313
УДК:619.616.993.192.615.084
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУДУДЛАРИДА СПОНТАН
ТЕЙЛЕРИОЗНИ ДАВОЛАШДАН ОЛИНГАН САМАРАДОРЛИК
Отегенова Ш.К., Джумамуратов А.Б.
мустақил докторантлар Илмий раҳбар профессор Ғафуров Актам Ғафурович
Ветеринария илмий-тадқиқот институти
Аннотация:
В статье приведены результат проведённых опытов по
лечение спонтанного тейлериоза крупного рогатого скота, при этом
установлены высокой эффективности бупарвалекса
Мавзунинг долзарблиги.
Қорақалпоғистон Республикаси худудларида
қорамолларни пироплазмидозлари кенг тарқалган бўлиб чорвачиликни
ривожлантиришда ундан келаётган иқтисодий зарар катта катта ҳажмни ташкил
қилади. Шунинг учун бу масалани ҳал қилиш учун ветеринария фани ва
амалиёти олдига катта вазифаларни қўяди. Шунинг учун, ветеринария фани
олдида турган муҳим вазифалардан бири Республикамиз худудларида кенг
тарқалган ва катта иқтисодий зарар етказаётган тейлериоз касаллигини
замонавий доривор воситалар асосида даволаш ва олдини олиш усулларини
ишлаб чиқишга қаратилган бўлиши керак. Бунда пироплазмидоз касалликларини
эпизоотик холатини доимий равишда назоратда тутиш, касалликларнинг
даволаш ва олдини олишда самарали услуб ва воситаларни ишлаб чиқиш, қарши
курашишни самарали услуб ва воситаларини ишлаб чиқиш, мавжуд бўлганларни
такомиллаштириш ҳамда амалиётга жорий этиш долзарб муаммо бўлиб
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам қорамолларнинг тейлериоз касалликларига
қарши самарали усул ҳамда воситаларни яратиш ва тадбиқ этиш
тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан биридир.
Тейлериозни тарқатувчи икки эгалик Hyalomma detritum ва уч эгалик Hy.
Anatolicum яйлов каналари касалликга моил молларни чаққандан сўнг ўз сўлак
безларида мавжуд касаллик қўзғатувчи-Theileria annulata ни мол организмига
ўтқазади ва шундан сўнг 16-20 кунлари касалликнинг клиник белгилари намоён
бўлади.Унда касалланган молларни бехоллашуви, тана ҳароратининг 41-42
0
С
гача кўтарилиши, ташқи лимфа тугунларининг, айниқса курак олди лимфа
тугунларининг 3-4 баробаргача каттариши, иштаҳа ва кавш қайтаришнинг
бўлмаслиги, организмда интоксикация ва кўриниб турган шиллиқ парадаларида
анемия, инфилтрация ва унда қон қуйилишлар, ҳамда оғир ва сурункалик
холатларда терида ташналар кузатилади.Тейлериозда касаллик қўзғатувчи
паразитлар
эритроцитнинг
радиусидан
кичик
бўлганлиги
сабабли
эритроцитларни ёриб ундаги бўлган гемоглобинни плазмага чиқариб юбормайди
ва шу сабабли сийдикда гемоглобинурия холати юз бермайди.
Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг
ҳисобот далилларига қараганда Республиканинг барча худудларида тейлериоз
кенг тарқалган ва чорвачиликни ривожлантиришда катта тўсқинлик қилади.
314
Тейлериоз билан касалланган молларни даволашда касаллик қўзғатувчи
паразитларни шизогонал босқичига таъсир қилувчи ва шу билан бир вақтда
гаметацитар шаклига таъсир қилувчи патогенетик препаратларни комплексда
қўллаш алохида эътиборга лойиқ.
2021 йил ёз мавсуми давомида шахсий илмий тадқиқотларимизнинг
натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган бўлиб, ундан маълум бўлишича
Республиканинг баъзи бир худудларида тейлериоз билан касалланган молларни
даволашда Ўзбиокомбинатда ишлаб чиқарилган бупарвалекс препаратини
самарадорлиги юқори даражада бўлиши аниқланган.
Қорақалпоғистон Республикаси худудларида 2021 йилда тейлериоз билан
спонтан касалланган молларни даволашдан олинган натижалар
№
Манзил
Клиник ва
паразитоло
гик
текшириш
лар асосида
тейлероз
қайд
қилинди
Бош
сони
Даволаш
усули
Натижа
Самара
1.
Хужайли
тумани,Саманкул
ОФИ
Ёз
мавсумида
18
Бупарвалек
с.100 кг т.в.
5,0 мл кун
аро 2 марта
16 бош
соғайиб кетди
2 бош
мажбурий
сўйилди
88,5 %
2.
Нукус шаҳри
Ёз
мавсумида
14
Бупарвалек
с.100 кг т.в.
5,0 мл кун
аро 2 марта
13 бош
соғайиб
кетди, 1 бош
мажб.
сўйилди
94 %
3.
Амударё тумани
Полвонбой овул
Ёз
мавсумида
7
Бупарвалек
с.100 кг т.в.
5,0 мл кун
аро 2 марта
Даволанган
молларни
ҳаммаси
соғайди
100 %
4.
Амударё тум ах.
моллари
Ёз
мавсумида
6
Бупарвалек
с.100 кг т.в.
5,0 мл кун
аро 2 марта
Даволанган
молларни
ҳаммаси
соғайди
100 %
5.
Хужайли
тумани,Отамурод
қ.ах.молл.
Ёз
мавсумида
9
Бупарвалек
с.100 кг т.в.
5,0 мл кун
аро 2 марта
9 бош
соғайди,1 бош
мажбурий
сўйилди.
89 %
Шуни эътиборга олган холда тейлериозни даволашда қуйидаги
схемалардан бирини қўллаш тавсия қиламиз:
1. Даволашнинг 1-2 кунлари дастлаб 2 мг/кг миқдорида диамидин ёки
5 мг/кг миқдорида азидин ёки беренил, шундан 3-4 соат ўтгач 3-4 кун давомида
кунига бир мартадан молни ҳар 100 кг тирик вазнига сульфантролни 3% лик
315
эритмасидан 100 мл дан вена қон томирига қўлланилади. Агарда шу 3% лик
эритма 33% лик спиртда тайёрланиб қўлланилса даволаш натижаси яна ҳам
самаралик бўлади.
2. Кейинги йилларда юртимизга Саудия Арабистонидан кириб келган
бутачем, тейлекс, Индияда ишлаб чиқарилган бупакон, телемакс ва
Узбиокомбинатда ишлаб чиқарилган маҳаллий бупарвалекс каби препаратларни
бири билан молни ҳар 100 кг тирик вазнига 5,0 мл дан кун аро 2 марта мушаги
орасига қўллаш тавсия қилинади.
3. Тейлериоз касаллигини оғир кечишини ва унинг патогенезида
гемопоэзни бузилиши, анемия, интоксикация, холсизланиш каби холатлар юз
беришини инобатга олган холда птогенетик препаратларни қўллаш билан бир
вақтда симптоматик, гемопоэтик препаратларни ҳам қўллаш муҳим аҳамият касб
этади. Унда кофеин-бензоат натрийнинг 20% лик эритмасидан молнинг териси
остига 15-20 мл, 300-400 мл гача физиологик эритма вена қон томирига 3-4 кун
давомида бир мартадан, гемопоэзни кучайтирувчи ферран препаратидан молни
ҳар 100 кг трик вазни ҳисобига 20,0 мл дан мушаги орасига ва тривит каби
витамин ва минерал моддалар сақловчи препаратлардан бир марта,тана
хароратини меъёрлаштирувчи диклофинак ва иккинчи даражали инфекцияни
бостирувчи цефтриаксон антибиотигини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Хулоса
Шундай қилиб, хориждан келтирилган зотдор ва махсулдор қорамолларни
заминимиз шароитига мослаштириш учун аввалам бор уларни яшаш шароитини
яхшилаш, чорвачилик маданиятини ривожлантириш ҳамда уларни сифатли ва
тўйимлик озиқ-овқатлар билан таъминлаш зарур, кейин эса йўқорида
таъкидланган даволаш ва профилактика усулларини қўллаш, айниқса зотдор ва
махсулдор қорамоллар учун ўта хавфли бўлган тейлериоз касаллигидан
соғломлаштириш ҳамда махсулдорлигини ошириш ва улардан олинадиган
махсулотларни хавфсизлигини таъминлашга олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ғафуров А.Ғ., Давлатов Р.Б., Расулов Ў.И. Ветеринария протозоологияси
2013. – Б. 116.
2. Баратов Ж., Ғафуров А.Ғ. Йирик шохли моллар пироплазмозига қарши
радиовакцина Зооветеринария 2017, № 12, – 18-20 б.
3. Қўчқорова С.Қ. Тейлериозга қарши махсус профилактика усули.
Зооветеринария, 2017 № 7, 15-17б.
4. Ғафуров А.Ғ., Мавлонов С.И. Қорамолларни тейлериоздан асраш.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, 2015 йил № 5, – 13-14 б.