Многосторонняя культурная дипломатия Республики Узбекистан в рамках СНГ

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
145-156
11
5
Поделиться
Сайфуллаев, Д. (2019). Многосторонняя культурная дипломатия Республики Узбекистан в рамках СНГ. Восточный факел, 3(3), 145–156. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/12750
Дурбек Сайфуллаев, Ташкентский государственный институт востоковедения

докторант, кандидат технических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Считается,  что  именно  многосторонняя  дипломатия  стала  основой  развития современной модели дипломатии. Движущим фактором ее формирования стал поиск и сохранение равновесия  в  системе  международных  отношений  через  многосторонние  договоренности.  Наиболее  ярким  примером  формирования  данной  модели  можно  считать  Вестфальский  мир  1648  г. Принцип  равновесия  всегда  интерпретировался  как  в  динамичном,  так  и  статичном  ключе.  В первом случае речь шла о восстановлении однажды нарушенного равновесия сил, что не могло не стимулировать созыва многосторонних дипломатических форумов, цель которых — договориться о путях достижения равновесия. Во втором случае во главе угла стоит вопрос о сохранении уже достигнутого  равновесия.  Отражение  существующей  или  потенциальной  угрозы  со  стороны одного государства или группы государств было прямой задачей различных форм многосторонней дипломатии.  Создание  сбалансированной  системы  международных  отношений,  опирающейся  на ответственность  и  равенство  государств,  и  сегодня  является  актуальнейшей  задачей  многосторонней дипломатии. Современная  многосторонняя  дипломатия  выражается  в  деятельности  соответствующих международных  институтов  –  инструментов  совместного  решения  международных  проблем, затрагивающих  интересы  нескольких  государств  или  групп  их  граждан.  В  этой  статье  описывается культурное сотрудничество между Узбекистаном и ШОС, многосторонняя дипломатия в этой области и вклад Узбекистана в развитие этого сектора в рамках организации.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H

’ A

L I

145

ШҲТ ДОИРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КЎП ТОМОНЛАМА МАДАНИЙ ДИПЛОМАТИЯСИ

САЙФУЛЛАЕВ ДУРБЕК

докторант, PhD, доцент, ТДШИ

Аннотация. Дипломатия фаолиятида замонавий моделнинг ривожланиши учун кенг қамров-

лилик етакчи ўрин тутади. Халқаро муносабатлар тизимида уни ҳаракатга келтирувчи куч эса,
кўп томонлама келишувлар орқали мувозанатни сақлаш бўлган. Ушбу модель шаклланишининг
ёрқин мисоли сифатида 1648 йилдаги Вестфал тинчлик шартномасини кўрсатиш мумкин.

Мувозанат тамойили доимо ҳаракатдаги фаолият сифатида талқин қилинган. Бунда гап, бир

тарафдан, бузилган кучлар мувозанатини кўп томонлама дипломатик форумлар чақириб, мувоза-
натга эришиш йўллари тўғрисида тадбирлар ташкил қилиш назарда тутилса, бошқа тарафдан,
эришилган мувозанатни сақлаб қолиш тўғрисидаги масала муҳим ўрин эгаллайди. Мавжуд ёки кучли
таҳдиднинг бир давлат ёки давлатлар гуруҳи томонидан қайтарилиши турли кўп томонлама
дипломатиянинг вазифаси бўлган. Масъулият ва давлатлар тенглигига таянадиган халқаро
муносабатлар мувозанатлашган тизимининг ташкил қилиниши бугунги кунда ҳам кўп томонлама
дипломатиянинг энг долзарб вазифаси ҳисобланади. Бугунги кўп томонлама дипломатия халқаро
муаммолар ечимида бир қанча давлатлар ёки давлатлар фуқаролари гуруҳларининг манфаатларини
илгари сурадиган қўшма инструментлар ҳисобланган халқаро институтлар фаолиятида акс
этмоқда. Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ШҲТ маданий-гуманитар ҳамкорлиги, бу борадаги кўп
томонлама дипломатия, Ўзбекистоннинг ташкилот доирасида мазкур соҳа ривожига қўшган
ҳиссаси ҳақида сўз юритилади.

Таянч сўз ва иборалар: ШҲТ, Ипак йўли, халқ дипломатияси, маданий ҳамкорлик, кўп

томонлама дипломатия, маданий дипломатия, цивилизациялараро мулоқот, Шанхай руҳи.

Аннотация. Считается, что именно многосторонняя дипломатия стала основой развития

современной модели дипломатии. Движущим фактором ее формирования стал поиск и сохранение
равновесия в системе международных отношений через многосторонние договоренности. Наи-
более ярким примером формирования данной модели можно считать Вестфальский мир 1648 г.
Принцип равновесия всегда интерпретировался как в динамичном, так и статичном ключе. В
первом случае речь шла о восстановлении однажды нарушенного равновесия сил, что не могло не
стимулировать созыва многосторонних дипломатических форумов, цель которых — договориться
о путях достижения равновесия. Во втором случае во главе угла стоит вопрос о сохранении уже
достигнутого равновесия. Отражение существующей или потенциальной угрозы со стороны
одного государства или группы государств было прямой задачей различных форм многосторонней
дипломатии. Создание сбалансированной системы международных отношений, опирающейся на
ответственность и равенство государств, и сегодня является актуальнейшей задачей много-
сторонней дипломатии.

Современная многосторонняя дипломатия выражается в деятельности соответствующих

международных институтов – инструментов совместного решения международных проблем,
затрагивающих интересы нескольких государств или групп их граждан. В этой статье описы-
вается культурное сотрудничество между Узбекистаном и ШОС, многосторонняя дипломатия в
этой области и вклад Узбекистана в развитие этого сектора в рамках организации.

Опорные слова и выражения: ШОС, Шелковый путь, публичная дипломатия, культурное и

гуманитарное сотрудничество, многосторонняя дипломатия, культурная дипломатия,

межкультурный диалог, шанхайский дух.

Abstract. It is believed that it was multilateral diplomacy that became the basis for the development of

the modern model of diplomacy. The driving factor in its formation was the search for and maintaining


background image

S H A R Q M A S H

’ A

L I

146

equilibrium in the system of international relations through multilateral agreements. The Westphalian
world of 1648 can be considered the most striking example of the formation of this model. The principle of
equilibrium has always been interpreted in both a dynamic and a static manner. In the first case, it was a
question of restoring a once disturbed balance of power, which could not but stimulate the convening of
multilateral diplomatic forums whose purpose was to agree on ways to achieve equilibrium. In the second
case, the cornerstone is the question of maintaining the already achieved equilibrium. Reflecting an
existing or potential threat from one state or group of states was a direct task of various forms of
multilateral diplomacy. The creation of a balanced system of international relations, based on the
responsibility and equality of states, is today the most urgent task of multilateral diplomacy.

Modern multilateral diplomacy is expressed in the activities of relevant international institutions -

instruments for jointly solving international problems affecting the interests of several states or groups of their
citizens. This article describes the cultural cooperation between Uzbekistan and the SCO, multilateral diplomacy
in this area and the contribution of Uzbekistan to the development of this sector within the organization.

Keywords and expressions: SCO, Silk Road, Public Diplomacy, Cultural and Humanitarian

Cooperation, Multilateral Diplomacy, Cultural Diplomacy, Intercultural Dialogue, Shanghai Spirit.

ХХI асрнинг бошларида вужудга келган ва бугунги кунда халқаро майдонда жудда катта

обрўга ва мақомга бўлган халқаро ташкилот - Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳам
Ўзбекистон кўптомонлама дипломатик муносабатларни ривожлантириб келаётганлигини
алоҳида қайд этишимиз лозим. Нафақат маълум бир минтақани қамраб олган, балки сиёсий
ва иқтисодий, маданий-гуманитар миқёси билан бутун бир ҳамжамиятга айланган, юқори
суръатлар билан ривожланиб бораётган ушбу ташкилот маданий алоқаларни ривожлан-
тиришнинг энг мақбул форматига айланганлиги, унинг нафақат жўғрофий, балки, барча
соҳалардаги салоҳияти ўта юксаклиги намоён бўлаётган даврга гувоҳ бўлмоқдамиз.

Хавфсизлик, иқтисодий, сиёсий соҳаларда ташкилот катта ютуқларни бугунги кунга

қадар қўлга киритганлиги, ушбу соҳаларда давлатлараро ўзаро ишонч ва ҳурмат, тенгҳу-
қуқлилик асосида тобора нуфузи ортиб бораётганлиги эса Ўзбекистонга ҳам бу борада жуда
катта имкониятларни тақдим қилмоқда. Айниқса, мамлакатимизнинг ташкилот салоҳия-
тидан аъзо давлатлар билан маданий, туризм, экология, фан ва таълим, спорт соҳаларда
жадал интеграцияга киришаётганлигини алоҳида қайд этишимиз лозим.

Ташкилот доирасида кўп томонлама маданий муносабатларнинг ривожланаётганлигини,

аъзо давлатлар, кузатувчи мақомидаги, шунингдек, ҳамкор давлатлар ўртасидаги маданий
алоқаларни ўрнатиш, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш ва доимий такомил-
лаштириб бориш жараёнларини илмий тадқиқ қилиш баробарида ташкилотнинг вужудга
келиши ва ўз олдига қўйган мақсадларига эришиши борасида амалга оширган ишларини
ҳам илмий таҳлил қилиш лозим.

Дастлаб, ўз олдига фақатгина гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришни мақ-

сад қилиб қўйган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти 1996 йилда ташкил топган “Шанхай
бешлиги” ворислигида 2001 йилда дунёга келган. Унинг дастлабки аъзолари бўлиб, Россия
Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республи-
каси ва Тожикистон ва Ўзбекистон Республикалари ташкилот таркибига кирган эдилар.
Дастлабки, алоқаларини ривожлантириш, гуманитар соҳани янада тараққий эттириш учун
давлатлар томонидан асос бўладиган ҳужжат, яъни Хартия тасдиқланди ва унда асосий
устувор вазифалар белгилаб олинган эди. Шу билан бир қаторда, аъзо давлатлар ўртасидаи
маданий ва бошқа соҳадаги алоқаларни ривожлантириш ва уларни такомиллаштириш
вазифалари эса улар ўртасидаги ҳукуматлараро келишувларда ўз аксини топган эди.


background image

S H A R Q M A S H

’ A

L I

147

Тасдиқланган Хартияга мувофиқ, интеграция жараёнларини кенгайтириш, ривожлантириш

ва чуқурлаштириш минтақа мамлакатлари ўртасидаги барча соҳалардаги муносабатларни
чуқурлаштиришга замин яратилади. Айниқса, мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларнинг
ривожланиши бошқа соҳалардаги алоқалар ривожининг асоси бўлиши мумкинлиги англаб
етилган эди. Ҳамкорликни ривожлантиришнинг энг катта асоси сифатида нафақат аъзо
давлатларнинг раҳбарлари, балки Маданият вазирларининг ҳар йилги учрашувини ҳам асосий
алоқалар формати сифатида таъкидлашимиз мумкин. Кўпинча эса ушбу учрашувлар алоҳида
Форумлар сифатида ҳам ташкил қилиниб келинмоқда. Ўтган даврда ташкилот доирасида аъзо
давлатлар томонидан 1 минг 400 атрофида ҳужжатлар имзолаган.

Бу йил Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил топганининг 18 йиллиги нишонланди.

Хитой, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари ШҲТнинг
илк олти аъзоси ҳисобланади. Кейинги босқичда, 2017 йили яна икки мамлакат – Ҳиндис-
тон ва Покистон ушбу ташкилот сафига қўшилди ва ташкилотнинг нуфузи, обрўси олдин-
гиданда салмоқли бўлди. Бугунги кунда ўз ичига аъзо давлатлар сифатида 8 та давлатни, 4
та кузатувчи ва 6 та мулоқот учун ҳамкор-давлатни ўз ичига олган ушбу ташкилот дунё
аҳолисининг ярмини қамраб олаётанлиги (аҳолининг сони 3,2 млрд. атрофида), тез сур-
ъатлар билан ривожланиб бораётган давлатлардан иборатлиги сингари омилар билан дунё
сиёсатида, миқёсида жуда катта аҳамиятга эга ташкилот сифатида майдонга чиқмоқда.

Мазкур минтақавий ташкилот барқарор ва соғлом руҳда ривожланмоқда. Бугунги кунда

Хитой билан ШҲТга аъзо бошқа давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси 20 баробар ортган.
Бу кўрсаткич 2018 йил якунлари бўйича 12 миллиард АҚШ долларидан 255 миллиард
долларга етди. Жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 20 фоиздан зиёди ШҲТга аъзо давлатлар
ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ҳозирги даврга келиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўз тараққиётининг алоҳида бир

даврини бошдан кечирмоқда. Дастлабки даврларда аъзо давлатлар томонидан асосий
эътибор чегара муаммолари, хавфсизлик ва барқарорлик, иқтисодий тараққиётга эришиш,
сепаратизм ва бошқа муаммоларнинг ечимини устувор йўналишлар сифатида кўрган бўл-
салар, бугун эса улар томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар ва тараққиёт омиллари
ҳам бутунлай ўзгача қиёфа касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг ташкилот доирасидаги маданий дипломатиясининг яна

бир устувор йўналиши сифатида Президентимиз шавкат Мирзиёев томонидан “ШҲТни
ривожлантириш концепцияси”ни ишлаб чиқиш ғояси илгари сурилганлигидир. Бунда,
бешта устувор мезонга таянган ҳолда, ШҲТ доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг
асосий йўналишларини белгилаб олиш мақсадга мувофиқ эканига эътибор қаратилди.

Айниқса, Президент Ш.М.Мирзиёев Марказий Осиё бундан кейин ҳам ШҲТнинг усту-

вор йўналишларидан бири бўлиб қолиши зарурлигини таъкидлагани мамлакатимиз ташқи
сиёсати ва маданий дипломатиясида ташкилотнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканлигини
англатади. Президентимиз томонидан илгари сурилган яна бир мезон – бу яшил” техноло-
гиялар ва агроинновацияларни татбиқ этиш масалаларини ҳам худди шу мезон ўзида қам-
райди. Бу ҳам аслида маданиятнинг, аъзо давлатлар экологик маданиятини юксалтириш-
нинг энг асосий мезонларидан бири эканлигини сифатида ҳам талқин қилиш мумкин.

Маълумки, дунё миқёсида туризм соҳаси ҳам маданий ҳаётнинг, соҳанинг ажралмас қисми

ҳисобланади ва Президентимиз томонидан илгари сурилган яна бир муҳим концептуал
ташаббус сифатида ШҲТ доирасида ўзаро гуманитар ҳамкорлик масаласи илгари сурилди.


background image

S H A R Q M A S H

’ A

L I

148

Сайёҳлик ва маданият соҳаларида ранг-баранг ва серқамров дастурларни амалга ошириш,
“халқ дипломатияси имкониятларидан янада кенг фойдаланиш ҳам шу жумлага киради.

Ўзбекистон Президенти яна бир яхши анъанага асос солиш таклифи билан чиқди. Бу –

ҳар йили ташкилотда раислик қилувчи мамлакатдаги шаҳарлардан бирини “ШҲТнинг
сайёҳлик ва маданият пойтахти”, деб эълон қилиш ташаббуси. Президентимиз таъбири
билан айтганда, “ШҲТ шаҳар ва минтақаларининг тарихий-маданий меросини оммалаш-
тириш ва туристик салоҳиятини янада тўлиқ намоён этиш муҳим”.

Аъзо давлатлар ўртасидаги маданий алоқалар ташкилотнинг энг асосий йўналишлари,

устувор вазифаларидан бири бўлиб, халқларнинг, миллатларнинг ранг-баранг маданият,
санъат ва унинг соҳалари бўйича муносабатлари тобора чуқурлашиши, ривожланишига
замин бўлмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг

ҳар бири жуда қадимий тарихга, дунёни лол қолдирадиган маданий меъросга (моддий ва
номоддий), анъаналарга, урф-одатларга эга бўлиб, бу бир томондан улар ўртасидаги
маданий алоқаларнинг неча минг йилликларга бориб тақалишини англатса, иккинчи
томондан, бемалол бир бирлари билан маданий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлан-
тириши учун асос бўлади. Бу эса ўз навбатида халқар ва миллатларни маданий жиҳатдан
бир-бирларига яқинлашишлари, ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш учун кенг
имкониятларни тақдим қилади. Айнан давлатлар ўртасидаги маданий яқинлик улар ўрта-
сидаги турли қарашларнинг, позицияларнинг ҳам яқинлашишига асос бўлади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги форумларнинг, Маданият вазирлари учра-

шувларининг тарихий аҳамияти, ташкилот доирасидаги муносабатларнинг динамик ривож-
ланиши борасида давлат ва ҳукумат раҳбарларининг, аъзо мамлакатлар расмий ва
дипломатик вакилларининг, парламентарийларининг чиқишларида билдирилган фикрлар-
ни, баёнотларни, чиқишлар ва маърузаларни келтириш мумкин.

Энг муҳими, ушбу чиқишлар ва қарашларнинг, баёнотларнинг барчасида ўзаро муноса-

батларни ривожлантиришдан, айниқса, маданий алоқаларни янада ривожлантиришдан бар-
ча томонларнинг манфаатдорлиги ўз аксини топган. Маданий алмашинувлар, музейлар ва
театрлар, санъат намоёндаларининг давлатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш-
га қўшадиган ҳиссаси ниҳоятда беқиёслиги таъкидланган. Шу билан бир қаторда, айнан
маданий дипломатиянинг самараси ҳам алоҳида қайд этилган.

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг раҳбари Ли Кэцян 2013 йилдаги ўз

чиқишларидан бирида ШХТ доирасида амалга оширилиши лозим бўлган 27 устувор
йўналишнинг 6-чиси сифатида маданий ҳамкорликни ва гуманитар соҳада алмашинувларни
белгилаганлиги ҳам бежиз эмас.

Ташкилотга аъзо давлатлар Маданият вазирларининг учрашувлари ва йиҳилишлари бу

алоқаларнинг энг муҳим ва катта салоҳиятга эга бўлган формати сифатида 2002 йилда
Хитой халқ республикасининг Пекин шаҳрида ўз ишини бошлаган ва 2005 йилдан бошлаб
эса ҳар йили ўтказилиб келинмоқда. Ушбу йиғлишлар доирасида аъзо давлатлар Маданият
вазирлари халқлар ва давлатларнинг маданий ранг-баранглигини ҳурмат қилиш, турли
маданиятларнинг биргаликда тинч яшаши лозимлиги ва тенг ҳуқуқлилик асосида бир-
бирларини ўзаро бойитишга хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаб келаётганлиги эса
айнан ташкилотнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири ҳам айнан маданий муно-
сабатлар эканлигини яна бир бор исботлайди.


background image

S H A R Q M A S H

’ A

L I

149

Кейинги муҳим қадамлар, яъни 2005-2006 йилларда ШҲТ доирасида аъзо давлатларнинг

кўптомонлама дипломатик муносабатларнинг режасини амалга ошириш Қозоғистон Рес-
публикасининг Остона (ҳозирда Нур Султон) шаҳрида бўлиб ўтган аъзо давлатлар Мада-
ният вазирларининг йиғилишида халқлар ва миллатларнинг анъаналари ва урф-одатлари
ҳақидаги билимларни кенг ёйиш ва улар ўртасидаги маданий алмашинувларни янада
жадаллаштиришга келишиб олинди.

Бевосита Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги кўп

томонлама маданий алоқаларни ривожлантириш борасидаги ташаббуслари, амалга оширган
диққатга сазовор ишлари ҳақида гапирганда, 2006 йилнинг 27-28 апрель кунлари Шанхай
Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар маданият вазирларининг Тошкентда нав-
батдаги учрашувини алоҳида қайд этиш лозим. Мажлис ўша вақтдаги Ўзбекистон
Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири А.Азизхўжаев раислигида бўлиб ўтган-
лиги, унда 2005-2006 йилларда кўптомонлама маданий ҳамкорлик бўйича олдинга қўйилган
режаларнинг бажарилиши ва ШҲТ Котибиятининг веб-сайтида маданий ва гуманитар
ҳамкорлик ишларини ёритилишини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, 2007-2008 йилларда кўптомонлама маданий ҳамкорлик Режаси, ШҲТ доира-
сида маданий ҳамкорлик масалалари бўйича Экспертлар ишчи гуруҳининг 2006-2007
йилларга мўлжалланган иш Режаси, шунингдек, 2006 йил июнь ойида ХХРда
Ўтказиладиган иккинчи санъат фестивалининг Низоми ҳам тасдиқланди. Мажлис якунида
ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг мажлиси тўғрисида қўшма ахборот
баённомаси имзоланди. Мазкур мажлис доирасида 25 апрель-2 май кунлари Ўзбекистон
Бадиий Академиясининг кўргазмалар залида ШҲТга аъзо давлатларнинг тасвирий ва
амалий санъати асарларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Маданий дипломатия ва халқ
дипломатиясининг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи-назаридан қарайдиган бўлсак, Шанхай ҳамкор-
лик ташкилоти маконида 2005-2006 йилларда Кўп томонлама маданий ҳамкорлик дастури
ўта муваффақиятли тарзда амалга оширилганлигини кўришимиз мумкин ва ҳолат юқорида
таъкидлаб ўтганимиздек, халқ дипломатиясининг тараққиётига асос бўлди. Шунингдек,
бундай фаолият кейинги йилларда ҳам кенг ривожлантирилиши натижасида, 2007-2008
йилларда Ўзбекистон Бадиий академияси кўргазмалар залида “Баҳорги камалак” экспози-
цияси ташкил қилинди ва унда ташкилотга аъзо давлатлар амалий санъати кенг намойиш
қилинди. 2007 йилда эса Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида “Сиху кўлини
тасвирлаймиз” номли бадиий форум, Қирғизистоннинг Чолпон-ота шаҳрида Иссиқкўл
кинофестивали сингари маданий тадбирлар ташкил қилинди ва уларнинг барчаси юқори
савияда бўлиб ўтди. Бунинг асосий сабаблари сифатида эса барча давлат вакилларининг ўта
фаол иштироки ва маданий алоқаларга ўта жиддий муносабатда бўлинганлиги алоҳида
таъкидланди. Мазкур форумда ва кинофестивалда умумий ҳисобда 120 дан ортиқ санъат ва
кино намоёндалари иштирок этдилар. Аъзо давлатлар ичида маданий алоқаларнинг
ривожланишига ўзига хос ҳисс қўшаётган давлатлардан бири бўлган Хитой Халқ Республи-
касининг Маданият вазирлиги ташабуси билан 2010 йилнинг иккинчи ярмида Санья шаҳ-
рида маданият вазирликлари ва идоралари, корхона ва ташкилотлари вакиллари иштиро-
кида маданият индустрияси соҳасидаги ҳамкорлик форумини ташкил қилиганлигини ҳам
алоҳида қайд этган ҳолда, Ўзбекистоннинг ҳам мазкур форумдаги фаол иштирокини айтиб
ўтиш лозим. Мазкур тадбирлар доирасида ташкил этилган турли учрашувларда Шанхай
ҳамкорлик ташкилоти доирасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва
ривожлантириш, кино ва санъат саноатини янада ривожлантириш ва бу борада турли


background image

S H A R Q M A S H

’ A

L I

150

тажриба алмашинувлар, ҳамкорликда турли фильмлар яратиш, концерт дастурлари ташкил
қилиш, мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, театрларнинг гастрол-
лари сингари вазифаларни амалга оширишга қаратилган учрашувлар ташкил қилинди.

Турфа маданиятлар, ҳамкорлик асосида уларни янада бойитиш, халқлар ўртасидаги

маданий алоқаларни янада жадаллаштириш ва мустаҳкамлаш ташкилотга аъзо давлатлар
ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаши қайд этилган ушбу учрашувда
2007-2008 йилларда кўптомонлама маданий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги Режа
тасдиқланди. Режага биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатларининг кўп
томонламан маданий муносабатларини янада ривожлантириш учун Санъат фестиваллари
ташкил қилиш ва айнан ушбу фестиваллар орқали давлатлар ўртасидаги муносабатларни,
дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш вазифалари белгиланди.

Кейинги йилда, яъни 2007 йилда Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб

ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммитида аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида
Келишув имзоланди. Мазкур келишув маданият арбобларининг ўзаро алоқаларини янада
фаоллаштиришга, шунингдек, турли маданий тадбирларни янада кўпайтиришга қаратилган-
лиги билан алоҳида аҳамиятга молик эди. Фаол маданий алоқаларнинг ривожланиши,
маданий алмашинувларнинг, тадбирларнинг, ўзаро ташрифларнинг кўпайиши натижасида
ҳаттоки халқаро сиёсий лексиконда “Шанхай руҳи” номли термин ҳам вужудга келган-
лигини қайд этиш лозим.

«Шанхай руҳи» бугунги кунга қадар аъзо давлатлар ўртасидаги маданий-гуманитар ало-

қаларнинг жадал ривожланишига катта таъсир кўрсатмоқда. Бундай шундай хулосага
келиш мумкинки, аъзо давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий алоқаларнинг ривожла-
нишига айнан маданий дипломатия жуда катта ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 14 июнида Қирғизистон
Республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат
раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқида Шанхай руҳи ҳақида шундай деган эди “ШҲТ
роли ва мавқеини янада мустаҳкамлаш бизнинг"Шанхай руҳи" ҳамда ташкилот тамойил ва
қадриятларига нечоғли амал қилишимизга боғлиқ бўлади”. Мазкур фикрларни қўллаб-
қувватлаган ҳолда, айнан ушбу жараёнга нисбатан Хитой Халқ Республикасининг раиси Си
Цзиньпин ҳам “Шанхай руҳи”: ўзаро ишонч, ўзаро манфаат, тенглик, маслаҳат, маданий
хилма-хилликни ҳурмат қилиш, умумий ривожланиш истаги – ана шулар ШҲТнинг асосий
ғоясидир” – дея таъкидлаган эди..

Бугунги кунда ШҲТ кўп томонлама изчил ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш орқали жаҳон

иқтисодиёти тараққиётига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бўлиб ўтадиган барча Саммитларда аъзо
давлатлар ва кузатувчи давлатлар санъат намоёндалари иштирокида катта гала-концертлар
ташкил этилмоқда. Санъат фестиваллари ва Маданият вазирларининг учрашувлари эса на-
фақат мазкур саммитларга тайёргарликни, балки, улар ўртасидаги маданий алоқаларни
тобора чуқурлашувига замин яратмоқда. ШҲТ доирасидаги маданий ҳамкорлик масалалари
бўйича Экспертлар ишчи гуруҳининг 2006-2007 йиллар учун иш Режасига мувофиқ октябрь
ойида Москва шаҳрида бўлиб ўтган «Роза Мира-2006» санъат фестивалида ҳам Ўзбекис-
тонлик санъаткаорларнинг иштирок этганлиги ва улар томонидан ижро этилган санъат
намуналарининг ўта қизиқарли тарзда намойиш этилганлиги, мамлакатимизнинг маданий
дипломатияга нисбатан олиб борган ўта фаол сиёсатининг намоён бўлиши десак, ҳечам
муболаға бўлмайди.


background image

S H A R Q M A S H

’ A

L I

151

Юқорида келтириб ўтганимиздек, Бишкек шаҳрида имзоланган Келишувга мувофиқ

доимий асосда аъзо давлатлар ўртасида рассомлар, ҳайкалтарошлар, суъраткашлар ва
бошқа санъат йўналишлари бўйича турли кўргазмалар ҳам ташкил этилмоқда. Мазкур
кўргазмалар барча аъзо давлатлар санъат намоёндалари томонидан яратилган асарларнинг
намойиш этилиши тобора жадаллашиб бормоқда. ШҲТ ташкил тогандан буён кўп томон-
лама маданий диломатиянинг ривожланиши учун ҳар бир давлатнинг ўрни ва роли алоҳида
эканлигини таъкидлаш лозим. Аъзо мамлакатларнинг ҳар бири турли маданий тадбирлар
ташкил қилишда, санъат фестивали, кинофестивал, спорт мусобақалари ва кўразмалар
ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратишлари билан бир қаторда, соҳа тараққиётига ҳам ўз
имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ўзларининг ҳиссаларини қўшмоқдалар. Лекин бу
борада Хитой, Россия Федерацияси ва Ўзбекистоннинг ўрни ва ролини, маданий алоқалар
ривожи йўлидаги дипломатик фаолиятлари алоҳида диққатга сазовордир. Амо, давлатлар ва
ҳукуматлар раҳбарларининг, шунингдек, аъзо давлатлар маданият вазирларининг фикрича,
ташкилотга аъзо давлатларнинг барчаси маданий ҳамкорликка жиддий эътибор қаратиш-
лари лозим. Шу билан бир вақтда, мамлакатлар ўртасида рассомлар, ёзувчи ва шоирлар,
ҳайкалтарошлар ва кинематографистлар эркин ҳаракатланиши, ўзаро ташрифларни амалга
оширишлари учун барча шароитлар яратилиши, турли кўргазмалар, маданий тадбирлар
ташкил қилишда санъат намуналари бир давлатдан бошқа давлатга олиб ўтилишида
енгилликлар бўлиши лозимлиги доим қайд этиб келинмоқда. Кун тартидаги энг долзарб
вазифалар қаторидан эса умумий маданий меъросни ҳимоя қилиш, моддий ва номоддий
маданий меърос намуналарини кейинги авлодларга етказиш, муаллифлик ҳуқуқини умумий
ҳимоя қилиш вазифалари ҳам ўрин эгалламоқда. Мазкур дастур доирасида Хитой халқ
республикаси томонидан илгари тасдиқланган фаолият тури, яъни Ихтисослашган ноти-
жорат ва ноҳукумат ташкилотларининг конкрет фаолияти, шунингдек, Нанькин маданият
марказлари ва улкан маданий объектлари билан таништириш имконини берувчи алоҳида
Дастур татбиқ қилинди.

Шунингдек, иштирокчилар, айниқса, Ўзбекистон маданияти вакилларидан иборат делега-

ция анимацион, компьютер ўйинлари, ишлаб чиқариш ва кўргазмалар ташкил қилишга
ихтисослашган, мамлакатда оммавий замонавий маданиятни акс эттирадиган Хитой саноат-
технопарки ҳудудлари билан таништирилди ва келажакда Ўзбекистонда ҳам бундай турдаги
технопарклар ташкил қилиш борасидаги тажрибалари билан танишди. Айнан ушбу тадбирлар
доирасида яна бир муҳим йўналиш, музейлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш,
Нанькин шаҳри музейларининг Ўзбекистонга ташрифи, ва аксинча, Ўзбекистон музейларининг
Хитойга турли тадбирлар доирасидаги ташрифлари ҳам муҳокама қилинди.

Форум давомида етакчи Хитой экспертлари томонидан “Маданият саноати – индустриал

жамиятдан постиндустриал жамият сари”, “Хитойнинг санъати ва ҳунармандчилиги
тараққиёти”, “Номоддий саноат меъроси ривожига кўмаклашиш”, “2008 йилги Ёзги Олим-
пиада ўйинларининг очилиши мисолидаги Кенгмиқёсли ижрочилик тадбирлари” ва хоказо
маърузалари ҳам ташкил қилинди ва аъзо давлатлар ўртасида бундай тадбирларнинг
нечоғли зарурат эканлиги кенг тарғиб келинди.

Ўзбекистонлик санъат намоёндалари, кино саноати вакиллари, рассомлар, ҳайкалтарош-

лар ва маданият йўналишининг бошқа вакиллари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида
ўтказиладиган турли тадбирларда иштирок этиб, мамлакатимиз маданиятининг, санъати-
нинг нечоғли инсонпарварлигини, узоқ тарихий ўтмишга эга эканлиги тараннум этиб
келмоқдалар. Шундай муҳим тадбирлардан бири, яъни 2008 йил Екатеринбург шаҳрида


background image

S H A R Q M A S H

’ A

L I

152

(Россия Федерацияси) ўтказилган ШҲТга аъзо давлатларнинг санъат фестивали гала-
концерт дастурида “Ялла” вокал чолғу ансамбли иштирок этди ва мамлакатимиз номини
янада ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида кенг ёйилишига ўз ҳиссасини қўшди.

Доимий маданий ҳамкорликни, алоқаларни. Ўзаро ишонч ва қўшничиликка асосланган

муносабатларнинг давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланиши,
ушбу жараёнларнинг йилдан-йилга жадаллашиб бораётганлиги – маданий дипломатиянинг
янгича мазмун билан бойишига асос бўлмоқда ва бу йўналишнинг барча расмий доира
вакиллари томонидан доимий эътироф этиб келинмоқда. Маданий алоқаларнинг ривожла-
нишига ташкилотга аъзо бўлган барча мамлакатларнинг жамаочилик маданий ташкилот-
лари ҳам ўз ҳиссасини қўшаётганликларини, доимий тажриба ва фикрлар алмашиниши эса
ўзининг натижасини бераётганлигини ҳам таъкидлашимиз лозим бўлади.

Доимий учрашувлар, алоқалар, мамлакатлар расмий вакилларининг маданий-гуманитар

алоқаларни янада ривожлантириш, мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари айнан халқ
дипломатиясининг янада ривожланишига замин бўлмоқда. Айниқса, маданий дипломатия-
нинг кенг суръатлар билан ривожланиши, мустаҳкамланиши, санъат ва маданият вакил-
ларининг доимий муносабатларининг узлуксизлиги кўптомонлама муносабатларда ўзаро
бир-бирини англаш жараёнлари учун ташкилотга аъзо давлатларнинг барчаси учунҳам ўта
муҳим асос бўлаётганлигини қайд этиш лозим. Масалан, Ўзбекистон ва Хитой, Хитой ва
Қозоғистон, Хитой ва Қирғизистон, Хитой ва Тожикистон, Хитой ва Россия давлатлари
ўртасида, шунингдек, қолган иштирокчилар ўртасида ҳам доимий маданий алмашинув-
ларнинг, фестивалларнинг, маданият кунларининг, маданий алмашинувларнинг, миллий
кунларнинг ўтказилиши ва ўзаро муносабатларда янгича босқичга чиқаётганлиги Маданий
дипломатиянинг нечоғли куч ва қудрат тимсолига айланиб бораётганлигини яқоол намоён
бўлмоқда. Шунингдек, кино саноатининг, кино соҳасининг халқларни ва миллатлар бир-
лаштирувчи, давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва бир-бирларини англашдаги роли барча
аъзо давлатлар томонидан ўта жиддий соҳа эканлиги англаб етилмоқда ва бу жараёнлар
Маданий дипломатиянинг ажралмас сифатида алоқаларнинг ўта муҳим институционал ва
маънавий қисмига айланиб улгурганлиги доимо таъкидланиб келинмоқда.

2010 йилда ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги маданий алоқалар тобора

ривожланиб борди. Ўзбекистон Республикаси ташкилот доирасида ўзининг дипломатик
фаолиятини янада такомиллаштириш йўлидан борди. Ўша йилнинг 19-22 январь кунлари
Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятида
ўтказилган ШҲТга аъзо давлатларнинг маданий ҳамкорлик масалалари бўйича Экспертлар
ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси
Маданият вазирлиги вакиллари иштирок этиб, келгуси саммитлар ва учрашувларда ҳал
қилиниши лозим бўлган истиқболли лойиҳалар юзасидан муҳим таклифларни билдирди.

Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамла-

катларнинг маданий, сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва бошқа алоқалари фақатгина ХХI
асрда шаклланган ва ривожланган жараён эмас. Ушбу муносабатларнинг тарихи минглаб
йилликларни ўз ичига олиши ва доимий қўшничилик алоқалари, ўзаро савдо-сотиқ, мада-
ний алоқалар асрлар давомида ривожланиб, бойиб борганлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Инсоният маданий тараққиётига жуда катта ижобий таъсир кўрсатган, маънавий ва

маданий бойишида муҳим роль ўйнаган, жаҳон савдосининг катта қон-томири бўлган
тарихий Буюк Ипак йўли ва унинг халқлар ва мамалакатлар ўртасидаги тараққийпарвар
аҳамияти ҳақида ҳам айтиб ўтиш лозим. Зеро, бугунги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти


background image

S H A R Q M A S H

’ A

L I

153

томонидан олиб борилаётган, амалга оширилаётган вазифалар, ўша шонли тарихга,
миллатлар ва халқлар ўртасидаги дўстликка, ўзаро ишонч ва ҳурматга, маданий хилма-
хилликка асосланган муносабатларнинг давомига ўхшаш эканлигини тан олмай илож йўқ.
Аъзо давлатларнинг барчаси бугунги кунда нафақат минглаб йилларни қамраб оладиган
тарихни, балки буюк келажакни ҳам бирга ҳамкорлик асосида қуришга интилмоқда.

Айнан маданий дипломатиянинг роли эса бу жараёнларнинг асосини ташкил қилиши,

тараққиётга ўзининг энг таъсирчан механизми сифатида кириб боришини англаш қийин
эмас. Бу борадаги собитқадамликни эса Ўзбекистон доимо намойиш қилиб келмоқда.
Дастлаб ташкил қилинган вақтдаги Шанхай бешлиги номи билан қужудга келган ушбу
ташкилот аъзо бўлиши билан Ўзбекистоннинг аданий дипломатия миқёси тобора кенгайди.
Кўптомонлама дипломатияда асосан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Бирлашган Мил-
латлар Ташкилоти сингари ташкилотларда имкон қадар фаоллик намоён қилаётган
Ўзбекистон аъзоликка қабул қилинган вақтдан бошлаб, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг
энг муҳим иштирокчиларидан бири сифатида майдонга чиқди.

Ташкилот доирасида Хитой ва Ўзбекистон ўртасида доимий расмий ва норамий

тадбирлар, маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган симпозимлар, конферен-
циялар ташкил қилиб келинмоқда. “Ўзбекистон қадимий шаҳарлари тарихи ва маданияти”
симпозиуми, “Хитойшуносликнинг долзарб муаммолари: филология, сиёсат, иқтисодиёт ва
фалсафа” номли конференция, ҳар икки томонда ўтказиладиган Маданият кунлари, Кино
кунлари ва бошқа кўргазмалар шулар жумласидан бўлиб, Тошкентда Хитой нинг
“Конфуций мактаби” очилганлиги ва ушбу мактабга нисбатан ёшларнинг тобора қизиқиши
ортиб бораётанлигини Маданий дипломатиянинг ўта самарали мезанизм даражасига
чиққанлигини эътироф этиш мумкин.

Биз юқорида таъкидлаб ўтганимиз, Хитой Халқ Республикасининг Санья шаҳрида

ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг
навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг
биринчи ўринбосари Б.Сайфуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди
эди. Мазкур сафар давомида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазир-
лиги билан Хитой Халқ Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ўртасида 2010-2013
йилларга мўлжалланган маданий алоқалар Дастури имзоланганлиги икки мамлакатнинг
Маданий соҳадаги ҳамкорликка ўта юксак даражада эътибор қаратаётганлигини англата.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2010 йил 10-11 июнь кунлари Тошкентда ўтка-

зилган Саммити доирасида Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “Буюк Ипак йўли –
тинчлик йўлида саёҳат” кўргазмаси ташкил этилган эди. Кўргазмада иштирок этиш учун
Халқаро муаммолар тадқиқоти бўйича Хитой фонди бошқаруви раиси Чжан Дэгуан
бошчилигидаги жами 47 кишидан иборат делегация ташриф буюрди. Делегация таркибида
Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Бангладеш ва Миср рассомлари ҳам
қатнашдилар. 10 июнь куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида кўргазманинг очилиш
маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ф.Акбарова
ҳамда Хитой Халқ Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Дай Бинго иштирок этдилар.
Очилиш маросимида ўзбек санъаткорлари иштирокида концерт дастури ҳам намойиш
қилинди. Тадбирга турли вазирлик ва идоралар, элчихона ва жамоатчилик вакиллари
ташриф буюрган эдилар.

2012 йилларда ҳам Ўзбекистон ўз маданий дипломатиясидаги жадал фаолиятни намо-

йиш қиилди. Ўша йилнинг 22-23 май кунларида Хитой Халқ Республикасининг пойтахта


background image

S H A R Q M A S H

’ A

L I

154

Пекин шаҳрида ШҲТ доирасида маданий ҳамкорлик масалалари бўйича Экспертлар ишчи
гуруҳининг мажлисида мамлакатимиз делегацияси иштирок этиб, кейинги йилларда маданий
алоқаларни ривожлантириш, бу соҳада шу кунларга қадар мавжуд муаммолар ва уларнинг
ечими юзасидан Ўзбекистоннинг позициясини иштирокчи давлатлар вакилларига етказди.

Маданият вазирлари форматидаги учрашувларнинг мантиқий давоми сифатида 2012 4-7

июнь кунлари Пекин шаҳри (Хитой)да ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо
давлатлар маданият вазирларининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва
спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Б.Сайфуллаев иштирок этган эди.

2012 йилни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг фаолияти ва унда Ўзбекистоннинг ишти-

роки, маданий дипломатияси жуда фаол бўлганлигини, мамлакатимиз маданият ва санъати
соҳаси вакилларининг Ўзбекистоннинг маданий бой ва турфа маданиятларни ўзида акс этти-
ришини ташкилот доирасида кенг тарғиб қила олганлиги билан асослаш мумкин. Юқорида биз
келтириб ўтган тадбирларнинг давоми ўлароқ, 5-12 июнь кунлари Пекин шаҳри (Хитой)да
ўтказилган ШҲТ Санъат фестивалида номоддий маданий мерос наъмуналарини намойиш
қилувчи хунармандларимиз иштирок этиб, Ўзбекистоннинг ноёб санъат дурдоналарини ва
ҳунармандчилик қадим йиллардан ўта ривожланганлигини намойиш қила олган эди.

Ёш авлодни маданиятдан, санъатдан баҳраманд қилиш, уларнинг ижодкорлик салоҳия-

тини ривожлантириш, аъзо мамлкатлар ўртасида ёш маданият вакилларининг ҳам ҳамкор-
лигини ивожлантириш масалалари ташкилот фаолиятида ўз ўрнига доим эга бўлган. Россия
Федерацияси томонидан дастлаб 2004 йилда ташкил қилинган кўргазмада А. С. Пушкина
номидаги тасвирий санъат давлат музейи томонидан ижобий бир анъана йўлга қўйилган
эди. Ушбу анъана доирасида янги шиор “Эртаклар ўқиймиз, эртаклар чизамиз, бир-бири-
мизни англаймиз” қабул қилинган эди. Бундай турдаги тадбирларни ўтказишдан мақсад
халқ эртаклари орқали, аъзо мамлакатлардан истиқомат қилаётган болаларни ҳамкор дав-
латлар маданияти, урф-одатлари, ҳаёти, эришган ютуқлари, шонли ўтмиши билан
таништириш ва ўзаро ҳамкорликка, маданий мулоқотга нисбатан қизиқиш ўйғотиш эди.
Кейинчалик бундай турдаги кўргазмалар дастлаб Қозоғистон Республикасининг пойтахти
Астана (ҳозирги Нур Султон) шаҳрида бўлиб ўтган бўлса, учинчи кўргазма мамлакатимиз
пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Бадиий академия кўргазмалар алида, Тошкент амалий санъат музейида, Баркамол авлод

маркази ва бошқа қатор масканларда ташкил этилган мазкур ўргазмаларда ташкилотга аъзо
мамлакатларда кўплаб ёш авлод вакиллари ташриф буюрган ва мамлакатимизда маданият
ва санъат ривожланганлигини, ёш авлод вакиллари томонидан яратилатган санъат
асарларини ўз кўзлари билан кўриш шарафига муяссар бўлган эдилар.

Кейинги йилларда бундай турдаги тадбирлар Қозоғистоннинг Остона шаҳрида, Россия

Федерациясининг Москва, Қозон, Набережные Челны, Елабуга, Қирғизистннинг Бишкек
шаҳрида, Хитойнинг Чанжи, Шанхай, Гуанчжоу, Ханчжоу шаҳарларида бўлиб ўтди. Уму-
ман олганда бундай турдаги кўргазмалар ташкилотга аъзо мамлакатларнинг 30 дан ортиқ
шаҳарларида бўлиб ўтган. Бундай тадбирлар эса ёш авлодни нафақат ўзга маданиятларга
нисбатан ҳурмат руҳида, балки уларни бағрикенглик ва барча миллатлар ва халқлар
маданиятларига ҳурмат қилиш маданияти шаклланишига замин бўлмоқда. Ташкилотга аъзо
мамлакатлардаги маданий ҳаётни янада ривожлантириш, улар ўртасидаги маданий
алоқаларни, ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масалалариринг муҳимлиги шундаки,
аъзо давлатларнинг барчаси ўта ноёб маданиятга ва улкан маданий салоҳиятга эгалигидир.


background image

S H A R Q M A S H

’ A

L I

155

Ташкилотнинг 2025 йилга қадар белгиланган стратегиясига мувофиқ, кўптомонлама

маданий алоқаларни ривожлантириш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади ва бу
айнан Ўзбекистоннинг маданий дипломатияси талабларига мувофиқ келади:

«ШҲТ минтақасида жойлашган маданий ва табиий меъросни ўрганиш ва сақлаш,
жумладан, “Буюк Ипак йўли” ўтган тарихий йўлларни ва уларда сақланиб қолган
осори-атиқаларни кенг ҳимоя қилиш, аъзо мамлакатларда сақланаётган маданий
мулкни ўғирланиши ёки ноқонуний олиб чиқиб кетилишидан ҳимоя қилиш;

Архитектура ёдгорликларининг маълумотлар базасини ва реестирини яратиш;

Маданий меърос объектларини ҳимоя қилиш ва тиклаш бўйича мутахассисларни
тайёрлаш;

Санъат намуналарини реставрация қилиш;

Илмий-техник ва санъатшунослик экспертизаси;

Музейларни лойиҳалаш;

Номоддий маданий меъросни ўрганиш, фольклор, замонавий бадиий ва медиа-
маданиятни, кинематография, театр санъатини тадқиқ қилиш;

Иқисодиёт, санъат социологияси ва маданий сиёсат соҳаларини тадқиқ қилиш ва
хоказо.

Ўзбекистоннинг маданий соҳадаги дипломатиясини давом эттириш, бу борада ташкилот

доирасида салмоқли вазифаларни амалга ошириш, маданий ҳамкорликни янада юқори бос-
қичга олиб чиқиш вазифалари ҳар доим ҳам ўзининг долзарблигини йўқотмайди 2016
йилнинг 21-22 июнь кунлари Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига
(ШҲТ) аъзо давлатлар маданият вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир
Аҳмедов, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири ўринбосари Галим Аҳмедя-
ров, Хитой Халқ Республикаси маданият вазири Ло Шуган, Қирғизистон Республикаси
маданият, -ахборот ва туризм вазири Олтинбек Мақсутов, Россия Федерацияси маданият
вазирининг биринчи ўринбосари Владимир Аристархов, Тожикистон Республикаси
маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода ва ШҲТ Бош котиби Рашид Алимовлар иштирок
этиб, мааний соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги ўзларининг
қарашларини, ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирлари ўтган даврда маданият ва санъат
соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама
қилди, ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик
тўғрисидаги битим (Бишкек шаҳри, 2007 йил 16 август) ва ташкилотга аъзо давлатлар
маданият вазирларининг аввалги мажлисларида эришилган келишувлар ижроси юзасидан
фикр алмашган эдилар. Томонлар ШҲТ доирасида маданий алоқаларни янада ривожлан-
тириш, ҳамфикрлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар халқлари-
нинг кўп асрлик миллий анъана ва урф-одатларини фаол тарғиб қилишга интилаётганини
таъкидлади. Шу билан бирга, томонлар ШҲТ кузатувчи мамлакатлари ва мулоқот бўйича
шериклари билан маданият ва санъат соҳасида икки ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни
янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини қайд этди.

Томонлар ШҲТ минтақасида, жумладан, Буюк Ипак йўлидаги маданий меросни

ўрганиш ва асраб-авайлаш борасида икки ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга
алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Мажлис иштирокчилари ШҲТ минтақаси маданий
меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш, меъморий ёдгорликлар маълумотлар базаси ва


background image

S H A R Q M A S H

’ A

L I

156

реестрини яратиш, маданий меросни ҳимоялаш ва санъат асарларини реставрация қилиш,
мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, маданий бойликларни ноқонуний олиб кириш ва олиб
чиқишнинг олдини олиш, ўзаро манфаатдор бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада
фаоллаштириш зарурлигини қайд этган эди.

2017 йилнинг 1-3 июнь кунлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида ШҲТга

аъзо давлат Маданият вазирлари учрашувида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири
М.Муратов иштирок этиб, ШҲТга аъзо давлатлар санъат фестивалида иштирок этган эди.

Айни пайтда ШҲТ доирасида маданият соҳасида қуйидаги ҳужжатлар имзолан-

ганлигини қайд этиш лозим:

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида маданият соҳа-

сида ҳамкорлик тўғрисида Битим (2007 йил 16 августда Бишкек шаҳрида имзоланган);

ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида 2007-2008 йилларга мўлжалланган кўптомонлама

маданий ҳамкорлик Режаси (2006 йил 28 апрелда ШҲТга аъзо давлатлар маданият
вазирларининг Тошкентда ўтказилган учрашувида тасдиқланган).

“ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги бой тарих ва яқин маданий алоқалар ташкилот

доирасидаги кенг маданий ҳамкорлик тақазо этади. ХХI асрга келиб Евро Осиё минтақаси
мамлакатлари глобаллашув шароитида қадимий анъаналарни тиклаган ҳолда иқтисодий,
маданий ҳамда гуманитар алоқаларни янгича ривожлантиришга ҳозир эканликларида чуқур
рамзий маъно бор” дея таъкидлаган эди ШҲТ собиқ бош котиби, сиёсий фанлар доктори
Рашид Алимов ўзининг “Шанхайская организация сотрудничество: Становление, развитие,
перспективы” номли китобида.

Ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, икки томонлама бойиш ҳамда маданиятларни яқин-

лаштириш ШҲТ маконидаги халқларнинг анъаналари ва одатлари тўғрисидаги ахборот ва
билимларни тарқатиш учун мустаҳкам ижтимоий асосни яратган ҳолда маданий –
гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ривожланиш томон юксалиб борувчи мойилликка эга. 2002
йилдан бошлаб маданият вазирларининг йиғилишлари мунтазам амалга оширилмоқда.
Маданий ўзаро ҳаракат бўйича экспертларнинг гуруҳли иши йўлга қўйилганлиги каби
омиллар ташкилотнинг нуфузи тобора ортиб бораётганлигининг белгисидир.

Ўзбекистоннинг энг катта маданий ва сиёсий дипломатик ютуғининг ёрқин намоёндаси

сифатида 2018 йил Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган 18-Саммитида
Ўзбекистон вакили Владимир Норовнинг ташкилот Бош котиби лавозимига тақдим
қилинганлиги ва тасдиқланганлигидир. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб вазифасига кришган
В.Норовнинг таъкидлашича: “Ташкилот ўз ишида очиқлик ва учинчи томонга қарши
йўналмаслик тамойилларига таянмоқда. Ишонч, тенглик, ўзаро манфаат ва маслаҳатлашувлар,
маданиятлар хилма-хиллигини ҳурмат қилиш, ҳамкорликда ривожланишга интилишга
асосланган “Шанхай руҳи”га содиқлик қўшни ва узоқ минтақалар мамлакатлари, халқааро ва
ҳудудий ташкилотларнинг ШҲТ билан ҳамкорлик қилишга қизиқишини оширди”.

Зеро, ўзаро яхши қўшничиликка, ишонч ва ҳурматга, ҳамкорликка асосланган, аъзо

мамлакатларнинг бирдамлик ҳамда ўзаро манфаат асосида “Шанхай руҳи” ва муроса
тамойилига қатъий риоя қилиши дунёнинг кўплаб минтақалари маҳаллий можароларга дуч
келаётган, глобал бошқарув тизими инқирозни бошдан кечираётган бир даврда ШҲТни
жаҳон ҳамжамияти учун ўзига хос намунавий маконга айлантирганлиги, ШҲТга Жанубий
Осиёнинг икки энг йирик давлати қўшилгач эса, бу янада долзарб вазифага айланганлиги
бундан кейин ҳам ташкилотнинг нуфузини, унинг негизида Ўзбекистонинг маданий
дипломатияси истиқболини белгилаб беради.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов