Қамчибек кенжанинг “балиқ ови” ҳикоясининг ғоявий хусусияти

Аннотация

Қамчибек Кенжанинг “Балиқ ови” ҳикояси ўзбек адабиётидаги энг яхши ҳикоялар юзталигига киритилган. Мазкур ҳикоя инсоннинг ўз фарзандлари соғлиги учун нақадар масъул эканлиги ҳақида. Ёш авлод саломатлиги эса ҳар доим долзарб бўлиб қолади.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2021
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
643-644
85

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Масаидова F., & Турдиева K. (2023). Қамчибек кенжанинг “балиқ ови” ҳикоясининг ғоявий хусусияти. Перспективы развития медицины, 1(1), 643–644. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/development_medicine/article/view/21584
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Қамчибек Кенжанинг “Балиқ ови” ҳикояси ўзбек адабиётидаги энг яхши ҳикоялар юзталигига киритилган. Мазкур ҳикоя инсоннинг ўз фарзандлари соғлиги учун нақадар масъул эканлиги ҳақида. Ёш авлод саломатлиги эса ҳар доим долзарб бўлиб қолади.


background image

643

ҚАМЧИБЕК КЕНЖАНИНГ “БАЛИҚ ОВИ” ҲИКОЯСИНИНГ

ҒОЯВИЙ ХУСУСИЯТИ.

Масаидова Фарзона, 114-гуруҳ 1 Педиатрия ва халқ табобати

факультети

ТошПТИ, Ўзбек

тили ва адабиёти

кафедраси

Тадқиқотнинг долзарблиги:

Қамчибек Кенжанинг “Балиқ ови” ҳикояси ўзбек

адабиётидаги энг яхши ҳикоялар юзталигига киритилган. Мазкур ҳикоя инсоннинг ўз
фарзандлари соғлиги учун нақадар масъул эканлиги ҳақида. Ёш авлод саломатлиги эса ҳар
доим долзарб бўлиб қолади.

Ҳикоя 1 синф ўқувчиси Камронбек тилидан олиб борилади. Асарда тўқай, сой

манзаралари тасвирланади, сўнг эса Камроннинг колхозда хўжалик мудири бўлиб ишлайдиган
отаси доим меҳмонга колхоз рахбарларини етаклаб келиши ва улар балиқхўрлик қилишни
ёқтиришлари тилга олинган. Шунингдек, асарда оила аъзоларининг иерархияси, отага сўзсиз
бўйсуниш ва унинг салбий оқибати акс этади. Ота - ўз даврининг одами, мартабанинг қурбони.
Нима бўлганда ҳам раҳбарларнинг кўнглини овлаш, ҳар қандай шароитда ҳам мансабдорлар
хоҳишини бажариш истаги унинг ҳаёт тарзига айланиб қолган. Совуқ эрта баҳор ҳали музлар
эримаганда меҳмонлар балиқхўрлик қилгани келганларида ота 7 синфда ўқийдиган ўғли
Комилбекни балиқ тутишга юборади. Она ҳам, фарзанд ҳам бундан норози, аммо отанинг гапи
гап. Уйдан жаҳл билан чиқиб кетган Комилнинг тўрига балиқ илинмагач, у ўзи сувга тушиб
балиқ овлайди. Ўз ишига қизиқиб, ови бароридан келгач, бир эмас, бир неча бор сувга тушади.
Охирида дилдираб, тиши-тишига тегмай қалтираб уйига келади. Кечаси билан истималайди.
Чақирувга келган шифокор болани совуқ қотгани ва тузалиб кетишини айтиб укол қилади.
Аммо эртаси куни ҳам истималаган Комилнинг аҳволи ёмонлашиб вафот этади.

Мазкур ҳикоя бўлажак шифокорлар учун уларнинг ҳар бир кўриги оғир беморлар

аҳволидан мунтазам хабардор бўлиш заруратини ҳам укдиради.

Тадқиқотнинг мақсади:

Тадқиқотдан кўзланган мақсад ҳам унинг долзарблигидан

келиб чиқади. Чунончи, ўзбек оилалари менталитети ва урф-одатига кўра меҳмонни эъзозлаш
ва ардоқлаш табиий ҳол. Ҳикоя бу эъзоз оила аъзолари саломатлигига эътиборсизлик ва зарар
келтириш орқали бўлмаслик кераклигини уқтиради. Ёзувчининг инсон саломатлигини асраш
ҳақидаги фикрини ғоя сифатида тақдим қилиш асосий мақсад ҳисобланади.

Тадқиқот материаллари, усуллари.

Қ.Кенжанинг “Балиқ ови” ҳикояси ва ушбу мавзуга оид илмий-бадиий мақолалар.

Тадқиқотда тавсифловчи усулдан фойдаланилган.

Олинган натижалар:

Асар инсоннинг ўз ҳаётига эътиборли бўлишига, мансаб деб

оилани барбод этмаслигини яна бир бор таъкидлайди. Шу билан бирга асарда қишлоқ
шароитида тиббиётнинг ночор даражасига ҳам урғу берилади. Бемор болани кўришга келган
шифокор унинг ҳолатига етарлича эътибор бермайди. Жуда баланд иситма билан ётган бола
ҳолидан эртаси куни ҳам хабар олмайди. Шифокор масъулияти, унинг ўз қасамёдига ва касбига
бўлган садоқати, ишига фидоийлиги ҳам беморларнинг тақдири аянчли хотима
топмаслигининг гарови эканлиги асарда уқтирилади.

Хулоса:

Қамчибек Кенжанинг “Балиқ ови” ҳикоясида фарзанд оила риштаси, келажаги,

жамият истиқболи экани, унинг саломатлиги ҳамма нарсадан устунлиги эътироф этилади. Шу
билан бирга шифокорларнинг ҳам беморларга эътиборли бўлиши қайд этилади.

Илмий раҳбар: доцент Турдиева К.Ш.


background image

644

Адабиётлар рўйхати:

1.

Мищенко, Т. С., et al. "Новые возможности в патогенетической терапии хронической
ишемии головного мозга." Международный неврологический журнал 1 (2011): 37-42.

Библиографические ссылки

Мищенко, Т. С., et al. "Новые возможности в патогенетической терапии хронической ишемии головного мозга." Международный неврологический журнал 1 (2011): 37-42.