Япон тилидаги фразеологизмлар таркиби ва маъно хусусиятлари

Аннотация

Ушбу мақолада сўз бирикмаларининг ўз маъносида ёки кўчма маънода келиши, шунингдек, факатгина фразеологизм маъносидагина қўлланиладиган турғун бирикмалар ҳақида сўз боради.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2025
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
201-203
53

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Журамуродов, Д. (2025). Япон тилидаги фразеологизмлар таркиби ва маъно хусусиятлари. Диалог, интеграция наук и культур в процессе научного и профессионального образования, 1(1), 201–203. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/discpspe/article/view/81700
Достон Журамуродов, Самаркандский государственный институт иностранных языков
независимый исследователь
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада сўз бирикмаларининг ўз маъносида ёки кўчма маънода келиши, шунингдек, факатгина фразеологизм маъносидагина қўлланиладиган турғун бирикмалар ҳақида сўз боради.


background image

ILMIY VA PROFESSIONAL TA’LIM JARAYONIDA MULOQOT, FAN VA MADANIYATLAR

INTEGRATSIYASI

201

Samarkand State Institute of Foreign Languages

Япон тилидаги фразеологизмлар таркиби ва маъно хусусиятлари

Достон Жўрамуродов

СамДЧТИ мустақил тадқиқотчиси

Аннотация:

ушбу мақолада сўз бирикмаларининг ўз маъносида ёки кўчма

маънода келиши, шунингдек, фақатгина фразеологизм маъносидагина қўлланиладиган

турғун бирикмалар ҳақида сўз боради.

Калит сўзлар:

фразеологик бирикма, кўчма маъно, таржима, ифода усули, турғун

бирикма.

Япон тилшуноси Тамамура Фумионинг таъкидлашича маълум бир сферага оид

икки ва ундан ортиқ сўзларнинг ўзаро боғланишидан ҳосил бўлиш, таркибидаги

сўзларнинг алоҳида маъно касб этмасдан умумий махсус маъно англатиши

фразеологизмларга хосдир [2;24].

Япон тилидаги

りんごの皮をむいていて手を切った。

ринго но кава о муите ите те

о китта – “олма пустини арчиётиб қўлимни кесдим” гапидаги

手 を 切 る 。

те о киру –

“қўлни кесмоқ” бирикмаси фразеологик маънода келмаяпти. Лекин,

あんな男とは手を切

りなさい 。

анна отоко това те о киринасаи – “ундай бола билан алоқани уз” гапида эса

を切る。

те о киру – “қўлни кесмоқ” бирикмаси “алоқани узмоқ” маъносида келиб,

те –

“қўл” сўзи тўғридан - тўғри инсон тана аъзосини кўрсатмаётганлиги боис фразеологизм

ҳисобланади.

Жуда кўп инсонларни танийдиган одамга нисбатан

顔 が 広 い 。

каога ҳирои –

фразеологик бирикмасини қўллай олмаймиз, чунки бу фразеологизм “жуда кўп одамлар

билан алоқада бўлган, кўплаб таниш-билишларга эга одам” деган маънони билдиради.

Шундагина у идиоматик ифода вазифасини бажаради.

као – “юз”,

広い

ҳирои – “кенг”

сўзларининг луғат маъносини билишнинг ўзи билан бу фразеологизмнинг тўлиқ

маъносини тушуна олмаймиз. Бу ерда “юз” сўзи “таниш” деган маънода келиб, сўз

маъноси махсуслашган.

開いた口が塞がらない。

аита кучига фусагаранаи – “очилган оғизни ёпиб бўлмас”

фразеологик бирикмасини ўзгартириб

開 く 口 は 塞 が る 。

аку кучива фусагару –

“очиладиган оғиз ёпилади” шаклида ёки

開 い た 口 が 塞 が る 。

аита кучига фусагару –

“очилган оғиз ёпилади” каби шаклларда ўзгартириб қўллаб бўлмайди. Юқоридаги

фразеологизм бироз узун бўлиши мумкин, лекин албатта бўлишсиз шакл билан тугаши

лозимдир.

油を売る。

абура о уру – “ёғ сотмоқ” фразеологизмини таҳлил қиладиган бўлсак,

қадимда ёғ сотувчи дўкончилар идишга ёғ қуйиб бериш пайтида ёғ секин қуйилгани учун

ҳам “ишда сусткашликка йўл қўймоқ” маъносида ишлатила бошланган. Аммо, ушбу

лексик бирлик оддий маънода ишлатиладиган икки турли маънога эга бўлган.

骨 を 折 る 。

ҳоне о ору – “суяк синиши” фразеологизми “қийналмоқ, меҳнат

қилмоқ” маъноларини билдиради. Лекин,

スキーに行って骨を折った。

сукини итте ҳоне

о отта – “чанғи учишга бориб, оёғим синди” гапида эса ўз маъносида ишлатилаяпти.

Шундай қилиб, бирикмалар ўз маъносида келиши ёки фразеологизм бўлиб келиши

мумкин. Шунингдек, фақатгина фразеологизм маъносидагина қўлланиладиган турғун

бирикмалар ҳам мавжуд.

腹を立てる

. ҳара о татеру – “ғазабланмоқ” ,

油を売る

. абура о уру – “ иш давомида

беҳуда гаплашиб вақтни бекор ўтказиш” каби ибораларда сўзларнинг бирикиши қатъий

равишда белгиланган, сўз бирикмаларига қараганда анча кучлироқ бўлади. Ана шундай

ўзига хос хусусиятга эга иборалар фразеологизмлар дейилади [1;116].

Қуйида, бундай фразеологизмларнинг таркиби ва маъно хусусиятлари ҳақида

батафсил баён этилади.


background image

ILMIY VA PROFESSIONAL TA’LIM JARAYONIDA MULOQOT, FAN VA MADANIYATLAR

INTEGRATSIYASI

202

Samarkand State Institute of Foreign Languages

Аввало,

腹を立てる

. ҳара о татеру – “ғазабланмоқ” иборасидаги

ҳара – “қорин”

сўзини унга яқин маъно билдирувчи

おなか

онака – “қорин” билан алмаштириш ёки

油を

売 る

. абура о уру иборасидаги

абура – “ёғ” сўзини

オ イ ル

ойру – “нефт” билан

алмаштиришнинг имкони йўқ. Бундай ҳолатлар шуни кўрсатадики, фразеологизмларда

сўзлар орасига бошқа сўз ёки ибораларни киритиб бўлмайди. Бу ҳолат

фразеологизмларнинг қатъий шаклга эга эканлигини тасдиқлайди [1;116].

Кен Мачида эса фразеологизмларни

таркибидаги сўзлар маъноси билан

боғлиқлигига кўра бир нечта турларга бўлади.

Аввало, айрим ҳолатларда сўзнинг асл

маъноси мавжуд бўлмасдан, фақат

фразеологизм сифатидаги маъноси бўлиши мумкин. Масалан,

腹を立てる

. ҳара о татеру –

“ғазабланмоқ” (сўзма – сўз: қорни тик турмоқ) иборасини тўғридан - тўғри талқин қилиб

бўлмайди. Шу каби мисоллар сифатида

図 に 乗 る

. зуни нору – “Ўзини тутолмаслик”

(сўзма – сўз: бошга чиқмоқ) ,

世 話 を 焼 く

. сева о яку – “одамларга ғамхўрлик қилмоқ”

(сўзма – сўз: ғамхўрликни ёқмоқ),

腕が鳴る

. удега нару – “руҳи кўтарилмоқ” (сўзма – сўз:

қўли сайрамоқ) фразеологизмларини келтириш мумкин. Бундай фразеологизмлар таркиби

сўзма – сўз таржима қилинганда маъно касб этмайди.

Бошқа томондан, баъзи ибораларда асл маъно ва фразеологизм маъноси бир вақтда

мавжуд бўлиши мумкин. Кўпинча бундай ҳолатларда фразеологизм маъноси тўғридан-

тўғри метафорик ёки мажозий талқин орқали шаклланади. Масалан,

足を洗う

. аши о арау

– “ёмон ишдан қочиш” (сўзма – сўз: оёқни ювмоқ) ,

骨を折る

. ҳоне о ору – “кўп меҳнат

қилиш” (сўзма – сўз: суякни синдирмоқ) ,

実 を 結 ぶ

. ми о мусубу – “мева бермоқ яъни

натижа келтирмоқ” (сўзма – сўз: натижага боғланмоқ) фразеологизмлари айнан шу

тамойилга асосланади.

Яъни,

足 を 洗 う

. аши о арау – “ёмон ишдан қочиш” иборасида “оёқни сув билан

тозалаш” деган асл маъно ҳамда “ножўя иш ёки ҳаракатни тўхтатиш” деган кўчма маъно

ўртасида боғлиқлик мавжуд. Шу сабабли, бу иборанинг биринчи маъноси кейинчалик

иккинчи маънони ифодалаш учун ҳам ишлатилган.

頭 を 抱 え る

. атама о какаеру – “қийин аҳволга тушмоқ” (сўзма – сўз: бошни

чангалламоқ)

骨を埋める

. ҳоне о узумеру – “ўла – ўлгунча меҳнат қилмоқ” (сўзма – сўз:

суякни кўммоқ) каби иборалар метонимия асосида фразеологик маъно ҳосил қилган.

Яъни,

頭 を 抱 え る

. атама о какаеру (сўзма – сўз: бошни чангалламоқ) ҳаракати

ҳамда “қийин аҳволда қолиш” руҳий ҳолати бир инсонда бир вақтда содир бўлишига

асосланган ҳолда, ҳаракатни ифодаловчи иборани руҳий ҳолатни ифодалашда ҳам

ишлатиш мумкин бўлади.

骨 を埋 め る

ҳоне о узумеру (сўзма – сўз: суякни кўммоқ) иборасида эса аксинча,

инсон вафоти билан боғлиқ ҳолатни ифодаловчи ибора ёрдамида “ҳаёти давомида бир

жойда қаттиқ меҳнат қилиш” маъноси ифодаланади.

Бундан ташқари,

危 な い 橋 を 渡 る

. абунаи ҳаши о ватару – “хавфли ишда ўзини

синаш” (сўзма – сўз: хавфли кўприкдан ўтиш) ва

煮え湯を飲ませる

. ние ю о номасеру –

“ишонч билдирган одамнинг хиёнат қилиши (сўзма – сўз: қайноқ сув ичириш) каби

ифодалар синекдохага асосланган бўлиб, ўзларининг идиоматик маъноларини

шакллантиради. Яъни, муайян ҳолатни тасвирлаган ҳолда, умумийроқ тушунчани ифода

этади [1; 117].

Тилшунос олим Кен Мачида фразеологизлар маъносини ёритишда сабаб – натижа

муносабатига тўхталиб ўтади. Олим гапда ифодаланган воқеа – ҳодиса ўз моҳиятига кўра

аниқ бўлмаган ҳолларда гап мазмунини тушуниш учун тингловчи ўз билимларидан

фойдаланиши, мазмунни англаши лозим бўлиши ҳақида ёзади [3;205].

Ўз табиатига кўра япон тилида сўзлар

食 事 を も う す ま せ た 。

шокужи о моу

сумасета – “аллақчон овқатландим” ,

おなかがすいたよ。

онакага суитаё – “қорним очди”

каби маъноларни ифодалаши мумкин. Гапни ташкил этувчи сўзларнинг маъноларини


background image

ILMIY VA PROFESSIONAL TA’LIM JARAYONIDA MULOQOT, FAN VA MADANIYATLAR

INTEGRATSIYASI

203

Samarkand State Institute of Foreign Languages

тушунишда ҳам, бутун бир матнда ифодаланган мазмунни тўғри англаш учун ҳам биз

сўзлар ифодалаётган предмет ва воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги билимларга таянамиз.

Бунда сўз бирикмаларини ташкил этувчи элементларга келсак, улар қўлланилган

муайян вазиятларда элементларнинг маънолари ушбу элементлар ифодалаган нарса ва

ҳодисаларга тегишли билимлар орқали англашилади.

Агар тингловчининг билими нутқий жараёндаги маънони тушуниш учун зарурий

шарт бўлса, унда сўзловчи тингловчининг билимлари воқеа – ҳодисани тушуниши учун

етарли деб ҳисобласа юқорида келтирилган ибораларни суҳбат давомида қўллаши мумкин

бўлади.

Бундан ташқари

夫が妻に手を上げる。

оттога тсумани те о агеру – “эр хотинига

қўл кўтарди” гапини оладиган бўлсак, “эр узоқан хотини кўриб, қўл кўтариб ишора

қилиш” саҳнаси маъносида тушуниш мумкин. Лекин, эр – хотин жанжаллашиб турган

ҳолатда эса

手を上げる。

те о агеру – “қўл кўтармоқ” ҳолатидан кейинги натижа сифатида

なぐる

нагуру – “урмоқ” ҳаракатини тушуниш мумкин. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак,

биз жанжал ҳолатида

手を上げる。

те о агеру – “қўл кўтармоқ” ва

なぐる

нагуру – “урмоқ”

ҳаракатлари ўртасида яқин боғлиқлик яъни сабаб – натижа борлигини тушунамиз.

Шунинг учун, тингловчи

手 を 上 げ る 。

те о агеру – “қўл кўтармоқ” ифодасини

эшитгач, у бир – бирига чамбарчас боғлиқ бўлган

なぐる

нагуру – “урмоқ” ҳаракати содир

бўлганлигини тушуниши мумкин бўлади. Бундай ҳолда сўзловчи

だれかがだれかに手を

上 げ た 。

дарекага дарекани те о эгеру – “кимдир бошқа бир одамга қўл кўтарди”

жумласини қўллаш орқали тингловчининг

だれかがだれかになぐる。

дарекага дарекани

нагуру – “кимдир бировни урди” деб тушунишини кутиш мумкин. Шу сабабдан ҳам

маълум бир воқеа – ҳодисани ифодалаш усули шу воқеа – ҳодисага чамбарчас боғлиқ

бўлган бошқа нарсани ифодаловчи ибора ёрдамида яратилган деб қаралади.

Кен Мачиданинг фикрича, авваламбор

手を上げる。

те о агеру – “қўл кўтармоқ” ва

な ぐ る

нагуру – “урмоқ” га ўхшаш сабаб – натижа боғлиқлигини кўрсата оладиган икки

воқеа – ҳодисалар мавжуд [3;205].

Демак, бирор Х ҳодисани унга чамбарчас боғлиқ бўлган бошқа бир Y ҳодисаси

орқали ифодалаш мумкин. Тингловчи Y орқали Х нинг содир бўлганини тушунади. Бироқ,

нима учун Х ни тўғридан-тўғри айтмасдан, алоҳида Y ни айтиш орқали Х ни билвосита

тушунтиришга ҳаракат қилиш керак, деган савол туғилади. Чунки, агар тингловчига

ноқулай ёки ёқимсиз бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларни юмшоқроқ ифодалаш

мақсадида билвосита ифода усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Масалан,

息が

絶える

. икига таеру – “ нафас тўхтамоқ” орқали “ўлим”ни ёки

床につく

. юкани тсуку –

“ётиб қолди” орқали “касал бўлмоқ”ни ифодалаш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Кен Мачида. Ёсуке Момияма. Ёку вакару генгогаку нюмон (Тилшуносликка

кириш). – Токио, 2007.

2. Тамамура Фумио. Ниҳонго но гоито ими (Япон тилидаги сўзлар ва уларнинг

маънолари). 1999.

3. Кен Мачида. Генгогакуно шикуми (Тилшунослик механизми). 2001.

4. Narzikulova, R. (2022). Peculiarities of 20th century english literature and main

characteristics. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 12(1),

247-250.

5. Narzikulova, R. A. (2021). PHONETIC ERRORS IN LEARNING ENGLISH IN

NON-LINGUISTIC UNIVERSITIES. Theoretical & Applied Science, (5), 63-66.

6. Narzikulova, R. (2021). THE WAY OF LIFE OF THE JAPANESE ENGLISH

WRITER KAZUO ISHIGURO. Academic research in educational sciences, 2(4), 276-282.

Библиографические ссылки

Кен Мачида. Ёсуке Момияма. Ёку вакару генгогаку нюмон (Тилшуносликка кириш). - Токио, 2007.

Тамамура Фумио. Ниҳонго но гоито ими (Япон тилидаги сўзлар ва уларнинг маънолари). 1999.

Кен Мачида. Генгогакуно шикуми (Тилшунослик механизми). 2001.

Narzikulova, R. (2022). Peculiarities of 20th century english literature and main characteristics. ACADEMIC!A: An International Multidisciplinary Research Journal, 12(1), 247-250.

Narzikulova, R. A. (2021). PHONETIC ERRORS IN LEARNING ENGLISH IN NON-LINGUISTIC UNIVERSITIES. Theoretical & Applied Science, (5), 63-66.

Narzikulova, R. (2021). THE WAY OF LIFE OF THE JAPANESE ENGLISH WRITER KAZUO ISHIGURO. Academic research in educational sciences, 2(4), 276-282.