Адвокат мақомига эга бўлиш тушунчаси, мазмуни ва унинг ўзига хос хусусиятлари

CC BY f
100-109
4
3
Поделиться
Матмуротов, А. (2022). Адвокат мақомига эга бўлиш тушунчаси, мазмуни ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Цифровизация деятельности судов: текущие и перспективные задачи, 1(1), 100–109. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-activity-courts/article/view/16604
А Матмуротов, Ташкентский государственный юридический университет

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Узбекистан Республикасида амалга оширилаётган суд ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида адвокатура мустақиллигини таъминлаш ва унинг тизимини янада ислоҳ қилиш ҳамда ривожлантириш зарурияти мавжуд. Бунинг асосий сабабларидан бири жисмоний ва юридик шахсларнинг юридик хизмат ва юридик ёрдамга, айниқса, адвокатларга бўлган эҳтиёжи кун сайин ошиб бормоқда.


background image

100

А.Р.МАТМУРОТОВ

105

АДВОКАТ МАҚОМИГА ЭГА БЎЛИШ ТУШУНЧАСИ,

МАЗМУНИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Узбекистан Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ

ислоҳотлари жараёнида адвокатура мустақиллигини таъминлаш ва
унинг тизимини янада ислоҳ қилиш ҳамда ривожлантириш зарурияти
мавжуд. Бунинг асосий сабабларидан бири жисмоний ва юридик
шахсларнинг юридик хизмат ва юридик ёрдамга, айниқса,
адвокатларга бўлган эҳтиёжи кун сайин ошиб бормоқда.

Малакали юридик ёрдам олиш нафақат Конституциямизда,

балки халқаро умумэътироф этилган ҳужжатларда мустаҳкамланган
асосий кафолатлардан биридир. Энг асосийси, ушбу кафолатни
тўлақонли ва ўз вақтида таъминлаш адвокатлар томонидан амалга
ошириладиган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Фикримизча, «адвокат», «мақом», «адвокат мақомига эга

бўлиш»

тушунчалари

мамлакатимизда

етарлича

тадқиқ

қилинмаганлиги боис, биринчи навбатда, уларнинг мазмун-
моҳиятини илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилиш зарур. Шу
сабабли, ушбу тушунчалар илмий манбалар, юридик энциклопедия,
луғатлар ҳамда хорижий давлат олимларининг қарашлари асосида
таҳлил этилди.

Тарихий манбаларга мурожаат қилиш шуни кўрсатмоқдаки,

адвокат касби қадимги Рим давридан пайдо бўлган бўлсада,
«адвокат» атамаси биринчи марта XVIII асрнинг бошларида
томонларнинг вакилларига нисбатан қўлланила бошланган

1

.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон ҳудудида

биринчи адвокатура ўзини ўзи бошқарув тузилмаси сифатида
«Ҳимоячилар филиали» номи остида 1879 йилда Қўқон шаҳрида,
Санкт-Петербургда юридик таълим олган Абдунаби Қуролбой
ташаббуси билан ташкил этилган. Уни биринчи ўзбек адвокати деб
ҳисоблайдилар

106 107

.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда «адвокатларнинг отаси»

сифатида юридик фанлар номзоди, доцент Якубов Санджар
Ахмеджанович эканлиги таъкидланади. У ҳозирги кунда таниқли ва

105

Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси

106

https://moeobrazovanie.ru/istoriya_professii_advokata.html

107

Адвокатура. Дарслик. Муаллифлар жамоаси. - Тошкент: ТДЮУ, 2019. -Б. 40.


background image

101

кўпчилик адвокатларга раҳбарлик қилган бўлиб, ўз навбатида олим
ҳисобланади

108

.

Биринчи навбатда, «адвокат» тушунчаси тўхталиб ўтадиган

бўлсак, мамлакатимиз мустақилликка эришгач «адвокат» тушунчаси
биринчи маротаба 1996 йил 27 декабрдаги «Адвокатура тўғрисида»ги
349-1-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни

109

да қўлланилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, «адвокат» тушунчасига аниқ

таъриф мавжуд эмас ҳамда ушбу тушунчага оид таърифлар ҳар бир
давлатнинг қонунчилигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Адвокат атамаси хорижий давлат қонунчилигида турлича

номланади. Масалан, Европа давлатларида адвокат номларининг
хилма-хиллиги Европа Парламенти ва Европа Иттифоқи
Кенгашининг 1998 йил 16 февралдаги 98/5/EC директивасининг 1-
моддаси 2-бандида кўрсатилган бўлиб, унга кўра қуйидаги номлар
билан аталади:

Австрияда «Rechtsanwalt», Белгияда

«Avocat/Advocaat/Rechtsanwalt»,

Буюк

Британияда

«Advocate/Barrister/ Solicitor», Германияда «Rechtsanwalt», Грецияда
«AiKip/opoc », Данияда «Advocat», Ирландияда «Barrister/Solicitor»,
Испанияда

«Abogado/Advocat/Avogado/Abokatu

»,

Италияда

«Avvocato», Люксембургда «Avocat», Нидерландия «Advocaat»,
Португалияда «Advogado», Финляндияда «Asianajaja/Advokat»,
Швецияда «Advocat», Францияда «Avocat»

1

.

Изоҳли луғатда «адвокат» тушунчасига «(лотин тилида

«advocatus», «advocare» - ёрдамга чақириш) судда жавобгарга
ҳуқуқий ёрдам (маслаҳат) берувчи, жавобгар (айбдор)ни ҳимоя
қилувчи юрист; оқловчи, ҳимоячи»

110 111

, деган маънони англатиши

қайд этилган.

Ўзбекистон юридик энциклопедиясида «адвокат» тушунчасига

«олий юридик маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан
шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган тартибда
олган

Ўзбекистон

Республикаси

фуқароси

Ўзбекистон

108

Есть личности среди нас ... // Advokat. 2019., № 2. -Б. 52.

109

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 48-

модда.

110

Ыльчик Т.Б. Адвокатура як шститут реал1зацп права на правову допомогу:

пор1вняльно- правовий анал1з законодавства кра!н Свропейського Союзу та Украши: Дисс.
... докт. юрид. наук. - Х., 2016. -С. 214.

111

Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 га яқин сўз ва сўз бирикмаси. Ж.1. А-Д / Масъул

муҳаррир А.Мадвалиев. - Т.: «O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi» Давлат илмий нашриёти,
2020.

-Б. 39.


background image

102

Республикасида адвокат бўлиши мумкин»

112

деб, бошқа бир юридик

манбада «адвокат - қонунда белгиланган тартибда адвокат мақомини
ва адвокатлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олган шахс»

113

,

деган маънони билдириши қайд этилган. Бизнинг назаримизда, бу
«адвокат» атамасининг луғавий маъноси бўлганлиги сабабли, ушбу
тушунчанинг тўлиқ мазмун-моҳиятини очиб бермаган.

Баъзи юридик адабиётда «адвокат - олий юридик маълумотга

эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини
берувчи лицензияни белгиланган тартибда олган Ўзбекистон
Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикасида адвокат
бўлиши мумкин»

114

, деб таъриф берилган.

Айрим олимлар томонидан адвокат тушунчасига қуйидагича

таъриф берилган: «Адвокат - мижозни ҳимоя қилиш, вакиллик қилиш
ва юридик ёрдамнинг бошқа турларини кўрсатишни ўз ичига олган
адвокатлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахс»

115

.

Мазкур таърифдан шундай хулоса қилиш мумкинки, адвокат,
биринчи навбатда, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юкланган касбни танлаган
шахсдир.

А.Д.Бойковнинг фикрича, «адвокат» сўзи лотин тилидан

олинган ва икки хил маънога эга, жумладан, биринчиси, «суд ишлари
бўйича ишончли вакил, суддаги ҳимоячи» бўлса, иккинчиси
«ниманингдир ёки кимнингдир ҳимояси учун оғзаки ёки ёзма
равишда чиқувчи»

1

.

«Адвокат - тергов ва суд жараёнининг барча босқичларида

айбланувчини ҳимоя қилиш, жабрланувчиларнинг манфаатларини
ҳимоя қилиш ва маслаҳатлар, тавсиялар бериш орқали профессионал
юридик ёрдам кўрсатувчи юрист»

116 117

, - дейди М.Б.Смоленский.

112

Ўзбекистон юридик энциклопедияси // Нашр учун масъул Р.А. Мухитдинов ва

бошқалар; масъул муҳаррир Н.Тойчиев. -Т.: Адолат, 2009. -Б. 11.

113

Адвокатура. Дарслик. Муаллифлар жамоаси. - Тошкент: ТДЮУ, 2019. -Б. 8.

114

Tulaganova G.Z., Qodiraliyev S.B. Advokatura va advokatlik faoliyatining huquqiy masalalari

(o‘quv q o‘llanma) / Tulaganova G.Z., Qodiraliyev S.B. - T.: TDYU nashriyoti, 2022. -B. 106.

115

Введение в сравнительную адвокатуру: учебное пособие/ Акинина Н.Ю., Анисимов

В.Ф., Кудрина Е.Н./ под. ред. Анисимова В.Ф. - Ханты-Мансийск: Югорский
государственный ун-т., 2017. -С. 65.

116

Бойков А.Д., Капинус Н.И. Адвокатура России: Учебное пособие. - М.: ИМиП, 2000.

-C. 138.

117

Смоленский М.Б. Адвокатская деятельность и адвокатура Российской Федерации. -

Ростов-на-Дону. «Феникс», 2004. - 256 с.


background image

103

О.В.Синеокийнинг фикрича, «адвокат» атамаси касбий

мансубликни, «ҳимоячи» атамаси эса судда кимнингдир
манфаатларини ҳимоя қилиш ёки ҳимоя қилиш билан боғлиқ
фаолиятдир

118

.

Адвокат Ф.Файзуллаева эса адвокат тушунчасига қуйидагича

таъриф берган: «Адвокат - бу ҳуқуқий масалалар бўйича мустақил
профессионал маслаҳатчи». Шунингдек, унинг фикрича, баъзи
мамлакатларда юрист билан адвокат айри-айри касб эмас, аниқроғи,
юрист деганда адвокат ҳам тушунилади. Бизда эса «ҳамма адвокатлар
маълумоти бўйича юрист ҳисобланадию, лекин ҳар бир юрист
адвокат эмас»

119

.

Бу борада тадқиқотчи Д.Чориева ҳам ўз фикрларини билдирган

бўлиб, у илмий тадқиқот ишида «ҳимоячи» ва «адвокат»
тушунчалари ҳамда уларнинг бир-бирига боғлиқ ва фарқли
жиҳатларини баён қилган

120

.

Фикримизча, ушбу ҳуқуқшунос олимлар ва тадқиқотчилар

(А.Бойков, М.Смоленский, Ф.Файзуллаева, Д.Чориева) томонидан
билдирилган фикрлар адвокат тушунчасининг функционал тарафини
очиб беришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, В.Р.Дюкина ҳозирги вақтда Европа Иттифоқи

қонунчилигида адвокатнинг тўлиқ ва кенг қамровли таърифи
йўқлигини таъкидлаган ҳолда адвокат тушунчасига қуйидагича
таъриф берган: «Адвокат - бу ҳуқуқшунослик соҳасидаги
профессионал малакали мустақил мутахассис бўлиб, у Европа
Иттифоқига аъзо давлатларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига
мувофиқ тегишли мақомга эга бўлиб, унга махсус касбий унвон
остида ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлашиш, мижозларнинг
ҳуқуқларини ҳар қандай қонуний йўл билан ҳимоя қилиш ва
уларнинг

манфаатларини

ҳимоя

қилиш

бўйича

қонуний

ҳаракатларни амалга ошириш, шунингдек суд органлари, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш идоралари ва давлат бошқаруви органлари олдида
мижозларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш имконини беради»

1

.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, мамлакатимизда «адвокат» ва

118

Синеокий О.В. Адвокатура как институт правовой помощи и защиты: Учебное пособие /

О.В. Синеокий. - Х.: Право, 2008. -С. 16-117.

119

Файзуллаева Ф. Адвокатлар мавқеи пастлигининг сабаби процессуал тенгсизликка бориб

тақалади // Адвокат. 2020 й., № 6., -Б. 6-10.

120

Чориева Д.М. Ишни судга қадар юритишда ҳимоячи ҳуқуқларини кенгайтириш

масалалари: Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси. -Т.: ТДЮУ,
2021.

-Б. 20-22.


background image

104

«юрист» атамалари турлича маъноларни англатади ҳамда уларнинг
асосий функциялари ва вазифалари бошқа-бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларда белгиланган.

Бу ҳолат АҚШда суд жараёни давомида бевосита иштирок

этадиган амалиётчи юристлар - «суд адвокатлари» (trial-attorneys,
counsels), аксинча, суд ишларида иштирок этмайдиган юристлар эса
оддийгина «юристлар» (lawyers) номи билан аталади

121 122

.

Бу борада В.Давлятов ҳам АҚШда «адвокат» ва «юрист»

тушунчалари бир хил эканлигини таъкидлаб ўтган ҳамда буни
ўзининг илмий ишларида ҳуқуқий асослантирган

123

.

Хорижий тажрибага эътибор қаратадиган бўлсак, Францияда

«адвокат» атамаси унвон сифатида эмас, балки амалиётчининг
касбий фаолияти турини билдиради. Адвокатлик малакасига эга
бўлган, аммо адвокатурада ишлашни тўхтатган ҳар қандай шахс,
ҳатто ҳуқуқнинг бошқа соҳаларида ишлашда давом этса ҳам, уни
адвокат деб аташ мумкин эмас

124

.

Таъкидлаш лозимки, айрим хорижий давлатларда (Германия,

Франция, АҚШнинг айрим штатларида) «ихтисослашган адвокат»
тушунчаси қонун доирасида белгиланган. Масалан, Германияда
адвокатлик

жамияти

томонидан

«ихтисослашган

адвокат»

тушунчаси

ишлаб

чиқилган

бўлиб,

ушбу

ном

1994 йилдаги адвокатлар тўғрисидаги федерал қонунга ва низомга
киритишни сўрашган

1

. Эътиборли жиҳати, бу каби ўзгартиришлар

юқори даражада малакали юридик ёрдам кўрсатилишини
кафолатлашга хизмат қилади.

«Адвокат мақомига эга бўлиш» тушунчасига тўхталишдан

олдин «мақом» тушунчаси моҳиятини очиб берсак мақсадга мувофиқ
бўларди.

Изоҳли луғатда «мақом» тушунчасига «... орган, ташкилот,

бирлашма, мансабдор шахс (фуқаро)нинг норматив ҳужжат билан
расмийлаштирилган ҳолатини билдиради (“ҳуқуқий ҳолат” атамаси

121

Дюкина В. Гражданско-правовое регулирование оказания адвокатских услуг в праве

Европейского Союза: Дисс. ... канд. юрид. наук. - М., 2014. -С. 30-31.

122

Юнусов Х. АҚШда юридик хизмат бозори, юридик фаолият йўналишлари ва

адвокатлик лицензияси // Адвокат. 2021. №5. -Б. 25-28.

123

Давлятов В. Хорижий мамлакатларда адвокатлик тузилмаларининг ҳуқуқий мақоми //

Адвокат. 2020 й., №3. -Б. 18-20.

124

Белозерова И.И. Историко-правовой анализ статуса адвоката в России и Франции //

Вестник Нижегородской академии МВД России, 2017, № 4 (40), -С. 48.


background image

105

шундан келиб чиққан)»

125 126

, «вазият, мавқе, ўрин, жой; даража,

мартаба»

127

, деб таъриф берилган.

Инглиз тили луғатларида «мақом» сўзи «status» сўзи билан бир

хил маънода ишлатилиши ҳамда ушбу атама «шахс, гуруҳ ёки
мамлакатнинг ҳуқуқий ҳолати»

128

, «юқори мартаба ёки ижтимоий

мавқе, шахс ёки ташкилотнинг расмий ёки ҳуқуқий ҳолати»

129

, деган

маъноларни англатиши қайд этилган.

А.Д.Байков, «мақом атамаси фуқаронинг (мансабдор шахс,

юридик шахс ва бошқалар) ҳуқуқий мақомини билдириш учун
ишлатилади. Ҳуқуқий мақомнинг мазмунли характеристикаси ҳуқуқ
ва мажбуриятлар мужмуи ҳисобланади»

130

, деб фикр билдирган.

Мақом бу жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва

мажбуриятлари мажмуи ҳисобланади. Бундан хулоса қилиш
мумкинки, адвокат мақомига эга бўлиш бу адвокат мақоми атамаси
таркибий тузилиши ҳисобланган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг
вужудга келишига олиб келади.

Тадқиқот доирасидаги ўрганишлар шуни кўрсатдики,

А.Д.Бойков, Т.В.Варфоломеева, С.Ф.Сафулько, А.Д.Святоцкий,
П.В.Хотенец ўзларининг илмий ишларида «адвокатнинг ҳуқуқий
мақоми» тушунчасининг айрим жиҳатларини тадқиқ этишган

1

.

Жумладан, А.Д.Бойковнинг тадқиқоти шуни кўрсатадики, «ҳуқуқий
мақом» атамаси юқорида айтиб ўтилган элементлардан ташқари
шахсга адвокат бўлиш учун талабларни ҳам ўз ичига олади. Унинг
таъкидлашича

131 132

, ушбу атаманинг илмий ва амалий маъноси

шундан иборатки, унинг асосида адвокатнинг касбий малакасини

125

Адвокатура институти одамлар ишончини қозониши лозим! // Huquq va burch,

№5/2018. - Б. 37.

126

https://lex.uz/dictionary?search=%D0%BC%D0%B0%D2%9B%D0%BE%D0%BC

127

Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 га яқин сўз ва сўз бирикмаси. Ж. II. Е-М /

Масъул муҳаррир А.Мадвалиев. - Т.: «O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi» Давлат илмий
нашриёти, 2020. -Б. 569.

128

https://www.oxfordlearnersdictionaries.com/definition/english/status?q=status

129

https://dictionary.cambridge.org/ru/%D

1%81

%D0%BB%D0%BE%D0%B2%D0%B0%D

1%8

0%D1%8C/%D0%B0%D0%BD%D0%B3%D0%BB%D0%B8%D0%B9%D1%81%D0%BA%
D0%B8%D0%B9/status

130

Байков А.Д. Статус адвоката: содержание, квалификационные требования и принципы

адвокатской деятельности. Монография. -М.: ЮРКОМПАНИ, 2010. - С. 6.

131

Заборовский В.В. Особенности правового статуса адвоката в Украине // Адвокатура,

Евразийская, 2013 г., -С. 58-60.

132

Бойков А.Д. Статус адвоката: содержание, квалификационные требования и принципы

адвокатской деятельности: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. - М., 2010. -С. 9.


background image

106

белгиловчи талаблар, адвокат мақомига талабгор шахслар учун
касбий ўқув дастурлари, шунингдек, адвокатларнинг ҳам, адвокатлар
уюшмалари раҳбарларининг ҳам малакасини ошириш тизими
тушунилади.

Шунингдек,

«адвокат

мақоми»

тушунчаси

тўғрисида

А.Д.Бойков қуйидагича таъриф берган: «Адвокатура тўғрисида»ги
Қонунда,

процессуал

қонунчилик

соҳаларида,

адвокатлар

ҳамжамиятининг корпоратив ҳужжатларида акс эттирилган ҳуқуқ ва
мажбуриятларининг

анча

мураккаб

комбинациясини

бирлаштиради

133

. Фикримизча, А.Д.Байковнинг фикрига қўшилиш

мумкин, чунки адвокат мақомига эга бўлиш талабгор шахсда ҳуқуқ
ва мажбуриятлар пайдо бўлишига олиб келади. Ўзбек ҳуқуқшунос
тадқиқотчиси Д.Давлятов ўзининг илмий ишида «мақом» тушунчаси
борасида шунга ўхшаш фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтган

134

.

«Адвокатнинг ҳуқуқий ҳолати - бу профессионал хусусияти

билан тавсифланган турдир. Бу адвокатнинг нафақат ўз
ҳуқуқларидан фойдаланиш, балки якуний натижага эришиш учун -
ишонч билдирувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган
имтиёзларни ўз ичига олган профессионал мақомдир

135

», деб

таъкидлайди А.Э.Жалинский.

А.Черданцев, ўз навбатида, «фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми

(ҳуқуқий мақоми) ҳуқуқ ва мажбуриятлар йиғиндисида ифодаланади,
бу Конституция ва бошқа қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва
эркинликларнинг кенглиги ҳамда реаллиги билан тавсифланади»

1

, -

деб таъкидлайди.

М.Строгович

136 137

эса ҳуқуқий мақом ҳуқуқлар, қонуний

(ҳуқуқий) мажбуриятлар, ҳуқуқий (ҳуқуқий) кафолатлар ва юридик
(ҳуқуқий) жавобгарликдан иборат деган фикрни илгари суради.
Бизнингча, П.Хотенец

138

нинг ёндашуви адвокатнинг ҳуқуқий

133

Ўша жойда. -С. 9-10.

134

Давлятов В.Х. Адвокатура институтини такомиллаштиришда адвокатлик

тузилмалари ва ўзини ўзи бошқариш органининг ҳуқуқий мақоми масалалари. Юридик
фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси. -Т.: ТДЮУ, 2020. -Б. 35.

135

Жалинский А.Э. Введение в специальность «Юриспруденция» // Профессиональная

деятельность юриста: учеб. - 2-е изд., перераб. И доп. - М.: Проспект, 2008. -С. 310.

136

Cherdancev A.F. Teorija gosudarstva i prava: ucheb-nik dlja vuzov. M.: Jurajt, 2000.

137

Строгович М.С. Избранные труды: в 3 т. Т. 1. Проблемы общей теории права. М.:

Наука, 1990.

138

Хотенец П.В. Правовой статус адвоката в Украине: Автореф. дис. ... канд. юрид. -

Х., 2002. -

С

. 11.


background image

107

ҳолатини ўрганиш учун энг мақбули ҳисобланади. Унга кўра,
«адвокат

мақоми»

тушунчаси

адвокатнинг

ҳуқуқ

ва

мажбуриятларини, адвокатнинг жавобгарлигини ва унинг фаолияти
кафолатларини ўз ичига олади. Мазкур уч элемент адвокатнинг
умумий мақомини ташкил этади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда шахснинг, шунингдек

адвокатнинг ҳуқуқий мақоми, дастлабки ва умумий қабул қилинган
элементлар бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ташқари, ҳуқуқий
кафолатлар ва жавобгарлик, шунингдек адвокат мақомига эга
бўлишга қўйилган талабларни ҳам ўз ичига олиши керак деган
хулосага келиш мумкин. Шу боис, тадқиқот давомида адвокат
мақомига эга бўлиш учун қўйилган талабларни ҳар томонлама таҳлил
қиламиз.

«Адвокат мақомига эга бўлиш» тушунчаси биринчи маротаба

2008 йил 31 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-198-сон Қонуни

139

да

қўлланилган.

Адвокат мақомига эга бўлиш тушунчасига юридик манбаларда

ҳам ҳуқуқшунос олимлар томонидан ҳам жуда кам таъриф берилган.
Бу борада Н.Давидов

140

қуйидагича фикр билдиради: «адвокат

мақомига эга бўлиш тўғрисида... на Қонунда, на илмий нашрларда
ушбу тушунчанинг батафсил тавсиялари мавжуд эмас». Бизнинг
назаримизда, Н.Давидовнинг бундай хулосага келишига адвокат
мақомига эга бўлиш учун ҳар бир давлат ўз қонунчилигида турлича
талабларни қўйганлиги билан боғлиқдир.

А.Бойковнинг фикрича, ушбу ҳуқуқий мақомни олган вақтдан

бошлаб адвокатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари пайдо бўлади. Бунинг
учун талабгор малака комиссиясига мурожаат қилиши керак ва фақат
унга ушбу мақомни бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан
кейингина у адвокат мақомини олади ҳамда бир вақтнинг ўзида
Адвокатлар палатасига киради

1

.

Мазкур тушунчанинг моҳиятини тўлиқ англаш учун

адвокатурага оид хорижий давлатларнинг бу борадаги тажрибасини
ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳимдир. Хусусан, Россия Федерацияси
қонунчилигида адвокат мақомига эга бўлиш учун қўйилган талаблар,
юридик мутахассислик бўйича иш стажи ҳисобланадиган ишлар,
адвокат ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланишга номзодини
кўрсата олмайдиган шахслар рўйхати ҳамда чет давлат фуқаролари

139

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 514-модда

140

Давыдов Н.В. Статус адвоката // Научный альманах, 2017 г., № 5-1 (31), -С. 267-271.


background image

108

ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг адвокатлик фаолияти билан
Россия Федерацияси ҳудудида шуғулланиш тартиби «адвокат
мақомига эга бўлиш» тушунчаси таркибини ташкил этиши
белгиланган

141 142

.

Туркманистон қонунчилигида «адвокат мақомига эга бўлиш»

тушунчаси қўлланилган бўлиб, ушбу тушунча ўз ичига адвокат
мақомига эга бўлишига қўйилган талаблар ҳамда жисмоний ва
юридик шахсларнинг юридик ёрдам кўрсатиш учун лицензия олиш
тартибини қамраб олиши белгиланган

143

.

Хорижий давлатларда «адвокат мақомига эга бўлиш»

тушунчаси ўрнига ушбу тушунчага мос келадиган бошқа
тушунчалардан фойдаланишган. Масалан, «адвокат», «адвокатлик
фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи», «адвокатлик фаолияти билан
шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш», «адвокатлик
фаолиятини амалга оширишни бошлаш», «адвокатлик фаолияти
билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлиш», «адвокат мақомини олиш»,
«адвокат бўлишга қўйилган талаблар», «адвокат деб тан олиш»
тушунчалари қўлланилган.

Хорижий давлатлар қонунчилигида адвокатлик фаолиятини

бошлаш учун «адвокат мақомига эга бўлиш» асос бўлса, баъзиларида
бизнинг қонунчилигимизда белгиланганидан бошқача талаблар ҳам
қўйилган. Жумладан, қасамёд қабул қилиш, аъзолик бадали тўловини
тўлаш, адвокат гувоҳномасини олиш, адвокатлар уюшмаларига аъзо
бўлиш ва бошқалар.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, адвокат мақомига эга бўлиш

қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:

1. Ўзбекистон

Республикасининг фуқароси бўлиш; 2. Олий юридик маълумотли
бўлиш; 3. Адвокатлик фаолияти лицензиясини белгиланган тартибда
олиш; 3.1. Юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш
стажига эга бўлиш; 3.2. Адвокатлик тузилмасида камида уч ой
муддат стажировка ўтаган бўлиш; 3.3. Малака имтиҳонини
топшириш; 4. Қасамёд қабул қилиш; 5. Адвокатлик гувоҳномасини
олиш; 6. Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлиш.

Олимларнинг фикрлари ва амалдаги қонунчилик таҳлиллари

асосида қуйидаги тушунчаларга муаллифлик таърифи берилди:

«Адвокат - амалдаги қонунчилик бўйича белгиланган тартибда

141

Бойков А.Д. Сущность и правовое содержание статуса адвоката // Адвокат. 2010. №

10. - С. 37-44.

142

https://docs.cntd.ru/document/901819236

143

http://continent-online.com/Document/?doc_id=31344506#pos=0;0


background image

109

адвокат мақомини ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш
ҳуқуқини олган шахс»;

«Адвокат мақомига эга бўлиш - талабгор шахснинг адвокат

мақомини олиш учун қонунчиликда белгиланган талабларни тўлиқ
бажариши ва адвокатлик лицензиясини олиши, адвокат қасамёдини
қабул қилиши ва адвокат мақомини тасдиқловчи адвокатлик
гувоҳномасини белгиланган тартибда олиши ва адвокатлар
реестига киритилиши ҳамда Адвокатлар палатасига аъзо бўлиши
назарда тутилади».

Фикримизча, адвокат мақомига эга бўлишнинг ўзига хос

хусусиятлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:

биринчидан, адвокат мақомига эга бўлиш учун талаблар

«Адвокатура тўғрисида»ги Қонун даражасида белгиланган;

иккинчидан, адвокат мақомини олиш адвокатлик фаолиятини

бошлашга асос бўлади, бу эса унинг қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мажбуриятларини бажаришга
олиб келади;

учинчидан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, адвокат мақомига

эга бўлган шахс юридик ёрдам эмас, балки малакали юридик ёрдам
кўрсатиши белгиланган;

тўртинчидан,

Конституциямизнинг

116-

моддасида
белгиланган малакали юридик ёрдам олишни сўраб мурожаат қилган
ишонч билдирувчи шахсга адвокат мақомини олган шахснинг
сабабларсиз хизмат кўрсатишни рад қилиши мумкин эмаслиги билан
тавсифланади.

Таҳлилларга асосланиб хулоса қилиш мумкинки, «адвокат

мақомига эга бўлиш» тушунчасини назарий жиҳатдан мазмун-
моҳиятини

очиб

бериш

амалдаги

қонунчиликда

атама

(тушунча)ларнинг тўғри қўлланилишига, адвокат мақомига эга
бўлиш учун талабгорлар қўйиладиган талабларнинг аниқ ва
тушунарли қилиб баён қилинишига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Определение статуса и особенностей

проведения допроса участника уголовного судопроизводства." in
Library 20.3 (2020): 57-58.

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "Определение статуса и особенностей проведения допроса участника уголовного судопроизводства." in Library 20.3 (2020): 57-58.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов