Цифровизация в области интеллектуальной собственности

CC BY f
99-106
45
18
Поделиться
Каньязов, Е. (2022). Цифровизация в области интеллектуальной собственности. Современные тенденции развития цифровизации в сфере юстиции, 1(1), 99–106. https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-1-8-MTDDFJ-2021-pp99-106
Есемурат Каньязов, Агентство интеллектуальной собственности при Министерстве юстиции

Заместитель директора, к.ю.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В условиях технологической революции невозможно обеспечить снижение издержек и правовых рисков, связанных с предоставлением правовой охраны и использованием результатов интеллектуальной деятельности, без создания доступных, безопасных сервисов, соответствующей инфраструктуры, в том числе и предоставляемой государством. Вместе с тем внедрение прогрессивных технологий требует устранения ряда правовых препятствий, связанных в том числе с пробелами и противоречиями в действующем законодательстве. Прежде всего речь идет о трансформации системы государственной регистрации объектов интеллектуальной деятельности, а также о проблемах, связанных с заключением договоров по распоряжению интеллектуальными правами в электронной среде.

Похожие статьи


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

99

Канязов Есемурат Султамуратович

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори

ўринбосари, ю.ф.н.

ИНТEЛЛEКТУАЛ МУЛК СОҲАСИДА РАҚАМЛАШТИРИШ

Kanyazov Esemurat Sultamuratovich

Deputy Director of the Agency on

Intellectual Property under the Ministry of Justice, Ph.D.

DIGITALIZATION IN THE FIELD OF INTELLECTUAL PROPERTY

Каньязов Есемурат Султамуратович

Заместитель директора Агентства интеллектуальной собственности при

Министерстве юстиции, к.ю.н.

ЦИФРОВИЗАЦИЯ В ОБЛАСТИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛЬНОЙ

СОБСТВЕННОСТИ

Ассалому алайкум

,

хонимлар ва жаноблар, ҳурматли тадбир

қатнашчилари!

Барчамизга маълумки

,

сўнгги йилларда бутун дунёда ҳар бир соҳа ва

тармоқни рақамлаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга ошириб

келинмоқда.

Бу борадаги ишлар нечоғлиқ тўғри ва ўз вақтида амалга

оширилаётганлигини 2020 йилда жаҳонда авж олган коронавирус

пандемияси ва у билан боғлиқ чекловлар кўрсатиб турибди.

Сўнгги икки йилда ахборот технологияларидан фойдаланиш

кўрсаткичлари олдинги йилларга қараганда бир неча баробарга ортди. Бу

,

айниқса

,

хизматлар кўрсатиш соҳасида сезиларли даражада кузатилди.

Хорижий давлатлар сингари Ўзбекистонда ҳам соҳаларни

рақамлаштириш

, замонавий ахборот

-

коммуникация воситаларидан

фойдаланган ҳолда соҳалардаги

тартиб

-

таомилларни соддалаштиришга

алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги

ПФ

–6079-

сон Фармонига мувофиқ

“Рақамли Ўзбекистон

2030”

стратегияси

ни амалга оширишга киришилди.

Мазкур стратегия доирасида давлат органлари ва ташкилотлари

фаолиятини имкон қадар

тўлиқ рақамлаштиришга

алоҳида урғу

берилди.

Шунга кўра, республикамизда интеллектуал мулк соҳасига илғор

ахборот технологияларини кенг қўллаш орқали интеллектуал мулк

объектларини

давлат рўйхатидан ўтказиш

, интеллектуал мулк

объектларига бўлган

ҳуқуқларни ҳимоя қилиш

, соҳада кузатилаётган


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

100

конун бузилишлар

ва

контрафакт маҳсулотлар

тўғрисида кенг

жамоатчиликни

хабардор қилиш

нинг янги усуллари амалиётга татбиқ

этилмоқда.

I.

Интеллектуал мулк соҳасидаги

давлат ахборот

тизимлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал

мулк агентлиги томонидан интеллектуал мулк соҳасини

барча учун

фойдаланишга қулай соҳага айлантириш мақсадида

бир қатор ахборот

тизимлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинди.

1)

Саноат мулки муҳофазаси портали

Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун

бериладиган талабномаларни

электрон тақдим этиш

ва

қабул қилиш

имкониятини яратувчи

“Саноат мулки муҳофазаси портали”

ишлаб

чиқилди ва фойдаланишга киритилди.

Портал интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан

ўтказиш билан боғлиқ

комплекс давлат хизматларидан фойдаланиш

имконини беради.

Мазкур Портал орқали

ҳар қандай талабнома берувчи

ўзининг давлат

рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган объектларини рўйхатдан

ўтказиш

учун

электрон ҳукуматнинг ягона идентификация тизимидан (OneID)

фойдаланган ҳолда талабномани

электрон шаклда 24/7 реал вақт

режимида тўлдириши

ва

тасдиқлаши

, топширилган талабномалар бўйича

амалга оширилаётган жараёнлар ва тартиб

-

таомиллар ҳамда уларнинг

якунлари тўғрисидаги

маълумотларни

ўз шахсий кабинетига кирган ҳолда

олиши мумкин.

Шу билан бирга, талабнома берувчилар уларнинг талабномаларини

давлат экспертизаси жараёнида уларга юборилган

сўровларга жавоб

йўллаши

ҳамда давлат экспертизаси натижасига кўра талабномада

ифодаланган объект давлат

рўйхатидан ўтказилганда

, бу тўғрисидаги

муҳофаза ҳужжатини

(патент ёки гувоҳнома)

электрон юклаб

олишлари мумкин.

Шунингдек, бошқа кўпчилик давлат органлари ва ташкилотларидан

фарқли равишда мазкур портал

Ягона интерактив давлат хизматлари

портали (

my.gov.uz

) тизимига уланган

бўлиб, у орқали топширилган

талабномалар

ҳам автоматик равишда қабул қилинади

.

2)

Патент платформаси

Давлат рўйхатидан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари

тўғрисидаги батафсил маълумотларни ўзида акс эттирувчи

“Патент

платформаси”

ишлаб чиқилган.

Мазкур

платформа

ундан

фойдаланувчиларга

қуйидаги

имкониятларни тақдим этади:

ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан

,

олий

таълим ва илмий тадқиқот ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқарувчилар

республикада рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари

тўғрисидаги

маълумотларни электрон равишда бепул олиши

мумкин;


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

101

интеллектуал мулк объектлари

ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги

, шу

жумладан

,

улар билан

боғланиш учун керакли маълумотларни

(манзили, телефон рақамлари ва бошқа) олиши мумкин;

интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқ эгалари ва ишлаб

чиқарувчилар ҳамда уларнинг объектларидан фойдаланишни истаган

бошқа шахслар ўртасида тегишли шартномалар расмийлаштириш учун

мулоқот майдони яратилишига кўмаклашади

.

Мазкур платформанинг яна бир муҳим аҳамияти интеллектуал мулк

объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида Агентликка

топширилган

барча талабномалар тўғрисидаги маълумотлар

унга

мунтазам киритиб борилишидадир

.

Ушбу тартиб талабномалар бўйича давлат экспертизасини

ўтказишда

шаффофликни таъминлаш

ва топширилган талабномалар

бўйича бошқа шахслар томонидан

ёзма фикр ва эътироз билдириш

имкониятини яратади.

Бу эса

,

ўз навбатида

,

интеллектуал мулк

объектларини

ноҳалол рўйхатдан ўтказилишининг

(

брендрейдинг

)

олдини олишда ўзининг

ижобий самарасини кўрсатади

.

Шу

билан

бирга,

топширилган

талабномалар

бўйича

маълумотларнинг

жойлаштириб

борилиши

бошқа

талабнома

топширувларга уларнинг

талабномаларида ифодаланган белгиларни,

объектларни учинчи шахсларнинг интеллектуал мулк объектлари билан

солиштириш

, ўзаро

ўхшаш ва фарқли жиҳатларини

аниқлашга ҳам

кўмаклашади.

Ҳозирги кунда “Патент платформаси”га

100

минга яқин

интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги

маълумотлар киритилган.

3)

“IP-

Protection” ахборот портали

Интеллектуал мулк объектларига бўлган

ҳуқуқлар бузилган ҳолда

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар

, уларни

ишлаб чиқарувчилар

, уларга

нисбатан қўлланилган

ҳуқуқий таъсир чоралари

тўғрисидаги

маълумотларни ўз ичига олувчи

“IP-

Protection” ахборот портали

ишлаб

чиқилиб, ишга туширилган.

Мазкур портал контрафакт маҳсулотлар тўғрисида

фуқароларнинг

хабардорлигини ошириш

ҳамда бундай маҳсулотларни

ишлаб

чиқарувчиларни сергакликка ва қонунга риоя қилишга чақириш

вазифасини бажаради.

Шунингдек, порталда контрафакт маҳсулотлар ҳақида хабар бериш

учун

махсус алоқа канали

ҳам мавжуд бўлиб, у орқали фуқаролар ўзлари

контрафакт деб гумон қилган маҳсулотлар

тўғрисида маълумот

бериши мумкин.

Шу билан бирга, мазкур ахборот порталига Иқтисодий жиноятларга

қарши курашиш департаменти, Давлат солиқ, божхона ва Монополияга қарши

курашиш қўмиталари, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида

назорат бўйича давлат инспекцияси уланган бўлиб, улар ҳам мазкур ахборот

порталига маълумотлар киритиши ҳамда ундаги маълумотлардан

фойдаланиши мумкин.


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

102

Мазкур давлат органлари Агентлик билан биргаликда интеллектуал

мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя қилишда иштирок

этишади. Шу боис

“IP-

Protection” ахборот портали

уларни фаолиятида

тегишли

маълумотларни тўплаш

учун

ортиқча вақт сарфлашдек

муаммодан халос қилади.

4)

Фаол муаллиф маълумотлар реестри

Интеллектуал мулк объектлари сирасига

муаллифлик ҳуқуқи

ва

турдош ҳуқуқлар

ҳам киради.

Муаллифлик ҳуқуқининг юзага келиши ва амалга оширилиши учун

асарни

рўйхатдан ўтказиш

ёки бирон

-

бир бошқа

расмиятчиликка риоя

этиш талаб қилинмайди

ҳамда давлат томонидан ҳимоя қилинади.

Шунга кўра, Агентлик томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош

ҳуқуқлар бўйича мулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилишга кўмаклашувчи

“Фаол муаллиф”

маълумотлар реестри

яратилган.

Мазкур

реестрда

республикада

сақлашга

(депонентлашга)

топширилган муаллифлик ҳуқуқи объектлари ва турдош ҳуқуқлар

тўғрисидаги маълумотлар ва мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи

ташкилотлар ҳақидаги

маълумотлар киритилиши белгиланган.

Исталган шахс мазкур реестрга кириш орқали сақлашга

топширилган муаллифлик объектлари, уларнинг муаллифлари ёки бошқа

ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотни

бепул асосда

олиши мумкин.

Бу муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлардан қонунчиликка

мувофиқ фойдаланишга, хусусан

,

муаллифлар ва бошқа ҳуқуқ эгалари

билан шартномалар тузишда қимматли манба бўлиб хизмат қилади.

II.

Интеллектуал мулк соҳасини рақамлаштириш бўйича амалга

оширилаётган бошқа ислоҳотлар

Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

бўйича профессионал юридик ёрдам кўрсатувчи патент вакиллари бўлиш

учун

патент вакиллигига номзод

ва амалдаги

патент вакиллари

аттестацияси

билан боғлиқ жараёнларни ҳам

тўлиқ рақамлаштиришга

Агентлик томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, патент вакиллигига номзод ва патент вакиллари

томонидан аттестациядан ўтиш бўйича

аризаларни электрон равишда

қабул қилиш

ва уларни рўйхатдан ўтказиш бўйича

гувоҳномаларни

электрон QR

-

код воситасида тасдиқланган

ҳолда тақдим қилиш

тартиблари жорий қилинмоқда.

Мазкур ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан

тасдиқланиши белгиланаётган патент вакиллигига номзод ва патент

вакилларини аттестациядан ўтказишга доир давлат хизматларини

кўрсатиш бўйича

маъмурий регламент лойиҳасида

назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, Агентлик томонидан интеллектуал мулк

объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини

кўрсатишни

халқаро шартномалар талаблари доирасида

имкон қадар

рақамлаштириш бўйича

ҳам ишлар амалга оширилмоқда.


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

103

Хусусан, ҳозирда Агентлик томонидан товар белгиси (хизмат

кўрсатиш белгиси), электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва

маълумотлар базалари ҳамда ихтироларни давлат рўйхатидан ўтказиш

учун

талабнома тузиш, топшириш

ва

кўриб чиқиш бўйича маъмурий

регламентларни

тасдиқлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори

лойиҳалари Ҳукуматга киритилган.

Мазкур регламентларда талабномаларни

давлат ахборот

тизимлари орқали электрон топшириш

, талабномалар бўйича амалга

оширилаётган

жараёнларни

талабнома берувчининг

шахсий кабинети

орқали кузатиб бориш

, муҳофаза ҳужжатларини

электрон юклаб олиш

каби янги тартиблар назарда тутилмоқда.

III.

Интеллектуал мулк соҳасини рақамлаштиришда мавжуд

муаммолар ва уларнинг ечимлари

Интеллектуал мулк соҳасини рақамлаштириш бўйича бир қатор

ишлар амалга оширилаётган бўлса

-

да, бу жараёнда ҳали ҳамон бир қатор

муаммолар ўз ечимини топгани йўқ.

1)

Контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш жараёнларига

илғор

ахборот технологиялар жалб қилинмаган

;

(республика

миқёсида

аниқланаётган

контрафакт

маҳсулотларнинг

, шу жумладан

,

дори воситалари ва тиббий

техникаларнинг

барчаси стандартлаштириш ва сертификатлаштириш

органлари томонидан белгиланган тартибда сертификатлаштирилиб,

мувофиқлик

белгилари

берилмоқда.

Бироқ

бу

жараёнларда

маҳсулотларнинг

қадоқлари,

ўрамлари

ва

этикеткаларида

қўлланилаётган

интеллектуал мулк объектлари қонунчиликка

мувофиқ қўлланилганлиги

масаласи

ўрганилмасдан қолмоқда

. Шу боис

маҳсулотларни, шу жумладан

,

дори воситалари ва тиббий техникаларни

стандартлаштириш ва сертификатлаштириш билан шуғулланувчи

органларни Агентликнинг

“Саноат мулки муҳофазаси портали”га улаш

мақсадга мувофиқ).

2)

Давлат божхона чегараси орқали олиб кирилаётган контрафакт

маҳсулотларни эркин муомалага чиқарилишининг

олдини олиш

жараёнларида

ортиқча бюрократия билан боғлиқ тартиб

-

таомиллардан воз кечилмаган

;

(божхона чегараси орқали интеллектуал мулк объектларига бўлган

ҳуқуқлар бузилганлиги аломатлари мавжуд бўлган маҳсулотларни

эркин

муомалага чиқаришни тўхтатиб туриш учун ариза билан

мурожаат қилишда

давлат божхона органларига тақдим қилиниши

лозим бўлган

маълумот ва ҳужжатлар сони жуда кўп

ни ташкил

қилади.

Бироқ одатда тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва

ҳужжатлар

ҳуқуқ эгаларида умуман мавжуд бўлмайди

. Шу боис ўз

интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

104

мақсадида мурожаат қилинганда тақдим этилиши лозим бўлган

маълумотлар ва ҳужжатларни

давлат божхона органлари томонидан

махсус давлат ахборот тизимларидан олиш тартибини

амалиётга

татбиқ этилиши тўғри бўлар эди).

3)

Интеллектуал мулк объекти тўғрисидаги маълумотларни

“Интеллектуал мулк объектлари божхона реестри”га киритиш жараёнлари

рақамлаштирилмаган

;

(интеллектуал мулк объекти ҳуқуқ эгаси томонидан интеллектуал

мулк объектларини божхона чегараси орқали ҳимоя қилиш мақсадида ўз

интеллектуал мулк объекти тўғрисидаги маълумотларни “Интеллектуал

мулк объектлари божхона реестри”га киритиш учун

ёзма ариза билан

мурожаат қилиши

ва унинг объекти

реестрга киритилиши ёки

киритилмаслиги тўғрисидаги қарорни олишни 10 кун кутишига

тўғри келмоқда.

Шу боис интеллектуал мулк объекти тўғрисидаги маълумотларни

“Интеллектуал мулк объектлари божхона реестри”га киритиш учун

аризани

электрон юбориш

ва

ариза бўйича тегишли қарорни электрон

юклаб олиш

тартибини киритиш лозим).

4)

интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик талабларини бузган

шахслар тўғрисидаги маълумотларни олиш жараёнларида

электрон

идоралараро ҳамкорлик йўлга қўйилмаган.

(контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқариш, интернетда ва

ижтимоий тармоқларда ўзгаларининг интеллектуал мулк объектларидан

қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахслар тўғрисидаги

маълумотларни олишда

соҳа бўйича ҳуқуқий ҳимоя билан шуғулланувчи

давлат органлари фаолиятида айрим муаммолар юзага келмоқда.

Шу боис тегишли давлат органларининг

махсус давлат ахборот

тизими орқали берилган сўровлари

асосида Ички ишлар вазирлиги

ва

Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги томонидан

ҳуқуқбузарлар шахсига доир маълумотларни

махсус ҳимояланган тарзда электрон тақдим этиши

йўлга кўйилиши

жоиз ҳисобланади).

5)

мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар

фаолиятида

самарадорлик сезилмаяпти

ва улар ҳам ўз фаолиятини

рақамлаштиришга лозим даражада эътибор қаратишмаяпти;

(ҳозирги кунда республикада

6

та

мулкий ҳуқуқларни жамоавий

асосда бошқарувчи ташкилотлар

рўйхатдан ўтган бўлсада, амалда

атиги 3 та

си фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, бундай нодавлат нотижорат ташкилотларида уларга

аъзо бўлган

муаллиф ва бошқа ҳуқуқ эгалари тўғрисида маълумотлар

ягона реестр шаклида юритилмайди

. Шу сабабли муаллифлар ва бошқа

ҳуқуқ эгаларининг муаллифлик ҳуқуқи

объектлари ва турдош ҳуқуқларидан

фойдаланувчи

ресторанлар,

кафелар,

умумий

овқатланиш


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

105

шахобчалари

кимга ва қандай йўсинда гонорар тўлашни билишмайди

.

Бу эса муаллифларни ва ижрочиларни

моддий манфаатдорлик

кўрмаслигига сабаб бўлмоқда.

Шу боис мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи

ташкилотларга аъзо бўлган муаллифлар ва бошқа ҳуқуқ эгалари ва

уларнинг асарлари ҳамда ижролари тўғрисидаги

маълумотларни

тўплаш

ва

уларни “Фаол муаллиф” маълумотлар реестрига

киритиш

мақсад қилинмоқда).

IV.

Интеллектуал мулк соҳасини рақамлаштириш бўйича

истиқболдаги режалар

Агентлик томонидан интеллектуал мулк соҳасини рақамлаштириш

жараёнини

янада жонлантириш

учун қуйидаги бир қатор

истиқболли

режалар

ни амалга оширишни

мақсад қилган:

1)

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда

“WIPO Alert”

махсус ҳимояланган онлайн платформага маълумот

киритишни йўлга қўйиш;

“WIPO Alert” махсус ҳимояланган онлайн платформасининг асосий

вазифаси интернет тармоғида

муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига йўл

қўйган веб

-

сайтлар

тўғрисидаги маълумотларни

жамлаш

ва БИМТга аъзо

давлатлар

ваколатли органлари

ҳамда

интернет реклама билан

шуғулланувчиларга

бундай веб

-

сайтлар тўғрисида

ахборот олиш

имкониятини яратиш

ҳисобланади.

Мазкур тизимдан фойдаланиш орқали республикамиздаги тадбиркорлик

субъектлари, шу жумладан

,

реклама агентликлари ўз рекламаларини бундай

қонун бузилишларни содир қилган веб

-

сайтларга жойлаштириш

каби

хавфдан халос бўлишади

.

2)

“IP4Everyone”

(Интеллектуал мулк барча учун)

махсус интернет

-

аукцион савдо платформаси

ни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;

Ушбу платформа интеллектуал мулк объектларидан барча томонидан

фойдаланилишига ёрдам берувчи

онлайн савдо майдони

саналади. Мазкур

платформа орқали жисмоний ва юридик шахслар ўз интеллектуал мулк

объектларини

эркин савдога таклиф қилиш

ҳамда бошқаларнинг

интеллектуал мулк объектларини

сотиб олиш

лари ёки

лицензия

шартномаси асосида фойдаланиш

га олишлари мумкин.

3)

“Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун

бузилишлар реестри”

ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;

Мазкур

ахборот тизимига интеллектуал мулк

соҳасидаги

қонунчиликни бузган веб

-

сайтлар

тўғрисидаги маълумот

кириталади

ҳамда веб

-

сайтлар ушбу

қонунбузилишлар бартараф этилмагунига

қадар

белгиланган тартибда

блокланади

.

4)

“IP-

Protection” ахборот портали

такомиллаштирилиб, унда

интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш бўйича

шуғулланувчи

давлат органлари ўртасида маълумот алмашинуви йўлга

қўйилади

;


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

106

Ҳозирги кунда қадар ваколатли органлар ўртасида маълумотларни

электрон равишда

алмашишга хизмат қилувчи

алоҳида тизим мавжуд

эмас

. “IP-

Protection” ахборот порталида

алоҳида бўлимнинг ташкил

этилиши

ва у орқали маълумотларни

электрон тўлдирган холда

юбориш

ва

қабул қилиб олиш

имконияти яратилиши бу борадаги

ишларни

ортиқча бюрократиядан халос қилиш

га хизмат қилади.

5)

“Advice for business”

(Бизнесга кўмак)

махсус платформаси

да

интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан

қонуний

фойдаланиш

тўғрисидаги

батафсил

маълумотлар

жойлаштирилади;

“Advice for business” (Бизнесга кўмак) тадбиркорлик субъектларини

давлат рўйхатидан ўтказишга кўмаклашувчи

махсус платформа

бўлиб, у орқали фуқаролар юридик шахсларни

давлатлар рўйхатидан

ўтказиш тартиби

,

муддатлари

ва

тўловлар

тўғрисида маълумот

олишлари мумкин.

Библиографические ссылки

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов