“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)
230
Абдуқодиров Фарходжон Фахриддин ўғли
ИИВ Академияси Олий таълимдан кейинги таълим факультети докроранти
ТАЛОНЧИЛИКНИ ФИРИБГАРЛИКДАН ФАРҚЛАШГА ОИД
АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
Abdukodirov Farkhodjon Fakhriddin ugli
Doctoral student of the Faculty of Postgraduate Education of the Academy of the Ministry
of Internal Affairs
SOME COMMENTS ON THE DIFFERENCE BETWEEN
FRAUD AND PLUNDER
Абдукадиров Фарходжон Фахриддин угли
Докторант факультета
послевузовского
образования
Академии МВД
НЕКОТОРЫЕ КОММЕНТАРИИ О РАЗНИЦЕ МЕЖДУ
МОШЕННИЧЕСТВОМ И ГРАБЕЖОМ
Бугунги кунда давлатнинг мулкни муҳофаза қилиш функциясини
жадаллаштириш йўлида, мулкий ҳуқуқларга қилинадиган ҳар қандай
тажовузларнинг олдини олиш, уларга қарши кураш, ҳуқуқни қўллаш
амалиётида ушбу соҳада учрайдиган муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал
этиш мақсадида бу борадаги жиноят қонунчилиги нормаларини
такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунида ўзгалар мулкини талон
-
тарож
қилишнинг турли усуллари учун жиноий жавобгарлик белгиланган
бўлиб, ушбу нормалар мулкий муносабатларнинг
муҳофаза этилишига
хизмат қилади. Шунингдек, қонунни қўллаш амалиётида, ўзганинг
мулкини талон
-
тарож
қилиш билан боғлиқ жиноятларни квалификация
қилиш, уларни бир
-
биридан фарқлаш билан боғлиқ муаммолар мавжуд.
Улардан бири зўрлик ишлатмасдан содир этилган талончиликни
(ЖК 166
-
модда 1
-
қисм) фирибгарликдан фарқлаш ҳисобланади. Негаки
“алдаш” орқали содир этилган фирибгарлик объектив жиҳатдан зўрлик
ишлатмасдан содир этилган талончилик билан ўҳшашдир, шу сабабли
уларни ўзаро фарқлашда қатор муаммолар юзага келади.
Очиқдан
-
очиқ талон
-
тарож
қилиш деб Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг
“Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик
билан талон
-
тарож
қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг 3
-
бандига мувофиқ айбдор, жабрланувчи ва
бошқаларнинг кўзолдида ўзганинг мулкини эгаллаб олаётганлигини ва
улар унинг ҳаракатларининг жиноий хусусиятини тушунганлигини
англаганда, ўзганинг мулкини ошкора талон
-
тарож
қилишга айтилади.
“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)
231
Маълумки, ЖК кодексининг 168
-
моддаси диспозициясида
фирибгарликка “алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш”
,
деб таъриф берилган. Фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан
била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар
қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига
маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай
шахсларни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар
тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Фирибгарликка
оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
2017
йил 11 октябрь, 35
-
сон
Қарорининг 14
-
бандига асосан, агар алдов шахс томонидан ўзганинг
мулкини қўлга киритишни енгиллатиш мақсадида ишлатилган бўлиб,
мулкни олиб қўйиш жараёнида мулкдор, мулк эгаси ёки бошқа шахс унинг
асл ниятини сезиб қолган, айбдор буни англаса
-
да, бироқ мулкдор ёки
мулк эгасининг эркига зид равишда мулкни ушлаб туришни давом
эттирган бўлса, қилмиш талончилик, мулкдор ёки мулк эгасига
билдирмасдан мулк билан яширинган ҳолларда эса
фирибгарлик
сифатида квалификация қилиниши лозим.
Юқорида мазкур жиноятларни ўзаро фарқлашга оид ҳуқуқий асослар
мавжудлигининг
гувоҳи бўлдик, бироқ бугунги кун суд
-
тергов
амалиётида
,
асосан
,
ўзганинг кўчар мулкини
,
яъни уяли алоқа воситаси,
тақинчоқ ва шунга ўхшаш буюмларини жабрланувчидан вақтинча
фойдаланиш, сотиб олиш мақсадида кўздан кечириш учун олиб мулкни
олиб қочиш ва яшириниш ҳолатларига ойдинлик киритишда муаммолар
кўзга ташланмоқда.
Дастлабки тергов органи томонидан Н.Ш.га, ўзганинг мол
-
мулкини
очиқдан
-
очиқ
талон
-
тарож қилиш мақсадида, 2014 йил 23
декабрь куни
соат 10:00ларда Ф.Н.ни нақд пул қилиб беришни айтиб, уни алдаб, Навоий
шаҳар, Х.Д.
кўчаси, 54
-
уйнинг олдига олиб келиб, пластик карточкаларини
олиб, уларни нақд пул қилиш учун танишининг
олдига кириб чиқишини
айтиб, улар кутиб қолмаслик учун Ф.Н.га тегишли бўлган баҳоси
300.000 сўмлик “Нокиа С
-
2” русумли телефон аппаратини очиқдан
-
очиқ
талон
-
тарож
қилиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳолати бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166
-
моддаси 1
-
қисми билан айб эълон
қилган.
Бироқ суд ушбу ҳолатда судланувчи Н.Ш.нинг мақсади мулкни алдаш
ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли орқали ўзгани мулкини қўлга
киритиш бўлган деб ҳисоблаб, қилмишни очиқдан
-
очиқ талон
-
тарож
қилган деб баҳолашни рад этиб, судланувчи Н.Ш.нинг жиноий ҳаракатини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166
-
моддаси 1
-
қисмидан ЖКнинг
168-
моддаси 1
-
қисмига қайта квалификация қилган.
“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)
232
Бундан ташқари, дастлабки тергов органи Қ.Х.Қ, 2018
-
йил 15
-
май
куни соат 12:00да, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли 2 билан қўлга киритиш мақсадида, ўзининг бошқарувидаги
давлат рақами 01
Q 771 KA
бўлган “BMW
-
730” русумли автомашинада
Миробод тумани Катта Миробод кўчасига келиб, автомашина орқа давлат
рақамини ечиб олган ҳолда, фуқаро А.Д.С. билан учрашиб, унинг “Web
Money” ҳисоб рақамидан 7.000
АҚШ долларига тенг шу миқдоридаги
электрон титул белгиларини ўзининг “Ғогех” ҳисоб
рақамига ўтказиб
олиб, Д.
Атаниязовга берган ваъдасини бажармай, воқеа жойидан
яширинган ҳолатини ЖК ЖКнинг 166
-
моддаси 2
-
қисми “б” банди билан
квалификация қилган. Суд иш ҳолатларига баҳо бериб, Д.А.нинг мулки
ҳисобланган электрон белгиларни Х.Қ.нинг ҳисобига ўтказилиши
ихтиёрий равишда амалга оширилгани, улар ўртасида ўзаро келишув
бўлганлиги, Д.А.нинг шахсий мулки бўлган титул белгиларининг зўрлаб
эгаллаш ҳолати судда ўз тасдиғини топмаганлиги ва мулк сифатида
эътироф этилаётган электрон белгиларнинг савдоси аввал ҳам улар
ўртасида амалга оширилганлиги сабабли, Х.Қ.нинг ҳаракатлари ўзганинг
мулкини очиқдан
-
очиқ анча миқдорда талон
-
тарож
қилиш аломатлари
бўйича ЖКнинг 166
-
моддаси 2
-
қисми “б” бандидан, фирибгарлик, яъни
алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини анча
миқдорда қўлга киритиш, компьютер техникасидан фойдаланиб содир
этилиши аломатлари билан ЖКнинг 168
-
моддаси 2
-
қисми “а”, “в”
бандларига қайта
квалификация қилган.
Юқоридаги икки ҳолатда ҳам қилмишга ҳуқуқий баҳо беришда
айбдорнинг мулкни жабрланувчидан олишга қаратилган ҳаракатларига
етарлича аниқлик киритилмасдан малакаланган. Натижада, дастлабки
тергов органи томонидан берилган ҳуқуқий баҳо, суд томонидан
атрофлича ўрганилиб бошқа моддага қайта квалификация қилинган.
М.Х
.
хавфли рецидивист бўлгани ҳолда 2020 йил 4 май куни
соат 16:00 ларда, Фарғона шаҳар Ал
-
Хоразмий кўчасида жойлашган
“Ташламасой” канали бўйида, вояга етмаган Ж.Э
.
нинг 1.700.000 сўмли
“Samsung A10S” русумли телефон аппаратини гўёки қўнғироқ қилиб олиш
учун сўраб олиб, гўёки телефонда гаплашаётгандек бўлиб қочиб кетган
ҳолатини ЖКнинг 166
-
моддаси 1
-
қисми билан квалификация қилинган.
Ушбу ҳолатда дастлабки тергов органи тўғри хулоса келган. Чунки айбдор
мулкни алдов билан қўлга киритган бўлса
-
да, бошланган фирибгарлик
тугалланмасдан, жабрланувчи унинг жиноий ниятини пайқаб, уни таъқиб
этиб ета олишмаган натижада айбдор ҳодиса жойидан яширинганда
талончиликка ўзгарган.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, талончиликни фирибгарликдан
фарқлашда асосий эътиборни айбдорнинг мотиви, мақсади, мулкни
эгаллашга йўналтирилган ҳаракатларига, хулқ
-
атворига, шунингдек
,
мулкни
топширганидан сўнг жабрланувчининг ҳаракатларига аниқлик киритишга
қаратиш лозим.