Роль арабских исследовательских центров в политической жизни государства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
200-214
11
3
Поделиться
Икромов, Ш. (2020). Роль арабских исследовательских центров в политической жизни государства. Восточный факел, 1(1), 200–214. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14838
Шавкат Икромов, Координационно-методический центр по последним вопросам истории Узбекистана при УзРФА

Базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Цель данной статьи изучить исследовательские центры, работающие в арабских странах, проанализировать степень их участия в разработке стратегических концепций общественной жизни. Изучение сотрудничества исследовательских центров с государственными политическими властями поможет определить уровень развития науки и демократических ценностей в арабском мире и уровень политического плюрализма. Для методологической  оценки  арабских исследовательских центров  были выбраны два  критерия:  во-первых,  государственные  инвестиции  в  науку  и,  во-вторых,  его  демократические  показатели. В обоих критериях арабские международные рейтинги основаны на отчетах авторитетных рейтинговых агентств и исследовательских центров. Первый этапы развития исследовательских центров, второй факторы, влияющие на деятельность центров, третий роль и значение центров в принятии стратегических решений относительно внутренней политики, экономики, международного сотрудничества и региональной безопасности. Исследование показало, что нынешняя напряженность в регионе и усиливающиеся кризисы не позволяют переоценить эффективность центров.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

200

ривожлантириш муҳимдир. Ушбу мақсадларга эришишнинг энг яхши усули шаффоф,
самарали ва рақобатдош глобал энергия бозорларини вужудга келтиришдир.

Ва ниҳоят, нефть саноати юқори рақобатбардош бўлиб, инвестиция лойиҳалари нафақат

ресурслар, балки, уларни самарали ишлаб чиқариш учун имконият мавжуд бўлган мамла-
катларда амалга оширилади. Шу боисдан, Яқин Шарқ мамлакатлари ушбу воқеликка
мослашиши ва энергетика сиёсатини модернизация қилиши керак. Бундай шароитда улар
доимий хом ашё истеъмолчиларига эга бўлиш билан бирга халқаро майдондаги мавқелари-
ни мустаҳкамлайдилар. Минтақа давлатлари Яқин Шарқдаги энергетика хавфсизлиги ва
энергетика муносабатларининг янги конструктив тизимини таъминлаш учун зарур чора-
ларни кўришлари даркор.

АРАБ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗЛАРИНИНГ ДАВЛАТ

СИЁСИЙ ҲАЁТИДАГИ ЎРНИ

ИКРОМОВ ШАВКАТ

Таянч докторант, Ўз Р ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи

масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ

Аннотация. Мазкур мақоланинг мақсади, араб давлатларида фаолият юритаётган тадқиқот

марказлари, уларнинг давлат ҳаётига оид стратегик концепцияларни ишлаб чиқишдаги иштироки
даражасини таҳлил қилишдан иборат. Тадқиқот марказларининг давлат сиёсий идоралари билан
ҳамкорлигини ўрганиш араб давлатларида илм-фан тараққиёти ва демократик қадриятлар ҳамда
сиёсий плюрализмнинг ривожланиш даражасини аниқлаш имконини беради.

Услубий жиҳатдан араб тадқиқот марказлари фаолиятини баҳолашда иккита мезон танлаб олинди:

биринчи, давлатнинг илм-фан тараққиётига сарфлаётган инвестициялари, иккинчи, унинг демократик
индекслари. Ҳар икки мезон бўйича араб давлатларининг халқаро кўрсаткичлари нуфузли рейтинг агент-
ликлари ҳамда тадқиқот марказларининг ҳисоботлари асосида шакллантирилди.

Тадқиқот марказлари фаолиятини таҳлил қилиш учун биринчи, уларнинг ривожланиш босқич-

лари, иккинчи, марказлар фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллар, учинчи, ички сиёсат, иқтисо-
диёт, халқаро ҳамкорлик ҳамда минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ стратегик қарорлар қабул
қилишда марказларнинг ўрни ва аҳамияти ўрганилди. Тадқиқот натижасида шу аниқ бўлдики,
минтақадаги ҳозирги кескинлик ҳамда инқирозларнинг ортиб бораётганлиги марказлар фаолияти
самарадорлигини юқори баҳолаш имкониятини бермайди.

Таянч сўз ва иборалар: тадқиқот марказлари, араб давлатлари, ижтимоий сиёсий жараёнлар,

стратегик дастурлар.

Аннотация. Цель данной статьи изучить исследовательские центры, работающие в арабских

странах, проанализировать степень их участия в разработке стратегических концепций общест-
венной жизни. Изучение сотрудничества исследовательских центров с государственными полити-
ческими властями поможет определить уровень развития науки и демократических ценностей в
арабском мире и уровень политического плюрализма.

Для методологической оценки арабских исследовательских центров были выбраны два крите-

рия: во-первых, государственные инвестиции в науку и, во-вторых, его демократические показа-


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

201

тели. В обоих критериях арабские международные рейтинги основаны на отчетах авторитетных
рейтинговых агентств и исследовательских центров.

Первый этапы развития исследовательских центров, второй факторы, влияющие на деятель-

ность центров, третий роль и значение центров в принятии стратегических решений относитель-
но внутренней политики, экономики, международного сотрудничества и региональной безопаснос-
ти. Исследование показало, что нынешняя напряженность в регионе и усиливающиеся кризисы не
позволяют переоценить эффективность центров.

Опорные слова и выражения: исследовательские центры, арабские государства, общественно-

политические процессы, стратегические программы.

Аbstrаct. The purpose of this article is to study the research centers operating in the Arab states and

analyze the extent of their involvement in the development of strategic concepts in public life. The study of
cooperation between research centers and political offices of the state gives an opportunity to clarify the
development degree of science and democratic traditions, and political pluralism in Arab states.

Methodically, two criteria were chosen for evaluating the activities of Arab research centers: first, the

state's investment in science, and second, their democratic indexes. In both criteria, the Arabian
international rankings are based on reports from competent rating agencies and research centers.

In order to analyze the activities of research centers, firstly, their development stages, secondly, factors

that affected the activities of the centers, and thirdly, the role and importance of the centers in strategic
decision-making related to domestic policy, economy, international cooperation and regional security were
investigated. The study revealed that the current tensions and increasing crises in the region do not allow
the centers to overestimate their effectiveness.

Keywords аnd expressions: research centers, Arab states, socio-political processes, strategic programs.

Мавзунинг долзарблиги.

Бизнинг давримизда давлат ва жамият ҳаётининг турли

соҳалари ҳамда халқаро муносабатларнинг мураккаб йўналишлари тизимли муаммоларни
вужудга келтирмоқда. Инсоният цивилизациясининг ҳозирги босқичи кескин рақобат муҳи-
тида бўлиб, бу шароитда қарор қабул қилиш мураккаблашади. Профессионал ёндашилма-
ган, илмий нуқтаи назардан асосланмаган, бир шахс ёки маълум бир сиёсий гуруҳ тафаккур
маҳсули бўлган қарорлар тараққиётни орқага суриб, давлатлараро зиддиятларга сабаб
бўлмоқда. Рационал қарорлар қабул қилиш ва провардида тараққиёт стратегияларини тўғри
белгилаш кучли интеллектларни ўзида жамлаган илмий лабораторияларга, яъни тадқиқот
марказларига нисбатан эҳтиёжни вужудга келтиради. Тадқиқот марказларининг самарали
фаолияти натижасида давлат тараққиётининг иқтисодиёт, сиёсат, мудофаа, хавфсизлик
каби стратегик йўналишларини ривожлантириш мумкин. Ҳозирги кунда дунё бўйича 8000
дан ортиқроқ тадқиқот марказлари бўлиб, уларнинг салмоқли қисми ривожланган давлатлар
ҳиссасига тўғри келади. Тадқиқот марказлари фаол ишлаётган ҳудудларда, муаммоларга
тизимли ёндашилиб, уларнинг олди олинади.

Араб давлатларидаги сиёсат, иқтисодиёт ва хавфсизликка оид қарорларнинг қабул қили-

нишида тадқиқот марказлари таъсирини аниқлаш ҳамда бу борадаги муаммоларни таҳлил
қилиш ишнинг мақсади ҳисобланади. Мақолада аввал тадқиқот марказлари тушунчаси ва
унинг давлат стратегик концепцияларини ишлаб чиқишдаги аҳамиятини тушунтириш, бу
орқали эса уларнинг давлат сиёсий ҳаётидаги ўрнини баҳолаш, шунингдек, араб давлат-
ларидаги тадқиқот марказларининг шаклланиш босқичларини ўрганиш, уларнинг ривожла-
нишига таъсир кўрсатувчи омилларни гуруҳлш каби вазифалар белгиланган.

Тадқиқот обеъкти –

араб давлатларида фаолият юритаётган тадқиқот марказлари. Тад-

қиқот предмети – мазкур марказларнинг фаолият йўналишлари ва уларнинг давлат сиёсий
ҳаётидаги аҳамияти.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

202

Тадқиқотнинг методологик тавсифи

. Араб тадқиқот марказлари фаолиятини баҳо-

лашда иккита мезон танлаб олинди: биринчи, давлатнинг илм-фан тараққиётига сарфлаёт-
ган инвестициялари, иккинчи, унинг демократик индекслари. Ҳар икки мезон бўйича араб
давлатларининг халқаро кўрсаткичлари нуфузли рейтинг агентликлари ва тадқиқот марказ-
ларининг ҳисоботлари асосида шакллантирилди. Араб давлатларидаги тадқиқот марказла-
рининг умумий хусусияти етакчи тадқиқот марказлари мисолида ўрганилди. Улар фаолити-
га оид маълумотлар аввал умумлаштирилиб гуруҳлаштирилди, тўпланган маълумотлар
фанлараро ёндашув методлари асосида таҳлил қилинди, шунингдек, маълумотлар ва хуло-
саларни янада равшанлаштириш учун қиёсий таҳлил методлари қўлланилди. Ўрганилаётган
ҳар бир тадқиқот марказининг веб-саҳифаси ва уларнинг нашр ишлари: монографиялар,
илмий журналлар, халқаро конференция ва семинарларнинг натижалари таҳлил қилинди.
Тадқиқот якунида марказлар фаолияти бўйича айрим хулосаларга келинди.

Мавзу бўйича адабиётлар таҳлили

. Тадқиқот маказлари фаолиятини ўрганишда

маълумотлар баъзасининг бой эканлигини кўриш мумкин. Араб тадқиқотчилари сўнгги ўн
йиллик давр чагарасида мавзуга оид юзга яқин илмий мақолалар ва ўнлаб монографиялар
яратган. Хусусан, Ҳусайн Шаҳоуний

1

, Ҳалид Маҳмуд

2

, Ҳалид Ардавий,

3

Маҳмуд ас-

Сеқалий

4

кабиларнинг ишларини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Уларнинг тадқиқотларида асосий эътибор араб таҳлилий марказларининг фаолият

методологияси, марказларнинг давлат сиёсий ҳаётида иштирок этиш даражаси ва бу
йўлдаги муаммолари таҳлил қилинган. Жумладан, профессор Ҳ. Ҳ. Шаҳоуний ўз тадқиқот-
ларида араб тадқиқот марказларини ривожланган давлатларнинг тадқиқот марказлари билан
қиёслаган, араб тадқиқот марказларининг муаммоларини аниқлаган. М. Сеқалий эса араб
давлатлари сиёсий доираларининг қарор қабул қилиш жараёнида тадқиқот марказларининг
иштироки даражасига танқидий ёндашади.

Ғарб тадқиқотчиларидан James G.McGann

5

ва He Li

6

кабиларнинг тадқиқотлари билан

танишиш натижасида тадқиқот марказларининг умумий хусусиятлари ва дунё минтақалари-
да уларнинг фаоллик даражаси ҳақида маълумотлар олиш мумкин.

Таҳлилий марказлар тушунчаси.

Тадқиқот марказлари – бу таҳлилий тадқиқотлар

олиб борадиган, комплекс тадқиқотлар натижасида давлат сиёсий ҳаёти, мудофаа тизими,
миллий ва минтақавий хавфсизлик, шунингдек, иқтисодиёт ва жамият ривожининг бошқа
турли соҳалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш орқали давлат органларининг муҳим
қарорлар қабул қилишига кўмаклашадиган институтлардир. Пенсильвания университети-
нинг анъанавий равишда тайёрлаб келадиган дунёдаги барча тадқиқот ва таҳлилий марказ-
ларнинг фаолиятига оид ҳисоботига кўра, 2019 йил дунёда жами 8,248 тадқиқот ва
таҳлилий марказлар фаолият олиб борди. Уларнинг аксари ўз давлатларининг стратегик

1

\\ثاحبلأا زكارم ةيمهأ .يناوهشلا نيسح نسح مشاهwww.elections.akhbarak.net زكارم ،يناوهشلا نيسح نسح مشاه \\ 2011.07.08

كرم ،يسايسلا رارقلا ةعانص يف ماهسلاا هاجتاب اهريوطت لبسو ةيبرعلا ثاحبلأا

طبارلا ربع ،ةيميلقلاا تاساردلا ز

:2

http://www.regionalstudiescente.net/site/journals/regional/rs.r

2

.تاسايسلا ةساردو ثاحبلأل

ّيبرعلا زكرملا .ربكأ ةيلعاف ىلإ لاقتنلاا طورشو نهارلا عقاولا :ّيبرعلا نطولا يف ثاحبلأا زكارم رود .دومحم ديلو دلاخ

2013

3

ةيفللاا علطم يف تاساردلاو ثاحبلأا زكارم ىلا ةجاحلاو ةيعيشلا تايدحتلا .يوادرعلا يويلع دلاخ

ةثلاثلا

\

\

.ءلابرك ةعماج

2016

4

.م 2019 .ةيبرعلا ركفلا زكارم عقاو :رارقلا عنص يف ثحبلاو ركفلا زكارم رود .يلقيسلا دمحم دومحم

5

James G. McGann, 2017 Global Go to Think Tanks Index Report, The Think Tanks and Civil Societies Program,

International Relations Program, University of Pennsylvania, 30/1/2018.

6

He Li. The Role of Think Tanks in Chinese Foreign Policy. Problems of Post-Communism, Vol. 49, n. 2 (Mar/Apr 2002.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

203

концепцияларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этган

1

. АҚШнинг Brookings Institution,

RAND Corporation, Center for Strategic and International Studies (CSIS), Англиянинг Chatham
House каби таҳлилий ва тадқиқот марказлари сиёсатчилари, сиёсий тадқиқотлар билан
шуғулланувчилар ва умуман, зиёлилар орасида маълум ва машҳурдир.

Бу турдаги марказлар сиёсий элита ҳамда сиёсий тафаккур эгалари орасида боғланишни,

сиёсатчилар, иқтисодчилар ҳамда илмий академик доиралар ўртасидаги интеграцияни
вужудга келтириши билан муҳим аҳамиятга эга

2

.

Профессор Халид Улайвининг фикрига кўра, маълум мақсадларда ташкил қилинган

фондлар (Foundations), илмий институтлар, (Institutes), илмий марказлар (Centers), таҳлилий
марказлар (Think Tanks) ёки (Brain boxes), жамғарма (Funds) ёки (Endowments) кабиларнинг
барчасини тадқиқот марказлари деб номлаш мумкин

3

.

Тадқиқот марказлари уларнинг ташкил қилинишига

кўра учта гуруҳга бўлинади, яъни

1) ҳукумат ёки ҳукуматнинг ярим шериклигида; 2) илмий муассасалар таркибида; 3) хусусий

4

.

Биринчи кўриниш:

Тадқиқот марказлари фаолиятининг натижасида яратилган таҳлиллар ва ҳисоботлар

ўзининг эксперт баҳолаш, таҳлилий билим, жараёнларга нисбатан профессионал қараш,
муаммоларни чуқур илмий таҳлил қилиши билан ажралиб туради. Одатда, таҳлилий мар-
казларда кучли интеллектуаллардан иборат ресурс мужассамлаштирилади. Улар сиёсат ва
сиёсий билимларни бирлаштирган ҳолда жараёнларга таъсир эта олиш, стратегик

1

Mc Gann, James G. 2018 Global Go To Think Tank Index Report (2019). TTCSP Global Go To Think Tank Index

Reports. 16.

https://repository.upenn.edu/think_tanks/16

2

4 خيراتب ،ةيجيتارتسلاا تاساردلاو ثوحبلل طباورلا زكرم تارادصإ ،ًاجذومنأ ناريإ :يسايسلا رارقلا عنص يف ت اساردلاو ثاحبلأا زكارملا رود

بس/لوليأ

ربمت

2015

ينورتكللإا عقوملا ىلع هيلع علاطلاا نكمي ،

:

http://rawabetcenter.com

)

3

.قارعلا يف ثاحبلأا زكارم .يوادرعلا يويلع دلاخ

https://m.annabaa.org/arabic/studies/16799

4

ٌة نادوسلا ٌة رصملا تاقلاعلا ٌة منت ف ٌة ثحبلا زكارملا رود .دومحم ضارلا دبع دمحم

ثوحبلا دهعمب ٌة فاقثلا ٌا جولوبورثنلأا سردم .

.ةرهاقلا ةعماج ٌة ٌق رفلإا تاساردلاو

2017

"

تاسارد زكرم

اجذومن ٌل نلا ضوح


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

204

муаммоларни ҳал қилиш ҳамда уларни бошқариб боришга қаратилган материалларни шакл-
лантиради. Марказлар ўзлари олиб бораётган тадқиқотларни жамият манфаатларини ифода-
лаш ва жамият муаммоларини ҳал қилиш ҳамда давлат сиёсатини ривожлантиришга
йўналтиради. Шунингдек, бу турдаги институтлар ўз фаолияти натижаларини кўрсатиш,
фикр алмашиш учун нашр ишларини йўлга қўйиш, конференция ва семинарлар ташкил
қилишдан иборат бўлган фаолият турлари билан ҳам шуғулланади

1

.

Тадқиқот марказларининг мустақил ва эркин шароитда самарали фаолиятлари нотўғри

қарорлар қабул қилиниш хавфини камайтиради

2

.

Хулоса қилиб айтганда, ўтган асрдан бошлаб фаоллик билан ривожланган бу турдаги

марказлар, бугунги кунга келиб ривожланган давлатларда сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий
соҳаларга доир стратегик қарорлар қабул қилишда асосий таянч вазифасини бажармоқда.
Шунингдек, халқаро жараёнларга таъсир кўрсатувчи актор даражасида қабул қилинмоқда.

Араб давлатлари тадқиқот марказларининг ривожланиш хусусиятлари.

Яқин Шарқ

минтақасида тадқиқот марказларининг фаолияти ўтган асрнинг сўнгги чорагидан
бошланади. Айтиш мумкинки, ўтган ярим асрга яқин давр, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка
ҳудудида таҳлилий марказларнинг жадал ривожланиш даври бўлди.

2019 йил эълон қилинган, дунё тадқиқот марказлари фаолиятига оид ҳисоботга кўра,

минтақада 507 тадқиқот марказлари фаолият олиб боради, бу бутун дунёдаги тадқиқот
марказларининг 6,1 фоизидир

3

. Уларнинг сонига кўра минтақада Эрон, Исроил, Туркия,

Миср, Ироқ ва Ливан давлатлари етакчилик қилади. Халқаро эътироф этилиш кўрсаткичи
ва таъсир даражасига кўра эса Миср, Туркия, Исроил ва Қатардаги тадқиқот марказлари
етакчи ҳисобланади

4

.

Тадқиқот марказларининг тараққиёти асосан иккита омилга боғланади, биринчи, давлат-

нинг илм-фан тараққиётига сарфлаётган инвестицияларига иккинчи, унинг демократик
индексларига. Бу икки омилнинг ижобий ҳолати тадқиот марказлари фаолиятининг ривож-
ланишига сабаб бўлиши мумкин. Мазкур икки омил бўйича араб давлатларидаги тадқиқот
марказларининг умумий хусусияти ва кўрсаткичларини таҳлил қилишга ҳаркат қиламиз.

Биринчи омил:

статистик маълумотларга кўра, араб давлатлари ўз миллий даромадла-

рининг ўртача 0,8 фоизини илм-фан тараққиёти йўлида сарфлайди, солиштириш учун Исроил
3,93 фоиз миллий даромадларини фан тарққиётига сарфлайди. Америка Қўшма Штатларида
ҳаммаси бўлиб 397 тадқиқот марказлари бўлса, 22 араб давлатидаги барча тадқиқот марказ-
ларининг умумий сони бу рақамлардан анча ортда қолади. Эрондаги тадқиқот марказларининг
сони кўрфаз давлатлари иттифоқидаги бешта давлатнинг тадқиқот марказлари сонидан кўпроқ.
Дунё тадқиқот марказларининг 2019 йил учун ишлаб чиқилган рейтингида Яқин Шарқ
минтақаси бўйича жами 507 тадқиқот маркази рўйхатга олинган бўлса, улардан 258 таси араб
давлатларига тўғри келади, минтақада биринчи ўринда Туркия (59 та), иккинчи ўринда Исроил
(58 та) ва катта фарқ билан Миср (35 та) учинчи ўринда туради

5

.

Форс кўрфази араб давлатлари катта молиявий манбаларга эга бўлишига қармасдан, бу

турдаги марказларнинг ривожланишини қўллаб-қувватламайди. Солиштириш учун Африка-

1

Mc Gann, James G., "2018 Global Go To Think Tank Index Report" (2019). TTCSP Global Go To Think Tank

Index Reports. 16. https://repository.upenn.edu/think_tanks/16

2

ينورتكللاا عقوملا ىلع )تينرتنلاا( تامولعملل ةيلودلا ةكبشلا ىلع روشنم لاقم ،ثاحبلأا زكارم ةيمهأ ،يناوهشلا نيسح نسح مشاه

:

3

1-30-2018 2017 Global Go To Think Tank Index Report. – P. 35.

4

\\ةيلودلاو ةيبرعلا ثوحبلاو تاساردلا زكارم مييقت https://www.ecssr.ae/wp-content/uploads/2019/05/ER-2018-Ar-Rev.31.pdf

5

\\ ؟طسولأا قرشلا يف ثاحبلأاو تاساردلا زكارم لضفأ يه ام .فيظن دمحأ https://raseef22.com/article/90371


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

205

даги Сомали давлатида (11 та) Саудия Арабистонидаги тадқиқот марказларидан (10 та) кўра
кўпроқ марказлар бор. Иқтисодий имкониятлари Жазоир (11 та) ва Ливияга (11 та)
нисабатан юқори бўлмаган Тунисда 18 та тадқиқот маркази фаолият олиб боради. Рақамлар
шуни кўрсатадики, тадқиқот марказларининг фаолиятида давлатнинг илм-фан учун
сарфлаётган маблағлари катта аҳамиятга эга.

Иккинчи омил:

баъзи араб давлатларидаги тадқиқот марказларининг молиявий имко-

ниятлари катта бўлса-да, Европа ва Американинг шу турдаги марказларга нисбатан секин
ривожланаётганлигини кузатиш мумкин.

Уларнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган омиллардан яна бири давлатлардаги демок-

ратик кўрсаткичлар билан боғлиқ вазиятдир. Биз араб тадқиқот марказларини давлат сиёсий
ҳаётидаги ўрнини баҳолашга ҳаракат қилар эканмиз, эътиборга олиниши керак бўлган
асосий жиҳат бор, яъни тадқиқот марказлари демократиянинг Ғарбда эътироф этилган
талабларига мос сиёсий тизимлардагина тўғри ишлаши мумкин. Араб давлатларидаги де-
мократик индексларнинг “ўзига хос” эканлиги ҳисобга олинса, бу ердаги тадқиқот
марказларининг фаолиятидаги муаммолар равшанлашади.

The Economist Intelligence Unit

нашри томонидан 2019 йил учун дунё давлатларининг

демократик кўрсаткичлари рейтинги (The Democracy Index) эълон қилинган. Араб давлатлари
орасидан фақат Тунис (53) ва Марокаш (96) нисбатан юқори кўрсаткичларга эга, қолган араб
давлатлари рейтингда юқори ўринларга эга эмас, хусусан, Миср (136) ва Саудия Арабистони
(158) ўринлар билан 166 давлатнинг орасида жуда паст баллга эга бўлган

1

.

Демократик кўрсаткичларнинг ўрта ва паст даражада эканлиги яна бир қатор шарт-

шароитларни вужудга келтирганки, улар ҳам араб давлатларидаги тадқиқот марказларининг
ривожланишига тўсиқ бўлмоқда. Профессор Жавад ал-Ҳамд уларни умумлаштирган ҳолда
уч гуруҳга бўлади:

Араб тадқиқот марказлари давлат томонидан молиялаштирилади ва ўз ўрнида

марказлар буюртмачисининг буюртмаларини бажаришда давом этади.

Муайян мафкура ёки сиёсатни илгари суриш марказларнинг фаолиятига тўсиқ

бўлади.

Тадқиқот марказларининг режалари ижтимоий эҳтиёжлар билан боғлиқ бўлган

стратегик қарашларга асосланмаганлиги.

Хусусан, Саудия Арабистонидаги 10 та, Бирлашган Араб Амирликларидаги 11 та, Қатар-

даги 11 та ва Мисрдаги 39 та тадқиқот ва таҳлилий марказларнинг ҳаммаси ҳукумат ёки
ҳукмрон сулолалар томонидан молиялаштирилади

2

. Саудиянинг стратегик ва халқаро

тадқиқотлар, Амирликнинг стратегик тадқиқотлар ёки Кўрфаз тадқиқотлар маркази (БАА)
кабиларнинг барчаси ҳукмрон оилалар томонидан ташкил қилинган. Улар ўз фаолиятларини
минтақавий ёки халқаро миқёсда Саудия ҳамда Амирликлар манфаатларини ҳимоя қилишга
йўналтирган. Хусусан, Саудиянинг стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази панарабизм ва
панисломизим ғояларинигина эмас, балки Саудиянинг глобал миқёсдаги фаолиятига доир
тадқиқотларни олиб бориш буюртмасини олган

3

. Қирол Фейсал номидаги ислом тадқиқотлар

марказининг Осиё ва Африка тадқиқотлари бўлимларида асосан Саудиянинг бу минтақа-
лардаги сиёсий қизиқишлари доирасидаги тадқиқотлар ташкил қилинади.

1

https://www.eiu.com/topic/democracy-index\\ Democracy Index 2019.

2

.م 2019 .يبرعلا ركفلا زكارم عقاو :رارقلا عنص يف ثحبلاو ركفلا زكارم رود .يلقيسلا دمحم دومحم

3

\\ةيلودلاو ةيجيتارتسلاا تاساردلل يدوعسلا زكرملا .ناديحللا اللهدبع نب دمح http://www.alriyadh.com/25006


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

206

Араб тадқиқот марказларининг шаклланиш босқичлари ва унга таъсир қилувчи

омиллар.

Минтақадаги тадқиқот марказларининг шаклланиш эволюциясида, уларнинг сон

ва сифат кўрсаткичларига таъсир қилган бир қатор омилларни учратиш мумкин. Агар ўтган
асрнинг 70-йилларига қадар араб-исроил келишмовчилигига оид муаммоларни таҳлил
қилиш тадқиқот марказларининг бош мақсади бўлган бўлса, ХХ асрнинг 70-йилларидан
кейин панарабистик ғояларнинг тарғиботи уларнинг асосий йўналиши бўлди.

ХХ асрнинг 90-йилларида Ироқнинг Кувайтга агрессияси ва Жазоирдаги фуқаролар

уруши минтақа давлатларида ривожланиш ва хавфсизликка доир алоҳида миллий страте-
гиялар ишлаб чиқиш заруриятини вужудга келтирди. Бу ўз ўрнида тадқиқот марказлари
фаолиятини миллий стратегия концепциялари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишига
йўналтирди.

2001 йил 11/09 воқеалари тадқиқот марказлари сонининг кескин ошишига олиб келди

1

.

Шу билан бирга, тадқиқот йўналишларида минтақавий хавфсизлик, терроризм ҳамда
радикал ислом гуруҳларига қарши кураш масаласига урғу берила бошланди. 2011 йил араб
баҳори инқилобий чиқишлари эса миллий хавфсизлик, ахборот хавфсизлиги, радикал-
лашган ислом гуруҳларига қарши кураш каби масалаларни долзарблаштирди. 2011 йилдан
кейин Ироқ, Сурия, Ливия ва Ямандаги инқирозлар ҳам тадқиқот марказларининг тадқиқот
режаларининг ўзгаришига олиб келган ва асосий эътибор мазкур инқирозларнинг хавфини
ўрганишга қаратилган.

Шунингдек, ХХ асрнинг сўнгига келиб араб давлатлари сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий

жараёнларида бошланган трансформация, демократлаштириш ва либерализм жараёнлари,
шунингдек, минтақа давлатларининг халқаро ҳамжамият учун кенг очилиши каби ҳолатлар
тадқиқот марказлари фаолиятининг долзарблиги ва тадқиқот йўналишларини шаклланти-
ришда муҳим босқич бўлди.

Биринчи авлод араб тадқиқот марказларидаги асосий масала араб бирлиги ғоясини

қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш ҳамда буни амалга оширишга қаратилган тадқиқот-
лардан иборат бўлган бўлса, ҳозирги даврга келиб бу тенденция ўзгарган. Бугунги таҳлилий
марказлар асосан миллий, шунингдек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги сиёсий, иқтисодий,
миллий хавфсизлик, армия ва мудофаа, ислом ва дунё динлари, сиёсий ислом, ижтимоий-
маданий, инновоцион ривожланиш, фан ва технологиялар, энергетика, энергетик хавфсиз-
лик, экология ҳамда маданий ривожланишга доир 50 дан ортиқ йўналишларда тадқиқотлар
олиб боради.

2019 йил “Амирлик сиёсий тадқиқотлар” маркази томонидан араб давлатларида фаолият

олиб бораётган тадқиқот марказлари фаолияти бир қанча параметрларга кўра баҳоланган ва
уларнинг фаолият рейтинги тузилган

2

.

Иккинчи кўриниш:

Тадқиқот

йўналишлари

Давлат номи

Ўзбекча

номланиши

Тадқиқот марказ

номи ва веб саҳифаси

Ички сиёсат, иқтисод,
мудофаа ва хавфсизлик,
ташқи сиёсат жами 12 та
йўналиш

Миср

Араб

Республикаси

Ал-Аҳрам сиёсий
ва стратегик тадқи-
қотлар маркази

تاساردلل

مارهلأا

زكرم

ةيجيتارتسلااو ةيسايسلا

www.acpss.ahram.org.eg

1

برغملاب ثحبلا زكارم جذومن :ةفرعملا ريوطتو تاساردلا جاتنإ يف ثحبلا زكارم رود .تاميطرلا ىليل. \\ https://caus.org.lb/ar

2

2019 - 2018 ةيلودلاو ةيبرعلا ثوحبلاو تاساردلا زكارم مييقت\\ .م 2019 ةدحتملا ةيبرعلا تاراملإا ،يبظوبأ.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

207

Давлат

бошқаруви,

дипломатия, Осиё ва
Европа

тадқиқотлари

жами 10 та йўналиш

Бирлашган
Араб
Амирликлари

Муҳаммад

бин

Рашид

Давлат

бошқарув мактаби

ةرادلإل دشار نب دمحم ةيلك

ةيموكحلا

www.mbrsg.ae

Ислом

тадқиқотлари,

Осиё

ва

Африка

давлатлари

тадқиқот-

лари, маданий мерос
жами 6 та йўналиш

Саудия
Арабистони
Подшолиги

Қирол Файсал Ислом
тадқиқотлари
маркази

ثوحبلل لصيف كلملا زكرم

ردلاو

ةيملاسلإا تاسا

www.kfcris.com/ar

Ички ва ташқи сиёсат,
иқтисод,

энергетика

жами 5 та йўналиш

Баҳрайн
давлати

Баҳрайн стратегик,
халқаро ва энерге-
тика

тадқиқотлар

маркази

زكرم

ا

تاساردلل

نيرحبل

ةقاطلاو ةيلودلاو ةيجيتارتسلاا

www.derasat.org.bh

Араб

давлатларининг

иқтисодиёт, сиёсат ва
хавфсизликка оид уму-
мий масалалар, жами 10
га яқин

Иордания
Ҳошимийлар
қироллиги

Араб

тафаккур

Форуми

يبرعلا ركفلا ىدتنم

www.atf.org.jo

Араб

давлатларининг

иқтисодиёт, сиёсат ва
хавфсизликка оид уму-
мий масалалари, жами 5
га яқин йўналишлар

Бирлашган
Араб
Амирликлари

Араб

Стратегик

Форуми

يبرعلا يجيتارتسلاا ىدتنملا

arabstrategyforum.org/a

r

Ички ва ташқи сиёсат,
иқтисодиёт ва хавфсиз-
лик, жами 7 та йўналиш

Иордания
Ҳошимийлар
Қироллиги

Стратегик
тадқиқотлар
маркази

دلا زكرم

ةيجيتارتسلاا تاسار

Эрон ва минтақавий
хавфсизлик масалалари

Саудия
Арабистони
Подшолиги

Эронни тадқиқ қи-
лиш

халқаро

институти

تاساردلل

يلودلا

دهعملا

يناريلإا

ة

http://jcss.org/

Умумий интеграция жа-
раёнлари, ўзаро ҳамкор-
ликка оид жами 10 га
яқин йўналиш

Ливия
Республикаси

Араб

бирлиги

тадқиқотлари
маркази

ةيبرعلا ةدحولا تاسارد زكرم

https://caus.org.lb/ar

Араб кўрфазидаги ҳам-
корлик

масалаларига

оид 10 га яқин йўналиш

Кувайт
давлати

Кўрфаз

ва

Арабистон
яримороли
тадқиқотлар
маркази

او جيلخلا تاسارد زكرم

ةريزجل

ةيبرعلا

http://cgaps.ku.edu.kw/


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

208

Араб тадқиқот марказларининг сиёсий қарорлар қабул қилишдаги иштироки.

Тадқиқот марказларининг энг муҳим вазифаларидан бири сиёсий қарор қабул қилиш жараё-
нида тавсиялар билан иштирок этишдир. Қарор қабул қилиш жараёни самарадорлигини
таъминлайдиган камида учта элемент мавжуд: қарор қабул қилувчининг шахсий сифатлари ва
маҳорати, тажрибаси ҳамда билими. Қарор қабул қилувчининг шахсий сифатлари, маҳорати ва
тажрибаси ҳамма замонларда ҳам муҳим бўлган, бироқ тажрибадан маълумки, инсоннинг
шахсий сифатлари ҳар доим ҳам муваффақиятли натижага олиб келмаслиги мумкин. Яъни, бир
шахс, агар у катта тажриба ва қобилият эгаси бўлса ҳам, ҳамма билимларга эга бўлиши мумкин
эмас. Маълумки, давлат идораларининг таркибида қарор қабул қилиш учун ахбаротларни
жамлаб, уларни таҳлил қилувчи бўлимлар мавжуд бўлади. Бироқ бу бўлимлар бюрократик
мезонлар асосида фаолиятларини ташкил қилганлиги ва кўп ҳолларда эркин фаолият олиб бора
олмаслиги ҳисобга олинса, уларнинг қарорлар қабул қилишдаги самарадорлигини юқори
баҳолаб бўлмайди. Шу сабабли бугунги кунда ривожланган давлатларнинг бошқарув
идоралари муаммоларни ўрганиш, ташхислаш ва улар билан шуғулланиш учун тадқиқот
марказларига мурожаат қилмоқда. Хусусан, араб давлатлари ҳам.

Сўнгги йилларда араб давлатларидаги тадқиқот марказларининг сиёсий жараёнларда

иштирокига оид бир қатор тадқиқотлар олиб борилган. Бу тадқиқотларда қўйилаётган
биринчи савол қуйидагича: “сиёсий жараёнларда иштирок этиш учун бу тадқиқот марказ-
ларининг ҳуқуқий мақоми ва демократик эркинликлари қанчалар таъминланган?” Жумла-
дан, профессор Халед Ардави Ироқдаги тадқиқот марказларининг сиёсий-ҳуқуқий мақоми
ва уларнинг сиёсий қарорлар қабул қилинишидаги иштирокини баҳолар экан, тадқиқот
марказлари ва давлат ўртасида ҳамкорлик кўзга ташланишини, бироқ, марказларнинг
ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан муаммолар кўп эканлигини ёзади

1

.

Тадқиқотчи Лейла Артемати Марокашдаги тадқиот марказларининг сиёсий жараёнларда

иштирокини таҳлил қилиб, мамлакатда демократик эркинликлар таъминланиш кўрсаткичи
яхши бўлса-да, молиявий таъминот билан боғлиқ муаммолар тадқиқот марказларининг
эркин бўлишига имкон бермайди деган хулосага келади

2

. Профессор Хаба Жамалиддин эса

“Мисрда таҳлилий марказлар ва сиёсий доиралар муносабатларини ривожлантириш” номли
мақоласида сиёсий қарор қабул қилиш жараёнида ҳукумат идоралари ва тадқиқот
марказларининг ҳамкорлик олиб бориш методологиясини таҳлил қилади. Унинг хулосасига
кўра, Мисрда томонлар ўртасидаги муносабатлар талаб даражасида эмас, шу боис ҳукумат
ва марказлар ўртасидаги бир қатор муаммоларни бартараф этиш лозим

3

.

Қуйида араб давлатларидаги етакчи тадқиқот марказлари мисолида уларнинг давлат

сиёсий ҳаётидаги иштироки кўриб чиқилади.

Ал-Аҳрам сиёсий ва стратегик тадқиқотлар маркази.

Бу марказ Пенсилвания

университети дунё тадқиқот марказларининг 2017 йил учун ишлаб чиққан рейтингида
минтақада биринчи ва дунёда 18 ўринда эътироф этилган

4

.

У араб дунёсидаги биринчи тадқиқот маркази бўлиб, 1968 йил Мисрда журналист

Муҳаммад Ҳасан Ҳайкал томонидан асос солинган. Тадқиқот маркази минтақадаги араб-
исроил келишмовчилиги келтириб чиқараётган муаммоларни ўрганиш мақсадида ташкил

1

\\يسايسلا اهرودو ينوناقلا اهميظنت :قارعلا يف ثاحبلأا زكارم .يوادرعلا يويلع دلا https://m.annabaa.org/arabic/studies/16799

2

\\برغملاب ثحبلا زكارم جذومن :ةفرعملا ريوطتو تاساردلا جاتنإ يف ثحبلا زكارم رود .تاميطرلا ىليلttps://caus.org.lb/ar/

3

رصم يف تاسايسلا عنص رئاودو ركفلا زكارم نيب ةقلاعلا ءانب ةداعا.نيدلا لامج ةبه .د https://democraticac.de/?p=60606. 2016-26

4

؟طسولأا قرشلا يف ثاحبلأاو تاساردلا زكارم لضفأ يه ام .فيظن دمحأ \\ https://raseef22.com/article/90371


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

209

қилинган. Марказ ўтган йиллар мобайнида фаолият йўналишларини кенгайтириб борди ва
бугунги кунга келиб Мисрнинг сиёсий ва стратегик масалаларини комплекс ўрганишга
ихтисослашган марказга айланди. Шунингдек, у халқаро жараёнлар, араб давлатларининг
ўзаро муносабатлари ва уларни ўраб турган глобал тизимнинг хусусиятлари каби маса-
лаларда ҳам изланишлар олиб боради

1

.

Тадқиқот маркази зиммасига Мисрнинг стратегик мақсадлари, араб давлатларининг

ривожланиш муаммолари ва халқаро жараёнлар, тўғрисида кенг жамоатчиликка, илмий
таҳлил қилинган ахборотни етказиб бериш, Миср сиёсий доираларининг қарорлар қабул
қилиш жараёнини оқилона ташкил қилишга кўмаклашиш каби вазифалар юклатилган

.

Таҳлилий марказ ўз фаолиятининг натижаси сифатида Мисрнинг умуммиллий мақсад-

лари ва бу йўлдаги имкониятларини комплекс ўрганган ҳолда миллий стратегия концепция-
ларини ишлаб чиқади ва ҳукуматга тақдим қилади. Бу стратегик дастурларда Мисрнинг
миллий манфаатларига таъсир қилувчи барча омиллар, хусусан, миллий хавфсизлик, ички
ва ташқи сиёсат, иқтисод, ижтимоий ва диний маърифий жараёнлар, шунингдек, Миср
халқининг тарихий тажрибаси ҳисобга олинади. Бу концепциялар тавсия хусусиятида
бўлиб, унинг амалиётга жорий қилиниш имкониятлари давлатнинг сиёсий иродасига боғ-
лиқ. Хусусан, узоқ йиллар давомида марказда ислом ва сиёсат, радикал ислом гуруҳлари-
нинг фаолияти ва унинг миллий барқорорликка таъсири, “Мусулмон биродарлар” ташкило-
тининг ғоявий ва дастурий асослари таҳлил қилиб келинган. Сўнгги йилларда эса, марказ
ёшлар масаласи, ахборот хавфсизлиги каби муаммоларга ҳам эътибор қаратмоқда.
Шунингдек, Яқин Шарқ минтақасидаги кескинлик шароитида мудофаага оид тадқиқотлар
олиб борилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.

Марказда муаммоларга ихтисослаштирилган бўлимлар фаолият олиб боради. Хусусан,

арабшунослик, сиёсий тизимлар таҳлили, халқаро алоқалар, иқтисодий тадқиқотлар,
ижтимоий тадқиқотлар, матбуотшунослик, тарихшунослик, ҳарбий тадқиқотлар, исроилшу-
нослик, Форс кўрфазига оид дастурларни бажариш ва ижтимоий тармоқларни таҳлил
қилиш каби бўлимлар фаолияти йўлга қўйилган

2

.

Ал-Аҳрам сиёсий ва стратегик тадқиқотлар маркази қуйидаги даврий нашрларни чоп

этади: Араб давлатларига оид йиллик статистик Ҳисобот, Иқтисодий тенденциялар
тўғрисида йиллик ҳисобот, Исломий ҳаракатлар йиллик Каталоги, “Миср ҳаёти” чораклик
журнал, ҳар ойда нашр қилинадиган араб ва инглиз тилларидаги статистик Рисолалар, Ал-
Аҳрам стратегик ойлик журнали, Исроил ва Эронга оид алоҳида ойлик журналлар.

Сўнгги йилларда марказнинг етакчилик мавқеи пасайиб бораётганлиги кузатилади, буни

марказ мутахассислари бир қанча омиллар билан изоҳлайди, жумладан, сўнгги йилларда
минтақадаги сиёсий элита ва етакчи сиёсий кучлар билан марказ раҳбарияти орасидаги
ҳамкорлик сусайган, марказнинг ичида ҳам интеллектуал ва сиёсий плюрализм пасайган.
Сўнгги йилларда марказ кучли рақобат муҳитига тушиб қолган, Мисрнинг ўзида ва
қолаверса, бутун минтақада кучли техник ҳамда молиявий таъминотга эга бўлган янги
марказлар ўз фаолиятини бошлаганки, бу эса, ўз ўрнида Ал-Аҳрам марказининг фаолиятига
ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда

3

.

1

http://acpss.ahram.org.eg/eng/ahram/2004/7/5/Abot0.HTM

2

https://www.iicss.iq/?id=436

3

https://www.aljazeera.net/news/reportsandinterviews/2008/1/ ملاع لا يف ازكرم 30 مهأ نيب تاساردلل مارهلأا زكرم


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

210

Хулоса қилиб айтганда, Ал-Аҳрам сиёсий ва стратегик тадқиқотлар маркази араб

давлатларидаги тадқиқот марказлари орасидан биринчилардан бўлиб халқаро даражада
эътироф этилган ва у бу мавқеини ҳамон сақлаб келмоқда. У Мисрнинг сиёсий ва
иқтисодий тараққиётида ўзига хос аҳамият касб этади.

– Қирол Фейсал номидаги исломий тадқиқотлар маркази.

1983 йилда марҳум қирол

Фейсал ибн Абдул-Азиз ал-Сауднинг оила аъзолари томонидан ташкил қилинган. Тадқиқот
марказининг мақсади маҳаллий ва глобал миқёсдаги илмий изланишлар ҳамда маданий
меросни сақлаш ва ривожлантириш йўлидаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Марказ исломшунослик, сиёсат, социология ва маданий мерос билан боғлиқ илмий
тадқиқотларни ташкил қилишга кўмаклашади.

Марказ қирол Фейсал номини абадийлаштириш, унинг инсон тараққиёти йўлидаги ҳар-

катларини давом эттириш, гуманитар йўналишдаги тадқиқотларни ҳамда исломий меросни
сақлаш ишларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, илмий-маданий ҳамкорликни йўлга
қўйиш, илмий изланишлар ва мулоқотлар учун қулай инфратузулма ва платформани таш-
кил қилиш кабиларни ўзининг устувор вазифалари қилиб белгилаган.

Марказ қуйидаги бешта йўналишда фаолият олиб боради:
1) тадқиқотлар ва илмий изланишлар;
2) кутубхона ва манбалар хизмати;
3) маданият соҳасидаги хизматлар;
4) музей ва қўлёзмалар;
5) тренинглар ташкил қилиш ва гуманитар фаолиятни ривожлантириш.
Тадқиқот марказининг илмий изланишларни ташкил қилиш ва қўллаб-қувватлаш

хизмати энг катта ва аҳамиятли йўналишлардан биридир. Бу бўлим тадқиқот марказлари
фаолиятига нисбатан қўйиладиган халқаро талабларга тўла мос бўлиб, у қиролликнинг
стратегик ривожланиш концепцияларини ишлаб чиқувчи лабаротория вазифасини бажара-
ди. Тадқиқот марказида: хавфсизлик, замонавий сиёсий тафаккур, иқтисодий сиёсат, Афри-
ка тадқиқотлари, Осиё тадқиқотлари каби бешта йўналишда тадқиқотлар ташкил қилинган.

Марказ 40 йилга яқин вақт давомида фаолият олиб бораётган бўлса, унинг олдида ҳали

ҳам бир қатор вазифалар бор. Хусусан, маданиятлараро мулоқат масаласи тушунчаси
марказнинг дастурларида бор бўлса-да, бироқ у кўпроқ режаларда қолиб кетмоқда. Кела-
жакда марказ бу тушунчани кенгроқ аудиторияга, хусусан, ёшлар онгига сингдиришга
ҳаракат қилмоқчи.

– Муҳаммад бин Рашид давлат бошқарув мактаби.

Муҳаммад бин Рашид давлат

бошқаруви мактабига (Дубай давлат бошқарув академияси номи билан ҳам машҳур) Шайх
Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум ташаббуси билан 2005 йил асос солинган. Мазкур
бошқарув мактаби (академияси) араб кўрфазида шу турдаги академияларнинг биринчиси
бўлиб, у давлат бошқарувининг турли соҳалари учун мутахассисларни тайёрлайди, сиёсий,
иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда тадқиқотлар олиб боради

1

. Қисқа вақт ичида академия

таркибидаги илмий марказлар сиёсат, хавфсизлик, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий
фаровонликка оид тадқиқотларни ташкил қилиши билан араб давлатларидаги тадқиқот
марказлари орасида етакчиларидан бирига айланди.

Академиянинг тадқиқот марказларида давлат сиёсий ҳаётининг турли соҳалари бўйича

вужудга келиши мумкин бўлган муаммолар илмий ўрганилади, шунингдек, шу йўналишдаги

1

https://www.mbrsg.ae/home/about-us/introduction.aspx . ةيلكلا نع


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

211

таълим ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилади. Академия халқаро ва минтақавий конференциялар
ҳамда семинарлар ташкил қилиш орқали Бирлашган Араб Амирликлари ва араб давлатлари
ҳамда дунё миқёсида фикр, билим ва тажриба алмашиш имкониятини яратади

1

.

Бошқарув академияси ўқитиш ва яна бир қатор хизматлар билан бирга илмий

тадқиқотларни ташкил этиш, олиб бориш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам кенг фаолиятни
йўлга қўйган. Академияда инновацион ҳукумат, таълим, соғлиқни сақлаш, бошқарув ва
етакчилик, ижтимоий фаровонлик ҳамда барқарор ривожланиш сиёсатига оид ўнга яқин
йўналишларда тадқиқотлар олиб борилади

2

. Муассаса ўзининг сиёсат ва бошқарув соҳасида

эришаётган натижалари ва илмий изланишлари хулосаларини ёритиб бориш учун

“Дубай

сиёсати”

журналини нашр қилади.

Фаолият юритаётганига кўп бўлмаган бўлса-да, мазкур академия ва унинг тадқиқот марказ-

лари инновацион ривожланиш ва фаровон келажак яратиш йўлида катта лойиҳаларни амалга
ошириб, Бирлашган Араб Амирликлари сиёсий ҳаётида катта аҳамият касб эта бошлаган.

Хулоса қилиб айтганда, араб давлатларидаги тадқиқот марказларининг сиёсий қарорлар

қабул қилиш, стратегик концепцияларни ишлаб чиқишдаги иштроки давлатларнинг демократик
индексларига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Тадқиқот марказларининг қарор қабул қилиш жараён-
лардаги иштироки чекланган бўлиб, улар молиявий боғлиқлик туфайли давлат ва ҳукмрон
сулолаларнинг сиёсий иродаларини ифодаловчи илмий муассаса даражасида қолиб кетмоқда.

Тадқиқот марказларининг араб давлатлари ташқи сиёсий фаолиятидаги иштироки.

Таҳлилий марказлар фаолиятининг яна бир фаол йўналишларидан бири бу – ташқи сиёсат ва
мудофаа тизимларини комплекс таҳлил қилиб, хулоса ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан
иборат. Маълумки, Америка Қўшма Штатлари ўзининг ташқи сиёсий фаолиятига доир
қарорлар қабул қилишда Brookings Institution, RAND Corporation сингари таҳлилий марказ-
ларнинг тавсияларини ҳисобга олади. Мамлакатдаги тадқиқот марказлари икки сиёсий партия
ўртасида воситачи вазифасини бажарувчи учинчи йирик кучга айланиб улгурган

3

.

Араб давлатларида ҳам ташқи сиёсатга ихтисослашган бир қатор тадқиқот ва таҳлилий

марказлар фаолият олиб боради. Улар орасида, халқаро ва минтақавий сиёсат хусусият-
ларини таҳлил қилувчи Ал-Аҳрам сиёсий ва стратегик тадқиқотлар маркази ҳамда
иқтисодий алоқаларни таҳлил қилувчи Абу Дабидаги Амирликлар стратегик тадқиқотлар
маркази етакчи ҳисобланади. Шунингдек, Саудия Арабистонидаги Қирол Фейсал ислом
тадқиқотлар марказининг халқаро масалалар бўйича бўлимлари, Иорданиядаги Яқин Шарқ
тадқиқот маркази, Марокашдаги Қироллик стратегик тадқиқотлар институти, Мисрдаги
Иқтисодий тадқиқотлар маркази, Баҳрайндаги “Исо маданият маркази” ҳамда Кувайтдаги
Кўрфаз ва Арабистон ярим ороли тадқиқот марказлари ҳам халқаро ва минтақавий
жараёнлар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди, конференциялар, форумлар ва давра
суҳбатлари ташкил қилиб, ўзаро фикр алмашади

4

.

11/09 воқеаларидан кейин кўрфаз ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг минтақада

хавфсизликни таъминлаш борасидаги стратегияларида ўзгаришлар содир бўлди. Бу минтақа-
даги тадқиқот марказларининг фаолиятида ҳам ўз аксини топди. Эндиликда тадқиқот
марказлари хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги илмий изланишларни олиб бориш бўйича янги

1

https://dubaipolicyreview.ae/ar ب دمحم ةيلك نع ةذبن ةيموكحلا ةرادلإل دشار

2

https://www.mbrsg.ae/home/about-us/board-of-trustees.aspx

3

\\دنار ةسسؤم" ةلاح ةسارد :يسايسلا رارقلا عنص ةيلمع يف ةيكيرملأا ةيثحبلا زكارملا رود .بجر ميهاربإ ءلاعhttp://www.acrseg.org/40792

4

\\لبقتسملا فارشتساو ةيجيتارتسلإا تاساردلا زكارم .يدماغلا زيزعلادبع فون .د https://www.maaal.com/archives/20180710/109682


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

212

концепциялар ишлаб чиқди, мавзуга оид халқаро ва минтақавий семинар ҳамда конферен-
циялар ташкил қилиб, халқаро терроризм феноменининг сабабларини қандай ташхислаш,
жараёнларнинг сабаблари ва воситаларини аниқлашга катта эътибор қарата бошлади

1

.

Минтақавий хавфсизликнинг янги концепцияларини ишлаб чиқишда тадқиқот марказ-

лари Эрон, Яман, Ироқ каби кўрфаз иттифоқига аъзо эмас бироқ, кўрфаздаги хавфсизлик
жараёнларига таъсир қилиши мумкин бўлган давлатлардаги тадқиқот марказлари билан ҳам
ҳамкорликни йўлга қўйди. 11/09 дан кейин тадқиқот марказлари иттифоқининг хавфсизлик
ва мудофаа стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича комплекс тадқиқотларни амалга ошириб ўз
тавсияларини ишлаб чиқди. Тавсияларда минтақа ҳукуматларига хавфсизлик масалалари
бўйича қарорлар қабул қилишда қуйидагиларни инобатга олиш зарурлиги кўрсатилган.
Кўрфаз иттифоқи фалсафасини тушуниш, кўрфазда ҳамкорликни фаоллаштириш, стратегик
қарорлар қабул қилишда кўрфаз иттифоқи хавфсизлиги ва мудофаа масалаларини ҳисобга
олиш, минтақада умумий хавфсизлик ва мудофаанинг ҳарбий доктринасини ишлаб чиқиш,
хавфсизлик масаласида минтақавий ҳамда халқаро таъсирларни камайтиришни амалга
оширадиган доктринани яратиш, шунингдек, стратегик тўртликни, яъни (қуруқликдаги
кучлар, денгиз, ҳаво, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими) бошқариш ишларини такомил-
лаштириш кабилар. Мазкур тавсияларни амалий сиёсий жараёнларга татбиқ қилишда Саудия
Арабистонининг аҳамияти ва таъсири катта, қолаверса, Саудия Арабистонининг минтақавий ва
халқаро миқёсдаги ташқи сиёсий фаолияти мураккаб шароитларда олиб борилмоқда. Бу ўз
ўрнида мустаҳкам хавфсизлик тизимини яратишга доир илмий асосланган концепцияларга
нисбатан эҳтиёжни ҳам вужудга келтиради. Катта эҳтиёжнинг бор эканлигига қарамасдан,
қиролликда ташқи сиёсат масалалари билан шуғулланувчи марказларнинг сони кўп эмас

2

.

Қирол Фейсал ислом тадқиқотлар маркази узоқ йиллар давомида қироллик оиласининг ташқи
алоқалар масалалари бўйича буюртмаларини бажариб келади. У 30 йилдан ортиқ вақт
давомида Саудия Арабистонининг халқаро жараёнлардаги иштироки бўйича турли таҳлилий
материаллар тайёрлаган. Марказнинг Эронни тадқиқ қилиш бўлими Саудия Арабистонининг
Эрон билан муносабатларини ўрганиш, баҳолаш ва хулосалар бериш бўйича фаол, норасмий
иштирокчиларидан бири ҳисобланади. Худди шунингдек, марказнинг Исроилга оид тадқиқот-
ларни ташкил қилувчи бўлими ҳам Саудия-Исроил муносабатларида таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан ўз аҳамиятига эга.

Қиролликнинг ташқи сиёсатига оид фаолиятини илмий ташкил қилиш ва малакали

кадрлар билан таъминлаш заруриятининг ортиб бориши натижасида 1983 йил Қирол Сауд
ал-Фейсал дипломатия институти ташкил қилинган. Институтнинг тадқиқот маркази Сау-
диянинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини ташкил қилишда фаол иштирок қилмоқда.
Марказда Америка, Европа ва Осиё давлатлари тараққиёт хусусиятларини ўрганувчи алоҳи-
да бўлимлар бўлиб, улар қиролликнинг бу давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш
имкониятларини ўрганади. Жумладан, Саудия Арабистонининг Марказий Осиё давлатлари
билан ҳамкорлик алоқаларига доир таҳлилий материаллар ҳам мазкур институтнинг Осиё
давлатларини ўрганиш бўлимида тайёрланади

3

.

1

.نيرهنلا ةعماج :يجيلخلا داحتلال عافدلاو نملاا جمانرب يف ةسارد ةيميلقلاا ةيجيتارتسلاا ةرادا يف اهرثاو تاساردلا زكارم .م . د .نيسح يولاع ةفيلخ

2017

م

.

2

\\ةيدوعسلا ةيجراخلا ةسايسلا يف ثاحبلأا زكارم رود .نلاثخلا دمحم نب حلاص .د https://aawsat.com/home/article/1554371

3

http://www.ids.gov.sa/ar/home/details\\ ةيويسلآا تاساردلا زكرم


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

213

Шимолий Африка араб давлатларида ҳам минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ташкил

қилиш масалаларига ихтисослашган тадқиқот марказлари фаолият олиб боради. Ал-Аҳрам
сиёсий ва стратегик тадқиқотлар маркази, Марокашдаги Қироллик стратегик тадқиқотлар
институти, Тунисдаги Мағриб давлатларини ўрганиш маркази ва Судандаги Нил ҳавзаси
давлатларини ўрганиш стратегик тадқиқотлар институти кабилар минтақадаги етакчилар
сифатида тан олинади.

2005 йил Суданда “Судан тадқиқотлар маркази” ташкил қилиниб, у Суданнинг ташқи

дунё билан ҳамкорлик алоқалари учун ахборот ва таҳлилий материаллар тайёрлашни бош-
лаган. Марказнинг асосий эътибори қўшни давлатлар билан ҳамкорликка оид масалаларга
қаратилган. 2016 йилга келиб унинг номи “Нил ҳавзаси давлатларини ўрганиш стратегик
тадқиқотлар институти” деб қайта номланиб, минтақавий тадқиқот маркази даражасига
кўтарилди. Марказ ташаббуси билан Судан ва Миср ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари
ривожлана бошлаган. Марказ Суданнинг халқаро имиджини мустаҳкамлаш ва давлатда
амалга ошираётган тинчлик сиёсатини минтақа ҳамда халқаро миқёсда намойиш қилиш
мақсадида кўплаб илмий конференция ва форумлар ташкил қилиб келмоқда. Марказ
фаолиятининг диққатга сазовор йўналишларидан бири – Миср-Судан муносабатларини
ривожлантириш бўйича амалга ошираётган лойиҳаларидир.

Хусусан, Суданнинг ҳозирги тараққиёт босқичида Миср–Судан алоқалари минтақавий

семинари (2011 й.), “Миср–Судан алоқалари: асрлар оша” халқаро семинари (2012 й.),
Африка дипломатлари учун маҳорат мактаби қўшма семинар тренинги (2012 й.), “Нил
ҳавзаси мамлакатларидаги сув ва энергетика интеграция ва ривожланиш имкониятлари”
халқаро конференцияси (2014 й.) каби яна ўнлаб тадбирларда Миср–Судан алоқаларини
ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган

1

.

Мазкур тадқиқот маркази Мисрдаги Ал-Аҳрам сиёсий ва стратегик тадқиқотлар маркази

билан фаол ҳамкорликни амалга оширмоқда. Айтиш мумкинки, тадқиқот марказлари
ҳамкорликда ўзаро алоқаларини ривожлантириш борасида кўплаб ташаббусларни илгари
сурмоқда. Бу марказларнинг ташаббуслари билан Миср ва Судан ҳукуматлари ўзаро
ҳамкорлик алоқларини мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан чоралар ишлаб чиқмоқда.

Араб давлатларидаги тадқиқот марказлари Яқин Шарқ минтақасида ўзаро ҳамкорликни

кучайтириш, минтақавий хавфсизлик тизимини ишлаб чиқиш, сиёсий ва иқтисодий муноса-
батлар бўйича стратегик концепцияларни яратиш йўлида ўз тадқиқотларини ташкил қилиб
келмоқда. Марказлар ўз хулоса ва тавсиялари билан минтақада илмий асосланган, қулай
хавфсиз ва истиқболли ҳамкорликка интилмоқда. Бу ҳудуддаги асосий масала давлат ва сиёсий
элитанинг мазкур тавсия ва хулосаларини қанчалик инобатга олишида бўлиб қолган.

Хулоса.

Ривожланган давлатларнинг тажрибасига кўра, тадқиқот марказларининг тав-

сиялари сиёсат, иқтисодиёт, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларига оид стратегик концеп-
цияларни ишлаб чиқишда муҳим амалий аҳамият касб этади.

Дунё давлатларида тадқиқот марказларига нисбатан талаб ва эҳтиёж юқори бўлган

ҳозирги даврда араб давлатларида ҳам тадқиқот марказларининг сони кўпайиб бормоқда.
Бироқ, араб давлатларидаги фаол сиёсий жараёнлар ва улар жойлашган ареалдаги кескин
инқирозли вазиятлар тадқиқот марказларининг сони ва сифатини янада яхшилашни талаб
қилади.

1

ٌة نادوسلا ٌة رصملا تاقلاعلا ٌة منت ف ٌة ثحبلا زكارملا رود .دومحم ضارلا دبع دمحم

"

نلا ضوح تاسارد زكرم

"اجذومن ٌل

\

\


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

214

Тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, демократик индекслари юқори бўлган араб давлат-

ларида тадқиқот марказлари самарали фаолият олиб бориб, стратегик қарорлар қабул
қилинишида ўз тавсиялари билан қатнашмоқда, демократик индекслари юқори бўлмаган
араб давлатларида эса, улар сон жиҳатдан кўп бўлса-да, сифат ва самарадорлик кўрсат-
кичлари юқори эмас. Бу давлатлардаги тадқиқот марказлари қарорлар қабул қилиш жа-
раёнларида ҳукмрон доираларнинг манфаатлари доирасидан ташқарига чиқиб кета
олмаяпти. Жумладан, иқтисодиёт, ички сиёсат, демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва
сўз эркинлиги, ижтимоий тенглик ҳамда эътиқод эркинлиги каби масалалардаги тадқиқот-
лар давлат назорати ва босими остида ривожланмасдан қолмоқда.

Минтақадаги ташқи сиёсат, ўзаро ҳамкорлик, мудофаа ва хавфсизлик масалалари

муҳокамасида марказларнинг нисбатан фаол эканлиги кўринади. Улар бу йўналишда ҳуку-
матнинг катта буюртмаларини қабул қилиб, комплекс тадқиқотлар ташкил қилаётганли-
гининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Бироқ, минтақадаги ҳозирги кескинлик ҳамда инқи-
розларнинг ортиб бораётганлиги улар фаолияти самарадорлигини юқори баҳолаш
имкониятини бермайди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов