Жиноят ишлари юритувида иқтисодий билимлардан фойдаланиш тушунчаси ва унинг ҳақиқатни аниқлашдаги аҳамияти

CC BY f
201-205
4
Поделиться
Рахмонов, Ж. (2022). Жиноят ишлари юритувида иқтисодий билимлардан фойдаланиш тушунчаси ва унинг ҳақиқатни аниқлашдаги аҳамияти. Цифровизация деятельности судов: текущие и перспективные задачи, 1(1), 201–205. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-activity-courts/article/view/16620
Ж Рахмонов, Ташкентский государственный юридический университет

Магистр по специальности «Адвокатура»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жиноят ишини тергов қилиш даврида тафтиш бирор корхона, муассаса, ташкилотнинг муайян давр оралиғидаги молия-хўжалик фаолиятига тегишли ҳужжатларини ўрганиш мақсадида амалга оширилади. Ўзбекистон миллий энциклопедиясига кўра, тафтиш деганда бўлиб ўтган иш, ҳодиса ва бошқа юзасидан ёки ҳақиқий аҳволни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширув, шунингдек корхона, компания, ташкилот, муассасалар молия-хўжалик фаолиятини, мансабдор шахсларнинг хизмат фаолиятини, ҳужжатлар, бюджет муассасаларида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши; бухгалтерия ёзувларининг тўғри юритилишини текшириш тушунилади249 250. Бундан кўринадики, жиноят процессида иқтисодий билимлардан фойдаланиш зарурати мавжуд.


background image

201

тайинланган жазони енгиллаштириши ёки енгилроқ жиноятга доир
қонун моддаларини қўллаши мумкин.

Шундай қилиб, юқорида айтиб ўтилганлар қуйидаги хулосани

чиқаришга олиб келади: апеллация тартибида иш юритиш жиноят
процессининг мустақил босқичи бўлиб, жиноят процессининг ҳар
бир босқичида мавжуд хусусиятларига эга: ўзига хос вазифалар,
процесс иштирокчиларинг муайян белгиланган доираси, процессуал
чегараланган вақт, тегишли якуний қарорлар.

Шунингдек, мазкур босқичда адвокат иштироки апелляция

инстанцияси судида иштирок этаётган адвокат ўз ҳимояси остидаги
(ишонч билдирувчи) шахс ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш
учун қонунда тақиқланмаган барча усуллар ва воситаларни
қўллайди.




Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Норметова, Малика, and Жасур Неъматов. "Понятие и сущность

юридической помощи. Статус и роль адвокатов при оказании
юридической помощи." Общество и инновации 2.3/S (2021): 502-506.


Ж.Ш.РАХМОНОВ

1

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ЮРИТУВИДА ИҚТИСОДИЙ

БИЛИМЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ

ҲАҚИҚАТНИ АНИҚЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ

Жиноят ишини тергов қилиш даврида тафтиш бирор корхона,

муассаса, ташкилотнинг муайян давр оралиғидаги молия-хўжалик
фаолиятига тегишли ҳужжатларини ўрганиш мақсадида амалга
оширилади. Ўзбекистон миллий энциклопедиясига кўра, тафтиш
деганда бўлиб ўтган иш, ҳодиса ва бошқа юзасидан ёки ҳақиқий
аҳволни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширув, шунингдек
корхона, компания, ташкилот, муассасалар молия-хўжалик
фаолиятини,

мансабдор

шахсларнинг

хизмат

фаолиятини,

ҳужжатлар, бюджет муассасаларида бюджетдан ажратилган
маблағларнинг мақсадли сарфланиши; бухгалтерия ёзувларининг


background image

202

тўғри юритилишини текшириш тушунилади

249

250

. Бундан

кўринадики,

жиноят

процессида

иқтисодий

билимлардан

фойдаланиш зарурати мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида

“Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил
этади. Давлат иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш
эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва
ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди”
деб таъкидланган. Асосий қонуннинг ушбу нормаси мамлакатимизда
мустақиллик йилларида бозор иқтисодиётининг асоси бўлган
хусусий мулк устуворлигини таъминлашга қаратилган мустаҳкам
ҳуқуқий базанинг асоси бўлиб хизмат қилди. Ўтган йиллар давомида
мулкдорлар синфини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни ва ролини
оширишга қаратилган юздан ортиқ Қонун, Фармон ва Қарорлар,
шунинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва қулай
ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида бир қатор чора-
тадбирлар амалга оширилди.

Қайд этиш лозимки, амалга оширилаётган ислоҳотлар

натижасида хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатлари ҳимоясини таъминлаётган мустаҳкам қонунчилик
базаси яратилди, давлат хизматлари кўрсатишнинг тўғридан-тўғри
мулоқотсиз замонавий интерактив шакллари жорий этилмоқда,
давлат билан ишбилармонлар ўртасида тизимли мулоқот йўлга
қўйилди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрта синфини
шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш,
янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг
муҳим

омили

сифатида

кичик

тадбиркорликни

жадал

ривожлантириш учун ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.

Жиноят процессида тафтиш ўтказиш масаласи процессуалист

олимлар томонидан доимий равишда тадқиқ этилиб борилмоқда. Рус
олими С.П.Голубятников тафтишни ўрганилаётган ташкилот
томонидан муайян вақт оралиғидаги хўжалик ва молия операциялар
асосли ва қонуний ўтказилганлиги, уларнинг бухгалтерия

249

Тошкент давлат юридик университеты 73420101 “Адвокатлик фаолияти” йўналиши

магистри

250

http://ensiklopediya.uz/


background image

203

ҳисоботида тўғри акс этганлигини аниқлаш бўйича мажбурий
назорат хатти-ҳаракатлар тизими

1

сифатида тушунтирган. Унинг

фикрича, тафтиш тайинлашдан мақсад ўтказилган молиявий
операцияларнинг қонуний, асосли ва ишончли ўтказилганлигини
текширишдан иборат. Бунда текшириш объекти молия интизомига
риоя қилинганлиги, пул ресурслари ва моддий қимматликларнинг
сақланганлиги, бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилганлиги билан
боғлиқ молия-хўжалик фаолият соҳаси ҳисобланади. В.Г.Танасевич
эса тафтишнинг аҳамияти тўғрисида тўхталиб, уни яширин
ўзлаштирилган қимматликларни аниқлаш воситаси сифатида таҳлил
қилган

251 252

. Б.А.Мўминовга кўра, тафтиш жиноят-процессидан

ташқари ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари, жумладан маъмурий ҳуқуқ,
молия ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқида ҳам кенг фойдаланилади ва
мазкур ҳуқуқ тармоқлари томонидан тартибга солинади. Бу эса
тафтишни фақатгина жиноят-процессуал қонунчилиги асосида
тартибга солишнинг имкони йўқлигини англатади

1

. Умуман олганда,

тафтиш молиявий назоратнинг бир шакли сифатида хўжалик
соҳасида содир этилган жиноятларни аниқлаш ёки уларнинг содир
этилишини олдини олишда катта имкониятларга эга. Шу боисдан
ҳам

тергов

органлари

ўзларининг

фаолиятида

тафтиш

натижаларидан доимий равишда фойдаланишади.

Жиноят ишларини судга қадар иш юритуви амалиётида

суриштирувчи ва терговчи томонидан аксарият ҳолларда махсус
билимларга эга бўлган шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши
тегишли тергов ҳаракатларини ўтказиш ва процессуал қарорлар
қабул

қилишда

махсус

билимларнинг

аҳамияти

ортиб

бораётганлигини кўрсатади. Зеро, фан ва техника тараққиёти
натижасида, махсус билимларнинг қўлланиш соҳалари кенгайиб,
аввал маълум бўлмаган соҳалардаги мазкур билимлардан
фойдаланиш зарурати юзага келмоқда. Кўпгина тоифадаги жиноят
ишлари юзасидан махсус билимларни қўлламасдан терговга қадар
текширув ўтказиш, жиноят иши қўзғатиш, айбланувчи шахслар

251

Судебная бухгалтерия : курс лекций / С. П. Голубятников, Е. С. Воронов, А. Н.

Леханова,
А. Н. Мамкин. - Нижний Новгород : Нижегородская академия Министерства внутренних
дел Российской Федерации, 2013.

-

354 с. - EDN WSZGDZ.

https://www.elibrary.ru/item.asp?id=27005940&

252

Овчаренко Н.Б. Порядок назначения и производства ревизии по делам о хищениях

путем присвоения или растраты // Криминалистика: вчера, сегодня, завтра. 2017. №3 (3). -
2с. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/poryadok-naznacheniya-i-proizvodstva-revizii-po-
delam-o- hischeniyah-putem-prisvoeniya-ili-rastraty


background image

204

доирасини аниқлашнинг умуман имкони йўқ. Булар жумласига,
иқтисодий муносабатларни амалга ошириш, кредит, лизинг, техника
хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини
бузиш, қурилишда бажарилган ишлар ҳажмини ошириб кўрсатиш
йўли билан ўзлаштириш каби жиноятларни киритиш мумкин.

Махсус

билимлардан

фойдаланишнинг

процессуал

имкониятларини кенгайтириш, жиноятчиликка қарши кураш
самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз. С.М.
Гарисов ҳамда Е.А. Зайцеваларга кўра, суриштирувчи ва терговчи
томонидан мутахассисларнинг махсус билимларидан оқилона
фойдаланиш, жиноят иши учун муҳим бўлган ҳолатларни аниқлаш
учун исботлаш субъектлари томонидан махсус билимлардан
фойдаланиш шаклини тўғри танлашга боғлиқ

253

254

. Махсус

иқтисодий билимлар деганда жиноят процессида ҳақиқатни аниқлаш
мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш жараёнида,
қонунда белгиланган шаклларда фойдаланиладиган иқтисод
соҳасидаги билимларни тушуниш мумкин.

Суд-тергов амалиётини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, махсус

билим ва малакаларининг етишмаслиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларининг ходимлари иқтисодий жиноятларни ўз
вақтида аниқлаш ва очишда, суриштирув ва тергов органлари
ходимлари далилларни тўплаш ва текшириш, айбдор шахслар
доирасини аниқлаш, тафтишнинг предметини белгилаш, экспертиза
муассасаси ва объектлари, экспертнинг ечимига қўйиладиган
саволларнинг ҳажми, предмети ва йўналиши, экспертизани тўлиқ ва
малакали ўтказилганлигини баҳолаш билан боғлиқ муаммоларга дуч
келмоқда. Шу билан бирга далилларни тўплаш усулларини
ривожланишини ўрганиш далилларни тўплаш ва текширишнинг
усуллари доимий равишда кенгайиб, такомиллашиб борганлигини
кўрсатади. Зеро, жиноятчиликка қарши кураш жараёнида юзага
келаётган муаммолар исботлашнинг мавжуд имкониятларини,
тергов ҳаракатлари тизимини ва турларини такомиллаштиришни ёки
янги

тергов

ҳаракатларининг

шаклланиши

ва

амалдаги

253

Мўминов Б. А. Судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан

фойдаланишни такомиллаштириш. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (Doctor of
Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. -Т.: 2018, -63б.

254

1. Мўминов Б.А. Судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан

фойдаланишни такомиллаштириш. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (Doctor of
Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. -Т.: 2018, -63б.


background image

205

қонунчиликка киритилишини объектив заруратга айлантиради.

Шунингдек, амалиётда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган

ходимлари қай ҳолларда аудиторлик текшируви ёки тафтиш
ўтказишни талаб қилиши, қандай вазиятда иқтисодий экспертиза ёки
бошқа турдаги экспертизаларни тайинлаш борасида бирмунча
қийинчиликларга дуч келишади. Буни ҳал қилишда тафтиш ва суд
экспертизасининг хусусиятлари, шунингдек, ушбу тушунчалар
моҳияти ва ҳуқуқий табиатидан келиб чиқувчи фарқларни инобатга
олиш лозим бўлади. Суд-иқтисодий экспертизасини тайинлашда
тафтиш, аудиторлик текшируви ва иқтисодий экспертизаларни
фарқлаш муҳим ҳисобланади. Бунда нафақат тафтишчи ва
экспертнинг мажбуриятлари доирасидаги, балки махсус билимларни
қўллашдан мақсад уларни амалга ошириш усуллари ва тадқиқот
предметининг ўзига хос хусусиятларидан ҳам келиб чиқиши керак.
Тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини
хужжатли тафтиш қилиш масалалари Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22-бобида белгилаб берилган, хусусан, тадбиркорлик
субъектини тафтиш қилиш фақат у содир этган қонунбузарлик
фактлари бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида амалга
оширилиши мумкин ва бунда тафтишга тадбиркорлик субъектининг
фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб
олиниши мумкин. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар, яъни терговга
қадар текширув даврида тафтиш бошқа юридик шахслар (бюджет ва
нотижорат ташкилотлар)га нисбатан тайинланиши мумкин.
Тадбиркорлик

субъектларини

тафтиш

қилиш

жараёнида

тадбиркорнинг юридик хизмати вакиллари, савдо-саноат палатаси
(Палатага аъзо субъектларда) ва (ёки) жалб этилган адвокатлар
албатта иштирок этишлари лозим.

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Неъматов, Жасур. "К проверке и оценке доказательств при применении

института соглашения о признании вины в уголовном судопроизводстве." in
Library 20.3 (2020): 75-76.

2.

Жасур, Н. Е. Ъ. М. А. Т. О. В., and Феруза СИДИКОВА. "ЖИНОИЙ

ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ЖАРАЁНИДА СЎРОҚ ҚИЛИШ УСЛУБИЯТИНИНГ
МАҚСАДИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ." ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ 1.1 (2020):
95-103

А.А.МИРЗАЕВА

1

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "К проверке и оценке доказательств при применении института соглашения о признании вины в уголовном судопроизводстве." in Library 20.3 (2020): 75-76.

Жасур, Н. Е. Ъ. М. А. Т. О. В., and Феруза СИДИКОВА. "ЖИНОИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ЖАРАЁНИДА СЎРОҚ ҚИЛИШ УСЛУБИЯТИНИНГ МАҚСАДИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ." ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ 1.1 (2020): 95-103

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов