Туркий мифологияда қанотли жонзот тасвирининг бадиий талқини

CC BY f
276-278
12
17
Поделиться
Алламбергенов, Х. (2022). Туркий мифологияда қанотли жонзот тасвирининг бадиий талқини. Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации, 1(1), 276–278. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5589
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ғайритабиий тимсоллар рамзий образлар ёки мифологик образлар терминлари остида қараладиган тушунчалардир. Ғайритабиий тимсоллар вербал хусусиятга эга бўлгани ҳолда, зоҳирий қиёфага ҳам эга бўлган. Шунингдек, қадимги тасвирий ва амалий санъатда ғайритабиий тимсолларнинг қиёфаси инсоният томонидан ўйлаб чиқарилган хаёлий образларни, нарса, буюмлар ва жонзотларнинг қўрқинчли тимсолини ўзида ифода этган.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

276

ТУРКИЙ МИФОЛОГИЯДА ҚАНОТЛИ ЖОНЗОТ ТАСВИРИНИНГ

БАДИИЙ ТАЛҚИНИ

Алламбергенов Ҳамза Камалович –

Ажиниёз номидаги Нукус давлат

педагогика институти

Ғайритабиий тимсоллар рамзий образлар ёки мифологик образлар

терминлари остида қараладиган тушунчалардир. Ғайритабиий тимсоллар
вербал хусусиятга эга бўлгани ҳолда, зоҳирий қиёфага ҳам эга бўлган.
Шунингдек, қадимги тасвирий ва амалий санъатда ғайритабиий тимсолларнинг
қиёфаси инсоният томонидан ўйлаб чиқарилган хаёлий образларни, нарса,
буюмлар ва жонзотларнинг қўрқинчли тимсолини ўзида ифода этган.

Хусусан, ғайритабиий қанотли жонзот Марказий Осиёнинг бошқа

ҳудудларидан, хусусан, Қозоғистоннинг Иссиқ қўрғонидан топилган амалий
санъат намуналарида ҳам учрайди. Иссиқ қўрғони Қозоғистоннинг Олмаота
шаҳри яқинидаги Иссиқ шаҳарчасида бўлиб, ўтган асрнинг 70 йилларида илк
бор ўрганилган. Ўша археологик объектдан топилган ёдгорликларни археолог
К.А.Акишев алоҳида китоб ҳолида чоп эттирган. [1]

Иссиқ қўрғонидан топилган ёдгорликлар орасида қанотли йўлбарссимон

йиртқич ҳайвон тасвири бор. [1: 67] Нафақат тасвир жиҳатидан, балки мазмун
ва моҳият жиҳатидан ҳам қанотли от билан бир. «Амударё хазинаси»
топилмалари орасида ҳам қанотли йўлбарс тасвири, шунингдек, қанотли
мушуксимонлар оиласига мансуб жонзот тасвири диққатга сазовор. Бундан
ташқари, йўлбарснинг, грифнинг хонаки ҳайвонларники сингари шохи ҳам бор
[4: 13-, 118-, 130-суратлар]. Қанотли йўлбарсни, юқоридагидай, ғайритабиий
тимсол сифатида талқин қилишимиз табиий. Иссиқ қўрғонидан топилган яна
бир ғайритабиий йўлбарс тимсоли аниқ тасвири билан олдингисидан фарқ
қилади [1: 86, 3-сурат]. Бу тасвирда қанотсимон қисм ва йўлбарснинг орқа оёғи
томонида тоғ тасвирини ифодалайдиган пластинка мавжуд. Ўрта Осиёдан
скиф-сибирь усулидаги бу сингари ғайритабиий тимсолнинг қандай шаклда
эмас, қандай объектларга ишлангани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан,
милоднинг I асрига мансуб қурбонгоҳга 30 та ҳайвоннинг – қанотли шер ёки
қанотли ит ҳайкалчалари бирин-кетин тарзда ясаб ўрнатилган. Мисдан ясалган
бу икки қурбонгоҳ маздакийлик культини ифода этади, деган фаразни илгари
суриш мумкин.

Тарихий муносабатлар, маданий алоқалар ҳам скиф-ҳайвонот усулининг

бошқа ҳудудларда ва тамомила бегона этник гуруҳлар санъатида ҳам давом
этишига асос бўлиши мумкин. Ўрта Осиёдан тортиб Хитой ва ҳинд-хитой
мифологиясида йўлбарс ёки шер ҳайвонлар шоҳи ва ўрмон хўжайини
тимсолида қўллангани маълум. Бу анъана архаик мифология ва қадимий
удумлардан озиқланган ҳамда кўплаб эртак, достонларга ўтгани шубҳасиз.
Шунингдек, йўлбарс айрим халқларда тоғ ва ғор руҳи тимсолида ҳам
қўлланади. [3: 511-512] Ўзбек, қорақалпоқ ва қирғиз халқларининг инонч-
эътиқодларида бу тимсолнинг бир-бирига яқин маъно ифодалашида ҳам
маълум бир мақсад бордай туюлади. Масалан, қорақалпоқ аёлларининг


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

277

эътиқодига кўра, фарзандсизликка барҳам бериш учун бир парча йўлбарс
гўштини тановул қилиш кифоя бўлган экан. Қирғиз шомонлари дуоларини
ўқиётганларида, ёрдам сўраб оқ йўлбарсга мурожаат қилар эканлар. Бу сингари
мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бу ўринда қанотли йўлбарс ёки шердан
мақсад шуки, бу тасвир фақат хаёлот маҳсули сифатида ишлатилмаган, балки
мифопоэтик тасаввурларнинг инъикоси деб қараш мақсадга мувофиқдир.
Албатта, мифопоэтик тасаввурлар удумлар, инонч-эътиқодлар, диний
эътиқодларга таянади.

Жанубий Ўзбекистон ёдгорликлари орасида грек-бохторий маданиятига

мансуб (милоддан олдинги II аср) медальонда эса «Тихэ-Хванида» илоҳасининг
қанотли тасвири туширилган. [4: 40-сурат] Одамнинг қанотли тасвири грек
мифларининг таъсири, деган фикрни айтиш ҳам мумкин. Аммо эллин
маданияти Ўрта Осиёга кириб келмасдан олдинги қанотли инсон тўғрисида
фикр юритиш бир ёқлама бўларди. Айниқса, эртакларда, достонларда
инсоннинг «бир зумда» бир мамлакатдан бошқа бир мамлакатга учиб бориши
бошқачароқ фикрлашга ундайди. Инсон образига хос бу ғайритабиийлик
сеҳрли эртаклардаги инсон образида кўринмас қанот бор деган тасаввур
шаклланишига олиб келади.

Фикримизнинг далили сифатида яна қадимги тасвирий санъат асарларига

мурожаат этамиз. Қадимги туркий адабиётда ва санъатда мифик асосларини
сақлаган, мифик асослари аниқ кўриниб турган ғайритабиий тимсоллардан
бири қанотли одамдир. Бу тимсол санъатдаги ғайритабиий тасвирларнинг анча
оригиналидир. Қанотли одам тасвири Ўрта Осиё девор суратларида қадимги
мифологик мазмунини ўзида сақлаган асарлар сифатида қимматлидир.
Жумладан, Л.И.Альбаумнинг «Афросиёб суратлари» китобида девор
суратларидаги ғайритабиий тимсоллар ҳақида қизиқ маълумотлар бор. Унинг
кузатишича, Варахша археологик объектидан топилган девор суратлари
орасида қанотли туя тасвири бор [2: 18]. Қанотли туялар тасвири ҳукмдор
тахтини безаб турибди. Тахтда ҳукмдорнинг гавдаси асосий ўринни эгаллаган.
Тахтнинг ўнг томонида тахтасупа тасвирланган бўлиб, тахтасупанинг устида
ҳукмдор аъёнларининг тасвири излари сақланган. Тахтасупа тепасида гулдор
қимматбаҳо чодир ёки дўкончалар тасвирланган. Бу чодир ёки дўкончаларнинг
томларини сариқ рангдаги устунлар ушлаб турибди, томнинг юқорисида

қанотли йигитчалар

ёки

қанотли аёллар

(

таъкид бизники

– Ҳ.А.) тасвири

кариатида (бинонинг аёллар гавдаси шаклида ишланган таянч устунлари)
вазифасини бажарган [2: 18].

Юқорида айтганимиздек, бу девор суратидаги ёш йигитлар тасвири ёки

умуман олганда, қанотли одам тасвири, бизнингча, қадимги Ўрта Осиё
халқларининг мифик тафаккурини ўзида ифода этиши билан бирга, юқори
оламни, яъни ҳимоячи вазифасини бажарган. Қанотли одам тасвири қадимги
туркий мифологиядаги Тангри тимсолига ҳам маъно жиҳатдан, ҳам вазифа
жиҳатдан мос келади. Шу боис юқоридаги тасвирлар қадимги туркий
ёдгорликлардаги Тангри тимсолининг ҳимоячи вазифасига ҳамоҳанг деб
айтишимиз мумкин.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

278

Умуман, ҳар қандай қанотли жонзот, шунингдек, қанотли инсон тасвири

ҳам, ғайритабиий тимсоллар сифатида уч қаватли олам модели билан
боғланган. Айниқса, туркий халқлар эртаклари ва эпосларидаги бу каби
ғайритабиий тимсолларнинг ифодасида бу тасаввур ёрқинроқ ўз ифодасини
топган. Қиёсий-типологик тадқиқотлар туркий ва бошқа қўшни халқлар
мифологик тизимидаги ғайритабиий тимсолларнинг генезиси юзасидан маълум
бир ишончли хулосалар чиқаришга асос бўла олади.

Адабиётлар:

1. Акишев К.А. Курган Иссык. – М.: Искусство, 1978.
2. Альбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. – Ташкент: Фан, 1975.
3. Мифы народов мира. Энциклопедия. Том 2. – М.: Советская

энциклопедия, 1992.

4. Пугаченкова Г.А., Ремпель Л.И. История искусств Узбекистана. – М.:

Искусство, 1965.

Библиографические ссылки

Акишев К.А. Курган Иссык. – М.: Искусство, 1978.

Альбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. – Ташкент: Фан, 1975.

Мифы народов мира. Энциклопедия. Том 2. – М.: Советская энциклопедия, 1992.

Пугаченкова Г.А., Ремпель Л.И. История искусств Узбекистана. – М.: Искусство, 1965.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов