Ихара Сайкаку – основатель нового стиля в поэзии хайкай

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
92-105
9
1
Поделиться
Косимова, Г. (2021). Ихара Сайкаку – основатель нового стиля в поэзии хайкай. Восточный факел, 1(1), 92–105. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/15090
Гульнарахон Косимова, Ташкентский государственный институт востоковедения

Базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается поэтическое творчество поэта и прозаика Ихара Сайкаку, одного  из  ведущих  деятелей  японской  литературы  XVII  века,  в  частности  периода  Гэнроку,  и  его особенности. Изучение поэзии Сайкаку и освещение его роли как новатора в эпоху Гэнроку является целью, а поэтапный анализ развития его творческого пути и избранных произведений, раскрытие сути «голландского  стиля»  введенного  им  в  поэзию  хайкай  считаются  задачами  данной  работы.  При реализации этих целей  и  задач используются методы культурно-исторического, сравнительно-исторического анализа. Основанные на произведение Ито Баю 「見聞談叢」 («Рассказы о том, что мы видели  и слышали»,  1738) и ряда  других  источников,  подробные  данные  связанные с жизнью  Ихары Сайкаку и его творчества в поэзии находят свое отражения в начале статьи. Кратко будут рассмотрены  ранние  стихотворения  поэта  Сайкаку  в  традиционном  стиле  с  примерами.  Ведется размышление  о  его  плодотворной  деятельности  в  качестве  представителя  «голландского  течения» поэтической школы «Данрин» («Лес проповедей») которая в свое время стремилось внести новшества в поэзию эпохи. А также, через примеры и анализы приведенные из сборников 「俳諧独吟一日千句」«Хайкай одного дня тысячи стихов», 1675) и「俳諧大句数」(«Огромное количество хайкай Сайкаку», 1677)  раскрывается  сущность  «докугин»  и  «якадзу»  хайкай  –  трёхстишия  в  «голландского  стиля» Сайкаку.  В  конце  статьи,  на  основе  данных  анализов  приводиться  соответствующие  выводы  об основных аспектах новаторского поэтического творчества Сайкаку.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

92

ИХАРА САЙКАКУ ХАЙКАЙ ШЕЪРИЯТИДА

ЯНГИ УСЛУБ АСОСЧИСИ

ҚОСИМОВА ГУЛНОРАХОН

Таянч докторант, ТДШУ

Аннотация. Мазкур мақолада XVII аср, хусусан, Гэнроку даври япон адабиётининг етук

вакилларидан бири – шоир ва насрнавис Ихара Сайкакунинг назмий ижоди ҳамда унинг ўзига хос
жиҳатлари ҳақида сўз боради. Сайкаку шеъриятини тадқиқ этиш ва унинг Гэнроку даврида новатор
ижодкор сифатидаги ўрнини ёритиб бериш ишнинг мақсади, ижод йўлининг тадрижий ривожи ва
танланган асарларининг таҳлиллари орқали у томонидан хайкай шеъриятига олиб кирилган “гол-
ландча услуб”нинг моҳиятини очиб бериш ишнинг вазифаси ҳисобланади. Ушбу мақсад ва
вазифаларнинг бажарилишида маданий-тарихий, қиёсий-тарихий таҳлил методларидан фойдала-
нилади. Мақолада дастлаб, олим Ито Байу қаламига мансуб

「見聞談叢」

(“Кўрган ва эшитган-

ларимиз тўғрисида қиссалар”, 1738) асари ва бошқа бир қатор манбаларга таянилган ҳолда Ихара
Сайкакунинг хаёти ва шеъриятдаги фаолияти билан боғлиқ батафсил маълумотлар ўз аксини
топади. Шоир Сайкакунинг анъанавий услубдаги илк ижоди ва унинг намуналари қисқача тўхталиб
ўтилади. Шу билан бирга, назмга янгиликларни олиб киришга интилган “Данрин

(“Панд-

насиҳатлар ўрмони”) шеърият мактабининг “оранда рю” (“голландча оқим”) вакили сифатидаги
сермаҳсул ижоди ҳақида фикр юритилади.

「俳諧独吟一日千句」

(“Бир кун ичида яккахон битилган

минг хайкай”, 1675) ва

「俳諧大句数」

(“Хайкайнинг кўпдан-кўп мисралари”, 1677) тўпламларидан

келтирилган мисоллар ва уларнинг таҳлиллари орқали Сайкакунинг “голландча услуб”даги шеъ-
риятининг “докугин” ва “яказу” хайкайлари яъни учликларининг мазмун-моҳияти ёритиб берилади.
Сўнг, ушбу таҳлилларга таянилган ҳолда новатор Сайкаку назмий ижодининг асосий жиҳатлари
тўғрисида тегишли хулосалар келтирилади.

Таянч сўз ва иборалар: Гэнроку даври, Ихара Сайкаку, “хайкай но рэнга”, “голландча услуб”,

“докугин хайкай”, “яказу хайкай”, япон шеърияти, шаҳар адабиёти.

Аннотация. В статье рассматривается поэтическое творчество поэта и прозаика Ихара Сайкаку,

одного из ведущих деятелей японской литературы XVII века, в частности периода Гэнроку, и его
особенности. Изучение поэзии Сайкаку и освещение его роли как новатора в эпоху Гэнроку является
целью, а поэтапный анализ развития его творческого пути и избранных произведений, раскрытие сути
«голландского стиля» введенного им в поэзию хайкай считаются задачами данной работы. При
реализации этих целей и задач используются методы культурно-исторического, сравнительно-исто-
рического анализа. Основанные на произведение Ито Баю

「見聞談叢」

(«Рассказы о том, что мы

видели и слышали», 1738) и ряда других источников, подробные данные связанные с жизнью Ихары
Сайкаку и его творчества в поэзии находят свое отражения в начале статьи. Кратко будут расс-
мотрены ранние стихотворения поэта Сайкаку в традиционном стиле с примерами. Ведется
размышление о его плодотворной деятельности в качестве представителя «голландского течения»
поэтической школы «Данрин» («Лес проповедей») которая в свое время стремилось внести новшества в
поэзию эпохи. А также, через примеры и анализы приведенные из сборников

「俳諧独吟一日千句」

«Хайкай одного дня тысячи стихов», 1675) и

「俳諧大句数」

(«Огромное количество хайкай Сайкаку»,

1677) раскрывается сущность «докугин» и «якадзу» хайкай – трёхстишия в «голландского стиля»
Сайкаку. В конце статьи, на основе данных анализов приводиться соответствующие выводы об
основных аспектах новаторского поэтического творчества Сайкаку.

Опорные слова и выражения: пероид Гэнроку, Ихара Сайкаку, “хайкай но рэнга”, “голландский

стиль”, “докугин хайкай”, “яказу хайкай”, японская поэзия, городская литература”


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

93

Abstract. The article examines the poetry of the poet and writer Ihara Saikaku, one of the leading figures

in Japanese literature of the 17th century, in particular Genroku period, and its features. Researching
Saikaku's poetry and highlighting his role as an innovator of Genroku period is the goal, and close analysis
of the development of his creative path and selected works, revealing the essence of the "Dutch style" that
was introduced by him into haikai poetry are considered as the tasks of the work. The cultural-historical,
comparative-historical methods of analysis are used through implementing the goals and objectives
mentioned above. Detailed information about Ihara Saikaku's life and poetry are reflected based on the work
of Ito Baiu

「見聞

叢」

(“Stories of that we saw and heard”, 1738) and a number of other sources at the

beginning of the article. The early verses of the poet Saikaku in the traditional style are briefly reviewed with
examples. His productive activity as a representative of the "Dutch movement" of the poetic school "Danrin"
that aimed to make innovative discovery in the poetry of that period also find its reflection in the paper.
Furthermore, the essence of "dokugin" and "yakazu" haikai – short verses in the "Dutch style" of Saikaku is
revealed through the examples and analyzes given from the collections

「俳

一日

句」

("Solo

one thousand verses in one day”, 1675) and

「俳

数」

("A great number of haikai stanzas of

Saikaku", 1677). Based on these the respective conclusions about the main aspects of the innovative poetic
creativity of Saikaku are presented at the end of the article.

Keywords and expressions: Genroku period, Ihara Saikaku, “haikai no renga”, “Holland style”,

“dokugin haikai”, “yakazu haikai”, “Japanese poetry”, “urban literature”

Кириш.

XVII аср япон шаҳар маданиётининг энг гуллаб – яшнаган даври Гэнроку йилларига

(1688-1704) тўғри келди. Мазкур йилларида Японияда бир-бирини илҳомлантирган ҳолда буюк
адиб ва рассомлар ижод қилган эди. Хусусан, насрнавис Ихара Сайкаку, шоир Мацуо Башё,
драматург Чикамацу Монзаэмон, уста наққош Хишикава Моронобу, рассом Огата Корин, халқ
ҳайкалтароши Энку шулар жумласидандир. Санъат вазифасини англашдаги тафоввутга қарамай
Гэнроку даври ижодкорларига бир умумий жиҳат – ижодда янги ҳис-туйғу ва ўй-фикрларни акс
эттиришга онгли равишда интилиш хос эди. Ўша даврнинг санъатдаги энг аҳамиятли
ютуқлардан бири бадиий ҳис этиш чегараларини кенгайтириш, воқеликни идрок этишнинг янги
бадиий воситаларини излаб топиш ҳисобланган. Даврнинг бундай умумий тенденцияси Ихара
Сайкаку ижоди билан ўз камолот чўққисига эришган XVII аср адабиётида ўзига хос тўлалик ва
аниқлик билан намоён бўлган эди.

Мақсад ва вазифалар.

XVII аср япон адабиётининг истеъдодли намояндаси – Ихара

Сайкаку шеъриятини тадқиқ этиш ва шу орқали унинг Гэнроку даври новатор ижодкори
сифатидаги ўзига хос жиҳатларини ёритиб бериш ишнинг мақсади ҳисобланади. Сайкаку
ижод йўлининг тадрижий ривожи ва назмий меросининг поэтик таҳлиллари орқали у
томонидан хайкай шеъриятига олиб кирилган “голландча услуб”нинг моҳиятини очиб бериш
ишнинг вазифаси саналади.

Усуллар.

Мақолада қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, маданий –

тарихий, қиёсий – тарихий таҳлил методларидан фойдаланилган.

Натижалар ва мулоҳаза.

Гэнроку даврининг аксарият ижодкорлари каби Ихара Сайкаку

ҳаёт йўли билан боғлиқ маълумотлар жуда камчиликни ташкил этади. Шундай бўлсада,
ижодкор биографиясини унинг бизгача тўлиқ етиб келган асарлари, замондошларининг у
ҳақида ёзиб қолдирган фикр-мулоҳазалари ҳамда япон олимларининг илмий тадқиқот
ишлари ёрдамида тиклаш мумкин.

Сайкакунинг фақат вафот этган санасигина маълум бўлиб, шогирдлари Хожё Дансуй (1663-

1711) ва Шимояма Какуэй томонидан устозининг Осака шаҳридаги қабри устига битилган
қайдларга биноан адиб Гэнроку даврининг олтинчи йилида, яъни 1693 йилда вафот этган. Ўлими


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

94

олдидан битиб қолдирган машҳур учлигида эса, унинг ўзи инсон учун ажратилган одатий эллик
йилдан икки йил кўпроқ умр кўрганлигини таъкидлайди

1

. Вафоти санасидан ушбу йилларни

айриб ташлаганда, Сайкакунинг таваллуди 1642 йилга тўғри келади. Унинг қаерда туғилганлиги
масаласида, Сайкаку вафотининг ўн уч йиллигига бағишлаб, 1706 йилда нашр эттирилган

「心

葉 」

(“Қалб барглари”) асарининг муқаддимасида Хожё Дансуй шундай ёзади:

“У Сэцу

провинциясидаги Нанива (Осака) шаҳрида дунёга келган

2

. Шунингдек, дўсти ва ҳамкасби шоир

Такарай Кикаку (1661-1707)

「句兄弟」

(“Оға-иниларнинг шеърлари”, 1694) номли тўпламида

ҳам ўхшаш маълумотларни келтиради

:“У Нанива порт шаҳрида таваллуд топган ва

Сумиёшининг (Осакада жойлашган ибодатхона) ойини қўп мақтар эди”

3

.

Даврининг қўплаб ижодкорлари қаторида Сайкаку ҳам бирдан ортиқ таҳаллус остида

фаолият олиб борганлигига қарамай, унинг барча асарлари Ихара фамилияси билан нашр
эттирган. Ито Байу

4

(1684-1745) қаламига мансуб

「見聞談叢」

(“Кўрган ва эшитганларимиз

тўғрисида қиссалар”, 1738) асарида Хираяма Сайкакунинг шарифи, Того эса унинг асл исми
сифатида таъкидланади. Умуман олганда, Сайкаку ҳаёти тўғрисидаги қолган барча
маълумотларни айнан мазкур манбадан олиш мумкин бўлиб, унда ижодкор тўғрисида
қуйидаги қайдлар мавжуд:

“Жёкё (1684-1688) ва Гэнроку (1688-1704) йилларида Сэцу провинсиясида жойлашган

бандаргоҳ шаҳар – Осакада Хираямо Того исмли бир шаҳарлик истиқомат қилган. У
бадавлат одам бўлиб, хотинидан эрта айрилиб қолган. Кўрликдан азият чеккан якка-ю ягона
қизи ҳам тез орада вафот этди. Ишларини ишбошчисига топшириб, руҳонийлик йўлини
танламаган ҳолда эркин ҳаёт кечирди. У ярим йиллаб уйда бўлмай, одатда зиёратчилар олиб
юрадиган ҳалтаси билан мамлакатнинг турли ҳудудлари бўйлаб саёҳат қилди. Хайкай
шеъриятига иштиёқи катта бўлган бу одам Ишшёнинг издошига айланди ва кейинроқ эса
ўзининг шахсий услубидаги шеърларни ярата бошлади. Бироз вақт ўтиб, у ўзини Сайкаку деб
атай бошлади ва “Эйтайгура” (“Боқий ҳазина”), “Ниши но уми” (“Ғарбнинг денгизи”), “Сэйжё
шимин хинагата” (“Оламимизда мавжуд тўрт қатламнинг намуналари”) каби асарларни
яратди У бу оламнинг оқ ва қораси, машаққатлари, қувонч ва умидсизликларини ўз
тажрибасидан жуда чуқур англаб етган эди. Табиатидан инсон қалбини яхши тушунар эди”

5

.

Сайкакунинг аслида шаҳарлик ва бадавлат тадбиркор инсон бўлганлиги тўғрисида

Байунинг маълумотлари бундан бошқа манбаларда учрамайди. Бироқ, бош қаҳрамонлари
сифатида шаҳарликларни гавдалантирганлиги, асосан шаҳарликлар учун уларнинг нуқтаи
назаридан яратилган асарларининг табиати Сайкакунинг ушбу қатлам вакили бўлганлигидан

1

Вафотидан сўнг шогирди Хожё Дансуй томонидан 1693 йилда нашр эттирилган Сайкакунинг

「西鶴置土産」

(“Сайкакунинг сўнгги туҳфаси”) тўплами айнан ушбу учлик билан бошланади: “Одатда инсон ҳаёти эллик йил

билан ўлчанади. Мен эса ажратилган муддатданда кўпроқ ҳаёт кечиришда муваффақ бўлдим”, – шу ўринда
учлик шеър келтирилади:

浮世の月

//

見過しにけり

//

末二年

(“Ўткинчи дунёнинг ойидан // Икки қўшимча йил //

Насиб қилди менгабаҳраманд бўлиш”).

2

Бундан ташқари Хожё Дансуйнинг

「俳諧団袋」

(“Хайкай думалоқ ҳалтаси”, 1961)” шеърий тўпламининг

муқаддимасида ҳам Нанива (Осака) шаҳри Сайкакунинг тўғилиб, ўсган жойи сифатида тилга олинади.

3

野間 光 辰

(1983)

「西鶴 年譜 考 証」 中 央 公 論社

. P. – 3. (Noma K. Saikaku nenpi koshyo [Chronological

investigation of Saikaku’s work] Chuokoronshya, 1983. P. – 3.

4

Ито Байу (1684-1745) – XVII асрнинг машҳур файласуфи Ито Жинсай (1627—1705)нинг фарзанди, япон

тарихи, маданияти, урф-одатларини чуқур ўрганган конфуцийшунос олим.

5

井原西鶴

(

)

・冨士昭雄・広嶋進

(

) (2000)

「新編日本古典文学全集

(66)

井原西鶴集

(4)

小学館

. P. – 4-5.

(Saikaku I.Fujiaki O.Hiroshima S. Shinpen nihon koten bungaku zenshyu (66) Ihara Saikaku shyu (4) [New edition of full
collection Japanese classic literature Vol.66. Collection of Ihara Saikaku’s works Vol. 4] Shyogakukan, 2000. P. – 4-5.)


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

95

далолат беради. Рафиқасининг эрта (24 ёшида) вафоти 1675 йилга, қизининг ўлими эса 1692
йилга тегишли Ихара оиласининг ибодатхона қайдларида сақланиб қолган

1

. Бу ҳақида

адибнинг ўзи

「俳諧独吟一日千句」

(“Бир кун ичида яккахон битилган минг хайкай”, 1675)

шеърий тўпламида ҳам таъкидлаб ўтади. Сайкакунинг Япония бўйлаб кенг саёҳат қилганини
асарларида келтирилган чуқур ва батафсил географик билимлари ҳамда мамлакатнинг турли
ҳудудларига тегишли эртак, ривоят, афсонларни мужассамлаштирган новелла тўпламлари
асослайди. Хусусан,

「西鶴諸国ばなし」

(“Сайкакунинг барча провинциялардан ҳикоялари”

1685) ва

「懐硯」

(“Сафар қаламдони”, 1685) сеҳрли-фантастик новеллалар тўплами ва

「一

目玉鋒」

(“Йўлга бир назар”, 1689) мэйшёки саёҳатнома асари айнан ушбу узоқ муддатли

саёҳатлар натижаси ўлароқ юзага келган эди.

Ижодкорнинг шеъриятдаги фаолияти масаласи бўйича, Байу томонидан унинг шоир Хага

Ишшё (Казумаса) (1643-1707) шогирди бўлган деб кўрсатилиши тадқиқодчида шубҳа
уйғотмасдан қолмайди. Аслида Ишшё Сайкакунинг устози эмас, балки дўсти ва ҳамкасби
эди

2

. Ҳозирда Сайкаку Осакадаги Нишияма Соин етакчилик килган “Данрин” (“Панд-

насиҳат ўрмони”) шеърият мактаби вакили бўлган деб ҳисобланади

3

. Шоир Накажима Зуйрю

(1629-1708) муаллифлигидаги

「誹諧破邪顕正」

(“Хайкай шеъриятида ёлғоннинг инкор

этилиб, ҳақиқатнинг қарор топиши”, 1679) асарида учрайдиган куйидаги парча ушбу
фикрларимизни яна бир бор тасдиқлайди:

“Охирги пайтларда Соиннинг мактаби кўплаб

шогирд ва издошларига эга бўлмоқда. Уларнинг орасида энг истеъдодлиси... Осакада
истиқомат қилувчи... шоир Сайкакудир”

4

.

Ито Байу томонидан Сайкакунинг асарлари сифатида санаб ўтилган китоблар мутлақо

бошқа масалани юзага келтиради. Ушбу рўйҳатда ҳам айрим чалкашликлар мавжуд.
Уларнинг орасидан фақат битта –

「日本永代蔵」

(“Япониянинг боқий ҳазинаси”, 1688) номли

новеллалар тўпламигина Сайкакунинг асари сифатида маълум бўлиб, қолган икки асар билан
боғлиқ маълумотлар япон адабиёти илмида маълум эмас. Бироқ, ушбу асарлар дастлаб босма ёки
қўлёзма нусҳаларда яратилиб, нашр эттирилмаган ҳолда кейинчалик йўқолиб кетганлиги
эҳтимолдан ҳоли эмас. Шундай бўлишига қарамай, Байу қайдларидаги ушбу жумбоқли ўрин
бизни ажаблантирмаслиги керак. Конфуцийлик вакили Ито Байу наздида Сайкаку асарларнинг
барчаси, айниқса, унинг инсон ҳис-туйғулари ҳақида ҳикоя қилувчи кўп сонли ишқий
новеллалари алоҳида эътирофга лойиқ деб топилмаган бўлиши мумкин. Чунки, айнан ишқий
хис-туйғулар асрлар давомида ўрнатилган тартибни бузиб ташлашга қодирлиги ва шу сабабдан
уларга ишониб бўлмасликни уқтирувчи конфуцийлик қарашларига зид бўлган.

Юқорида келтирилган таҳлиллардан Сайкаку ҳаёти тўғрисидаги энг муҳим тарихий манба

- “Кўрган ва эшитганларимиз тўғрисида қиссалар”га тўлиқ баҳо бера олиш осон масала эмас

1

野間光辰

(1983)

「西鶴年譜考証」中央公論社

. P. – 34-37. (Noma K. Saikaku nenpi koshyo [Chronological

investigation of Saikaku’s work] Chuokoronshya, 1983. P. – 34-37.)

2

Япон адабиётшуноси, профессор Нома Кошин

「西鶴年譜考証」

(“Сайкаку ҳаёти ва ижодининг аннотацияланган

хронологияси”, 1983) номли тадқиқот ишида ушбу мулоҳазанинг нотўғри эканлигини исботлайди.

3

冨士昭雄

広嶋進

(

翻訳

) (2000)

「日本古典文学全集

68

井原西鶴集

」小学館

. P.-3. (.Fujiaki O.Hiroshima S.

Nihon koten bungaku zenshyu (68) Ihara Saikaku shyu (4) [Full collection Japanese classic literature Vol.68. Collection
of Ihara Saikaku’s works Vol. 4] Shyogakukan, 2000. P. – 3.)

4

井原西鶴

(

)

吉田精一

(

) (1963)

「西鶴

文芸読本」河出書房新社

. P. – 5. (Saikaku I.Yoshida S.. Saikaku

– Bungei dokuhon [Saikaku – A guidebook for literary critic] Kawade Shobo Shinshya, 1963. P. – 5.)


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

96

деган фикрга келамиз. Айрим мунозарали ўринларнинг мавжудлигига қарамай, у ҳозирги
кунгача адиб биографиясини тиклаш масаласидаги бирламчи манбалигича қолмоқда.

Сайкакунинг ёшлиги тўғрисида ижодининг сўнгги йилларига тегишли асарларидаги

шарҳлардан бошқа ҳеч қандай маълумотлар сақланиб қолмаган. Адабиёт соҳасидаги чуқур
билимлари унинг оддий шаҳарлик фарзандига нисбатан кўпроқ таълим олганлигининг
натижаси бўлиб, бу ўз навбатида Сайкакунинг молиявий жиҳатдан фаровон ҳаёт кечирган-
лигидан далолат беради. Назарий билимларининг қай даражада бўлганлигидан қатъий назар,
Сайкакунинг айнан хайкай шеърларини битишга эрта ёшлардан уйғонган иштиёқи унинг
адабиётдаги кейинги ютуқларига асос бўлиб ҳизмат қилди.

Адабиёт тарихида Ихара Сайкаку асосан ўз даврининг шаҳар ҳаёти мавзусига бағишлан-

ган кичик новеллалар тўпламларининг муаллифи, насрнавис сифатида ном қолдирган.
Шундай бўлсада, у ўз ижод йўли айнан “хайкай но рэнга”

1

– “занжир тизилган хайкайлар”

жанридаги шеърларни яратишдан бошлаган эди. Шоир Сайкакунинг назмий мероси ва
асарларининг бадияти масаласини ёритиш, унинг Гэнроку даври новатор ижодкори сифа-
тидаги ўзига хос жиҳатларини янада чуқурроқ ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

Сайкаку хайкай илмини ўн тўрт ёшиданоқ ўзлаштиришга киришган бўлиб,

2

унинг

шеъриятдаги камолоти билан боғлиқ маълумотлар

「石車」

(“Тош арава”, 1691) – бир қатор

шоирларнинг шеърлари ва уларга ёзилган танқидлар тўпламида учрайди. Унда Сайкаку ўзи
ҳақида шундай ёзади:

“... ҳақиқий хайкай йўлига кирганимга ўттиз йилдан ошибди. Ўттиз йил

мобайнида хайкай ҳаками сифатида фаолият олиб бордим. Тўхтовсиз изтиробда баҳо берган
(ҳакамлик қилган) шеър тўпламларининг саноғи йўқ”

3

.

Мазкур парчадан келиб чиққан ҳолда,

Сайкакунинг 20 ёшларида

“тэнжя” – “хайкай битиш санъатининг ҳаками”

каби унвонларга

лойиқ деб топилиб, катта ютуққа эришганлиги унинг истеъдодли шоир сифатида ўз замон-
дошлари томонидан тан олинганлигиндан далолат беради. Шу нуқтаи назардан, унинг ушбу
даврга тегишли биргина шеърининг ҳам сақланиб қолмаганлиги қизиқ бир ҳолат. Эҳтимол, улар
ҳам қўлёзма варианларда мавжуд бўлиб, бизгача етиб келмаган бўлиши мумкин.

Сайкакунинг бизга маълум бўлган илк хайкайининг услуби ва унинг Нишимура Чёайши

4

томонидан 1666 йилда яратилган

「遠近集」

(“Узоқ ва яқин тўплам”) хайкай тўпламида уч-

раши шоир дастлабки билимларини айнан Тэймон мактабидан олган деган қарашларимизни
тасдиқлайди. Хусусан, қуйида келтириладиган хайкай тўпламда Ихара Какуэй таҳаллуси
билан битилган:

心爰に

Қалбим билан эдимми

1

Ўрта аср шеъриятидаги жиддий “занжир шеърлар” (рэнга)нинг асосида юзага келган ва XVII аср япон

адабиётидан кенг тарқалган шеърий жанрлардан бири. Шакл жиҳатидан рэнга кетма-кет келувчи учлик ва

иккилик бўлиб, улар асосан турли хил шоирлар томонидан навбат билан битилган ва жанрнинг XIV асрда
шаклланган ўзига хос қатъий коидалар тизимига риоя қилинган ҳолда ўзаро боғланган. Мисраларнинг энго
тамойили, яъни мисраларнинг ассоциатив маъно ёрдамида бириктирилиши ана шундай қоидалардан бири

ҳисобланган. Мисол учун, агар биринчи мисрада “ой” тилга олинган бўлса, унда кейинги мисрада албатта “куз”
фаслига тегишли муайян бир ишора мавжуд бўлиши керак бўлган. Чунки япон анъанавий шеъриятига мувофиқ
равишда ой ва куз образлари битта тематик гуруҳга киради

2

「西鶴大矢数」

(“Сайкакунинг кўп сонли найзалари”, 1681) хайкай тўпламиида Сайкаку “Соф хайкай йўлига

кирганимга йигирма беш йил бўлибди” – дея, 1656 йилдан яъни 14 ёшидан бошлаб шеърият илмини ўзлаштира
бошлаганлигини таъкидлайди

3

野間光辰

(1983)

「西鶴年譜考証」中央公論社

. P. 34-37.

野間光辰

(1983)

「西鶴年譜考証」中央公論社

. P. – 34-

37. (Noma K. Saikaku nenpi koshyo [Chronological investigation of Saikaku’s work] Chuokoronshya, 1983. P. – 34-37.)

4

Нишимура Чёайши (?)– шоир Мацунага Тэйтоку бошчилигидаги Тэмон шеърият мактабининг вакили.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

97

なきか鳴かぬか

бу ердан йироқда

郭公

1

сайрамадими ёки какку

Хайкайда конфуцийлик таълимотининг тўрт муқаддас китобидан бири

「大學」

(“Буюк

таълимот”, V аср) хитойча манбасида учрайдиган қуйидаги ўринга ишора қилинмоқда:

“Агар

қалбинг билан йироқда бўлсанг, боқсанг ҳам - ҳеч нарсани кўрмайсан, қулоқ солсанг ҳам – ҳеч
нарсани эшитмайсан”

. Бошқача қилиб айтганда, Сайкаку нима учун каккуни эшитма-

ганлигини сўрамоқда: бошқа бир нарса ҳақида ўйланалиги учунми ёки ростдан ҳам какку
сайрамаганлиги учунми? Ғоя ва образларда Тэймон мактаби услубидан чекиниш ҳали кўзга
ташланмасада, аллитерацияни маҳорат билан қўллаш шеърга Сайкакунинг кейинчалик
яратилган анчагина етук асарларига хос жонли ритм бағишлаган. Шеърнинг гўзаллиги
ундаги хитойча ибораларнинг (япон тилида “кокоро коко ни аразарэба” деб ўқиладиган) япон
мумтоз шеъриятидаги анъанавий сайраётган какку образи билан боғланланганлиги ҳамда бир
вақтнинг ўзида инкор шаклидаги “мавжуд бўлмаслик” ва “сайрамоқ” феълини англатувчи

“наки”

омонимидан маҳорат билан қўлланилганлигида намоён бўлади.

Дастлаб, Тэймон мактаби доирасида фаолият олиб борганлигига қарамай, Сайкаку

назмдаги кейинги бутун ижодини шаҳар шеъриятига йўналитирилган осака “Данрин”
мактаби билан боғлади. У ҳақиқатда, шеъриятга янги мавзу ва образларни олиб кириш орқали
назмни янгилашга интилган ушбу оқимнинг етук вакили эди. Шоирнинг Данрин мактаби
билан яқин алоқалари

「万句俳諧」

(“Ўн мингта хайкай”) мушоираси ўтказилган 1673 йил-

дан қайд этила бошлайди. Ўн икки кун давом этган Икутама ибодатхонасидаги

2

ушбу

тадбирда Сайкаку икки юздан ортиқ иштирокчи шоирнинг бир юз элликка яқин, ўзининг эса
уч юзта хайкайини мужассамлаштириб

「生玉万句」

(“Икутамада битилган ўн минг шеър”,

1673) тўпламини нашр эттирди

3

.

Тўпламда Сайкаку ўз даври шеъриятининг бир хиллилиги, эски қолиплар доирасида

қотиб қолганлигига урғу беради ва анъанавий қонун-қоидалардан ҳоли бўлган ижоднинг
янги тамойилларини илгари суради. Унинг ушбу қарашлари тўплам муқаддимасида,
қуйидаги жумлаларда ўзининг яққол ифодаси топган:

“Бир кимса сўради: Нима учун сиз

умумқабул қилинган қоидалардан ҳоли хайкай шеъриятини афзал кўрасиз? Жавоб бердим:
Шеърият олами хиралашди. Биргина мен шаффофман. Ушбу хира шўрвани ичиб, нима учун
яна унинг чўқиндисини ҳам ялаб тозалашим керак? Баъзида эшитишинга тўғри келадиган
айрим шоирлардан қулоғингни моғор босади, тилинг эса мох билан қопланади. Улар ҳеч
нимага арзимайди ва мункиллаган чолларнинг минғирлашини эслатади”

4

.

“Икутамада битилган ўн минг шеър” эълон қилинганидан сўнг, мисраларни боғлашда янги

методлардан фойдаланиш, сўзлашув тилининг унсурларини ноанъанавий равишда қўллаш

1

雲英末雄

山下一海

丸山一彦

松尾靖秋

(

校注

)

2001

)「日本古典文学全集

72

近世俳句俳文集

」小学館

. P.- 58.(Kira S., Yamashita K., Matsuo Y. Nihon koten bungaku zenshyu 72. Kisei haiku haibun shyu [Full

collection of Japanese classic literature Vol 72. Collection of haiku and haibun of Early Modern period ] Shyogakukan,
2001. P.- 58.)

2

Осака шаҳрида жойдашган йирик буддавийлик ибодатхонаси.

3

Таҳминан 1673 йиллардан шоир таҳаллусининг Ихара Какуэйдан Ихара Сайкакуга ўзгартирилганлиги

кузатамиз

「生玉万句」

(“Икутамада битилган ўн минг шеър”) тўплами шоирнинг ушбу янги таҳаллуси остида

яратилган илк асари сифатида кўрсатилади.

4

暉峻康隆・郡司正勝

(1966)

「元禄文芸復興」至文堂

. P. – 258. (Teruoka Y., Gunji M. Genroku bungei fukko

[Rebirth of Genroku period literature] Tokyo, Shibundo, 1966. P. – 258)


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

98

орқали Тэйтоку мактабига қарши чиққан Сайкаку ҳамда шеърларини ушбу тўпламда эълон
қилган шоирларнинг барчаси анъаналар тарафдорлари томонидан

“оранда рю”

(“голландча

оқим”) вакиллари сифатида қаттиқ танқид остига олинди. Шеърият тилига янгиликларни олиб
кирган Сайкакунинг услуби эса “оранда”, яъни “голландча” услуб деган ном билан аталадиган
бўлди. Гэнроку даври луғавий бойлигида японлар учун ёт, умумқабул қилинган меъёрларга
тўғри келмайдиган ва барча ноодатий нарса-ҳодисларни ифодалайдиган “голландча”
атамасининг Сайкаку шеъриятига нисбатан қўлланилиши унинг ижодини санъатдан ташқарига
чиқаришга қаратилган уриниш эди

1

. Чунки, консерватив шоирларнинг наздида ҳақиқий санъат

ўтмишнинг эстетик анъаналаридан айриқ ҳолда мавжуд бўла олмас эди.

Тез орада “Данрин” мактабида ўрта аср шеъриятидан фарқли равишда хайкайларни

жамоавий тартибда битиш ўрнига, “докугин хайкай” (тарж. “яккахон тартибда битилган
хайкай”) деб аталувчи ижод турининг кенг тарқалиши мактабнинг барча вакилларига ўз
шахсий услубларини яратишга ҳамда назмда индивидуал муаллиф сифатида қарор топишга
имкон берди

2

.

1675 йилга тегишли

「俳諧独吟一日千句」

(“Бир кун ичида яккахон битилган минг

хайкай”) яккахон тартибда ижод қилишга киришган шоирнинг илк йирик тўпламидир.
Сайкаку ҳаёти билан боғлиқ маълумотлар билан танишишга имкон берувчи яна бир
қимматли манба ҳисобланган мазкур тўплам шоир томонидан рафиқасининг дафн
маросимига бағишлаб бир кун ичида битилган мингта хайкайни мужассамлаштиради.
Тўпламдаги аксарият шеърлар умумий бир мавзу – аёлининг барвақт вафотига бағишланади
ва мунгли оҳангларда жудоликнинг алами туйғуси билан тўлдирилган

3

. Шундай бўлсада,

1

Сайкакунинг анъанавий хайкай мактаблари вакиллари томонидан ҳужумга учраши унинг етарли даражада ном

таратиб улгурганлигидан далолат беради. “Голландча услуб” эпитети дастлаб умуман бутун Данрин мактабига
нисбатан қўлланилган бўлсада, тез орада у фақатгина Сайкаку услубини ифодаловчи атамага айланди.
Дарҳақиқат, шоир сифатидаги мавқеининг ўсиб бориши билан Сайкаку мазкур атамани мақтов сифатида қабул
қилиб, ижодида ўзига хос ва ноодатий иборалардан фойдаланилишига урғу берган ҳолда ўз услубини “голланча
услуб” деб атайди. Мантнинг контексидан келиб чиққан ҳолда “ажнабий”, “овропача” маъноларидан ташқари,
“оранда” атамаси “ғайриоддий”, “янги”, “замонавий” ва “илғор” деган маъноларни ҳам англатиши мумкин.
Хусусан, мазкур атаманинг маъноси масаласида америкалик японшунос олим Д.Кин шундай дейди: Япония
аҳолисининг акасарият қисми учун “Оранда” (“Голландия” сўзининг японча талаффузи) сўзи барча ноодатий,
ёт ва ажнабий тушунча ҳамда нарсаларнинг синоними саналар эди. Шоир ва насрнавий Сайкаку
замондошларига ноодатий, ўзига хос бўлиб кўринган шеърларини ёза бошлаганида, унинг услубини
ғайриодатий, “голландча” услуб деб атадилар. “Оранда” сўзи баъзида ижобий маънода, асосан, гап энг охирги
урфдаги нарсаларга нисбатан қўлланилган бўлсада, кўп ҳолларда тушуниб бўлмайдиган, чигал ва ақлга тўғри
келмайдиган, маъносиз нарсалар ҳам “оранда” сўзи билан ифодаланган. Ҳатто, Нагасакидаги болалар ўйин
чоғида уларнинг орасидан кимдир ўйин қоидасини бузганида “бу голландчилик” деб қичқиришар эди.

2

Хайкай жамоавий шеър битишни назарда тутувчи жанр сифатида юзага келган бўлсада, шахмат каби қонун-

қоидаларга аниқ риоя қилган ҳолда яккахон тартибда ўйнаш мумкин бўлган ўйинга ўхшар эди. Заковат
беллашуви хисобланган хайкай мушоираларидаги яккахон тартибда қатнашаётган иштирокчида шеърларнинг
мавзу ва мазмунини тўлақонли равишда мустақил белгилаш, тайёр сўз бирикмаларини қўллай олиш
имкониятининг мавжудлиги унинг қоидадан бироз четга чиқиш ҳолатига сабаб бўлган. Яккахон тартибдаги
хайкайда анъанавий хайкай шеърларидан бадият масаласида анчагина юқори даражада шеърларни яратиш
имконияти юзага келди. Шунга қарамай, жамоавий беллашувларнинг силлиқ ўтишини таъминлаб бериш
заруриятидан сабаб изчил ишлаб чиқилган қонун-қоидаларнинг яккахон ижроларда ҳам сақланиб қолиши
анъанадан ташқари ҳеч қандай важга эга бўлмаган ҳақиқий тўсиққа айланган эди.

3

Тўплам мукаддимасида шоир рафиқасининг 1675 йилда, ўзидан уч фарзандни қолдириб йигирма тўрт ёшида

вафот этганлиги тўғрисидаги маълумот келтирилади. Қуйидаги шеърлар эса тўпламнинг кайфияти тўғрисида
аниқроқ тасаввурга ҳосил қилишга имкон беради:


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

99

унинг асосини анъанавий рэнгалар каби инсоннинг нозик ҳис-туйғуларига табиат образлари
орқали ишора қилишга эмас, балки Данрин мактабига хос мавзу, ғоя ва образларнинг эркин
ассоциацияси орқали оддий халқ кундалик ҳаётининг ранг-баранг манзараларини ёритиб
беришга қаратилган хайкайлар ташкил этади. Хусусан, унда қуйидаги шеърларни учратамиз:

№ 17

後世の種や

Келажакнинг доними?

今麦秋と

етишар апра

成りぬらん

эрта ёзга

Учликда қишда экилган арпанинг деярли етилганлиги, унинг “

мукиагэ”

яъни “арпа кузи”

деб номланувчи июнь ойи ўрталарида йиғиб олишга тайёр эканлиги ҳақида гап боради.
Афтидан, учлик етиштирган маҳсулоти билан ер эгасига солиқ тўлайдиган ва йиғиб олинган
ҳосилга қараб келгуси йилда оз бўсада фаровон ҳаёт кечиришга умид боғлаётган деҳқон
тилидан қелтирилмоқда.

№ 18

はしかいのりの

Қаттиқ, оҳорли либоснинг

衣打音

урилаётган овози

Ушбу иккиликни хайкайларнинг образлар ассоцияцияси ёрдамида ўзаро боғлаш-

нишининг ажойиб намунаси деб айтиш мумкин. Йиғиб олинган дон ва унинг унга (оҳорга)
айлантирилиши Сайкакунинг онгида қаттиқ қилиб оҳорланган кийимларни тўқмоқ билан
уриб, юваётган аёллар образини уйғотади.

№ 19

油垢

Ёғли юпқа қатлам

ひゆる水ゆく

муздек оқар сувнинг юзида

芳野川

1

Ёшино дарёси

Энди Сайкаку кийимларини юваётган аёлларни мумтоз шеъриятнинг анъанавий табиат

образларидан бирига айланган Ёшино дарёсига

2

қўчиради ва шу орқали икки хайкайни бир

мавзу остида бирлаштиради. Бироқ, кир кийимлардан чиққан ёғларнинг кузги дарёнинг
муздек сувларида қотиб қолганлигига ишора қилиш орқали қадимдан муқаддас дарёлардан
бири сифатида мадҳ этиб келинган

3

Ёшино образини ноодатий равишда кулгули оҳангларда

死にやろとは

Ўлмоқда у

思はす花や

билмас улар бироқ, ўйнар экан

惜しむらん

охирги гуллаган сакура билан

子供三人

Уч кичик болакай

少年の春

ёшлик баҳорида


(Қаранг: .

新編西鶴全集編集委員会(編)・井原西鶴(著)(

2007

)「新編西鶴全集

第5巻索引篇上

俳書あ

〜ひ」勉誠出版

. P.– 34.(Ihara S. Shinpen Saikaku zenshyu dai go sakuin henjyo haishyo A-Hi [New edition of

Saikaku’s works Vol. №5. Index of haikai verses from A to Hi] Bensei shyuppan, 2007. P.– 34)

1

Қаранг: Ўша магба. – Б.- 23.

2

Ёшино - Япониянинг 710-784-йиллардаги қадимги пойтахт – Нара шаҳрида жойлашган дарё.

3

Камакура даврининг машҳур шоирларидан Фуживара Масацунэ (1170‐1221) йирик ибодатхоналар, император

қасри ва қабристонига қўшни ҳудудда жойлашган ва шу сабабдан муқаддас саналган Ёшино дарёсига бағишлаб
ўзининг қуйидаги танкасини (5-7-5-7-7) битган эди:


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

100

тасвирлайди. Умуман олганда, мумтоз адабиётининг юксак образларини айнан кулги
ёрдамида “пасайтириш” орқали китобхонларга яқинлаштириш Сайкаку ижодининг ўзига хос
жиҳатидир. Қўриб турганимиздек, Сайкакуни Ёшинонинг қадимги юксак пейзажлари
қизиқтирмайди. У ҳўл қийимларни тўқмоқ билан ураётган оддий аёлларнинг қўлларига қулоқ
ташлайди. Зодагонлардан кўра, шеър битиш учун келган шоирларни учратиш осонроқ
бўлган, тамаки етиштириладиган ҳудуд сифатида иқтисодий аҳамият касб эта бошлаган ўша
даврдаги Нара шаҳрига хос кайфият мазкур учликда жонли етказиб берилган эди.

Тўпламдаги хайкайларнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, шоир қишлоқ ёки шаҳар

ҳаёти билан боғлиқ вазиятларни ёритиб беришга киришар экан, хайкай қоидаларига монанд
ҳолда дастлабки учликни муайян фаслга тегишли табиат манзараларининг тасвирига
бағишлайди:

№ 79

土龍

Қўрсичқон,

野末をもては

музлаган даланинг чекка юзлари,

ひて解て

бормоқда эриб

Музлаб қолган дала юзининг аста-секин юмшаши ва ер остида ҳаракатлана бошлаган

кўрсичқон образлари орқали шоир баҳор фаслининг яқинлашаётганлигини назарда тутмоқда.

№ 80

菖蒲かたなの

Игир қиличининг

ほこり落する

чангини артиб

Мазкур иккиликда эса, Сайкаку даврига тегишли “могура учи” яъни “қўрсичқонни уриш”

япон миллий маросимига ишора қилинмоқда. Ўрта асрларлардан бошлаб ҳосилдорликни
ошириш мақсадида ўтказилиб келинган ушбу маросимда ёш болаларнинг таёқ ва игир
барглари билан экин ерларини уриш одати мавжуд бўлган. Японларнинг фикрича, ушбу усул
нафақат ернинг унумдорлигини оширишга, балки уни зараркунандалардан тозалашга ёрдам берар
эди. Самурайларнинг мавқеи ортиб борган Сайкаку даврига келиб, маросимда қўлланилган игир
барглари олтин ва кумуш билан қопланган ёғоч қиличларга алмаштирилди. Энди “игир қиличи”
атамаси болаларнинг ушбу ёғоч қиличига нисбатан қўлланила бошлади. Сайкаку “угоромочи” -
“кўрсичқон” образи тилга олинган учлигидан сўнг, табиий равишда япон халқига хос ушбу урф-
одатларни ҳаёлидан ўтказади ва мазкур иккиликда “шобугатана” яъни “игир қиличи” сўзини
қўллаш орқали “қўрсичқонни уриш” маросимига ишора қилади. Одатда маросим тугагач, ўз
қимматини йўқотиб ўтиндан бошқа ҳеч нарсага ярамайдиган қилич шоирнинг шеърида ёндириб
юборилмаган ва эски уйнинг омбохонасида чанг босиб ётибди. Афтидан, ўтган йилги байрамни
ёдга олган ҳолда эски қиличини чангдан тозалаётган болакай бугунги “кўрсичқонни уриш”
маросимига тайёрланмоқда. Баҳор кириб келишидан олдин ўтказиладиган ушбу маросимда

1

у

み吉野の

Тоғнинг шамоли

山の秋風

эсади тунда

さ夜ふけて

Ёшино дарёси бўйлаб:

ふるさと寒く

чуқур совуқ товушлар

衣うつなり

илгари сарой бўлган жойларда

(Қаранг:

斎藤清衛

(1943)

「われらの日本文学」至文堂

. P. – 106. (Saito K. Warera no nihon bungaku [Our

Japanese literature] Shibunto, 1943. P. – 106)

1

“Могура учи” (тарж. “қўрсичқонни уриш”) маросими мамлакат бўйлаб одатда январ ойининг ўн тўртинчи ёки ўн

бешинчи кунида, Осака ва Киото ҳудудларида эса баҳор бошланишидан бироз олдинроқ, эрта февралда ўтказилган.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

101

қиличи билан жўлак, хода, кели, тўқмоқ каби рўзғор буюмлари билан бўш челак ва ерларни уриб
зараркунандаларни ҳайдашга киришган дўстларига қўшилади.

№ 81

五節句に

Беш байрамга таёрланар у,

始末心や

бари қарзларин

つきぬらん

қилиб ҳисобин.

Энди ёғоч қилич болакайдан, эртанги байрам кунида қандай қилиб қарзларини тўлаш

мумкинлиги ҳақида бош қотираётган отанинг қўлига кўчади. Шоир томонидан қўлланилган
“Япониянинг беш миллий байрами”

1

ва “қарзларни тўлаш муддати тугайдиган кун”

маъноларини англатувчи “госэкку” сўзи учликни нафақат ўзидан олдинги хайкайлар билан
боғлашга, балки унга кўпмаънолик бағишлаб, мазмун жиҳатидан кенгайишига ҳизмат
қилмоқда. Ота қарз дафтарчасини қўздан кечирар экан, ўғлининг бу йилда ҳам ўтган йилги
эски қиличини ишлатишга тўғри келиши ҳакида ўйлайди.

Ёки: Отанинг қарзлари шунчалик каттаки, у бир пайтлар ўғли учун олиб берган

қимматбаҳо ўйинчоқ қилични гаровга қўйиш учун артиб тозаламоқда.

№ 82

内はにかけて

Кам ҳисоблаб

渡す書出し

2

тутқазар ҳисобни

Гаровхона эгаси ўйинчоқ килични паст баҳолаб, гаров эвазига қарз олгани келган отага

жуда кам пул таклиф қилиш орқали кичик нарсадан ҳам фойда қўришга ҳаракат қилмоқда.

Ёки: Нақд пул ўрнига, имзоланган қарз ҳужжатлари билан баққол ва атторлардан турли

маҳсулотларни сотиб олган савдогар, бугун ушбу ҳужжатлар билан уни йўқлаб келганларга
қарзларини қайтариши керак. Савдогар нотўғри созланган тарозисида кумушларни тортар
экан, иложи борича кам пул тўлаб, фойда қилиб қолиш илинжида.

Калейдоскоп каби бирин-кетин китобхонга ўша давр кундалик ҳаётининг саҳифаларини

ёритиб бераётган тўпламнинг хайкайлари насрий асарнинг муайян ўринларидан ажратиб
олинган кичик парчаларини ёдга солади. Сайкаку бўлса ўзининг “занжир шеърлари”да лирик
шоир эмас, балки ҳикоянавис сифатида гавдаланади. “Бир кун ичида яккахон битилган минг
хайкай” тўплами катарсис ҳолатида ва қисқа муддат ичида юзага келганлигига қарамай,

1

“Госэкку” (тарж. “беш фаслий байрамлар” ёки “Япониянинг беш миллий байрами”) – “Жинжинжю”,

“Хинамацури”, “Танго но сэкку”, “Танабата” ва “Чёёсэцу” каби Токугава ҳумронлиги даврига тегишли беш
миллий байрамларининг умумий номланиши. Улар хитой маданияти таъсирида яратилган ва ой тақвими бўйича
йилнинг турли ойларида нишонланган Хэйан даврининг қуйидаги сарой байрамлари асосида юзага келган: Янги

йил (биринчи ойнинг биринчи куни); сувда ўтказилган шеърият байрами (учинчи ойнинг учинчи куни); ўғил
болалар куни (бешинчи ойнинг бешинчи куни); касб-ҳунар илоҳларига илтижо қилиш байрами (еттинчи ойнинг
еттинчи куни); тўққизинчи ойнинг тўққизинчи куни ўтказиладиган “икки ойлик” байрами (хризантема байрами

ўрнига). XVII асрдан бошлаб ушбу байрамлар самурай ва шаҳарликлар орасида кенг тарқалди. Шу сабабдан,
баъзиларининг санаси, номланиши ва мазмуни ҳам табиий равишда ўзгарди. Мисол учун, “жинжингу” (тарж.
“одам куни” – Янги йил байрамига тўғри келади) биринчи ойининг еттинчи куни ўтказила бошлаган бўлса,

учинчи ойнинг учинчи кунида нишонланадиган байрам “хинамацури” (тарж. “қўғирчоқ байрами” – Қизлар
байрами) байрамига алмаштирилди. Госэкку тизими 1873 йилда бекор қилинганига қарамай, ушбу байрамлар
ҳозирги кунда ҳам Япониянинг миллий байрамлари сифатида нишонланиб келинади.

2

新編西鶴全集編集委員会(編)・井原西鶴(著)(

2007

)「新編西鶴全集

第5巻索引篇上

俳書あ〜ひ」

勉誠出版

. P.– 27.(Ihara S. Shinpen Saikaku zenshyu dai go sakuin henjyo haishyo A-Hi [New edition of Saikaku’s

works Vol. №5. Index of haikai verses from A to Hi] Bensei shyuppan, 2007. P.–27)


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

102

шоирнинг тезлик билан бу каби мазмунан жуда кенг мингта хайкайни бита олганлиги
ҳайратланарли бир ҳолат.

Айнан тезлик тамойилига риоя қилиш Сайкаку ижодида хайкай битиш санъатининг янги

қўриниши - “яказу хайкай” (“найза отиш хайкайи”)

1

услубини юзага келишига сабаб бўлган

эди. Икутама манку ибодатхонасида 1677 ва 1681 йилларда ташкиллаштирилган шеърият
беллашувларида Сайкаку самурайларнинг камондан ўқ отиш мусобақаси шартларини илк
бора хайкай битиш жараёнига қўллаб, дастлаб 1600 та, сўнг ўз натижасини янгилаган ҳолда
4000 та хайкайни яратади. Икки мусобақада ёзиб олинган шоирнинг шеърлари тўплам
қўринишида

「俳諧大句数」

(“Хайкайнинг кўпдан-кўп мисралари”, 1677) ва

「西鶴大矢数」

(“Сайкакунинг кўп сонли найзалари”, 1681) сарлавҳалари билан сақланиб қолган.

“Яказу хайкай” моҳиятан миқдор беллашуви бўлганлиги сабаб унда асосий урғу

шеърларнинг сифатига эмас, уларнинг белгиланган вақтда битилган ҳажмига берилган. Шу
муносабат билан, шоир “Сайкакунинг кўп сонли найзалари” тўпламининг хотимасида
шеърларни сайқаллаш учун узоқ ойлар, баъзида йилларни сарфлаш бефойда эканлигини
уқтиради. Унинг фикрича, ижодкор юксак истеъдоди айнан шиддатли бадиҳадагина намоён
бўлади. Бадиҳа ва тезликка интилиш Сайкакуга нозик сўз ўйнидан кўра, барчага тушунарли
сўзлашув тили ва синтаксисидан, ўткир иборалардан кенг фойдаланишга имкон берди. Ўрта
аср рэнгаларининг қонунларини инкор этиб, янги поэтик тил яратиш масаласига алоҳида
эътибор қаратар экан, у бу борада кўплаб замондош шоирларидан илгарилаб кетди. Шу
нуқтаи назардан, мумтоз шеърият дурдоналари билан таққослаганда, шоир шеърларининг
аксарияти бадият жиҳатидан юксак асарлар деб топилмаганлигини ажабланарли эмас. Бироқ,
у ўз олдига бадиий қимматини йўқотмайдиган санъат намуналарини эмас, китобхонларга
завқ бағишлайдиган шеърларни яратиш вазифасини қўйган эди. Бор диққат-эътиборини олам
ва инсоннинг реал яъни хаётий аниқлигида тасвирига йўналтирилган Сайкакуни поэтик
тагмаънонинг теранлигидан қўра, қисқа хайкай шеърларининг қанчалик ҳақиқатга яқинлиги,
жонлилиги ва таъсирчанлиги қизиқтирди.

Сайкаку ижодига хос ушбу жиҳат унинг “Хайкайнинг кўпдан-кўп мисралари”

тўпламидаги шеърларида айниқса яққол намоён бўлади:

№ 91

盗人と

Ўғри тушдимикин

思ひながらも

деб ўйласамда,

そら寝入れ

солиб олдим ўзимни ухлаганга

№ 92

親子の中へ

Ухлаётган она ила қизнинг орасига

足をさしこみ

солдим оёғимни

1

Сайкаку “яказу хайкай” усулини 1606 йилдан бошланган тошия деб аталувчи камондан ўқ отиш

мусобақасидан ўзлаштирилган бўлиб, мазкур мусобақада иштирокчи белгиланган масофа ва вақт мобайнида
камондан иложи борича кўпроқ ўқ узиши керак бўлган. 1662 йилда Оварилик самурай Хошино Канзаэмон
Киотодаги Санжусангэн томоша залининг узунлиги билан тенг келадиган масофадан 8000 та (10542
уринишдан) ўқ узади. Тошия камончилик мусобақасидаги энг юксак натижа Киидан бўлган самурай Васа
Дайхачи томонидан ўрнатилган бўлиб, у белгиланган масофадан умумҳисобда отилган 13000 та ўқдан 8033
тасини нишонга урган эди.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

103

Биринчи учликда келтирилган “ўғри” шеърнинг охирги мисрасидан маълум бўлганидек,

тунда севгилиси билан учрашиш мақсадида унинг уйига келган йигитдир. Кейинги шеър
ушбу маиший ҳаётга тегишли вазиятнинг давоми бўлиб ҳизмат қилади:

№ 93

胸の火や

Ишқ ўти

すこし心を

кирди кўрпага

置きこたつ

ноқулай ҳолат келди юзага

Афтидан, кўрпага ичига кирган йигит адашиб севгилисининг эмас, балки қиз онасининг

қўлини ушлаб олади ва уни уйғотиб юборади.

№ 94

揚屋ながらに

Учрашув уйи бўлсада

はしめての春

илк келишимдир бу ерга

Мазкур иккилик, ундан олдинги учлик билан энди мавзу бўйича эмас, кайфият билан

боғланган бўлиб, икки шеърда ҳам хижолатли ва ноқулай ҳолатга тушиб қолган одамнинг
ҳиссиётлари ҳақида сўз боради ҳамда китобхонни қувноқ қўчаларнинг биридаги “агэя” яъни
“учрашув уйи”га илк бора ташриф буюрган ёш йигит тўғрисидаги яънги сюжет билан
таништиради.

№ 95

なんと亭主

Ахир, хўжайин,

替わった恋は

телба муҳаббат

ござらぬか

бўлмайдими оламда

Йигит ўзини хижолатли ҳолатдан ўнглаб олиш учун ушбу савол билан учрашув уйининг

эгасига мурожаат қилмоқда. У эса қуйидагича жавоб бермоқда:

№ 96

きのふも

“Қандай бўлмасин” – жавоб берди у.

たはけが死んだ

Мана куни кеча икки аҳмоқ калла

と申

1

нобуд бўлди бу муҳаббатдан

Тўпламнинг бошида келтирилган шеърларда эса ёш йигитга тескари равишда қария

образи гавдаланади:

№ 9

身にしめる

Танани эгаллаётган

老いの慰み

кексаликнинг эрмагидир

碁双六

го

2

ила сугороку

3

1

金子金治郎・雲英末雄・暉峻康隆・加藤定彦

(2001)

「日本古典文学全集

61

・連歌集俳諧集」小学館

. P. –

444-445.

雲英末雄・山下一海・丸山一彦

・松尾靖秋

(

校注・訳

)

2001

)「日本古典文学全集

72

・近世俳句

俳文集」小学館

. P.- 58.(Kira S., Yamashita K., Matsuo Y. Nihon koten bungaku zenshyu 72. Kisei haiku haibun shyu

[Full collection of Japanese classic literature Vol 72. Collection of haiku and haibun of Early Modern period ]
Shyogakukan, 2001. P. – 444-445)

2

Го (тарж. “қуршаб олувчи тошлар”) – қадимги Хитойда юзага келган, шаҳмат каби чуқур стратегик мазмунга

эга интеллектуал ўйинлардан бири. Го қоидалари жуда оддий: оқ ва қора тошларда ўйналади — ўйиндан мақсад
тахтадаги кўпроқ майдонни эгаллаш ва ўраб олишдир.

3

Сугороку (тарж. “икки мартта олти”) – VII асрда Японияга хитойдан кириб келган, қўпроқ нарда ўйинини ёдга

солувчи ўйини.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

104

Учликда гап қариб қолган бўлсада, қексалик даврини го ва сугороку ўйнаб осойишта

ўтказаётган қария ҳақида бормоқда.

№ 10

今のやうすは

Ҳозирги ҳолатин

しらぬ島原

билмасман Шимабаранинг мен

Қисқа монолог шаклида келтирилган иккиликда эса ёшлик чоғларини Шимабара қувноқ

қўчаларида ўтказган қария, энди у ерларнинг қандай эканлигини унутиб юборганлини
таъкидлайди.

№ 11

恋草に

Ишқ ўти

又あま草や

қизилмияданда

ましぬらん

1

эканда ортиқроқ

Севги-муҳаббат мавзусига бағишланган ушбу учликда кучайиб бораётган ишқ ҳисси ўт-

ўланнинг гуркираб ўсишига қиёсланиб, унинг қизилмиядан ширинроқ эканлигига ишора
қилинади. Учликни қария тўғрисидаги “қисса”нинг билвосита давоми деб айтиш мумкин. Шоир
гўёки бу билан эркак (қария) ҳақиқий муҳаббатини топганлиги туфайли қувноқ қўчаларни
йўқламай қўйган демоқчи. Агар, Сайкаку томонидан қўлланилган омонимлик хусусиятига эга
“Шимабара” ва “амакуса” сўзларига тўхталадиган бўлсак, аслида мазкур хайкайлар ҳам ўзаро
шоирнинг мураккаб ассоциациялар занжири тамойили асосида боғланганлигига амин бўламиз.
“Шимабара” ҳам Киотода жойлашган қувноқ қўчарлар, ҳам Нагасаки префектурасидаги
шаҳарнинг номи ҳисобланса, қизилмия ўсимлигининг японча таржимаси бўлган “амакуса” сўзи
Кумамото префектурасидаги Амакуса шаҳрининг омонимидир. Шимабара ва Амакуса шахарлари
XVII асрнинг биринчи ярмида христиан динига қарши халқ қўзғолонлари бўлиб ўтган икки ҳудуд
сифатида одамлар хотирасида ўзаро боғлиқ равишда сақланиб қолганлиги сабаб, Сайкаку ҳам икки
омоним сўзларни кетма-кетликда қўллаган.

“Хайкайнинг кўпдан-кўп мисралари” тўпламидан келтирилган намуналардан шоир

Сайкаку ижодининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тушунча ҳосил қиламиз. Ёрқин акс
эттирилган сюжет, муаллифнинг ҳамиша муайян ҳаётий вазиятларни тасвирлашга интилиши,
шеърларда қуллоққа чалинадиган кўп овозлилик: муаллиф овозига ўз номидан гапираётган
ва ҳатто ўзаро гап алмашаётган образларнинг овозлари ҳам қўшилиб кетиши, - ўрта аср
шеърий жанри рэнганинг қонун-қоидаларини бузаётган Сайкаку поэтик тилидаги ўзига хос
жиҳат ва новаторлик ҳисобланади.

Голланд Сайкаку шеъриятидаги мавзулар ҳақиқатдан ҳам анъанавий рэнгадаги ва ҳатто

ундан олдинги мумтоз шеърлардаги мавзулардан йироқ бўлиб, уларнинг барчаси йирик
шаҳарлардаги кундалик ҳаётдан юзага келган эди. Қушлар, гуллар ва кузги ой илгаригидай кўп
учрайдиган мавзулар бўлсада, шоир асарлари қўпроқ қувноқ қўчалардаги ҳаёт, даймёларнинг
маъшуқалари, кабуки актёрлари, гуруч нарҳи, суд ишлари, уй ижара ҳақи, гаровхоналар,
савдогарларнинг касодга учраши ва шу каби янги шоирлар яшаб турган шаҳар жамиятидаги
кундалик мавзуларга бағишланади

2

. Ушбу мавзулар кейинчалик насрнавис Сайкаку ижодида

1

金子金治郎・雲英末雄・暉峻康隆・加藤定彦

(2001)

「日本古典文学全集

61

・連歌集俳諧集」小学館

. P. – 415.

.(Kira S., Yamashita K., Matsuo Y. Nihon koten bungaku zenshyu 72. Kisei haiku haibun shyu [Full collection of Japanese
classic literature Vol 72. Collection of haiku and haibun of Early Modern period ] Shyogakukan, 2001. P. – 415.)

2

Шаҳарликларга яқин, баъзида “қўпол” ёки “паст” (мумтоз шеъриятга нисбатан) мавзуларни ёритиб,

шеърлардаги фалсафий маънонинг теранлиги эмас, уларнинг қанчалик тушунарли эканлиги ҳақида қайғурган


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

105

янада кенгроқ қамраб олинган бўлиб, адиб айнан мазкур босқичда хайкай унинг учун ўз
истеъдодини номоён қилишида ўта чегараланган восита эканлигини англаб етади.

Хулоса.

Сайкаку асосан насрда йирик ютуқларга эришганлигини ҳисобга олиб қарайдиган

бўлсак, ижодий фаолиятининг катта қисми унинг шоир сифатида шаклланишига сарфлангандек
бўлиб қўринади. Шундай бўлишига қарамай, айнан хайкай шеъриятида орттирган тажриба ва
билимлари унинг насрнавис бўлиб қарор топишида катта аҳамият касб этди. Бадиий таҳлил
объекти сифатида танлаб олинган реал воқеликни аниқ ҳис қилиш – анъанавий шеърият
тамойилларига қарама-қарши ҳолда қарор топган ва мумтоз адабиётдаги бадиий усуллардан воз
кечишни илгари сурган новатор шоир Сайкаку поэтик ижодининг асосий жиҳатидир. Сайкаку
оламни ўзи хоҳлаганча кўришни ва у ҳақида янгича йўсинда қалам тебратиш ҳуқуқини ёқлаб
чиқди. Анъанавий тасвир воситаларини қайта қўриб чиқиш, уни ўраб турган воқеликнинг ўзига
хос хусусиятларини аниқ ва ишонарли тарзда ифодалай оладиган янги бадиий тилни яратишга
интилиш Сайкакунинг насрий ижодида тўлақонли равишда намоён бўлади.

Сайкаку тўғрисида Гэнроку даврининг буюк шоири Мацуо Башё (1644-1694) ўзининг танқидий фикрларини
билдирган эди. Бу ҳақида Мукай Кёрай (1651-1708)

「去来抄」

асарида устози Башёнинг айтиб қолдирган

ҳикматли гаплари орасида қуйидаги жумлаларни келтиради: “Устоз айтдилар: ҳозирги шоирлар орасида
бирлари “кана” орқали хитойча сўзларни юмшатишга интилаётган бўлса, бошқалари, аксинча, ўзларининг
“вака”ларига хитойча сўзларни киритмоқдалар ва буни натижасида уларнинг шеърлари қўпол ва оҳангсиз бўлиб
қолмоқда. Қолганлари эса, ҳатто инсон ҳис-туйғуларини баён қилиш учун замонавий ҳаётнинг кир тор
кўчаларида изғиб юрадилар. Сайкаку шундай саёз, жўн ёзувчидир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов