Цифровая платформа: рынок туристических услуг это основа для развития

CC BY f
98-101
2
0
Поделиться
Тожиева, М. (2023). Цифровая платформа: рынок туристических услуг это основа для развития. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(4), 98–101. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp98-101
Махлиохан Тожиева, Институт подготовки кадров и статистических исследований

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены направления повышения эффективности использования цифровых технологий для развития туризма в нашей стране, также вопросы совершенствования организации туристических продуктов с помощью информационно коммуникационных технологий.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

98

РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМА: ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ПОЙДЕВОРДИР

Тожиева Маҳлиёхон Жаҳонгир қизи,

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти

таянч докторанти

Аннотация.

Юртимизда туризмни ривожлантиришда рақамли

технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган

бўлиб, унда туристик маҳсулотларни ташкил этишда ахборот

коммуникация

технологиялари

воситасида

такомиллаштириш

масалалари кўриб чиқилган.

Калит сўзлар:

туризмда ахборот технологиялари, хизмат кўрсатиш,

интернет, олдиндан банд қилиш тизимлари, веб

-

саёҳат, туризм

маҳсулотлари.

Аннотация

.

В статье рассмотрены направления повышения

эффективности использования цифровых технологий для развития

туризма в нашей стране, также вопросы совершенствования организации

туристических продуктов с помощью информационно

-

коммуникационных

технологий.

Ключевые слова:

новостные технологии в туризме, услуги ожидания,

интернет, системы предварительного бронирования, веб

-

путешествия,

туристические продукты.

Abstract.

In the article improving the efficiency of the use of digital

technologies in the development of tourism in our country and the issues of

improving the organization of tourism products using information and

communication technologies are considered.

Key words:

news technologies in tourism, waiting services, Internet, pre-

booking systems, web travel, travel products.

Туризм индустриясига илмий

-

техника тараққиёти жуда катта улкан

таъсир ўтказди. Бугунги кунда ҳатто “майда” турагентлар ёки

туроператорларнинг асосий ва ёрдамчи функцияларни автоматлаштириш

учун

ҳисоблаш

техникларидан

фойдаланиш

имкониятига

эга

эканликларини айтиш мумкин. Туризм соҳаси замонавий ахборот

технологияларини амалиётда жорий этиш учун энг қулай, идеал равишда

мослашган. Унинг учун қисқа муддатда транспорт воситалари ва

меҳмонхоналардаги номер фонди имкониятлари ҳақида маълумот берувчи

тизим талаб қилинади. Бу тез резервлар яратиш, тузатишлар киритиш,


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

99

туристик хизматлар чоғида ёрдамчи вазифаларни ҳал этишини зудлик

билан таъминлайди. Бундай автоматлаштириш воситалари вақтни,

ортиқча харажатларни тежайди. Масалан, чипта, (билет)лар олиш, ҳисоб ва

йўл

кўрсаткичлар тайёрлаш, ахборот маълумотномаси ва ҳисоб

-

китобни

таъминлаш шулар жумласига киради. Ҳозирги вақтда компьютер

тизимидаги у ёки бу маълумотларни олиш турагентлар учун ҳамиша очиқ.

Улар бундан алоҳида иш режимида фойдаланишлари ёки ахборотларни

ишлашнинг телекоммуникация воситалари тармоқларини қўллаб

,

контрагентлар билан ҳамкорлик қилишлари мумкин

Рақамли иқтисодиётга бўлган қизиқиш жамият ва иқтисодиётда рўй

берган жиддий ўзгаришлар туфайли сезиларли даражада ўсди. Замонавий

технологиялар ва платформалар мижозлар, ҳамкорлар ва давлат

ташкилотлари билан шахсий мулоқотни минималлаштириш ҳисобига

корхоналар ва жисмоний шахсларга харажатларни қисқартиришга ёрдам

берди, шунингдек, ўзаро мулоқотни янада тез ва осон йўлга қўйишга

имконият яратди. Натижада тармоқ ресурсларига асосланган, рақамли ёки

электрон иқтисодиёт пайдо бўлди.

“Рақамлаштириш” сўзи аслида янги атама бўлиб, инновацион

бошқарув ва иш юритиш жараёнига IT ечимларнинг жалб этилишини,

бунинг самараси ўлароқ эса интернет буюмлардан тортиб, электрон

ҳукуматгача бўлган барча тизимларда ахборот технологияларини

қўллашни кўзда тутади.

Иқтисодиёт диверсификацияси ва динамикаси қанчалик юқори бўлса,

мамлакат ичида ва ташқарисида ноёб ахборотлар айланмаси шунчалик кўп,

миллий иқтисодиётлар ичида ахборот трафиги эса шу қадар салмоқли

бўлади. Шу боис иштирокчилар сони кўп ва IT хизматлар кенг тарқалган

бозорларда рақамли иқтисодиёт жадал суръатларда ривожланади.

Айниқса, бу –

туризм хизматлари бозорида,

транспорт, савдо,

логистика ва шу сингари интернет билан фаол ишловчи соҳаларга чексиз

қулайликлар яратади. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, уларда

электрон сегментнинг улуши ЯИМнинг 10 фоизига яқинлашиб, 4 фоиз

аҳоли бандлигини таъминлайди. Энг аҳамиятлиси, бу кўрсаткичлар

барқарор тарзда ўсиб боради.

Туризм хизматлари бозорида электрон технологияларни жорий

этишнинг янада самарали имкониятлари, туристик фаолиятни таъминлаш

билан боғлиқ давлат ахборот тизимларини интеграциялаштириш.

Ўзбекистонда

“рақамли

иқтисодиёт”

атамаси

миллий

қонунчилигимизда яқин йиллардан бери қўлланилмоқда. Рақамли

иқтисодиёт республикамизда қандай ривожланмоқда, бу борада алоҳида

олиб борилган тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра бизда Телеграм


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

100

ботларидан фаол фойдаланмоқдалар. Хизмат кўрсатиш соҳасида рақамли

иқтисодиётни қўллашнинг қулайликлари қуйидагича:

туристик хизматлар сотиб олиш учун харажатлар камаяди (масалан,

олдиндан меҳмонхонани бронлаш, авиабилет)

;

туристик хизматлар (турпакетлар) ҳақида кўпроқ ва тезроқ

маълумот олинади

;

рақамли дунёдаги туристик хизматларнинг жаҳон бозорига чиқиш

имкониятлари катта бўлади

;

фидбек (туристлар фикрини)ни тез олиш ҳисобига турмаршрутлар

ва хизматлар жадал такомиллаштирилади.

хизмат кўрсатиш тезроқ, сифатлироқ, қулайроқ бўлади

.

Бу борада ишлар барча ривожланган давлатларда 10

-

15 йил олдин

бошланган бўлиб, уни шакллантиришга аллақачон киришган. Биз ҳам

жараёндан четда қолмаслигимиз зарур. Чунки биз глобаллашув, дунё

ҳамжамияти билан интеграцияга тез киришаётган давлатлар қаторига

кирамиз. Юқорида кўриб ўтилганлардан хулоса қиладиган бўлсак, рақамли

иқтисодиёт бу

гибрид иқтисодиётдир. Бу ахборот

-

коммуникация ва

молия технологияларининг ривожланганлиги, шунингдек, биргаликда

гибрид туризм ва хизмат кўрсатишдаги барча

иқтисодий фаолият

субъектлари –

товарлар ва ҳизматлар яратиш, тақсимлаш, айирбошлаш,

истеъмол қилиш жараёни объектлари, субъектларининг тўлақонли ўзаро

алоқа қилиш имкониятини таъминлайдиган инфратузилма очиқлиги
туфайли мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, турист авваллари ўзи боришни

режалаштирган давлатга саёҳатга бормоқчи бўлиб, туроператор офисига

ташриф буюради. У билан юзма

-

юз ўтириб турпакетлар билан танишиб

чиқади ва ўзига мақул келган турпакетни нақд пулга сотиб олса, бу

анъанавий иқтисод. Туроператорларнинг интернетдаги манзили орқали

ўзига маъқул турпакетни танлаб, туроператор ҳисоб рақамига пулни

электрон тўлов тизими орқали тўлаш ва турпакетни ва турхизматларни

олиши –

рақамли иқтисодиёт дейилади. Бу масалани энг содда мисол

орқали тушунтиришдир. Аслида туризмда рақамли иқтисодиёт 1980

йиллардан бошланган десак ҳато қилмаймиз. Сабаби айнан шу йиллардан

туроператорлар авиабилетларни, меҳмонхоналарни олдиндан бюртма

бериш ва пул ўтказмалари орқали бронлаш системаларидан кенг

фойдалана бошлаганлар. Биз аслида аллақачон рақамли иқтисодиёт

ичидамиз, унинг қулайликларидан фойдаланамиз, лекин унинг моҳиятига

тўлиқ тушуниб етмаганмиз. Шундан келиб чиқиб, фикримизча, хизмат

кўрсатишда рақамли иқтисодиёт –

янги ишлаб чиқиладиган ёки жорий

қилиниши лозим бўладиган жараён эмас, бу туризмда инновацион

технологияларни туристларнинг кундалик ҳаётига жорий этиш орқали

мавжуд хизматларни янгича кўринишга ўтказиш деганидир. Бу эса жаҳон


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

101

меҳмонхона бизнесида қўлланалиши кутилаётган инновацияларнинг

асосий йўналишларини белгилаб бермоқда.

Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда, бу борада туризм

инфратузилмасини

шакллантиришда

рақамли

инновацион

технологиялардан фойдаланишда энг аввало сўнгги йилларда бошланган

ишларни давом эттиришни кўзда тутган ҳолда алоҳида эътибор

қаратилиши лозим бўлган қуйидаги йўналишни белгилаб олиш мақсадга

мувофиқ бўлиб, улар:

жойлаштириш

воситалари

бўйича,

замонавий

ва

бренд

меҳмонхоналар ҳамда хостел, оилавий меҳмон уйлари каби ҳамёнбоп

жойлашув воситаларида инновацион технологияларни қўллашни

тезлаштириш, шунингдек AirB&B тизими бўйича квартиралар бериш

механизмларини татбиқ қилиш;

-

замонавий технологияларни транспорт

логистикасига

олиб

кириш,

туристик

оқимни

ошириш

ва

диверсификациялаш учун бир

-

бирини ўзаро тўлдириб турувчи ички ва

ташқи транспорт турларини ҳисобга олган ҳолда, ягона, хавфсиз ва

инновацион транспорт логистикасини ривожлантириш;

амалий ахборот

-

маълумотномалар орқали маданий мерос

субъектлари бўйича, сайёҳлар учун тизимни яратиш, смарт

-

туризм

технологияларини татбиқ қилиш, турникетлар ва видеокузатувлар

тизимларини ўрнатиш орқали маданий мерос субъектлари, музейлар,

театрлар, бадиий галереялар фаолияти самарадорлигини ошириш;

туризм “монетизацияси” бўйича, энг аввало авиаташувлар,

жойлашув воситалари хизматлари, сайёҳларнинг овқатланишини

ташкиллаштириш,

маданийкўнгилочар

тадбирлар

ва

ишлаб

чиқарилаётган сувенир маҳсулотлар учун мослашувчан нарх сиёсатини

ўрнатиш орқали туризм “монетизацияси”ни ошириш;

туризмда рақамли инновацион технологияларни самарали қўллаш

масалаларини ўрганиш бўйича республика гуруҳини тузиш ва йил

давомида маҳаллий вазирлик ва идоралар мутахассисларига туристик

сектор экспертлари ҳамда вакиллари билан бирга вазиятни яхшилаб

ўрганиш ва туризмда инновацияларни қўлашга тўсқинлик қилаётган

муаммолар ечимини

топишга доир аниқ таклифлар акс этган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш лозим.

Жаҳон

туризмида

қўлланилаётган

рақамли

инновацион

технологиялардан кутилаётган янгиликларга ва жорий қилинаётган

ўзгаришларга биз ҳам тайёр туришимиз лозим. Бугунги кунда рақобат шу

даражада ривожланмоқдаки, унда енгиб чиқиш учун статегик режалар

ишлаб чиқишда юқоридаги каби ахборотлардан тўғри йўналиш олишимиз

лозим бўлади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов