Мои дни в Ташкенте (взгляд на систему образования и научную среду)

CC BY f
167-172
8
1
Поделиться
Ходжа, М. (2020). Мои дни в Ташкенте (взгляд на систему образования и научную среду). Восточный факел, 3(3), 167–172. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14920
Мохаммад Ходжа, Университет Джавахарлала Неру

Профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

После расспада бывшего Советского Союза во всем мире возрос интерес к истории центральноазиатских  стран,  в  том  числе  Узбекистана.  Благодаря  независимости  наша  страна пытается  занять  свое  место  на  международной  арене,  вести  соответствующие  политические  и культурные связи с зарубежными государствами. Наряду с другими зарубежными странами и в Турции были  проведены  исследования  по  истории  Центральной  Азии,  в  том  числе  Узбекистана.  В  данной статье освещается деятельность ряда организаций, проводивших и поддержавших эти исследования.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

167

ЭСДАЛИК

ТОШКЕНТДА ЎТГАН КУНЛАРИМ

(ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВА ИЛМИЙ МУҲИТГА БИР НАЗАР)

ХОЖА МУҲАММАД ИКРОМИДДИН

Профессор, Жавоҳарлал Неҳру Университети

Урдудан доц. М.Абдураҳмонова таржимаси

Аннотация. Совет Иттифоқининг тарқалишидан сўнг, нафақат мамлакат ичида, балки бутун

дунёда Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихига бўлган қизиқиш ошди. Ўрта Осиё давлатлари,
жумладан Ўзбекистон мустақиллик яратган имконият соясида халқаро майдонда ўз ўрнига эга
бўлиш, чет давлатлари билан муносиб сиёсий ва маданий алоқаларни олиб боришга интилмоқда.
Чет давлатлари жумладан, Туркияда Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихига доир кўплаб
тадқиқотлар амалга оширилганки, бу мақолада ушбу тадқиқотлар тарихшунослиги ва мазкур
тадқиқотларни ташкил этган ҳамда қўллаб-қувватлаган ташкилотлар фаолияти ёритилган.

Таянч сўз ва иборалар: Совет Иттифоқи, Ўзбекистон, Туркия Республикаси, Ўрта Осиё давлатлари,

советлар даври тарихшунослиги, илмий тадқиқот марказлари, тарихшунослик, истиқлол.

Аннотация. После расспада бывшего Советского Союза во всем мире возрос интерес к истории

центральноазиатских стран, в том числе Узбекистана. Благодаря независимости наша страна
пытается занять свое место на международной арене, вести соответствующие политические и
культурные связи с зарубежными государствами. Наряду с другими зарубежными странами и в Турции
были проведены исследования по истории Центральной Азии, в том числе Узбекистана. В данной
статье освещается деятельность ряда организаций, проводивших и поддержавших эти исследования.

Опорные слова и выражения: Советский Союз, Узбекистан, Турецкая Республика, страны

Центральной Азии, историография, исследовательские центры, независимость.

Аbstrаct. The article talks about the impressions of Professor Khoja Muhammad Ikromiddin, who was

invited to lecture at the Tashkent State University of Oriental Studies as a professor at the Tashkent State
University of Oriental Studies, about teaching Hindi and Urdu at the Tashkent State University of Oriental
Studies since 1947. It also considers friendly relations between Uzbekistan and India, the development of
economic ties thanks to the Great Silk Road since ancient times, the presence of aspects of the way of life of the
peoples of Central Asia in many traditions and customs of India today, the positive results of relations between
the two countries are called "values of India and Central Asia", the formation of Urdu, proverbs in the Urdu and
Hindi languages, reflecting the similar values of these peoples, the presence of words of wisdom, the activities of
those who contributed to the development of Urdu, whose fame swept the whole world, and the fact that the
university has established good relations with the peoples of the countries, speaking Urdu Hindi.

Keywords аnd expressions: urdu-hindiy tillari, ta’lim muassasasi, majmua, san’at galereyasi, milliy

hunarmandchilik namunalari ,sayyoh.

Тошкент Давлат Шарқшунослик Университети таклифи туфайли шаҳри азим Тошкент-

ни кўриш бахти ниҳоят насиб этди. Мазкур илм даргоҳига профессор сифатида маъруза
ўқиш учун таклиф қилинганимдан бошим осмонга етди. Ҳиндистон Маданият Маркази
собиқ директори проф. Қамар Райис орқали Тошкент ҳақида анча маълумотга эга эдим.
Қолаверса, ҳозирда мазкур Марказнинг директори проф. Чандр Шекҳарнинг илмий-адабий
саъй-ҳаракатлари туфайли Тошкентда урду-ҳиндий тиллари қандай ўқитилаётганидан


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

168

бохабар эдим. Шунданми, Тошкентга сафарга отланаётиб, ҳали бирон марта кўрмаган
юртга кетаётгандаги каби бегоналик ҳиссини туймадим.

2019 йил 24 апрел куни тунда самолёт Тошкент аэропотига қўнганида сана яна бир кунга

ўзгарган эди. Ташқарига чиқишим билан муздек ҳаво бағрига шўнғидим. Тошкент
тупроғининг хушбўй иси димоғимга урилди. Сал олдин ёмғир севалаб ўтган, ҳаво анча
ёқимли эди. Бироз совуғи ҳам бор, аммо кафедра аъзолари мени шундай илиқлик билан
кутиб олдики, совуқ ҳаво ортга чекинди.

Мен “агар бу ўқитувчилар истаса, бирон-бир талабасини мени кутиб олишга жўнатса

ҳам бўларди-ку” дея ҳайрон эдим. Аммо уларнинг аэропортга келганини кўриб, ўзбеклар
қанчалар меҳмондўст эканига яна бир бор имон келтирдим.

Университет меҳмонхонасига етиб бордик, у ерда олдиндан ҳамма шароит муҳайё қилиб

қўйилганидан бирон камчилик сезмадим.Тунги соат икки. Тезда ўринга чўзилдим.
Деҳлидаги жазирамадан бу ерга келиб, кўрпага ўраниб ётишнинг завқи… Шунданми, роса
ширин уйқу босди.

Тошкент Марказий Осиёдаги энг йирик урду-ҳиндий тиллари маркази ҳисобланади.

Асли шаҳар бир неча жиҳатдан донг таратган, аммо урду-ҳиндий тиллари ўқитиладиган
йирик марказ сифатида алоҳида шуҳратга эга. Сабаби – 1947 йилдан бери Тошкент давлат
шарқшунослик университетида бу икки тил ўқитиб келиняпти.

Тошкент шаҳрида бир неча замонавий ва анъанавий таълим муассасалари бор, аммо

Тошкент давлат шарқшунослик университетининг ўрни бўлакча – бу даргоҳда дунёнинг энг
асосий шарқий тиллари ўрганилади. Қайси хорижий мамлакатда бошқа мамлакат тили ўрга-
нилса, сўзсиз, шу мамлакат маданияти ва туриш-турмуши ҳақида маълумот ҳосил қилинади.

Урду Ҳиндистоннинг қадимий тилларидан бўлиб, бир вақтлар расмий тили ҳам бўлган,

унда минтақа миқёсида олинса, 300 миллиондан ортиқ киши сўзлашади. Ҳиндистон ва айниқ-
са, урду тилига Марказий Осиёда яшовчи миллатлар, хусусан, ўзбек халқининг маданияти ва
урф-одатларининг таъсирини бир неча жиҳатдан кузатиш мумкин. Урду тилида Марказий
Осиё халқлари сўзлашадиган тиллар ва лаҳжаларнинг жуда кўп сўзлари мавжуд.

Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг ўзаро дўстона алоқаларига келсак, шукроналар бўлсинки,

жуда қадимдан Буюк Ипак йўли шарофати билан иқтисодий алоқалар ривожлана борган.
Аммо энг муҳими, диний-маърифий, илмий ришталар бунёдга келган эди. Бугунда ҳам
Ҳиндистоннинг кўплаб урф-одат ва расм-русумларида Марказий Осиё халқлари турмуш
тарзига хос жиҳатлар бор. Бу муштараклик нафақат Бобур Ҳиндистонни забт этиб, ўз
давлатини ўрнатганлиги туфайли мавжуд, балки асл ҳақиқат шуки, Бобур бу юртга бегона
кўз билан қарамади, уни ўз юртидек кўрди, ўзини ҳинд деб билишдан орланмади. Шу боис
бу даврда ижтимоий жиҳатдан нимаики силжишлар юз берган бўлса, улар сирасига
муштарак қадриятлар ҳам киради. Ҳозирги кунда ҳам икки юрт ўртасида ўзаро алоқалар-
нинг ижобий натижасини кўриш мумкин. Биз буни “Ҳиндистон ва Марказий Осиё
қадрияти” деб атасак бўлади. Бунинг самараси ўлароқ Ҳиндистонда катта суръатлар билан
рўй берган ўзгаришлар орасида энг муҳим жараён – урдунинг шаклланиб юзага келиши-
дир. Ана шунинг учун урду ва ҳиндий тилларида бу миллатларга хос ўхшаш қадрият-
ларнинг инъикоси бўлган мақол-маталлар, ҳикматли сўзлар жуда кўп.

Мазкур университет урду-ҳиндий тилларини ўқитиш учун энг биринчи ташкил этилган

таълим даргоҳи ҳисобланади. Дастлаб у Шарқ факультети бўлган. Бу ерда урду-ҳиндийдан
ташқари бошқа шарқ тиллари ҳам ўқитила бошлаган.1991 йилда унинг номи ўзгариб,
Тошкент давлат шарқшунослик институти деб атала бошлаган. Бу йил эса университет


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

169

мақомига эга бўлибди, эшитиб, жуда қувондим. Университетнинг бош мақсади - Марказий
Осиё мамлакатлари қайси юртлар билан маданий-маърифий, лисоний, иқтисодий жиҳатдан
яқин бўлса, шу мамлакатларнинг маданиятини, тамаддунини уларнинг тили орқали
ўрганиш ва ўргатишдир.Чунончи бу таълим даргоҳи катта меҳнат эвазига Марказий Осиё
давлатлари орасида ўз мақомига эга. У тез суръатлар билан Осиё ва Оврупода алоҳида ўрин
эгаллади. Аммо бундан кейин ҳам тараққий қилиши учун бу идора дунёнинг бошқа таълим
даргоҳларидан баъзи нарсаларни ўрганиши керак. Умуман олганда урду-ҳиндийни ўқитиш
масаласида бу даргоҳ биз учун катта аҳамиятга эга.

Бир қатор таниқли кишилар номи шу олий даргоҳ билан боғлиқ. Ҳозирда профессор

Улфат Муҳибова кафедрага раҳбарлик қиляпти. Уларнинг кўплаб ҳамкасблари орасида
ҳурматли др.Тамара Хўжаева, др. Сирожиддин Нурматов, др. Лола Муртазохўжаева,
Мавжуда Содиқова, Маъмура Сулаймонова, Камола Эргашева ва др. Муҳайё Абдураҳ-
монова борлар – буларнинг бари сидқидилдан меҳнат қилишяпти. Уларнинг орасида ўз
юртидан ташқари хорижда мақолалари чоп қилинганлари бор. Булар нафақат Ҳиндистонда,
балки кўплаб хориж мамлакатларида ташкил қилинган илмий анжуманларда ҳам иштирок
этган. Баъзилар PhD дан ташқари докторлик ишини ҳам бажарган.

Эртасига университетга йўл олдим. Кафедра ўқитувчилари мен билан самимий кўришдилар. Бу

кун дарсим йўқлиги туфайли ўқув жараёни билан танишдим ва дарс жадвалини муҳокама қилиб
олдик. Тахминан икки соатча ўқитувчилар хонасида кафедра мудири билан суҳбатда бўлдим. Бу
мудирнинг ҳам хонаси экан. Проф. Улфат соҳиба қачон қарамай, кафедра ишлари билан банд.
Аммо фурсат топилди дегунча, менинг ҳол-аҳволим, ишларимни суриштиради ва ҳар гал “Ҳеч ғам
еманг, бу ерда бирон нарсадан қийналмайсиз” деб тасалли беради. Унинг гап-сўзи ва
муомаласидан кафедрада муҳит соғлом экани сезилиб турибди.

Бироздан сўнг др. Мактуба Муртазохўжаева билан кўришдим. Назаримда мен у билан

аввалдан танишдекман. У нима ёрдам керак, деб суриштирди, ва кейинчалик бунинг
амалда исботини ҳам кўрдим.

Бугун менинг биринчи дарсим – др. Муҳайё мени аудиторияга олиб кирди. Хонага

талабалар бирин-кетин кириб кела бошлади. Улар менинг келишимни олдиндан билар экан.
Ҳаммалари бирма-бир менинг ўша кутилган меҳмон профессор эканлигимни пайқаб, жуда
одоб билан салом бердилар. Др. Муҳайё мени талабаларга ўзбек тилида таништирди.
Тўғри, бирон нарсани тушунмадим, аммо талаба йигит-қизларнинг юз-кўзидан хурсанд
эканини сездим. Талабаларга самимий ва яқин олиб муомала қилинаётганини кўриб
ўйладим - қайси таълим даргоҳида устозлар ўз талабаларига шу тариқа мушфиқлик билан
муносабат кўрсатса, бу сўзсиз, таълим жараёнига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ.

Университетда дарс саксон минут давом этар экан. Бугун икки маърузам бор. Мен

талабалардан нимани кўпроқ ўрганишни истайсиз, деб қизиқдим, улар урду грамматикасига
доир мавзуларни ўтишимни сўрадилар. Ўзим ҳам университетда ишлаб чиқилган ўқув режа-
сига мос презентаwия ва слайд кўринишида маърузаларимни олдиндан тайёрлаб келган эдим.

Дарс бошланди.Талабалардаги иштиёқни кўриб, рости, ҳам қувондим, айни пайтда

ҳайратга тушдим. Ахир булар бакалаврнинг атиги биринчи курс талабалари?!

Аудиторияда ҳиндий ўрганаётган талабалар ҳам бор. Уларнинг қоидаларни тушунаётга-

нини кўриб, кафедра ўқитувчилари бу борада анча меҳнати сингганининг гувоҳи бўлдим, акс
ҳолда 5-6 ой мобайнида хорижий тилни бунчалик эгаллаш амри маҳол. Бу ерда ўқув
режасининг бир ижобий жиҳатини айтай – урдуни ўрганаётганларга ҳиндий, ва аксинча,
ҳиндийни ўрганаётган талабаларга урду тили иккинчи қўшимча тил сифатида ўқитилар экан.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

170

Саксон минут қандай ўтиб кетганини сезмай қолдим. Қисқа танаффусдан сўнг яна шу

гуруҳда дарс бошланди. Бу орада талабалар билан танишиб олдим. Ўртадаги тортиниб
туришлар барҳам топди.

Ҳар куни соат ўн бирда ярим соатлик танаффус бўлади. Шу лаҳзаларни ҳеч қачон

унутмайман – шу пайтда барча ўқитувчилар уйидан олиб келган таомни дастурхонга тузаб,
чақчақлашиб бирга овқатланишади. Ҳар бирлари менга жонини койитиб, бирон ўзбек
таомини илинади. Мен бундай ўзаро самимий муносабатни ҳеч қачон унута олмасам керак.

Мақтовга сазовор баъзи нарсаларни айтсам – дарслар ҳар куни соат 8.30 да бошланади.

Ўқитувчи ва талабалар ҳаммаси барвақт аудиторияда ҳозир бўладилар. Катта дарвоза
олдида албатта бирон ўқитувчи дарсга келаётган талабаларнинг кийим-бошини назорат
қилиб туради. Давомат текширилади, талабалар сони аниқланади. Буларни кўриб, бу
даргоҳда интизом кучли эканига амин бўлдим.

Бир талаба айтиб қолди – иш кунида шаҳарда ёки ундан ташқарида юриш мумкин эмас,

ўқишга бормай, нималар қилиб юрибсан, деб суриштирилади. Шундан мамлакатда таълим
сифати юқори-да!

Гуруҳ талабалари орасида қизлар сони йигитларга нисбатан кўпроқ, боз устига, қизлар

уларга нисбатан тиришқоқ туюлди.

Жамики илмий сафарларим орасида Тошкент сафаридан қониқиш ҳосил қилдим –

довруғи оламни тутган азим шаҳарда урдунинг равнақ топишига хизмат қилаётганлар бор.
Булар билан учрашганим мен учун яратганнинг неъмати. Университет урду-ҳиндий
сўзлашиладиган мамлакатлар идоралари билан алоқаларни яхши йўлга қўйган. Ҳар йили
талабалар Ҳиндистоннинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил оладилар. Кафедра қошида
Маҳатма Гандий номидаги Марказ фаолият юритади. Лаъл Баҳодир Шастри номидаги
Ҳиндистон Маданият Маркази ҳар турли ёрдам кўрсатади. Фикримча, бу муносабатларни
янада жонлантириш керак, токи ўқитувчи ва талабалар кўпроқ тил соҳиблари билан
мулоқотда бўлиб, мамлакат маданиятини чуқурроқ тушунсин. Ўзбекистон Марказий
Осиёнинг кўзга кўринган давлати бўлиб, унинг Ҳиндистондек буюк мамлакат билан бундан
кейин таълим соҳасидаги келишувларни амалга ошириш керак. Сабаби тил ва иқтисодиёт
соҳасини янада кучайтириш вақти етди.

Ўзбекистондаги таълим тизимини кўриб, ҳайратга тушдим, ҳам суюндим. Бу ерда

ўқитувчилар ишдан бўшатилмайди. Пенсия ёшига етгач, агар ишлашни истаса, ишлай-
веради. Муҳтарама Тамара Хўжаева саксонни қоралаган, келишган аёл, ҳозир ҳам
жиддийлик билан дарс берадилар, шу ёшга етиб ҳам бардам-тетик эканликларини кўриб,
кишининг ҳаваси келади. Яна бир мақтаса арзугулик жиҳати - барча ўқитувчилар ўзаро
самимий ва дўстона муносабатда, биронта устознинг чеҳраси бировни кўрганида
бужмайганини кўрмадим, барчалари баҳамжиҳатликда ишлайдилар. Ҳаммалари бир бўлиб,
университет равнақи учун хизмат қиляптилар.

Талабалар сони ҳам анчагина.Устозлар талабаларга меҳр-мурувват кўзи билан қарайди.

Талабаларга ўз фарзандларидек ва дўстлардек муносабатни кўриб, жуда қувондим. Бу олий
даргоҳ кечаю кундуз тараққий қилсин, Ўзбекистон ва Ҳиндистон дўстона муносабатлари
бундан кейин ҳам гуллаб-яшнайверсин.

Дейдиларки, бирон бегона юртга борсангу, шу элнинг тилини билмасанг, кўр ва гунг

бўласан қоласан. Боиси – тил бегона, йўл нотаниш. Шундай пайтда агар бирон одам менга
ҳамроҳ бўлмаганда,Тошкентдек жаннатмакон шаҳар ҳам ўзга юртдан келган мусофирни
ҳангу манг қолдирса ҳам, аммо унинг жамолини ҳис қилиши амри маҳол бўларди. Худо


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

171

др.Муҳайё, проф. Улфат ва др.Лола соҳибани кўнглидан ёрлақасин, улар ҳар сафар бир-
икки шогирдини менга ҳамроҳ қилиб, мушкилимни осон қилдилар. Булар орасида
Шоҳжаҳон Саъдуллаев, Самандар Саломовларнинг номини алоҳида тилга оламан.
Самандар исмли яна бир жаноб билан учрашдим, улар мен яшаган меҳмонхонанинг каттаси
экан. Сафарномани ўқиб туриб ҳайратга тушсангиз керак, аммо бу сув ҳавзаси бўлган
денгиз ( самундар) эмас, балки самандар - олов ичида яшайдиган, аммо ёнмайдиган қуш
номини билдиради. Шул сабаб кўпчилик урдуда манави байтни тушуниши қийин:

Ёр ҳиноли қўлларила тутса номани,
Самандар қаноти куйиб кул бўлар.
Биринчи куни менмонхонага қайтиб боргандан кўра Тошкентнинг тарихий жойларини

бориб кўришни афзал билдим. Биз “Хастимом” ни зиёрат қилгани отландик (уни яна “Ҳаст
имом“ ҳам дейдилар, ҳойнаҳой ҳазрати имом сўзи хасти имом бўлиб ўзгариб кетган бўлса,
ажабмас). Ҳаво шундай ёқимли, осмонни булут қоплаган, этни жунжиктирадиган муздек
ҳаво эсяпти. Шунақа ажабтовур ҳавода Тошкент кўчалари бағрига чорлайди. Чорсу
метросидан чиқишимиз билан шаррос ёмғир бизни қучоғига олди. Бозор ичида
бўлганимизни ғанимат билиб, битта соябон сотиб олдик.

Шивалаб қуяётган ёмғир ва муздек эсаётган шабада ҳавони яна ҳам ёқимли қилиб

юборган эди. Шоҳжаҳон билан иссиққина кабоб еб, қайноқ чой ичдик. Ёмғир тўхтагач,
“Хастимом” томон ошиқдик. Ҳаш-паш дегунча, бу мажмуа қаршисига етиб келдик.
Шомнинг ғира-шира ёруғида бу кенг, маҳобатли иншоот жуда чиройли кўринаётган эди.
Кўчанинг юзида жойлашган мажмуанинг рўпарасида бир масжид қад кўтарган бўлиб, уни
кўрганнинг қалби завққа тўлади. Вузуъ қилгач, масжид ичига кирдик, темурийлар даври
меъморчилиги намунаси бўлган бу обиданинг гумбазию меҳробидаги нақшлар, улкан
устунлар, ёғочдан қилинган дарвозалардаги ёғоч ўймакорлиги санъати сайёҳларни лол
қолдираётган эди. Унинг ўртасида гумбази бор яна битта масжидга ўхшаш иморат бор
экан, уни Қуръон сақланадиган музей деса бўлади.

Бу музейда учинчи халифа ҳазрат Усмон разияллоҳу анҳу муборак қўллари билан

кўчирган Мусъҳафи Усмон китоби сақланади, у 338 бетлик кийик терисига ўхшаш қалин
ва майин варақлардан иборат бўлиб, айни шу Қуръони Каримни тиловат қилатуриб, шаҳид
бўлганлар, бу Мусъҳаф саҳифаларига ул зотнинг муборак қонлари теккани комил ишонч
билан айтилади. Ул зот тиловат қилаётган пайтда шаҳид бўлганлар. Ҳазрат Усмон разияллоҳу
анҳунинг кўрсатмалари билан Қуръони Каримни асраш ва унга бирон-бир ўзгартишлар
кирмаслиги учун 6 нусха тайёрланган, шундан 5 нусхаси қаерга экани маълум эмас. Фақат
Тошкентда сақланаётгани бугунгача топилган нусха экани аниқ. Бу Амир Темур томонидан
Ироқдан келтирилган Мусъҳафи Усмонийдир. Музейда унинг ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган
сертификат ҳам мавжуд. Унда битилган матн урдуда қуйидагича бўлади: бу Мусъҳаф ҳазрат
Усмон разияллоҳу анҳу томонидан еттинчи аср (644-646 йй.) орасида кўчирилган. Ул зот ўз
давригача жангда кўплаб ҳофизи Қуръонларнинг шаҳид кетишидан ташвишга тушганлар -
Қуръону Карим қандай сақлаб қолинади? Бинобарин ул зот шу мақсадни кўзлаб, 6 нусха
кўчиришга ҳукм қиладилар. Шулардан биттаси мана шу Амир Темур туфайли Ироқ шаҳри
Басрадан келтирилган Мусъҳафдир. Аввалбоши у Самарқанддаги Нодир девонбеги мадраса-
сининг махсус ҳужрасида катта эътибор билан сақланар эди, 1869 йилда шўролар босқинидан
кейин Санкт-Петербург шаҳридаги нодир қўлёзмалар музейига олиб кетилади, у ерда ундан 50
та нусха олинади. 1917 йилги Октябр инқилобидан кейин бу Мусъҳаф татарларга
топширилади. 1926 йилда мусулмонлар талаби билан яна Тошкентга қайтарилади. 1989 йили


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

172

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ва ҳукумат аъзоларининнг машварати
билан мазкур Мусъҳаф Ўзбекистон Мусулмонлар диний қўмитасига ҳавола қилинди ва
ЮНЕСКО томонидан унинг ҳақиқийлиги тан олинди.

Тошкентнинг ёмғирида чўмилаётган бу масжиднинг кўриниши кишига руҳ бағишлайди,

масжиддан чиққач, ўртада жойлашган Қуръон музейи томон қадам босдик. Бу ерда
дунёниннг турли бурчакларидан келтирилган нодир ва ноёб Қуръони Карим нусхалалари
жой олган. Қуръони Карим дунёнинг неча тилига таржима қилинган бўлса, чамамда,
ҳаммаси шу ерда. Ундан ташқари Қуръон ва ҳадиснинг муҳим қўлёзмалари ҳам бор. Биз
анчагача айландик, ташқарига чиқай деганимизда шаррос ёмғир қуя бошлади. Шу ерда
тура қолайлик дедик. Ёмғир туфайли одам кам эди, зиёратга қулай имконият эди бу.

Шу мажмуанинг энг охирги қисмида масжидга ўхшаш бино қад кўтарган, у ҳозир санъат

галереясига айланган. Бу галереяда Тошкент ва хусусан, Ўзбекистоннинг миллий
ҳунармандчилик намуналари сотувга қўйилган экан, булар орасида ёғочдан қилинган лавҳ
ва бошқа буюмлардан ташқари миллий тарздаги аёллар тақинчоқлари сайёҳларни ўзига
жалб қилади. Ёмғир эса бир сусайиб, яна кучайиб ёғарди, шом тушгачгина биз ҳам бу ердан
чиқдик. Шоҳжаҳон мени меҳмонхонагача кузатиб қўйди, ўзи эса ётоқхонасига кетди.

Бугун жума. Биз Шоҳжаҳон иккимиз Темур хиёбони ва музейини кўришни ният

қилганмиз. Темур хиёбони Ўзбекистон меҳмонхонаси рўпарасида жойлашган бўлиб, бу
ердаги энг кекса” меҳмонхона ҳисобланади. У катта шоҳ кўчада жойлашган бўлиб, қаршида
кенг, ям –яшил парк майдони бор, уни Темур хиёбони дейдилар. Жуда озода, салқин. Шуни
айтиш керакки, бу ерда ҳар бир жойда тартиб бор, кишига руҳий завқ беради, хоҳ бу кўча
чеккасига ўрнатилган электр устуни бўлсин, хоҳ йўл четидаги белгилар бўлсин, майда-
чуйда нарсада ҳам нафосат ва дид билан иш тутилганини кўрасиз. Бу хиёбон ҳам сўзимнинг
исботи. Кўчанинг икки юзида ям-яшил чинорлар кўкка бўй чўзган, бодом ва бошқа
дарахтлар билан бир қаторда каштан дарахти сояси шаҳар ҳуснига ҳусн қўшади.

Каштан дарахти бу ерда ҳар қадамда ўсади. Буталари жуда қуюқ , серсоя дарахт. Аммо

бир ажойиб томони шуки, ўзи оппоқ гуллайдику, меваси эса қизғиш жигарранг. Тахминан
жамун дарахти мевасига ўхшайди, аммо тошдек қаттиқ. Мевасини туйиб, бўғимларга
сурилса, роса фойдали экан. Албатта бу хонаки усулда тайёрланадиган малҳам.
Айтишларича, кимнинг тизза бўғимидаги суюқлик қуриган ёки камайган бўлса, шунга роса
даво бўларкан. Хуллас, мана шу сўлим кўчалардан ўтаётиб, Темур хиёбонига кириб бордик.
Паркнинг нақ ўртасида Амир Темурнинг ҳайкали – от устида ўтирган ҳолатини кўрасиз. Бу
ерга келган сайёҳ албатта унинг ҳайкали олдида суратга тушади.

Паркдан пиёда юриб бориб, темурийлар музейига яқинлашдик. Бу музейда темурий

ҳукмдорлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи нодир осори атиқалар ва бебаҳо экспонатлар сақланади.
Иморат деворидаги нақшлар кўзингизни олади. Улуғ ҳукмдорларнинг маънавий қиёфасини
сақлаб қолишга қилинган саъй-ҳаракатлар туфайли бунёдга келган музей салобати шу
ҳақиқатга далилки, Ўзбекистонга келган сайёҳлар сўзсиз, бу музейни кўрмай кетмайдилар.

Ташқарига чиқдик. Кеч тушиб, ҳаво анча совуб кетибди. Ҳозир меҳмонхонага етиб

бориб, дам оламан. Эртага якшанба. Тошкентдан чеккароқдаги “Зангиота” мақбарасини
зиёрат қилишни кўнглимга тугиб қўйдим.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов