Мустақиллик шароитида ёшлар умуммаданий дунёқарашини шакллантириш

CC BY f
273-275
0
0
Поделиться
Шарипова, С. (2023). Мустақиллик шароитида ёшлар умуммаданий дунёқарашини шакллантириш . Цифровизация современного образования: проблема и решение, 1(1), 273–275. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-modern-education/article/view/24793
С Шарипова, Узбекский государственный университет мировых языков

к.б.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада ёшларда умуммаданий дунёқарашини шакллантириш ҳақида тушунча берилган. Маданият тушунчаси ёритиб берилган. Маданиятнинг таркибий қисмлари таърифлари келтирилган.


background image

273

3. Просалова В. С. Принципы внедрения практико

-

ориентированного

обучения в вузе //Территория новых возможностей. Вестник Владивостокского

государственного университета экономики и сервиса. № 4. 2012. С. 136–

41.

4. Акбарова З.Ш. Применение инновационных технологий, направленных на

обучение конкурентоспособного практико

-

ориентированного специалиста

//Вестник Башкирского университета. 2011. Т. 16. № 4. C. 1414 –

1428.

МУСТАҚИЛЛИК ШАРОИТИДА ЁШЛАР УМУММАДАНИЙ ДУНЁҚАРАШИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ

Шарипова С.Б., PhD, ЎзДЖТУ доценти, Ўзбекистон

Аннотация

.

Мақолада ёшларда умуммаданий дунёқарашини шакллантириш

ҳақида тушунча берилган. Маданият тушунчаси ёритиб берилган. Маданиятнинг

таркибий қисмлари таърифлари келтирилган.

Калит сўзлар:

дунёқараш, умуммаданий дунёқараш, маданият,

маънавий

маданият, моддий маданият.

Жамият тараққиётида, хусусан баркамол шахс тарбиясида маданият катта

аҳамият касб этади. Чунки маданият инсонннинг иқтидори, салоҳияти, қобилияти
ва ўзлигини намоён этиб, унинг билимлари, кўникма ва тажрибаларини,

маънавий салоҳиятини амалий фаолияти орқали камол топтиришда асосий роль

ўйнайди. Узлуксиз таълим тизимида ёшларнинг умуммаданий дунёқарашининг

таркиб топиши ва бу жараён жамиятнинг фақат илғор қатлами эмас, балки бутун
халқнинг маданий камолоти

-

экологик, иқтисодий, ахборот ва ижтимоий

муаммоларни ҳал этишга боғлиқлиги ҳаммага аён.. Аҳолининг умуммаданий

савияси ишлаб чиқаришнинг ҳам юқори сифатига кафолот беради. Айниқса олий

таълимнинг юқори даражаси бўлажак мутахассисларнинг ҳам сифат даражасига

таъсир этади. Ўқитишда ёшларни билим олишга иштиёқини уйғотиш,
ташаббускорлик, тадбиркорлик, муаммоларни ҳал этиш қобилиятига эга

бўлиш,

ижодий фикр юритиш, ахборот технологияларини эгаллаб олиш, экологик

онглилик, жамиятдаги ўзгаришларга тайёр туриш, глобал тафаккур ва кишилар

билан толерантлик муносабатларида бўлиш кабилар ҳозирги технологиялашган
ижтимоий муҳитда олий таълим муассаси талабалари эгаллаши лозим бўлган

талаблардир.

Зеро, ҳозирги мутахассис ўз фаолияти жараёнида ихтисослигини бир неча

марта ўзгартиришга ва ўзгараётган жамиятга мослашишига тўғри келмоқда.
Бунинг барчаси ёшларнинг ҳозирги даврда ишлаб чиқаришнинг янгиланиб
туриши, ахборотларнинг ўзгариб бориши, мутахассис тайёрлашда уларни меҳнат

маданияти билан таништириб бориш, ахборот технологиялари билан ишлашга

ўргатиш, ижодий, экологик ва эстетик ривожланишини такомиллаштириши
зарур. Бу борада ҳар бир олий таълим муассасида ижтимоий

-

гуманитар, табиий

-

математикага оид ёки бадиий

-

эстетик йўналишдаги фанларни, умуман, барча

ўқув фанларини ўқитиш орқали талабаларни ижодий, маданий муҳитга киритиш,

уларнинг

интеллектуал

қобилияти

ва

умуммаданий

дунёқарашини

шакллантиришга йўналтириш орқали фуқаролик, оилапарварлик, мутахассис
сифатида шаклланишига таъсир этади.

Шундай экан, маданиятнинг ўзи нима? Унинг мазмун

-

моҳияти нималарда

намоён бўлади?«Маданият» тушунчасига турли файласуф олимлар турлича


background image

274

таъриф берганлар. Лекин уларнинг барчаси ҳам унинг мазмун

-

моҳиятини тўғри

таърифлаганлар: масалан, Э.Юсупов маданият –

бу кишилар фаолиятининг

жамият иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ва маънавий ҳаёти соҳасида яратган,
ўзларининг эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқарган моддий ва маънавий

бойликлар тизимидир,

-

дейди ва гносеологик нуқтаи назардан маданиятни

моддий ва маънавий маданиятга бўлади.

Моддий маданият моддий неъматлар ишлаб чиқариш усули билан боғлиқ

бўлиб, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши даражаси ва ишлаб чиқариш
муносабатларининг характери билан белгиланиши моддий бойликларнинг

барчасини қамраб олиши, жамият моддий эҳтиёжларини қондириш учун зарур ва

фойдали бўлган ишлаб чиқариш фаолияти маҳсуллари, уларнинг жамият

ўртасида тарқалиши, тақсимланиши ва янада ривожлантирилиши, жамият
ҳаётида қўллай билиш муаммолари киради, деб тушунилади.

Маънавий маданият эса, сиёсат, ҳуқуқий ва мафкуравий, ахлоқий, бадиий ва

диний қарашлар билан, иккинчидан, ижтимоий жараёнларга раҳбарлик қилиш ва

бошқаришнинг шакл ва усулларини ишлаб чиқа билиш, ривожлантириш, илмий
билимларни амалий фаолиятда қўллай билишни ифодалайди,

-

дейди ва моддий

маданиятнинг ҳам асосида маънавий маданиятнинг ётиши, уларнинг бир

-

бири

билан узвий алоқасига алоҳида урғу беради.

Файласуф олим Ж.Туленов эса «Маданият кўп қиррали ва чуқур мазмунга эга

тушунча бўлиб, у жамият тараққиёти давомида инсонларнинг фаолияти туфайли

қўлга киритилган барча моддий ва маънавий ютуқларнинг мажмуидир»

-

деб

тушунтиради. Ж.Туленов ҳам моддий маънавиятга ишлаб чиқариш воситалари,

меҳнат қуроллари, меҳнат кўникмаларини ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида
яратилган ва ҳаёт учун хизмат қиладиган барча бойликларни назарда тутади.

Маънавий маданиятга эса ижтимоий онгнинг барча шакллари, яъни

фалсафий, илмий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний қарашлар, маданият

муассасалари, маориф, таълим

-

тарбия, ўрта, олий ва ўрта махсус таълим, фан,

оммавий ахборот воситалари, санъат, халқ маънавий ижодиётининг барча
турларини киритилади.

Маданиятнинг барча таркибий қисмлари ва унинг ижтимоий

вазифаларидан келиб чиққан ҳолда унинг педагогик жиҳатлари қуйидагилардан

иборат эканлиги маълум бўлди:

1. Билишга доир. Инсоннинг ўз фаолияти жараёнида нарса ва ҳодисаларни

билиш ва ўзлаштириш жараёнида тўпланган тажрибалари.

2. Ахборот узатиш, яъни бир авлоддан иккинчи авлодга ижтимоий

тажрибани етказиш.

3. Мулоқотга доир вазифаси. Моддий ва маънавий маълумотларни қабул

қилиш билан ўтмиш авлодларнинг турмуши, диди, маданий даражаси билан

мулоқотда бўлиб, улардан хабардор бўлиш.

4. Инсоннинг ахлоқ

-

одоби, хатти

-

ҳаракатини баҳолаш ва тартибга келтириш.

5.

Инсоннинг

фазилатларини

шакллантирадиган

гуманистик,

инсонпарварлик вазифалари.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда маданиятнинг таркибий қисмларини

қуйидагиларга ажратиш мумкин.

Билишга оид маданият, ҳуқуқий маданият,

сиёсий

маданият, ахлоқий маданият, эстетик маданият, турмуш маданияти,

иқтисодий маданият, экологик маданият.

Буларнинг барчаси умуммаданиятни

ташкил этиб, ҳозирги даврда ҳар бир инсонда умуммаданий дунёқарашни

шакллантиришни тақозо этади. Дунёқараш –

инсоннинг теварак

-

атрофини


background image

275

қуршаб турган воқелик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузилиши, ўзининг

ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизимидир.

Дунёқараш оламни энг умумий тарзда тасаввур қилиш, идрок этиш ва

билишдан иборатдир. Шу маънода дунёқараш ҳар қандай ижтимоий

-

тарихий

моҳият касб этиб, кишиларнинг умри, амалий фаолияти, ҳаёти, табиатга таъсири

ва меҳнат жараёнида вужудга келади. Дунёқараш эса кишиларнинг турмуш тарзи,

ҳаёти, хулқи, одоби, маданиятини ўзида мужассамлаштирган тасаввур ва

билимлар йиғиндисидир.

Шундай экан, инсон онгининг табиат ва жамиятга муносабати натижасида

қарашлари, эътиқоди, идеали асосида пайдо бўлган ижтимоий

-

сиёсий, ахлоқий

-

эстетик ва хулқини ифодаловчи билимлар тизими унинг дунёқарашидир.

Дунёқараш кундалик фаолият, дунёвий, диний, илмий билимлар, ҳаётий

кузатишлар ва ижтимоий тарбия таъсирида шакланади. Унинг шаклланишида
ҳис

-

туйғу, ақл

-

идрок ва тафаккур муҳим ўрин тутади. Дунёқараш кишиларнинг

ҳиссий кечинма ва кайфиятларига ҳам боғлиқ бўлиб, инсон кайфиятида унинг

ҳаёт шароитлари, ижтимоий аҳволи, миллий хусусияти, маданий савияси, шахсий
тақдири, ёши ва бошқалар акс этади. Дунёқараш мураккаб тузилмага эга. Олимлар

уни муайян билимлар, ғоя ва мақсадлар, фан ютуқларига, диний тасаввурлар,

қадриятлар, ишонч ва эътиқод, фикр, ҳиссиёт каби таркибий қисмларга

ажратадилар.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Туленов Ж. Фалсафий маданият ва маънавий камолот. –

Т.: Меҳнат, 2000. –

215 б.

2.

Туленов Ж. Қадриятлар фалсафаси. –

Т.: Ўзбекистон, 1998. –

72 б.

3.

Қодиров Б. Комил инсон

тарбиясининг педагогик асослари. –

Т.: Меҳнат,

2001.

195 б.

ZAMONAVIY TA’LIMNING DOLZARB MUAMMOLARI

Yusupova N.A., TDPU doktorant,

O‘

zbekiston

Annotatsiya.

Zamonaviy ta’lim tizimi talabalarni fanga bo‘

lgan qiziqishini ,

salohiyatini rivojlantiradi va ra

g‘

batlantiradi. Organik moddalarni tuzilishini

o‘

rganishda

animatsiya orqali tushintirishdan foydalaniladi. Animatsiya yordamida ob’ektni

t

o‘g‘

ridan

t

o‘g‘

ri emas, balki uning sifat xususiyatlarini takrorlaydigan uch

o‘

lchovli

fazoda k

o‘

rishga imkon beradigan modelini

o‘

rganishdan iborat.

Kalit sо‘zlar:

elektron ta’lim,

σ

-

va π

- bo

g‘

lanishlar,

sp-, sp

2

- va sp

3

gibridlanish.

Yangi texnologiyalar kun sayin rivojlanib, axborotlashtirish jarayoni tez surʼatlar

bilan oʼsib borayotgan hozirgi davrda taʼlim sohasida axborot resurslarini tashkil etish
va taʼlimda foydalanishga katta eʼtibor qaratilmoqda. Respublikamizda boshqa ilgʼor

mamlakatlar qatori zamonaviy axborot texnologiyalaridan taʼlimda faol foydalanishga

kirishildi. Lekin, elektron taʼlimni joriy etishda qator qiyinchiliklar mavjud boʼlib, ular

quyidagilardir:

elektron taʼlimni joriy etishga pedagogik jamoalarning yetarli tayyor emasligi;

elektron taʼlim imkoniyatlari haqida tasavvurlarning ozligi, ularni qoʼllash boʼyicha

metodik ishlanmalarning kamligi;

Библиографические ссылки

Туленов Ж. Фалсафий маданият ва маънавий камолот. – Т.: Меҳнат, 2000. – 215 б.

Туленов Ж. Қадриятлар фалсафаси. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – 72 б.

Қодиров Б. Комил инсон тарбиясининг педагогик асослари. – Т.: Меҳнат, 2001. – 195 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов