Судлар фаолиятини рақамлаштириш одил судловни таъминлашга хизмат қилади

  • Исследовательский институт правовой политики при министерстве юстиции республики Узбекистан.Ташкентский государственный юридический университет
  • Исследовательский институт правовой политики при министерстве юстиции республики Узбекистан.Ташкентский государственный юридический университет
CC BY f
162-175
11
5
Поделиться
Тошев, О., & Муродкосимов, Б. (2022). Судлар фаолиятини рақамлаштириш одил судловни таъминлашга хизмат қилади. Цифровизация деятельности судов: текущие и перспективные задачи, 1(1), 162–175. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-activity-courts/article/view/16614
О Тошев, Исследовательский институт правовой политики при министерстве юстиции республики Узбекистан.Ташкентский государственный юридический университет

глава отделения, независимый исследователь

Б Муродкосимов, Исследовательский институт правовой политики при министерстве юстиции республики Узбекистан.Ташкентский государственный юридический университет

глава отделения, независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Суд тизими фаолиятига таъсир қилувчи муҳим элементлардан бири бу судлар фаолиятини автоматлаштиришдир. Судни автоматлаштириш суд ишларини кўриб чиқиш билан боғлиқ инсон фаолиятини камайтирадиган ёки йўқ қиладиган технология сифатида таърифланиши мумкин.

Похожие статьи


background image

162

деб топилишига асос бўлади”.

Хулоса қилиб айтганда бугунги кунда адвокатура фаолиятини

амалдаги айрим тўсиқлардан ҳимоя қилиш мақсадида, уларнинг ҳеч
қандай қаршиликларсиз фаолиятини юритиш учун давлат томонидан
қонуний кафолатнинг зарурати мавжуд. Агар давлат томонидан
устувор йўналишларда дпвлатнинг кафолати мавжуд бўлса,
прокурор ва адвокатнинг тарфлар сифатидаги ўрни тенглашган бўлар
эди. Бу тенглик ҳақиқий тортишувлик жараёнини юзага чиқаради.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Purpose and features of methodology for

interrogation in criminal proceedings." Общество и инновации 1.2
(2020): 251-259.

О.ТОШЕВ

1

, Б.МУРОДҚОСИМОВ

197 198

СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ОДИЛ

СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Суд тизими фаолиятига таъсир қилувчи муҳим элементлардан

бири бу судлар фаолиятини автоматлаштиришдир. Судни
автоматлаштириш суд ишларини кўриб чиқиш билан боғлиқ инсон
фаолиятини камайтирадиган ёки йўқ қиладиган технология сифатида
таърифланиши мумкин.

1

Судларни рақамлаштириш борасида, жумладан суд амалиётида

сунъий интеллект технологияларини қўллашда замонавий олимлар
турлича фикр билдиришади. Хусус, айрим ғарб олимлари судларни
рақамлаштиришдаги асосий муаммо сифатида бу уларнинг
ситуацион мантиққа эмас, балки ҳисоблаш тартиб-қоидаларига
асосланганлиги ва

контекстлар билан қандай ишлашни

билмаслигида, деб ҳисоблашади. “Шунга кўра, ҳар бир давлат суд ва

197

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи,

ТДЮУ мустақил изланувчиси

198

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти катта

маслаҳатчиси


background image

163

ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг айнан қайси соҳаларида
рақамли технологияларни кенгроқ қўллашни аниқлаб олиши
керак”.

199 200

Шунингдек, айрим мутахассис олимлар суд жараёнларига

рақамли технологияларнинг кенг жорий этилиши натижасида шахсга

доир маълумотларнинг ошкор бўлиш хавфи пайдо бўлишига

3

ишонишади.

201

Ушбу мақолада ғарб олимларининг қарашларини мутлоқ инкор

этмаган ҳолда Ўзбекистон шароитида судларни рақамлаштириш
муаммолари ва эҳтимолий ечимларига қисқача тўхталиб ўтамиз.

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори мамлакатимизда ҳам

жорий қилинаётган судлар фаолиятини рақамлаштириш сиёсати
судларда ошкоралик, шаффофлик, маълумотларнинг очиқлигини
таъминлашга хизмат килади. Электрон тизимга асосланган холис ва
мустақил

суд

жараёнининг

таъминланиши

тадбиркорлик

субъектлари ва хорижий инвесторлар учун сармоявий жозибадорлик
омили сифатида қаралади, чунки холис ва мустақил суд жараёни
келажакка ишончни мустаҳкамлайди.

Қайд этиш жоизки, республикамизда судлов тизимини

ахборотлаштириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
2016 йилдан бери судлар фаолияти самарадорлигини оширишга
қаратилган

20

дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул

қилинди

202

.

Шу асосида судлар фаолиятига замонавий ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этилиши натижасида
судларга масофадан туриб мурожаат қилиш тартиби, суд
мажлисларида

видеоконференцалоқа

тизимидан

фойдаланиб

иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни биринчи босқич судида
кўришда тақсимлаш механизми, суд мажлисларининг вақти ва жойи
ҳақида “SMS” хабар орқали бепул хабардор қилиш амалиёти ҳамда
суд қарорларини интернет тармоғида эълон қилиб бориш, ижро
ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш
тизимлари жорий этилди.

Соҳада эришилган ютуқлар билан бирга айрим камчиликлар

ҳам ҳамон сақланиб қолмоқда. Оудлар фаолиятини рақамлаштириш
билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ва дастурий

199

https://blogs.worldbank.org/developmenttalk/undeniable-benefits-court-automation

200

Goodman B., Harder J. Four areas of legal ripe for disruption by smart startups (англ.). Law

Technology Today. ABA Journal (16 December 2014).

201

https://www.erudit.org/en/journals/mlj/1900-v1-n1-mlj1517315/1002368ar/

202

https://lex.uz/ru/


background image

164

таъминотлардан фойдаланишда муаммолар шулар жумласидандир.

Материал ва методлар.

Тадқиқот давомида судлар фаолиятига

ахборот

технологияларини

босқичма-босқич

жорий

этиш

жараёнининг асослари, яъни электрон ҳужжат айланиши тизими,
судлов бўйича ахборот тизимларининг яратилиши, веб- сайтлар
орқали фуқароларга хизматлар кўрсатиш бўйича судлар фаолиятида
амалга оширилаётган ислоҳотлар келтириб ўтилган. Шунингдек,
судлар фаолиятига янги турдаги интерфаол суд хизматларининг
жорий қилиниши орқали ортиқча сансалорликларга чек қўйилиши,
суд қарорларининг ижроси самарадорлигини янада кучайтиришга
олиб келишлиги баён этилиб, электрон судлов тизимини
соддалаштириш мақсадида таклифлар билдирилган. Ушбу тадқиқот
ишида

хронологик, илмий, қиёсий, статистик

ва бошқа методлардан

фойдаланилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30

августдаги

ПҚ-3250

-сон қарори

203

да шахсий ҳаёт сири, тижорат сири

сақланишини таъминлаш ва суд мажлислари қатнашчиларининг
розилигини инобатга олган ҳолда суд қарорлари (ёпиқ суд
мажлисларида чиқарилган суд қарорлари бундан мустасно) Интернет
бутунжаҳон ахборот тармоғида эълон қилиниши бўйича дастурий
таъминот ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.

Маълумот учун: Олий суднинг тегишли ахборот базасида

жиноят ишлари бўйича судларнинг атиги 135 мингта, иқтисодий
судларнинг 371 мингта, маъмурий судларнинг 748 мингта ва
фуқаролик судларининг 680 мингта қарорлари эълон қилинган

'

.

Бироқ, суд ишларини кўриб чиқиш билан боғлиқ айрим

маълумотларни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда
суднинг расмий сайтида жойлаштириб бориш амалиёти йўлга
қўйилмаган.

Бу эса судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни

таъминлашда

рақамли

технологияларни

кенгроқ

қўллаш

кераклигини кўрсатмоқда. Хусусан, судлар сайтида кунлик кўриб
чиқилиши режалаштирилган ишларнинг рақамлари, ишларини кўриб
чиқиш вақтлари, жойи, қайси судья томонидан кўриб чиқилиши
режалаштирилган ишларнинг моддаси(лари) бўйича маълумотлар,
ишнинг кўриб чиқиш натижаси ва бошқа маълумотларни киритиб
бориш амалиётини йўлга қўйиш лозим.

Хорижий мамлакатлар, хусусан,

Россия Федерацияси

203

https://lex.uz/docs/3327998


background image

165

судларнинг расмий сайтларида судьялар томонидан кунлик кўриб
чиқилиши режалаштирилган ишларнинг рақамлари, кўриб чиқиш
вақтлари, жойи, ишнинг моддаси(лари) бўйича маълумотлар, кўриб
чиқувчи судьялар номлари, кўриб чиқиш натижаси ва бошқа
маълумотларни киритиб бориш амалиёти йўлга қўйилган.

204 205

Ушбу тартибни судлар фаолиятида йўлга қўйилиши эса улар

фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда
фуқароларнинг суд билан боғлиқ ишларида қулайликни яратади.

Ахборот базасига жойлаштирилган суд қарорлари таҳлил

қилинганда, суд қарорларининг мазмуни жойлаштирилган суд
қарорлари туркумига мувофиқ эмаслиги, қарорларнинг матни
бўйича излаш имконияти йўқлиги ва бир қатор бошқа камчиликлар
мавжуд. Ҳозирги вақтда суд қарорлари базаси ёрдамида бирорта
амалий ва назарий мақсадларга эришиш имконияти мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30

августдаги ПҚ-3250-сонли қарорида 2019 йил 1 июль кунига қадар
электрон стенография қилиш функцияси билан суд мажлисларини
аудио-видеода қайд этишнинг миллий дастурий таъминотини ишлаб
чиқиш белгилан бўлсада, ҳозирги кунга қадар судлар фаолиятида
ушбу дастур таъминотидан фойдаланилмай келинмоқда. Ваҳоланки,
ушбу дастурий таъминотнинг таъминлаши судлар фаолиятининг
очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 30 августдаги ПҚ-3250-сонли қарорида электрон
стенография қилиш функцияси билан суд мажлисларини аудио-
видеода қайд этишнинг миллий дастурий таъминотини ишлаб
чиқиш учун Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамгармасидан 1,5 млрд. сўм ажратилиши назарда тутилган.

1

2012 йилда биринчи марта Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил

10 декабрдаги 346-сон қарори билан электрон судлов ахборот
тизимини ишлаб чиқиш “маълумотлар алмашишнинг электрон
воситалари орқали судга даъво, илтимоснома ва уларга илова
қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда судга мурожаат қилиш
имконияти берилиши таъминланишини ҳисобга олган ҳолда
судларнинг

веб-ресурсларини

модернизациялаш”

вазифаси

белгиланган.

Ушбу вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида Олий суд

204

https://public.sud.uz/#!/sign/view

205

https://kln--spb.sudrf.ru/modules.php?name=sud_delo


background image

166

халқаро ҳамкорлар билан биргаликда (БМТ Тараққиёт дастури,
USAID ва бошқалар) “E-SUD” тизими, Олий хўжалик суди учун “E-
XSUD” тизими яратилди.

Маълумот учун:2012-2О16 йилларда хорижий ҳамкорлар

томонидан “E-SUD” тизимиучун 12млн. долл. ажратилган.

206 207

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30

августдаги ПҚ-3250-сон қарори билан Олий суд ва Олий хўжалик
судларининг бирлашиши муносабати билан суд ишларини
юритишда, ахборот тизимлари Олий суднинг «Е-SUD» ахборот
тизимида мавжуд ахборот тизимларини ҳисобга олган ҳолда «Е-
XSUD» ахборот тизими негизида ягона ахборот тизимини яратиш
бошланди.

Шундан сўнг, аввалги ишларнинг натижаларини баҳоламасдан

ва ҳисобга олмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 3 сентябрдаги ПҚ-4818-сонли қарори билан Олий суднинг

мавжуд ахборот тизимлари асосида янги дастурий платформага

асосланган замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда

“Адолат” ахборот тизимини яратиш вазифаси _

„3

эълон

қилинди.

208

Ҳозирги вақтда суд органлари томонидан яратилган ахборот

технологиялари, халқаро ташкилотлар томонидан кўрсатилган
маблағлар ва ишлатилган кўп миқдордаги пул маблағларига қарамай
қониқарсиз аҳволда ишлайди ва қуйидаги камчиликлар билан
ажралиб туради:

-

ахборот тизимлари истеъмолчилар (суд процесси

иштирокчилари)нинг эҳтиёжларига мослаштирилмаган, ҳақиқий
фойдаланувчилар

иштирокида

синовдан

ўтказилмаган,

стандартларни

ҳисобга

олган

ҳолда

яратилмаган

ва сертификациялаштирилмаган. Ушбу тизимлар юқори турувчи
органларга ва донорларга ҳисобот бериш учунгина яратилган.
Натижада тизимлардан фойдаланишда ҳужжатларни қидириш ўта
ноқулай ва мураккаблашган, ҳужжатлар форматлари чекланган,
матнларни ўқиш мумкин эмас, тез-тез техник узилишлар юзага
келади ва ҳ.к.;

-

судларнинг ахборот ресурслари мунтазам равишда бир неча

соатдан
1-2 кунгача ишлашдан тўхтайди. Бу нафақат фойдаланувчилар учун

206

https://lex.uz/docs/3327998

207

http://ced.uz/kommentarii/problemy-uzbekskogo-pravosudiya-i-puti-ih-resheniya-prodolzhaem-

diskussiyu/

208

https://lex.uz/docs/4979896


background image

167

ноқулайликлар келтириб чиқаради, балки жисмоний ва юридик
шахсларнинг ҳуқуқларини бузилишига олиб келади. Узилишларнинг
хусусияти ва вақти (асосан иш вақтида ва иш кунлари) ахборот
тизимлари судьяларнинг норасмий кўрсатмаларига биноан юз
беришидан далолат беради;

-

назоратсизлик сабабли тизимлардан фойдаланиш суд

ходимларининг хоҳиш ва истакларига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Масалан, судлар “E-XSUD” орқали олинган ҳужжатларни 10-20 кун
ичида рўйхатдан ўтказилмайди. Техник қўллаб-қувватлаш хизмати
ва судларнинг раҳбарияти билан алоқа ўрнатилмаганлиги боис суд
ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисида
тезкор чора кўриш ҳақида хабар юбориш имконияти яратилмаган;

-

судлар томонидан ахборот технологияларидан фойдаланиш

паст даражада, видеоконференцалоқа тизимидан ташқари бундай
технологиялар аҳолининг кенг қатламларини қамраб олмаган.
Масалан, ҳозирги вақтда фуқаролик ишлари бўйича судларда даъво
аризалари кўриладиган ишларнинг умумий ҳажмидан тахминан

34%

аризаларни қабул қиладилар ва натижада охир оқибат қоғоз шаклига
ўзгаради.

Таъкидлаш жоизки, юқорида назарда тутилган суд тизимидаги

мавжуд камчилик ва муаммолар Ўзбекистоннинг халқаро
рейтинглардаги ўрнига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Маълумот учун: Узбекистан халқаро Мерос жамгармаси

томонидан юритиладиган Иқтисодий эркинлик индексининг (Index
of Economic Freedom) 2021 йилдаги рейтингида 58,3 балл тўплаб, 178
та мамлакат ичида 108-ўринда қайд этилди (“Одил судлов
самарадорлиги” индикатори - 50.8 балл).

Бундан ташқари, Узбекистон Жаҳон одил судлов лойиҳаси

нодавлат ташкилоти томонидан юритиладиган Ҳуқуқ устуворлиги
индексининг 2020 йилдаги рейтингида 0.47 балл тўплаб, 128 та
давлат ичида 92-ўринда қайд этилди (“Жиноят ишлари бўйича одил
судлов” индикатори - 0.44 балл).

Heritage Foundation томонидан эълон қилинган «Иқтисодий

эркинлик индекси — 2022» рейтингида Узбекистон 55,7 балл
тўплаган ҳолда 177 давлат орасида 117-ўринни эгаллади.Бунда энг
ёмон кўрсаткич «суд самарадорлиги» (-37,7) йўналиши бўлди.

1

Хорижий давлатларнинг электрон ахборот суд тизими ҳолати

ўрганилганда

АҚШ

(

Public Access to Electronic Records


background image

168

(

PACER

))

209 210

тизими орқали суд мажлислари жадвалини, қабул

қилинган аризалар реестрини, иш юритилишини ўрганиш мумкин.
Ўз навбатида ишлар турли хил мезонларга мувофиқ тарафлар
низонинг моҳияти, суднинг номини текшириши мумкин.
Маълумотларга кириш ҳар бир саҳифа учун 0,10 долларни ташкил
қилади.

Шунинигдек, олинган маълумотларни кўриш, нусхалаш, чоп

этиш ва ташқи қурилмага юклаб олиш ҳуқуқи мавжуд.

Ишларни бошқариш/электрон иш файллари

” (Case

Management /Electronic Case Files) тизими суд ҳужжатларини
электрон шаклда расмийлаштиришга имкон беради. Муайян
дастурлар туғилган кун ва вояга етмаганларнинг исмлари, молиявий
ҳисоб рақамлари ва ижтимоий хавфсизлик рақамлари каби муҳим
маълумотларни таҳрир қилади.

2013 йил июнь ойида Буюк Британия ҳукумати

“Swift and Sure

Justice” (“Гезкор ва муқаррар адолат”)

деб номланган жиноий

адлия тизимини ислоҳ қилиш дастурини қабул қилди. Ушбу дастур
суд жараёнларини максимал даражада рақамлаштиришни назарда
тутади. Биринчи “виртуал суд” Бирмингҳам судида муваффақиятли
бўлиб ўтган. Бундай ўзгаришлар Британия судларни модернизация
қилиш режаларининг бир қисми бўлиб, унга 1 миллиард фунт
стерлинг маблағ ажратилди. Ушбу янги дастур жабрдийдалар ва
гувоҳларни суд мажлисларида, шу жумладан ўзаро текширувларда,
видео алоқа орқали иштирок этишга имкон беради. Бу эса уларнинг
жиноятчи билан шахсий учрашувдан келиб чиқиши мумкин бўлган
психологик жароҳатлардан ҳимоя қилади.

1

Бундай

ўзгаришлар

кемаларни

модернизация

қилиш

режаларининг бир қисмидир, унга 1 миллиард фунт ажратилди.
Хусусан,

ислоҳотлар

жабрдийдалар

ва

гувоҳларни

суд

мажлисларида, шу жумладан ўзаро текширувларда, видео алоқада
иштирок этишга имкон беради. Шундай қилиб, улар жиноятчи билан
шахсий учрашувдан келиб чиққан психологик жароҳатлардан
қочишга муваффақ бўлишади.

Сингапур

давлатида

“e-Litigation”

электрон суд тизимидан

юридик фирмалар ва давлат идоралари фойдаланишлари мумкин.

211

209

https://www.gazeta.uz/uz/2022/02/15/economic-freedom-index/

210

https://pacer.uscourts.gov/

211

Veith C. et al. How Legal Technology will change the business of law (англ.) (pdf). Boston

Consulting Group, Bucerius Law School (2016).


background image

169

212

Мазкур тизимга кириш учун ваколатли давлат органи томонидан

“SingPass”

электрон идентификатори берилади. Ушбу тизим орқали

электрон ҳужжатларни судларга топшириш, иш материалларини
сақлаш, олиш, янгилаш, суд ҳужжатларини “

е8егу1се

”дан

фойдаланган ҳолда юридик фирмаларга юбориш, ишлар билан
боғлиқ хабарномалар ва огоҳлантиришларни қабул қилиш,
ҳисоботларни яратиш мумкин.

Украина

давлатида “Электрон суд” тизими мавжуд бўлиб,

мазкур тизимга кириш электрон кабинет орқали амалга оширилади
ва ЭРИ (электрон рақамли имзо) билан калит орқали рўйхатдан
ўтилади. Шундан сўнг, рўйхатдан ўтган шахс процессуал
ҳужжатларни топшириш ва қабул қилиши мумкин.

Электрон хизматлар идорасида суд ишини кўриб чиқиш

босқичи, чақирув варақаларини SMS шаклида юбориш ҳамда суд
қарорларининг ягона давлат реестридан маълумот олиш имконияти
мавжуд.

Шунингдек, суд мажлисларида аудио ва видео ёзиб олишга,

видео-конференциялар ўтказишга рухсат берилади. Эътиборли
жиҳати, судьялар ўртасида устунлик ва иш ҳажмини ҳисобга олган
ҳолда мазкур тизим ишларни тақсимлаш имкониятини яратади.

Қозоғистон

давлат судларнинг ягона ахборот-таҳлил тизими

“Торелж”

дея номланади.

1

Суд ҳужжатлари ва видео ёзувларнинг

электрон архиви мавжуд бўлиб, судьяларнинг ихтисослашуви ва иш
ҳажмини ҳисобга олган ҳолда ишларни автоматик равишда тарқатиш
мумкин.

“Судебный кабинет”

хизмати процессуал ҳужжатларни

топшириш ва қабул қилиш, адлия органларига хат юбориш
имкониятини беради. Бу ерда суд ҳужжатларини қидириш, судья
томонидан ишни кўриш жараёнини кузатиш мумкин.

Мазкур хизмат учун мобил (

iOS, Android, WindowsPhone

)

дастурлари орқали ўрнатиш мумкин. Дастур орқали суд тизими
янгиликларини

ўрганиш,

суд

мажлислари

тўғрисидаги

маълумотларни топиш, электрон ҳужжатларни кўриш ва уларни
телефонга юклаб олиш, тақдим этилган ҳужжатлар ҳолатини
кузатиш, матнли хабарлар алмашиш ва суд жараёнида масофадан
туриб иштирок этиш имконияти мавжуд.

Литва

судининг ягона ахборот тизими мавжуд бўлиб, ушбу

тизим рўйхатдан ўтган шахс процессуал ҳужжатларни электрон суд

212

https://www.elitigation.sg/_layouts/IELS/HomePage/Pages/AboutElit.aspx


background image

170

хизматлари портали орқали юбориши ва қабул қилиши мумкин. ЭРИ
билан имзоланган ҳужжатлар судга фақат фуқаролик ва маъмурий
ишлар бўйича тақдим этилади. Шу билан бирга, давлат божи учун

25

фоизгача

чегирмалар тақдим этилади.

213 214

Туркия

давлати фуқаролик судлари томонидан 2020 йилдан

бошлаб суд эшитувларини видеоконференцалоқа режимида амалга
ошириш бошланди.

215

2020 йилда Туркия Республикасининг Фуқаролик процессуал

кодексига тегишли ўзгартишилар киритилиб, судлар томонидан суд
эшитувларини айрим ҳолларда ёки томонлардан бирининг
илтимосига асосан аудио ва видео орқали эшитиш тўғрисида қарор
қабул

қилиши

мумкин.

Мазкур

кодексга

киритилган

ўзгартиришларга CO VID-19 пандемияси келтириб чиқарган
оқибатлар сабаб бўлди. Чунки, Туркия Фуқаролик процессуал
кодексида ўзгартиришлар киритилгунга қадар суд эшитувларини
видеоконференцияалоқа режимида амалга оширишга рухсат берувчи
нормалар мавжуд эмас эди.

Туркия Фуқаролик процессуал кодексининг 149-моддасига

киритилган ўзгартиришга кўра, суд тарафларнинг қаерда бўлишидан
қатъий назар видео ва аудио кўрсатувлари орқали эшитувларни
кузатишга ва тинглашга рухсат беради. Яъни, бир томон ёки
адвокатининг илтимосига биноан ўз яшаш манзили ёки бошқа
вақтинча яшаб турган жойидан аудио ва видео режимда эшитишни
ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

Хўш, электрон эшитувда қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Янги тизим ёрдамида адвокатлар “UYAP” портали орқали

ўзларига тегишли суд ишлар бўйича масофадан туриб қатнашиш
тўғрисида судга 24 соат олдин илтимоснома юбориши ва уни
асослантириши лозим

216

.

Судья тизим орқали сўровни қабул қилгандан бошлаб, адвокат

видеоконференция орқали судга мурожаат қилиши мумкин.
Электрон суд жараёни суд тизимини фаоллаштириш билан
бошланади.

Суд жараёни “UYAP” тизими орқали адвокатларнинг

маълумотларини ва фотосуратларини тасдиқлашдан кейин

213

https://adilet.zan.kz/rus/docs/V2000021065

214

https://ezteismas.lt/en/public/home/

215

https://www.morogluarseven.com/news-and-publications/virtual-justice-in-turkey-where-we-

are-and-what-to-expect-from-the-future/

216

https://uyap.gov.tr/


background image

171

бошланади.

Адвокатларнинг

идентификация

маълумотлари

Адлия

вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тизимда электрон имзо усули
билан текширилади ва идентификация маълумотлари ва
фотосуратлари

“UYAP”

орқали судья томонидан тасдиқланади.

Ушбу амалиётнинг

қўлланиши суд харажатларининг

кисқаришига олиб келиши кутилмоқда.

Шуни қайд этиш керакки, Туркияда электрон эшитишлар

келажакда тизимга шахснинг тасвирини (юзини) сканерлаш ва
бармоқ

излари

каби

хавфсизлик

чораларини

киритиш

режалаштирилган.

Шунингдек, судлар фаолиятига ахборот-технологияларни

қўллаш тажрибаси бўйича хорижий давлатлар, хусусан илғор
технология ривожланган

Сингапур, Корея, Малайзия, Германия

ва

Эстония

каби давлатлар тажрибасидан маълумки, судларга

ахборот-технологияларнинг жорий қилиниши иш жараёнларининг
оптималлаштиришга

ва

судларнинг

иш

унумдорлигининг

оширилишига эришилган. Европанинг аксарият мамлакатларида
одил судлов тизимида ахборот-технологиялардан фойдаланиши
судларга тезкор равишда ҳуқуқий маълумотларни олиш ва уларни
қайта ишлашда ёрдам беришга ва суд қарорларидан эркин
фойдаланиш орқали илмий изланишлар олиб боришга кўмаклашади.

Суд

фаолиятига

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини кенг жорий қилинишини амалда таъминлаш
ҳамда электрон судлов тизимини соддалаштириш мақсадида,
қуйидаги таклифлар билдирилади:

1)

судларнинг ахборот тизимларини жорий бошқариш

вазифасини Олий суддан олиб, суд ҳокимиятидан мустақил бўлган
бошқа давлат ташкилотига ўтказиш (“UZINFOCOM”, Электрон
ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ва ҳ.қ.);

2)

аҳолига сифатли ахборот хизматларини кўрсатишни

таъминлаш

мақсадида

судларнинг

ахборот

хизматларини

белгиланган

тартибда

стандартлаштириш

ва

сертификациялаштириш;

3)

ахборот тизимларининг функционал барқарорлигини

назорат қилиш тизимини яратиш, бунда ахборот хизматларининг
стандартлари ва сифатини бузганлик учун молиявий жарималар
қўллашни

назарда

тутиш

(алоқа,

ахборотлаштириш,

телекоммуникация технологиялари соҳасида хўжалик юритувчи


background image

172

субъектларга нисбатан қўлланиладиган санкцияларга ўхшаш);

4)

нопроцессуал

алоқалар,

коррупция

ва

суиистеъмолликларнинг шарт-шароитларини чеклаш мақсадида
судларнинг адвокатлар, нотариуслар, давлат ижрочилари ва бошқа
юридик касб эгалари билан ўзаро алоқаларини (судга ҳужжатларни
киритиш ва ҳ.к.) фақат суд ахборот тизимлари орқали ташкил қилиш.

5)

фуқароларга давлат божидан имтиёз бериш орқали электрон

суд тизимидан фойдаланиш жозибадорлигини орттириш мақсадида
ҳамда хориж тажрибасидан (жумладан, Россия Федерацияси ва
бошқалар) келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат
божи тўғрисида»ги Қонунига судга электрон тарзда мурожаат
қилинган тақдирда белгиланган ставканинг 75% миқдорида давлат
божи тўланиши тўғрисидаги норма билан тўлдириш;

6)

суд фаолиятидаги суд ишларини тақсимлаш, суд ишларини

куриш ва суд ҳужжатларини эълон қилиш учун жорий қилинган
ахборот тизимлари эксплуатациясини ахборот технологиялари

166

соҳасидаги ваколатли органга ўтказилишини назарда тутувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

7)

судлар фаолиятини рақамлаштириш ва мавжуд электрон

тизимдан фойдаланишда тизимнинг ўз афзалликларига (вақт, йўл
харажатларини тежаш, маблағ иқтисоди) эга бўлсада, судга
ҳужжатларни ва мурожаатни электрон тарзда юборишда электрон
судлов тизимидан фойдаланишда мураккаб усулда эмас, балки аҳоли
учун оддий содда усулда фойдаланишни йўлга қуйиш таклиф
қилинади. Бундан мақсад аҳоли учун қулай, содда ва тушунарли
воситалардан яратишдир, уларнинг ёрдамида фуқаро исталга пайтда
суд билан боғланиши имконияти яратилиши керак. Бу эса судга
электрон тарзда мурожаатни юбориш нафақат ҳуқуқшунос ёки
мутахассис хизматидан фойдаланиш талаб этилишини эмас, балки
фуқаронинг ўзи томонидан ҳам оддий усулда судга электрон тарзда
мурожаат қилиш имконияти мавжуд бўлиши лозим.

Хулоса.

Судларга замонавий ахборот технологияларини жорий

этиш орқали судларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш,
электрон судлов тизимини соддалаштириш, суд фаолиятининг
очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқароларга уларнинг
судларга мурожаат этиш буйича конституциявий ҳуқуқларидан
янада кенг фойдаланиш, ортиқча оворагарчиликнинг олдини олиш,
ишларни кўриб чиқишнинг муддатларини сезиларли даражада


background image

173

қисқартириш, ишда иштирок этувчи шахсларни реал вақт режимида
суд мажлиси жараёни ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишини
таъминлаш имконини беради.

Судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган

маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон
маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш билан давлат
органлари ва ташкилотлари ахборот тизимларини суднинг ахборот
тизимига босқичма-босқич улаб борилади. Бу билан ишни кўриш
жараёнида муассасалардан талаб қилиб олиниши лозим бўлган
ҳужжатларни олиш муддатлари қисқаради, тарафларнинг ортиқча
оворагарчилигига чек қўйилади.

Яъни, судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларига

тақдим этиладиган маълумотларни электрон шаклда юбориш орқали
муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва
ҳужжатларни фуқароларни овора қилмаган ҳолда судлар томонидан
бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда
олинади.

Шунингдек, суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг

илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан
аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд
мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда
шакллантириш жорий қилинмоқда. Суд мажлисларда аудиоёзувдан
фойдаланган ҳолда ишларни ёзиб бориш ишларни кўриб чиқишда
инсон омилининг ролини сезиларли даражада камайтиради. Суд
мажлиси баённомаси янги кўринишга эга бўлади. Бу эса суд
ишларини олиб боришда, суд мажлиси баённомаларини юритишда
қулайлик яратиши ҳамда тарафларда одил судловга бўлган ишончни
оширади. Амалиётда учраётган тарафлар томонидан вақтида суд
мажлиси баённомаси билан таниша олмаслик ҳолатлари ҳамда суд
мажлиси баённомасига гувоҳларнинг судда баён қилган
кўрсатмаларини тўлиқ ёритмаслик ҳолатларининг олдини олади.

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг

69

1

-моддасида, судларда ишлар судьяларнинг иш ҳажми ва

ихтисослашуви ҳисобга олинган ҳолда, судьялар ўртасида ишларни
тақсимлашга суд муҳокамаси натижасидан манфаатдор бўлган
шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда,
автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда
таксимланиши белгиланган.


background image

174

Судларда жорий қилинган электрон судлов тизими бўйича

келиб тушган даъво ариза, шикоят, ариза, маъмурий, иқтисодий,
фуқаролик ва жиноят ишларни кўришда судьялар ўртасида
тақсимлаш механизми мавжуд эди. Бироқ, биринчи босқич судида
кўриб чиқилган маъмурий, иқтисодий, фуқаролик ва жиноят ишлари
бўйича шикоят ёки протест келтирилганда ишларни апелляция ёки
кассация тартибида кўрилишида судьяларга автоматлаштирилган
ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимланиши мавжуд эмас
эди.

Эндиликда, ишларни апелляция ва кассация инстанцияси

судларида кўришда судьяларнинг иш ҳажми ҳисобга олиниб
автоматик равишда тақсимлашда инсон омили қатнашмай, яъни
вилоят суди раисининг ишларни тақсимотига аралашишнинг олди
олиниб, мазкур инстанцияларда ҳам судьялар ўртасида электрон
тарзда тақсимланиб, тақсимлашда суд муҳокамаси натижасидан
манфаатдор бўлган шахсларнинг таъсир кўрсатиши олди олинади. Ўз
навбатида бу фуқароларда одил судловга бўлган ишончни оширади.

Бугунги кунда судларнинг фаолиятига жорий қилинган

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари фақатгина суд
мажлисларини видео-конференция режимида ўтказиш, суд
қарорларини интернетда чоп этиш билан чекланиб қолмоқда. Бу эса
суд тизими ўз фаолиятига замонавий ахборот технологияларини
самарали

жорий

қилинишини

ҳамда

уларнинг

узлуксиз

юритилишини таъминлаши учун етарли технологик ва кадрлар
салоҳиятига эга бўлишини талаб этади.

Шу сабабли судьялар ҳамда судлар аппарати ходимларининг

рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот
технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш мақсадида
Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг
филиалларига бириктирилиши ҳамда таълим йўналишларининг ўқув
дастурларига судлар фаолиятига жорий этилган ахборот
тизимларидан фойдаланиш бўйича алоҳида ўқув модулини
киритилиши мазкур соҳада етук кадрларнинг етишиб чиқишини
таъминлайди.

Судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий

этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар улар фаолиятида
очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, одил судловга эришиш
имконини беради.


background image

175

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "К проверке и оценке доказательств при

применении института соглашения о признании вины в уголовном
судопроизводстве." in Library 20.3 (2020): 75-76.

2.

Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии

проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и
инновации 1.2 (2020): 251-259.

Н.А.ПОЛВОНОВ

217

МУСОДАРА ИНСТИТУТИНИ ҚЎЛЛАШДА

ИСБОТ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ

Мол-мулкни мусодара қилишда, аксарият ҳолларда, исботлаш

масалаларига етарлича эътибор қаратилмайди. Ваҳоланки, мазкур
масала

мусодаранинг

қўлланилиши

жиноят

процесси

иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига бевосита
дахл қилиши, уларнинг ҳуқуқлари маълум доирада чекланишига
сабаб бўлиши жиҳатидан ҳам алоҳида эътиборни талаб қилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши

конвенцияси 31-моддасида хатлаш ва мусодарага оид бир қатор
стандартлар мустаҳкамланган

1

. Зеро, унга кўра ҳар бир иштирокчи

Давлат ўзининг ички ҳуқуқий тизими доирасида мумкин бўлган
максимал даражада қуйидагиларни мусодара қилиш имкониятини
таъминлашни талаб қилиши мумкин бўлган чораларни кўради:

a)

мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-

ҳаракатлар йўли билан орттирилган даромадлар ёки қиймати ушбу
даромадлар қийматига тенг бўлган мол-мулк;

b)

жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни содир

этишда фойдаланилган ёки фойдаланишга мўлжалланган мол-мулк,
ускуналар.

Конвенцияда белгиланишича, ҳар бир иштирокчи Давлат

кейинчалик

мусодара

қилиш

мақсадида

юқорида

санаб

217

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси мустақил изланувчиси

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "К проверке и оценке доказательств при применении института соглашения о признании вины в уголовном судопроизводстве." in Library 20.3 (2020): 75-76.

Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и инновации 1.2 (2020): 251-259.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов