Том 1 № 3 (2022): Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики
Статьи
Ўзбекистон республикасида божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишда ахборот технологияларининг ўрни
ХХI аср ахборот технологияларининг жадал ривожланиши билан ажралиб туради. Ахборот технологияларининг такомиллаштирилиши ҳаётнинг барча жабҳаларида ўзгаришларга олиб келади. Ўзбекистон Республикаси божхона тизимида ахборот технологиялари қўлланилиши истиқболлари хусусида иқтисодий таҳлил ўтказиш, башорат қилиш, алоқанинг ривожланишини лойиҳалаштириш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари режаларини асослаб бериш, янги техникаларни тайёрлаш ва жорий қилиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чоратадбирларни амалга ошириш ва ҳоказоларда самарадорликни аниқлаш, тармоқ ва унинг таркибидаги кичик тармоқларни ривожлантиришнинг тезлашган суръатларини асослаб бериш, ривожланишнинг энг самарали йўналишларини танлаб олиш, ишлаб чиқариш структураси ва бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилиши, тармоқда самарадорликнинг ўсиши ва умуман ишлаб чиқаришнинг ўсишини рағбатлантириши лозим
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси асосида товарларни таснифлаш – иқтисодий хавфсизликни таъминлайди
Мақолада товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш жараёнларида юзага келаётган муаммолари айрим товар турлари бўйича таҳлил этилган ҳамда уларни бартараф этиш учун илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган
Ўзбекистонда ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини ривожлаштириш истиқболлари
Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиси ва божхона хизмати ўзаро ишонч ва ҳамкорликда ишлай оладими? Бу савол бугунги кунда Жаҳон божхона ташкилоти (ЖБТ), Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) экспертлари ҳамда божхона хизматларини қизиқтираётган ва унинг йўлларини излаётганлар учун долзарб ҳисобланади.
“Рақамли божхона” – иқтисодий тараққиётнинг муҳими омили
Ушбу мақолада рақамли божхона, бу – ахбороткоммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, маълумотлар базаси, гипералоқа, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон божхона технологиялари орқали маълумотларни қайта ишлаш (Big data), телематика (информатиканинг бир қисми бўлиб, маълумотлар йиғиндиси, масофадан бошқариш ва масофадан назорат қилиш), булутли технологиялар, транспорт телематикаси (транспортларни спутник орқали мониторинг қилиш) демакдир. Маълумки, соҳанинг самарали фаолияти бевосита божхона постлари таркибий тузилмаларининг рақамли шароитда замонавий техник воситалар, ускуна ва қурилмалар билан таъминланишига боғлиқ эканлиги илмий асосланган.
Ўзбекистон республикаси божхона органлари иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш
Мақолада ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда божхона назорати ва унинг аҳамияти, иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда божхона назоратини такомиллаштириш, божхона назорати ва божхона расмийлаштируви учун талаб қилинадиган ҳужжатлар сонини қисқартириш масалалари кўриб чиқилган. Мақолада ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини таҳлил қилиш, божхона назоратида рақамли технологиялардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинади.
Тадбиркорларга божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар ва уларни қўллашни такомиллаштириш
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосини тартибга солишдаги божхона тўловларидан берилаётган имтиёзларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни очиб берилган. Шунингдек, божхона органларида божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар таҳлил қилиниб, уларни қўллашни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар берилди
Bojxona aspektida intellektual mulkni himoya qilish – mamlakatning strategik resursi sifatida
Zamonaviy jamiyatda xalqaro munosabatlarning jadal rivojlanishi, bilimlar iqtisodiyotining shakllanishi va axborot raqamli texnologiyalarning rivojlanishi sharoitida ishlab chiqarish vositalari va ijodkorlik natijalariga xususiy mulkchilik imkoniyati jismoniy ma'noda nomoddiy, lekin fuqarolik huquqida moddiy (qiymat, mulk) mulk ob’yektlari, axborot xarakteri, intellektual faoliyat natijalari, individuallashtirishning tenglashtirilgan vositalari va turdosh mulk huquqlari ma'nosida tobora muhim ahamiyat kasb etmoqda.
Эффективность профессоров-учителей особые аспекты оценки
В данной статье раскрыты особенности объективной оценки деятельности профессорско преподавательского состава Таможенного института, в котором возложены подготовка квалифицированных кадров для таможенной системы страны, определены эффективность их деятельности. А также, разработаны практические предложения по определению рейтинговой оценки, мониторинга эффективности и созданию прозрачного механизма поощрения рабочей деятельности.