Судлар фаолиятини рақамлаштириш масалалари

CC BY f
65-70
8
5
Поделиться
Тулаганова, Г. (2022). Судлар фаолиятини рақамлаштириш масалалари. Цифровизация деятельности судов: текущие и перспективные задачи, 1(1), 65–70. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-activity-courts/article/view/16590
Г Тулаганова, Ташкентский государственный юридический университет

профессор, доктор юридических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларива манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.

Похожие статьи


background image

65

обеспечение прав на защиту, как обвиняемого, так и потерпевших,
свидетелей. Как правило, защитнику необходимо обеспечить
отдельное помещение с налаженной сетью Интернет либо Skype, в
целях его свободного общения со своим подзащитным в
неограниченном времени периоде. В этом контексте следует также
обеспечить обвиняемому его право на объективное, свободное
повествование события преступления, поскольку обвиняемый,
находящийся под стражей, участвует в судебной заседании в режиме
ВКС в присутствии сотрудников учреждения по исполнению
наказания и находится под их надзором.

5.

Конечно, мы не сможем полностью заменить реальный

судебный процесс цифровыми технологиями. Однако события
сегодняшнего дня, связанные с пандемией коронавируса, вынудили
судебные органы использовать возможности видеоконференцсвязи в
судебной деятельности, и таким образом осуществлять свои функции
по отправлению правосудия.

Поэтому наша задача- использовать новые технологии лишь с

условием гарантии прав граждан, участвующим в уголовном
судопроизводстве. Кроме того, следует принимать во внимание, что
при оценке доказательств, собранных по делу, суд должен проверить
их достоверность с учетом качества изображения, звука и других
факторов, которые впоследствии могут иметь значения для решения
вопроса о виновности или невиновности лица.

Список литературы:

1.

Неъматов, Жасур. "Методические рекомендации по оценке

доказательств в уголовном судопроизводстве." in Library 20.1 (2020): 3-34.

2.

Неъматов, Ж. "Уголовно-правовые проблемы борьбы с организованной

преступностью по законодательству Республики Узбекистан." Российская
юстиция 8 (2006): 64-66.

Г.З. ТУЛАГАНОВА

80

СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ

Сўнгги

йилларда

судлар

фаолиятида

замонавий

технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган
тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари

80

Тошкент давлат юридик университеты профессори, юридик фанлари доктори


background image

66

ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни
эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда
судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини
берди.

Президентимизнинг 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3250-сон қарори

билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда “Судлар фаолиятига
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш”
дастурининг ижроси натижасида судларга масофадан туриб
мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференция алоқа
тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни
автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида
эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий
ижрога юбориш тизимлари жорий этилганлиги амалиётда ўзининг
яхши самарасини бериб келмоқда.

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли

ислоҳотлар пировард натижада инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш, жамиятда қонунийлик ҳамда қонун
устуворлигини кафолатлаш ва бу борада суд ҳокимиятининг
нуфузини янада юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Хусусан, қабул қилинган қонун ҳужжатларида фуқаролар ҳуқуқ
ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, суд,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти
самарадорлигини оширишга қаратилган илғор илмий-техника
воситалари ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини, ишни
ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш ҳамда
суд

қарорлари

ижросига

оид

қонун

ҳужжатларини

такомиллаштириш вазифалари белгиланган бўлиб, бу борада
салмоқли натижалар қўлга киритилди.

Ҳозирда фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига “E-SUD”

миллий электрон судлов ахборот тизими жорий этилди ва айни чоғда
ундан самарали фойдаланиб келинмоқда. Туманлараро судларига
бугунги кунга қадар аризалар электрон шаклда келиб тушмоқда.
Миллий электрон судлов ахборот тизими жорий этилиши
натижасида судларда иш юритиш самарадорлиги сезиларли
даражада ошгани, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа
мурожаат қилувчиларга судга бевосита ташриф буюрмасдан, яъни
уйидан ёки иш жойидан даъво аризалари, аризалар, илтимосномалар
ҳамда уларга илова қилинадиган ҳужжатларни судларга тўғридан-
тўғри интернет тармоғи орқали электрон шаклда жўнатиш, суд
жараёнларининг бориши ҳақида хабардор бўлиб туриш ва ҳатто,


background image

67

чиқарилган суд ҳужжатларини электрон шаклда қабул қилиш
имконияти яратилгани, судларда ишни кўриш муддатлари
қисқаргани, ортиқча қоғоз сарфига чек қўйилиб, суд ҳужжатларини
тузиш ҳамда расмийлаштириш, суд статистикасига оид турли
ҳисоботларни тайёрлаш жараёнлари автоматлаштирилгани алоҳида
эътироф этиш мумкин. Амалга оширилаётган вазифаларнинг
мантиқий давоми сифатида Президентимизнинг “Суд ҳокимияти
органлари

фаолиятини

рақамлаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор амалиётдаги
муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Судлар фаолиятида
интерфаол хизматларни жорий қилиш сансалорликка чек қўяди.
Бунда судлар фаолиятига янги турдаги интерфаол суд хизматларини
жорий қилиш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатларини

ўз

вақтида ҳал

этиш,

ортиқча

сансалоргарчиликларга чек қўйиш, фаолиятнинг очиқлиги ҳамда
шаффофлигини

таъминлаш,

суд

қарорларининг

ижроси

самарадорлигини янада кучайтириш, электрон тартибдаги суд
ишини ва ижро ишини юритишнинг замонавий механизмларини
яратишга, шунингдек, бу борадаги ўзаро ҳамкорликни янада
кучайтириш, амалиётда юзага келаётган муаммолар, йўл
қўйилаётган хато ҳамда камчиликларни бартараф этишга қаратилган.
Шу билан бирга, бугунги кунда судларда ишларни кўришда кўпгина
вазирлик ва идоралар билан маълумот алмашинуви уларнинг ахборот
тизимлари ўзаро интеграция қилинмаганлиги сабабли асосан қоғоз
шаклида амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, судлар томонидан
фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар
турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш янада талаб
этилади. Шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига
кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини
кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн
кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интерактив
хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш зарур
ҳисобланади. Судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур
бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш
учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон
маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш ва махсус ахборот
дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари
фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминланади. Қарорда
кўрсатилган суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан, мобил
қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали


background image

68

иштирок этиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек, иш бўйича
тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини
яратиш бу айнан суд процесси иштирокчиларига қулайликлар
яратади. Чунки амалиётда суд қарорларини олиш учун
иштирокчилардан бири мурожаат қилса, ортиқча вақт ҳамда
сарсонгарчиликка дуч келарди. Суд ҳокимияти органлари
фаолиятини рақамлаштириш дастурида тасдиқланган масалаларга
эътиборни қаратсак, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд
мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик
қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд
этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан
фойдаланган ҳолда шакллантирилади. Ушбу масала амалиётдаги энг
катта муаммолардан биридир. Чунки айрим судьяларнинг котиблари
томонидан ўз вақтида баённома юритилмас ҳолатлари учраб туради.
Натижада тарафлар баённома билан танишиб чиқиш имкониятига эга
бўлмайдилар. Шу ерда раислик қилувчининг розилиги билан
аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиш масаласига назаримизда
шу ерда тарафларнинг илтимосномаси бўлса раислик қилувчи
илтимосномани қаноатлантириши шарт деган қоидани киритиш
зарур. Ёки тарафларнинг илтимосномасиз ҳам тарафлар
аудиоёзувдан фойдаланиши ихтиёрий қилиб қўйилиши мақсадга
мувофиқ ҳисобланади. Бу эса жиноят судлов ишларини
соддалаштиришга хизмат қилади. Чунки, ҳар доим ҳам раислик
қилувчига берилган илтимоснома қаноатлантирилмай қолиши
мумкин. Натижада мазкур қарор ишламайди. Қабул қилинган
қарорлар ўз вақтида ижроси билан гўзал ҳисобланади. Шунингдек,
2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси
судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда
тақсимланиши ҳар бир судьяда ишлар сифатли, тўла, ҳар томонлама
кўриб чиқишга имконият яратади. Амалиётда айрим судьяларда иш
ҳажми кўп, айримларида кам бўлиши ҳам мумкин. Лекин ҳозир
кўпгина судларда автоматик тарзда ишларни тақсимлаш ишлари
яхши йўлга қўйилган.

Суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабардор

қилинади. 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд
мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул
хабардор қилиниши барча суд процесси иштирокчиларини ўз иш
вақтини тўғри тақсимлашга олиб келади ҳамда бирор бир
иштирокчининг «мен эшитмаганман» ёки «чақирув қоғози
келмаган» қабилидаги баҳоналарнинг олди олинади. Чунки фуқаро


background image

69

телефонини олмаса ҳам “SMS’^

U

ўқишга мажбур бўлади. Албатта бу

барча иштирокчиларга қулайликлар яратади.

Шу ўринда апелляция ва кассация инстанцияларида ҳам суд

процесси иштирокчиларни вақти ва жойи билан хабардор қилганда
барча иштирокчиларни ва бошқа жиноят ишлари юзасидан ҳам 10 га
яқин ишларда бир вақтнинг ўзида чақиртириб қўйиш ҳолатларининг
олди олиниши даркор. Чунки эрталаб соат 10 га судга чақиртирилган
иштирокчилар соат 12 да ёки тушликдан кейин суд процессига
киришлари мумкин. Суд ходимлари «бошқа ишни кўряпмиз, сизлар
ўтириб туринглар», деб

куттириб қўйишади. Бу эса

иштирокчиларни руҳан эзилишига олиб келади. Иштирокчиларнинг
бир кунлик режалаштирган ишлари қолиб кетади. Жазирама иссиқда
ва

қаҳратон

совуқда

кутиб

ўтирган

суд

процесси

иштирокчиларининг судга бўлган ишончи камаяди.

2022 йил 1 январдан бошлаб иш бўйича суд қарорларини

тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз
шаклида тақдим этиш жиноят судлов ишларини соддалаштиришга,
қоғозбозликни олдини олишга хизмат қилади. Бу ерда суднинг
ишларини юритиш соддалаштириляпти, лекин тарафларга уларни
илтимосномаси бўйича яна қайта-қайта судга мурожаат қилишга
олиб келмоқда. Замонавий технологиялар даврида назаримизда судга
илтимоснома билан эмас, балки телефонограмма орқали мурожаат
қилиш тартибига ўтишимиз зарур. Бу ортиқча қоғозбозлик,
судьяларни илтимосномани кўриб чиқиш вақти уларга жавоб
қайтариш вақти барчаси яъни асосий вақт тежалади. Тарафлардан
кимга қарорнинг ёзма нусхаси керак бўлса телефонаграмма орқали
кўнғироқ қилиб мурожаат қилади.

2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида,

шу жумладан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил
судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин
интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйилиши орқали
фуқаролар ва тадбиркорларга қулайликлар енгилликлар яратилади.
Муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва
ҳужжатларни фуқароларни овора қилмаган ҳолда судлар томонидан
бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда
олиш, судлар томонидан алимент миқдорини белгилашда туманлар
кесимида ўртача ойлик иш ҳақлари тўғрисида маълумотларни
ахборот тизими орқали электрон шаклда олиш каби янгиликлар
шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари,


background image

70

адвокатлар томонидан судларга даъво ариза ва шикоятларни фақат
электрон шаклда тақдим этилиши жиноят судлов ишларини
соддалаштиришга олиб келади. Манфаатдор шахслар томонидан
даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда
кузатиб борилиши яхши, лекин онлайн тарзда манфаатдор шахслар
томонидан ёзиб олиниб, уларни тарқатиш ҳолатларининг олди
олишга катта аҳамият беришимиз зарур.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур қарор орқали фуқаролар ва

тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар
турлари кенгайтирилади, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш
жараёнини онлайн кузатиб бориш таъминланади, суд биноларида
интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имконияти яратилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным

и тактическим основам проведения допроса участников уголовного
судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

2.

Неъматов, Ж. "Уголовно-правовые проблемы борьбы с

организованной преступностью по законодательству Республики
Узбекистан." Российская юстиция 8 (2006): 64-66.

В.Х.ДАВЛЯТОВ

81

АДВОКАТУРА ИНСТИТУТИНИНГ ТАШКИЛИЙ

ШАКЛЛАРИ СИФАТИДА АДВОКАТЛИК

ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ МАҚОМИ

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига асосан

адвокатура фаолияти ташкилий шаклларига адвокатлар бюроси,
адвокатлар фирмаси, адвокатлар ҳайъати ва юридик маслаҳатхона
киради. Ушбу ташкилий шакллардан аввал Ўзбекистонда адвокатлик
фаолиятига умумий раxбарликни амалга оширувчи адвокатларнинг
касбий жамоат бирлашмаси ҳақида сўз юритиш жоиз.

“Адвокатура

тўғрисида”ги

Қонуннинг

4-моддасида

«Адвокатлар Қонунда белгиланган тартибда адвокатларнинг жамоат
бирлашмаларини тузишлари мумкин» дейилган.

81

Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси, PhD 68

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным и тактическим основам проведения допроса участников уголовного судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

Неъматов, Ж. "Уголовно-правовые проблемы борьбы с организованной преступностью по законодательству Республики Узбекистан." Российская юстиция 8 (2006): 64-66.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов