Текущее состояние “Цифровой дипломатии” в Узбекистане: зарубежный опыт (на примере США) и предложения

CC BY f
128-132
20
14
Поделиться
Иззатуллаев, Б. (2022). Текущее состояние “Цифровой дипломатии” в Узбекистане: зарубежный опыт (на примере США) и предложения. Современные тенденции развития цифровизации в сфере юстиции, 1(1), 128–132. https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-1-8-MTDDFJ-2021-pp128-132
Бобиржон Иззатуллаев, Исследовательский институт правовой политики при Министерстве юстиции, Университет мировой экономики и дипломатии

докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Аналитический обзор о реформировании дипломатических ведомств, основанный на изучении опыта преобразований дипслужб в разных странах за последние 10 лет. В обзоре описаны глобальные и национальные драйверы реформ, особенности их подготовки и проведения, а также «лучшие практики», с помощью которых дипломатические ведомства стремятся адаптироваться к изменяющимся глобальным внешнеполитическим условиям


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

128

Иззатуллаев Бобиржон Иззатуллаевич

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти, ЖИДУ таянч

докторанти

ЎЗБEКИСТОНДА “РАҚАМЛИ ДИПЛОМАТИЯ”НИНГ БУГУНГИ

ҲОЛАТИ: ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА (АҚШ МИСОЛИДА) ВА

ТАКЛИФЛАР

Izzatullayev Bobirjon Izzatullayevich

Research Institute of Legal Policy

under the Ministry of Justice. Doctoral student of UWED

CURRENT STATE OF DIGITAL DIPLOMACY IN UZBEKISTAN:

FOREIGN EXPERIENCE (ON THE EXAMPLE OF THE USA)

AND PROPOSALS

Иззатуллаев Бобиржон Иззатуллаевич

Исследовательский

институт правовой политики при Министерстве юстиции.

Докторант УМЭД

ТЕКУЩЕЕ СОСТОЯНИЕ ЦИФРОВОЙ ДИПЛОМАТИИ

В УЗБЕКИСТАНЕ: ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ (НА ПРИМЕРЕ США)

И ПРЕДЛОЖЕНИЯ

Оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқлар

таҳлили кўрсатмоқдаки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда Ташқи ишлар

вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш, соҳада замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларининг кенг имкониятларидан фойдаланиш

ва рақамли дипломатияни жорий этиш жараёнларини жадаллаштириш

заруратга айланиб бормоқда.

Маълумот учун:

Рақамли дипломатия бу

маълум дипломатик

вазифаларни амалга оширишда Интернет ва ахборот

-

коммуникация

технологиялардан фойдаланишдир.

2020–2021

йиллар давомида пандемия сабабли ўрнатилган тартиблар

дипломатик муносабатлар соҳасида ҳам бир қатор долзарб муаммолар

мавжудлигини

кўрсатди.

Жумладан,

Ўзбекистоннинг

хорижий

давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятида хориждаги

фуқароларимиз, айниқса меҳнат мигрантларига тегишли хизматлар

кўрсатиш соҳасидаги айрим камчиликлар интернет ва ижтимоий

тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Жумладан:

хорижда меҳнат қилаётган мамлакатимиз фуқароларининг

дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари томонидан

керакли хизматлар олишидаги муаммолар (Ўзбекистонга қайтиш

гувоҳномасини расмийлаштириш, вақтинча рўйхатга қўйиш, паспорт


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

129

расмийлаштириш

ва

алмаштириш,

шунингдек,

мамлакатимиз

фуқароларининг туғилганлигини, никоҳ тузиш, ажралиш ва ўлимни қайд

этиш ҳолатлари);

дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари фаолиятида

масофавий электрон хизматлар кўрсатиш даражаси юқори эмаслиги;

мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари

фаолиятида, жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли

ислоҳотлар ҳақида хорижий аудитория ва хориждаги ватандошларга

етарли ахборотларни етказиш, мамлакатга сайёҳлар ҳамда хорижий

инвесторларни жалб этишга қаратилган амалий ишларда замонавий

ахборот

-

коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланиш

бугунги кун талабларга жавоб бермаслиги сингари масалалар фаол

муҳокама қилинган.

Ҳозирги вақтда давлатлараро муносабатлар ҳамда давлат

раҳбарларининг

халқаро

майдондаги

мулоқотларида

рақамли

дипломатиянинг аҳамияти ортмоқда. Жумладан, рақамли дипломатия

давлатлар учун дунёда содир

бўлаётган сиёсий жараёнларга ўз расмий

муносабатини билдирадиган энг тезкор ва қулай усуллардан биридир.

Мисол учун, бугунги кунда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисалар юзасидан

президентлар ҳамда юқори давлат лавозимдаги раҳбарларнинг Twitter ёки

Facebook орқали расмий муносабатини билдириб бориши оммалашмоқда.

Twitterда АҚШ собиқ президенти Д.

Трампни 88 миллион

(мамлакат

аҳолисининг 24%),

ҳозирги президенти Жо Байденни эса 20 миллион

(мамлакат аҳолисининг 6%),

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модини

63 миллион (мамлакат аҳолисининг 4.5%) ҳамда Туркия президентини

17

миллион

(мамлакат

аҳолисининг

20%)

тармоқ

обуначиси

кузатиб боради.

Ўзбекистонда рақамли дипломатиянинг бугунги ҳолати ва АҚШ

халқаро тажрибасини ўрганган ҳолда соҳада қуйидаги тизимли муаммолар

аниқланди:

I.

Ўзбекистон

Республикасининг

хориждаги

дипломатик

ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг фаолиятида

замонавий ахборот

-

коммуникация технологиялари кенг жорий

этилмаган.

1.

Ўзбекистонда рақамли дипломатияни ривожлантириш билан

боғлиқ фармон ва давлат дастурлари қабул қилинган бўлса

-

да, хориждаги

дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг фаолиятида

замонавий ахборот

-

коммуникация технологиялари, интернет ва ижтимоий

тармоқлар имкониятларидан фойдаланиш талаб даражасида эмас.

(

Маълумот учун:

рақамли дипломатияни ривожлантириш бўйича

Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда

ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини

амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида

ги 2018 йил 5 апрель ПФ

–5400-

сонли

Фармони қабул қилинган.


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

130

Шунингдек, 2017

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар

стратегиясининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да

амалга оширишга

оид комплекс чора

-

тадбирлар Давлат дастурида қуйидаги

вазифалар белгиланган:

“Рақамли дипломатия” рейтингида Ўзбекистоннинг ўрнини ошириш,

ушбу йўналишда фаолият юритаётган таҳлил марказлари билан ҳамкорлик

ўрнатиш;

Ўзбекистоннинг хориждаги барча дипломатик ваколатхоналари веб

-

сайтлари аудитини ўтказиш, уларни ягона дизайн ва тузилмага келтириш;

Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари учун янги ахборот

технологиялари, “рақамли дипломатия” инструментларидан фойдаланиш

бўйича малака ошириш дастури ташкил этиш;

Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ижтимоий тармоқлар (“Social

Media Marketing”) ва “рақамли дипломатия” бўйича мутахассислар гуруҳини

шакллантириш).

Мисол учун, бугунги кунда консуллик бошқармаси ҳамда хориждаги

консуллик муассасалари томонидан

17 турдаги хизмат турлари

амалга

оширилмоқда, аммо уларда масофавий хизмат турлари жуда кам. Ҳаттоки

,

баъзи консуллик муассасаларининг( Шанхай шаҳридаги) расмий веб

-

сайтида рақамли хизмат ва мурожаат рукни мавжуд эмас.

2.

Дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари расмий

ижтимоий тармоқ саҳифалари фаолияти самарали йўлга қўйилмаган ёки

улардаги кузатувчилар сони камчиликни ташкил этади.

(батафсил

маълумот илова қилинади).

АҚШнинг

Ўзбекистондаги элчихонасининг

расмий Facebook саҳифаси

82 минг

,

элчихонанинг Twitterдаги расмий

саҳифаси

20

минг

кузатувчига эга. Мазкур элчихонанинг расмий Youtube

саҳифасида

икки мингдан ошиқ,

Instagram саҳифаси қарийиб

тўрт минг

минг кузатувчига

эга.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий Facebook

(24 минг

кузатувчи)

, Twitter

(бир ярим мингга яқин кузатувчи),

Youtube

(25 минг кузатувчи)

ва Telegram

(уч ярим мингга яқин кузатувчи)

саҳифалари мавжуд.

Маълумот ва таққослаш учун:

АҚШ Давлат Департаментининг

расмий ижтимоий тармоқ саҳифалари ҳисобланган Facebookга

2,3 миллион

, T

witterга

6,1 миллион

ва Youtubeга эса

320 минг

кузатувчи

аъзо. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг

расмий ижтимоий

тармоқ саҳифалари Facebookга

450 мингга

яқин

, Twitterга

1,1 миллион

ва

Youtubeга

28 минг

кузатувчи аъзо. Канада Ташқи ишлар вазирлиги

расмий

ижтимоий тармоқ саҳифалари Facebookга

228 минг

, Twitterга

162 минг

ва

Youtubeга

2,7 минг

кузатувчи аъзо. Малайзия Ташқи ишлар вазирлигининг

Facebook расмий ижтимоий тармоқ саҳифасига

80 минг

, Twitterга

43,7 минг

кузатувчи аъзо. Полша Ташқи ишлар

вазирлининг Twitter

ижтимоий тармоқ саҳифасида

51 минг

ва YouTubeда эса

6,4 минг

кузатувчи мавжуд.


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

131

II.

Ташқи ишлар ходимлари учун рақамли дипломатия бўйича

малака ошириш курслари ҳамда маҳаллий олий таълим

муассасаларида рақамли дипломатия бўйича кафедра ва ўқув

фанларини жорий этилмаган.

Ҳозирги кунда Ташқи ишлар вазирлиги учун ходимлар ва элчилар

тайёрлайдиган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 3

та

факультет ва 13 та кафедра, Тошкент давлат шарқшунослик

университетида 7 та факультет 25 та кафедра,

Москва давлат халқаро

муносабатлар институти

Тошкент филиалида 3 та йўналиш бўлишига

қарамасдан Рақамли дипломатия кафедраси ёки фани мавжуд эмас.

Мисол учун, АҚШ ва Буюк Британияда халқаро муносабатлар бўйича

400

дан ортиқ факультет мавжуд. Лондондаги Вестминстер университети

халқаро коммуникация масалалари бўйича энг етакчи ҳисобланади. Москва

давлат халқаро муносабатлар институтида эса 2 курс 1 семестрдан рақамли

дипломатия фани ўқитилади. Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирликлари

ва университетлар ҳузурида дипломатик академиялар ташкил этилган.

Жумладан, Лондон дипломатик академияси, Вена дипломатик академияси

ва Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги дипломатик академиялар

шулар жумласидан.

Ўзбекистондаги рақамли дипломатиянинг бугунги ҳолати ҳамда

АҚШ сингари бир қатор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш

мамлакатимизда рақамли дипломатияни янада такомиллаштириш

бўйича қуйидаги таклифларни билдиришга имкон беради:

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида рақамли дипломатияни олиб

бориш ва улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи

алоҳида бўлим ташкил

этиш

мақсадга мувофиқдир. Жумладан, АҚШ Давлат Департаментида

2003 йилда ташкил этилган

Электрон дипломатия бўлими

(Office of

Ediplomacy)

бўлиб, рақамли дипломатия фаолиятини мувофиқлаштиради,

ривожлантириш бўйича маслаҳатлар кўрсатади ва янги инновацияларни

жорий этиш билан шуғулланади. Мазкур бўлимнинг

TechCamps

лойиҳаси

Интернет орқали дипломатияни такомиллаштириш бўйича турли семинар

ва конференцияларни ташкил этиш ва ўтказиш учун яратилган. Лойиҳада

дипломатлар, олимлар ва хорижий давлатлардан оддий интернет

фойдаланувчилари иштирок этади. Бундан ташқари АҚШ Давлат

Департаментида яна 24 та бўлим (уларда 150 дан ортиқ киши фаолият

юритади) айнан рақамли дипломатия билан шуғулланади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ахборот

технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

билан ҳамкорликда хориждаги консуллик муассасаларининг фаолиятида

замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларни

кенг жорий этиш

ҳамда

рақамли хизмат кўрсатиш

турларини кўпайтириш бугунги замон

талабларидан биридир. Мисол учун, консуллик бошқармаси ҳамда

хориждаги консуллик муассасалари томонидан жисмоний шахсларга

13 турдаги, юридик шахсларга эса 4 турдаги хизматлар кўрсатилади.

Дунёнинг турли ҳудудларида вақтинча

яшаётган (меҳнат қилаётган)


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

132

фуқароларимиз сони йилдан

-

йилга ошиб бораётганига қарамай бундай

ҳудудларнинг барчасида ҳам дипломатик ваколатхоналар ва консуллик

муассасаларини ташкил этиш имконияти мавжуд эмас. Масалан, Россия

Федерациясининг деярли барча минтақаларида мамлакатимиз фуқаролари

меҳнат қилишига қарамасдан бу давлат ҳудудда Ўзбекистоннинг 6 та

консуллик муассасаси фаолият юритади. Мазкур вазиятдан келиб чиққан

ҳолда ортиқча иқтисодий харажатлар талаб этмайдиган

рақамли

дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини

ташкил

этиш, хориждаги фуқароларга кўрсатиладиган электрон хизматлар

улушини кўпайтириш чора

-

тадбирларини кўриш мақсадга мувофиқдир.

Масалан, бугунги кунда Эстония ўзининг рақамли дипломатик

ваколатхонасини Люксембург, АҚШ Эрон,

Исроил Форс кўрфази давлатлари

учун ташкил этган;

рақамли дипломатиянинг асосий вазифаларидан бири мамлакат

ижобий имиджини

шакллантириш,

туризмни ривожлантириш

ва

хорижий инвестицияларни

жалб этишга хизмат қилиши лозим. Мисол

учун, АҚШда қабул қилинган

дипломатия ва ривожланиш бўйича тўрт

йиллик режа”

сида: 1)

мамлакатнинг

айни пайтда амалга ошираётган

сиёсатини тушунтириш ва тарқатиш бўйича

тегишли лойиҳалар ишлаб

чиқиш; 2)

ташқи ва ички ижобий сиёсат бўйича хорижий оммавий ахборот

манбаларига тарқатиш; 3) хорижий аудиторияларга ахборот бериш ва

таъсир кўрсатиш учун минтақавий медиа

-

марказларни кенгайтириш каби

вазифалар белгиланган;

Ташқи ишлар вазирлиги, хорижий дипломатик ваколатхоналар ва

консуллик муассасаларининг ўзаро ахборот алмашинуви тезкорлиги ва

хавфсизлигини таъминлайдиган

махсус ички дастурларни жорий этиш

зарур. Жумладан, АҚШ Давлат Департаментида қўйидаги дастурлар айнан

шу вазифаларни бажаришга қаратилган.

Corridor

қидирув дастури

(

2011 йилда ташкил этилган

)

Давлат Департаменти ходимлари ўртасида

фикр алмашиш ва ахборот қидириш имкониятини беради.

Diplodepia

тармоғи

(2006 йилда ташкил этилган) Давлат Департаментининг ички

электрон энциклопедияси

бўлиб, ушбу тизимга фақат Давлат

Департаменти, Миллий хавфсизлик агентлиги (National Security Agency) ва

Марказий разведка бошқармаси (Central Intelligence Agency) ходимлари

кириш ҳуқуқига эгадир;

Ташқи ишлар вазирлиги, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик

муассасалари ходимлари учун рақамли дипломатия бўйича

махсус малака

ошириш курслари

ташкил этилиши керак. Бундан ташқари Ташқи ишлар

вазирлиги учун асосий кадрлар тайёрлайдиган маҳаллий олий таълим

муассасалари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент

давлат шарқшунослик университети ва Тошкентдаги Москва давлат

халқаро муносабатлар институти филиалида

рақамли дипломатия

кафедраси ва ўқув фанларини

жорий этиш самарали натижа беради.

Библиографические ссылки

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов