Авторы

  • Шукурулло Агоев
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
  • Сабрина Шакирова
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dis.52891

Ключевые слова:

инсон ҳуқуқ юристлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фикр.

Аннотация

Мазкур мақолада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида, уларнинг инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилишдаги роли ҳамда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ёш юристларнинг фикри таҳлил қилинган.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

75

ҚИЙНАШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ:

НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ.

Агоев Шукурулло Сафарбоевич

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси

Шакирова Сабрина Салоҳиддин қизи

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

3-босқич курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.12154406

Аннотация:

Мазкур мақолада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

фаолиятида, уларнинг инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилишдаги роли
ҳамда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ёш юристларнинг
фикри таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

инсон, ҳуқуқ, юристлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш

органлари, фикр.

Сўнги йилларда мамлакатимизда, жамиятнинг барча жабҳаларида

изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, инсон ҳуқуқи ва
эркинликлари

соҳасида

ҳам

сезиларли

ишлар

амалга

оширилаётганлигини эътироф этиш жоиз. 1948 йил 10 декабрь
Бирлашган Миллатларлар Бош Ассамблеясининг 217 А (III) кўрсатмасига
биноан «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси» қабул қилинган ва
эълон қилинган. Бирлашган Миллатлар халқлари инсоннинг асосий
ҳуқуқларига, шахснинг қадр-қимматига, эркак ва аёлнинг тенг
ҳуқуқлилигига, ўз эътиқодларини Низомда тасдиқлаганликлари ҳамда
янада кенгроқ эркинликда ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитларини
яхшилашга кўмаклашишга аҳд қилганликларини эътиборга олиб, Бош
Ассамблеяси «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси»ни барча
халқлар ва барча давлатлар бажариши лозим бўлган вазифаларни эълон
қилиб, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти доимо
декларацияни шартларида назарда тутилган шартларини, яъни инсон
ҳуқуқи ва эркинликларни ҳурмат қилинишига кўмаклашиши, миллий ва
халқаро тараққийпарвар тадбирлар орқали ҳам унинг бажарилишини
таъминлаши, Ташкилотга аъзо бўлган давлатлар халқлари ўртасида ва
ушбу давлатларнинг ўртасида тан олинишини таъминлаш лозим.

Бугунги кунда мамлакатимизда 16 та конфессиянинг 2277 та диний

ташкилотлари ўз фаолиятини олиб бормоқда. «Жаҳолатга қарши
маърифат» ғоясини амалга оширишга, диний таълим ва маърифат


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

76

тизимини ривожлантиришга, диний ходимлар тайёрлашга доим алоҳида
эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021

йил февраль ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон
ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида иштирок этганда , шундай нутқ
сўзлаган эди «Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш
Ўзбекистондаги ислоҳатларида энг муҳим ўринда туради, барқарор
ривожланиш мақсадлари мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва
қонуний манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган,«ҳеч кимни
эътибордан четда қолдирмаслик» тамойилли асосида амалга оширилади»
деган муҳим мақсадларни баён этган эди.

Сўнгра ушбу сўзлар ижроси ўлароқ 2023 йил 7 февраль куни қабул

қилинган «Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий
таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-46 сон Ўзбекистон
Республикаси Президенти қарори бу борада Ўзбекистон Республикасини
ўз зиммасига олган вазифалар ижросини таъминлашга муҳим қарор
бўлди.

Бу эса Ўзбекистон Республикаси раҳбарининг «Ўзбекистон инсон

ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига қатъий содиқ қолади»
деган мустаҳкам позицияси тўлиқ амалда эканлигини кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат инсон,ҳуқуқларига бўлган эътибор давлат сиёсати

даражасида амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси томонидан
қабул қилинётган бир қатор халқаро ҳужжатларнинг ратификация
қилиниб, шунингдек қабул қилинган халқаро меъёрий ҳужжатлар асосида
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Жумладан «Инсон
ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Стратегиясини
тасдиқлаш тўғрисида

1

” Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони, 22.06.2020 йилдаги ПФ-6012-сон. Ушбу Стратегиянинг асосий
мақсади сифатида «Инсон ҳуқуқларини ва эркинликларини ҳимоя қилиш
механизмини янада такомиллаштиришга ва амалиётга самарали тарғиб
қилиш, уни қўллаш, инсон ҳуқуқлари ва экинликларига ҳурмат
муносабатини шаклланишига, мамлакатнинг халқаро майдондаги
обрўсини янада мустаҳкамланишига хизмат қилди.

Сўнги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик

ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш,инсон ҳуқуқларини ҳимоя

1

https://lex.uz/docs/-4872355


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

77

қилиш масалалари юзасидан халқаро мажбуриятларни бажариш,
шунингдек инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан кўплаб
амалий ишлар амалга ошириш, халқаро майдонда ўзаро ҳамкорликларни
амалга ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқиш йўлга қўйилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан

инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида қонунлар,
қонун ости ҳужжатлари,низомлар ишлаб чиқилиб ва йилдан-йилга
уларнинг тармоғлари кенгайтирилиб, вазифалари аниқ қилиб белгилаб
берилмоқда.

Асосий

Инсон ҳуқуқлари-

шахснинг

ҳаётий

эҳтиёжлари

, яшаши, жамиятда ўз

ўрнини топиши, унинг

жамият

,

давлат

ва бошқа

шахслар

билан алоқаси

учун зарур бўлган барча ҳуқуқий хусусиятлар йиғиндиси ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида аниқланган қонунбузарлик
ҳолатларини бартараф қилиш бўйича зарур ва қатъий чора-тадбирлар ҳам
ишлаб чиқилган.

Инсон ҳуқуқлари барча инсонларнинг умумбашарий ва ажралмас

ҳуқуқлари бўлиб, қайсидир давлатга, миллатга, фуқароликка ёки динга
тегишли эмас, ҳамма учун бир ҳилдир. Бу ҳуқуқлар Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон декларациясига асосланган. Инсон ҳуқуқлари халқаро кўламда
амал қилиниб, халқаро қонунлар, дунёвий ва диний муассасалар,
ҳукуматлар сиёсати ва нодавлат ташкилотлари томонидан дунё сиёсатига
жуда ҳам катта таъсир кўрсатадиган доктринадир. Инсон Ҳуқуқлари бу
инсонларга берилган имтиёз бўлиб у дунёнинг кўпчилик тараққий этган
мамлакатларида қонунлар, конституциявий қадриятлар нормалари ёки
халқаро конвенциялар орқали тан олинган.

Жумладан

Ўзбекистон

Республикасининг

бош

қомуси,

Конституциянинг III боб 13-моддасида «Ўзбекистон Республикасида
демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон,
унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас
ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар
Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади.

2

«деб аниқ қилиб

тасдиқлаб қўйилган. Шахсий ҳуқуқлар ичида, ҳар бир кишининг ҳаёти
эркинлиги ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи алоҳида муҳим аҳамият касб
этади.

2

https://constitution.uz/oz/clause/index#section15


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

78

Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш барча

давлат оргинлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи оргинларига тенг қилиб
юклатилган. Инсон эркинлиги, фуқароларнинг демократик ҳуқуқ ва
эркинликларини конституциявий қонунларда ифода этибгина қолмай,
унинг ривожини ҳамда такомилланишини шу мақсадда тузилган ва
тузилаётган давлат органлари, жамоат уюшмалилари фаолиятлари билан
ҳам

амалга

оширмоқда

ва

кафолатламоқда.

Сўнги

йилларда

мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи
давлат ташкилотлари тизими шакллантирилди. Бу тизимда анъанавий
судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан иборат бўлган судлов
органлари билан бир қаторда, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий
институтлар ва нодавлат ташкилотлардан иборат бўлган инсон ҳуқуқлари
бўйича шуғулланувчи ташкилотлар ҳам шакллантирилди. Инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг судлов органларига, биринчи навбатда,
суд

ҳокимияти

тизимига

кирувчи

судлар,

яъни

Ўзбекистон

Республикасининг Конституциявий суди, умумий судлар, хўжалик судлари
киради. Судлар тизими билан бир қаторда ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари, яъни прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги
каби нафақат инсон ҳуқуқларини, балки мамлакатдаги ҳуқуқ-тартиботни
ҳам ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи вазирликлар ва давлат идоралари
ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида ва одил судловни
таъминлаб беришда муҳим ҳалқани ташкил этади. Бугунги кунда ушбу
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимларида инсон ҳуқуқлари
масалалари билан шуғулланувчи алоҳида тузилмалар ташкил этилган.

Инсон Ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш инсон ҳуқуқлари ва

эркинликларини ҳимоя қилиш механизмининг таркибий ва ҳал қилувчи
қисмидир.Чунки, суд бузилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини
тиклаш тизимида энг муҳим восита ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда прокуратура

органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, шу жумладан, инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тизимида муҳим ва асосий ўринлардан бирини эгаллайди.
Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари ўз фаолиятини
Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги қонуни ҳамда
фаолиятига дахлдор бўлган бошқа қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари
асосида олиб боради. Мазкур қонунга биноан, прокуратуранинг асосий
вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилиш ҳисобланади.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

79

Ички ишлар идораларининг асосий вазифаларига конституциявий

тузумни ҳимоя қилиш,фуқороларнинг ҳамда корхона, муассаса ва
ташкилотларнинг мулкини, жиноятчиликнинг олдини олиш ва содир
этилган

жиноятларнинг

қисқа

фурсатда

тўлиқ

очилишини

таъминлаш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш, ҳуқуқ ва
эркинликларини

ҳар

хил

жиноий

тажовузлардан

ва

бошқа

ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш, жиноятни содир этиш сабабларини
аниқлаб, уларни бартараф этиш, содир этилган жиноятларни тергов
қилиш, паспорт тизими фаолиятини таъминлаш (фуқароларга паспорт
берилишини, уларнинг рўйхатдан ўтиши ва чиқишини, визаларини
расмийлаштириш), йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, маъмурий
жавобгарлик ва жиноий жазоларнинг бажарилишини таъминлаш, ёнғин
хавфсизлигини сақлаш, вояга етмаганлар билан ишлаш, фуқаролар
томонидан ўқотар қуролларни сотиб олиш, сақлаш ва олиб юриш
тартибини назорат қилиш ва расмийлаштириш каби кўплаб вазифаларни
ўз ичига олади.

Биламизки ҳар бир юртнинг келажаги ёшлар қўлида. Ёшларни билим

савиясини

ошириш,

уларда

ҳуқуқий

онгни

ривожлантириш,

дунёқарашини кенгайтириш таълимдаги асосий вазифа ҳисобланади.
Келажак қиёфаси эса ёшларнинг билим ва интеллектуал салоҳияти,
жисмонан ва маънан баркамоллигига боғлиқлиги айни ҳақиқат. Шунинг
учун юртимизда олий ва ўрта юридик ўқув юртлари, юридик
факультетлар ва ўқув режалари ва дастурларини қайта ишлаб чиқилди.
Бунда, хусусан, ҳозирги замон шароитида ҳуқуқшунос мутахассисларни
шакллантиришга асос бўлувчи фанлар рўйхати қайта кўриб чиқилиб, мана
шу асосда уларнинг умуминсоний ва ахлоқий-этик тайёргарликларини
тубдан қайта қуриш режалаштирилди.

Талабаларнинг

фалсафа,

социология,

сиёсатшунослик,

жамиятшуносликдаги муҳим муаммоларини, чет тилларни, давлат ва
ҳуқуқ назарияси ва тарихини, сиёсий ҳуқуқшуносликни ва ҳозирги замон
ҳуқуқ тизимларини, давлат, маъмурий, фуқаролик ҳуқуқларини, халқаро
ҳуқуқ ва унинг асосий соҳаларини, ташқи иқтисодий фаолиятнинг
ҳуқуқий асосларини, бозор муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солишни, менежмент ва маркетингни, ҳуқуқий ахборот ва кибернетикани,
ҳуқуқнинг ҳуқуқшунос мутахассислар тайёрлашнинг ҳозирги замон жаҳон
даражасини

белгиловчи

ва

замонавий

ҳуқуқий

тафаккурни

шакллантиришнинг асосида турувчи молия, солиқ, экология ва бошқа


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

80

жадал ривожланаётган соҳаларини ўрганишга эътибор кучайтирилди. Ёш
юристларни ҳуқуқий жиҳатдан ташкилот ва жамиятнинг фаолияти ҳамда
кундалик ҳаёт тарзини таъминлайдиган шахс қилиб етиштириш асосий
мақсад ҳисобланади. Мамлакатнинг қонунларини билиш ва юридик
билимларни

эгаллаш,

ушбу

фаолиятнинг шубҳасиз

афзаллиги

ҳисобланади. Кундалик ҳаётда, ҳар биримиз, у ёки бу тарзда,
қонунларнинг ишлаши билан шуғулланишимиз керак. Эҳтимол, улар
истеъмолчи сифатида сизнинг ҳуқуқларингизни бузишган, хизмат ёки
компенсация тўлашдан бош тортишган, ёки йўл полицияси ходими
протокол тузиш орқали ўз ваколатидан ошиб кетган бўлиши мумкин -
буларнинг ҳаммасида, қонунни билиш ва ўз ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилиш учун ундан фойдаланиш қобилияти сиз учун бебаҳо ёрдам ва
қўллаб-қувватлаш бўлади.

ХУЛОСА

Хулоса қилиб айтиш жоизки мамлакатимизда ёш юристларни етиштириб
чиқариш давлат сиёсатининг бир қисмига айлантирилган..

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Муродов Б., Қулбеков О. Номусга тегиш жиноятларини тергов қилишда
исботланиши лозим бўлган ҳолатлар //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. –
Т. 3. – №. 1. – С. 98-104.
2. Муродов Б.Б. Основания прекращения уголовного дела в связи с
истечением срока давности привлечения к ответственности (опыт
Узбекистана) //Вестник экономической безопасности. – 2016. – №. 1. – С.
177-182.
3. Муродов Б.Б Совершенствование основания прекращения уголовного
дела в связи с истечением срока давности привлечения к ответственности
//Обзор законодательства Узбекистана. – 2016. – №. 3. – С. 47-50.
4. Муродов Б. Совершенствование основания прекращения уголовного
дела в связи с истечением срока давности привлечения к ответственности
//Обзор законодательства Узбекистана. – 2017. – №. 1. – С. 69-72.
5. Муродов Б., Ботаев М. Анализ основ реабилитации невиновных лиц в
уголовном процессе //Общество и инновации. – 2020. – Т. 1. – №. 1. – С. 166-
176.
6. Суюнов Ш., Хусинов Ш. Рецидив жиноятчилик тушунчаси ва унинг
аҳамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и
практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 150-156.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

81

7. Суюнов Ш., Исмайлова Ш. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир
этиладиган жиноятларни тергов қилишда юзлаштириш тергов
ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. –
Т. 3. – №. 4. – С. 140-144.
8. Суюнов Ш., Азаматов А. Суриштирув институтининг ривожланиш
истиқболлари //Академические исследования в современной науке. –
2023.
Т. 2. – №. 13. – С. 9-14.

Библиографические ссылки

Муродов Б., Қулбеков О. Номусга тегиш жиноятларини тергов қилишда исботланиши лозим бўлган ҳолатлар //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 1. – С. 98-104.

Муродов Б.Б. Основания прекращения уголовного дела в связи с истечением срока давности привлечения к ответственности (опыт Узбекистана) //Вестник экономической безопасности. – 2016. – №. 1. – С. 177-182.

Муродов Б.Б Совершенствование основания прекращения уголовного дела в связи с истечением срока давности привлечения к ответственности //Обзор законодательства Узбекистана. – 2016. – №. 3. – С. 47-50.

Муродов Б. Совершенствование основания прекращения уголовного дела в связи с истечением срока давности привлечения к ответственности //Обзор законодательства Узбекистана. – 2017. – №. 1. – С. 69-72.

Муродов Б., Ботаев М. Анализ основ реабилитации невиновных лиц в уголовном процессе //Общество и инновации. – 2020. – Т. 1. – №. 1. – С. 166-176.

Суюнов Ш., Хусинов Ш. Рецидив жиноятчилик тушунчаси ва унинг аҳамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 150-156.

Суюнов Ш., Исмайлова Ш. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиладиган жиноятларни тергов қилишда юзлаштириш тергов ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 140-144.

Суюнов Ш., Азаматов А. Суриштирув институтининг ривожланиш истиқболлари //Академические исследования в современной науке. – 2023.

Т. 2. – №. 13. – С. 9-14.