МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТДАГИ ЎРНИ

Abstract

Ушбу мақолада маҳаллий бюджет харажатлари ижросини такомиллаштириш масалалари ва унинг ижтимоий тараққиётга таъсири таҳлил қилинади. Маҳаллий молия ресурсларидан самарали фойдаланиш, харажатлар таркибини оптималлаштириш ҳамда ижро жараёнида шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш бўйича таклифлар илгари сурилади. Шунингдек, маҳаллий бюджет харажатларини режалаштириш ва уларни амалга оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари ёритилади. Тадқиқот натижалари маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Расулова , Ш. ., & Абдурахмонов , У. . (2025). МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТДАГИ ЎРНИ. Development and Innovations in Science, 4(9), 64–69. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/dis/article/view/135072
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ушбу мақолада маҳаллий бюджет харажатлари ижросини такомиллаштириш масалалари ва унинг ижтимоий тараққиётга таъсири таҳлил қилинади. Маҳаллий молия ресурсларидан самарали фойдаланиш, харажатлар таркибини оптималлаштириш ҳамда ижро жараёнида шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш бўйича таклифлар илгари сурилади. Шунингдек, маҳаллий бюджет харажатларини режалаштириш ва уларни амалга оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари ёритилади. Тадқиқот натижалари маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

64

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ

ТАРАҚҚИЁТДАГИ ЎРНИ

Расулова Шарифа Ғайбуллаевна

ЖизПИ, доценти

Абдурахмонов Умурзоқ Норбой ўғли

ЖизПИ, талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.16892079

Аннотация:

Ушбу мақолада маҳаллий бюджет харажатлари ижросини

такомиллаштириш масалалари ва унинг ижтимоий тараққиётга таъсири
таҳлил қилинади. Маҳаллий молия ресурсларидан самарали фойдаланиш,
харажатлар таркибини оптималлаштириш ҳамда ижро жараёнида
шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш бўйича таклифлар илгари
сурилади. Шунингдек, маҳаллий бюджет харажатларини режалаштириш
ва уларни амалга оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш
имкониятлари ёритилади. Тадқиқот натижалари маҳаллий ҳокимият
органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва аҳоли турмуш
даражасини юксалтиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишга
хизмат қилади.

Калит сўзлар:

маҳаллий бюджет, харажатлар ижроси, ижтимоий

тараққиёт, самарадорлик, молиявий ресурслар, шаффофлик, ҳисобдорлик,
рақамли технологиялар, маҳаллий ҳокимият.

Annotation:

This article analyzes the issues of improving the execution of

local budget expenditures and its impact on social development. Practical
recommendations have been developed for the efficient use of local financial
resources, optimization of expenditure structure, and ensuring transparency
and accountability in the execution process. In addition, the opportunities for
using digital technologies in the planning and implementation of local budget
expenditures are highlighted. The results of the study serve to develop
recommendations aimed at increasing the efficiency of local government bodies,
improving the living standards of the population, and fostering the development
of social infrastructure.

Keywords:

local budget, budget execution, social development, efficiency,

financial resources, transparency, accountability, digital technologies, local
government.

Давлат бюджети - бу давлатнинг иқтисодиётда кечаётган

жараёнларга таъсир этиш қуролларидан бири ҳисобланиб, давлат бюджет
харажатлари орқали жамият талабларига мос равишда пул маблағларини


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

65

моддий ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари ўртасида қайта
тақсимланиш жараёнини тартибга солиб туриши, иқтисодиётнинг устувор
тармоқларининг ривожланишини рағбатлантириши, илмий-техника
тараққиётининг жадаллашувига таъсир кўрсатиши мумкин. Бир сўз билан
айтганда, бюджет харажатлари иқтисодиётни ва ижтимоий жараёнларни
давлат томонидан бошқариш ва тартибга солишдаги муҳим восита – яъни,
дастакдир.

Давлат бюджети харажатлари ўзининг функционал тайинланишига

кўра қуйидаги гуруҳларга бирлаштирилган:

1.

Ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштириш харажатлари

(таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, оммавий ахборот воситалари,
жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот муассасалари ва
тадбирларини маблағ билан таъминлаш).

2.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари (болали ва

кам таъминланган оилаларга нафақалар, ижтимоий ёрдамнинг бошқа
турлари).

3.

Иқтисодиёт харажатлари (иқтисодиётнинг айрим соҳалари ва

тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш).

4.

Марказлашган инвестистияларни молиялаштириш харажатлари.

5.

Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари.

6.

Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларини сақлаш харажатлари

(маҳаллалар, фуқаролар йиғинларини сақлаш).

7.

Суд, прокуратура, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларни

сақлаш харажатлари.

8.

Вазирлар Маҳкамасининг захира фондини шакллантириш

харажатлари.

9.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига дотациялар.

10.

Бошқа харажатлар.

2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил

учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни
ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ПҚ-4555 сонли қарори асосида 2020 йил
учун республика бюджети харажатлари вазирлик ва идоралар кесимида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан,
маҳаллий бюджетлар харажатлари эса халқ депутатлари маҳаллий
кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилди.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

66

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятига бевосита

боғлиқ бўлган ҳамда тўлиқ маҳаллий бюджетлар ихтиёрида
қолдириладиган даромад турлари кенгайтирилди.

2020 йилдан бошлаб барча давлат мақсадли жамғармалари ва четдан

жалб қилинган ташқи қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган
давлат харажатлари консолидациялашган давлат бюджетида акс
эттирилиб, бюджет қамрови ва очиқлиги даражаси кучайтирилди. Халқаро
стандартларга мувофиқ умумий фискал балансининг ҳисобини юритиш
йўлга қўйилди.

Янги таҳрирдаги Солиқ

кодексида

солиқларни ортиқча ундирганлик

учун давлат солиқ хизмати органларининг жавобгарлиги кучайтирилди,
замонавий усулларни қўллаган ҳолда хорижий амалиётда синалган солиқ
назорати шакллари жорий этилди, шунингдек, солиқларни ҳисоблаш ва
тўлаш тартиблари соддалаштирилди.

Ўз навбатида, амалга оширилаётган ислоҳотлар вазирликлар,

идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи
даражали харажатларни, давлат дастурлари ва ҳудудларни ижтимоий-
иқтисодий

ривожлантириш

бўйича

тадбирларни

ўз

вақтида

молиялаштириш борасида жавобгарлигини оширишни, манбаси аниқ
бўлмаган тадбирларни амалга оширмасликни ҳамда бюджет интизомини
янада қатъийлаштиришни талаб этади.

Давлат молияси тизими ва бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш,

солиқ-бюджет тизимининг шаффофлигини ошириш, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари
бажарилишида манфаатдорлигини кучайтириш, шунингдек, янги
қонун ижросини таъминлаш мақсадида:

1. 2020 - 2024 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини

такомиллаштириш

стратегиясининг

асосий

йўналишлари

этиб

қуйидагилар белгиланди:

солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш

мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик
бюджетни шакллантиришнинг янги «натижага йўналтирилган бюджет»
тизимини жорий этиш;

макрофискал прогнозлар ишончлилигини таъминлаш бўйича

институционал салоҳиятни ва бюджет жараёни иштирокчиларининг
масъулиятини ошириш;


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

67

бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат

ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва
ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш;

фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва

мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш
тизимини жорий этиш;

бюджет ҳисоби стандартларини унификация қилиш, ички назорат ва

аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни
мустаҳкамлаш;

бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро

стандартларга мослигини таъминлаш;

бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини

кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 2020 - 2024 йилларда

давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини
тасдиқлаш учун икки ой муддатда халқаро молиявий институтларнинг
таклифларини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклиф
киритиш мажбурияти юкланган.

2. Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликларининг бюджет-молия соҳасидаги асосий вазифалари
қуйидагилар:

солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб

олиш, солиқлар йиғилиши даражасини ошириш, мавжуд захираларни
сафарбар этиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш
орқали тегишли бюджет даромадлари прогнозининг бажарилишини
таъминлаш;

бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш ҳамда уни

тежаш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан
фойдаланишнинг натижадорлиги бўйича ҳисобдорлик тизимини
кучайтириш;

биринчи навбатда молиялаштириладиган (иш ҳақи ва унга

тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал
хизматлар) харажатларни ўз вақтида молиялаштириш ва кредитор
қарздорликка йўл қўймаслик;

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва

жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун назарда


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

68

тутилган маблағларни, биринчи навбатда, олдинги йиллардан ўтувчи
объектларни ишга туширишга йўналтириш;

Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси

кафолати остида олинадиган ташқи қарз маблағларини ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг энг долзарб чора-тадбирларини
молиялаштиришга йўналтириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш
орқали натижадорликни таъминлаш.

Сўнгги йилларда давлат бюджети харажатлари ичида асосий ўринни

ижтимоий мақсадлардаги харажатлар ташкил қилмоқда.

Мамлакатимизда ижтимоий соҳаларни жадал ривожлантиришга

2018-2020 йилларда ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Чунончи, 2018 йилда
давлат бюджети жами харажатларининг 56,35 фоизи ижтимоий соҳа ва
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга
йўналтирилди, унинг 55,67 фоизи таълим, 27,29 фоизи соғлиқни сақлаш
соҳаларини молиялаштиришга сарфланди.

2019 йилда давлат бюджети жами харажатларининг 53,85 фоизи

ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини
амалга оширишга йўналтирилди, унинг 52,78 фоизи таълим, 23,57 фоизи
соғлиқни сақлаш соҳаларини молиялаштиришга сарфланди.

2020 йилда давлат бюджети прогнозида жами харажатларининг 50,4

фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-
тадбирларини амалга оширишга йўналтирилди, унинг 45,5 фоизи таълим,
24,7 фоизи соғлиқни сақлаш соҳаларини молиялаштиришга сарфланиши
белгиланган эди.

Лекин бугунги кундаги пандемия шароитида соғлиқни сақлаш

соҳасини молиялаштиришга сарфланаётган умумий харажатлар бирмунча
ошди.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш,

иқтисодий-ижтимоий

барқарорликни

таъминлаш

ва

миллий

иқтисодиётда инвестистион фаолликни рағбатлантириш давлат бюджети
вазифаларида алоҳида ўрин эгаллайди. Мамлакатимизда давлат бюджети
даромадлари ва харажатлари бўйича олиб борилаётган бюджет сиёсати
ҳозирги давр талабларига жавоб беради. Давлат бюджети ва унинг
таркибий

қисми

ҳисобланган

давлат

мақсадли

жамғармалари

мамлакатимиз ижтимоий- иқтисодий ривожланишига кўмаклашади.
Ғазначиликда давлат мақсадли жамғармаларининг долзарблиги сақланиб
қолади,чунки:


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

69

жамғармалар

бюджет

орқали

давлатнинг

иқтисодиётга

аралашувига имкон беради ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-
қувватлайди;

жамғармаларнинг мақсади уларнинг маблағларидан самарали

фойдаланишни давлат томонидан назорат қилишни енгиллаштиради;

маълум ҳолда (ижобий салдо мавжудлигида) жамғармаларнинг

маблағи бюджет тақчиллигини қоплаш учун жалб қилинади.

Бюджет мамлакат иқтисодиётининг асосий ўзаги бўлиб хизмат

қилади. Иқтисодиётни модернизастиялаш шароитида бюджетни
ижтимоий йўналтирилган харажатларини таъминлаш, фуқароларни
ижтимоий ҳимоя килиш тизимини манзиллигини кучайтириш ва давлат
дастурларини маблағ билан таъминлаш механизмининг самарадорлигини
ошириш

мақсадга

мувофиқ

бўлади.

Ўзбекистон

Республикаси

тараққиётининг бугунги босқичида иқтисодиётни барқарор ва мутаносиб
ривожлантириш асосида изчил иқтисодий ўсишни таъминлаш,
халқимизнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини янада оширишдаги
вазифаларни тўлиқ бажариш учун ғазначилик тизимида давлат мақсадли
жамғармаларини бошқариш механизмини такомиллаштириш зарур

.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Gaybullayevna, R. S. ., & Musurmangulov. (2024). THE IMPORTANCE OF TIME
MANAGEMENT IN ENSURING EFFICIENCY IN CONSTRUCTION. JOURNAL OF
ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 3(1), 28-31.
2. Gaybullayevna, R. S. (2023). THE STATE OF THE DIGITAL ECONOMY TODAY:
PROBLEMS AND SOLUTIONS. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE,
2(12), 38-42.

References

Gaybullayevna, R. S. ., & Musurmangulov. (2024). THE IMPORTANCE OF TIME MANAGEMENT IN ENSURING EFFICIENCY IN CONSTRUCTION. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 3(1), 28-31.

Gaybullayevna, R. S. (2023). THE STATE OF THE DIGITAL ECONOMY TODAY: PROBLEMS AND SOLUTIONS. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 2(12), 38-42.