Особенности экономического развития Индии

CC BY f
157-166
10
2
Поделиться
Азизова, Н., & Абдуллаева, Ш. (2020). Особенности экономического развития Индии. Восточный факел, 3(3), 157–166. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14919
Назира Азизова, Ташкентский государственный институт востоковедения

Старший преподаватель

Шахноза Абдуллаева, Ташкентский государственный институт востоковедения

Преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются особенности социально-экономической модели Индии и  современные  тенденции  ее  развития,  анализ  и  регулирование  внешней  торговли,  важность увеличения экспортного потенциала в модернизации экономики, оптимизации структуры импорта, привлечении иностранных инвестиций и иностранной инвестиционной политике.  Индия  предлагает  миллионам  путешественников  возможность  отдохнуть  у  моря  и  гор, туризма  и  архитектурных  памятников,  незабываемых  каникул,  фестивалей  и  карнавалов, духовного подъема и глубокого погружения в культуру, обычаи и духовное наследие страны. Выявлено,  что  Индия  является  важным  направлением  в  азиатском  регионе  с  уникальными природными, рекреационными, культурными и историческими ресурсами для развития туризма. Стремительное  развитие  связи  и  информации,  промышленности  и  досуга  в  стране, благосостояние  населения  во  многих  странах  мира  резко  повысили  уровень  диверсификации внутреннего и внешнего туризма, видов и направлений туризма. Кроме того, этапы и направления развития индустрии туризма в Индии, а также существующие свободные экономические зоны рассматриваются как важная форма внешнеэкономической деятельности страны. В конце статьи даются мнения и комментарии по теме и делается четкий вывод.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

157

ҲИНДИСТОННИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

АЗИЗОВА НАЗИРА

Катта ўқитувчи, ТДШУ

АБДУЛЛАЕВА ШАХНОЗА

Ўқитувчи, ТДШУ

Аннотация. Мақолада Ҳиндистон ижтимоий-иқтисодий моделининг ўзига хос жиҳатлари ва

ривожланишининг замонавий тенденциялари, ташқи савдоси таҳлили ва уни тартибга солиш
амалиёти, мамлакат иқтисодиётини модернизациялашда экспорт салоҳиятини оширишнинг
аҳамияти, импорт таркибини мақбуллаштириш, ҳамда хорижий инвeстицияларни жалб этиш ва
ташқи инвeстиция сиёсати хусусиятлари каби масалалар ёритилган. Ҳиндистон туризмнинг
асосий турлари ривожланган марказлардан биридир.

Ҳиндистон миллионлаб саёҳатчиларни денгиз ва тоғлар бўйлаб дам олиш, сайёҳлик ва архитектура

ёдгорликлари, унутилмас дам олиш, фестивал ва карнаваллар, маънавий юксалиш ва мамлакатнинг
маданияти, урф-одатлари ва маънавий меросига чуқур сингиб кетиш имкониятини таклиф этади.

Ҳиндистон сайёҳликни ривожлантириш учун ноёб табиий, рекреацион, маданий ва тарихий

манбаларга эга бўлган Осиё минтақасининг муҳим манзили эканлиги очиб берилган.

Мамлакатда алоқа ва ахборотлаштириш, саноат ва дам олиш, дунёнинг кўплаб мамлакатларида

аҳолининг фаровонлиги жадал ривожланиб бораётгани сайёҳликнинг ички ва ташқи сайёҳлик
сафарларини, туризм турларини ва йўналишларини диверсификация қилиш даражасини кескин оширди.

Бундан ташқари, Ҳиндистонда туризм соҳасининг ривожланиш босқичлари ва йўналишлари, ҳамда

мавжуд эркин иқтисодий ҳудудларнинг мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятининг муҳим шакли сифа-
тида қаралган. Мақола охирида мавзу бўйича фикр ва мулоҳазалар келтирилиб, аниқ хулоса кўрсатилган.

Таянч сўз ва иборалар: Ташқи иқтисодий алоқалар, ташқи савдо, экспорт, импорт, инвeстиция,

инвeстиция сиёсати, туризм, халқаро туризм, жаҳон бозори, эркин иқтисодий ҳудудлар.

Аннотация. В статье рассматриваются особенности социально-экономической модели Индии

и современные тенденции ее развития, анализ и регулирование внешней торговли, важность
увеличения экспортного потенциала в модернизации экономики, оптимизации структуры импорта,
привлечении иностранных инвестиций и иностранной инвестиционной политике.

Индия предлагает миллионам путешественников возможность отдохнуть у моря и гор,

туризма и архитектурных памятников, незабываемых каникул, фестивалей и карнавалов,
духовного подъема и глубокого погружения в культуру, обычаи и духовное наследие страны.

Выявлено, что Индия является важным направлением в азиатском регионе с уникальными

природными, рекреационными, культурными и историческими ресурсами для развития туризма.

Стремительное развитие связи и информации, промышленности и досуга в стране,

благосостояние населения во многих странах мира резко повысили уровень диверсификации
внутреннего и внешнего туризма, видов и направлений туризма.

Кроме того, этапы и направления развития индустрии туризма в Индии, а также существующие

свободные экономические зоны рассматриваются как важная форма внешнеэкономической деятель-
ности страны. В конце статьи даются мнения и комментарии по теме и делается четкий вывод.

Опорные слова и выражения: Внешнеэкономические связи, внешняя торговля, экспорт, импорт,

инвестиции, инвестиционная политика, туризм, международный туризм, мировой рынок, свободные
экономические зоны.

Аbstrаct. The article discusses the specifics of the socio-economic model of India and current trends in

its development, analysis and regulation of foreign trade, the importance of increasing export potential in


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

158

modernizing the economy, optimizing the import structure, and attracting foreign investment and foreign
investment policy.

India offers millions of travelers the opportunity to relax by the sea and mountains, tourism and

architectural monuments, unforgettable vacations, festivals and carnivals, spiritual uplift and deep
immersion in the culture, customs and spiritual heritage of the country. It was revealed that India is an
important destination in the Asian region with unique natural, recreational, cultural and historical
resources for the development of tourism.

In addition, the stages and directions of development of the tourism industry in India, as well as the existing

free economic zones are considered as an important form of foreign economic activity of the country. At the end
of the article, opinions and comments on the topic are given and a clear conclusion is made.

Keywords аnd expressions: Foreign economic relations, foreign trade, export, import, investment,

investment policy, tourism, international tourism, world market, free economic zones.

Кириш.

Бугунги кунда Ҳиндистоннинг иқтисодий салоҳиятига баҳо берар эканмиз,

йирик ҳажмдаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳияти дунёнинг учинчи энг йирик
иқтисодиётга айланишига сабаб бўлди. Яъни, ЯИМнинг сотиб олиш қобилияти бўйича
АҚШ ва Хитойдан кейинги ўринни эгалламоқда. Айтиш мумкинки, Ҳиндистон Хитойнинг
муносиб рақобатчиси бўла олади. Ушбу мамлакатларнинг ривожланиш моделларининг бир
қанча фарқли ва ўхшашлик жиҳатлари мавжуд.

Ҳиндистон Республикаси Жанубий Осиёда жойлашган мамлакат бўлиб, майдони бўйича

дунёда 8-чи, аҳоли сони бўйича 2-ўринни эгаллаган улкан мамлакатдир. Жаҳоннинг энг
қадимий давлатларидан бири бўлган Ҳиндистон 200 йил мобайнида инглиз колониза-
торлари ҳукмдорлиги остида бўлган. 1947 йили Ҳиндистон доминион мақомини олиб
мустақилликка эришди, 1950 йили республика деб эълон қилинди.

Жаҳон банкининг маълумотларига қараганда, ҳозирги кунда мамлакат аҳолиси 1,38

млрд. (2018 йил) кишини ташкил этмоқда. Шундан 24 ёшдан юқори бўлган аҳоли сони 572
млн. кишига етган. Бу эса Ҳиндистоннинг дунёдаги энг ёш аҳолига эга эканлигини
кўрсатади. 2014 йилда олиб борилган иқтисодий тадқиқотларга кўра, мамлакатда ишлаш
ёшидаги аҳоли жами аҳолининг 58%ини ташкил қилган. 2021 йилгача бу кўрсаткич 64%дан
ортиқ бўлиши кутилмоқда ва 20-35 ёш оралиғидаги аҳоли энг катта улушга эга бўлади.

Бунда “Деҳли музокараси” консепсиясининг баъзи бир жиҳатлари “Пекин музокараси”

билан мос келишини кўришимиз мумкин. Ҳар иккала модел иқтисодий ўзгаришларни олиб
боришда маълум метод, муддат ва суръатларидан фойдаланган ҳолда, миллий ўзига хослик-
ни ҳисобга олган ҳолда “Вашингтон музокараси”нинг бир қанча либерал йўналишларини
жорий қилишни мўлжалламоқда. Ҳар иккала моделнинг асосий хусусиятлари сифатида
қуйидагиларни айтиш мумкин: иқтисодиётни эркинлаштиришни амалга ошириш характери,
ислоҳотлар олиб бориш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда тузулмавий ўзгаришларни
ҳам инобатга олиш ҳамда иқтисодиётнинг асосий тармоқларини назорат қилиш ва
ривожлантиришда давлатнинг муҳим роли ва бошқалар ҳисобланади.

Ҳиндистоннинг йирик ҳажмдаги хом-ашё базасига эга эканлиги ҳам унинг ишлаб

чиқаришдаги устунлигини белгилаб беради. Ҳиндистон кўмир, темир рудаси ва пахта каби
хом-ашёларга бой ҳисобланади. Ҳиндистон жаҳондаги 5-энг йирик кўмир захирасига эга,
глобал темир рудасининг 5%ини ишлаб чиқарувчи 4-энг йирик мамлакат ҳамда энг йирик
пахта етиштириш бўйича Хитой билан тенглаша оладиган мамлакат сифатида намоён
бўлмоқда. Йирик ҳажмдаги хом-ашёнинг мавжудлиги маҳсулот таннархини камайтиради ва
натижада паст нархда ишлаб чиқарилган маҳсулот рақобат устунлигини таъминлайди.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

159

Мамлакатдаги хом-ашёнинг ички захираси глобал истеъмолдан ҳоли равишда, ишлаб
чиқариш соҳасини таъминлай олади.

Маълумки, дунёдаги ҳеч бир мамлакат ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўймасдан,

бошқа давлатлар билан савдо муносабатларини олиб бормасдан ривожлана олмайди. Шу
жумладан, Ҳиндистон ҳам жаҳон иқтисодиёти билан жадал интеграциялашиб бораётган
мамлакатлардан биридир.

Глобаллашув шароитида Ҳиндистон иқтисодий ривожланиш дастурининг муҳим

йўналишларидан бири – бу мамлакатни жаҳон хўжалигига, шу жумладан халқаро савдо
тизимига интеграциялашуви стратегияси ҳисобланади.

Ҳиндистон миллий хўжалигининг ривожланишида ташқи иқтисодий алоқаларнинг

аҳамияти мамлакатга қўшимча моддий ва молиявий манбаларни жалб қилиш, шунингдек
ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бир қисмини жаҳон бозорига чиқариш зарурати билан
белгиланади. Илмий-техникавий инқилоб даврида унинг аҳамияти янада ошиб боради,
чунки ташқи иқтисодий алоқалар саноати ривожланган давлатлардан фан-техника
ютуқларининг импорти амалга ошириладиган муҳим каналлардан бириган айланади.

Мақсад ва вазифалар.

Ҳиндистонда ташқи иқтисодий алоқалардан, биринчи навбатда,

иқтисодий қолоқликни бартараф қилиш ҳамда мамлакат иқтисодий мустақиллигини
мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланилади. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳинд буржуазияси,
айниқса, унинг монополистик доиралари ташқи иқтисодий муносабатларни ўз
даромадларини ошириш манфаатларига бўйсиндиришга уринмоқдалар.

Ҳиндистон миллий иқтисодиёти учун ташқи иқтисодий алоқаларнинг аҳамияти уларни

ривожлантиришда ва ички иқтисодий жараёнларга таъсир самарадорлигини оширишда
давлатнинг фаол иштирокини белгилаб беради. Ушбу мақсадлар учун давлат томонидан
жаҳон бозорида хусусий капитал фаолиятини тартибга солишнинг билвосита усуллардан
бошлаб, ташқи иқтисодий дастурларни амалга оширишда бевосита иштирок этишгача
бўлган кенг воситалар мажмуи қўлланилади.

Ҳиндистон давлати мустақилликка эришиб, ўз ислоҳотларини бошлагандан сўнг кўп

томонлама савдо тизимига мос институционал ва қонунчилик тизимини такомиллаштириб
борди. Савдо сиёсатининг асосий институционал тизими бир неча марта ўзгартирилди.
Қонунчилик ҳам қайта кўриб чиқилиб, бир нечта янги қонунлар қабул қилинди.

Ташқи савдо қонунига кўра, Ҳиндистоннинг савдо сиёсатиннинг асосий мақсадлари

унинг ташқи дунёга очилишини тезлаштириш, ташқи савдони ривожлантириш, иқтисодий
ривожланишни қўллаб-қувватлашдир.

Амалга оширилган ислоҳатлар натижасида Ҳиндистон ташқи савдосида сезиларли

ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда. Бу борада ушбу мамлакат нафақат Осиёда, балки
жаҳонда ўз ўрнига эга бўлиб келмоқда.

Ҳиндистон янги минг йилликка кучли ва мустаҳкам молиявий истиқболлар билан кириб

келди. Осиё бозоридаги барқарорлик Ҳиндистон иқтисодиётининг ишончлилигига кафил бўла
олади. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланишида экспорт жадал ўсди. Бу ҳолат аввало,
савдонинг эркинлашуви, тарифларнинг пасайиши ва энг фаол экспорт соҳаси бўлган ахборот
технологиялари секторига хорижий инвестицияларнинг очиқлиги натижасида рўй берди.

Ҳиндистон ривожланишининг миллий модели қувиб етиб ривожланишга асосланган

бўлиб, ушбу модель доирасида ҳукумат технологик билимларни ташқаридан олиб киришга,
ва айни пайтда, халқаро рақобатчилар томонидан миллий саноат учун келиб чиқиши
мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олишга ҳаракат қилди. Бироқ, Корея ва


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

160

Хитойдан фарқли ўлароқ, Ҳиндистон жаҳон билимлар захирасидан самарали фойдала-
нишнинг уддасидан чиқа олмади. Илғор технологиялардан биргаликда фойдаланишга
йўналтирилган давлат сиёсатининг самарадорлиги шу даражада паст бўлдики, экспорт
ҳанузгача Ҳиндистон иқтисодиётининг етакчи кучига айланмади. 2016-2019 йилларда
мамлакат иқтисодиётининг иккита етакчи тармоғи ялпи экспорт ҳажмининг фақатгина 12-
13 фоизини етказиб берди. Ваҳоланки, Корея ва Хитой учун мазкур кўрсаткич мос равишда
64% ва 35%ни ташкил этган.

Ҳиндистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларининг барча унсурлари амалга оширилаётган

ислоҳотларга мувофиқ тарзда сифат жиҳатидан ўзгарди. Биринчи навбатда, бу мамлакатга
хорижий хусусий инвестицияларни ҳажмини қисқариши ва бу айниқса муҳим, мамлакатга
сармояларни жалб этиш шарт-шароитларини ёмонлашувига олиб келди. Шу билан бирга
Ҳиндистоннинг хорижий хусусий капитал билан ўзаро муносабатлари ҳаддан зиёд яқин
бўлиб қолмоқда. Бунга мамлакатга янги технологияларни олиб кириш, унинг экспортини
ривожлантириш, энергоресусрларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришни ўз зиммасига
олган хорижий компанияларга имтиёзлар бериш орқали эришилади.

Нотариф тўсиқларнинг қуйидагиларидан фаол фойдаланилади: ташқи иқтисодий фао-

лиятни амалга оширувчи иштирокчиларнинг рўйхатдан ўтганлиги, ташқи савдо операция-
ларида лицензиянинг мавжудлиги, маҳсулот маркировкасига юқори талаб, Ҳиндистон
сифат стандартларига мос келадиган маҳсулотнинг техник сифат стандартларига бўлган
талаб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импорти устидан назорат (фитосанитарик сертификат
олиш, мамлакатда ўсимликлар, мевалар, ҳайвон маҳсулотларини олиб кириш учун турли
хил рухсатномалар) шулар жумласидандир.

Ҳиндистон миллий иқтисоди учун ташқи иқтисодий алоқаларнинг аҳамияти давлатни

мазкур алоқаларни ривожлантириш ва ички иқтисодий жараёнларга таъсирининг
самарадорлигини оширишдаги фаол иштирокини шартлаб беради. Бу мақсадларда давлат
томонидан воситаларнинг кенг арсинали қўлланилади, булар жаҳон бозорида хусусий
капитал фаолиятини тартибга солишнинг билвосита услубларидан тортиб ташқи иқтисодий
дастурларни амалга оширишдаги бевосита иштирокларигача ўз аксини топади.

Ҳиндистон ташқи савдосининг ривожи аксарият ҳолларда жаҳон савдосининг умумий

ҳолати ва жаҳон бозорининг конъюктураси билан белгиланади.

Ҳиндистон ташқи савдосини ривожлантиришда давлатнинг роли ҳам катта аҳамият касб

этади. Экспорт савдосидагидек каби, давлатнинг импорт ривожига таъсири биринчидан,
давлат томонидан тартибга солиш тизим орқали ва иккинчидан, давлат ташқи савдо
компаниялари ва давлат сектор корхоналарининг импорт операцияларини амалга оширишда
бевосита иштироки орқали намоён бўлади.

Импортни давлат томонидан тартибга солиш ўз ичига валютани тартибга солиш,

лицензия бериш, тариф сиёсати, импорт квоталарини белгилаш, алоҳида товарларни олиб
кириш устидан бевосита давлат назоратини ўз ичига олади. Давлатнинг тартибга солиш
фаолиятининг мазкур йўналишларидан ҳар бири савдо ва тўлов балансларидаги мураккаб-
лик шарт-шароитларида айниқса катта аҳамиятга эга. Унга мувофиқ, давлат томонидан
ташқи савдони тартибга солиш биринчи навбатда, валюта маблағларини тежалишини
таъминлашга қаратилган. Бу мақсадга давлат экспортерларига импорт имтиёзларини бериш
йўли билан эришади. Бундай ҳолатда импортни тартибга солиш, экспорт тартибга солиш
билан узвий ўзаро боғлиқдир.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

161

Бир пайтни ўзида, экспортни рағбатлантириб валютани тежамкорона сарф-ҳаражат

қилишга давлат томонидан импортни тартибга солишнинг бошқа чоралари ҳам қаратилган.
Жумладан, экспорт учун фаолият юритаётганларга асбоб-ускуна, хом-ашё, қўшимча қувват-
ларни яратиш учун компания ва эҳтиёж қисмларини импортига лицензияларни беришдир.

Усуллар.

Давлат томонидан импортни тартибга солишнинг яна бир муҳим мақсади бу

миллий саноатни ҳимоялаш. Айнан бу эрда протектсионизм, антиимпериалистик мазмунга
эга бўлиб, умуммиллий манфаатларга хизмат қилади. Миллий иқтисодни муҳофаза қилиш
қуйидагиларни киритиш орқали амалга оширилади:

-

Божларнинг юқори тўлови;

-

Импорт квоталари;

-

Мамлакат ичида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва товарларга индентик бўлган

маҳсулот ва товарларни бевосита таъқиқлаш.

Импортдаги давлатнинг кучли ўрни давлат ташқи савдо ташкилотлари фаолиятининг

йирик миқёслари ва уларга алоҳида товарлар импортининг махсус ҳуқуқи берилиши билан
белгиланади. Ташқи савдо ташкилотлар импорт операцияларни амалга оширишда иштирок
этаётган ягона эмас, балки бош давлат ташкилотларидир. Машина ва асбоб-ускуналар
импортининг катта ҳажми бу товарларни бевосита истеъмолчи бўлган давлат саноат
корхоналари томонидан амалга оширилади.

Импортни давлатлаштирилиши Ҳиндистоннинг жаҳон савдосида, меҳнатнинг халқаро

тақсимланишидаги иштирокининг характерига ўз таъсирини кўрсатади. Ҳиндистон
импортида давлат секторининг умумий улуши ўсгани сари умуммиллий манфаатлардан
келиб чиққан импорт савдо рационаллашувига эришилади, монополияларнинг мамлакат
хўжалик ривожига салбий таъсири чекланади.

Хусусий экспортчиларни давлат томонидан рағбатлантиришнинг иккинчи тури ўз ичига

валюта имтиёзларини оладики, масалан, экспортдан олинган валюта маблағларининг бир
қисмини экспорт ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришга, ушбу ишлаб чиқаришга хом ашё
ва материал сотиб олишга, қатъий валютада премиялар беришга ишлатиш шулар сирасига
киради. Бундай давлат томонидан рағбатлантиришнинг мисоли сифатида 1975 йил
сентябрида Ҳиндистон савдо вазирлиги томонидан қабул қилинган қарор бўлиши мумкин,
бу қарорга мувофиқ йирик миллий хусусий экспортёрларга мис, жун ва экспортга ишлаб
чиқариладиган товарлар учун баъзи бир бошқа хом-ашё ва материаллар турларини
импортига валюта сарф-ҳаражатларини оширишга рухсат берилди. 1977 йилда экспортнинг
ишлаб чиқариш базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ҳиндистон фирмаларига экспорт
маҳсулотини ишлаб чиқариш учун зарурий бўлган ҳар қандай товарларни импорт қилиш
ҳуқуқи берилди, унинг ҳажми мазкур фирмалар экспорти қийматининг 25%ни ташкил
қилди. Махсус имтиёзлар майда ва ўрта экспортёрларга ҳам берилди. Жумладан, эркин
конвертация қилинадиган валютада 50 минг рупиягача бўлган импорт лицензиялари
ажратилди. Агарда майда саноат секторининг корхонаси ўз маҳсулотининг 20%дан кўпро-
ғини экспорт қилган бўлса, мазкур лицензиялар ҳажми чекланмас эди.

Хусусий экспортчиларга ёрдам кўрсатишга қаратилган давлат тадбирларининг яна бир

тури ўз ичига хорижий бозорлар ҳақида ахборот йиғиш ва унга ишлов беришни, реклама
ишларини амалга оширишни, кўргазмалар ташкил қилишни олган.

Шуни таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон экспортини ривожлантиришда давлатнинг роли

хусусий корхоналарга турли рағбатларни тақдим этиш билан чекланмайди. Давлат ҳам
давлат ташқи савдо бирлашмалари тизими орқали мустақил равишда жаҳон бозорига


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

162

чиқдики, 1956 йилда ташкил қилинган Давлат савдо корпорацияси (ДСК) уларнинг
биринчиси бўлди.

Кўплаб ҳинд давлат компаниялари Ҳиндистон машинасозлиги, металлга ишлов бериш,

металлургия ва кимё соҳаларининг маҳсулотининг йирик истеъмолчилари бўлган Африка,
Осиё мамлакатларининг буюртмалари туфайли жаҳон бозорига чиқдилар ва кейинчалик ўз
экспортларини кенгайтирдилар. Бу давлат саноат компаниялари асосан, фаолият
юритадиган соҳаларнинг маҳсулоти эди.

Давлат ташқи савдо корпорациялари ва саноат корхоналари экспорт ҳажмининг бундай

ўсиши туфайли давлатнинг экспорт операцияларидаги ролининг кучайиши Ҳиндистон
экспорт дастурлари самарадорлигининг ошишига ижобий таъсир кўрсатди.

Биринчидан, давлат секторининг фаол иштирокида мамлакат экспорти таркибида тайёр

маҳсулотлар, шунингдек валюта самарадорлиги юқори бўлган товарлар(машинасозлик,
кимё саноати маҳсулотлари) улушининг кўпайиши содир бўлди.

Иккинчидан, ҳозирда устувор вазифалардан келиб чиқиб экспортнинг жуғрофий

йўналишини ўзгартира оладиган кучли воситалар давлат тасаруффида бўлиб келмоқда.
Бошқача қилиб айтганда, экспорт фаолиятида давлат ролининг кучайиши Ҳиндистоннинг
жаҳон бозоридаги ўрнининг мустаҳкамланишига, товарлар рақобатбардошлигини ошишига
ҳамда экспорт тушумларининг кўпайишига кучли ижобий таъсир кўрсатди.

Глобаллашув жараёнлари авж олаётган ҳозирги даврда Ҳиндистон махсус дастурлар –

“Дигитал Индиа”, “Скиллс Индиа” ва “Маке ин Индиа” орқали экспортни такомиллаш-
тиришни мўлжаллаган. Бу учала дастур Бош Вазир Нарендра Моди ташаббуси билан 2015
йилда ишлаб чиқилган . Масалан, “Маке ин Индиа” дастурида иқтисодиётнинг 25 та
соҳасига урғу берилади: автомобилсозлик, автомобил эҳтиёт қисмлари, авиация,
биотехнология, кимё, қурилиш, ҳарбий саноат, ускунасозлик, электроник тизимлар, озиқ-
овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, информацион технологиялар, чарм, медиа, кончилик,
нефт ва газ, фармацевтика, порт ва логистика, темир йўл, тикланадиган энергия, йўллар,
коинот ва астрономия, тўқимачилик, иссиқлик энергияси, туризм ва меҳмонхона,
саломатлик шулар жумласидандир. Бу дастур доирасида қуйидагилар айнан Ҳиндистонда
“Маде ин Индиа” номи остида ишлаб чиқаришни ҳамда жаҳон бозорида рақобатбардош
бўлишига қаратилгандир.

Миллий иқтисодиётнинг ривожланиши, қўшимча иш жойлари яратиш, ишлаб

чиқарилган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини оширишда, шунингдек замонавий
технологиялар ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган хорижий инвестицияларни
мамлакатга жалб қилиш масаласига Ҳиндистон жуда катта аҳамият беради.

Натижалар ва мулоҳаза.

Ҳиндистон ҳукумати ривожланишнинг янги моделини таклиф

этди, бу ўз ичига иш амалиёти сифатини оширишдан, халқаро стандартларгача олиб чиқиш,
меҳнат ресурслари ва технологияларни ривожлантириш ва институцион тизимнинг
самарасини оширишдан иборат. Мамлакат раҳбарияти ислоҳатлар йўлидан бормоқда ва
келгусида ҳам молия ва корпоратив секторда тизимни янгилаш ишларини олиб бориш
тарафдоридир, шу билан бир вақтда, иқтисодий ўсишни таъминловчи эгилувчан макроиқ-
тисодий сиёсатни амалга ошириб келмоқда. Ҳиндистоннинг мақсади ХХI асрга мос келувчи,
ривожланган иқтисодиётли иқтисодий тизим тузишдан иборат.

Жуда катта ва мунтазам ўсиб бораётган бозор, ривожланиб бораётган инфратузилма,

мураккаб молиявий соҳа, тез мослашувчан тартибга солувчи тизим, давлатнинг барқарор-
лиги ва яхши ўйланган иқтисодий стратегия Ҳиндистонни инвестициялар учун жозибадор


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

163

мамлакатга айлантирди. Ҳиндистондаги ишбилармонлик муҳити юқори иқтисодий ўсиш
суръатларини таъминлаш имконини беради.

Инвестицион лойиҳалар инфраструктурани ривожлантириш, мамлакат экспорт сало-

ҳиятини ошириш, бандлик даражасини кўтариш (айниқса қишлоқ аҳолиси), олди техноло-
гияларни олиб кириш каби бир қатор ижтимоий аҳамиятига қараб Хорижий инвестиция-
ларни ҳаракатланиши бўйича кенгаш томонидан ўрганиб чиқилади.

Хорижий инвестицияларнинг ҳаракатланиши бўйича кенгаш ўз хулосасини 4-6 ҳафтада

чиқаради, қолган тегишли вазирлик, штат ҳокимликларининг ҳамда маҳаллий ҳокимликлар-
нинг розилигини олиш бир неча ойларга чўзилиши мумкин. Бир қатор бюрократик
тўсиқлардан ташқари, қонунчилик базасининг мукаммал эмаслиги, кўплаб штатларда
инфраструктуранинг яхши ривожланмаганлиги, маҳаллий ишчи кадрлар малакасининг
етарли эмаслиги, юқори солиқ ставкалари ҳамда молия ва банк хизматларидаги бир қатор
камчиликлар сабабли инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёни чўзилиб кетади.

Ҳиндистон ҳукумати энергетика, инфраструктура билан боғлиқ лойиҳалар, машинасоз-

лик, информацион технологиялар, фармацевтика, нефт-газ ва нефт-кимё комплекслари каби
Ҳиндистон иқтисодиёти тармоқларига ҳамда маҳаллий бозорда талаб юқори бўлган ишлаб
чиқариш соҳаси ва экспорт қилиниши мумкин бўлган бошқа бир қатор соҳаларга асосан
инвестиция киритишга рухсат беради.

Ҳиндистонда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар фаолияти қатъий талаблар

асосида давлат томонидан тартибга солинади. Бу эса ўз навбатида бундай корхоналар сони
ва мамлакат иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри инвестицияларнинг мўътадил
даражада сақланиб туришига сабаб бўлмоқда.

Ниҳоятда улкан ва мунтазам ўсиб бораётган бозор, жадал тараққий этаётган инфра-

тузилма, тез мослашувчан ишбилармонлик муҳити, турли имтиёзлар, барқарор ҳукумат
Ҳиндистоннинг инвестицион жозибадорлигини белгиловчи омиллар сирасига киради.

Ҳозирда Ҳиндистон ривожланаётган мамлакатлар орасида жаҳон ссуда капитали

бозоридаги кредит маблағларининг энг катта истеъмолчиси бўлиб ҳисобланади. Шу билан бир
қаторда бу давлат иқтисодий ривожланиш даражаси пастроқ мамлакатларга нисбатан борган
сари кўпроқ кредитор сифатида намоён бўлмоқда. Бу, албатта, миллий ишлаб чиқариш кучлари
ўсиш суратларининг тезлашиши ҳамда миллий иқтисодиётда бозор муносабатларининг
мустаҳкамланиши билан бевосита боғлиқ. Бир вақтнинг ўзида капитал чиқариш иқтисодиёт-
нинг кўп укладлилиги ҳамда ички бозорнинг нисбатан торлиги билан изоҳланадиган
Ҳиндистон иқтисодий ривожланишидаги қарама-қаршиликларни ҳам акс эттиради.

Ҳиндистон сўнгги йилларда бизнес билан шуғулланиш учун қулай объектга айланиб

бормоқда. Бир неча трансмиллий компаниялар фойда олиш мақсадида мамлакатга катта
миқдорда инвестиция киритмоқдалар. Генерал Моторс ва Моторола Ҳиндистон ғарбида ва
жанубида ўз заводларини ишга туширишни режалаштиришган, Жанубий Кореянинг Посcо
ва Голландиянинг Миттал Стеел компаниялари Шарқий Ҳиндистонда ўзларининг қудратли
металлургия комбинатларини қуришни режалаштиришган. Бундан ташқари, у ерда
Ҳиндистоннинг Релианcе компанияси дунёдаги энг йирик электростанциялардан бирини
қурилиш ишларини бошлаб юборган.

Ҳиндистонда капитал чиқариш географияси бўйича ўзига хос хусусиятга эга: у асосан

Осиё, Африка ва Океаниянинг ривожланаётган мамлакатлари бозорига йўналтирилган,
уларнинг ҳиссасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг 95,7% тўғри келади.
Европа, АҚШ, Канада ва Австралиянинг ривожланган давлатларига хорижий инвестиция-


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

164

ларнинг энг кам миқдори йўналтирилади. Экспорт қилинаётган капиталнинг бундай
тақсимоти шу билан изоҳланадики, капитал рақобат кам бўлган ва унинг иқтисодий
салоҳияти ҳамда ишлаб чиқариш бўйича ихтисослаштириш энг кўп муваффақиятга эришиш
эҳтимоли юқори соҳаларга йўналтирилади. Ҳинд капитали асосан металлургия, тўқима-
чилик, озиқ-овқат, кимё тармоқларига, шунингдек, электроэнергетика, машинасозлик ва
қурилиш соҳаларига татбиқ этилмоқда. Яъни хорижда маҳаллий шароитда энг кўп техник-
технологик ва бошқарув тажрибаси шакллантирилган соҳаларни кенгайтиришга ҳаракат
қилинмоқда. Чунки, айнан шу соҳаларда миллий бозорнинг торлиги айниқса сезиларлидир.

Ҳиндистон сиёсатининг асосий йўналиши бу Ҳиндистон иқтисодига хорижий капитал-

нинг таъсирини қисқартириш мақсадида хорижий капитал фаолияти устидан самарали
назорат ўрнатишдир. Қонун хорижий хусусий инвесторларнинг фаолиятини иқтисоднинг
маълум соҳалари билан чеклаб қўяди, бундан ташқари, бу қонун хорижга чиқиб кетадиган
даромадларнинг миқёсини ҳам чеклаб беради. Бироқ бу хорижий капитал ўрни тубдан
ўзгарган, унинг Ҳиндистонни хўжалик ривожи жараёнига таъсири аҳамиятсиздир дегани
эмас. Барча чекловларга қарамасдан, хорижий, хусусий капитал қўйилмалари ҳажми
ошаётганлигини таъкидлаш жоиз, албатта, алоҳида даврларда хорижий сармояларнинг
ўсиш суръатлари турличадир. Бунинг сабаби Ҳиндистонда хорижий компаниялар
фаолиятда бўлган капиталга даромаднинг юқори меъёрини таъминлаб берувчи қулай шарт-
шароитларини топишидир.

Хусусий хорижий инвестициялар устидан назоратни ўрнатишнинг давлат сиёсати ва

уларни Ҳинд иқтисодида мутлоқ ўсиш омили ўртасидаги зиддиятлар бордек кўринади.
Аммо, хорижий хусусий капитални чеклаш бўйича чоралар билан бир қаторда Ҳиндистон
давлати томонидан миллий хўжалик ривожи суръатларини кучайтириш мақсадида хорижий
капитал қўйилмаларни ишлатиш бўйича саъй-ҳаракатлар амалга оширишда давом
этилмоқда.

Хорижий техника ва технология, хорижий фирмаларнинг тажриба ва молиявий

ресурсларини жалб этишга интилган ҳолда давлат фирмаларга маълум, баъзида аҳамиятли
имтиёзларни тақдим этишга ҳаракат қилади. Хорижий капиталнинг босими мамлакатда
турли реакцияга олиб келади, ички миллий баҳс ва можаролар пайдо бўлади. Ҳиндистон
ҳукумати хорижий компаниялар капиталини давлат учун фойдалироқ бўлган шароитларда
жалб этишга ҳаракат қилади, бунда молиявий ва техник ҳамкорлик ҳақида битимлар
имзоланади.

Молиявий ва техник ҳамкорлиги бўйича битимларнинг тармоқ тузилмасини таҳлил

қилганда, уларнинг ярмидан ортиғи, яъни 57,5% машинасозлик, асбоб-ускуналар
тайёрлашга тўғри келиши эътиборни ўзига жалб этади. Битимларнинг аксарият қисми кимё,
медикамент ва ўғитларни ишлаб чиқиш соҳасида имзоланган.

Битимлар тизими орқали хорижий тажриба ва технологияларни қўллайдиган корхона-

ларда ўсиш суръатлари умуман мамлакат бўйича суръатлардан анча юқори. Ҳиндистон
мазкур битимлардан олган маълум фойдани таъкидлаган ҳолда хорижий капитал билан
ўзаро муносабатларнинг бундай шакли аксарият ҳолларда фирмалар томонидан аслида
Ҳиндистон миллий манфаатлари билан ҳеч қандай умумийликка эга бўлмаган бир
томонлама даромадларни олиш учун қўлланилади. Бундан ўлароқ, хорижий компаниялар
битимларга авваламбор, янги корхона маҳсулоти экспортига тегишли бўлган ҳар хил
турдаги таъқиқловчи ва чекловчи моддаларни киритадилар. Бир қатор ҳолатларда фаолият
соҳаларидаги мавжуд бўлган чекловларга қарамасдан, хорижий капитал миллий иқтисод


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

165

учун бирламчи аҳамиятга эга бўлмаган, бироқ яхши даромад келтирувчи соҳаларда
(косметика, озиқ-овқат ва енгил саноатнинг баъзи бир соҳалари) ҳамкорлик ҳақидаги
битимларни имзолашга эришади.

Хулоса.

Шундай қилиб, мамлакат иқтисодига хорижий капитални жалб этиш билан

боғлиқ бўлган ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги Ҳиндистон давлатининг асосий вази-
фаси хорижий молиявий воситаларни миллий иқтисод фаровонлиги мақсадида самаралироқ
ишлатишдир.

Ҳиндистон туризм соҳаси ҳажми бўйича хизматлар соҳасида учинчи ўринни эгаллайди,

унда меҳнатга яроқли аҳолининг 7,8% ёки 36 млн. киши банд бўлиб, ЯММнинг 6,2% ишлаб
чиқарилади. Ҳиндистон сайёҳлик ва туризм бозорининг умумий ҳажми 128 млрд долл.га
тенг. 2018 йили туризмнинг мамлакат экспортидаги улуши 22,9 млрд долларни ташкил
қилди, ўсиш - 13%.

Туризм соҳаси – Ҳиндистоннинг устивор тармоқларидан бири бўлиб, ҳукуматнинг барча

хатти-ҳаракатлари уни тезкор ривожлантириш ҳамда рақобатбардошлигини оширишга
қаратилган. Ҳукумат бу соҳага йўналтирилаётган барча инвестицияларни, айниқса, хори-
жий инвестицияларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Шу туфайли охирги ўн беш йил
мобайнида бу соҳага йўналтирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 7,6
млрд долларга етди.

Шуни таъкидлаш лозимки, ташқи иқтисодий сиёсатни амалга оширишда Ҳиндистон

ҳукумати туризмдан ташқари, юқори ишлов берилган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва
экспорт қилишни ривожлантириш, илғор технологияларни жалб қилиш, бандликни ошириш
мақсадида ташкил қилинадиган махсус (эркин) иқтисодий ҳудудларга (ЭИХ) алоҳида
эътибор беради.

Биринчи марта Ҳиндистонда бундай ҳудуд 1965 йили Кандла шаҳрида (Гужарат штати)

яратилди. Дастлабки босқичда мамлакат ҳукуматигина ҳудудлар таъсисчиси эди.

Жаҳон иқтисодиётида янги интеграцион бирлашмалар шакллана бошлади. Бу

бирлашмалар дунёнинг бир қутбли ёки икки қутбли бўлиши хавфига қарши ташкил этилди.
Бу тенденция ҳар қандай давлатни икки ва ундан ортиқ халқаро бирлашмалар аъзосига
айлантирди ва улар жаҳон иқтисодиётида фаол иштирокчига айланиб келмоқда.

Ҳиндистон шубҳасиз, жуда тез суръатларда ривожланиб келаётган давлатлар қаторига

киради. Мамлакат секин-асталик билан ўзининг иқтисодий, сиёсий, ҳарбий потенциалига
кўра жаҳоннинг энг қудратли давлатларидан бирига айланмоқда. Ҳиндистон ҳар томонлама
ўзаро манфаатли ҳамкорликка йўналтирилган ташқи иқтисодий сиёсат олиб бормоқда.
Ҳиндистон ҳукумати Жанубий Осиёдаги қўшни мамлакатлар - Шри Ланка, Непал,
Бангладеш, Мянма, Малдив ороллари, Бутан ва Покистон билан ўзаро савдо муносабат-
ларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ҳиндистоннинг ташқи иқтисодий фаолиятида халқаро ва регионал иқтисодий

ташкилотларда, интеграцион ва преференциал битимларда иштирок этиш муҳим ўрин
эгаллайди. Улар орасида энг таниқлилари – булар: Африкадаги Араб иқтисодий
ривожланиш банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Бутунжаҳон Савдо ташкилоти, Осиё
тараққиёт банки, Халқаро ҳисоб-китоблар банки, “Катта йигирмалик(Г-20)”, АСЕАН,
Бенгал кўрфази давлатларининг техник ва иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти (БИМСТЭК)
БРИКС, ФАО, Катта «20лик», ФАТФ, МАГАТЭ, Халқаро тараққиёт ва реконструкциялаш
банки, Халқаро валюта жамғармаси, ИКАО, ЮНЕСКО, ИМО, Интерпол, Жанубий Осиё
мамлакатлари регионал ҳамкорлик ассоциацияси (СААРК), СВЭС, Халқаро божхона


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

166

ташкилоти, ВОИС, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқалар. Шу билан бирга
Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари уюшмаси каби ташкилотларда кузатувчи сифатида
қатнашади.

Ҳиндистон савдо соҳасидаги баҳс-мунозараларни ҳал этишда ва ташқи иқтисодий

манфаатларини ҳимоя қилишда Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БСТ) имкониятларидан
усталик билан фойдаланмоқда. Бунда асосий мунозаралар АҚШ ва Европа Иттифоқи
мамлакатлари билан олиб борилади.

Жанубий Осиё минтақасида Ҳиндистон барча қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорлик

алоқаларини олиб бормоқда ва бу ерда у минтақавий етакчи сифатидаги позициясини
мустаҳкамламоқда.

Ташқи иқтисодий фаолиятни оқилона тартибга солиш иқтисодий ривожланишда давлат

стратегиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида, мамлакатнинг
ўзига хос ички ва ташқи шароитларини инобатга олган ҳолда, жаҳон бозорининг салбий
ўзгаришларидан ҳимоя қилувчи, унда эгалланган мавқеларни сақлаб қолиш ва кенгайти-
ришни таъминловчи мақбул даражадаги протекционизм ва эркин савдо сиёсати
қўлланилишини тақозо этади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов