137
организованной преступностью по законодательству Республики
Узбекистан." Российская юстиция 8 (2006): 64-66.
3.
Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии
проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и
инновации 1.2 (2020): 251-259.
К.К.МАРДОНОВ
CLXII
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЕР СОҲАСИДАГИ
ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ УСТИДАН ПРОКУРОР
НАЗОРАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Сўнгги йилларда республикада ер участкаларидан оқилона ва
мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш,
янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта муомалага киритиш борасида
тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бироқ, ҳудудларда ер қонунчилигига риоя қилмаслик, ер
участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, жумладан
ноқонуний қурилмалар қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик
билан эгаллаш ҳолатлари учраётганлиги бу борада рақамли
технологиялардан кенг фойдаланиш орқали ягона назорат тизимини
жорий этиш ҳамда ваколатли идоралар ўртасида ҳамкорликни янада
кучайтиришни тақозо этмоқда.
Ер участкаларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга
қўйиш, ерлар, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар
талон-торож қилинишининг олдини олиш, мазкур жараёнларга
ахборот технологияларини кенг жорий қилиш орқали соҳада
рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бугунги куннинг энг
долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси
CLXII
Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси
138
Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик
ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли
ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6243-сон
Фармонининг қабул қилиниши ер участкаларини ажратишнинг барча
учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини
жорий этишда, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда
барқарорликни таъминлашда, ерларни муҳофаза қилиш, ер
эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг
иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий
муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритишда муҳим
рол ўйнади.
Мазкур Фаромон асосида ер участкалари хусусий секторга —
мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари,
корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига -
доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши, мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча
фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилиниши,
бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар
уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиниши, ижарага
олинган ер участкасида қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган
тақдирда, ушбу объектга мулк ҳуқуқи билан биргаликда у
жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга
ўтиши, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган
очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида
ажратилиши белгиланди.
Шу
билан
бирга,
эндиликда
қишлоқ
хўжалигига
мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида
электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши, давлат
ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан ажратилиши, барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш
турган ва захирага олинган ерлардан ажратилиши, айни бир
134
139
ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш,
захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш
ҳисобланиши ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос
бўлиши, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий
фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга
оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан ажратилиши, ушбу ерлар давлат-хусусий ёки
ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига
хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик
жамиятининг
бошқа
институтларига
ижарага
берилиши
мумкинлиги, кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер
участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига
бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш
учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш
ҳуқуқи асосида ажратилиши каби тартиблар жорий қилинди.
Давлат ер фондини асраб қолиш, айниқса қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер майдонларинини камайиб кетишини, озиқ-овқат
тақчиллигини олдини олиш, шунингдек қурилиш мақсадлари учун ер
майдонларини ажратиш жараёнларида коррупциявий ҳолатларни
кескин камайтириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг ер муносабатларига оид бўлган ер участкаларини
тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида ажратиш
учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки
ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш, ер участкаларига
бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор
қилиш, суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига
ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги
ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш, жамоа боғдорчилиги,
узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини
юритиш учун ер бериш, хусусийлаштириладиган ер участкаларига
нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин
тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш
юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш
ҳуқуқи бекор қилинди.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,
140
ҳозирда суғориладиган ер майдонларини қишлоқ ҳўжалиги
мақсадларида ажратиб берилишида коррупция ҳолатлари, хусусан
ҳужжатларни сохталаштириш, мансаб ваколатларини суиистеъмол
қилиш, мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқиш, пора олиш каби
салбий ҳолатлар кескин кўпайиб кетмоқда.
Мазкур ўзгаришларнинг қонунчиликка киритилиши ер
майдонларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишида, қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер майдонларини талон-
торож қилинишини олдини олишда, озиқ-овқат тақчиллигини юзага
келишини камайтиришда, коррупсиявий ҳолатларни олдини олишда
ўта муҳим аҳамият касб этди.
Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза
қилиш соҳасида назоратни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги “Ер
участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сон Қарори қабул
қилиниб, прокуратура органлари зиммасига қўшимча вазифалар
юкланди.
Хусусан, ер участкаларини ажратиш, янги ерларни ўзлаштириш
ҳамда қишлоқ хўжалиги муомаласига киритиш билан боғлиқ
республика ва маҳаллий дастурларда белгиланган тадбирларнинг ўз
вақтида ва тўлиқ ижро этилиши юзасидан мунтазам назорат
ўрнатиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва мўлжалланмаган ер
участкаларини ажратишда Ер кодексида белгиланган талабларга
риоя қилинишини таъминлаш юзасидан доимий назоратни амалга
ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини
ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон -
“E-qaror” тизимини доимий равишда мониторинг қилиш ҳамда
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорларга нисбатан
таъсир чораларини кўриб бориш, ер участкаларини ўзбошимчалик
билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини
барвақт аниқлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга
нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланиши устидан қатъий
прокурор назоратини ўрнатиш, ер тўғрисидаги қонунчилик
ҳужжатларига риоя этилиши аҳволини мунтазам ўрганиб бориш,
соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш, илғор
хорижий тажриба асосида ердан оқилона фойдаланиш бўйича
141
таклифлар тайёрлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-
овқат таъминоти жамғармаси маблағлари, шунингдек, соҳага
йўналтирилаётган тегишли бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро
молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари
маблағлари мақсадли сарфланишини ўрганиб бориш прокуратура
органларининг мазкур соҳадаги асосий вазифалари ва фолият
йўналишлари сифатида белгиланди.
Прокуратура органлари зиммасига юкланган қўшимча
вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси таркибида 8 та штат бирлигидан
иборат бўлган Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини
олиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар прокуратураларида эса умумий сони 56 та штат
бирлигидан
иборат
бўлган
Ер
ресурслари
талон-торож
қилинишининг олдини олиш бўлимлари ташкил этилди ҳамда
ҳозирда мазкур соҳадаги қонунлар ижроси устидан прокурор
назоратини амалга оширишда самарали хизмат қилиб келмоқда.
Янги ташкил этилган Бошқарма ва бўлимлар Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон
Фармони билан ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини
барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни
мувофиқлаштириш бўйича Бош прокуратура ва ҳудудий
прокуратураларга
юклатилган
вазифаларнинг
ижро
этиб
борилишини ташкиллаштириш юклатилди.
Шунингдек,
аҳолини
сифатли
ва
арзон
озиқ-овқат
маҳсулотлари билан таъминлаш, ер участкаларидан мақсадли ва
оқилона фойдаланилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш
мақсадида эндиликда қишлоқ хўжалиги вазирлиги экин ерларидан
оқилона ва самарали фойдаланилиши, режадаги экинларнинг
экилиши ва парваришланиши аҳволи бўйича ҳар чоракда камида бир
маротаба мониторинг ўтказиш белгиланмоқда.
Шу билан бирга, кадастр агентлиги ер тоифасидан қатъи назар
барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаши,
ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва
чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик
чораларини кўриши, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат
142
назоратини кучайтириши, мазкур соҳада прокуратура органларига
кўмаклашиши лозим бўлади.
Ушбу Фармонда кўрсатиб ўтилган меҳанизмларнинг самарали
ишлашининг яна бир ўзига ҳос хусусияти шундан иборатки,
эндиликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташаббуси
билан аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича
давлат манфаатларига етказилган зарарларни белгиланган тартибда
ундиришдан тушган маблағларнинг 10 фоизи тегишинча мазкур
органларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўтказиб бориш
назарда тутилди.
Шу билан бирга, прокуратура органларида янги ташкил этилган
таркибий тузилмалар ходимларини уларга юклатилган вазифалардан
ташқари бошқа ишларга жалб қилиш қатъий тақиқланиши
белгиланди. Мазкур имкониятлар соҳада қонунчилик ижроси
устидан прокурор назорати самарадорлигини ошишига хизмат
қилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Неъматов, Жасур, and Бектурсун Муродкосимов. "Судлар
фаолиятини
рақамлаштириш–Ўзбeкистоннинг
халқаро
рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади." Актуальные
вопросы
и
перспективы
цифровизации
судебно-правовой
деятельности 1.01 (2022): 131-138.
С.С.УРАЛОВ
1
ИСБОТ ҚИЛИШ ПРЕДМЕТИ ВА ДОИРАСИ
Исбот қилиш босиқичини исбот қилиш прeдмeтисиз тaсaввур
этиш мумкин эмас. Исбот қилиш предмети айрим муаллифлар
томонидан дaлиллaр ёрдaмидa аникланган фaктлaр вa ҳoлaтлaр ёхуд
бaрчa ҳoлaтлaр вa фактлар иш бўйича ҳақиқатга эришишда талаб
қилинадиган билим сифатида баҳоланган
CLXIII
CLXIV
. Ушбу
CLXIII
Тошкент давлат юридик университеты ўқитувчиси
CLXIV
Лазарева В.А. Предварительное судебное производство в уголовном процессе РФ.
Учебное пособие. -Самара: 2000. - С. 15-16.; Кокорев Л.Д., Котов Д.П. Этика уголовного
процесса. - Воронеж: Воронежский ун-т. 1993. - С. 48.