Эффективность профессоров-учителей особые аспекты оценки

CC BY f
49-61
5
1
Поделиться
Азизов, Ш., Отаниёзов, Б., & Абдувохидов, М. (2023). Эффективность профессоров-учителей особые аспекты оценки. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(3), 49–61. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp49-61
Шерзод Азизов, Таможенный институт Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан

к.т.н., доцент, заведующая кафедрой таможенного контроля

Б Отаниёзов, Таможенный институт Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан

к.т.н., доцент, заведующая кафедрой таможенного дела

М Абдувохидов, Таможенный институт Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан

Организация деятельности образовательных учреждений DBQ, качество образования начальник отдела мониторинга и контроля

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрыты особенности объективной оценки деятельности профессорско преподавательского состава Таможенного института, в котором возложены подготовка квалифицированных кадров для таможенной системы страны, определены эффективность их деятельности. А также, разработаны практические предложения по определению рейтинговой оценки, мониторинга эффективности и созданию прозрачного механизма поощрения рабочей деятельности.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

49

ПРОФЕССОР

-

ЎҚИТУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

(Божхона институти мисолида)

Азизов Шерзод Уктамович,

и. ф.д., доцент

,

Божхона назорати кафедраси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Божхона институти

Б.

Отаниёзов,

п.ф.н., доцент

,

Божхона иши факультети бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Божхона институти

М.

Абдувохидов

,

ДБҚ таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, таълим сифатини

мониторинг ва назорат қилиш бўлими бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Божхона институти

Аннотация:

Ушбу мақолада мамлакат божхона тизимига малакали

кадрлар тайёрлашга масъул бўлган Божхона институти профессор

-

ўқитувчилари

фаолиятини

холисона

баҳолаш,

улар

фаолияти

самарадорлигини аниқлашнинг ўзига хос жиҳатлари ёритилган. Шунингдек,

улар рейтингини аниқлаш, фаолияти натижаларини мониторинг қилиш ва

меҳнатини рағбатлантиришнинг шаффоф механизмини яратиш борасида

амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

Ўқув

-

услубий фаолият, илмий

-

тадқиқот фаолияти,

ташкилий

-

тарбиявий ишлар, маънавий

-

маърифий ишлар, ўқув юкламаси,

баҳолаш мезонлари, таълим сифати, самарадорлик кўрсаткичлари,

рейтинг, мониторинг, рағбатлантириш, мотивация.

Аннотация:

В данной статье раскрыты особенности объективной

оценки

деятельности

профессорско

-

преподавательского

состава

Таможенного

института,

в

котором

возложены

подготовка

квалифицированных кадров для таможенной системы страны, определены

эффективность их деятельности. А также, разработаны практические

предложения по определению рейтинговой оценки, мониторинга

эффективности и созданию прозрачного механизма поощрения рабочей

деятельности.

Ключевые слова:

Учебно

-

методическая деятельность, научно

-

исследовательская

деятельность,

организационно

-

воспитательная

работа, духовно

-

просветительская работа, учебная нагрузка, критерии

оценки, качество образования, показатели эффективности, рейтинг,

мониторинг, поощрение, мотивация.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

50

Abstract:

This article reveals the features of an objective assessment of the

activities of Customs Institute faculty, which is entrusted with the training of

qualified personnel for the customs system of the country, determines the

effectiveness of their activities. And also, practical proposals have been developed to

determine rating score, monitor performance and create a transparent mechanism

for encouraging work activities.

Keywords:

Educational and methodological activities, scientific and research

activities, organizational and educational work, spiritual and educational work,

educational load, evaluation criteria, quality of education, performance indicators,

rating, monitoring, encouragement, motivation.

КИРИШ

Бугунги кунда ҳар қандай давлат ва жамиятда эришилган

тараққиётнинг туб замирида билим, илм, фан ва таълим, назария ва

амалиётнинг уйғунлиги ётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, инсон

ақлий салоҳияти(интеллекти)ни оширишга сарфланган маблағ (капитал)

ҳар қандай соҳа ва тармоқ фаолиятига сарфланган маблағдан бир неча ўн

баравар кўп самара бериши ҳар қачон, яъни ҳар қайси макон ва замонда ўз

исботини топган.

Сўнгги йилларда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида

бўлгани каби ташқи иқтисодий фаолият (кейинги ўринларда –

ТИФ)

субъектларига ташқи савдо бўйича божхона хизматини кўрсатиш борасида

ҳам иш ҳажми ошди. Шунингдек, ташқи савдо ҳажми кундан кунга ошиши

билан бир қаторда ТИФ субъектларидан давлат бюджетига ундирилиши

зарур бўлган божхона тўловлари миқдори ҳам ортиб бормоқда. Бироқ,

божхона органларида хизмат олиб бораётган ходимлар сони ўша

-

ўшалигича қолмоқда. Бу эса, биринчидан божхона органлари олдида ТИФ

субъектларига кўрсатилаётган божхона хизматларини рақамли форматга

ўтказиш, улар сони ва сифатини кўтариш заруратини келтириб чиқарса,

иккинчидан уни кундалик хизмат фаолиятида ишлата оладиган зукко ва

ақли теран ходимларни тайёрлашни тақозо этади.

Шу боис, божхона хизматини кўрсатишнинг кундалик фаолиятига

янги инновацион технологиялар(дастурий

маҳсулотлар)ни жорий этиш

орқали божхона инспекторларининг иш ҳажмини янада соддалаштириш,

шу асосда ТИФ субъектларига кўрсатилаётган божхона хизматлари сифати

ва миқдорини мунтазам ошириб бориш, шундан келиб чиққан ҳолда

ходимларнинг ҳаёт кечириш турмуш

даражасини янада кўтариш, уларни

кенгроқ

ижтимоий

қўллаб

-

қувватлаш,

улар малакасини

илғор

ривожланган хорижий давлатлар тажрибалари ҳамда халқаро ҳуқуқ

нормалари асосида муттасил ошириб бориш –

бугунги куннинг энг муҳим

шартига айланиб улгурди. Бугунги кунда, мамлакатда таълим тизими

фаолияти натижаларини ҳам рақамлаштиришмасликнинг имкони


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

51

қолмаяпти. Буни ҳозирги даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Буни тизимда янги

билимларни амалда қўллай оладиган, божхона соҳасида ҳам инновацион

илғор технологияларни ишлата оладиган зукко ва билимли ходимларга

бўлган эҳтиёж кундан кунга тобора ошиб бораётганлигидан яққол англаш

мумкин. Бу эса, уларга таълим берадиган муассасаларда хизмат олиб

борадиган профессор

-

ўқитувчиларнинг курсант ва тингловчиларга

берадиган таълим сифатини ошириш борасида ҳозирги замон руҳига мос ва

хос бўлган, муайян амалиёт учун зарур бўлган мутлақо янги бўлган

фанларни ўқув жараёнига киритиш, улар иш режаси ва ўқув дастурини

ишлаб чиқиш, фанлар кесимида назария билан амалиётнинг уйғунлигини

таъминлаш, тизимдаги муаммоли масалалар юзасидан илмий тадқиқотлар

ўтказиш асосида турли вариацияли ечимлардан иборат бўлган

ишланмаларни турли нуфузли журналларда илмий мақолалар сифатида

чоп этиш, турли конференция ва семинарларда илмий маърузалар билан

чиқиш, амалиётда учраётган муаммолар ечими юзасидан пухта

таҳлилларга асосланган маълумотномалар тайёрлаши билан бир қаторда,

улар меҳнат фаолияти самарадорлигини ҳам ўз вақтида баҳолаш, шу асосда

уларга муносиб раҳбатлантиришлар беришни тақозо этади.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва халқаро майдондаги

имиджини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва ташкилотларида халқаро

рейтинг ва индекслар билан ишлашнинг янги механизмларини жорий

қилишни, шунингдек ОТМларида меҳнат бозорида рақобатбардош

профессионал кадрларни тайёрлаш борасида Ўзбекистон Республикаси учун

устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг

муҳим кўрсаткичлари(

KPI

Key Performance Indicators)ни ишлаб чиқишни

тақозо этмоқда.

Бу борада божхона органлари таълим тизимида халқаро иқтисодий

муносабатларнинг

ривожланиш

тенденциялари

ва

мамлакат

инвестициявий жозибадорлигининг ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда,

божхона

органлари

кадрларини

касбий

тайёрлаш

тизимини

такомиллаштириш мақсадида бир қатор Фармон ва Қарорлар қабул

қилинди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2

ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини

тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ

-3995-

сон қарори шулар жумласидандир. Ушбу қарорда

Божхона институти олдига қуйидаги:

мамлакатни модернизация қилиш, ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан

барқарор ривожлантириш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш

сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида

ривожлантириш;


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

52

божхона иши ҳамда божхона органлари ходимларини тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида илғор хорижий тажрибани

ўрганиш;

рақамли иқтисодиёт учун юқори малакали муҳандис

-

техник

кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш;

божхона

органлари

ходимларининг

касбий

маҳоратини

ривожлантириш ва такомиллаштиришни учун, уларни қайта тайёрлаш ва

малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этиш;

курсантларда таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил

равишда эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш кўникмасини

ривожлантиришга йўналтирилган, замонавий таълим стандарларини ва

сифат жиҳатдан янгича ўқитиш тизимини жорий этиш;

ўқитишнинг замонавий инновацион шакл ва усуллари, педагогик

ва ахборот

-

коммуникация технологиялари асосида ўқув жараёнини

ташкил этиш, назарий тайёргарлик ва божхона органларининг амалий

фаолияти билан боғлиқликни таъминловчи амалиёт ўташ каби

вазифаларни амалга ошириш белгиланган эди.

Бу борада Институтнинг Ахборот технологиялари ва моделлаштириш

маркази томонидан “Е

-

таълим” дастури яратилди ва ушбу дастур орқали

божхона курсантлари учун масофавий ўқитиш жараёни ташкил этилди.

Шунингдек, Божхона институтида ўқув жараёнини рақамлаштириш

борасида “Web

-

Portal” ахборотлаштирилган тизим дастури ишга

туширилди ва натижада курсант ва тингловчиларнинг

ўқув жараёнларини

назорат қилиш, баҳолаш ва оралиқ назорат ва якуний назоратларни қабул

қилиш ва уларнинг натижаларини аниқлашнинг шаффоф механизми

яратилди.

Бироқ, бугунги кунда олдимизда турган долзарб вазифалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

“2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-60-

сон Фармонининг “Олий таълим билан

қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш”

бўйича 46

-

мақсадида 2022 йилда ёшларни олий

таълим билан қамров

даражасини

38

фоизга

етказиш,

тўлов

-

контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини олий

таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш тартибини жорий

этиш, 2026 йилда қабул кўрсаткичини камида 250 мингга етказиш, Давлат

олий таълим муассасаларига академик ва молиявий мустақиллик бериш,

шу жумладан улар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар сони, тўлов

-

контракт миқдори ва таълим шаклини мустақил белгилаш амалиётини

йўлга қўйиш, Давлат олий таълим муассасаларининг тегишли ҳуқуқ ва

ваколатларини аниқ белгилашни тақозо этмоқда.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

53

Бу борада божхона органларида ҳам туб ислоҳотлар амалга

оширилмоқда. Айниқса, Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев

Миромонович томонидан жорий йилнинг 17 феврал кунидаги “Божхона

тизимини ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш

масалаларига оид” видеоселектор йиғилишидаги маърузаларида: “...божхона

хизматини рақамлаштиришни 2022 йил мобайнида 70 фоизга, 2023 йилда

100 фоизга етказиш ҳамда божхона

ходимларининг фаолияти самарасига

қараб, иш ҳақига 50 фоизгача қўшимча устама тўланиши, ушбу устамалар

аниқ кўрсаткичлар (KPI) асосида белгиланиши” таъкидланган эди.

Шундан келиб чиқиб, божхона маъмуриятчилигини янги босқичга

олиб чиқиш, божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация

қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини

очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида

коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона

маъмурчилигини янада такомиллаштиришга

доир қўшимча чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 122

-

сон Фармони қабул қилинди. Ушбу

фармоннинг 4

-

иловаси билан тасдиқланган “Божхона органларини

коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш” дастурига асосан қуйидаги

вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилди:

кадрларни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида танлаш,

божхона органлари ходимларининг даромадлари ҳамда мол

-

мулки

деклорациялаш тартибини ишлаб чиқиш;

божхона органлари ходимлари фаолиятини рейтинг асосида (KPI)

баҳолаш орқали уларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва Божхона

институти ходимларидан иборат таркибда мобил гуруҳлар тузган ҳолда

постларда сайёр ўқув машғулотларини ўтказиш ва ходимларни билим

савияларини баҳолаш.

Юқоридагилардан айтиш мумкинки, ҳарбийлашган олий таълим

муассасалари (кейинги ўринларда –

ОТМ) профессор

-

ўқитувчилари

фаолияти самарадорлигини баҳолаш муаммоси нафақат уларнинг касбий

маҳорат даражасини аниқлаш билан, балки профессор

-

ўқитувчиларнинг

амалга оширган ўқув

-

услубий(ўқув юклама), илмий

-

тадқиқот, ташкилий

-

тарбиявий ва маънавий

-

маърифий ишлари натижасига ҳам бевосита

боғлиқ.

Бунинг

учун

аниқ

ҳисоб

-

китобларга

асосланган

механизм(алгоритм)лар ишлаб чиқилиши зарур бўлади. Бу борада кўплаб

тадқиқотлар

амалга оширилган бўлиб, уларда касбий маҳоратлари бўйича

самарадорликни

аниқлашда

кўп

омилли,

дифференциаллашган

(табақалашган) кўрсаткичлар тўплами(тизими)дан фойдаланиш тавсия

этилган[8]. Шунингдек, уларнинг аксариятида “Профессионал” ва “Уста”

атамалари бир

-

бирига тенглаштирилган бўлса, баъзилар эса “Уста”


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

54

даражасини

профессионалликнинг

энг

юқори

даражаси,

дея

таъкидлайдилар. Яна айрим тадқиқотчилар [9] педагоглик фаолияти

бўйича касбий маҳоратни аниқлашда тизимли ёндашиш зарурлигини

таъкидлаб, “қобилият”, “маҳорат”, “билим” ва “кўникма” каби асосий

тушунчалардан фойдаланишни тавсия этишади.

ОТМ профессор

-

ўқитувчилар фаолияти сифатини баҳолаш соҳасидаги

жаҳон тажрибасини қиёсий таҳлил қилиш бундай механизмларни

ривожлантиришга бўлган ёндашув ва тенденцияларни умумлаштириш

имконини берди. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги ҳарбийлашган олий

таълим муассасаларида бу борада амалга оширилган ишларни таҳлил

қилиш

Божхона

институтида

профессор

-

ўқитувчиларнинг

самарадорлигини баҳолашда қўлланилаётган механизмнинг афзаллик ва

камчиликларини аниқлашга ёрдам берди.

Хорижда кўплаб ОТМлар профессор

-

ўқитувчилар фаолияти сифатини

баҳолаш учун ўз тизимларини яратганлар, бу эса уларнинг бошқа ОТМлар

орасида етакчи мавқеини эгаллашга ёрдам берган. Ўзбекистондаги

аксарият ҳарбийлашган ОТМларда илмий

-

тадқиқот ва ўқув

-

услубий

таъминот даражаси етарлича юқори эмаслиги, ёки юқори бўлса

-

да айрим

маълумотлар ёпиқлиги, ёҳуд улар фаолияти йўналишининг ўзига хос

аҳамият ва хусусият касб этганлиги боис, уларда хизмат олиб бораётган

профессор

-

ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини оптимал баҳолашга,

унда қўлланиладиган механизм(усул, ричаг)ларни тўлақонли ягона

тартибини ишлаб чиқишда бироз мураккаблик туғдиради, бу эса

ҳарбийлашган ОТМ(масалан, Божхона институти) тажрибасини бошқа

ҳарбийлашган ОТМлар таълим тизимида фаолият кўрсатаётган профессор

-

ўқитувчилар самарадорлигини баҳолашда тўлиқ мос келмаса

-

да ушбу

моделлардан намуналар олишга олиб келади.

Умуман

олганда,

хорижий

ОТМлар

профессор

-

ўқитувчилар

фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун стандарт технологиялардан

фойдаланадилар, улар ОТМ битирувчиларининг ихтисослашувининг ўзига

хос хусусиятларини ҳисобга олмайдилар.

Бироқ, замонавий илмий билимлар таркибида соҳавий(касбий)

таълим мавҳум ва ижодий, шунингдек, оператив ва конструктив

фикрлашни ривожлантириш зарурати билан боғлиқ ўзига хос

хусусиятларга эга. Бу хусусиятлар нафақат ўқув жараёнининг махсус

ташкил этилишини белгилаб беради, балки профессор

-

ўқитувчилар ва

умуман кафедранинг асосий фаолият йўналишларидаги фаолияти

самарадорлигини баҳолашга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳарбийлашган

ОТМларда

профессор

-

ўқитувчилар

фаолияти

сифатини баҳолаш муаммоси кундан кунга нафақат Ўзбекистонда балки

бутун дунёда долзарб масалалар қаторидан жой олмоқда, чунки дунё

мамлакатларида юзага келаётган жиддий вазият, амалга оширилаётган


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

55

иқтисодий интеграция жараёнларининг жадаллашуви ушбу кўрсаткич

бўйича сифатни ошириш мақсадида давлат дастурларининг алоҳида

бандларига киритилган.

Шу ўринда, Божхона институти таълим сифати бўйича халқаро

стандартларга мувофиқлиги боис жаҳон таълим аккредитациясидан ўтиб

Жаҳон божхона ташкилотининг Picard таълим стандартига эга бўлди.

Институтда истиқболдаги масала профессор

-

ўқитувчилар фаолияти

самарадорлигини баҳолашнинг автоматик механизмини яратишдир.

Бу борада илмий адабиётларни таҳлил қилиш кўрсатмоқдаки,

профессор

-

ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш усуллари ва

технологияларини ишлаб чиқишни қийинлаштирадиган асосий сабаблар

сифатида қуйидагилар маълум бўлмоқда:

жорий кадрлар тайёрлаш сифати ва барча ҳарбийлашган ОТМ

битирувчиларининг таълим бериш даражаси тўғрисида ишончли

маълумотларнинг йўқлиги (профессор

-

ўқитувчилар томонидан курсант ва

тингловчилар билимини баҳолашда барча ҳарбийлашган ОТМлар учун

“Ягона модел”(мезон)и йўқлиги, ёки уларни баҳолашда турли усул ва

механизмлардан фойдаланилаётганлиги, ёҳуд ушбу жараёнларда ҳанузгача

инсон омилининг мавжудлиги ҳамда айниқса юқори турувчи иш берувчи

ташкилот (вазирлик ёки қўмита) бошлиқ

ходимларининг ўзига хос фикр

-

мулоҳазалари);

профессор

-

ўқитувчининг фан бўйича ва умуман ўқиш даврида

курсантларни тайёрлашга қўшган ҳиссасини аниқлашнинг қийинлиги,

ҳатто бир фан бўйича ҳар хил даражадаги (шу жумладан, ўқитувчилик иш

стажи тажрибаси, илмий даражаси ва унвони мавжудлиги, амалиётни

билиши ва ҳ.к.лар) бир нечта ўқитувчиларнинг ўқув жараёнидаги

иштироки (касал бўлиши ёки хизмат юзасидан хизмат сафарига жўнаб

кетиши туфайли ўрнини алмаштириши) билан боғлиқ.

Маълумки, фақат кўп мезонли баҳолаш тизими профессор

-

ўқитувчилар ва кафедра фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг

холислигини оширади. Шу боис, ҳарбийлашган ОТМларнинг профессор

-

ўқитувчилари ва кафедралар фаолияти самарадорлигини комплекс

баҳолаш методологиясини ишлаб чиқишда қуйидаги: индивидуал (шахсий)

сифат кўрсаткичи, ўқув

-

услубий, илмий

-

тадқиқот, ташкилий

-

тарбиявий,

маънавий

-

маърифий ишлар бўйича кўрсаткичларни ҳисобга олиш,

мақсадга мувофиқ.

Профессор

-

ўқитувчининг индивидуал (шахсий) сифат кўрсаткичи

унинг илмий

-

тадқиқот, ўқув

-

услубий

ва педагогик фаолияти давомида

эришган ютуқларини тавсифлайди, шунингдек, неча марта малака

оширишдан ўтганлиги (миқдори) ва қайси саналарда ҳамда педагоглик

тажрибаси

(иш стажи)ни ҳисобга олади. Профессор

-

ўқитувчининг илмий

-

тадқиқот ва педагогик ишлари сифатини тавсифловчи коэффициентни

қуйидаги формула бўйича аниқлаш тавсия этилади:


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

56

ИК=(ИД+ИУ+ХКУ+НИИ+ПС)*МОК

(1)

Бу ерда:

ИК –

Профессор

-

ўқитувчининг индивидуал (шахсий) сифат

кўрсаткичи

.

ИД –

илмий даража:

-

фан доктори ёки

(DSc)

5 балл;

-

фан номзоди

ёки (PhD) –

3 балл;

ИУ–

илмий унвон:

-

академик –

10 балл;

-

Фанлар академияси ҳақиқий аъзоси –

9 балл;

-

фан арбоби –

7 балл;

-

профессор –

5 балл;

-

доцент –

3 балл;

ХКУ –

хизмат кўрсатганлиги учун берилган унвон:

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фахрий аъзоси –

2

балл;

-

МДҲ Фанлар академияси фахрий аъзоси –

3 балл;

-

Шарқий Осиё давлатлари Фанлар академияси фахрий аъзоси –

4

балл;

-

АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари Фанлар академияси фахрий

аъзоси –

5 балл;

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган

уста, ихтирочи, техник,

лаборатория ходими, ўқитувчи

1 балл.

НИИ –

нашр эттирилган ўқув

-

услубий ва илмий

-

тадқиқот

ишлари:

-

дарслик –

5 балл (ҳар бирига);

-

ўқув қўлланма –

4 балл (ҳар бирига);

-

ўқув

-

услубий қўлланма –

3 балл (ҳар бирига, (баллар ҳаммуаллифлар

ўртасида тақсимланади));

-

ўслубий қўлланма, кўрсатма –

2 балл (ҳар бирига, баллар

ҳаммуаллифлар ўртасида тақсимланади);

-

маърузалар матни тўплами ёки монография –

1 балл (ҳар бирига, фан

бўйича жами 1та ҳисобланади);

-

Scopus, Web of Science

каби импакт фактори 1дан юқори бўлган

халқаро маълумотлар базасига киритилган нуфузли хорижий журналларда

илмий мақолалар –

2,5 балл(баллар ҳаммуаллифлар ўртасида

тақсимланади);

-

МДҲ давлатларидаги нуфузли хорижий журналларда илмий

мақолалар –

2 балл(баллар ҳаммуаллифлар ўртасида тақсимланади);


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

57

-

ЎзР ОАК рўйхатига киритилган маҳаллий журналларда илмий

мақолалар –

1,5 балл(баллар ҳаммуаллифлар ўртасида тақсимланади);

-

ЎзР ОАК рўйхатига киритилмаган маҳаллий журналларда илмий

мақолалар –

1 балл(баллар ҳаммуаллифлар ўртасида тақсимланади);

-

Халқаро миқёсидаги илмий

-

амалий конференция(давра суҳбати,

семинар маъруза)ларда илмий тезислар –

1 балл(баллар ҳаммуаллифлар

ўртасида тақсимланади);

-

Республика

ёки

Институт

миқёсидаги

илмий

-

амалий

конференция(давра суҳбати, семинар маъруза)ларда илмий тезислар –

0,5

балл(баллар ҳаммуаллифлар ўртасида тақсимланади).

ПС –

педагогик иш стажи:

- 1-

йилгача –

1 балл;

-

1 йилдан 3 йилгача –

2 балл;

-

3 йилдан 5 йилгача –

3 балл;

-

5 йилдан 10 йилгача –

4 балл;

-

10 йилдан юқори –

5 балл.

МОК –

малака ошириш режасининг бажарилиши:

-

ҳар уч йилда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсини узлуксиз,

тўлиқ бажарилиши –

3 балл;

-

ҳар уч йилда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсидан мунтазам

ўтмаган ёки ўз ҳисобидан

қайта топшириш орқали бажарилиши –

2 балл;

-

бирон марта ҳам малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсидан

ўтмаган ёки бажарилмаган –

1 балл (кейинги ўқув йили бошлангунга қадар

малака оширишдан ўтиб келмаса, янги ўқув йилида ушбу ходим ОТМда

педагог сифатида фаолият кўрсатмайди).

Шунингдек, ОТМларда юзага келган зарурат, талабга кўра юқоридаги

(1) формулага яна бошқа бир қатор бошқа ҳ.к. кўрсаткичларни ҳам киритиш

мумкин.

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти божхона

органлари тизимига малакали мутахассис кадрлар тайёрлаб берувчи

асосий таълим муассасаси ҳисобланади. Институт юридик шахс бўлиб,

алоҳида мол

-

мулк, мустақил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича

тасарруфидаги пул маблағлари ва мол

-

мулки билан жавобгар ҳисобланади.

Божхона институтида бакалавриат бўйича “Божхона иши” ва

“Юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш)”

мутахассисликлари бўйича таълим муддати 4 йил, иқтисодчи ва юрист

малакалари бўйича кадрлар тайёрланади. Магистратура йўналиши бўйича

кундузги таълим муддати 1 йил бўлган “Божхона иши (фаолият турлари

бўйича)” мутахассислиги бўйича иқтисодиёт магистри малакаси ҳамда

“Солиқ ва божхона ҳуқуқи” мутахассислиги бўйича ҳуқуқ магистри

малакаси асосида кадрлар тайёрланади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

58

Ушбу кадрларни тизимга тайёрлашда албатта биринчи навбатда

профессор

-

ўқитувчилардан юқори савия ва ўз устида доимий изланиш

ҳамда катта масъулият талаб этади.

Божхона

институти

профессор

-

ўқитувчиларининг

хизмат

фаолиятлари бошқа фуқаролик ОТМ фаолиятидан қисман фарқланади.

Чунки, Божхона институти Давлат божхона қўмитасининг таркибий

тузилмаси таркибига киритилган бўлиб, унда хизмат олиб бораётган барча

ходимлар

ҳар ойда камида бир марта навбатдаги суткалик навбатчиликни

ўташга, ҳар ҳафтада камида бир мартадан маънавий

-

маърифий ва касбий

тайёргарлик машғулотларига ҳар бирига маърузачи ёки тингловчи, йилида

камида ҳар биридан бир мартадан 1

-

курс курсантларининг божхона

хизматига киришиш учун қасамёд қабул қилиш ва битирувчи

курсантларнинг битирув маросимларига, ҳар ҳафтада камида икки марта

жисмоний тарбия, спорт ва ҳарбий тайёргарлик машғулотларига мажбурий

жалб этилади. Шунингдек, хизмат йўналиши, давлат аҳамиятига эга бўлган

сирларни кенг жамоатчилик оммасига ошкор этмаслик учун профессор

-

ўқитувчилар шу мазмундаги мақола ва тезисларини барча маҳаллий ва

хорижий илмий

-

амалий журналлар (масалан, Scopus, Web of Science

кабилар)да ҳам чоп эттира олмайди ёки барча учун ташкил этиладиган

илмий

-

амалий анжуманларда, давра суҳбатларида, семинарларда ўз

тезис(маъруза)лари билан қатнаша олмайдилар. Шунингдек, улар

томонидан соҳа хусусиятидан келиб чиқиб, ўқитиладиган барча фанлардан

ўзлари тайёрлаган ўқув ва услубий қўлланма

ҳамда дарсликларни ҳам

фақат хизматда фойдаланиш учун нашр эттиришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, ҳарбийлашган ОТМларда битирувчилар сони чекланган бўлиб,

уларнинг барчаси тизим учун ўқишга режалаштирилган давлат бюджети

маблағлари асосида ўқитилади ва тизимга ишга жалб этилади. Бу соҳада

рақобатлашадиган бошқа шу каби ҳарбийлашган ОТМнинг ўзи йўқлиги ҳам

бунга ўз таъсирини кўрсатади.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Фикримизча, юқоридаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул

қилиниши божхона органлари ходимларининг ҳам

меҳнатига муносиб ҳақ

тўлаш, уларни моддий жиҳатдан рағбатлантириш тизимини тубдан ислоҳ

қилишга мустаҳкам замин яратди.

Бу эса, ўз навбатида божхона тизими самарадорлигини ошириш,

тизимда коррупция ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этишга олиб

келди. Жумладан, божхона институтида ҳам профессор ўқитувчиларнинг

моддий жиҳатдан бундай қўллаб

-

қувватланиши эса илмий салоҳиятни

оширишнинг асосий йўналишига айланиши зарур.

Институтда ҳозирги кунда илмий даража ва илмий унвонга эга бўлган

ходимлар улуши 48,3 %ни ташкил этмоқда. Бу борада профессор

ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаш, амалий тажрибага эга бўлиш ҳамда


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

59

илмий салоҳиятини ошириш учун харакатлар жонланганига амин

бўлаяпмиз, чунки ҳар бир пухта ўйланган ва тузилган режа

топшириқларни, вазифаларни сифатли амалга ошириш моддий

маблағларга бориб тақалиши, барчага маълум.

Божхона хизмати ходимлари меҳнатини ҳисобга олиш ва уларга ҳақ

тўлашда ўзига хос хусусиятлар мавжуд бўлиб, унинг ҳисобини юритиш

мураккаб жараён ҳисобланади. Шу боис, бизнингча улар меҳнатига ҳақ

тўлашда қўшимча ва устама ҳақларнинг белгилаш ва тўлашнинг шаффоф

автоматлаштирилган механизмини яратишни ҳозирги даврнинг ўзи тақозо

этмоқда.

Бироқ, нафақат Божхона институтида балки барча ҳарбий ёки

ҳарбийлашган таълим муасасаларида ҳар бир профессор

-

ўқитувчининг

меҳнат фаолияти турлича бўлишидан қатъий назар, уларнинг фаолият

самарадорлигини баҳолашнинг шундай тизимли усулини топиш зарурки,

бунда ҳар бир ходим хизмат фаолиятини тўғри ва аниқ баҳолаш,

рейтингини белгилаш ҳамда шу асосда уни рағбатлантириш имконияти

мавжуд бўлсин.

Бу

вазифани

эса,

Олий

ҳарбий

таълим

муассасалари

профессор

-

ўқитувчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш асосида

уларнинг меҳнатини рағбатлантиришнинг автоматлаштирилган ахборот

тизимини ишлаб чиқиш (дастурий маҳсулот) орқали ижобий ҳал этиш

мумкин.

Бунинг учун Олий ҳарбий таълим муассасаси, жумладан Давлат

божхона қўмитасининг Божхона институти профессор

-

ўқитувчиларининг

фаолият самарадорлигини баҳолашнинг қуйидаги йўналишлари бўйича

баҳоловчи мезон кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мақсадга мувофиқ (4

-

расм)


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

60

4-

расм. Божхона институти профессор

-

ўқитувчилари фаолияти

самарадорлигини баҳолашнинг йўналишлари

*

Натижада:

профессор

-

ўқитувчилар томонидан олиб борилаётган таълим

-

тарбия ва илмий

-

тадқиқот фаолиятга умумий баҳо берилади;

ҳар бир профессор

-

ўқитувчига юклатилган вазифалар қай

даражада ижро этилаётганлиги кузатилади;

профессор

-

ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантиришнинг шаффоф

механизмини яратилади;

профессор

-

ўқитувчиларнинг жамоа бўлиб биргаликда фаолият

олиб боришлари асосида кафедра фаолияти самарадорлиги янада ошиши

таъминланади.

Шунингдек, ҳар бир Олий ҳарбий таълим муассасасининг рейтинг

баҳолашнинг шаффоф механизми яратилади, профессор

-

ўқитувчилар

меҳнатини ҳисобга олиш ва рағбатлантиришда тўлиқ рақамлаштиришга

эришилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли

*

Маълумотлар асосида муаллифлар ишланмаси.

БАҲОЛАШ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Ўқув ишлари

Ўқув

-

услубий

ишлар

Илмий

-

тадқиқот

ишлар

Лавозимларга

қўйилган малака

талаблари

Хизмат

интизоми

даражаси

Ижро интизоми

даражаси

Маънавий

-

маърифий ишлар

Ташкилий ишлар


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

61

иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат

дастури тўғрисида”ги ПФ

-5953-

сон Фармони.2020 йил 2 март.

2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона тартиб

-

таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари

ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ

-6310-

сон Фармони. 2021йил 10 сентябрь.

3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022

-

2026 йилларга

мўлжалланган Янги Ўзбекистонинг Тараққиёт Стратегияси тўғрисида”ги

ПФ

-60-

сон Фармони. 2022 йил 28 январь.

4.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Божхона

маъмурчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-122-

сон Фармони. 2022 йил 27 апрель.

5.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан

такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-3995-

сон Қарори.

2018 йил 2 ноябрь.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий

Мажлис палаталарига қилган Мурожаатномаси.2020 йил 24 январь.

7. Шаҳноза Соатова. Адлия вазирлиги масъул ходими. “Лицензиялар

бекор бўляпти: бу бизга нима беради?” мавзусидаги мақола

https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/100435/.

8. Нехвядович Э.А., Косинова Е.П., Парфенов Ю.А., Кирсанова А.Б.,

Коротенкова Р.Г., Гибова И.М. Сравнительная оценка эффективности

деятельности преподавателей ВУЗа в России и зарубежных странах //

Фундаментальные исследования. –

2015.

№ 2

-21.

С. 4760

-4764.

9. Остапенко А.А. Теория педагогической системы Н.В.Кузьминой:

генезис

и

следствия.

http://chsu.kubsu.ru/arhiv/2013_4/2013_4_Ostapenko.pdf.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамлииқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сон Фармони.2020 йил 2 март.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона тартибтаомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6310- сон Фармони. 2021йил 10 сентябрь.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонинг Тараққиёт Стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони. 2022 йил 28 январь.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармони. 2022 йил 27 апрель.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон Қарори. 2018 йил 2 ноябрь.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига қилган Мурожаатномаси.2020 йил 24 январь.

Шаҳноза Соатова. Адлия вазирлиги масъул ходими. “Лицензиялар бекор бўляпти: бу бизга нима беради?” мавзусидаги мақола https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/100435/.

Нехвядович Э.А., Косинова Е.П., Парфенов Ю.А., Кирсанова А.Б., Коротенкова Р.Г., Гибова И.М. Сравнительная оценка эффективности деятельности преподавателей ВУЗа в России и зарубежных странах // Фундаментальные исследования. – 2015. – № 2-21. – С. 4760-4764.

Остапенко А.А. Теория педагогической системы Н.В.Кузьминой: генезис и следствия. http://chsu.kubsu.ru/arhiv/2013_4/2013_4_Ostapenko.pdf

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов