Правовой анализ существующих проблем в сфере информационной безопасности

CC BY f
188-192
25
14
Поделиться
Эргашев, З. (2022). Правовой анализ существующих проблем в сфере информационной безопасности. Современные тенденции развития цифровизации в сфере юстиции, 1(1), 188–192. https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-1-8-MTDDFJ-2021-pp188-192
Зафар Эргашев, Исследовательского института правовой политики при Министерстве юстиции

ответственный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются актуальные вопросы информационной безопасности. В частности, анализируются систематические просчеты в государственных органах, случаи, которые необходимо урегулировать в этой сфере. Описан передовой зарубежный опыт. Меры, которые необходимо принять, подчеркнуты.

Похожие статьи


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

188

Эргашев Зафар Сайфулло ўғли

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг масъул

ходими

АХБОРОТ БОРАСИДАГИ ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИДАГИ МАВЖУД

МУАММОЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ

Ergashev Zafar Sayfullo ugli

Senior researcher of the Research Institute of Legal Policy under the Ministry of Justice

LEGAL ANALYSIS OF EXISTING PROBLEMS IN THE SPHERE

OF INFORMATION SECURITY

Эргашев Зафар Сайфулло угли

Ответственный сотрудник Исследовательского института правовой политики

при Министерстве юстиции

ПРАВОВОЙ АНАЛИЗ СУЩЕСТВУЮЩИХ ПРОБЛЕМ В СФЕРЕ

ИНФОРМАЦИОННОЙ БЕЗОПАСНОСТИ

Аннотация:

Ушбу мақолада ахборот борасидаги хавфсизликни

таъминлаш борасидаги мавжуд муаммолар ёритилган. Хусусан, давлат

органларидаги тизимли камчиликлар, ушбу соҳадаги тартибга солиниши

лозим бўлган ҳолатлар таҳлил қилинган. Бу борада ўрганилган илғор хориж

тажрибаси баён қилинган. Амалга оширилиши лозим бўлган чора

-

тадбирлар

алоҳида белгилаб ўтилган.

Калит сўзи:

тақиқланган ахборот, ахборот борасидаги хавфсизлик,

интернет тармоғи, мониторинг, интернет тармоғи ахборот ресурслари.

Abstract

:

this article discusses the current issues of information security. In

particular, the systematic faults in government agencies, the cases that need to be

regulated in this sphere are analyzed. The advanced foreign experience is described.

The measures to be taken are stressed.

Keywords:

prohibited information, information security, internet network,

monitoring, internet network information resources.

Аннотация:

в данной статье рассматриваются актуальные вопросы

информационной

безопасности.

В

частности,

анализируются

систематические просчеты в государственных органах, случаи, которые

необходимо урегулировать в этой сфере. Описан передовой зарубежный опыт.

Меры, которые необходимо принять, подчеркнуты.

Ключевые слова:

запрещенная информация, информационная

безопасность, сеть Интернет, мониторинг, информационные ресурсы сети

Интернет.


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

189

Ахборот борасидаги хавфсизлик ахборот соҳасида шахс

жамият

ва давлат манфаатларининг ҳимояланганлик ҳолати ҳисобланади. Бугунги

кунда ушбу соҳада қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан қатор

ислоҳотлар амалга оширилган.

Шунга қарамасдан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан

тарқатилиши

тақиқланган

ахборотларни

(кейинги

ўринларда

тақиқланган ахборот деб аталади) тарқатишда ижтимоий тармоқлар ва

бошқа ахборот ресурсларидан фойдаланиш кўламининг ортиб

бораётганлиги давлатимизнинг ахборот борасидаги хавфсизлик сиёсатига

салбий таъсир кўрсатмоқда ҳамда қуйидаги ҳолатларнинг юз беришига

сабаб бўлмоқда:

интернет тармоғида тақиқланган ахборот тарқалишини олдини

олишнинг тизимли йўлга қўйилмаганлиги ушбу тармоқда ахборот

борасидаги хавфсизликнинг таъминланишига ҳамда давлат сиёсати

тўғрисида жамоатчилик фикрининг шаклланишига салбий таъсир

кўрсатмоқда;

Бош прокуратуранинг расмий таҳлилларига кўра

, 2021

йилда

ижтимоий тармоқларда жинсий озчилик тарғиботи сони

44%

,

сепаратизм тарғиботи

28%

, экстремизм

-

терроризм тарғиботи

34%

га кўпайган.

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сонининг

ошиб бориши интернет тармоғида ахборот тарқатилишини мониторинг

қилиш ишларини тобора мураккаблаштирмоқда;

“Digital

2021” ҳисоботига кўра, Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқ

фойдаланувчиларининг сони 2021

йилнинг январь ойи ҳолатига кўра

4,60

млн

нафарни (умумий аҳолининг

13,6%

) ташкил этади. Ўзбекистонда

ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш даражаси 2020

йилга нисбатан

44%

га (

1,4

млн

) ошган.

интернет тармоғида содир этилган жиноятларнинг сони ҳам

борган сари ошиб бормоқда.

Бош прокуратурасининг расмий статистикасига кўра, 2020

2021

йиллар давомида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда

885

та

жиноят содир этилган.

Ўзбекистон Республикасида ахборот борасидаги хавфсизликни

таъминлаш соҳасида норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ҳолатининг

ҳуқуқий таҳлили натижасида ушбу соҳада бир қатор тизимли муаммо

ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди:

1)

тақиқланган

ахборотлар

рўйхати

“Ахборотлаштириш

тўғрисида”ги Қонуннинг 12

1

-

моддаси биринчи қисмида назарда тутилган

бўлиб, тақиқланган ахборот мавжуд бўлган интернет тармоғи веб

-

сайтидан ва (ёки) веб

-

сайт саҳифаларининг (кейинги ўринларда

интернет

тармоғи ахборот ресурслари

деб аталади) мониторинги Ахборот ва

оммавий коммуникациялар агентлигининг

Оммавий коммуникациялар

масалалари бўйича Маркази

(Марказ)

томонидан юритилади

(24.11.2004

й.

ВМҚ

–555-

сон).

Шунингдек,

Марказ

Ўзбекистон


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

190

Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот

мавжуд бўлган Интернет тармоғи ахборот ресурслари Реестрини (Реестр)

ҳам юритади (05.09.2018

й. ВМҚ

–707-

сон). Марказ томонидан мониторинг

натижасида аниқланган интернет тармоғи ахборот ресурсидаги

тақиқланган ахборот мавжудлиги юзасидан хулоса тайёрланади.

Шу билан бирга, мониторинг натижаларини экспертизадан ўтказиш

учун Марказ Вазирлар Маҳкамасининг 2011

-

йил 5

-

августдаги 228

-

сон Қарори

билан ташкил этилган Оммавий коммуникациялар соҳасидаги эксперт

комиссиясига (Эксперт комиссияси) мурожаат қилиши мумкин. Марказ

хулосаси ёки Эксперт комиссиясининг Қарори тақиқланган ахборот мавжуд

бўлган интернет тармоғи ахборот ресурси идентификация маълумотларини

Реестрга киритиш учун асос бўлади. Бу эса мазкур ахборот ресурсидан

фойдаланишни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги томонидан чекланишига сабаб бўлади.

Таъкидлаш лозимки, интернет тармоғи ахборот ресурслари

мониторингини ташкил этишда йўл қўйилган қуйидаги камчиликлар ушбу

фаолиятнинг самарали юритилишига тўсқинлик қилмоқда:

Марказ расмий веб

-

сайтининг ташкил этилмаганлиги фуқароларнинг

Марказга бевосита виртуал мурожаат қила олмасликларига сабаб бўлмоқда;

Марказ томонидан Реестр ошкора юритилмайди. Фуқаролар Реестрга

киритилган интернет тармоғи ахборот ресурслари тўғрисида Марказга

расмий мурожаат қилмасдан туриб, билиш имконига эга эмас;

Россияда интернет тармоғидаги қонунчиликда тарқатилиши

тақиқланган ахборотлар мавжуд бўлган веб

-

сайтларни аниқлаштириш

имконини

берадиган тармоқ манзили ва домен номининг ягона Реестри

ошкора юритилади

:

Интернет тармоғи ахборот ресурсига жойлаштирилган тақиқланган

ахборот тўғрисида Марказга хабар берганлик учун фуқароларни молиявий

рағбатлантириш чоралари жорий этилмаган. Бу эса

интернет тармоғи

ахборот ресурслари мониторингини амалга оширишда кенг жамоатчилик

иштирокининг таъминланмаслигига сабаб бўлмоқда;

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталида Марказ

томонидан амалга оширилган мониторинг натижалари, шунингдек

фойдаланилиши чекланган интернет тармоғи ахборот ресурслари бўйича

очиқ статистика маълумотларининг мавжуд эмаслиги Марказ фаолияти

тўғрисида кенг жамоатчилик фикрининг шаклланмаслигига сабаб бўлмоқда.

2)

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Агентлик)

болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш

соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик оммавий ахборот воситалари томонидан ишлаб чиқариш

ва нашр қилиш, телеканал, радиоканал, теледастур ва радиодастурлар

намойиши,

шунингдек,

ахборот

-

телекоммуникация

тармоқлари,

жумладан, интернет тармоғи орқали ахборот тарқатиш жараёнига

болаларни

уларнинг

соғлиғига

салбий

таъсир

кўрсатувчи

маълумотлардан ҳимоя қилиш борасидаги Ўзбекистон қонун

ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини мониторинг қилади.


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

191

Агентлик ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларга ва

тарқатувчиларга болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан

ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолларини,

шунингдек

,

уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт

-

шароитларни бартараф

этиш ҳамда уларнинг олдини олиш учун

кўрсатмалар

юборади.

Таъкидлаш жоизки, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи

ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш

мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018

йил 22

октябрдаги

848-

сонли Қарори билан тасдиқланган Болаларни уларнинг соғлиғига зарар

етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга доир маъмурий ва

ташкилий чора

-

тадбирлар, дастурий

-

аппарат ва техника воситаларига доир

талабларни белгилаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган болаларни

уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни

таъминлашнинг дастурий

-

аппарат ва техник воситаларига қўйилган

талабларга риоя этилишини назорат қилишнинг Агентлик томонидан амалга

оширилиши унинг вазифа ва функцияларига номувофиқдир.

Юқоридаги низом талаблари ташкилий ва техник аҳамиятга эга

бўлганлиги сабабли унга риоя этилишини назорат қилиш Ахборотлаштириш

ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг

(Ўзкомназорат) вазифа ва функцияларига мос келади. Чунки Ўзкомназорат

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма

нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва

давлат стандартлари талабларига риоя қилинишини назорат қилади

.

Хорижий давлатлардан

Россияда

телерадиодастурларни эфирга

узатишда, ахборот коммуникация тармоқлари орқали ахборот тарқатишда

болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш

тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши Россиянинг алоқа,

ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасини назорат

қилиш бўйича Федерал хизмати томонидан назорат қилинади.

3)

Ўзбекистон Республикасида фойдаланувчилари

500

минг

дан ортиқ

бўлган хорижий ижтимоий тармоқ платформаларидан ушбу платформага

жойлаштирилган тақиқланган ахборотни олиб ташлаш бўйича ваколатли

орган қарори ижросини таъминловчи механизм жорий этилмаган.

Таъкидлаш лозимки, ушбу турдаги интернет тармоғи ахборот

ресурсидан фойдаланишни чеклаш “VPN” иловаси туфайли ўз самарасини

йўқотмоқда. Бу эса ахборот борасидаги хавфсизлик бўйича давлат сиёсатини

амалга оширишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Туркияда

кундалик фойдаланувчилари

1

млн

дан ортиқ бўлган хорижий

ижтимоий тармоқлар Туркия ҳудудида ўз ваколатхоналарини очиш тартиби

мавжуд. Шунингдек,

Германия

ва

Австрияда

хорижий ижтимоий тармоқ

эгаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича

ўз вакилини тайинлаши талаб этилади.

4)

кундалик фойдаланувчиларининг сони мингдан ортиқ

бўлган

интернет тармоғи ахборот ресурсининг мониторингини доимий равишда

юритиш мушкул бўлганлиги сабабли ушбу ахборот ресурси эгаси


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

192

тақиқланган ахборотни ўз вақтида аниқлаш учун фойдаланувчиларнинг

ёрдамига муҳтож бўлади. Бироқ қонунчиликда интернет тармоғи ахборот

ресурсида жойлаштирилган тақиқланган ахборот юзасидан ушбу ахборот

ресурси эгасига хабар беришга имкон берадиган тизимни жорий этиш

назарда тутилмаган.

Бу эса фойдаланувчиларнинг интернет тармоғи ахборот

ресурси эгасига ушбу ахборот ресурсидаги тақиқланган ахборот тўғрисида

қулай тарзда хабар бера олмаслигига сабаб бўлмоқда.

Германия

ва

Франция

қонунчилигида веб

-

сайт ёки бошқа ахборот

ресурсининг фойдаланувчиси томонидан веб

-

сайт ёки бошқа ахборот

ресурсидаги нотўғри ахборот юзасидан веб

-

сайт ёки бошқа ахборот ресурси

эгасига бевосита мурожаат қилиш имконини берадиган тизим веб

-

сайт ёки

бошқа ахборот ресурсида мавжуд бўлиши лозимлиги назарда тутилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда илғор хориж

тажрибасидан келиб чиқиб,

қўйидаги чора

-

тадбирларни амалга ошириш

таклиф этилади:

Ўзбекистон Республикасида ахборот борасидаги хавфсизликни

таъминлаш бўйича норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар базасини “

тартибга солиш

гильотинаси

” усулини қўллаш орқали қайта кўриб чиқиш ҳамда ахборот ва

коммуникация

технологияларининг

замонавий

тенденцияларига

мувофиқлаштириш;

болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя

қилишни амалга оширувчи органлар тизимини ушбу органларнинг вазифа ва

функцияларидан келиб чиқиб қайта кўриш;

Ўзбекистон Республикасида фойдаланувчилари

500

минг

дан ортиқ

бўлган хорижий ижтимоий тармоқ платформаларидан ушбу платформага

жойлаштирилган тақиқланган ахборотни олиб ташлаш бўйича ваколатли

орган қарори ижросини таъминловчи механизмни ишлаб чиқиш;

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Марказга бевосита

виртуал мурожаат қилиш, интернет тармоғидаги тақиқланган ахборот

тўғрисида аноним хабар бериш тартибларини жорий этиш;

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Марказ томонидан

амалга оширилган мониторинг натижалари, шунингдек фойдаланилиши

чекланган интернет тармоғи ахборот ресурслари бўйича статистика

маълумотларини Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига

жойлаштириб бориш тартибини жорий этиш;

интернет тармоғи ахборот ресурсига жойлаштирилган тақиқланган

ахборот юзасидан ушбу ахборот ресурси

эгасига виртуал хабар бериш

имконини берадиган

тизимни интернет тармоғи ахборот ресурсларида

жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши

тақиқланган ахборот мавжуд бўлган бутунжаҳон интернет тармоғи ахборот

ресурслари Реестрини ошкора юритиш тартибини жорий этиш;

интернет тармоғи ахборот ресурсига жойлаштирилган тақиқланган

ахборот тўғрисида Марказга хабар берганлик учун фуқароларни молиявий

рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш.

Библиографические ссылки

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов