Республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш асослари ва аҳамияти

CC BY f
359-363
12
1
Поделиться
Шерипбаева, У., Дехканова, Н., & Галимова, Ф. (2023). Республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш асослари ва аҳамияти. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 359–363. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp359-363
Умида Шерипбаева, Ташкентский государственный аграрный университет

старший преподаватель

Нилуфар Дехканова, Ташкентский государственный аграрный университет

доцент, к.т.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилганлиги, қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгаришлар, эришилган ижобий натижалар, истиқболли вазифалар, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлашда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, қисқа ва узоқ даврдаги истиқболда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш буйича илмий асосланган тавсиялар берилган.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

359

РЕСПУБЛИКАДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АСОСЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ

Шерипбаева Умида,

катта ўқитувчи,

Тошкент давлат аграр университети

Дехканова Нилуфар,

доцент, PhD,

Тошкент давлат аграр университети

Галимова Фируза,

доцент, и.ф.н.,

Тошкент давлат аграр университети

Аннотация.

Мақолада республикада тадбиркорлик фаолиятини

ривожлантиришга қаратилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг қарорлари, Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур

сиёсий

-

ҳуқуқий, ижтимоий

-

иқтисодий ва илмий

-

маърифий асослари

яратилганлиги, қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгаришлар,

эришилган

ижобий натижалар, истиқболли вазифалар, аҳолини янги иш ўринлари ва

кафолатли даромад, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб

яшаш шароитлари билан таъминлашда сифат жиҳатидан янги босқичга

кўтариш, қисқа ва узоқ даврдаги истиқболда қишлоқ хўжалиги

самарадорлигини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш буйича

илмий асосланган тавсиялар берилган.

Калит

сўзлар

:

тараққиёт стратегияси, трансформация, интенсив

ривожланиш, агробизнес, агрологистика, кооперация, модернизация,

инфратузилма.

Республикада

тадбиркорлик

фаолиятини

ривожлантиришга

қаратилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари

қабул қилинган булиб, натижада инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат

органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик

жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва

жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли

ишлар амалга оширилмоқда.

Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш натижасида мамлакатимизда Янги

Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий

-

ҳуқуқий, ижтимоий

-

иқтисодий

ва илмий

-

маърифий асослари яратилди. Ташқи савдо, солиқ ва молия

сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш ва хусусий

мулк даҳлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур

қайта

ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни

таъминлаш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Фуқароларнинг ижтимоий

ҳимоясини

кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг

устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

360

кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб

яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга

кўтарилмокда.

Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб

ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда

“Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада

ошириш,

иқтисодиёт

тармоқларини

трансформация

қилиш

ва

тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини

сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга

қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида

бир қатор вазифалар белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022–2026 йилларга

мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 2022 йил

28 январдаги

ПФ–

60-

сонли

Фармонида тадбиркорлик фаолиятини ташкил

қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар

яратиш, хусусий секторнинг Ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва

экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш белгилаб берилган. Шу билан бирга

бир қатор вазифалар:

Ҳар

йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар

билан “Очиқ мулоқоти”ни ўтказиш.

Ҳудудларда

200 та янги саноат зоналарини ташкил этиш ва бизнес

-

инкубаторлар тизимини ривожлантириш. Шароити оғир бўлган туманларда
тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт

-

шароитлар яратиш.

Илғор хорижий тажриба асосида

факторинг амалиётини

ривожлантириш.

2026 йилга бориб тадбиркорлик субъектларига солиқ юкламасини

ялпи ички маҳсулотнинг 27,5 фоизидан 25 фоизи даражасига камайтириш.

Ҳудудларда

тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш, ишсизлик ва

камбағалликни қисқартириш бўйича мавжуд тузилмалар фаолиятини

такомиллаштириш.

Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаши учун зарур

маълумотларни эркин фойдаланишга чиқариш. Қурилиш фаолиятида

қурилиш нуқсонлари ёки муаммоларининг олдини олиш.

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторга

кенг йўл очиш.

Иқтисодий муносабатларда эркин бозор тамойилларини жорий

этишни кенгайтириш белгиланган.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив

ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида

2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида

5 фоизга етказиш белгиланган. Бунда:


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

361

Туманларни аниқ маҳсулот турини етиштиришга ихтисослаштириш.

Қишлоқ

хўжалигида давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш кўламини

кенгайтириш ва суғурталашнинг янги механизмларини амалга ошириш.

Янги ва фойдаланишдан чиққан 464 минг гектар майдонни

ўзлаштириш ва кластерларга очиқ танлов асосида ажратиш.

200 минг гектар пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳамда

аҳолига очиқ танлов асосида узоқ муддатли ижарага бериш.

Экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева

-

сабзавотчиликни

ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини 3 баравар ва иссиқхоналарни 2

баравар кўпайтириб, экспорт салоҳиятини яна 1 миллиард АҚШ долларига

ошириш.

Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш.

Илм

-

фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш

тизимини такомиллаштириш. Агросаноат корхоналарини хом ашё билан

таъминлаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баравар ошириш.

Агрологистика марказларини ривожлантириш ва замонавий

лабораториялар сонини кўпайтириш. Уруғчилик ва кўчат етиштириш бўйича

миллий дастурни амалга ошириш.

Нуфузли халқаро илмий марказлар ва олий таълим муассасалари

билан биргаликда Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил этиш.

Аграр соҳада илм

-

фан ва амалиёт интеграциясини чуқурлаштириш.

Аҳоли томонидан томорқалардан самарали фойдаланилиши учун

шароитлар яратиш кўзда тутилган

.

Мамлакатда

қулай

ишбилармонлик

муҳитини

яратиш

ва

тадбиркорликни жадал ривожлантириш ҳаракатларининг натижасида

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш

буйича ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан

ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма

-

босқич

ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий

инвесторларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун

муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Республикада ички бозор ва жаҳон бозорлари эҳтиёжлари асосида

ривожланиб борадиган анъанавий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан

замонавий ва самарали агробизнесга ўтиш тизими қўллаб

-

қувватланиб

келинмоқда. Шу мақсадда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг

инновацион ривожланиши ва янги технологияларнинг кенг жорий

этилишига катта эътибор берилмоқда, бу қишлоқ хўжалиги соҳасида

тадбиркорликни ривожлантиришни жадаллаштириш имконини беради, бу

эса ўз навбатида, аҳоли турмуш сифатини яхшилашга шароит яратади.

Республикада тадбиркорлик фаолиятини

ривожлантириш

натижасида

қишлоқ жойларида саноат

тармоқларини ривожлантириш, халқаро бозорда

рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги корхоналар барпо этиш ва


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

362

мавжуд қувватларни модернизация қилиш тизимли равишда давом

эттирилмоқда. Экспорт қилувчи корхоналар ҳар томонлама қўллаб

-

қувватланаётгани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари

экспорт фаолиятига кенг жалб этилаётгани самарасида қишлоқларнинг

бу

борадаги салоҳияти муттасил ошиб бормоқда.

Амалга оширилаётган изчил

ислоҳотлар бозорларимизнинг тўкинлигини таъминлаш, аҳолига сифатли,

арзон озиқ

-

овқат маҳсулотлари етказиб беришга хизмат қилади.

Олиб борилган изланиш натижаларига кўра хулоса қилсак

республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий

йўналиши тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини

таъминлашга қаратилган. Республика тараққиётининг муҳим мезонларидан

ҳисобланган қишлоқ ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини янада

ривожлантириш учун барча имконият, хомашё ва ишчи кучи мавжуд. Улардан

унумли фойдаланиш, тармоққа тадбиркорларни кенг жалб этиш, аёллар ва

ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорлик корхоналарини, инфратузилмани ривожлантириш

талаб этилади, натижада қишлоқларимиз иқтисодиётини ўсиши аҳоли

эҳтиёжларининг қондирилиши, даромадларининг ошиши фаровон яшашини

таъминлаш, бандлик, соғлом рақобат муҳитини яратиш, бозордаги талаб ва

таклифга самарали таъсир кўрсатиш имкониятлари кенгаяди.

Тадбиркорликни янада ривожлантиришда қуйидаги хулоса ва

таклифларни берамиз:

аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга

молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини

таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш;

аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини,

томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган

интилиши ва эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг,

айниқса, ёшлар ва хотин

-

қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали

уларни касб

-

ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига

йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини

таъминлашга ёрдам бериш;

маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини

ривожлантириш, жумладан уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик,

томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш

ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик

дастурлари доирасида кредитлар олишда кўмаклашиш;

маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, кооперация асосида

тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган етакчи

тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш, уларга

тадбиркорлик билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган

фуқароларни ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун уларга бириктириш;


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

363

аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй

шароитида

деҳқончилик,

чорвачилик,

паррандачилик,

қуёнчилик,

асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик каби фаолият турларини

йўлга қўйишга кўмаклашиш;

маҳалладаги иш билан банд бўлмаган аҳолининг тадбиркорлик ва

доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланишини йўлга қўйиш

мақсадида уларга иссиқхона қуриш, томорқасини суғориш учун вертикал

суғориш қудуқларини бурғилаш, қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо

бўлиш, асбоб

-

ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш, бино ва

иншоотнинг ижара тўлови ҳамда касб

-

ҳунар ва тадбиркорликка ўқиши учун

субсидиялар олишда кўмаклашиш;

маҳалладаги бўш бино ва ер майдонларини аниқлаб, уларни

белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратиш бўйича

тегишли ташкилотларга таклифлар киритиш;

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган

муаммоларнинг (муҳандислик

-

коммуникация тизимларига уланиш ва

улардан фойдаланиш, турли хил фаолиятни йўлга қўйиш учун рухсатномалар

ва лицензиялар олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик билан

шуғулланиш учун ажратиш ва бошқалар) тегишли ташкилотлар томонидан

ҳал этилишини ташкил этиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Тадбиркорлик

фаолияти

эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” Қонуни, 02.05.2012 йилдаги

ЎРҚ

-328-

сон.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 28 январдаги

“2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси”

ПФ–

60-

сон

Фармони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 мартдаги

“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб

-

қувватлаш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ2507

-

сонли қарори.

4.

Тошбаев А.Ж. Кичик бизнесни бошқариш. Ўқув қўлланма. –

Тошкент:

ТИМИ, 2014. –

415 б.

5

. Рубин, Ю.Б. Теория и практика предпринимательской конкуренции:

учебник / Ю.Б. Рубин. –

М.: Маркет ДС, 2014. –

608 с.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” Қонуни, 02.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” ПФ–60-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 мартдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллабқувватлаш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ2507-сонли қарори.

Тошбаев А.Ж. Кичик бизнесни бошқариш. Ўқув қўлланма. – Тошкент: ТИМИ, 2014. – 415 б.

Рубин, Ю.Б. Теория и практика предпринимательской конкуренции: учебник / Ю.Б. Рубин. – М.: Маркет ДС, 2014. – 608 с.

Тўраев, Шавкат. "КОРХОНАЛАРДА СОЛИҚ ЮКИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ МАСЛАЛАРИ." Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар 10.3 (2022): 378-385.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов