№ 1 (2021) диссертация

Опубликован: 10-01-2021
Поделиться

Статьи

  • Чет эл ҳуқуқини миллий қонунчиликда қўллаш муаммолари

    МУНДАРИЖА

    КИРИШ.................................................................................................. 3

    • БОБ. ХАЛҚАРО ХУСУСИЙ ҲУҚУҚДА ЧЕТ ЭЛ ҲУҚУҚИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
    • Чет эл ҳуқуқи нормалари ҳамда чет эл ҳуқуқига ҳавола этиш

    тушунчаси ва моҳияти............................................................................ 12

    Биринчи боб бўйича хулосалар............................................................. 45

    • БОБ. ЧЕТ ЭЛ ҲУҚУҚИ НОРМАЛАРИ МАЗМУНИНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
    • Чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш институтини

    ҳуқуқий тартибга солиш манбалари..................................................... 46

    ҳусусиятлари.......................................................................................... 73

    Иккинчи боб бўйича хулосалар............................................................ 96

    даражада аниқламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари............................... 112

    • Чет эл ҳуқуқини қўллаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси

    қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш истиқболлари....................................................................................... 130

    Учинчи боб бўйича хулосалар............................................................... 138

    ХУЛОСА................................................................................................ 144

    АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.................................................................. 154

    КИРИШ

    Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда халқаро хусусий-ҳуқуқий муносабатларнинг ривожланиши, глобаллашув жараёнлари ва давлатлар ҳамда уларнинг жисмоний ва юридик шахслари ўртасидаги алоқаларнинг кенгайиб бориши ва ривожланиши бир мамлакат худудида бошқа мамлакат ҳуқуқини қўлланилишини талаб этадиган ҳолатларни юзага келтирмоқда. Ҳозирги вақтда бу каби ҳолатлар турли шартномавий ва шартномадан ташқари муносабатларда, турли давлатлар субъекти бўлган тарафлар ўртасидаги низоларда юзага келмоқда ва ҳуқуқни қўллаш доирасида бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Миллий суд статистикасига асосан охирги уч йилда чет эл ҳуқуқни қўллашга доир иккита иқтисодий иш ва халқаро шартномалар талаблари қўлланган бир қатор фуқаролик ишлари кўрилганлиги маълум бўлди[1]. Ушбу кўрсаткичлар мазкур масалаларнинг миллий қонунчилик ва суд амалиёти доирасида етарлича ўрганилмаганлигини ва шунга мувофиқ қўлланилмай келаётганлигидан далолатдир.

    Жаҳонда давлатлар ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам, моддий ва коллизион нормаларни, жумладан чет эл ҳуқуқи нормаларини тўғри қўллаш ва уларга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш масалалари вужудга келиши мумкин бўлган халқаро хусусий-ҳуқуқий низоларнинг олдини олишга ёки бундай низоларни адолатли ҳал этишни таъминлашга хизмат қилувчи муҳим илмий-амалий аҳамият касб этадиган тадқиқот йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Республикамизда қонун устуворлигини таъминлаш, халқаро савдо- иқтисодий муносабатларни, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳамда фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини барча мамлакатларда ҳимоялаш механизмларини яратиш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилмокда. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш1 мамлакат ривожланишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида баҳоланган бўлиб, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришни долзарб этиб белгиламоқда.

    Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августдаги Фуқаролик кодекси,[2] [3] 2018 йил 24 январдаги Иқтисодий процессуал кодекси[4], 2018 йил 22 январдаги Фуқаролик процессуал кодекси[5], 2006 йил 16 октябрдаги ЎРҚ- 64-сон «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги, 2021 йил 16 февралдаги ЎРҚ-674- сон «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сон «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва мавзуга оид бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

    Тадқиқотнинг         республика         фан         ва                                            технологиялари

    ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналиши бўйича бажарилган.

    Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Чет эл ҳуқуқини қўллашга доир масалаларнинг ҳуқуқий таҳлили, чет эл ҳуқуқи нормаларига ҳуқуқий баҳо бериш, уларнинг мазмунини аниқлаш, қатъий нормаларни қўллаш ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллаш, бу борадаги халқаро тажриба ҳамда хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти мамлакатимизда мустақил тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган.

    Чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш тартиби ва хусусиятларига доир айрим масалалар мамлакатимизнинг олимларидан - Ҳ.Р.Раҳмонқулов, С.С.Гулямов,                  И.Р.Рустамбеков,                                Б.Б.Самарходжаев,       С.Ҳамраев,

    Н.Х-А.Раҳмонқулова,        З.Ш.Шамуҳамедова,        Д.А.Огай,                                            Б.Т.Мусаев,

    Х.Б.Абдурахмонова ва бошқаларнинг1 илмий ишларида муайян даражада кўриб чиқилган.

    МДҲ давлатларида тадқиқ қилинаётган мавзу йўналишида сўнги йилларда тадқиқот олиб борган тадқиқотчилар сифатида Л.А.Лунц, В.А.Канашевский, М.М.Богуславский, И.В.Гетьман-Павлова, Т.Н.Нешатаева, Л.П.Ануфриева, Г.К.Дмитриева, Н.Ю.Ерпылева, В.Л.Толстых, В.П.Звеков, Х.Шак, О.В.Новикова, Ю.Г.Морозова, Е.Б.Леанович, С.В.Мартынюк, А.А.Мережко ва бошқаларни[6] [7] кўрсатиш мумкин.

    Хорижий мамлакатларда чет эл ҳуқуқини қўллаш ҳамда унда янги ҳуқуқий механимзларни ривожлантиришни сўнги йилларда тадқиқ қилган олимлар сифатида Reynolds W., Batiffol H., Lagarde P., Pillet A., Vischer F., Haller S.M., Cavers D.F., Gutmann D., Farkas J., Clark D.S., Freeman M., Geeroms S., Dannemann G., Fentiman R., Lalive P., Nishino К., Drahoza С., Zoller R. ва бошқаларни[8] кўрсатиш мумкин.

    Бироқ мамлакатимизда ўтказилган номлари келтирилган олимларнинг ишлари коллизион нормалар ва чет эл ҳуқуқини қўллашнинг умумий жиҳатларига бағишланган бўлиб, чет эл элементы билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқни белгилашга доир муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши масалалари комплекс тадқиқ қилинмаган. Шу сабабли ушбу масалани комплекс тадқиқ этиш долзарб ҳисобланади.

    Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот иши Тошкент давлат юридик университети илмий- тадқиқот ишлари режасининг «Инвестиция муҳити жозибадорлигини ошириш ва таваккалчилик хавф-хатарини камайтиришнинг ҳуқуқий механизмини яратишнинг назарий-методологик асосларини ткомиллаштириш» номли фундаментал лойиҳаси (2019-2О21й.й.) доирасида бажарилган.

    Тадқиқотнинг мақсади халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллашнинг тартибга солинишини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

    Тадқиқотнинг вазифалари:

    чет эл ҳуқуқи нормалари ва чет эл ҳуқуқига ҳавола этиш тушунчаси ва моҳияти аникдаш;

    чет эл ҳуқуқини қўллаш асосларини очиб бериш;

    чет эл ҳуқуқига ҳавола этишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;

    чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш институти ҳуқуқий тартибга солиш манбаларини таснифлаш;

    чет эл ҳуқуқи нормалари қўлланилишига ҳуқуқий баҳо бериш;

    чет эл ҳуқуқи нормаларини аниқлаш ва асослантиришнинг ҳусусиятларини аниқлаш;

    чет эл ҳуқуқини қўллашни рад этишнинг ҳуқуқий асосларини тавсифлаш;

    чет эл ҳуқуқи нормаларини мазмунини аникдамаслик ёки лозим даражада аникламасликнинг ҳуқуқий оқибатларини аниклаш;

    чет эл ҳуқуқини қўллаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш.

    Тадқиқотнинг объекти чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқни белгилаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар тизими ҳисобланади.

    Тадқиқотнинг предмети халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқини қўллашга доир илмий-амалий муаммолар, миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва амалиёти ҳамда мавжуд концептуал ёндашувлар, илмий назарий қарашлар ва ҳуқуқий категориялардан иборат.

    Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот олиб боришда тарихий, тизимли таҳлил, қиёсий-ҳуқуқий, мантиқий, умумлаштириш, илмий манбаларни комплекс тадқиқ этиш, индукция ва дедукция, статистик маълумотларни таҳлили каби усуллар қўлланилган.

    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

    чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда уларнинг мазмунини аниқлаш зарурати, чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлашда судлар тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши ва аниқлик киритиши, шунингдек экспертлар жалб этиб уларнинг хулосаларини қўллаш тартиби асосланган;

    фуқаролик ва иқтисодий ишлар доирасида ўзаро ҳуқуқий ёрдамни такомиллаштириш, бунда чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда хорижий суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш механизмларини халқар шартномалар талабларига мувофвиқ қўллаш тартиби ҳамда бу жараёни коллизион ва моддий адолат тамойилини таъминлашга қаратилганлиги асослаб берилган;

    чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи энг яхши тарзда ҳимоя қилиши кўрсатилиб, бунинг доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексида чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, уларнинг мазмунини аниқлаш, императив нормалар ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллашга доир нормаларни миллий қадриятлар ва манфаатлар асосида такомиллаштириш зарурати асосланган;

    халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланганлиги ҳамда халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида коллизион, моддий ва процессуал нормалар ўзаро алоқадорилиги асосланиб, комплекс Коллизион ҳуқуқ кодексини ишлаб чиқиши зарурати кўрсатиб берилган.

    Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:

    чет эл элементи билан мураккаблашган хусусий-ҳуқуқий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш самардорлигини ошириш, хусусан чет эл ҳуқуқий нормалари мазмунини аниқлаш имконини берадиган чет эл ҳуқуқи мазмунини аниқлаш тўғрисида алоҳида норма киритилиши билан халқаро хусусий ҳуқуқ ва халқаро фуқаролик процесси бўйича ягона меъёрий- ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши зарурияти концептуал жиҳатдан асослаб берилди;

    судлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, нотариат, шунингдек халқаро арбитраж суди чет эл ҳуқуқи нормаларини қўлловчи ва уларнинг мазмунини аниқловчи ташкилотлар сифатида белгилаб берилди;

    суд процесси бошланишигача ва бошлангандан кейин процессуал ҳуқуқни танлаш тўғрисида битим тузиш имконияти ва тартибини белгилайдиган нормаларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслардаги чет эл ҳуқуқи нормалари ва бошқа ижтмоий нормалар далилларини йиғишни тартибга соладиган нормани аниқлаш зарурияти асослаб берилди;

    чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш зарур бўлган низоларни ҳал қилиш мақсадида, суд қатъий ҳаракатлар ва чоралар кўриши шартлиги, шунингдек, суд қарор қабул қилишда таянган чет эл ҳуқуқи нормалари манбаларининг матнларини иш материалларига мажбурий равишда киритиши белгилаш зарурати асослаб берилди;

    чет эл ҳуқуқини қўллаш масаласини соддалаштириш мақсадида сунъий интеллект негизида махсус тизимларни жорий қилиш ва уларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича таклифлар асослаб берилди;

    чет эл ҳуқуқини қўллашдан бош тортиш бўйича барча асосларни ягона модда остига бирлаштириш зарурати асослаб берилди;

    халқаро даражада чет эл ҳуқуқини қўллаш муаммосини ҳал қилишда халқаро хусусий ҳуқуқнинг асосий принциплари ҳамда халқаро судлар ва арбитражлар амалиёти асосида яратилган коллизион нормаларни ўз ичига олган универсал конвенцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилди.

    Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Ишда қиёсий тадқиқот олиб бориш бўйича илғор хорижий олимлар томонидан ўрганилган ва тавсия этилган усуллардан фойдаланилган. Тадқиқот натижалари халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчилик нормалари, ривожланган давлатлар тажрибаси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, статистик маълумотларни таҳлил қилиш натижалари                             умумлаштирилиб,         тегишли          ҳужжатлар                             билан

    расмийлаштирилган. Тадқиқот олиб бориш жараёнида билдирилган айрим таклифлар амалиётда жорий этилган ва бу тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган. Тадқиқот натижалари етакчи миллий ва хорижий нашрларда эълон қилинган.

    Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ундаги илмий-назарий хулосалар, таклифлар ва тавсиялардан келгуси илмий фаолиятда, қонун ижодкорлигида, ҳуқуқни қўллаш амалиётида, чет эл жисмоний ва юридик шахслари иштирокида иқтисодий ва фуқаролик ишларини судда ҳал этиш тартибини такомиллаштиришда, тегишли фуқаролик, фуқаролик ва иқтисодий процессуал                         нормаларини                           шарҳлашда,          миллий                қонунчиликни

    такомиллаштириш фаолияти юзасидан илмий тадқиқотлар олиб боришда, шунингдек «Халқаро хусусий ҳуқуқ», «Халқаро низоларни ҳал этиш», «Фуқаролик процессуал ҳуқуқи» ва «Иқтисодий процессуал ҳуқуқ»каби ҳуқуқий фанларини ўқитиш ва методик тавсиялар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.

    Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти қонун ижодкорлиги фаолиятида, хусусан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнида, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда ҳамда олий юридик таълим муассасаларида халқаро хусусий ва оммавий ҳуқуқ фанларини ўқитишда хизмат қилади.

    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:

    чет эл ҳуқуқи судлар томонидан қўлланилиши ҳамда уни такомиллаштиришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 14-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 13 ва 14-моддаларида ўз аксини топди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 19 июлдаги 02/819-сон далолатномаси). Ушбу таклиф чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда уларнинг мазмунини аниқлаш зарурати, чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлашда судлар тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши ва аниклик киритиши, шунингдек экспертлар жалб этилиши доирасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;

    чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, уларнинг мазмунини аниклаш, императив нормалар ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллашга доир нормаларни миллий қадриятлар ва манфаатлар асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5464-сон фармойиши ва унинг асосида тайёрланган янги Фуқаролик кодекси лойиҳасида эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги далолатномаси). Ушбу таклиф чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилган;

    халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланганлиги ҳамда халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида коллизион, моддий ва процессуал нормалар ўзаро алоқадорлиги доирасида комплекс Коллизион ҳуқуқ кодексини ишлаб чиқиши зарурати бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5464-сон фармойиши ва унинг асосида тайёрланган янги Фуқаролик кодекси лойиҳасида эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги далолатномаси). Ушбу таклиф Фуқаролик кодексида халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланишида ижобий кўриб чиқилишига хизмат қилган.

    Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та илмий-амалий анжуманда, жумладан 2 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.

    Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 11 та илмий иш, жумладан 7 та илмий мақола (2 та халқаро нашрларда) чоп этилган.

    Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация ҳажми 151 бетни ташкил этган.

    ХУЛОСА

    Ўзбекистон Республикаси халқаро хусусий ҳуқуқида чет эл ҳуқуқини қўллаш масалаларининг назарий ва амалий таҳлилидан келиб чиқиб, қуйидаги хулосалар қилинди:

    1. Таҳлил асосида исботландики, чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини, тегишли муносабатни яқин ижтимоий ва маданий муҳитга яқинлаштирган ҳолда чет эл ҳуқуқи энг яхши тарзда ҳимоя қилади ва адолатни таъминлашга хизмат қилади. Трансмиллий ижтимоий соҳада адолатни таъминлашда қўлланиладиган ҳуқуқни танлаш масаласи таҳлили асосида чет эл ҳуқуқини қўллаш доирасида коллизион ёки тўқнашувчи адолат ва моддий адолат деб номланувчи иккита назарий парадигмалар ўртасида ўзаро номутаносиблик мавжудлиги кўрсатиб берилди ҳамда мазкур ҳолат адолат назарияларининг тарихи ва моҳиятини чуқур тушунмаслик натижасида вужудга келганлиги аниқланди. Адолат назарияларининг батафсил интеллектуал тарихини ўрганиш орқали коллизион адолат ва моддий адолат назариялари аслида бир-бирини тўлдирувчи ва уларнинг турли хил ғоялари трансмиллий хусусий ҳуқуқ масалаларида адолатни таъминлаш учун биргаликда хизмат қилиши асослантирилди.
    2. Қўлланиладиган ҳуқуқни аниқлашнинг янги назариялари ва уларнинг мезонлари белгилаб олинди ва тавсифланди, мазкур назариялар қўлланилиши мумкин бўлган ҳуқуқий тартиботлар доирасини кенгайтиришга ҳамда бунда суд мамлакати ҳуқуқини қўллашни ҳисобга олиб ва якуний хулосани судья чиқаришига асосланиши кўрсатиб берилди. Шундай қилиб, янги назариялар коллизион тартибга солишга олдиндан айта олмаслик элементини киритиши ва судьянинг қўлланиладиган ҳуқуқни аникдаш жараёнида ролини кучайтириши исботланди. Шу ўринда Интернет тармоғида коллизион тартибга солишнинг янги илмий-назарий асослари ҳамда коллизион-ҳуқуқий тартибга солиш асослари таҳлили ушбу муносабатларни тартибга солишда бир давлатнинг Интернетни маҳаллий даражада тартибга солиш бўйича суверен манфаатларини таъминлаш ҳамда бу жараёнда бошқа давлатларнинг манфаатларига зарар етказмаслик тамойили устунлиги кўрсатиб берилди. Бунинг асосида Ўзбекистон Республикасининг коллизион қонунчилигини такомиллаштиришда глобал тармоқ хусусиятлари, янги коллизион нормалар ҳамда Интернет тармоғи доирасида кенг тарқалган ёлғон ёки туҳмат маълумотларига нисбатан юрисдикция ва қўлланиладиган ҳуқуқни аниқлашда объектив ва изчил ёндашувга риоя қилган ҳолда ҳуқуқбузарлик содир этилган жой қонунини белгилаш мақсадга мувофиқ.
    3. Таҳлил асосида ўта императив нормалар амалдаги қонунчиликни ўзгартирадиган ва ўз ваколатига кирадиган ҳар қандай низоларга автоматик равишда қўлланиладиган давлат сиёсати қоидалари бўлиб ҳисобланиб, амалда миллий судлар чет эл ҳуқуқидаги ўта императив нормаларни қўллаш учун кенг ихтиёрий ваколатларга эгалиги намоён қилинди. Лекин бу орқали халқаро хусусий ҳуқуқдаги тарафлар эрк муҳторияти тамойили чекланиши кўрсатиб берилди. Мазкур муаммонинг ечими сифатида тегишли давлатлар судларининг ўзаро ҳуқуқий ёрдам доирасидаги ҳамкорлигини кучайтириш ва ҳатто миллий судларнинг қўшма форумини тузиш қоидаларини ишлаб чиқишнинг янги механизмини ўрнатиш зарурлиги исботланди. Шунингдек, мазкур масалада Туркия ва Хитойнинг тажрибаси алоҳида аҳамиятли бўлиб, улар миллий манфаатлар ва қадриятларга асосланиши, шунингдек Сингапур тажрибасида коллизион тамойилларга юқори эътибор берилиши ушбу қоидаларни имплементация қилиниши манфаатли эканлигини кўрсатади. Бу орқали миллий қонунчиликда коллизион ҳуқуқ принципларини миллий қадриятлар асосида ишлаб чиқиш ва қатъий белгилаб қўйиш керак.
    4. Халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланганлиги исботланди. Бунда, доктрина ва қонун ҳужжатлари, шунингдек, халқаро ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили асосида ўзаролик принципи халқаро хусусий ҳуқуқнинг барқарор қисми эмаслиги ва муайян давлатнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётига боғликдиги тўғрисида хулоса қилинди. Шунга асосан, Фуқаролик кодексида ўзаролик ва халқаро хушмуомалалик тамойилларини алоҳида норма кўринишида акс эттириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шунингдек, чет эл ҳуқуқини қўллашдан бош тортиш бўйича барча асосларни ягона модда остига бирлаштириш мақсадга мувофиқлиги исботланди.
    5. Халқаро арбитраж, ҳалқаро суд ва миллий судларнинг қарорлари таҳлили асосида чет эл ҳуқуқини қўллаш бўйича иш юритиш жараёнида миллий қонунчиликда чет эл ҳуқуқи мазмунини белгилаш бўйича стандарт тартиб (қоидалар) ишлаб чиқилиши зарурлиги намоён этилди.

    Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикасининг «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги ҳамда «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонунлари халқаро тажриба асосида танқидий таҳлил қилиниб, миллий ҳакамлик судлари чет эл ҳуқуқини қўллаш ваколатига эка эмаслиги ва уларнинг фаолияти халқаро стандартларга жавоб бермаслиги намоён этилди ҳамда мазкур иккита қонунни ягона қонун остига бирлаштириб чет эл ҳуқуқини қўллаш ҳуқуқи ва механизми тўлиқ тартибга солиниши мақсадга мувофиқлиги асослантирилди.

    1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1161-моддасини мамлакатнинг халқаро мажбуриятларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқига чекловларсиз қайта ҳавола белгиланишини ҳисобга олиб уни қуйидаги таҳрирда баён этиш зарурияти асосланди:

    «1161-модда. Қарши томон ва учинчи мамлакат ҳуқуқига ҳавола этиш.

    Ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ, чет эл ҳуқуқига ҳар қандай ҳавола этиш тегишли мамлакатнинг коллизион ҳуқуқига эмас, балки моддий ҳуқуқига ҳавола этиш деб қаралиши лозим, ушбу бўлимда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

    Жисмоний шахснинг шахсий қонунини, унинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатини аниқлаш бўйича муносабатларни, шунингдек оила-мерос муносабатларини тартибга солиш чоғида чет эл ҳуқуқи қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқига қайта ҳавола этиш қабул қилинади».

    1. Суднинг чет эл ҳуқуқи мазмунини аникдаш мақсадида ёрдам ва тушунтириш сўраб ўз мамлакатидаги ва хориждаги ваколатли органларга ёки ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1160-моддасини қуйидаги таҳрирда акс эттириш зарурияти исботланди:

    «1160-модда. Чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш

    Чет эл ҳуқуқини қўлланишда суд ёки бошқа давлат органи унинг нормалари мазмунини бу нормаларнинг тегишли хорижий давлатда расмий талқин этилиши, қўлланиш амалиёти ва доктринасига мувофиқ аниқлайди.

    Суд ёки бошқа давлат органи чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш мақсадида ёрдам ва тушунтиришлар сўраб Адлия вазирлигига ва бошқа миллий ва хорижий ташкилотларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консулликлари ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги консулликларига мурожаат қилиши ёхуд экспертларни жалб қилиши мумкин.

    Томонларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ талабларга кўра, чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиш мажбуриятини суд томонлар зиммасига юклаши мумкин.

    Ишда иштирок этаётган шахслар ўз талаблари ёки эътирозларини асослаш учун ўзлари важ келтираётган чет эл ҳуқуқи нормаларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишга ва бу нормаларнинг мазмунини аниқлашда судга ёки бошқа давлат органларига бошқача тарзда ёрдамлашишга ҳақлидирлар.

    Агар ушбу моддага мувофиқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай, чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни оқилона муддатларда аниқланмаса, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланилади».

    1. Тадқиқот қонунчиликда оммавий тартиб ва унинг қўлланилиши тўғрисида қоидаларни аниқлаштириш заруриятини кўрсатди. Хусусан, таҳлиллар ва оммавий тартиб тўғрисида изоҳнинг тўғри қўлланилиши зарурлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1164-моддасини қуйидаги мазмунда баён қилиш таклиф қилинади:

    «1164-модда. Оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳ

    Ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ қўлланилиши лозим бўлган чет эл ҳуқуқи нормаси, уни қўллаш оқибати Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ- тартиботи асосларига (оммавий тартибга) очиқ-ойдин зид келган ҳолларда, истисно ҳолати сифатида қўлланилмайди. Бу ҳолларда ушбу ҳуқуқнинг бошқа мувофиқ келувчи қоидаси, ёки зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи қўлланилади.

    Ўзбекистон Республикаси оммавий тартиби деганда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тузуми асослари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамланган асосий принциплари тушунилади.

    Тегишли чет эл давлатининг ҳуқуқий, сиёсий ёки иқтисодий тизими Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий, сиёсий ёки иқтисодий тизимидан фарқланишигина чет эл ҳуқуқини қўллашни рад этиш учун асос бўлиши мумкин эмас».

    1. Таҳлил шуни кўрсатдики, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1165-моддаси тўлақонли эмас, хусусан биринчи бандда ўта императив нормалар доирасини аниқлаш мезонлари мавжуд эмас, бу эса миллий қонунчиликдаги кўрилаётган институтга янада кўпроқ ноаниқлик тусини беради. Модда номланишида «ўта императив нормалар» ёки турли давлатлар қонунчилигида ва доктринасида қўлланиладиган бошқа ўхшаш тушунчадан, жумладан «бевосита қўлланиладиган нормалар» тушунчасидан фойдаланиш зарур ҳисобланади, бу айтилган нормаларнинг алоҳида тавсифини таъкидлаш, шунингдек, гап барча эмас, алоҳида императив нормалар ҳақида кетаётганини билдириш имконини беради.

    Кўрсатилганлардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 1165-моддасини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф қилинади:

    «1165-модда. Бевосита кўлланиладиган нормалар

    Ушбу бўлим қоидалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг тўғридан тўғри чет эл элементига эга хусусий-ҳуқуқий муносабатларни, қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқдан қатъий назар, тартибга солувчи қатъий моддий нормалари (бевосита қўлланиладиган нормалар) амал қилишига дахлдор эмас.

    Бирон-бир мамлакатнинг ҳуқуқи ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ қўлланилганда, агар ана шу мамлакатнинг ҳуқуқига кўра бундай нормалар қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқдан қатъи назар, тегишли муносабатларни тартибга солиши лозим бўлса, суд бошқа мамлакатнинг ана шу муносабатлар билан узвий алоқада бўлган қатъий ҳуқуқ нормаларини қўллаши мумкин. Бунда суд бундай нормаларнинг вазифасини ва хусусиятини, шунингдек уларни қўллаш оқибатларини эътиборга олиши лозим».

    1. Суд процесси бошланишигача ва бошлангандан кейин процессуал ҳуқуқни танлаш тўғрисида битим тузиш имконияти ва тартибини белгилайдиган нормаларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслардаги чет эл ҳуқуқи нормалари ва бошқа ижтимоий нормалар далилларини йиғишни тартибга соладиган нормани киритиш зарурияти асослаб берилган. Хусусан, бундай нормани қуйидаги таҳрирда акс эттириш таклиф қилинади:

    «Томонлар суд процесси бошланишигача ва бошлангандан кейин процессуал ҳуқуқни танлаш тўғрисида ёзма битим тузиш ҳуқуқига эга. Бошқа давлатда амал қилувчи ҳуқуқ суд учун зарурлиги ва маълумлигига қараб исботланади. Чет эл ҳуқуқи нормаларини аниқлашда суд томонлар тақдим қиладиган далиллар билан чекланмайди, суд бошқа манбалардан фойдаланиш ва чет эл ҳуқуқи қўлланилиши билан боғлиқ зарур ҳаракатларни бажариш ваколатига эга».

    1. Ўта императив нормаларнинг аниқ рўйхати йўқлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми даражасида ўта императив нормалар доирасини қуйидаги мезонларни ҳисобга олган ҳолда акс эттириш ёки белгилаш мақсадга мувофиқ:

    фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун норманинг алоҳида аҳамияти;

    суд кўрсатмаларига амал қилиши керак бўлган ҳуқуқий тизимнинг виждонлилик ва адолатлилик тасаввурлари нуқтаи назаридан тегишли нормани қўллашдан бош тортиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлар таҳлили.

    1. Чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш зарур бўлган низоларни ҳал қилиш мақсадида, суд қатъий ҳаракатлар ва чоралар кўриши шартлиги, шунингдек, суд қарор қабул қилишда таянган чет эл ҳуқуқи нормалари манбаларининг матнларини иш материалларига мажбурий равишда киритиши белгиланган.

    Кўрсатилганлардан келиб чиқиб, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекс қуйидаги мазмундаги норма билан тўлдирилиши лозим:

    “***-модда. Чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунининг суд томонидан аникданиши

    Қўлланилиши керак бўлган чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунининг аникданиши, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам учун мурожаат қилиш орқали суд томонидан расмий тартибда амалга оширилади.

    Қўлланилиши керак бўлган чет эл ҳуқуқи мазмуни тўғрисидаги сўров тегишли ташкилотларга ишнинг асосий ҳолатлари ва томонлар қўяётган талабларни кўрсатган ҳолда берилади. Агарда Ўзбекистон Республикасининг халқаро келишуви йўқлиги ёки бошқа судга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ҳуқуқий маълумотни расман олиш имконсиз бўлса, суд ўз қарорини қўлланилиши керак бўлган чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини тасдиқловчи бошқа манбаларга, шу жумладан ишда қатнашаётган шахслар тақдим қилган ҳужжатларга, ва мутахассислар хулосаларига мувофиқ асослашга ҳақли.

    Суд тақдим қилинган далилларнинг мақбуллиги, алоқадорлиги ва асослилигини баҳолайди. Суд тарафларнинг розилиги билан ўз қарорини тақдим қилинган далилларга ёки қўлланилиши лозим бўлган чет эл ҳуқуқи мазмуни тўғрисида суд ихтиёрида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларга мувофиқ кўриб чиқиши ва асослаши мумкин. Суд чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, мазмунини аниқлаш, баҳолаш ва шарҳлашга доир маълумотларни иш материалларига қўшиб қўйишга мажбур.

    Агарда мазкур моддага мувофиқ кўрилган чораларга қарамасдан чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни оқилона муддатларда аниқланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи қўлланилади.

    Чет эл ҳуқуқи нормаларини кўрсатилган муносабатларга нисбатан нотўғри қўллаш ёки қўллашдан асоссиз бош тортиш моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллашнинг процессуал оқибатларини келтириб чиқаради”.

    1. Халқаро тажриба ва халқаро-ҳуқуқий тартибга солишни ўрганиш натижасида 1968 йилги Чет эл қонунчилигига тааллуқли маълумот тўғрисидаги Европа конвенциясига ва 2019 йилги Фуқаролик ёки тижорат ишлари бўйича чет эл суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги Г аага конвенциясига қўшилиш мақсадга мувофиқ эканлиги, бу чет эл ҳуқуқи нормаларини талқин қилишда ёрдам олиш ҳамда миллий суд қарорларини чет элда тан олиниши ва ижро этилишини таъминлашга хизмат қилиши асослаб берилди.
    2. Трансмиллий фуқаролик процесси принциплари (УНИДРУА) трансмиллий фуқаролик процессуал муносабатларни тартибга солишнинг асосий омилларини акс эттиради, чет эллик шахсларни суд қилинишда тегишли суд ҳимояси билан таъминлайди, уларга низони кўриб чиқиш жойидаги давлат фуқаролари ва юридик шахслари билан баравар тенг ҳуқуқларни кафолатлайди ва фуқаролик суд ишлари соҳасида давлатлар халқаро ҳамкорлигининг асоси ҳисобланади ва чет эл элементи билан мураккаблашган ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган фуқаролик ишларини кўриб чиқиш стандартларини белгилайди, бу мазкур Принципларнинг Ўзбекистон Республикаси процессуал кодексларига киритиш зарурлиги тўғрисида хулоса қилинди.
    3. Халқаро даражада чет эл ҳуқуқини қўллаш муаммосини ҳал қилишда халқаро хусусий ҳуқуқнинг асосий принциплари ҳамда халқаро судлар ва арбитражлар амалиёти ҳамда вужудга келган янги кибермакондаги муносабатларга нисабатан қўлланиладиган ҳуқуқни аниқлаш асосида яратилган коллизион нормаларни ўз ичига олган универсал конвенцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлиб ҳисобланиши намоён қилинди. Бу масала Ўзбекистон томонидан БМТ Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси (ЮНСИТРАЛ) доирасида кўтариб чиқилиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб берилди.
    4. Чет эл ҳуқуқининг кейинги тўғри қўлланилишини таъминлаш доирасида сунъий интеллект негизида махсус тизимларни жорий қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланиши, улар барча хорижий ва халқаро ҳуқуқ маълумотлар базасига боғланган ҳолда зарур таҳлилларни амалга оширган ҳолда ҳуқуқни қўлловчига тегишли маълумотни тайёрлаб бериш механизмини яратиши асосланди. Миллий миқёсда айнан чет эл ҳуқуқини қўллаш билан боғлиқ ишларда Хитой, АҚШ ва Европа мамлакатлари тажрибаси асосида сунъий интеллект негизида махсус тизимни жорий этиш ва бунинг ҳуқуқий асосини яратиш вақти келганлиги асослантирилди.
    5. Халқаро тажриба, кибермакон хусусиятлари ва халқаро хусусий ҳуқуқ ривожланиш тенденциясидан келиб чиқиб, хусусан Сингапур, Хитой, Канада, Туркия ва Европа Иттифоқи давлатлари тажрибаси асосида Ўзбекистонда ўзида миллий қадриятлар ва манфаатлар асосидаги коллизион тамойиллар, юрисдикция ҳамда тегишли процессуал нормаларни тўлиқ акс эттирувчи алоҳида концептуал жиҳатдан янги комплекс Коллизион ҳуқуқ кодексини ишлаб чиқиш зарурати асосланиб, ушбу ҳолат бевосита мазкур соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини тўғри шакллантириш имкониятини яратади.
    6. Таҳлил шуни кўрсатдики, динга асосланган ҳуқуқ тизимига эга бўлган баъзи мамлакатларда чет эл ҳуқуқини қўллашда дин ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Биз ўз ишимиз доирасида шундай хулосага келдикки, ислом қонунлари, масалан, Мақасид ал-Шария (ислом ҳуқуқининг мақсадлари) ҳуқуқлар, мулк, соғлик, дин ва инсон қадр-қимматини таъминлашга қаратилган. Бунда, халқаро шартномалар ислом ҳуқуқи тамойилларини эътиборсиз қолдирадиган ёки унга зид бўлган мамлакатларда Мақасид ал-Шария қонун ижодкорлиги жараёнида муваффақиятли қўлланилиши мумкин. Бинобарин, Мақасид ал-Шария нормалари биз таклиф қилган Ўзбекистон Республикасининг Коллизион ҳуқуқ кодексида, миллий қонунчиликнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда имплементация қилиниши мақсадга мувофиқ. Бу ўз навбатида мамлакатимизнинг ислом давлатлари билан ҳамкорлигини кучайтириш ва ислом молиясини янада кўпроқ жалб этиш имкониятини яратиб беради.

    Буларнинг барчаси ҳамда диссертация доирасида ишлаб чиқилган бошқа қатор таклиф ва хулосалар Ўзбекистон Республикасида чет эл ҳуқуқини қўллаш самарадорлигини оширишга, миллий даражада ҳуқуқ устуворлиги, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга, хорижий инвесторлар ишончини ошириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга, шунингдек мамлакатимизнинг турли ҳуқуқ устуворлиги рейтингларидаги кўрсаткичлари ошишига хизмат қилади.

    Шахноза Жолдасова
    1-172
    194   1
inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов