DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
130
АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА АСКАРЛАРГА
ҚЎЛЛАНИЛГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОЛАР ТАРИХИ
Авлияқулов Суннатулла Холмурод ўғли
ИИВ Академияси олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч
докторантура докторанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.11353074
Aмир Темур ва темурийлар даври Ўзбекистон тарихида чуқур из
қолдирди деб айтсак муболаға бўлмайди. Бу даврда юртимизда йирик
марказлашган давлат барпо этилди. Aмир Темур Мовароуннаҳр ва
Хоразмда тарқоқлик, ўзаро низоларга чек қўйиб, Сирдарё бўйларидан
Орол денгизигача бўлган ерларда яшовчи халқларни ягона давлат
тасарруфида бирлаштирди. Бу, шубҳасиз, Мовароуннаҳр халқлари
тақдирида ижобий аҳамият касб этди. Амир Темур давлат бошқарувига
оид кўп масалаларни ўз пирлари Шамсуддин Кулол, Саййид Барака,
Зайниддин Абубакр Тойбодийлар маслаҳатлари асосида ҳал этган. Амир
Темур давлатни бошқаришда қонун, қоида ва интизомни, мамлакатни
бошқаришни ўн икки тоифага бўлиб, уларга таянган ҳолда иш юритган.
Биринчи тоифа — саййидлар, уламо, шайхлар, фозиллардан диний,
ҳуқуқий, ақлий масалаларни ўртага ташлаб, ҳалол ва ҳаромга оид
масалаларни ҳал этишган.
Тўртинчи тоифа — амирлар, сарҳанглар, сипоҳсолорлар билан жанг
майдонларида мардона қиличлашиш, от чоптириш, жанг майдонига
кириб-чиқиш усулларини, ғаним лашкари тўпини бузиш, сафларини
синдиришни, найза санчиб, қилич чопқилашни ва бутун уруш-талаш
ишларини маслаҳатлашиб, уларга таянган ҳолда давлатни бошқарган
1
.
“Темур тузуклари”да Aмир Темурнинг мамлакатдаги тартиб-
осойишталикни сақлаш борасидаги тадбирлари ҳақида шундай дейилади:
“Aмр этдимки, ўғри ва қароқчиларни “Ясо
2
” асосида жазоласинлар;
фасодчи, бузуқи, нафси ёмон кишиларни мамлакатдан ҳайдасинлар.
“Амр қилдимки, агар ўғилларимдан қайси бирови салтанат
мартабасига даъвогарлик қилиб бош кўтарар экан, уни уриб-сўкиб,
ўлдиришга ёки мучасидан бирон жойини камайтиришга ҳеч ким журъат
қилмасин, лекин уни кўз тагида сақласинларки, токи ўз даъвосидан
қайтсин ва тангри таолонинг мулкида фасод чиқмасин. Агарда набиралар
1
Темур тузуклари. Форсчадан Алихон Соғуний ва Ҳабибулло Кароматов таржимаси. Тошкент. Ғафур Ғулом
номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси. 1991. –Б. 65.
2
Ясо (ясоқ) - давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тартибга солишда Чингизхон томонидан эълон қилинган
қонунлар тўплами. Ўзбекистон тарихидан мавзулар бўйича илмий изоҳли луғат. Б.Қодиров, Х.Матёқубов.
Т. 2008. –Б. 84.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
131
ёки қавм-қариндошлар душманлик қилишса, уларни (маошларидан
маҳрум қилиб) дарвеш ҳолатига солсинлар. Салтанатим қўрғонлари
бўлмиш
амирлар
агар иш устида нифоққа борсалар, улардан амирлик
мартабаси ва ерлари тортиб олинсин. Агар давлатга зиён еткизгудек иш
қилган бўлсалар, улар бошқа амирларга тобеъ этилсинлар. Агар
сипоҳийлик
ишларида ялқовлик қилган бўлсалар (ишларидан бўшатилиб),
ёзиш-чизиш билан шуғулланувчилар орасидан иш берилсин.
Агар шундан
кейин ҳам хатоликка йўл қўйсалар, иккинчи бор хизматга олмасинлар
3
”.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, Амир Темур давлатини
бошқариш билан биргаликда тартиб интизомга ҳам эътибор берган.
Темурийлар даврида аскарлар учун интизомий жазолар бир қанча
мақсадларга
хизмат
қилган.
Бу
жазолар
интизомни
сақлаш,
итоаткорликни таъминлаш, Темур ҳукмронлиги давридаги ҳарбий
кучларнинг
содиқлиги
ва
самарадорлигини
таъминлаш
учун
мўлжалланган эди. Ушбу даврдаги интизомий жазолар ҳақида қуйидаги
умумий хулосалар чиқаришимиз мумкин.
Интизомни сақлаш: интизомий жазолар ҳарбий сафларда тартиб ва
интизомни сақлаш учун ишлатилган. Бу аскарларнинг буйруқларга риоя
қилишлари, ўз тузилмаларини сақлаб қолишлари ва ҳарбий
стратегияларни самарали бажаришларини таъминлаш учун жуда муҳим
бўлган.
Итоаткорликни таъминлаш: интизомий жазолар аскарлар ўртасида
итоаткорликни таъминлаш учун ишлатилган. Темурий саркардаларнинг
буйруқларни ўз аскарлари сўзсиз бажаришлари керак эди, чунки
бўйсунмаслик жанг майдонида тартибсизликка олиб келиши ва умумий
ҳарбий юришга путур етказиши мумкин эди.
Қўрқув ва тўсиқни уйғотиш: қаттиқ интизомий жазолар қўрқувни
уйғотиш ва аскарларни нотўғри хатти-ҳаракатлари ёки бўйсунмаслик
ҳаракатларидан қайтариш учун ишлатилган. Қаттиқ жазо қўрқуви
аскарларни жиноят содир этишдан тўхтатиб туриши мумкин эди.
Интизомий жазолар аскарлар ўртасида садоқатни ривожлантириш
воситаси сифатида ишлатилган бўлиши мумкин. Саркардалар тартиб-
интизомни кучайтириш, ҳарбий тартиб-қоидаларни бузганларни жазолаш
орқали темурийлар сулоласига садоқат ҳиссини шакллантиришни мақсад
қилганлар.
3
Темур тузуклари. Форсчадан Алихон Соғуний ва Ҳабибулло Кароматов таржимаси. Тошкент. Ғафур
Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси. 1991. –Б. 37.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
132
Ҳарбий самарадорликни сақлаш: Интизомий жазоларнинг мақсади
охир-оқибат ҳарбий кучларнинг самарадорлигини сақлаб қолиш эди.
Интизом ва итоаткорликни таъминлаш орқали қўмондонлар ҳарбий
мақсадларга эришишга қодир бўлган яхлит ва самарали жанговар
кучларни яратишга ҳаракат қилишган
4
.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, қонун, ўша замон тартиблари
олдида жавобгарлик барчага баробар бўлган. Соҳибқирон Амир Темур ва
темурийлар даврида жиноят ва жазо масалаларини ҳал этишда “Темур
тузуклари” алоҳида ўрин эгаллаган. Тузукларда мулкни, хусусан, давлат
мулкини ўзлаштирганлик учун жавобгарликни белгилашда ўзига хос
ёндашув мавжуд бўлган: “Мамлакат хазиначилари бўлмиш молия
вазирлари, молия ишларида хиёнат қилсалар ва (бойликнинг бир
қисмини) ўзлаштириб олган бўлсалар (текшириб кўрилсин). Агар
ўзлаштириб олган пул маблағи ўзига тегишли ҳақ миқдоридан ошмаса,
мазкур маблағ унга инъом ўрнида қолдирилсин. Агар ўзлаштириб олган
маблағи маошидан икки баробар ортиқ бўлса, ортиғи оладиган маоши
ҳисобидан ушлаб қолинсин. Агар маошидан уч баробар кўп маблағ олган
бўлса, ҳаммаси (салтанат хазинасига) тортиқ сифатида олинсин”
5
.
Агар сипоҳий қўл остидаги кишига зулм ўтказса, бунда у хизмат
доирасидан ташқари чиққан саналиб, сипоҳийга жазо сифатида унинг ўзи
жабрланувчиларга топширилган. Бу ҳолда жабрланувчи сипоҳийни
ҳоҳлаганча жазолаши мумкин бўлган. Башарти катта ва маҳаллий
бошлиқлар
ўз ваколатлари доирасидан чиқиб, ўзларидан кичик даражадаги
кишиларга зулм ўтказсалар, уларга мол-мулкига қараб жарима солиш
назарда тутилган. “Тузуклар”да бирор кишининг айби исботланганда, унга
нисбатан фақат битта
жазо қўлланилиши, яъни, агар жарима солинса, дарра билан урмаслик,
дарра билан урилса, жарима солмаслик тўғрисида маълумот берилган.
Бу каби жазолаш усуллари бизга тегишли хулоса қилишга имкон
беради. “Тузуклар”да кўпроқ бошқариш тартибига қарши қаратилган
жиноятлар ва уларга жазо тайинлаш назарда тутилган. “Тузуклар”нинг
иккинчи қисми кўпроқ давлатни бошқариш ва ҳарбий бошкарув
масалаларига қаратилган. Аммо ҳарбий жиноятларга алоҳида “тузук”
бағишланмаган. Кўпгина ҳарбийлар томонидан ўз хизмат вазифалари
4
https://www.britannica.com/biography/Timur
5
Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. Тошкент. 1994.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
133
билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаганлик учун хизматдан ҳайдаш,
жанг вактида итоатсиз бўлиб, ижозатсиз қочишни мўлжалласа, бундай
кишиларни Парвардигори оламга топшириш керак, дейилган, яъни қатл
этиш назарда тутилади. Агар навкар бирор жойга ҳоким қилинган бўлса-ю,
душман билан келишиб, унга таслим бўлса, бундай навкар ўлим жазосига
ҳукм қилинган. Темурнинг буйруғи қўшинда сўзсиз бажарилиши лозим
бўлиб, айниқса, юришлар вақтида уни бажармаганлик учун қатл этиш
қўлланилган. “Беклар бегидан ёки амирлардан биронтаси ҳукмга хилоф
иш тутиб, ундан четга чиқса, уни қиличдан ўтказиб, ўрнига “мунтазир-ал
ашораси” ҳисобланган ўринбосарни қўйсинлар”,-деб ёзилган
6
.
ХVI-ХVIII асрларга келиб Темурийлар салтанати ўрнида бир-биридан
мустақил учта давлат – Бухоро хонлиги (ХVIII аср ўрталаридан амирлик),
Қўқон ва Хива хонликлари ташкил топган. Хонликларда давлат бошқаруви
ўхшаш бўлиб, темурийлар, шайбонийлар давридаги бошқарув тартиби
деярли ўзгаришсиз сақланган. Давлат бошқаруви, молия, суд, миршаблик
ва ҳарбий ишлар ҳукмдорнинг қариндошлари, ўзига яқин одамлар
томонидан бошқарилган. Улар ўз фаолиятларини бажаришда катта ҳуқуқ
ва имтиёзларга эга бўлганлар.
Жиноят ва жазо ишлари
шариат қонунлари
асосида ҳал этилган. Бу
даврда Шайхулислом, Додхоҳ, Ҳудайчи, Муҳтасиб (Раис), Кўкалдош каби
мансаб эгалари дин ва шариат қоидаларига риоя этилиши, бозорлардаги
тош-тарозининг тўғрилигини, мамлакат миқёсидаги хавфсизликни
назорат қилганлар. Aҳолининг тинчлиги ва осойишталиги учун
миршаббошилар масъул ҳисобланган. Миршаблар шаҳарлар ва
қишлоқларда кечаю-кундуз соқчилик қилишган, жамоат жойлари,
бозорлар ва кўчаларда тартиб-осойишталикни таъминлаган. Шунингдек,
қозилар (суд) томонидан жиноят учун тайинланган жазони ижро этиш ҳам
уларнинг зиммасига юкланган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Амир Темур давлатида
қўлланилган интизомий жазолар аскарларни қонунга итоаткор,
бўйсинувчи шахс сифатида тарбиялаш билан биргаликда жамоани маълум
бир мақсад йўлида жипслаштирган десак муболаға бўлмайди. Чунки, ҳар
бир қўлланилган жазолар адолатли тарзда қўлланилганлиги ўз исботини
кўрсатмоқда.
6
Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. З.Муқимов. Тошкент. 2003. – Б. 170.