Факторы защиты импортного крупного рогатого скота Республики Каракалпакстан от кровепаразитарных болезней и современные методы лечения и профилактики | Перспективы развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности

Факторы защиты импортного крупного рогатого скота Республики Каракалпакстан от кровепаразитарных болезней и современные методы лечения и профилактики

CC BY f
104-108
43
Поделиться
А Гафуров, Ветеринария илмий-тадқиқот институти

научный руководитель, профессор

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описаны факторы адаптации продуктивных животных к климатическим условиям Республики Қаракалпакстан и рекомендованы современные способы лечения и профилактики кровепаразитарних забалеваний крупного роготого скота

Похожие статьи


background image

104

УДК:619.616.993.192.615.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХОРИЖДАН

КЕЛТИРИЛГАН МАХСУЛДОР ҚОРАМОЛЛАРНИ ҚОН-ПАРАЗИТАР

КАСАЛЛИКЛАРИДАН АСРАШ ОМИЛЛАРИ ҲАМДА ЗАМОНАВИЙ

ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКА УСУЛЛАРИ

Прназаров Қ.,

Отегенова Ш

.,

Джумамуратов А.

Ғафуров А.Ғ-илмий раҳбар,профессор

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Аннотация:

В статье описаны факторы адаптации продуктивных

животных к климатическим условиям Республики Қаракалпакстан и
рекомендованы

современные

способы

лечения

и

профилактики

кровепаразитарних забалеваний крупного роготого скота.

Summary:

The article dascribes the factors of productive livestjock to our

climatic conditions and the order of application of means to protect them from
parasitic diseases.

Қорақалпоғистон Республикасида Қорамолларни қорамолларни, айниқса

махсулдор ва зотлик молларни ривожлантиришда қон-паразитар (тейлериоз,
пироплазмоз) касалликлари катта тўсқинлик қилади. Шу билан бир вақтда
хориждан Республикамизга келтирилаётган махсулдор ва зотдор моллар салқин
ва намгарчилиги бизга нисбатан юқори даражада бўлган муҳитда туғилиб
ўсганлиги ва бизда бўлган иқлим иссиқлиги ва кўпгина касалликларга
иммунитетни умуман наслида бўлмаганлиги сабабли уларни аввалом бор
бизнинг шароитимизга мослашувини (адаптация) таъминлаш, кейин эса уларни
қон-паразитар касалликларидан сақлаб қолиш чора-тадбирларини олиб бориш
муҳим аҳамият касб этади.

Ёзнинг жазирама иссиқ фаслида бўлмиш иссиқлик хориждан келтрилган

зотдор ва махсулдор молларнинг организмига, махсулдорлигига ва
организмнинг касалликларга қарши курашишида салбий таъсир қилиши эътироф
этилган. Жумладан, иссиқлик молларни ўсиб ривожланишига, сут ва гўшт
махсулотларининг камайиб кетишига ва сифатининг ёмонлашувига сабабчи
бўлади, қон-паразитар касалликларини оғир кечишига олиб келади ва унинг
натижасида қўлланилган даволаш усулларини самараси пасайиб кетади.

Шунинг учун йилнинг иссиқ фаслига келиб аввалам бор ветеринария-

санитария талабларига мос иншоатлар қуриш, ёзги айвонларнинг устини
иссиқлик ўтказмайдиган қамиш ва шох шаббалар билан ёпиш, молларни офтобда
қолдириб офтоб уришдан сақлаб қолиш, молларни зоогигиеник талаблар асосида
маданий парваришлаш, эрталаб ва кечки пайтда кунлик мацион бўлишни
таъминлаш, яйловларни алмаштириб туриш ва фермада сифатли озуқа базасини
яратиш ва рациондаги озуқаларнинг турли туманлилиги ва уларнинг юқори
сифатлилиги ҳайвонларнинг соғлом сақлашнинг асосий омилларидир. Демак,


background image

105

ижобан сигирлар рациони доимий равишда макро- ва микроэлементлар ҳамда
витаминлар билан бойитилиб турилиши юқумлик ва паразитар касалликларга
қарши даволаш усулларини самарадорлик даражасини оширилишига олиб
келади.

Хориждан келтирилган

зотдор

ва

махсулдор

қорамолларнинг

Республикамиз худудларида ривожлантиришда қон-паразитар касалликлари
катта тўсқинлик қилади. Илмий адабиёт маълумотларига қараганда мавжуд
молларни 8-10% йилига қон-паразитар касалликлари билан касалланади.
Касалланган моллар дастлабки кунларда (касаллик оғирлашмасдан) махсус ва
сифатли доривор воситалар билан даволанмаганда айниқса зотдор ва махсулдор
молларни 80-90% нобуд бўлади, қолганлари эса ишлаб чиқаришда яроқсиз бўлиб
қолади. Бундан ташқари касалланиб соғайган моллар узоқ йиллар давомида
касаллик қўзғотувчи паразитларни ташувчи бўлиб қолади, бу эса эпизоотик
холатни барқарорлаштиради. Бундан кўриниб турибдики қорамолларнинг
каналар орқали тарқатиладиган қон-паразитар касалликлари-тейлериоз,
пироплазмоз, бабезиоз чорвачиликни юритишда, айниқса зотли ва махсулдор
молларни ривожлантиришда ҳамда уларни махсулдорлигини оширишда катта
тўсқинлик қилади.

Пироплазмоз ва бабезиозни тарқатувчи Boophilus calcaratus каналари

молларни чаққандан сўнг 1-ва 2-кунлариёқ ўз сўлак безларида бўлмиш касаллик
қўзғатувчилари-Piroplasma

bigeminum(пироплазмозда)

ва

Babesia

colchica(бабезиозда) ларни мол организмига ўтқазади, шундан сўнг 8-11 кунлари
касалликнинг клиник белгилари намоён бўлади. Натижада касалланган
молларнинг тана ҳарорати 40,6-41

0

С гача кўтарилиши, иштаҳанинг ва кавш

қайтаришнинг бўлмаслиги, анемия холатининг юз бериши ва касалликни
қўзғатувчи паразитлар эритроцитни радиусидан катта бўлганлиги сабабли
эритроцитни ёриб чиқиши ва ундаги бўлган гемоглобинни қон плазмасига ўтиши
натижасида гемоглобинурия (қон сийиш) ҳолатининг юз бериши кузатилади
(1–2-сурат).

1–2-сурат. Пироплазмозда гемоглобинурия-(қон сийиш) холати

Тейлериозни тарқатувчи икки эгалик Hyalomma detritum ва уч эгалик Hy.

anatolicum яйлов каналари касалликга моил молларни чаққандан сўнг уз сўлак
безларида мавжуд касаллик қўзғатувчи-Theileria annulata ни мол организмига
ўтқазади ва шундан сўнг 16-20 кунлари касалликнинг клиник белгилари намоён
бўлади.

3-сурат.


background image

106

3-сурат. Hy. аnatolicum каналари билан каналанган мол

Касалланган молларни бехоллашуви, тана ҳароратининг 41-42

0

С гача

кўтарилиши, ташқи лимфа тугунларининг, айниқса курак олди лимфа
тугунларининг 3-4 баробаргача каттариши, иштаҳа ва кавш қайтаришнинг
бўлмаслиги, организмда интоксикация ва кўриниб турган шиллиқ парадаларида
анемия, инфилтрация ва унда қон қуйилишлар, ҳамда оғир ва сурункалик
холатларда терида ташналар кузатилади(4-сурат). Тейлериозда касаллик
қўзғатувчи паразитлар эритроцитнинг радиусидан кичик бўлганлиги сабабли
эритроцитларни плазмага чиқариб юбормайди ва шу сабабли сийдикда
гемоглобинурия холати юз бермайди.

4-сурат. Тейлериоз билан касалланган молнинг умумий ахволи кўз

шиллиқ пардаларида анемия, инфилтрация ва унда қон қуйилиш холати

Касалликлардан даволаш.

Қон-паразитар касалликлари билан касалланган молларни даволашдан

олдин салқин ва осойишта жойга ўтқазиш керак, кейин эса етарли даражада
енгил ҳазм бўладиган омихта емдан тайёрланган атала, кўк ўт, лавлаги, айрон ва
оғир холларда 2-3 литргача хозир соғиб олинган сут билан таъминлаш лозим.
Касал молни олдида ҳамма вақт сув туриши лозим. Шундай тақдирда даволаш
муалажаларини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.


background image

107

Пироплазмоз ва бабезиозни даволашда-

касал мол ажратилган подалар

ҳар куни клиник кўрикдан ўтказилиб кунига 2 марта тана харорати ўлчаниб
борилади. Клиник белги ва тана харорати юқори бўлган моллар подадан
ажратилиб алохида салқин ва осойишта жойга киритилади ва даволаш ишларини
олиб боришга даъват этилади.

Шундан сўнг молни ҳар бир кг тирик вазни

ҳисобига 2 мг/кг дан диамидин, ёки 5 мг/кг дан беренил ёки азидин ёки молни
ҳар 100 кг тирик вазнига 2 мл дан имизол ёки имкар-120 препаратларини
қўллашдан олинадиган самарадорлик ижобий натижа беради. Пироплазмоз ва
бабезиозни аралаш шаклида келган вақтида касалликни кечиши оғирроқ бўлиши
сабабли даволаш ишларини 24 соатдан кейин яна бир марта қайтариш тавсия
қилинади.

Тейлериозни даволашда-

касал мол ажратилган подалар ҳар куни клиник

кўрикдан ўтказилиб кунига 2 марта тана харорати ўлчаниб борилади. Клиник
белги ва тана харорати юқори бўлган моллар подадан ажратилиб алохида салқин
ва осойишта жойга киритилади ва даволаш ишларини олиб боришга даъват
этилади. Тейлериоз ўта оғир кечувчи касаллик бўлганлиги сабабли даволаш
ишларини олиб боришда патогенетик, симптоматик, ва гемопоэтик
препаратларни ҳам қўллаш муҳим аҳамиятга эга.

Тейлериоз билан касалланган молларни даволашда касаллик қўзғатувчи

паразитларни шизогонал босқичига таъсир қилувчи ва шу билан бир вақтда
гаметацитар шаклига таъсир қилувчи патогенетик препаратларни комплексда
қўллаш алохида эътиборга лойиқ. Шуни эътиборга олган холда тейлериозни
даволашда қуйидаги схемалардан бирини қўллаш тавсия қилинади:

1. Даволашнинг 1-2 кунлари дастлаб 2 мг/кг миқдорида диамидин ёки 5

мг/кг миқдорида азидин ёки беренил, шундан 3-4 соат ўтгач 3-4 кун давомида
кунига бир мартадан молни ҳар 100 кг тирик вазнига сульфантролни 3% лик
эритмасидан 100 мл дан вена қон томирига қўлланилади. Агарда шу 3% лик
эритма 33% лик спиртда тайёрланиб қўлланилса даволаш натижаси яна ҳам
самаралик бўлади.

2. Кейинги йилларда юртимизга Саудия Арабистонидан кириб келган

бутачем, тейлекс, Индияда ишлаб чиқарилган бупакон, телемакс ва
Узбиокомбинатда ишлаб чиқарилган маҳаллий бупарвалекс каби препаратларни
бири билан молни ҳар 100 кг тирик вазнига 5,0 мл дан кун аро 2 марта мушаги
орасига қўллаш тавсия қилинади.

3. Тейлериоз касаллигини оғир кечишини ва унинг патогенезида

гемопоэзни бузилиши, анемия, интоксикация, холсизланиш каби холатлар юз
беришини инобатга олган холда птогенетик препаратларни қўллаш билан бир
вақтда симптоматик, гемопоэтик препаратларни ҳам қўллаш муҳим аҳамият касб
этади. Унда кофеин-бензоат натрийнинг 20% лик эритмасидан молнинг териси
остига 15-20 мл, 300-400 мл гача физиологик эритма вена қон томирига 3-4 кун
давомида бир мартадан, гемопоэзни кучайтирувчи ферран препаратидан молни
ҳар 100 кг трик вазни ҳисобига 20,0 мл дан мушаги орасига ва тривит каби
витамин ва минерал моддалар сақловчи препаратлардан бир марта,тана
хароратини меъёрлаштирувчи диклофинак ва иккинчи даражали инфекцияни
бостирувчи сефтриаксон антибиотигини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.


background image

108

Профилактика қилишда

-аввалам

бор қорамолларни тейлериоз,

пироплазмоз, бабезиоз касалликларини тарқатувчи иксод каналарининг фаол
хаётий (йилнинг илиқ фасллари) даври билан чамбарчас бўлганлиги сабабли
унга қарши курашишнинг йилнинг барча фаслларида доимий равишда олиб
бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун йилнинг салқин тушган
фаслиданоқ ферма ва унинг атрофини ободанлаштириш, каналарни
ривожланиши учун қулай бўлган биотопларни йўқотиш, қиш пайтида моллар
боқиладиган молхоналарни порилардан тозалаш, деворларни суваш ва оқлаш,
моллар боқиладиган яйловларни санация қилишни режалаштириш ҳамда
чорвани ривожлантиришни маданийлаштириш ишларини олиб бориш қон-
паразитар касалликларидан профилактика қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Пироплазмоз, бабезиоз, тейлериозни кимёвий препаратлар билан

профилактика қилиш учун молни ҳар 100 кг тирик вазнига ҳар 15 кунда бир
мартадан 5,0 мл дан полиамидин ёки поликарб-Ўз препаратидан териси остга
қўллаб туриш тавсия этилади. Пироплазмозни биологик усулда профилактика
қилиш учун “Пироплазмозга қарши радиовакцина”дан йилнинг феврал-март
ойларида

ҳар

бир

бош

молнинг

териси

остига

1,0

мл

дан

қўлланилади.Тейлериозни биологик восита ёрдамида профилактика қилиш учун
йилига бир марта январ-февраль ойларида ҳар бир бош молни териси остига 1,0
мл дан тейлериозга қарши суюқ культурал вакцина билан эмланади.

Хулоса.

Шундай қилиб, хориждан келтирилган зотдор ва махсулдор

қорамолларни заминимиз шароитига мослаштириш учун аввалам бор уларни
яшаш шароитини яхшилаш, чорвачилик маданиятини ривожлантириш ҳамда
уларни сифатли ва тўйимлик озиқ-овқатлар билан таъминлаш зарур, кейин эса
йўқорида таъкидланган даволаш ва профилактика усулларини қўллаш, айниқса
зотдор ва махсулдор қорамоллар учун ўта хавфли бўлган қон-паразитар
касалликларидан соғломлаштириш ҳамда махсулдорлигини ошириш ва улардан
олинадиган махсулотларни хавфсизлигини таъминлашга олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ғафуров

А.Ғ.,

Давлатов

Р.Б.,

Расулов

Ў.И.

Ветеринария

протозоологияси 2013.-Б.116.

2. Баратов Ж., Ғафуров А.Ғ. Йирик шохли моллар пироплазмозига қарши

радиовакцина Зооветеринария 2017, № 12,-18-20 б.

3. Қўчқорова С. Қ. Тейлериозга қарши махсус профилактика усули.

Зооветеринария, 2017 № 7, 15-17б.

4. Ғафуров

А.Ғ., Мавлонов С.,И. Қорамолларни тейлериоздан

асраш.Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, 2015 йил №5, 13-14 б.

5. Гафуров А.Г.Развитие протозоологической науки в Узбекистане

ж.Сельское хозяйства Узбекистана 1999,.№4,-26-27 б.

Библиографические ссылки

Ғафуров А.Ғ., Давлатов Р.Б., Расулов Ў.И. Ветеринария протозоологияси 2013.-Б.116.

Баратов Ж., Ғафуров А.Ғ. Йирик шохли моллар пироплазмозига қарши радиовакцина Зооветеринария 2017, № 12,-18-20 б.

Қўчқорова С. Қ. Тейлериозга қарши махсус профилактика усули. Зооветеринария, 2017 № 7, 15-17б.

Ғафуров А.Ғ., Мавлонов С.,И. Қорамолларни тейлериоздан асраш.Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, 2015 йил №5, 13-14 б.

Гафуров А.Г.Развитие протозоологической науки в Узбекистане ж.Сельское хозяйства Узбекистана 1999,.№4,-26-27 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов