“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)
52
Умаров Дилмурат Абдиалимович
Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга
солиш бошқармаси бошлиғи.
НОТАРИАТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ АҲВОЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Umarov Dilmurat Abdialimovich
Department of State Regulation of Legal Services of the Ministry of Justice.
STATE AND PROSPECTS OF DIGITALIZATION OF NOTARIES
Умаров Дилмурат Абдиалимович
Начальник Управления государственного регулирования
правового обслуживания
Министерства юстиции
СОСТОЯНИЕ И ПЕРСПЕКТИВЫ ЦИФРОВИЗАЦИИ НОТАРИАТА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги
ПҚ
–1989-
сон
“Ўзбекистон Республикасининг
миллий ахборот
-
коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”
ги Қарори Ўзбекистон нотариатини рақамлаштиришнинг
бошланғич нуқтаси
бўлди.
Нотариат соҳасини рақамлаштиришдан кўзланган
асосий мақсад:
–
нотариал ҳаракат расмийлаштириш жараёнида вужудга келадиган
ортиқча қоғозбозлик
ва
бюрократияни қисқартириш
;
–
жисмоний ва юридик шахсларнинг
оворагарчиликларига
чек
қўйиш;
–
соҳадаги
коррупцияни бартараф этиш
ҳисобланади.
2016 йил сентябрь
ойида Адлия вазирлиги томонидан
“Нотариус”
автоматлаштирилган ахборот тизими
ишга туширилди
.
Ушбу тизимнинг
дастлабки версияси
кўчмас мулк ва автотранспорт
воситаларини
тақиқлаш
ва уларни
хатлаш бўйича марказлаштирилган
маълумотлар банкини (базасини
)
шакллантириш имкониятини ўз ичига
олган.
Ўтган
5 йил
давомидаги ушбу Тизимнинг
такомиллаштирилиш
эволюцияси
қуйидагиларни ўз ичига олади:
–
2016 йилда:
нотариусларнинг ягона корпоратив тармоғи
(ВПН)
яратилиб ишга
туширилди;
кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини
тақиқлаш
ва уларни
хатлаш бўйича марказлаштирилган маълумотлар банки (базаси)
шакллантирилди
.
“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)
53
–
2017 йилда
:
Республикада фаолият юритаётган
700
дан ортиқ
нотариуслар ушбу
тизимда рўйхатдан ўтди;
Тизим орқали
40
дан ортиқ
турдаги нотариал ҳаракатларнинг
реестрлари шакллантирилди;
Тизим
“Электрон ҳукумат”
билан интеграция қилинди;
–
2018 йил 1 феврал
дан нотариал ҳаракатлар учун барча тўловлар
(инвойс)
тизимда автоматик шакллантирила бошланди;
–
2019 йилда:
барча нотариал ҳаракатлар
тизимда
электрон рўйхатга
олина
бошланди;
12 турдаги
реестр китобларни юритиш бекор қилинди;
Тизимга нотариуслар
фақат бармоқ изларини сканер қилиш
орқали кириш мажбурий этиб қўйилди;
Ҳар бир нотариал ҳаракат учун
генерация асосида реестр
рақамини
бериш жорий этилди;
–
2020 йилда
:
идоралараро электрон маълумот алмашинуви
(интеграциялар)
кенгайди;
хусусий нотариал фаолиятга рухсат берилиши муносабати билан,
нотариуслар томонидан ходимларига
тизимдан мустақил профил очиш
имконияти яратилди;
–
2021 йилда
тизимнинг
янги версияси
ишга туширилди,
31 турдаги
нотариал ҳаракатларни алоҳида журналларда қайд этиш
имконияти яратилди, нотариал ҳаракатларга QR
-
код қўйиш жорий
этилди.
Соҳани рақамлаштириш ва соҳага замонавий ахборот
коммуникация технологияларининг татбиқ этилишида идоралараро
электрон ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги
ПҚ
–3741-
сон
“Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт
сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”
ги Қарори нотариат соҳасини рақамлаштиришни
яна бир поғона юқорига чиқарди.
Хусусан, тегишли ҳужжатларни тўплаш
“ягона дарча” тамойили
асосида ҳамда
идоралараро электрон ҳамкорлик
ёрдамида нотариус
томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилди.
Нотариуслар томонидан тегишли ҳужжатларни
идоралараро
электрон ҳамкорлик
йўли билан олиниб, ушбу ҳужжат ва маълумотларни
жисмоний ва юридик шахслардан
талаб қилиш бекор қилинди.
Жумладан:
2019 йил 1 январдан:
–
турар жой олди
-
сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда
тураржойда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар
ҳақидаги маълумотларни;
“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)
54
–
нотариал ҳаракатларни амалга оширишда
биометрик паспортга
оид
маълумотларни;
–
кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал
тасдиқлашда
бино ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни
;
–
юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга
оширишда
юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни
(устав, таъсис
ҳужжатлари ва бошқалар)
;
–
кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда
коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги
ҳақида маълумотларни;
20
21 йил 1 июлдан:
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари
билан боғлиқ барча
маълумотларни
идоралараро электрон ҳамкорлик
йўли билан олиш
жорий этилди.
Шунингдек,
нотариат
соҳасининг
рақамлаштирилиши
натижасида қуйидаги ютуқларга эришилди:
–
нотариал ҳаракатлар учун тўловларни
автоматик
ҳисоблаш
тизими
ва
нотариус калькулятори
жорий этилди.
–
нотариал ҳаракатларни амалга оширишда тарафларнинг
бармоқ
изларини сканер қилиш
тизими жорий этилди.
–
нотариуслар ва улар ходимларининг
меҳнат интизомини
масофадан назорат
қилиш имкони яратилди.
–
васиятнома ва бошқа мураккаб нотариал ҳаракатларни тасдиқлаш
жараёнини
мажбурий аудио
ва
видео қайд этиш
тартиби жорий
қилинди.
“e-
notarius.uz” расмий веб
-
сайти яратилди, веб
-
сайт орқали:
–
турган жойга яқин жойлашган
нотариусни
қидириш
ва нотариус
қабулига
электрон навбатга ёзилиш
;
–
нотариал ҳаракатлар билан
танишиш
, нотариал ҳаракат
расмийлаштириш учун зарур бўладиган
маълумотларни олиш
;
–
электрон калькулятор
ёрдамида нотариал ҳаракат учун
тўловнинг умумий қийматини ҳисоблаш;
-
мулкларга нисбатан берилган ишончномаларни ва уларнинг
бекор
бўлган
ёки
бекор бўлмаганлигини
текшириш;
–
очилган
мерос ишларини
қидириш;
–
нотариуслар
рейтинги
билан танишиш;
–
нотариуслар томонидан хизмат кўрсатиш
сифатини баҳолаш
ва
шарҳлар қолдириш;
–
нотариал ҳаракатларга оид
статистик
маълумотлар
билан
танишиш.
Амалга оширилган ислоҳотларнинг реал натижалари ва
эришилган ютуқлар қуйидагилардан иборат:
–
нотариал идораларда бюрократия ва қоғозбозликлар камайди,
фуқаро ва тадбиркорлардан талаб этиладиган ҳужжатлар сони
қисқартирилди;
“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)
55
–
мажбурий нотариал тасдиқланиши шарт бўлган ҳужжатлар сони
кескин камайди, ортиқча тўловлар олди олинди;
–
фуқаро ва тадбиркорларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишда “ягона
дарча” тамойили жорий этилиб, идорама идора юришга чек қўйилди;
-
фуқароларнинг масофадан туриб нотариусга электрон мурожаат
қилиш тартиби жорий этилди;
–
ягона ахборот тизимида нотариал ҳаракатларни электрон рўйхатга
олиш тартиби ўрнатилди;
–
тўловлар амалга оширилиши шаффофлашди, автоматик ҳисоблаш
тизими жорий этилди.
Соҳани рақамлаштиришни янада ривожлантириш бўйича
олдинда турган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
–
идоралараро электрон маълумот алмашинувини кенгайтириш;
–
масофадан туриб амалга ошириладиган нотариал ҳаракатларнинг
турларини ошириш;
–
замонавий ахборот коммуникация технологияларини соҳага янада
кенгроқ татбиқ этиш ҳисобланади.