“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)
162
Эсимбетова Барно Есенгелдиевна
Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси докторанти
ҚАСДДАН БАДАНГА ШИКАСТ ЕТКАЗИШ ЖИНОЯТЛАРИНИ
ТEРГОВ ҚИЛИШДА РАҚАМЛИ ТEХНОЛОГИЯЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ
Esimbetova Barno Yesengeldievna
Doctoral student of Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
USE OF DIGITAL TECHNOLOGIES IN INVESTIGATING CRIMES
INTENDED FOR INJURY
Эсимбетова Барно Есенгелдиевна
Докторант Академии МВД Республики Узбекистан
ИСПОЛЬЗОВАНИЕ ЦИФРОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
В РАССЛЕДОВАНИИ ПРЕСТУПЛЕНИЙ С ПРИЧИНЕНИЕМ
УМЫШЛЕННОГО ТЕЛЕСНОГО ПОВРЕЖДЕНИЯ
Дунёда ҳар йили ўртача бир 1 миллиард 150 мингдан ортиқ жиноят
рўйхатга олиниб, 700 миллионга яқин жиноятлар расмий рўйхатга
киритилмай қолмоқда. Эътиборли томони шундаки, суд
-
тергов
амалиётида ушбу жиноятларнинг салкам ярми фош этилмаслиги
кузатилмоқда. Халқаро норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда қасддан баданга
шикаст етказиш жиноятларига қарши курашиш ва тергов қилиш самарали
механизмини яратиш жуда долзарб аҳамиятга эгалиги ва бу масалага
алоҳида ёндашиш зарурлигидан далолат беради.
Жаҳонда қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларини тергов
қилишни такомиллаштириш, жумладан, терговга қадар текширув
ўтказиш, далилларни аниқлаш ва тўплашда замонавий технологиялар,
исботлашнинг янги тактик усул ва имкониятларидан самарали
фойдаланиш, қасддан баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят
ишларини тергов қилиш усулларини янада ривожлантиришга алоҳида
эътибор қаратилмоқда.
Қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларни тергов қилишда
тергов ҳаракатларини ўтказиш тактикаси жиноий фаолиятнинг содир
этилиши механизми ва жиноятни
аниқланиши ҳамда жиноят ишини
қўзғатишнинг хусусиятлари билан бевосита боғлиқ. Шу билан бирга
,
ҳар
қандай ҳолатда алоҳида тергов ҳаракатини ўтказиш тактикаси тергов
гуруҳининг жиноят ишини тергов қилиш режаси ва жиноятнинг барча
тафсилотларини аниқлаштирилишига бевосита боғлиқ.
“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)
163
Қасддан баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят ишларининг
асосий мақсади жиноят содир этилиши билан боғлиқ барча ҳолатларни
аниқлаш ҳамда жиноятга алоқадор барча шахсларни фош этиш ҳамда
гумон қилинувчиларнинг жиноий фаолиятининг янги эпизодларини
аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.
Методик жиҳатдан тергов қилиш жараёнида асосий эътибор
жабрланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилиши керак,
чунки уларнинг кўрсатувлари исботлашда асосий ўринни эгаллайди.
Мазкур тоифадаги жиноят ишларини тергов қилишнинг яна бир
ўзига хос хусусияти бўлиб, қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларни
тергов қилиш амалга оширилишида мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза
этувчи органлари орасида ҳалқаро ҳамкорлик амалга оширишнинг
зарурияти ҳисобланади.
Бу эса ҳар бир қасддан баданга шикаст етказиш
жинояти аниқланган ҳолатда айбдор шахсларни қонунда белгиланган
(жиноий, маъмурий, фуқаролик) жавобгарликка тортилиши ва айб учун
жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминланишига хизмат қилади.
Жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини ўтказишда видео ва
аудиоёзув воситаларини қўллаган ҳолда ўтказиш тавсия этилади, бу
,
ўз
навбатида
,
илгари олинган далилий ахборотларни яна бир тасдиқлашга
ҳамда фоноскопик экспертизалар учун намуналар олинишга ёрдам беради.
Фоноскопик экспертизалар ўтказиш эса тергов органлари ихтиёрида
гумон қилинувчи, айбланувчи ва жабрланувчиларнинг телефон
сўзлашувлари мавжуд бўлган ҳолларда тайинланади. Тергов ҳаракатлари
давомида видео ва аудиоёзувнинг қўлланилиши зарурлиги шундан
иборатки, баъзи ҳолларда гумон қилинувчилар овоз намуналари
олинишига қаршилик қиладилар ва розилик бермайдилар.
Умуман тергов ҳаракатлари ўтказишнинг тактик жиҳатларига
тўхталмасдан қасддан баданга шикаст етказиш жиноят ишлари бўйича
ўтказиладиган муайян тергов ҳаракатларининг хусусиятларини ёритиш
мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
Қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларни тергов қилишда
теварак
-
атроф ва биноларни кўздан кечиришнинг хусусиятлари
қуйидагиларда намоён бўлади:
теварак
-
атроф ва биноларни кўздан кечириш ЖПКнинг 139
-
моддасига мувофиқ ўтказилади, унга кўра фуқаронинг уйи ёки хизмат
жойини кўздан кечириш зарурати бўлса, суриштирувчи ёки терговчи бу
ҳақда қарор чиқариши, тураржойи кўздан кечирилаётган шахс ёки
тегишли корхона, муассаса, ташкилотнинг вакили чиқарилган қарор
билан таништирилиб, бу ҳақда имзо чектирилиши керак. Кўздан кечириш
корхонада, муассасада, ташкилотда ўтказилса
–
маъмурият вакилининг,
ҳарбий қисмда ёки муассасада ўтказилса
–
қўмондонлик вакилининг,
зарур ҳолларда эса
моддий жавобгар шахснинг қатнашиши шарт.
Биноларни кўздан кечиришда ЖПКнинг 160
-
ва 161
-
моддаларида назарда
тутилган қоидаларга риоя қилиниши лозим.
“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)
164
Қасддан баданга шикаст етказиш жиноят ишлари бўйича кўздан
кечиришнинг объекти бўладиган бинолар ва теварак
-
атроф қаторига
жиноятни содир этган жойларни киритиш мумкин.
Ушбу тергов ҳаракати терговнинг ҳам дастлабки, ҳам кейинги
босқичларида ўтказилиши мумкин. Терговнинг қайси босқичида
ўтказилиши кўздан кечиришнинг асосий ва факультатив мақсадига ҳамда
тергов қилиш жараёнида юзага келган тактик вазиятга бевосита боғлиқ.
Ушбу тоифадаги жиноят ишлари бўйича теварак
-
атрофни ва
биноларни кўздан кечиришнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки,
уни ўтказиш натижасида қасддан баданга шикаст етказиш содир этилган
жойида изларини аниқлашга ва мустаҳкамлашга имкон беради. Бунда қўл
бармоқ излари, организм ажратмалари қолдиқлари, жабрланувчи
томонидан кўрсатувларда айтиб ўтилган предметлар, ёзувлар, белгиларни
аниқлаш ва қайд этилиши ҳақида бормоқда.
Кўздан
кечириш
самарали
натижалар
бериши
учун
жабрланувчиларни олдиндан барча ҳолатлар ҳақида батафсил сўроқ
қилиш лозим. Чунки шундагина терговчи кўздан кечириш давомида
жабрланувчи томонидан айтилган излар, белгиларни аниқлашга диққат
билан эътибор қаратади. Кўздан кечиришнинг асосий мақсади қасддан
баданга шикаст етказиш вазиятини, ҳолатини, шу жумладан, жиноятни
содир этган жойда қолган излар, далилий ашёлар, жиноят қуроллари
излаб топиш ва ишга қўшиш ва ҳоказолар
.
Қасддан баданга шикаст етказиш жойларини кўздан кечириш ҳажмнинг
катталигидан келиб
чиқиб, бир нечта ходимларни жалб қилишни талаб
этиши мумкин. Теварак
-
атрофни ва биноларни кўздан кечириш жараёнида
аниқланган барча қасддан баданга шикаст етказилган шахслар дарҳол суд
-
тиббиёт экспертиза ва гувоҳлантиришга жўнатилиши ва аудио
-
видеоёзув
воситаларини қўллаган ҳолда сўроқ қилиниши керак. Шунингдек
?
кўздан
кечириш давомида аниқланган бошқа шахслар ҳам ишга тааллуқли барча
ҳолатлар юзасидан батафсил сўроқ қилиниши мақсадга мувофиқ. Кейинчалик
уларни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва
ушлаб туриш масаласи ҳал этилиши даркор.
Қасддан баданга шикаст етказиш ишлар бўйича теварак
-
атрофни ва
биноларни кўздан кечириш видеоёзув ва фотосуратга олиш усуллари
ёрдамида амалга оширилиши керак. Кўздан кечиришнинг вазияти ва
ҳолатини айнан акс эттирувчи фото жадваллар кўздан кечириш
баённомасига тасвирий илова сифатида бириктирилиб, кейинчалик гумон
қилинувчилар, жабрланувчилар, гувоҳларни сўроқ қилишда ишлатилиши,
кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишни режалаштиришда
фойдаланилиши мумкин.
Теварак
-
атрофни ва биноларни кўздан кечириш жараёнида
аниқланган барча объектлар терговчининг хизмат хонасида қайтадан
кўздан кечирилиши ва тегишли турдаги экспертизалар ўтказиш учун
юборилиши мумкин.
“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)
165
Бу тоифадаги жиноят ишлари бўйича суд
-
тиббиёт экспертиза
ўтказишнинг хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлади.
Қасддан баданга шикаст етказиш натижасида жабр кўрган шахслар
,
албатта
,
суд
-
тиббиёт экспертизасига юборилиши керак. Ушбу тергов
ҳаракати улар бевосита ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ариза билан
мурожаат қилганидан сўнг ёки уларни бошқа шароитларда аниқлагандан
кейин ўтказилиши керак. Қасддан баданга шикаст етказиш бўйича суд
-
тиббиёт экспертизани орқали жабрланган шахсларнинг умумий ҳолати,
тан жароҳати даражасини аниқланиши мумкин
.
Қасддан баданга шикаст етказиш натижасида жабрланувчиларни
ўриш, дўппослаш ва қийнаш каби ҳаракатлар билан содир этилиши
ҳисобга олинадиган бўлса, суд
-
тиббиёт экспертизасини ўтказиш
натижасида олинган маълумотлар жабрланувчига нисбатан ўтказилган
жисмоний тазйиқнинг яққол изларини кўрсатиб беради ва далилий
базанинг муҳим элементини ташкил қилади.
Шуни ҳисобга олиш лозимки, жабрланувчининг соғлиғига зарар
етказиш бир қатор давлатларнинг қонунчилигига биноан қасддан баданга
шикаст
етказиш
жиноятларини
тергов
қилиш
жиноятининг
квалификацион белгиси бўлиб ҳисобланади.
Суд
-
тиббиёт экспертизасини ўтказиш жараёнида имкони борича
видеоёзув ва фотосуратга олиш усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ.
Бунда жабрланувчининг баданида ёки кийимида қолган изларни деталли
фотосуратга олиш муҳим аҳамият касб этади. Фотосуратга олиш рангли
фотографияни қўллаш орқали амалга оширилиши жабрланувчининг
баданидаги изларнинг
яққол кўриниши ва аниқ белгиланишига хизмат
қилиб исботлашда катта аҳамиятга эга бўлади.
Қасддан баданга шикаст
етказиш жиноятлари бўйича гувоҳ,
жабрланувчи ва гумон қилинувчиларни сўроқ қилиш тергов ҳаракати
батафсил ўтказилиши шарт. Сўроқ қилиш тергов ҳаракатининг аҳамияти
катта ҳажмдаги маълумотларни олиш, кўп сонли гувоҳлар ва гумон
қилинувчилар билан ишлашни тақозо этилишидан келиб чиқади. Ушбу
тергов ҳаракатини тезкорлик билан ва ўз вақтида ўтказилиши муҳим
маълумотларни олиш имконини яратади. Шунинг учун жиноят иши
қўзғатилиши биланоқ суриштирувчи ва терговчи сўроқни аниқ режа
асосида ўтказиши, терговнинг самарадорлиги ва ижобий натижага
эришишининг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Юқоридагиларни хулоса қилган ҳолда қасддан баданга шикаст
етказиш жиноятлари тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки ва кейинги
тергов ҳаракатларини ўтказиш, суд
-
тиббиёт экспертизаларини
тайинлаш
ва уларнинг хулосаларини олиш бу турдаги жиноятларни содир қилган
шахсларнинг айбларини фош этиш ва уларнинг қонунда белгиланган
жавобгарликка тортилишини таъминлашнинг асосини яратилишига
хизмат қилади.