Об исследованиях бенгальского языка в Узбекистане

CC BY f
94-101
3
0
Поделиться
Рахимова, С. (2020). Об исследованиях бенгальского языка в Узбекистане. Восточный факел, 3(3), 94–101. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14910
Сайёра Рахимова, Ташкентский государственный институт востоковедения

Преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  данной  статье  рассмотрены  проблемы  изучения  бенгальского  языка  в  Узбекистане и задачи на будущее, затронуты вопросы очень древних культурных связей Республик Узбекистан и Бангладеш. До начала XX века высказывались мнения о мерах по введению в учебный процесс индийского языка и его изучению в Центральной Азии. На этом фоне, после преодоления значительных  трудностей,  была  открыта  история  преподавания  индийского  языка  на  кафедре южноазиатских языков Ташкентского государственного университета востоковедения, В статье говорится об огромном вкладе, внесенном русскими учеными-лингвистами, которые начали процесс преподавания индийского языка.  Автор  статьи  основной  проблемой  рассматриваемой  статьи  считает  историю  начала преподавания бенгальского языка на кафедре южноазиатских языков Ташкентского государственного  университете  востоковедения.  В  настоящее  время  преподавание  бенгальского  языка  в ТашГУВ  приостановлено,  поэтому,  на  взгляд  автора  статьи,  перед  университетом  востоковедения  стоят  большие  задачи  в  восстановлении  и  осуществлении  процесса  преподавания  данного языка. В работе также упоминается о достижениях в пре


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

94

4. Урду тили Деҳли провинциясининг Кхари боли деб номланган лаҳжалари асосида

шаклланган. XIII-XIV асрларда миллатлараро алоқа тилига айланган. Яъни ҳиндустани
кейинчалик урду деб номланган.

5. Ҳиндий, панжобий, дакхини урду тиллари алоқалари борасида шу нарса маълум

бўлдики, урду тили ҳам ижтимоий лингвистик омиллар ва минтақавий жойлашуви жиҳатлари
билан ҳиндий тилига ўз таъсирини кўрсатган. Ҳозирги кунда бу ҳиндустани шимолий
Ҳиндистон шаҳарларида ва Ҳайдарободда (жанубий Ҳиндистон) ҳиндий тили ва инглиз тили
билан бир қаторда бутун Ҳиндистонда ва Покистонда кенг миқёсда ўсиб бормоқда.

6. Диний муҳит яъни ислом урду тилининг Ҳиндистонда ривожланишига асос бўла олади.
7. Ҳозирги кунда иккала давлатда урду тили билан биргаликда инглиз тили ҳам

ривожланиб урду тилининг бойиши ва унинг келажакдаги мавқеига таъсир кўрсатишига
қарамай бу тил ўзининг оммабоп, қулай ва нафислиги билан кенг оммага тарқалиб
ривожланиб келмоқда.

8. Урду тили дунёдаги 58 миллионга яқин одамнинг она тилиси бўлиб, тахминан 250-

400 миллион одам бу тилда сўзлашади. Покистонда эса 100 миллионга яқин киши,
Ҳиндистонда деярли 250 миллион киши (Андхапрадеш, Бихар, Махараштра, Уттар прадеш
штатлари). Ҳиндистонда урду тили мусулмон динига мансуб кишиларнинг асосий тили
ҳисобланади.

9. Келажакда бу тилнинг мавқеи унинг давлатдаги ижтимоий вазиятларга қараб ўз

ўрнига эга бўлади.

ЎЗБЕКИСТОНДА БЕНГАЛ ТИЛИГА ОИД

ТАДҚИҚОТЛАР ҲАҚИДА

РАҲИМОВА САЙЁРА

Ўқитувчи, ТДШУ

Аннотация. Мазкур мақолада Ўзбекистонда бенгал тили тадқиқотига оид муаммолар ва

истиқболдаги вазифалар ҳақидаги фикрлар ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Бангладеш
Республикаларининг жуда қадимги маданий алоқаларига тўхталиб ўтилган. ХХ аср бошларига
қадар Ўрта Осиёда илк маротаба ҳинд тилини ўрганишга оид чора-тадбирлар тўғрисида изоҳлар
келтирилган. Шу аснода ҳиндий тилининг ўқитилиш тарихи, Жанубий Осиё тиллари (ЖОТ) кафед-
расининг кўп меҳнат ва қийинчилик билан очилганлиги, ҳиндий тилини ўргатишни бошлаб берган
рус тилшунос олимларининг беназир меҳнати ҳақида шарҳлар берилган. Муаммонинг асосий
моҳияти асносида Тошкент давлат шарқшунослик университети Жанубий Осиё тиллари кафед-
расида бенгал тилини ўқитишнинг бошланиш тарихи, илк бор қайси устозлар дарс берганлиги
ҳақида мулоҳазалар баён қилинган. ТДШУда бенгал тили ўқитишнинг қай тариқа поёнига
етганлиги, ҳозирги кунда ушбу муаммоларга тегишли вазифалар хусусида сўз боради. Ҳозирга қадар
бенгал тили ўқитиш борасида қўлга киритилган ютуқлар ҳақида алоҳида таъкидланган. Юқорида
баён қилинган масалалар юзасидан тўлиқ маълумотлар келтирилган.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

95

Таянч сўз ва иборалар: ижобий, салбий, ташқи кўриниш, ўхшатиш, образ, муқобил, эквивалент,

тил доираси, маъно кўчиши.

Аннотация. В данной статье рассмотрены проблемы изучения бенгальского языка в

Узбекистане и задачи на будущее, затронуты вопросы очень древних культурных связей Республик
Узбекистан и Бангладеш. До начала XX века высказывались мнения о мерах по введению в учебный
процесс индийского языка и его изучению в Центральной Азии. На этом фоне, после преодоления
значительных трудностей, была открыта история преподавания индийского языка на кафедре
южноазиатских языков Ташкентского государственного университета востоковедения, В статье
говорится об огромном вкладе, внесенном русскими учеными-лингвистами, которые начали процесс
преподавания индийского языка.

Автор статьи основной проблемой рассматриваемой статьи считает историю начала

преподавания бенгальского языка на кафедре южноазиатских языков Ташкентского государствен-
ного университете востоковедения. В настоящее время преподавание бенгальского языка в
ТашГУВ приостановлено, поэтому, на взгляд автора статьи, перед университетом востокове-
дения стоят большие задачи в восстановлении и осуществлении процесса преподавания данного
языка. В работе также упоминается о достижениях в преподавании бенгальского языка в мире и
приведена полная информация по вышеуказанным вопросам..

Опорные слова и выражения: Бенгальский, бангла, бенгали, Ванга, ҳинди языки, чадху бхаша,

чолит бхаша, востоковедение, бенгалеведение в Узбекистане.

Abstract. This article will discuss the problems of learning the Bengali language in Uzbekistan and

challenges for the future, also problems and perspectives. The very ancient cultural ties of the Republics of
Uzbekistan and Bangladesh were also affected in this feature. Until the beginning of the 20th century,
comments were made on measures to study and introduce the Indian language in Central Asia for the first
time. It was against this background that the history of teaching the Indian language in Tashkent, at the
Department of South Asian Languages, was discovered with great difficulty, and reviews were made of the
invaluable work of Russian linguistic scholars who began teaching the Indian language. The main essence
of the problem is the history of the beginning of teaching Bengali at the Department of South Asian
Languages of the Tashkent State University of Oriental Studies (TSUOS), in which teachers taught for the
first time. The degree to which the teaching of the Bengali language at the Tashkent State Pedagogical
Institute has ended is an indication of the nature of the tasks associated with these problems. Up to now,
achievements in teaching the Bengali language have also been mentioned. Complete information on the
issues described above is given in this article.

Keywords and expressions: Bengali, bangla, Vanga, hindi languages, chadhu bhasha, cholit bhasha,

oriental studies, bengal studies in Uzbekistan.


Ўзбекистон Республикаси ва Бангладеш Республикаларининг маданий алоқалари жуда

қадимий бўлиб, унинг илдизи Абу Райҳон Беруний яшаган вақтлар, Бобурийлар сулоласи
давридан то бугунги кунгача узилишларсиз давом этиб келмоқда.

Тошкент давлат шарқшунослик институти(ҳозирги университет)да азал-азалдан дўстлик алоқа-

лари бўлган ҳинд халқ тилларининг ўқитилиши йўлга қўйилди. Иккала давлат ҳам ўз
мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг муносабатлар янада жадаллашди. Шарқшуносликда икки
давлат маданияти ва тарихини ўрганиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Маданий
соҳадаги қизиқишларни ҳисобга олган ҳолда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш вақти келди.

Жанубий Осиё ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги муносабатлар қадимий ва тарихий

илдизларга эгадир. Мазкур алоқалар 500 йилдан ортиқ вақт давом этиб келмоқда. Ҳиндистонга
бўлган қизиқиш ва унинг Ўрта Осиё олимлари томонидан ўрганилиши Абу Райҳон Беруний,
Алишер Навоий каби даҳолар ҳаёт кечирган даврлар (IХ-XV асрлар)га келиб тақалади, десак


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

96

адашмаган бўламиз. Бунга далил сифатида ҳеч иккиланмай Ал-Берунийнинг “Ҳиндистон”
асарини келтириш мумкин. Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Хамса” сида Амир Ҳусрав Деҳлавий
(боболари асли шаҳрисабзлик туркийлардан бўлган)нинг ғояларига оид таъсир сезилади.
Шунингдек, ҳинд адабиётига тегишли мавзулар ва бадиий образлар ҳам кўзга ташланади. Мисол
сифатида буюк ҳукмдор, шоир ва адиб Муҳаммад Заҳириддин Бобурнинг машҳур “Бобурнома”
асарини ҳам келтириш мумкин. Ушбу китобда Ҳиндистон, унинг табиати ва урф-одатлари, ҳинд
тиллари ҳақидаги кузатишлари кенг ёритилган. Ҳиндистон диёрига ва унинг маданиятига бўлган
қизиқишни ХIХ-ХХ асрларда яшаб ижод этган оташин маърифатпарвар шоирлар Фурқат ва
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийларнинг ижодида ҳам кўриш мумкин.

Юқорида айтиб ўтилган ноёб асарлар асрлар мобайнида ўз кучини йўқотмай ҳозирги вақтга

қадар мазкур фаннинг ривожи учун катта аҳамият касб этиб келмоқда. Албатта, тарихий
даврлардан то бизнинг пайтимизгача етиб келган барча кузатиш ва мулоҳазалар ҳозирги кунда
ушбу фаннинг тараққий этишига катта ҳисса қўшиши шубҳасиздир.

Бенгал тилига ўзбек тилидан ўтган сўзлар анчани ташкил этади. Учинчи Буюк Мўғул

(Европа олимлари томонидан берилган эътирофга кўра аслзодалар, уларнинг монголларга
алоқаси йўқ) лар империяси (Бобурийлар) даврида бутун Ҳиндистон гуллаб яшнаган. Бангладеш
ҳам ўша пайтда юксак тараққиётга эришган. Шарқий Бенгал пойтахти Дакка бундан 400 йил
аввал бобурийлар томонидан қурилган. Бобурийлар даврида бунёд этилган қадимги сарой,
масжид ва ёдгорликлар бугунги кунгача яхши сақланган.

Ўрта Осиё ва Бангладеш ўртасидаги азалий алоқалар неча асрлардан буён давом этиб

келмоқда. Бенгалияга ҳарбий юриш билан келган бобурийлар бенгал мифологиясининг “Олтин
Бенгал” номи билан топилган даврга қадар ўзаро маданий алоқалар ўрнатган. Замонавий
ўзбекларнинг аждодлари ҳисобланган бобурийлар билан юксак маданий алоқалар ўша даврга
бориб тақалади. Икки халқ ўртасидаги тарихий алоқалар тўғрисида кўплаб манбалар мавжуд.
Бугунги кунда ўзбек ва бенгал нутқлари учун умумий бўлган лексик бирликлар (туркий, арабча,
форсча) анчани ташкил этади. Манбалардаги маълумотларга кўра, Амир Темур Ҳиндистонни
эгаллаганда, икки томонлама муносабат ўрнатилган. Бобур Мирзо ибн Умаршайх Ҳиндис-
тоннинг қуйи қисмида империя ўрнатди. Ўша вақтда бу жойлар Бенгал деб аталган ва Бобур
тузган давлатга қўшни ҳисобланган. Бобур Мирзо ҳукмронлиги даврида бенгал халқи бир неча
бор унинг ҳузурига ташриф буюриб, унга алоҳида ҳурмат кўрсатишган. Тарихий манбалардаги
изоҳларга кўра, Бобурнинг набираси Акбаршоҳ ҳокимиятга чиққач, Бенгалияни босиб олган.
Акбаршоҳ бенгаллар ҳам тан олган саркарда бўлган. Тарихдан маълумки, Акбаршоҳнинг ўғли
шоҳ Жаҳонгир Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрига асос солган. Шунинг учун бу шаҳарни
“Жаҳонгир нагар” номи билан ҳам атаб келишган.

Бенгал тилининг тарихи
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳиндий, урду, панжоб, тамил ва бошқа ҳинд диалектлари билан

бир қаторда бенгал тилини ҳам ўрганишга катта эътибор берилмоқда. Бенгал тили
Ҳиндистоннинг кўп қўлланадиган тилларидан бири ҳисобланади. Бу ер Бангладеш ўлкасининг
давлат тилидир. Бу тилда, асосан Шарқий Ҳиндистондаги аҳоли сўзлашади. Бенгал тили
лексикаси, морфологияси ва синтактик тузилиши жиҳатдан майтхили диалектига ўхшаб кетади.
Ушбу диалект Орисса, Ассам ва Бихар штатларида тарқалган. Ҳозир кунда бенгал тилида
сўзлашадиган аҳолининг сони 250 миллиондан ошди. “Бангла”, “Бенгали”, “Бенгалия” аслида
қадимги ҳинд давлати “Ванга” номидан олинган. Мазкур атама қадимда Шарқий Ҳиндистонда
тарқалган орийларнинг номига алоқадордир. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг қадимий эпослари бўлган
“Махабхарата” ва “Рамаяна” асарларида айтиб ўтилган. Бенгал тилининг қадимги ривожланиш


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

97

даври Х-ХII асрларга тўғри келади. Бизнинг асримизгача етиб келган бенгал тили Будда
“Чарьягитападавали” номи билан машҳур бўлган хиргоялардан келиб чиққан. “Шрикришно-
киртон” адабий меросининг негизидан келиб чиққан ҳолда кейинги бенгал тилини
ривожлантириш масаласи муҳокама қилинган.

ХVII асрларда бенгал тилида ёзилган адабиётларга мусулмон шоир ва ёзувчилар киритилган.

ХV аср охиридан ХVII асрнинг бошларигача Бенгалия маънавий ва маданий жиҳатдан гуллаб
яшнади. Ушбу даврда бенгал тилининг асосий қирралари кенг очиб берилган. ХVIII охиридан
ХIX аср бошларида янги бенгал тили даври бошланди. Ушбу тил бенгал халқнинг эътиборига
ҳавола этилди ва миллий халқ тили мақомини олди. Бенгал тилидаги асосий луғат бойлиги узоқ
ўтмишдан етиб келган қадимий ҳинд сўзларидан, яъни Пракрит ва Апабҳаранша луғавий
бирликларидан ташкил топгандир. Бенгал тилида ҳиндий ва Ҳиндистондаги бошқа диалект
ҳамда тилларидан кириб келган бир қанча сўзлар ҳам мавжуд. Бенгал тили ривожланишнинг
узоқ ва оғир йўлидан ўтган. Бенгал тили ҳозирда Ҳиндистон ва Бангладеш халқларининг энг
қадимий тиллари қаторига киритилган. Бенгал тили ўзининг энг бой адабиёти билан ҳам бошқа
тиллардан ажралиб туради. Бенгал тилида ёзилган турли-туман бой адабиётлар янги
Ҳиндистонда ҳам салмоқли ўринни эгаллаб келмоқда. Бенгал халқининг Мадҳу Судан Дат,
Бонким Чандра Чаттаподҳай ва Робиндрант Тагор каби шоир ёзувчилари жаҳонда, Ҳиндистонда
ҳам жуда машҳурдирлар. Бенгал тили ва адабиёти ўзининг бутун тарихи давомида кескин
бурилишни бошидан кечирмади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ҳозирги замон бенгал
босмахоналарида чоп этилаётган қадимги асарларни ўқиш ва уларнинг тили ва услубини
тушуниб олиш қийин эмас.

Янги ҳинд тиллари каби Бангладеш ҳам ўзининг маҳаллий ва ҳудудий диалектларига эгадир.

Замонавий лингвистик тадқиқотларга таянадиган бўлсак, бенгал тили учта асосий диалектга
бўлинади: 1) шимолий; 2) шарқий; 3) жанубий.

Ушбу тилнинг учта диалектларга бўлиниши аҳолининг тарихан этник мослашуви ҳолатидан

келиб чиққандир. Аммо ҳозирги бенгал тилининг диалекталогияси унчалик чуқур ўрганилмаган.
Бундан ташқари Бангладешда “адабий тил” ва “сўзлашув тили” бир-биридан лексик таркиби ва феъл
тузилиши жиҳатидан кескин фарқланади. Адабий тил (Чадҳу бҳаша), сўзлашиш тилига қараганда
кенг тарқалиб, у асосан санскрит тили лексикасига асосланган. Сўзлашув тили (Чолит бҳаша) эса
бенгал тилининг янгича ўз лексикасидан келиб чиққандир. Бенгал тилида сўзлашадиган инсонлар
сони тобора ортиб бормоқда. Бенгал тилини Европада ўрганишни биринчи бўлиб ХVIII аср
бошларида португал халқи бошлаб берган. Бенгал тилининг илк грамматикаси, португал
миссионери Ассумпсам томонидан 1734 йилда Лиссабонда ёзиб оммага тақдим этилган. Ҳозирги
вақтда Европа давлатларидан Англия ва Францияда ҳам бенгал тилини ўрганишга катта қизиқиш
билан қаралмоқда. Россияда бенгал тилини ўрганишга илк уриниш XVIII аср охири Герасим
Лебедев томонидан амалга оширилган. ХIX асрда бенгал тилини тор доираларда ўрганиш бўйича
Петербург профессори Л.Н.Петров ҳам иш олиб борган. Ҳозирги вақтда бенгал тили ва адабиёти
дунёнинг турли мамлакатларида катта қизиқиш билан кенг ўрганилмоқда.

Ўзбекистонда бенгал тили тадқиқотлари – муаммолар ва истиқболлар
Ҳинд диёрига ташрифни ўзбек халқи аждодлари бошлаб берган эди. Аммо Ўрта Осиёда ХХ

аср бошларигача ҳинд тилларини ўрганиш учун қилинган илк амалий ишлар рус олимлари
ёрдамида амалга оширилди. Тошкентда шарқшунослик ўқув юртини ташкил этишнинг биринчи
ташббускори ҳиндшунос, қадимги ҳинд филологиясининг ажойиб билимдони академик
С.Ф.Олъденбург эди. Ана шу ташаббус натижасида 1918 йилнинг ноябрида Тошкент шаҳрида
Туркистон шарқшунослик институтига асос солинди. Ушбу ўқув юртида “Ҳинд филологияси”


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

98

мутахассислиги йўқ бўлса ҳам санскрит ва урду тиллари ихтиёрий ўқиладиган ихтисослик
сифатида киритилган. Масаланинг бундай кўндаланг қилиб қўйилганлигининг асл сабаби ўша
даврда ҳинд халқи ҳали инглизлар ҳукмронлиги остида эди.

1924 йилга келиб Туркистон шарқшунослик институти Ўрта Осиё давлат дорилфунуни

таркибига факультет сифатида қўшиб юборилди. Ушбу институтни қандайдир йўллар билан
асраб қолишга сафарбар этилган саъй-ҳаракатлар ХХ асрнинг охирларига келиб охир-оқибат
якунига етиб, Шарқшунослик факультети ҳам ёпилди. Мустақиллик учун олиб борилган ҳинд
халқининг кўп йиллик кураши 1947 йилда ғалаба билан якунланди. Жафокаш ҳинд халқининг
буюк зафари ватандошларимизнинг ҳинд диёрига, унинг бой тарихи, ўзига хос кўҳна
маданиятига, тилини ўрганишга бўлган қизиқишини янада ошириб юборди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўрта Осиё давлат университети таркибида Шарқ факульте-

тини қайта ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Ўзбекистонда ҳиндий тилини ўрганишга
бўлган талабни қондириш мақсадида 1947 йилда Шарқшунослик факультети таркибида Ҳинд
бўлими ҳамда Ҳинд филологияси кафедраси ташкил этилди. Москва ва Ленинград шаҳарларидан
давлат топшириғи билан келиб, кафедра равнақига ҳисса қўшган мутахассисларнинг хизмат-
ларини алоҳида қайд этиш лозим. Жумладан, Москва шарқшунослик институтининг етакчи
илмий ходими, филология фанлари доктори, профессор В.С.Москолёв, филология фанлари
номзоди И.Д.Сербряков каби етакчи мутахассислар кафедра фаолиятини ривожлантириш учун
кўп меҳнат қилишди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан ўзбек ҳиндшунослиги мактаби қайта
тикланган десак, муболаға бўлмайди. Кафедра фаолиятини қайтадан йўлга солиш, қисқа вақт
ичида ўқув жараёнини такомиллаштириш, ўқув дастурлари тузиш, дарсликлар ёзиш билан ўқув
жараёнини ишга солиш чинакам жасорат эди.

Ҳиндистон мустақиликка эришгандан сўнг хорижликларнинг бенгал тили ва маданиятига

бўлган қизиқиш тобора ортиб борди. Ушбу қизиқишларни ҳисобга олган ҳолда бенгал тили ва
адабиётини ўрганиш учун икки давлат, яъни Ҳиндистон ва Собиқ Иттифоққа ёрдам бўлишини
ҳисобга олиб, Бенгал – рус луғати, Рус – бенгал луғати чоп қилинди. 1956 йил илк бор Москвада
М.С.Андронов муҳаррирлигида биринчи марта Бенгалча – русча луғат тузилган. Мазкур тилни
ўзлаштираётган мутахассислар ва таржимонлар учун жуда зарур эди. Мазкур китоб сиёсий ҳамда
бадиий адабиётларни ўрганишни истаганларга ҳам жуда қўл келди. 1966 йилда Нони Бҳоумика
ва Чутҳомая Гҳомалар муҳаррирлиги остида яна бошқа бир луғат “Русча – бенгалча луғат”
яратилди. Ушбу луғат нафақат бенгал тилини ўрганаётган ёшларга жуда қўл келди. Шунингдек,
кўплаб бенгалликларга ҳам рус тили ўрганишлари учун замин яратди. Россияда бенгал тилини
ўқитиш замирида ЎзФА Шарқшунослик қўлёзмалар институти ходимларининг хизмати катта-
дир. Ўзбекистонда бенгал тилини ўрганиш 1971 йилдан бошланди. Ўша йили Тошкент давлат
университетидаги Шарқшунослик факультетининг Ҳинд филологияси кафедрасида биринчи
марта бенгал гуруҳи ташкил этилди. 1975 йилда эса ТошДУ тида “Тил билишлик – шарқ-
шунослик” мавзусида бенгал тилига бағишланган Биринчи мақолалар тўплами чоп этилди.
Шундан сўнг бенгал тили морфологияси ва синтаксисига оид 15 тадан зиёд мақолалар нашр
этилди. Шу аснода йиллар мобайнида ҳинд бўлими кенгая борди. Ҳинд тилидан дарс берадиган
ўқитувчилар сони ҳам ортиб борди. Ҳинд филологияси кафедраси ҳиндшунослик ихтисос-
лигининг таниқли ўқув марказларидан бирига айланиб борди. Шу вақт давомида ҳинд ва урду
тилларидан ташқари, бенгал тили бўйича ҳам мутахассислар тайёрлаб келинди. Бенгал
мутахассислиги бўйича таниқли ва ягона ўқитувчи бўлмиш З.С.Комилов “Бангал ва ҳиндий
тиллари қиёсий морфологияси” курсига асос солган.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

99

1971 йили Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида имзоланган дўстлик ва ҳамкорлик шартномаси

ҳамда бошқа маданий ишларга тегишли битимлар туфайли икки давлат ўртасидаги жипслашиб
бораётган алоқалар янада мустаҳкамланди.Тил ўрганиш соҳасида назарий ва амалий
кўникмаларни такомиллаштириш учун кенг уфқларни очиб берди. Бунинг натижасида ҳинд,
урду ва бенгал тилларини илмий-назарий ўрганишга доир анчагина илмий-тадқиқот ишлари
амалга оширилган. Мазкур илмий тадқиқотларнинг аксарияти “шарқ тиллари лексикологияси”,
“грамматика оид муаммолар” ва “семантиканинг ўзига хос жиҳатлари” га тегишлидир.

Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда бенгал тилини ўргатиш жараёнига кафедранинг катта

ўқитувчиси З.С.Комилов улкан ҳисса қўшган. Олимнинг илмий иши бенгал ва ҳиндий тилларидаги
феъл шаклларининг қиёсий таҳлили билан боғлиқ бўлган. Катта ўқитувчи З.С.Комиловнинг дарс
бериш усули ҳинд бўлимида ўқув жараёни учун жуда ҳам қўл келган. Ушбу ўзига хос услуб
ҳанузгача ижобий баҳоланиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси мустақиликка эришгандан сўнг
икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар янада кенгайди. Бу эса Ўзбекистон бенгалшунос-
лиги учун янги босқич бошланганидан дарак эди. 1995 йилда Тошкент давлат шарқшунослик
институтининг таниқли бенгалшуноси Зоҳиджон Комиловнинг бенгал тили бўйича биринчи бўлиб
номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиши улкан муваффақиятлардан бири бўлди.

ТошДШУда ҳиндий, урду тиллари билан бир қаторда бенгал тили ҳам кенг миқёсда ўқитилган.

Биз бугунги кунда ҳам шу анъананинг давом этишини истаймиз ва ўша жараённи яна қайта тиклаш
тарафдоримиз. Ушбу мақолани ёзишдан кўзланган асосий мақсад ҳам шундан иборат эди.

Ўзбекистон Республикасида бенгал тилининг грамматик тизимини чуқур ва атрофлича

ўрганиш билан боғлиқ кўпгина илмий хулосалар ва рисолалар Зоҳиджон Комиловга тегишлидир.
Устознинг тинимсиз меҳнати ҳамда фидоийлик билан қилган хизматлари шарофати билан
Тошкент давлат шарқшунослик институтида бенгал тилини биладиган мутахассисларнинг икки
гуруҳи тайёрланган. Минг афсуслар бўлсинки, Зоҳиджон Комиловнинг бевақт вафоти сабабли
бенгал тилини ўқитиш жараёни тўхтаб қолган. Зоҳиджон Комиловдай олимнинг дунёдан кўз
юмиши Тошкент давлат шарқшунослик институти ва шарқшунослар учун катта йўқотиш бўлди.
Тил ўқитиш тўхтагани билан давлатлараро алоқалар кенг жабҳаларда давом этмоқда. Шуни
алоҳида таъкидлаш лозимки, институт раҳбарияти, Жанубий Осиё тиллари кафедраси ва
Маҳатма Ганди номидаги Ҳиндшунослик маркази ўзбек бенгалшунослигини янада ривожлан-
тиришга ҳаракат қилиб, 2010 йилда институтда Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистон-
даги собиқ элчиси Муҳаммад Ҳасиб Азиз жаноби олийлари иштирокида “Ўзбекистонда бенгал-
шунослик” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. 2013 йили Маҳатма Ганди
номидаги Ҳиндшунослик маркази, Хорижий шарқ мамлакатлари адабиёти ва Жанубий Осиё
тиллари кафедралари “Рабиндранатҳ Тагорнинг Нобел мукофоти совриндори бўлганлигининг
100 йиллиги” га бағишланган яна бир илмий-амалий анжуман ташкил этиб ўзбек халқи ва
бангладеш халқлари муносабатларининг янада кенгайишига хизмат қилди.

Профессор О.Н.Шаматовнинг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда бенгал тилини қайта

тикланган ва Москвада чоп этилган дарслик ва луғатларнинг сони кўпайтирилган. Профессор
О.Н.Шаматовнинг ташаббуси ва Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси
билан келишилган ҳолда институт ўқитувчиси Сайёра Раҳимовани Бангладеш Халқ
республикасида 6 ойлик бенгал тили ўқув курсига юборди. Шу аснода бенгал тилини яна
институтда қайтадан ўқитиш масаласи илгари кўтарилган эди. Бундан ягона мақсад Зокиржон
Комиловнинг Ўзбекистонда бенгал тилини ўқитиш борасида олиб борган холис хизматларини
зое кетказмасдан, у киши бошлаган эзгу ишни давом эттириш эди. Бу мақсадга эришилган эди. Минг
афсуслар бўлсинки, бевақт ўлим О.Н. Шаматовни орамиздан олиб кетди. Жуда чуқур қайғу билан


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

100

шуни айтиш мумкинки, бенгал тилини қайта ўқитиш учун олиб борилаётган сайъи- ҳаракатларни
Озоджон Шаматов кўра олмадилар. Мазкур тилни ўқитиш учун сарфланган давлат сармояси беҳуда
кетмаслиги керак. Кафедрада бенгал тилини қайтадан очиш масаласи ҳозирги пайтда ҳам долзарб
масала сифатида ўрганилмоқда. Бу масала олдимизда турган катта муаммолардан биридир. Марҳум
Зоҳид Комилов вафотидан сўнг бенгал тили институтда қайта ўқитиш масаласи узил-кесил йўлга
қўйилгани йўқ. Аммо барча олимлар томонидан олиб борилган уринишлар ўз самарасини беради,
деб умид қиламиз. Ўзбекистонлик олимлардан ташқари Бангладеш Халқ Республикасининг
Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Масуд Маннаннинг ҳам бенгал тили ривожига
қўшаётган ҳиссаси жуда каттадир. Элчи жанобларининг ташаббуси билан беш йил мобайнида ҳар
йили тил байрами узлуксиз ўтказиб келинади. Ўша шодиёнада кўпгина давлат элчихоналаридан
келган вакиллар ўз она тилида шеърлар ўқиб беришди. Тилга оид шеърларни китоб ҳолида чоп
этишди. Замонавий адабиётга оид бенгал шеърлари ўзбек тилига таржима қилиниб китобхонларга
тақдим этилди. Бу савобли ишлардан биргина мақсад бенгал тилини кенг жамоатчиликка танитиш ва
Ўзбекистонда мазкур тилни қайта ўқитишни тиклашдир. Ҳар икки мамлакат, Ўзбекистон
Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикаси халқи ўз она тилини эъзозлайди ва кўпчилик
ўрганишини истайди. Масуд Маннан жаноби олийлари ҳам ўзбек тилини сидқидилдан пухта
ўзлаштирган. Она тилимизга ҳурмат бажо келтирган ҳолда Бангладеш халқ кунларида кириш
нутқлари, маърузаларини ўзбек тилида, аъло даражада сўзлаб жамоатчиликнинг ҳурматини қозонган.
Халқимизда “саломга алик”, “қарс икки қўлдан чиқади” деган иборалар қўлланади. Тошкент давлат
шарқшунослик институтида бенгал тилини қайтадан ўқита бошлаш халқаро миқёсда катта аҳамият
касб этади. Жаноб элчининг институтга кўп маротаба ташриф буюриши, Жанубий Осиё тиллар
кафедрасидаги Маҳатма Ганди номли ўқув марказида ўтказилган барча анжуманларда шахсан
қатнашиши таҳсинга сазовордир. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, 1971 йилда Тошкент давлат
университети Шарқшунослик факультетида ўқув дастурига мувофиқ бенгал тили ўқитилди ва
Тошкентдаги “Радуга” ва “Прогресс” нашриётларида ўзбек адабиётидаги энг сара асарлар бенгал
тилига таржима қилинди. Ўз навбатида бенгал адибларининг асарлари, жумладан “Ҳалокат”, “Бибҳи
соҳили”, “Қобуллик” ва бошқа бир қанча китоблар ўзбек тилига ўгирилган эди. Ўша даврда ўзбек
китобхонлари Тҳакурнинг кўпгина насрий ва назмий асарлари билан танишдилар. Адибнинг
драмалари асосида “Ганг дарёсининг қизи” ва “Почта” каби саҳна асарлари театрларимизда такрор-
такрор қўйилди. Бенгал – Ўзбек маданий алоқаларининг авж нуқтаси ХХ аср бошларида Ҳиндистон
ва Бангладешнинг буюк мутафаккир шоири Рабиндранатҳ Тҳакурнинг Ўзбекистонга ташрифи билан
бошланди. Нобель мукофоти совриндори бўлган бу буюк адиб жаҳон миқёсида юқори обрў-
эътиборга эга эди. Олтмишинчи йиллар унинг саккизта ажойиб асари ўзбек тилига илк бор таржима
қилинган. Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, Рабиндранатҳ Тҳакур ҳинд ва банладеш халқлари
ҳаётини ўзбекларга илк бор таништирган адибдир. Бу танишув ўтган юз йилликнинг бошида, яъни
1920 йилда “Қизил шарқ” журналида Рабиндранатҳ Тҳакурнинг “Боғбон” номли тўпламига
киритилган шеърларидан бирининг ўзбек тилига таржимаси нашр этилиши билан бошланган. 1924
йилда эса “Маориф ва ўқитувчи” журналида етук адабиётшунос олим Чўлпон ўзининг Тҳакур
ижодига бағишланган мақоласини эълон қилган.

Тошкент давлат шарқшунослик университетида узоқ йиллар кўпгина Жанубий Осиё тиллари,

хусусан урду, ҳиндий, панжобий ва бенгал тиллари аъло даражада ўргатиб келинган. Бенгал
тилининг институтда ўқитилишдан олдин Москвада бенгал тилида ҳам “Бенгал ўлкаси”, “Бенгал
тили” ва “Бенгал маданияти” каби китоблар чоп этилган эди. Бу ҳолатни ўша давр мафкурасига
хос иш деб баҳолаш мумкин. Бирор давлат билан қандайдир муносабатлар (ижобий ёки салбий)
натижасида унинг тили ва маъданиятига эътибор беришдан бошланади. Талаба маълум бир


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

101

давлатнинг тилини ўзлаштириши натижасида маданиятини ҳам билишни ўз олдига мақсад қилиб
қўяди. Бангладеш Халқ Республикаси 1971 да мустақиллигини расман тантанали эълон қилди.
Собиқ Иттифоқ ўзини «янги давлатларнинг дўсти» деб ҳисоблар эди. Шу боис ТошДУ
Шарқшунослик факультетида бенгал тилини ўргатиш гуруҳи очилди. Ўша пайтдан бенгалшу-
носликка олий таълимнинг ўқув тизимидаги алоҳида фани даражасида диққат-эътибор кучайиб
борди. Албатта бу тилни ўргатишни бошлаш учун Москвадан мутахассислар таклиф этилди.
Шундай мутахассислардан бири фан номзоди И.А.Стрижевская кўплаб ўзбек ёшлари, кўплаб
хорижлик талабаларга бенгал тилини ўқитиш йўлида ўз меҳнатини аямади. Олима ТошДУда ўзи
тайёрлаган бенгал тили мутахассислари билан доимо фахрланар эди. Бангал тилига қизиқиш
ортган сари ТошДУ Жанубий Осиё тиллари (ЖОТ) кафедраси профессор ва ўқитувчилари ҳам бир
ёқадан бош чиқариб бенгал тилини Тошкент шаҳрининг ўрта таълим мактабларидан бирида
ўқитиш ташаббуси билан чиқдилар. Минг афсуслар бўлсинки, айрим сабабларга кўра мақсадга
эришилмади. Ана шундай сабаблардан бири ота-оналар вазиятни тўғри тушуна олишмагани бўлса,
бошқаси мактаб раҳбарларини кўндира олмаслик бўлди. Ҳиндий тилини ўқитишга ихтисослашган
Тошкент шаҳридаги (91-1-3-144-ўрта таълим) мактаблари ҳиндий тилини ўқитишга ихтисослашган
бўлиб, ўз фаолиятларини намунали тарзда олиб бораётган эди. Агарда ўша пайтда бенгал тилини
ҳам мактабларда ўқитиш тизими амалга оширилганда ТошДУга бенгал тилини ўрганиш учун
келган талабалар сақланиб қолган бўлар эди. Айни пайтда Зоҳиджон Комилов томонидан олиб
борилган тахминан 10 йиллик машаққатли меҳнат ва илмий изланишлар зое кетмаган бўларди. Бир
нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки, бенгалшунослик йўналишда аниқ ва кенг истиқболлар фақат
давлатимиз мустақиликка эришгандан сўнг амалга оша бошлаган эди. Аммо Зоҳиджон Комилов
вафотидан сўнг тўхтаб, музлаб қолган бенгал тилини ўрганиш жараёнини эритиш вақти келди.
Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Жанубий Осиё тиллари кафедрасини керакли
мутахассислар билан бойитган ҳолда қайта ўқитишни йўлга қўйиш лозим. Шу муносабат билан
Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Масуд Маннан жаноби олийлари ҳам
бенгал тилини Ўзбекистонда ўқитиш ва уни ривожлантириш борасида турли маданий ва илмий
соҳада амалий фаолиятлар олиб бормоқда. Хусусан, жаноб элчи Рабиндранатҳ Тҳакур яшаган
давридаги шоирларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилдириб ўзбек тилида китоб ҳолида
нашр эттирди. 2014 йил биринчи тўпламни нашр этиш учун турли ёш гуруҳларига мансуб 25 та
таниқли замонавий шоирлар танлаб олинди. Рабиндранатҳ Тҳакурдан кейин яшаган шоирлар Кази
Назрул Ислом, Жибонондо Дас ва Шуканто Бхартачарялар ўз даврининг энг таниқли адабий вакили
сифатида сараланган. 50-70-йилларда яшаган шоирлардан Самсул Ҳокдан, Аҳсан Хабиб, Шамсул
Роҳман, Ал-Маҳмуд, Абу Зафар Убайдулла ва Фаррух Аҳмад кабиларнинг асарлари ҳам таржима
қилинган. Ҳозирги кунда ҳам замонавий адибларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилиш
давом этмоқда. Хотима тариқасида шунга алоҳида урғу бериб ўтиш лозимки, ўзбек бенгалшунослиги
мамлакатимизда шаклланган ҳиндшуносликнинг ўта муҳим ва ажралмас қисми саналади.
Институтнинг ЖОТ кафедраси катта ўқитувчиси, филология фанлари номзоди Зоҳиджон Комилов
ўзининг илмий ва педагогик фаолиятини шу соҳанинг ривожига бағишлаган ҳолда жасорат кўрсатиб,
улкан тадқиқий изланишларни бажаришга шон-шараф билан эришган экан, буни асрай билишимиз
керак. Мазкур тадқиқотлар ўзбек бенгалшунослигига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилган, келажакда
бенгал тилини яна қайта бошлашга асос бўла олади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бенгал
тилини ўқитиш ва тарғиб этиш учун шу тилдан дарс берувчи устозлар, Ўзбекистондаги Бангладеш
Халқ Республикаси элчихонаси ва албатта бенгалиялик ҳамкорларнинг кўмаги жуда зарурдир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов