Адвокатура институтининг ташкилий шакллари сифатида адвокатлик тузилмаларининг мақоми

CC BY f
70-79
12
6
Поделиться
Давлятов, В. (2022). Адвокатура институтининг ташкилий шакллари сифатида адвокатлик тузилмаларининг мақоми. Цифровизация деятельности судов: текущие и перспективные задачи, 1(1), 70–79. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-activity-courts/article/view/16599
В Давлятов, Ташкентский государственный юридический университет

Независимый исследователь, доктор философии

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига асосан адвокатура фаолияти ташкилий шаклларига адвокатлар бюроси, адвокатлар фирмаси, адвокатлар ҳайъати ва юридик маслаҳатхона киради. Ушбу ташкилий шакллардан аввал Ўзбекистонда адвокатлик фаолиятига умумий раxбарликни амалга оширувчи адвокатларнинг касбий жамоат бирлашмаси ҳақида сўз юритиш жоиз.

Похожие статьи


background image

70

адвокатлар томонидан судларга даъво ариза ва шикоятларни фақат
электрон шаклда тақдим этилиши жиноят судлов ишларини
соддалаштиришга олиб келади. Манфаатдор шахслар томонидан
даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда
кузатиб борилиши яхши, лекин онлайн тарзда манфаатдор шахслар
томонидан ёзиб олиниб, уларни тарқатиш ҳолатларининг олди
олишга катта аҳамият беришимиз зарур.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур қарор орқали фуқаролар ва

тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар
турлари кенгайтирилади, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш
жараёнини онлайн кузатиб бориш таъминланади, суд биноларида
интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имконияти яратилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным

и тактическим основам проведения допроса участников уголовного
судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

2.

Неъматов, Ж. "Уголовно-правовые проблемы борьбы с

организованной преступностью по законодательству Республики
Узбекистан." Российская юстиция 8 (2006): 64-66.

В.Х.ДАВЛЯТОВ

81

АДВОКАТУРА ИНСТИТУТИНИНГ ТАШКИЛИЙ

ШАКЛЛАРИ СИФАТИДА АДВОКАТЛИК

ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ МАҚОМИ

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига асосан

адвокатура фаолияти ташкилий шаклларига адвокатлар бюроси,
адвокатлар фирмаси, адвокатлар ҳайъати ва юридик маслаҳатхона
киради. Ушбу ташкилий шакллардан аввал Ўзбекистонда адвокатлик
фаолиятига умумий раxбарликни амалга оширувчи адвокатларнинг
касбий жамоат бирлашмаси ҳақида сўз юритиш жоиз.

“Адвокатура

тўғрисида”ги

Қонуннинг

4-моддасида

«Адвокатлар Қонунда белгиланган тартибда адвокатларнинг жамоат
бирлашмаларини тузишлари мумкин» дейилган.

81

Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси, PhD 68


background image

71

Ушбу жамоат бирлашмаси, яъни Ўзбекистон Адвокатлар

Ассоциацияси 1997 йил 1 августда ташкил этилди (ҳозир Ўзбекистон
Адвокатлар палатаси деб юритилади).

Ушбу палатанинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан

иборат:

-

ҳозирги замон ижтимоий тараққиёти талабларига жавоб бера

оладиган кучли, мустақил адвокатура барпо этиш;

-

адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига қатъий риоя

қилишини таъминлаш;

-

одил судловни амалга оширишда қонун устуворлигини

таъминлаш борасида адвокатларни қўллаб-қувватлаш, уларни турли
тазйиқлардан ҳимоя қилиш;

-

адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси, моддий таъминотини

яхшилаш ва рағбатлантириш;

-

давлат, жамоат ва бошқа ташкилотлар ҳамда муассасалар

ишида ўз номидан иштирок этиш; одил судловнинг сифат ва
самарадорлигини ошириш мақсадида суд ва адвокатура амалиётини
мукаммаллаштириш масалаларини кўришда ўз ваколати доирасида
иштирок этиш;

-

ассоциация мақсадларига хизмат қилувчи қонун ва меъёрий

ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон
Республикасининг ваколатли органларига тақдим этиш;

-

ассоциация фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича

қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган ва бошқа органларга
мурожаат қилиш; адвокатлик фаолиятига фан-техника ва илғор
тажриба ютуқларини жорий қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;
адвокатларнинг ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш,
адвокатлар бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларига услубий ёрдам
кўрсатиш;

-

тажриба ва фикр алмашиш мақсадида Ўзбекистон

адвокатлари ва бошқа давлатлар адвокатлари ўртасида халқаро
алоқалар ўрнатиш ва ривожлантириш.

82

Ассоциациянинг таркибий тизими Бошқарув, Раёсат, Тафтиш

қўмитаси,

шунингдек

Ассоциациянинг

Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларидан иборат
бўлган. Ассоциациянинг олий органи эса ҳар беш йилда бир марта
чақириладиган Сьезд ҳисобланган.

Ассоциацияга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш

82

Ўзбекистон Адвокатлар Ассоциацияси устави. 8-модда.


background image

72

ҳуқуқига эга бўлган, касб этикаси қоидаларига риоя қилувчи ва
Ассоциация фаолиятида иштирок этувчи ва аъзолик бадалларини
мунтазам равишда тўловчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
аъзо бўлишлари мумкин бўлган.

Ассоциация аъзоси сифатида адвокат унинг бошқарув

органларига сайлаш ва сайланиш; Ассоциация бўлимлари томонидан
кўрсатилиши мумкин бўлган ҳамма турдаги услубий маслаҳат
ёрдамларидан фойдаланиш, шунингдек ижтимоий ва касбий
ҳимояланиш масалаларида

палата

ёрдамидан фойдаланиш

ҳуқуқларига эга бўлган.

Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон Адвокатлар Палатаси

адвокатлик

фаолиятини

такомиллаштириш,

адвокатларнинг

малакасини ошириш борасида турли ўқув-семинарлари ташкил
этиш, ижтимоий муҳофаза масалаларида кенг кўламдаги ишларни
олиб бормоқда.

Фикримизча, Адвокатлар палатасининг фаолиятини янада

кенгайтириш, уни биз шакллантираётган фуқаролик жамиятининг
мухим касбий жамоат ташкилотларидан бирига айланиши учун
унинг ваколатлари мажмуини янада кучайтириш зарур. Бунда биз
хорижий мамлакатлар тажрибасидан унумли фойдаланишимиз
мақсадга мувофиқдир.

Кўпгина хорижий мамлакатларда, жумладан АҚШда Америка

Юристлар Ассоциацияси деб номланган адвокатлар жамоат
бирлашмаси адвокатларга интизомий жазо чоралари қўлланиши,
касб этикасига риоя қилиниши каби масалаларни ҳал қилишни ўз
ваколатига олган.

1

Бизда эса бу масалалар малака комиссиялари

(яъни, адлия органи ходимлари иштирокида) томонидан ҳал
қилинади.

Бизнингча, касбий жамоат ташкилотлари фаолиятига давлат

органларининг аралашувини мумкин қадар чеклаш бу фуқаролик
жамияти сари қўйиладиган мухим қадамлардан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, адвокатура тўғрисидаги қонунчиликни янада

мукаммалроқ ишлаб чиқилиши, уни ўз вақтида ваколатли органларга
тақдим этилиши ва қабул қилинишини тезлаштириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси Президентига
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилиши масаласини ўрганиб
чиқиш зарур.

Айрим МДҲ давлатлари (Тожикистон, Молдова)да бу ҳолат


background image

73

йўлга қўйилган эди.

83 84

Мантиқан олиб қаралганда ҳам Ўзбекистон

Республикаси Бош прокурорига, Ўзбекистон Республикаси Олий
Суди раисига берилган ушбу ҳуқуқнинг Адвокатлар палатасига ҳам
берилиши жамиятда ижтимоий адолатнинг қарор топишига хизмат
қилган бўларди. Ушбу масала илмий-назарий ва амалий жиҳатдан
илмий тадқиқ этиб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистонда адвокатлар ҳайъати энг кўп сонли адвокатларни

ўзида бирлаштирувчи адвокатлик ташкилий шакли ҳисобланади.
Собиқ Советлар давлатида адвокатлар коллегияси адвокатура
фаолиятининг ягона ташкилий шакли ҳисобланиб, у олий юридик
маълумотга эга бўлган шахслардан иборат муассислар гуруҳининг
аризасига мувофиқ ёки халқ депутатлари тегишли Совети ижроия ва
бошқарув органининг ташаббуси билан тузилар эди.

Республикамиз вилоятларида, Қорақалпоғистонда ёки Тошкент

шаxрида биттадан ортиқ адвокатлар коллегиясини ташкил этиш
мумкин эмаслиги қонун ҳужжатларида бевосита таъкидланмаган
бўлса-да, амалда ҳар бир вилоятда икки ёки ундан ортиқ адвокатлар
коллегияси тузишга рухсат берилмас эди.

1

Республикамиз

мустақилликка эришган дастлабки

йилларданоқ адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик
фирмалар ва бюролар ташкил қилиниб, уларнинг аъзолари
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот ва
муассасаларга ҳамда фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш
фаолияти билан шуғуллана бошладилар.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги

Қонунига асосан, ҳар бир шаҳар, туман ёки вилоятда бир нечта
адвокатлар ҳайъати фаолият кўрсатиши мумкин. Уларнинг сони
қонун билан чекланмаган. Мазкур ҳолат адвокатлар ҳайъатлари
орасида мижозларга ёрдам кўрсатиш борасида рақобатни юзага
келтиради. Демак, ҳар бир ҳайъат мижозларга юридик ёрдам
кўрсатиш миқдорини оширишга ва ўзининг обрўсини, рейтингини
кўтариш учун адвокатлар томонидан юридик ва жисмоний
шахсларга бериладиган ҳуқуқий ёрдам сифатини доимо яхшилаб
бориш учун курашишга мажбур бўлади.

Адвокатлар ҳайъати адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи

шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий, нотижорат ва нодавлат

83

И.С.Власов. «Организация адвокатуры в зарубежниых странах». Москва, «Юстина», 1989

г., стр. 101.

84

Б.Саломов. «Мустақил давлатлар хамдўстлиги мамлакатларида адвокатлик фаолияти».

«Адвокат» журнали, 2000 й., №1, 5-бет.


background image

74

муассасаси бўлиб, уларни бошқарувчи органларга ҳайъат
аъзоларининг умумий йиғилиши (конференцияси), ҳайъат раёсат
раиси ва ҳайъат тафтиш комиссияси киради.

85 86

Ҳар бир ҳайъат таъсис этилаётган ёки қайта ташкил

(Адвокатлар тўғрисидаги қонун қабул қилинган пайтда фаолият
кўрсатаётган ҳайъатлар адлия бошқармаларида қайтадан рўйхатга
олинган) қилинаётган пайтда ташаббускор гуруx ёки барча
адвокатлар ўзларининг устав (низом)ларини ишлаб чиқишда
адвокатлар ҳайъати органларининг ваколатларини, раёсат раисини
сайлаш ва уни муддатидан илгари чақириб олиш тартибини, умумий
йиғилишни чақириш муддатини, раёсат аъзолари, тафтиш
комиссияси аъзоларининг сонини, фаолият муддатини, ҳайъат
аъзолигига

қабул

қилиш

шароитларини,

адвокатларни

рағбатлантириш чораларини, маъмурий, техник ходимлар сонини,
уларнинг ойлик маошларини назарда тутувчи қоидаларни белгилаб
қўйишлари мумкин. Мазкур ҳолатлар Адвокатлар тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари билан тартибга солинмаган бўлиб, адвокатлар
ҳайъатининг умумий мажлисида (конференциясида) мустақил xал
қилинади.

Айтиш жоизки, бозор иқтисодиётига асосланган демократик,

ҳуқуқий давлатларда адвокатларнинг ташкилий органлари
адвокатлик бюролари ва адвокатлик фирмаларидан иборат бўлиб,
уни бошқариш, сақлаш, меҳнат унумдорлиги, умуман, ишлаш
тажрибалари ижобий хусусиятга эга. Республикамизда мавжуд
бўлган адвокатлар ҳайъатларидаги аъзолари сони турлича бўлиб
қонунчиликда уларнинг сони 10 нафардан кам бўлмаслиги
белгиланган.

Бизнингча, истиқболда адвокатлар сонини ўн баробарга

кўпайтириш, адвокатлар ҳайъатида “устоз-шогирд” тизимини йўлга
қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Айтмоқчимизки, ҳайъат аъзоларининг сони 15-20 кишидан

ошмаса, уларни иш билан таъминлаш, иш сифатини назорат қилиш,
адвокатлар орасида тажриба алмашиш, биродарлик, ёш ходимларни,
шогирдларни тарбиялаш, уларга касб сирларини ўргатиш ҳамда
бошқа ижодий фазилатларни ривожлантириш учун яхши муxит
яратилади, бир сўз билан айтганда, республикамизда мавжуд бўлган
адвокатлар ҳайъатларининг маслаҳатхоналарини, агар уларда 10
кишидан ортиқ адвокат ишлаётган бўлса, мустақил адвокатлар

85

Васьковский Е.В. «Организация адвокатуры». М., «Юрись», 1993 г., стр. 11.

86

Б.Саломов. «Ўзбекистонда адвокатлик фаолияти». Тошкент, «Адолат», 2000 й., 55-бет.


background image

75

ҳайъатига 2-10 кишигача бўлган ҳуқуқий маслаҳатхона ёки унинг
шоxобчаларини мустақил адвокатлик фирмаларига айлантиришни
мамлакатимизнинг бозор иқтисодиётига ўтиш қонунияти тақозо
этмоқда.

Адвокатлик ҳайъати ҳақида сўз юритар экан, М.Резник

«Ҳайъатга кириш-чиқиш эркинлиги, моддий манфаатдорлик ва
ижтимоий адолат, ҳайъат ва унинг аъзоларининг мустақиллиги,
бошқарувнинг коллегияллиги, ошкоралик, қонунийлик, ҳайъат
шахсий ташаббуси билан қонунга хилоф бўлмаган ҳар қандай
қарорларни қабул қила олиш, раҳбар органларнинг сайлаб қўйилиши
ва ҳисобдорлиги кабилар эвазига у ҳақиқий демократик органдир»
деб таъкидлаган эди.

87

Адвокатлар ҳайъати аъзолигига белгиланган тартибда

адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи
лицензияси бўлган шахслар қабул қилинади.

Адвокатлар ҳайъатига қабул қилиш тартиби ҳайъатнинг устави

билан белгиланади. Адвокатлар ҳайъати аъзолигига қабул қилиш
тўғрисидаги

аризалар

адвокатлар

ҳайъатининг

раёсатига

топширилади ва улар одатда кўпи билан бир ойлик муддат ичида
кўриб чиқилади.

Шунингдек, адвокатлар ҳайъати аъзоликка талабгор шахсни

лозим топса, унинг розилиги билан адвокат сифатида эмас, балки
маълум вақтгача иш ўрганувчи (стажёр) адвокат ёки адвокат
ёрдамчиси лавозимига ҳам қабул қилиши мумкин. Мазкур ҳолат
амалдаги қонунчилигимизга хилоф иш эмас.

Адвокатлик бюроси

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари,

ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, корхона,
муассаса ва ташкилотларга, Қонунда таъқиқланмаган барча турдаги
юридик шахсларга ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокатлик фаолияти
билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган
тартибда олган шахс томонидан тузилади.

Адвокатлик бюросининг раҳбари якка тартибда фаолият

кўрсатаётганлиги ва бюродаги маблағларни амалдаги қонунларга
мувофиқ танҳо тасарруф қилиши сабабли ҳам мазкур муассасани
маълум маънода

хусусий адвокатура

(бюро) деб аташ мумкин. Бюро

раxбари ўз эҳтиёжи ва имкониятларидан келиб чиқиб, мустақил
равишда бюрода ишловчиларнинг сони, лавозими, иш ҳақи миқдори,
ходимларни рағбатлантириш, интизомий жазо чоралари, уларнинг
вазифалари, ҳуқуқ ва бурчларини белгилайди. Мазкур ҳолатлар бюро

87

Резник М. «Адвокатура в постсоветском обществе». Москва, «Норма», 1998 г, стр. 102.


background image

76

уставида ўз аксини топиши керак.

Шунингдек, уставда адвокатлик бюроси маблағларини

сарфлаш, яъни ижтимоий суғурта бадаллари, моддий-техника
таъминоти, моддий базани мустаxкамлаш ва ривожлантириш,
адвокат ёрдамчисига, техник ходимларга иш ҳақи тўлаш, коммунал
хизмат ва бюро офиси учун жойни ижарага олиш билан боғлиқ
харажатлар, адвокатлик бюросининг эгасига иш ҳақи тўлаш тартиби
ва xоказолар ҳам кўрсатилиши керак. Адвокатлик бюроларининг
ихтисослашиши истиқболли йўналишга эга. Зероки, бюрода фаолият
кўрсатаётган адвокат нечоғлик тажрибали ҳуқуқшунос бўлмасин,
барибир қонунчилик соҳасининг барча жабxаларини чуқур ўрганиш
имкониятига эга эмас ва шу боис, келажакда жиноий ишлар,
маъмурий ишлар, фуқаролик ишлари, тадбиркорлик ишлари,
иқтисодий ишлар ва унинг xар бир йўналиши бўйича ихтисослашган
алоҳида адвокатлик бюроларининг ташкил этилиши мурожаат
этувчи мижозларнинг ҳуқуқий ёрдамга бўлган эxтиёжини тўлароқ ва
сифатли қондиришга хизмат қилади.

88

Адвокатлар фирмаси

белгиланган тартибда адвокатлик

фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олган
таъсисчилар (шериклар) аризасига асосан ташкил этилади. Амалдаги
қонунларда адвокатлар фирмаси таъсисчиларнинг энг кам миқдори
кўрсатилмаганлиги сабабли, икки ёки ундан ортиқ таъсисчилар
фирмани тузишлари мумкин, деб ҳисобланади.

Бундан ташқари, адвокатлар фирмаси адвокатлар ҳайъатидан

ташкилий шакли, номи билан ажралиб турса-да, улардан ҳар
бирининг ўзига хос хусусиятлари, ўхшаш ёки фарқланувчи
томонлари қонунчилигимизда белгилаб берилган эмас.

Шунингдек, собиқ Совет давлати томонидан барпо қилинган

xар бир вилоятда адвокатлар ҳайъати (коллегияси) ва туманларда
мазкур

ҳайъатларнинг

филиали

бўлмиш

юридик

маслаҳатхоналарнинг мавжуд бўлиши лозимлиги анъанасига
Адвокатура тўғрисидаги қонун қабул қилиниши туфайли жойларда
ҳайъат филиалларининг мустақил адвокатлар фирмасига айланиши
ёки xар бир шаҳар, туман ва аҳоли яшайдиган мавзеларда янги
адвокатлар

фирмаларининг

пайдо

бўлиши

жараёнининг

ривожланиши сабабли, аста-секинлик билан барҳам берилмоқда. Бу
табиий xол, чунки бозор иқтисодига асосланган жамиятларда
адвокатура тизимида адвокатлар фирмаси марказий ўринни

88

Саломов Б. «Ўзбекистонда адвокатлик фаолияти». Тошкент, «Адолат», 2000 йил, 81-бет.

74


background image

77

эгаллайди.

Ҳуқуқий давлатнинг эталони ҳисобланган АҚШ ва Европа

мамлакатларининг аксарият қисмида адвокатура тизими тушунчаси
сифатида хусусий адвокатлар ва адвокатлар фирмаларининг
йиғиндиси қабул қилинади. Мазкур давлатларда кўп сонли
адвокатлар фаолият кўрсатадиган адвокатлар ҳайъатларининг
мавжуд бўлишлиги мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу шаклда
бошқариш ва фаолият кўрсатиш усули кўзда тутилган самарали
натижани бермайди.

1

Демократик давлат тамойиллари қарор топган давлатлардаги ва

қисман Ўзбекистонда адвокатлар фирмаларининг тажрибаларини
ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, адвокатлар фирмасида ишловчи
адвокатларнинг сони 3-5 кишидан ошмаса, меxнат унумдорлиги ва
иш сифати юқори даражада бўлиши мумкин.

Адвокатлар фирмасининг бошқа ташкилий шакллардан

устунлиги қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади: адвокатлар фирмаси
ҳуқуқий муносабатларнинг маълум бир йўналиши бўйича
ихтисослашган, иқтидорли адвокатларни ўзида бирлаштиради ва
ҳуқуқнинг танланган соxаси бўйича масалаларни тўлиқ, мукаммал
билиш мақсадида тегишли мутахассисларни фирмага маслаҳатчи
сифатида ишга олиши мумкин.

Адвокатлар фирмаси аъзолари келажакда ўз сафларини

малакали адвокатлар билан мустаxкамлаш мақсадида юридик
институтларининг иқтидорли талабаларини фирмага адвокат
ёрдамчиси ёки техник ходим сифатида ишга олиб, уларга касб
сирлари, ўз маxоратларини ўргатиб, шогирдлар тайёрлаш ва уларни
кейинчалик адвокатликка аъзоликка қабул қилишдан кўпроқ
манфаатдор бўлади.

Адвокатлар фирмаси маълум бир ишни, аниқроғи, юридик

шахснинг топшириғини қабул қилиб (айниқса, иқтисодий ишлари
айни муддаодир), буни бажаришни бир вақтнинг ўзида бир неча
адвокатга топшириш ва улардан xар бирининг бажарган вазифасига
қараб, мижоз томонидан тўланган гонорарни тақсимлаш амалиёти
самарали натижани бериши мумкин, чунки мазкур усул (команда
методи) ишлаш бир томондан топшириқнинг тез ва сифатли
бажарилишини таъминласа, иккинчи томондан, фирмадаги
ҳамжиҳатлик,

биродарлик

руxини

мустаxкамлайди.

Зеро,

қонунчилигимиз битта айбланувчини ҳимоя қилиши мумкин бўлган


background image

78

ҳимоячилар сонини

чекламайди.

89 90

АҚШда ушбу метод

муваффақиятли қўлланилмоқда. Бир жиноят иши бўйича асосий
адвокатдан ташқари яна бир адвокат далиллар йиғиш фаолияти
билан, яна бири полициянинг ҳимоя остидаги шахс билан
муносабатини ўрганиш, яна бири гувоҳлар билан шуғулланиш каби
вазифаларни бажаради.

1

Республикамиздаги адвокатлик фирмалари фаолиятига кўпроқ

универсаллик хос. Бундай фирмага ҳуқуқий ёрдам сўраб келган
мижозга фирма адвокатлари етарлича билимга эга бўлмаган ҳуқуқ
соxаси бўйича хизмат кўрсатиши керак бўлса, мижозга улар бу
соxани билмасликлари, ёрдам беролмасликларини айтишга тўғри
келиши мумкин.

Бу билан фирманинг обрўйига путур етади. Ушбу муаммонинг

турли ечимлари мавжуд. М.Барщевский уни xал қилишнинг уч хил
вариантини кўрсатиб ўтади:

-

фирмага универсал, ҳуқуқнинг жуда кенг сохаларини чуқур

биладиган адвокатларни жалб қилиш;

-

фирмада ҳуқуқнинг барча сохалари бўйича алохида-алохида

ихтисослашган адвокатларни жамлаш;

-

фирмада асосан мижозлар кўпроқ мурожаат қиладиган ҳуқуқ

сохалари бўйича ихтисослашган адвокатларни жамлаш, шу билан
бирга, ҳуқуқнинг мижозлар кам мурожаат қиладиган соҳалари
бўйича мутахассис-адвокатларни жалб қилиш имкониятини
яратиш.

91 92

Бизнингча, биринчи ва иккинчи вариантларда етарлича

камчиликлар мавжуд. Биринчи вариантнинг камчилиги шундаки,
бир адвокатнинг ҳуқуқнинг барча соҳалари бўйича мутахассис
бўлиши деярли мумкин эмас. Иккинчи вариант фирма учун
иқтисодий жиҳатдан зарар келтириши мумкин. Чунки бу ҳолатда
барча адвокатларни доимий иш билан таъминлаш ва уларга иш ҳақи
тўлаш муаммоси туғилади.

Бу ерда нисбатан энг мақбул усул учинчи вариант бўлиб, бу

холда фирма ўз мижозига малакали мутахассисни топиб беришни

89

Власов И.С. «Организация адвокатуры в зарубежных старанах». М., «Юстина. 1989 г.,

стр. 48.

90

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексига шархлар. Тошкент, «Адолат»,

2000 йил, 78-бет.

91

Боботов С.В., Жигачев И.Ю. «Введение в правовую систему США». Москва, «Норма»,

1997 г, стр. 248.

92

Барщевский М.Ю. «Организация и деятельность адвокатуры в России». Москва,

«Юрись», 1197 г, стр. 168.


background image

79

ҳам зиммасига олади ва бу фирманинг обрўйи ошишига, фуқароларга
сифатли юридик хизмат кўрсатилишига олиб келади.

Адвокатлар фирмаси адвокат ёрдамчисини ишга қабул қилишда

ҳам қулай имкониятга эга, зероки қонунчилигимизда адвокат
ёрдамчиси муайян адвокатга бириктирилиши лозимлиги ҳақида
нормалар мавжуд эмас.

Адвокатлар фирмаси (адвокат эмас, балки шахсан ўзи)

мижозлардан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириқни қабул
қилиб олиши ва унинг бажарилишини соxанинг тегишлигига қараб,
мазкур йўналиш бўйича ихтисослашган бошқа адвокатлар
фирмасига, бюросига қисман топшириб, улар билан шартнома
асосида ҳамкорлик қилиши мумкин.

Қонунчилигимизда адвокатлар фирмаси билан адвокатлар

ҳайъати ўртасидаги тафовутлар ёки уларнинг ички тузилмаларидаги
айрим ўзига хос томонлари ёхуд ташкилий томонларининг фарқлари
кўрсатилмаганлиги боис, амалиётда уларнинг тузилиши, штатлари,
вазифалари, маблағларини сарфлаш тартиби, раxбар органларининг
ваколатлари, уларни сайлаш тартиби ва фаолиятига доир бошқа
масалалар уларнинг уставлари билан тартибга солинади ва
принципиал жиҳатдан (айтарли даражада) бир-биридан фарқ
қилмайди.

Бинобарин, яқин келажакда Ўзбекистонда аҳолига юридик

хизмат кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
борасида адвокатлик бюролари ва адвокатлари фирмалари етакчи
ўринни эгаллаб, ўзларининг кундалик фаолияти билан ҳукуматнинг
демократик, ҳуқуқий давлат барпо этиш ҳамда адолатли фуқаролик
жамият қуриш сиёсатига салмоқли ҳисса қўшадилар, деб айтишга
тўлиқ асослар бор.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Определение статуса и особенностей

проведения допроса участника уголовного судопроизводства." in
Library 20.3 (2020): 57-58.

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "Определение статуса и особенностей проведения допроса участника уголовного судопроизводства." in Library 20.3 (2020): 57-58.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов