93
2-
SHО‘BA. TA’LIMDA PEDAGOGIK FAOLIYATNI
PSIXOLOGIK MODELLALASHTIRISH
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИСИ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИДА КАСБИЙ
РЕФЛЕКЦИЯГА ПСИХОЛОГИК ЁНДАШУВ
Халиков А
.
А
.,
пед
.
фан
.
док
.,
ТДПУ профессори
Аннотация.
Ушбу мақолада бошланғич синф ўқитувчиларда рефлексив
кўникмаларни шакллантириш жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш
функциялари ахборотларни таҳлил қилиш ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятда
субъект муносабатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштириш
тўғрисида айтиб ўтилган.
Калит сўзлар:
педагогик фаолият, бошланғич синф, психологик ёндашув,
касбий рефлекция
Жаҳонда таълим шахс камолотини таъминловчи асосий омил сифатида
намоён бўлмоқда. ЮНЕСКО томонидан 2030 йилгача белгиланган халқаро таълим
концепциясида
«сифатли
таълим
ижодий
тафаккурни
ва
билимни
рағбатлантиради, саводхонлик ва ҳисоб малакалари асосларини, шунингдек,
таҳлил килиш, муаммоларни ҳал килиш, фикрлаш ҳамда бошка шахслараро ва
ижтимоий муносабат кўникмаларини юкори даражада эгаллашни кафолатлайди»
[1], деб қайд этилган. Бу эса, умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларда ижодий
фикрлаш, танқидий тафаккур, ўзини
-
ўзи баҳолаш, тарихий воқеликни англаш, ўз
фаолиятини таҳлил килиш каби рефлексив куникмаларни ривожлантиришни
долзарб вазифа сифатида белгилайди. Халқаро миқёсдаги педагогик тажрибалар
таҳлили
шуни
кўрсатадики,
ўкувчиларда
рефлексив
кўникмаларни
шакллантириш жараёнларини такомиллаштириш стратегияларини ишлаб чиқиш
ва
уни
амалга
ошириш
механизмларини
лойиҳалаштириш
таълим
самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Умумий ўрта
таълим муассасалари бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексивга психологик
ёндашувни шакллантириш, ўқитувчи
ўзи ҳақида кўпроқ таҳлилий фикрлаш ҳамда
ўрганилаётган янги тушунчаларни ўзи томонидан мустақил равишда
ўзлаштириш жараёнларида, яъни ўқитувчига ўқувчи томонидан анъанавий
равишда ўргатилмаганда, мустақил фикрлаш жараёнларида амалга ошади.
Бошланғич синф
ўқитувчиларини ўзини
-
ўзи таҳлил қилиш, ўз тушунчалари,
фаолияти ва фаоллигини объектив баҳолашга, яъни рефлексив фаолиятга ундаш
уларни тарихни ўрганиш, мамлакатимиз мустақилликка эришгунгача бўлган
даврлардаги шарт
-
шароитлар ҳамда ота
-
боболаримизнинг тарихий ҳаёт тарзини
ўрганиш, таҳлил қилиш ва объектив баҳолашга ундовчи вазиятларни вужудга
келтиради. Шундай экан, ўқитувчиларда рефлексияга психологик ёндашувни
шакллантириш учун уларнинг рефлексив фаолияти йўналишлари сифатида
қуйидаги жараёнларни кўриб чиқиш муҳим:
1. Ўзини
-
ўзи таҳлил қилиш ва объектив баҳолаш: ўз тушунчалари ва
тасаввурларини таҳлил қилиш; ўз тушунчалари, тасаввури ва ҳатти
-
ҳаракатларини тенгдошлари ва ака
-
укаларининг тушунчалари, тасаввури ва
хатти
-
ҳаракатлари билан таққослаш; ўз хатти
-
ҳаракатларини объектив баҳолаш;
тенгдошлари, ўртоқлари ва бошқа инсонлар томонидан ўзини қандай қабул
94
қилинаётганлигини таҳлил қилиш; мулоқот жараёнида кимлар билан ўзаро
таъсирда эканлигини тушуниш ва ўзини
-
ўзи бошқариш.
2. Ўтмиш (тарих)ни бугунги кун
билан таққослаш, таҳли қилиш, объектив
баҳолаш ва хулоса чиқариш: ўрганилаётган тушунчаларга нисбатан ўтмиш ва
бугунги кундаги муносабатларни ўрганиш; уларни таққослаш, таҳлил қилиш ва
объектив баҳолаш; мустақиллик, унинг мазмун
-
моҳияти, аҳамияти ва зарурияти
ҳақида объектив тасаввурлар шаклланиши; рефлексив фаолият кўникмаларини
шаклланиши ва ривожланиши.
Бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексияга психологик жиҳатдан
кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларида мажбурий
итоаткорлик ўрнида онгли интизомни шакллантириш учун мазкур жараёнларга
хос қуйидаги хусусиятларни инобатга олиш зарур: ўқувчилар билан ўқитувчи
фаолияти ўзига хос интегратив тизим эканлиги; ўқувчилар мойиллиги, шахсий
имкониятлари, бошланғич тушунчалари ва шахсий қизиқишларининг ўзаро
боғлиқлиги;
Ўқитувчиларда рефлексияга оид психологик ёндашувларни шакллантириш
ва ривожлантириш жараёнларида поғонавийлик (фаол ўқувчи ёк ўқувчилар
гуруҳига алоҳида эътибор қаратиш ёки эътиб қаратмаслик) билан
самарадорликнинг номутоносиблиги; таълим муассасаларида рефлексив
таълимий муҳитни яратиш зарурияти; тарбиявий муносабатлар жараёнларининг
амалий аҳамиятга эга эканлиги.
Ўқитувчиларда рефлексияга оид психологик ёндашувларни шакллантириш
жараёнлари тизимга хос хусусиятларни кенг даражада қамраб олган мураккаб
педагогик тизим ҳисобланади. Ўз навбатида, мазкур тизимда ўқитувчилар
томонидан функционал вазифаларини самарал бажарилиш жараёнида ижтимоий
-
психологик функциялар амалга оширилади.
Ўқитувчиларда рефлексияга оид психологик ёндашувларни шакллантириш
жараёнлари самарадорлигини таъминлаш ҳар жиҳатдан режалаштириш, ташкил
этиш, мотивлаштириш ва назорат қилиш жараёнларида раҳбарлар, мутахассислар
ва ўқитувчилар томонидан ахборот таҳлил, мақсадли
-
мотивлаштириш, олдиндан
кўриш
-
режалаштириш ташкилий
-
ижрочилик, назорат
-
ташхис, тартибга солиш
-
мувофиқлаштириш функцияларининг самарали амалга оширилиши назарда
тутилади. Мазкур функцияларни амалга оширишнинг мазмун
-
моҳияти ва
аҳамияти қуйидаги жараёнларда ўз ифодасини топади: рефлексив кўникмалар
шакллантириш
ва
ривожлантири
жараёнларини
режалаштириш;
ўқитувчиларнинг фаоллигини таъминлаш ва таълим олишга қизиқишини
шакллантириш; белгиланган мақсад ва мавжуд имкониятларни ўқувчилар
манфаати ва эҳтиёжлари билан уйғунлаштириш; ўқувчиларнинг бошланғич
тушунчалари даражаси, қобилиятлари, шахсий хислатлари, қизиқишлари,
шунингдек рефлексив фаолиятини вазиятларга кўра мувофиқлаштириш, назорат
қилиш, таҳлил этиш ва объектив баҳолаш асосида рағбатлантириш.
Педагогик рефлексияни ривожлантиришнинг иккинчи педагогик шарти
рефлексив муҳит мавжудлиги ҳисобланади.
Рефлексив муҳит –
бу шахс олдида
ижтимоий
-
психологик ва касбий ресурсларни мустақил тадқиқ қилиш ва ўзига
тузатишлар кириб бориш имкониятини очувчи шахсни ривожлантириш
шартларининг муайян бир тизимидир. Бундай турдаги муҳитнинг функцияси
шахсда рефлексияга эҳтиёж вужудга келиши учун замин яратишдан иборат.
А.А.Бизяева “рефлексив
-
инновациявий муҳит” ҳақида сўз юритиб, унда
биргаликда ижод рағбатлантирилади, танлов шартлари юзага келтирилади,
95
натижада шахс ва
касб эгаси сифатида ўзи ҳақида тасаввурларида ўзгариш содир
бўлади. Рефлексив муҳитни юзага келтиришдан мақсад: педагогнинг ўқув
жараёнидан узоқлашишига йўл қўймаслик ва ҳаёт фаолияти (касб фаолияти
юритиш) услуби сифатида касбий рефлексивликни ривожлантиришдир.
Рефлексив муҳитда ишлашнинг асосий йўналишлари сифатида экзистенциал
феномен, индивидуал фаолият бўйича педагогнинг ўй
-
фикрлари, қадриятлари
билан ишлаш; касб фазилатларини психологик хавфсиз (баҳолашсиз) ташхисини
амалга ошириш ва олинган натижалардан касб маҳоратини оширишда
фойдаланиш; педагогнинг ижодий бетакрорлигини ривожлантириш намоён
бўлади.
Педагогик рефлексияни ривожлантиришнинг учинчи шарти рефлексив
фаолият қатнашчилари ўртасида субъектлараро психологик муносабатларни
фаоллаштириш саналади.
Рефлексив фаолият шароитида педагогик жараёндаги
муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари ўқитувчи ҳам, таълим олувчи ҳам
фаолият субъектлари сифатида қатнашишини тақозо этиб, бунда уларнинг
умумий фаолияти синхрон тарзда кечади ва ҳар бири ўз ҳатти
-
ҳаракатларининг
ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда бир
-
бирининг фаолиятини тўлдиради ҳамда
бойитади. Айнан шундай субъект
-
объект муносабатларидан субъект
-
субъект
муносабатларига ўзаро ўтишларда педагогнинг касбий рефлексиясини
ривожлантириш механизмлари мужассамлашган.
Педагогик жараён ўқитувчи томонидан ўқувчиларни ривожлантириш учун
муносиб шарт
-
шароитларни вужудга келтириш мақсадида ташкил қилинади ва
амалга оширилади. Бу педагогик жараёнда рефлексиянинг барча психологик
унсурлари тарбияланувчи фаолиятидаги рефлексиялар билан боғлиқ эканлигини
англатади. Бу ҳолат бўлажак ўқитувчи фаолиятига доир рефлексиялар ва ўзаро
муносабатлашув рефлексиялари ҳамиша мақсадга мутаносиб бўлишини шарт
қилиб қўяди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Incheon Declaration/Education 2030: Towards inclusive and equitable quality
education and lifelong learning for all (Word Education Forum, 19-22 may 2015,
Incheon, Republic of Korea).
2.
Метаева В.А. Рефлексия и её роль в преодолении профессиональных
затруднений педагога: Дис. канд. пед. наук –
Екатеринбург, 2016.
-
207 с.
3.
Хакимова Д.М. Ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантиришнинг
дидактик хусусиятлари. //Муғаллим ҳэм узлуксиз билимлендириу. –
Нукус, 2018.
-
№3. –
Б. 21
-22. (13.00.00 2018)
4.
Семёнов И.Н. Развитие рефлексивно
-
критического мышления как
компонента экзистенциально
-
ориентированного образования //Духовность и
рефлексивность в становлении профессионала: Материалы межд.науч
-
практ.
семинара: –
М.: 1997.
-
С.27
-32.
ПСИХОЛОГИЯНИНГ ТАДҚИҚОТ ПРЕДМЕТИ СИФАТИ ЭКОЛОГИК ИНҚИРОЗЛАР
Шамшетова А.К., психология фанлари доктори (Dsc), ЎзДЖТУ доценти
Аннотация
. Ушбу мақолада экологик инқирозлар психологиянинг илмий
тадқиқот предмети эканлиги асослаб берилган. Экологик инқироз вазиятлардаги
шахслараро муносабатлар, уларни фаолиятининг
комбинацияси психологиянинг