ОЦЕНКА КАЧЕСТВА ВЕДЕНИЯ ВЕГЕТО-СОСУДИСТОЙ ДИСТОНИИ СРЕДИ ПОДРОСТКОВ | Журнал вестник врача

ОЦЕНКА КАЧЕСТВА ВЕДЕНИЯ ВЕГЕТО-СОСУДИСТОЙ ДИСТОНИИ СРЕДИ ПОДРОСТКОВ

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
31-34
133
Поделиться
Ишанкулова, Н., & Ташинова, Л. (2022). ОЦЕНКА КАЧЕСТВА ВЕДЕНИЯ ВЕГЕТО-СОСУДИСТОЙ ДИСТОНИИ СРЕДИ ПОДРОСТКОВ. Журнал вестник врача, 1(1), 31–34. https://doi.org/10.38095/2181-466X-2020931-30-33
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена оценке и повышению качества лечения всгсто-сосудистой дистонии (ВСД) среди подростков центральной многопрофильной поликлиники Самаркандского района. С целью диагностики данной патологии из общего количество населения поликлиники были отобраны подростки и проведено медицинское обследование детей с возрасте от 10 до 14 лет. Количество их составило 138 человек (34,5%). Из них мальчиков было 40 (29%) и девочек было 98 (71%) человек. При проведении обследования 138 детей у 21 (15,2%) были выявлены клинические симптомы вегето-сосудистой дистонии (ВСД). Данных больных по показателям артериального давления мы разделили на 2 группы: гипертоники и гипотоники. Согласно обнаруженным типам ВСД было проведено соответствующее лечение. При гипертоническом варианте ВСД были назначены антигипертензивные препараты (бета-адреноблокаты). При гипотоническом варианте заболевания больным было рекомендовано физиотерапевтические процедуры (УФО). массаж и фитотерапия.

Похожие статьи


background image

Доктор ахборотномаси № 1—2020

30

DOI: 10.38095/2181-466X-2020931-30-33 УДК: 616.13-002.2-008.21

ВЕГЕТО–ҚОН ТОМИРЛАР ДИСТОНИЯ КАСАЛЛИГИНИ ЎСМИРЛАР
ОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛИШ СИФАТ КЎРСАТКИЧИНИ ТЕКШИРИШ

Н. Н. Ишанкулова, Л. Х. Ташинова

Самарқанд Давлат тиббиѐт институти, Самарқанд, Ўзбекистон

Таянч сўзлар:

вегето-қон томир дистонияси, ўсмирлар, даволаш сифати.

Ключевые слова:

вегето-сосудистая дистония, подростки, качество лечения.

Key words:

vegeto-vascular dystonia, adolescents, quality of treatment.

Мақола Самарқанд туман кўп тармоқли марказий поликлиника шароитида ўсмирлар орасида вегето-қон

томирлар дистониясини аниқлаш ва даволаш сифат кўрсаткичини текширишга бағишланган. Бизлар 10 ѐшдан
14 ѐшгача бўлган болаларни мазкур касалликни аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказдик. Уларнинг со-
ни 138 нафарни (34,5%) ташкил этди. Булардан ўғил болалар 40-та (29%) ва қиз болалар 98-тани (71%) ташкил
топди. 138 нафар болаларни тиббий кўрикдан ўтказганимизда 21-тасида (15,2%) вегето-қон томирлар дисто-
ниясига хос бўлган белгилар аниқланди. ВСД касаллиги аниқланган бемор болаларни артериал қон босими
кўрсатгичларига қараб бизлар икки гуруҳга бўлдик: гипертониклар ва гипотониклар. ВСД касаллиги топилган
бемор болаларга дистониянинг турига қараб даволаш муолажалари олиб борилди. ВСД нинг гипертоник тури
билан касалланган беморларга артериал қон босимини туширадиган дори-дармонлар тавсия этилди (бета-
адреноблокаторлар). Касалликнинг гипотоник тури билан касалланган беморларга эса физиотерапевтик муо-
лажалар (УФО), массаж ва ўсимликлардан тайѐрланган дориворлар тавсия этилди.

ОЦЕНКА КАЧЕСТВА ВЕДЕНИЯ ВЕГЕТО-СОСУДИСТОЙ ДИСТОНИИ СРЕДИ ПОДРОСТКОВ

Н. Н. Ишанкулова, Л. Х. Ташинова

Самаркандский Государственный медицинский институт, Самарканд, Узбекистан

Статья посвящена оценке и повышению качества лечения вегето-сосудистой дистонии (ВСД) среди

подростков центральной многопрофильной поликлиники Самаркандского района. С целью диагностики дан-
ной патологии из общего количество населения поликлиники были отобраны подростки и проведено меди-
цинское обследование детей с возрасте от 10 до 14 лет. Количество их составило 138 человек (34,5%). Из них
мальчиков было 40 (29%) и девочек было 98 (71%) человек. При проведении обследования 138 детей у 21
(15,2%) были выявлены клинические симптомы вегето-сосудистой дистонии (ВСД). Данных больных по пока-
зателям артериального давления мы разделили на 2 группы: гипертоники и гипотоники. Согласно обнаружен-
ным типам ВСД было проведено соответствующее лечение. При гипертоническом варианте ВСД были назна-
чены антигипертензивные препараты (бета-адреноблокаты). При гипотоническом варианте заболевания боль-
ным было рекомендовано физиотерапевтические процедуры (УФО), массаж и фитотерапия.

ASSESSMENT OF QUALITY OF MANAGEMENT OF VEGETO-VASCULAR DYSTONIA

AMONG ADOLESCENTS

N. N. Ishankulova, L. Kh. Tashinova

Samarkand state medical institute, Samarkand, Uzbekistan

The article is devoted to the assessment and improvement of treatment quality of vegeto-vascular dystonia

(VVD) among adolescents of central multidisciplinary polyclinic of Samarkand region. With the aim of diagnostic of
such pathology from the general population of the polyclinic it has been detected adolescents and medical examination
of children at the age from 10 to 14 years of age. The amount of them was 138 people (34,5%). From them boys were
40 (29%) and girls were 98 (71%). During performing of examination of 138 children in 21 (15,2%) it has been deter-
mined clinical symptoms of vegeto-vascular dystonia (VVD). These patients due to the indexes of arterial pressure we
divided them into 2 groups: patients with high blood pressure and patients with low blood pressure. The appropriate
treatment has been carried out according to the determined types of VVD. In the hypertonic type of VVD antihyper-
tensive medications (betta-blockers) have been prescribed. Procedures of physiotherapy (UVR), massage and phyto-
therapy have been recommended for the patients of the hypotonic type of the disease.

Кириш.

Дистония – қон томирлари таранглиги доимийлигининг ўзгариши натижаси-

да артериал қон босимининг кўтарилиши (гипертония) ѐки пасайиши (гипотония) билан
таърифланувчи ҳолат бўлиб, марказий асаб тизими томонидан томирлар таранглигининг
бошқарилиши бузилиши натижасида келиб чиқади. Ўзбекистон аҳолиси орасида бу касал-
ликнинг тарқалиши 15%-га яқин бўлиб, улар орасида гипертоник турдаги дистониялар
кўпроқ тарқалган. Дистониялар барча ѐшдаги одамларда кузатилиши мумкин, лекин улар

Оригинальная статья


background image

Доктор ахборотномаси № 1—2020

31

1 диаграмма. Тадқиқот учун олинган 10 ѐшдан 14 ѐшгача бўлган болаларнинг сони

аксарият балоғатга етиш ѐшида ҳамда ўсмирлар орасида кўпроқ кузатилади. Дистониялар
аксарият ҳолларда марказий асаб тизими фаолиятининг бузилиши билан кечади. Қон то-
мирлар дистонияси билан хасталанган одамларнинг 30%-га яқинида кейинчалик гипер- ѐки
гипотоник касаллик ривожланади. Мазкур муаммони долзарблигини ҳисобга олган ҳолда
бизлар Самарқанд туман кўп тармоқли марказий поликлиникада (КТМП) тадқиқот ишлари-
ни олиб бордик. Тадқиқот ўтказишдан асосий мақсад вегето-қон томирлар дистонияси би-
лан касалланган беморларни аниқлаш ва уларга амалга оширилаѐтган даволаш сифат
кўрсаткичини текшириш эди.

Ўтказилган тадқиқотнинг асосий мақсади.

Самарқанд туман кўп тармоқли марка-

зий поликлиника шароитида ўсмирлар орасида вегето-қон томирлар касаллигини аниқлаш
ва даволаш сифат кўрсаткичини текшириш.

Материаллар ва текшириш усуллари.

Юқорида қайд этилганидек мазкур тадқиқот

Самарқанд туман кўп тармоқли марказий поликлиникада 2019 йил январ ойидан то 2019
йил июн ойигача олиб борилди. КТМП-га қарашли умумий аҳолининг сони 35450 нафарини
ташкил қилди. Булардан тадқиқот ишларини ўтказиш мақсадида 14 ѐшгача бўлган болалар
имкон қадар ажратиб олинди. 14 ѐшгача бўлган болаларнинг умумий сони 400-тани (26,6%)
ташкил топди.

Маълумки вегето-қон томирлар дистонияси касаллиги кўпинча балоғатга етган бола-

лар яъни ўсмирлар орасида кўп учрайди. Шунинг учун бизлар 10 ѐшдан 14 ѐшгача бўлган
болаларни мазкур касалликни аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказдик. 10 ѐшдан 14
ѐшгача бўлган болаларнинг сони 138 нафарини (34,5%) ташкил этди. Булардан ўғил бола-
лар 40-та (29%) ва қиз болалар 98-тани (71%) ташкил топди (диаграмма № 1).

Кейинги босқичда бизлар 10 ѐшдан 14 ѐшгача бўлган болаларнинг умумий сонини

ѐшма-ѐш ва жинсига қараб тақсимладик. Бу тақсимот қуйидаги жадвалда ва диаграммада
келтирилган (1 жадвал, 1 диаграмма).

ВСД касаллиги клиник ва параклиник маълумотларга асосланган холда қўйилди. Бо-

лаларнинг ҳаммасида артериал қон босими ўлчанди ва артериал қон босими кўрсатгичлари-
га қараб болалар икки гуруҳга бўлинди: гипертониклар ва гипотониклар. Текшириш жараѐ-
нида офтальмоскопия ҳам қўлланилди (кўз тубини текшириш учун).

1 жадвал.

Тадқиқот учун олинган болаларни ѐшига ва жинсига қараб тақсимот.

Н. Н. Ишанкулова, Л. Х. Ташинова

29%

71%

Уғил болалар

қиз болалар

Болаларнинг ѐши

Болаларнинг сони

Ўғил болалар

Қиз болалар

1.

10 ѐшдан 12 ѐшгача

14

40

2.

12 ѐшдан 14 ѐшгача

26

58

ЖАМИ

40

98


background image

Доктор ахборотномаси № 1—2020

32

2 диаграмма. Тадқиқот учун олинган болаларнинг ѐшига ва жинсига қараб тақсимоти.

3 диаграмма. ВСД касаллиги аниқланган беморларнинг сони.

Оригинальная статья

Тадқиқотнинг натижалари мухокамаси.

Тадқиқот ўтказиш жараѐнида бизлар

қуйидаги натижаларга эга бўлдик. 10 ѐшдан 14 ѐшгача бўлган 138 нафар болаларни тиббий
кўрикдан ўтказганимизда 21-тасида (15,2%) вегето-қон томирлар дистониясига хос бўлган
клиник ва параклиник белгилар аниқланди. ВСД касаллиги аниқланган бемор болаларни
артериал қон босими кўрсатгичларига қараб бизлар икки гуруҳга бўлдик: гипертониклар ва
гипотониклар.

ВСД касаллиги аниқланган болалардан 16-тасида касалликнинг гипертоник турига хос

бўлган клиник белгилар аниқланди. Уларда тез чарчаш, бош оғриғи, артериал қон босими-
нинг 150-160/85-100 мм. сим устунигача кўтарилиши, тахикардия, юрак сохасида оғриқ,
перкуссияда юрак чегараларининг чапга кенгайиши каби клиник белгилар кузатилди. Оф-
тальмоскопия текшириши ўтказиш жараѐнида кўз тубида артерияларнинг қисқариши, вена
қон томирларининг эса кенгайиши кузатилди.

Тиббий кўрикдан ўтказилган болаларнинг 5 нафарида ВСД касаллигининг гипотоник

турига хос бўлган клиник белгилар кузатилди. Яъни иш қобилиятининг пасайиши, терининг
оқариб туриши, қўл-оѐқларнинг совуши ва баъзи беморларда хушдан кетиш холатлари кўз-
га ташланди. Бемор болаларни объектив текширган пайтимизда уларда қон босимининг па-
сайиши кузатилди (90-100/60-75 мм. сим. устунигача). Офтальмоскопик текширишда кўз
туби томирларининг кенгайиши аниқланди (3 диаграмма).

ВСД касаллиги топилган бемор болаларга дистониянингн турига қараб даволаш муо-

лажалари олиб борилди. ВСД нинг гипертоник тури билан касалланган беморларга артери-
ал қон босимини туширайдиган дори-дармонлар тавсия этилди (бета-адреноблокаторлар).
ВСД нинг гипотоник тури билан касалланган беморларга эса физиотерапевтик муолажалар
(УФО), массаж ва ўсимликлардан тайѐрланган дориворлар тавсия этилди.

0

20

40

60

10 ѐшдан 12 ѐшгача

12 ѐшдан 14 ѐшгача

14

26

40

58

Қиз болалар

Уғил болалар

0

2

4

6

8

10

12

14

16

Гипертоник тури

Гипотоник тури

16

5


background image

Доктор ахборотномаси № 1—2020

33

ВСД касаллигини олдини олиш маљсадида бизлар Самарқанд туман кўп тармоқли

марказий поликлиникага қарашли 3-та маҳаллаларга ташриф буюриб у ерда дистония касал-
лигини олдини олиш мавзусига оид маърузаларни ўқидик ва индивидуал равишда сух-
батлар ўтказдик.

Шундай қилиб, тадқиқот ишларимиз шуни кўрсатдики Самарқанд туман кўп тармоқли

марказий поликлиникада вегето-қон томирлар дистонияси касаллиги кенг тарқалган экан,
уни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш ишларини олиб бориш лозим. Шунингдек қуйидаги
келтирилган тавсияларни поликлиника маъмурияти ва тиббий ходимларга бердик: ВСД ка-
саллиги болалар ва ўсмирлар орасида тез-тез учраб турадиган касаллик, шунинг учун бу ка-
салликни ўз вақтида аниқлаш учун диагностик ишларни олиб бориш керак. ВСД касаллиги
аниқланган беморларга эффектив равишда даволаш муолажалари олиб бориш лозим. Маз-
кур касалликни олдини олиш борасида аҳоли билан маданий-оқартув ишларини ўтказиш
мақсадга мувофиқ бўлади.

Хулосалар
Самарқанд туман кўп тармоқли марказий поликлиникага қарашли аҳолининг умумий

сони 1500-тани ташкил қилди, булардан 14 ѐшгача бўлган болаларнинг сони 400 нафарини
(26,6%) ўз ичига олди.

Тадқиқот ишларини ўтказиш мақсадида 10 ѐшдан 14 ѐшгача бўлган болалар танлаб

олинди, уларнинг умумий сони 138-тани (34,5%) ташкил этди. Булардан ўғил болалар 40-та
(29%) ва қиз болалар 98-тани (71%) ташкил топди.

Тиббий кўрикдан ўтказиш жараѐнида 138 нафар боладан 21-тасида (15,2%) вегето-қон

томирлар дистониясига хос бўлган клиник ва параклиник белгилар топилди (гипертоник
тури 16-та болада, гипотоник тури 5-та болада).

ВСД касаллиги топилган бемор болаларга касалликни турига қараб КТМП шароитида

даволаш муолажалари ўтказилди.

ВСД касаллигини олдини олиш борасида ҳам аҳоли ўртасида маданий-оқартув ишла-

ри олиб борилди.





Фойдаланилган адабиѐтлар:

1. Белоконь Н.А., Кубергер М.Б. Болезни сердца и сосудов у детей (руководство для врачей). Том 1.

Москва. 2007. С. 430-437.

2. Р. Беркоу., Э.Д. Флетчер. Руководство по медицине (диагностика и терапия). Москва «Мир». 2017. С.

243-406.

3. Вудли М., Уэлан А. Терапевтический справочник Вашингтонского университета. Москва. 2015. С. 99-

118.

4. Матвейков Г.П., Сорока Н.Ф. Клиническая диагностика (справочное пособие для семейного врача).

Минск. 2009. С. 178-181.

5. М. Фрид., С. Грайнс. Кардиология в таблицах и схемах. Москва. 2006. С. 17-48.
6. Чучалин А.Г. Терапия. ГЭОТАР МЕДИЦИНА, Москва. 2008. С. 7-65.
7. Эшқобилов Ж.Э., Лапасов Х.Н., Салимов Р.С., Темирова Н.Ф. Болалар касалликлари (ўқув қўлланма). I

қисм. Тошкент. 2000. С. 141-147.

8. Friedman H.H. Problem-Oriented Medical Diagnosis. Little Brown and Company. 2006. p. 39-63.
9. Houston M.C., Meador B.P., Schipani L.M. Handbook of Antihypertensiv Therapy. Philadelphia. 2009. p. 1-8
10. K.B. Roberts. Manual of clinical problems in pediatrics. Little Brown and Company.2005. p. 221-247.

Н. Н. Ишанкулова, Л. Х. Ташинова

Библиографические ссылки

Белоконь H.A.. Кубергер М.Б. Болезни сердца и сосудов у детей (руководство для врачей). Том 1. Москва. 2007. С. 430-437.

Р. Беркоу.. Э.Д. Флетчер. Руководство но медицине (диагностика и терапия). Москва «Мир». 2017. С. 243-406.

Вудли М.. Уэлан А. Терапевтический справочник Вашингтонского университета. Москва. 2015. С. 99-118.

Матвейков Т.П., Сорока Н.Ф. Клиническая диагностика (справочное пособие для семейного врача). Минск. 2009. С. 178-181.

М. Фрид.. С. Грайне. Кардиология в таблицах и схемах. Москва. 2006. С. 17-48.

Чучалин А.Г. Терапия. ГЭОТАР МЕДИЦИНА, Москва. 2008. С. 7-65.

Эшкобилов Ж.Э.. Лапасов Х.Н.. Салимов Р.С.. Темирова Н.Ф. Болалар касалликлари (укув к^лланма). I кием. Тошкент. 2000. С. 141-147.

Friedman Н.Н. Problem-Oriented Medical Diagnosis. Little Brown and Company. 2006. p. 39-63.

Houston M.C.. Meador B.P., Schipani L.M. Handbook of Antihypertensiv Therapy. Philadelphia. 2009. p. 1-8

K.B. Roberts. Manual of clinical problems in pediatrics. Little Brown and Company.2005. p. 221-247.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов