«Всесторонняя» работа Махмуда Замахшари как основа более поздних грамматических теорий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
125-131
1
2
Поделиться
Косимова, С. (2021). «Всесторонняя» работа Махмуда Замахшари как основа более поздних грамматических теорий. Восточный факел, 1(1), 125–131. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/15093
Сарвиноз Косимова, Ташкентский государственный институт востоковедения

к.т.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Работы по арабской грамматике многочисленны, и хотя они совершенны и известны по своему содержанию, работа Замахшари “ لصفملا”, по мнению его современников, является «лучшей книгой по грамматике арабского языка, когда-либо созданной». Другой ученый уподобляет его”тонко  подобранному ожерелью". Эта работа, с ее лаконичным и ясным освещением, также имеет важное  историческое значение.  Вопросы, поднятые в творчестве Замахшари, свидетельствуют о развитии арабской лингвистики того времени. На примере освещения вопросов грамматики в работе мы можем увидеть достижения, достигнутые в XII веке. « لصفملا – Подробный» - это воплощенный и усовершенствованный взгляд на  исследования, проведенные до этой работы. Замахшари при создании «Муфасала» преследовал не только научную цель, но и ее удобство. Этот аспект  позволил  ему  стать  одним  из  самых  известных  произведений.  Замахшари,  как  лингвист,  в совершенстве владеющий теорией грамматики арабского языка, сумел оригинально оформить книгу.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

125

5. Умумий хулосалар сифатида шуни айтиш мумкинки, гарчи ҳозирда дунёдаги барча

тилларда халқаро ўлчов бирликлари кенг қўлланилса-да, таҳлилга тортилган барча нуме-
ратив сўзлар ҳам ҳанузгача Ҳиндистонда қўлланилиб келинади. Ҳатто ушбу нумеративларга
хос лексемалар иштирокида бир неча фразеологик бирликлар ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам
ҳануз-ҳануз ҳинд халқи томонидан қўлланилиб келинади.

МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙНИНГ “МУФАССАЛ”АСАРИ КЕЙИНГИ

ГРАММАТИК НАЗАРИЯЛАРНИНГ АСОСИ СИФАТИДА

ҚОСИМОВА САРВИНОЗ

PhD, доцент, ТДШУ

Аннотация. Араб грамматикасига оид асарлар кўп ва улар мазмун-моҳиятига кўра мукаммал ва

машҳур бўлса-да, Замахшарийнинг “

لصفملا

” асари унинг замондошлари фикрича, “араб тили

грамматикаси бўйича яратилган энг яхши китобдир”

1

. Яна бир олим уни “нозик терилган дурга”

2

ўхшатади. Бу асар ўзининг лўнда ва тушунарли ёритилганлиги билан тарихий жиҳатдан ҳам ўта
муҳим аҳамият касб этади.

Замахшарийнинг асарида кўтарилган масалалар ўша давр араб тилшунослигининг ривожидан

дарак беради. Асарда грамматикага оид масалаларнинг ёритилиши мисолида XII асрда эришилган
ютуқларни кўришимиз мумкин. “Муфассал” бу асаргача амалга оширилган тадқиқотларнинг
мужассамланган ва мукаммаллаштирилган кўриниши ҳисобланади.

Замахшарий “Муфассал”ни яратишда нафақат илмий мақсадни, балки унинг қулай бўлишини ҳам

кўзлаган. Бу жиҳат унинг машҳур асарлардан бирига айланишига имкон берган. Замахшарий араб
тили грамматикаси назариясини мукаммал билган тилшунос сифатида китобни ўзига хос равишда
тузишга эришган.

Таянч сўз ва иборалар: араб тилшунослиги, анъанавий йўналиш, европа йўналиши, синтаксис,

морфология, фонетика, фонология, бўғин, усул.

Аннотация.

Работы по арабской грамматике многочисленны, и хотя они совершенны и известны

по своему содержанию, работа Замахшари “

لصفملا

, по мнению его современников, является «лучшей

книгой по грамматике арабского языка, когда-либо созданной». Другой ученый уподобляет его”тонко
подобранному ожерелью". Эта работа, с ее лаконичным и ясным освещением, также имеет важное
историческое значение.

Вопросы, поднятые в творчестве Замахшари, свидетельствуют о развитии арабской лингвистики

того времени. На примере освещения вопросов грамматики в работе мы можем увидеть достижения,
достигнутые в XII веке. «

لصفملا – Подробный» - это воплощенный и усовершенствованный взгляд на

исследования, проведенные до этой работы.

Замахшари при создании «Муфасала» преследовал не только научную цель, но и ее удобство. Этот

аспект позволил ему стать одним из самых известных произведений. Замахшари, как лингвист, в
совершенстве владеющий теорией грамматики арабского языка, сумел оригинально оформить книгу.

1

.

1

.لصفملا حرش يف حاضیلاا .نامثع رمع وبا

,دادغب

1976

2

Юшманов Н.В. Работы по общей фонетики, семитологии и арабской классической морфологии. – М.:

Вост.лит. РАН, 1998. – 51 с.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

126

Опорные слова и выражения: Арабское языкознание, традиционное направление, европейское

направление, синтаксис, морфология, фонетика, фонология, слог, метод.

Abstract.

Despite the fact that there are many works on Arabic grammar, which are perfect and known for their

content, the work of Zamakhshari “

لصفملا

is considered by his contemporaries "the best book on Arabic

grammar"

1

. Another scientist compares it with “fine-grained durga”

2

. This work has great historical importance due

to the laconic and clear interpretation.

The issues raised in Zamakhshari's work testify to the development of Arabic linguistics at that time. In the play,

we see the achievements of the 12th century through the coverage of grammatical issues. A “Mufassal” is an
aggregated and refined review of research conducted prior to this work.

When creating "Mufassal" Zamakhshari pursued not only a scientific goal, but also its convenience. This aspect

allowed him to become one of the most famous works. Zamakhshari, as a linguist well versed in the theory of Arabic
grammar, managed to compose the book in his own way.

Keywords and expressions: Arabic linguistics, traditional direction, European direction, syntax,

morphology, phonetics, phonology, syllable, method.

Араб тилининг пайдо бўлиши борасида араблар уч турдаги факторни келтиришади.

Биринчисига кўра, тил Аллоҳ томонидан инсонларга хабар берилган ва тушунтирилган;
иккинчиси, инсонларнинг ўзаро келишувига асосан; учинчиси, Аллоҳ инсонларнинг кели-
шиб олишларига етарли даражада хабар берган, қолгани эса инсонларнинг келишуви
натижасида ҳосил бўлган. Араб грамматикасининг яратилишига оид фикрлар ҳам бир-бирига
зид бўлиб, улар орасида тил нормалари юнон ёки ҳинд ёки автохтон тарзда келиб чиққан,
деган қарашлар мавжуд.

Фикримизча, араб грамматикасининг яратилишида бир-бирига зид бўлган бу уч фикр ҳам

асослидир. Юнонлардан сўзларни уч туркумда ўрганиш, ҳиндлардан эса ўзлаштирилган
сўзларни ўзак ундошларининг артикуляция уйғунлигига кўра араб морфонологиясида
ифодалаш, шунингдек, “араблар ўз тилларининг грамматик системасини мустақил равишда
ишлаб чиқиши” каби фикрлар муҳим аҳамиятга эга.

Шуни таъкидлаш жоизки, араб тилшунослиги тизимининг тез суръатда ривож топиши

феномен ҳодиса ҳисобланади. Албатта, бу жараёнда кўплаб араб бўлмаган халқлар уламо-
лари иштирок этганлар. Мазкур жараённинг илк иштирокчилари форслар бўлган. Чунки
юксак маданиятли ва илм соҳасида катта ютуқларга эга Эрон мамлакатига ислом динини
тарқатиш мақсадида арабларнинг кириб келиши ва у ерда халифалигини ўрнатиш бу юрт
олимларининг тажрибасидан фойдаланишга сабаб бўлди. Бундай олимлар сирасига, асли
форс бўлган араб наҳвчиси Сибавайҳи киради. Бу даврда араб тилшунослик тизими яратилиб,
грамматик асарларда қайд этилган эди.

Кейинчалик араблар Мовароуннаҳр ҳудудини эгаллаб, ўз халифалигини ўрнатди. Аммо

халифалик тугатилиб, араб тилининг мусулмон ўлкаларидаги ягоналиги заифлашган даврда
ҳам мовароуннаҳрликлар ислом таълимотини ижобий қабул қилганлиги сабабли унинг
ривожи учун бир қатор тадқиқотларни амалга оширдилар. Мовароуннаҳрда олиб борилган
араб тилшунослигига оид тадқиқотлар ҳозирги кунгача етиб келган. Мовароуннаҳрда ўрта
асрларда илмий асарларнинг яратилиши араб тилшунослиги ривожига яна бир муҳим туртки
бўлди. Мазкур тадқиқотларнинг энг муҳим жиҳати араб грамматикасини ёритишда янги

1

صفملا حرش يف حاضیلاا .نامثع رمع وبا

,دادغب

1976

2

Юшманов Н.В. Работы по общей фонетики, семитологии и арабской классической морфологии. – М.:

Вост.лит. РАН, 1998. – 51 с.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

127

усулнинг яратилишидир. Шунингдек, араб тилшунослари яратган усуллар ўрганилиб, қайта
ишланган ва таълимга мўлжалланган рисолалар тузиш каби ишлар ҳам араб тилшу-
нослигининг ривожида муҳим ўринни эгаллайди.

Мовароуннаҳрда XI-XIII асрларда араб грамматикаси бўйича олиб борилган тадқиқот-

ларни ўрганиш давомида тилшунослар асосан уч хил усулда грамматикани баён этилганига
гувоҳ бўлдик. Бу усуллар Замахшарий, Мутарризий ва Даририй асарларида тақдим этилган.
Бу каби бир қатор мовароуннаҳр тилшунослари яратган асарлар ҳозирги кунга қадар таълим
тизимида қўлланиб келинмоқда.

Араб грамматикасига оид мукаммал асарларнинг кўп бўлишига қарамасдан, Замахша-

рийнинг “Муфассал” асари ҳақида гап кетганда, у араб грамматикасига оид энг яхши китоб,
деб таърифланган ва барча олий таълим муассасаларида ўқитилган. Мазкур асар назарий
жиҳатдан мукаммал тарзда баён этилган бўлиб, таълим учун энг қулай китобдир. Шунинг
билан бирга бу асар араб тилшунослигининг ўша даври учун ўта долзарб ҳисобланган. Чунки
бу даврда араб тилининг ҳукмронлиги сусайиб бораётган эди. Бундай асарнинг яратилиши
эса араб тилшунослигини янада ривожланишига туртки бўлди.

Замахшарийнинг тадқиқоти унга қадар араб тилшунослари томонидан амалга оширилган

тадқиқотларнинг умумий хулосаси сифатида бўлиб, янги усулда тақдим этилган ва араб
тилшунослари томонидан катта эҳтиром билан қабул қилинган. Ундан кейин бу каби
тадқиқот амалга оширилмаган.

Замахшарий асарида ўз даврининг илмий талабларига асосланган холда араб тилини

ўргатишнинг амалий эхтиёжига ҳам эътибор берган. Шу сабабли бу асар араб тилшунослиги
ривожидаги катта ва муҳим тадқиқот ҳисобланади.

Европа мактаблари арабшунослик билан шуғулланишни бошлаган даврида фақатгина

қўлёзмаларни тавсиф ва таснифлаш билан шуғулланган бўлсалар, кейинчалик Европа
тилшунослари мазкур асарлардаги тилшунослик анъаналарини ўргандилар ва ўзлари ҳам
ўзак муаммоси каби муҳим тилшунослик масалаларининг ечимини топдилар.

Бу жараён араб тилини мукаммал билишни талаб қилади. Таълим жараёнида бунга тез

эришиш ва қулай бўлиши учун Европа тилшунослари араб тили грамматикасини ўз тиллари
грамматикаси асосида ўргатишга киришдилар. Бунинг оқибатида араб тили грамматикасини
ёритишда европаликлар анъаналарига асосланган араб тили грамматикаси вужудга келди. Бу
икки анъананинг асосий фарқи уларнинг синтетик ва аналитик эканлигида. Юқорида
таъкидлаганимиздек, бу анъана араб тилшунослик анъанасидан фарқ қилса-да, аммо бир
мақсадни кўзлайди. Бу каби тажрибалар, агар мукаммал билим билан олиб борилса, албатта,
тил ривожида катта ютуқларни таъминлайди.

Европа тилшунослик анъанаси албатта, араб тили тизимининг асосий моҳиятини очиб

бера олмайди. Аммо бу усуллар бари бекор, дейишдан мутлақо йироқмиз. Чунки бу
ёндашувлар араб тили назариясини мукаммал ўрганган тилшунослар томонидан тақдим
этилган. Шунингдек, бу каби тадқиқотлар шу кунга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Мовароуннаҳр грамматистлари тақдим этган янги услублар ва Европа анъаналари ўртасидаги
умумий жиҳат шундан иборатки, уларда тилшунослар араб бўлмаган халқлар учун араб
тилини ўзлаштиришда қулайликка интилганлар.

Араб грамматикасига оид асарлар кўп ва улар мазмун-моҳиятига кўра мукаммал ва

машҳур бўлса-да, Замахшарийнинг “لصفملا” асари унинг замондошлари фикрича, “араб тили


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

128

грамматикаси бўйича яратилган энг яхши китобдир”

1

. Яна бир олим уни “нозик терилган

дурга”

2

ўхшатади. Бу асар ўзининг лўнда ва тушунарли ёритилганлиги билан тарихий

жиҳатдан ҳам ўта муҳим аҳамият касб этади.

Халифалик инқирозга юз тутган X асрдан кейин унинг ҳудудида Рудакий, Фирдавсий,

Умар Хайём, Низомий каби машҳур шоирлар ижоди туфайли форс адабиёти гуллаб-
яшнаётган даврда араб адабий тилининг қўлланилиш доираси қисқариб борган. Аммо
мусулмон ўлкалари аҳли илм ва дин тили бўлган араб тилини ўрганган, уни шеъриятда ҳам
қўллаганлар. Шу боис араб грамматикасига оид янги асарнинг яратилиши араб тилининг
ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Замахшарий биринчи бўлиб араб тилида алоҳида ўрганишни

талаб этувчи ҳодисалар борлигини эътироф этган. Замахшарий асарининг фонетикага оид
бўлимини “Муштарак” – “умумий ҳодисалар” деб номлаб, бу бўлимда ҳар бир сўз туркумига
оид фонетик ҳодисаларни баён этган.

Шунингдек, Замахшарий бу бўлимнинг икки фаслида араб тилидаги бўғин таркибига

таъриф беради. Маълумки, араб тилида бўғин унли товуш билан бошланмайди

3

. У қуйидаги

бўғинларни санаб ўтади: унли товушга тугайдиган очиқ бўғинлар: ундош+унли(I),
ундош+чўзиқ унли(II) ва ёпиқ бўғинлар: ундош+унли+ундош(III), ундош+чўзиқ унли+ундош
(+ундош)(IV). I турдаги бўғин қисқа, II ва III турдаги бўғинлар чўзиқ, IV турдаги бўғин эса
ўта чўзиқ ҳисобланади.

Замахшарий бўғинларнинг вазифаси ҳақида гапира туриб, аввал ўта чўзиқ бўғинни:

ундош +чўзиқ унли+иккита ундош тарзидаги бўғинни таҳлил этади. Унинг фикрига кўра, бу
бўғин араб тилида ўзига хос ўрин тутади, яъни:

1.

Агар битта сўзда икки ундош бирга келса, биринчи ундош заиф, иккинчиси иккиланган

бўлиши керак. Масалан:

ةّباد

дāбба – ҳайвон тури

. Иккиланган ундошлар бўғинда чўзиқ

унлилардан кейин келади. Замахшарий аруз вазнида бу бўғин ундош+чўзиқ унли ва
ундош+унли+ундош тарзида берилишини таъкидлаган. Масалан:

ихмāрра – ихмā‘арра

.

2.

Ясама сўзлар, флексия ва икки сўзнинг бирга келишида очиқ чўзиқ бўғин ёпиқ чўзиқ

бўғинга айланади. Масалан:

йармҝ-л-ғарада

ضرغلا يمری

3.

Иккиланган ундошда унли иштирок этиши кераклиги туфайли шарт ва буйруқ

майллари шакли унлига тугайди. Масалан:

مل ُّدمی

лам йамудду

.

Маълумки, араб тилида шарт ва буйруқ майллари сукунга тугайди, аммо иккиланган

ўзакли феъллардан ясалган шаклда иккиланган ўзак учта унлидан бирини олиши мумкин

4

.

4.

Ёпиқ бўғинли юкламадан кейин келган сўз орасида битта унли пайдо бўлади. Масалан,

фатҳа

لا

артиклидан олдин келган

نم

олд кўмакчида вужудга келади. Масалан:

باتكلا نم

мина-л-китāб.

Дамма ўрта ўзаги дамма ҳаракатини олган биринчи бобнинг буйруқ майлидан олдин

келади. Масалан:

جرحا تلاق

қāлату-ңруж

;

وا

ва

ول

юкламаларидан ташқари барча

ав

билан

тугаган бўғиндан кейин ҳам дамма келади. Масалан:

سانلا وشخا

-

’ихшаву-н-нāс

.

1

.لصفملا حرش يف حاضیلاا .نامثع رمع وبا

,دادغب

1976

2

Юшманов Н.В. Работы по общей фонетики, семитологии и арабской классической морфологии. – М.:

Вост.лит. РАН, 1998. – 51 с.

3

Симашко Т.В. История лингвистических учений: античность, средневековье. – Архангельск: ГУ им.

М.В.Ломоносова, 2001. –28 с.

4

Звегинцев В.А. Очерки по общему языкознанию. – М.: МГУ., 1962. – 297.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

129

Касра қуйидаги ўринларда реаллашади:1)

نم

олд кўмакчидан кейин, масалан:

هنبا نم

мини-бниҳи

; 2)

ай

бўғинидан кейин, масалан:

ی

سانلا يشخ

йахшайи-н-нāс

; 3)

ول

ва

وا

юкламаларидан кейин, масалан:

انعطتسا ول

лави-стата‘нā.

Баъзан ўрта ўзаги дамма бўлган

биринчи бобнинг буйруқ майлидан олдин ёки иккиланган феълларнинг буйруқ ва шарт
майлларининг охирида ҳам касра келиши мумкин. Масалан:

қалати хруж

ёки

йамудди.

Аниқлик артикли, баъзи феъл шакллари ва исмлар гап таркибидаги ўрни ва ўзидан олдин

келган бўғинга кўра турли унлиларни олиши мумкин. Аниқлик артиклининг ҳамзаси гап
бошида фатҳани, қолган ҳамзалар эса

у

ёки

и

унлисини олади. Биринчи бобнинг буйруқ

майлида, еттинчидан кейинги боблардаги ҳозирги келаси-замон, буйруқ ва масдар шакллари
ҳам

и

ва

у

унлисини олиши мумкин.

Маълумки, бу ҳамза васлали ҳамза деб номланади, чунки у сўзларни боғлаб талаффуз

қилишда кўп келади. Васлали ҳамза икки ундош билан бошланган сўзларнинг талаффузида
қўлланади.

Замахшарий санаб ўтган бўғин турларининг қисқа ва чўзиқ тури араб тилида кенг

тарқалган, аммо ўта чўзиқ бўғин камроқ учрайди. Араб тилида бўғин битта ундош билан
бошланиши битта ундош ёки битта унли билан тугаши мумкин. Бу ҳодисадан иккиланган
ундош мустаснодир.

Замахшарийнинг асарида кўтарилган масалалар ўша давр араб тилшунослигининг

ривожидан дарак беради. Асарда грамматикага оид масалаларнинг ёритилиши мисолида XII
асрда эришилган ютуқларни кўришимиз мумкин. “Муфассал” бу асаргача амалга оширилган
тадқиқотларнинг мужассамланган ва мукаммаллаштирилган кўриниши ҳисобланади.

Замахшарий “Муфассал”ни яратишда нафақат илмий мақсадни, балки унинг қулай

бўлишини ҳам кўзлаган. Бу жиҳат унинг машҳур асарлардан бирига айланишига имкон
берган. Замахшарий араб тили грамматикаси назариясини мукаммал билган тилшунос
сифатида китобни ўзига хос равишда тузишга эришган.

Бизнинг тадқиқотда бу асарнинг охирги “Умумий” бўлими таҳлилга тортилди. Сиба-

вайҳидан фарқли ўлароқ, Замахшарий бу ном остида фонетик ҳодисаларни барча сўз
туркумларига тақсимлаган ҳолда ўрганган. Сибавайҳи томонидан фонетика бўлимида аввал
синтаксис, кейин морфология (сарф)га оид фонетик ўзгаришлар баён этилган.

Замахшарийнинг асарида ёритилган фонетик ҳодисалар ҳозирги араб тилшунослиги

моҳиятига яқин шаклда берилган бўлиб, олим мавзуларни фонетик-фонологик ва
морфонологик сатҳ нуқтаи назаридан ўрганган.

Замахшарий Сибавайҳи қайд этган ундошлар таснифига асосланиб, ундошларнинг аслий ва

иккиламчи турини ажратиш тамойилини сақлаб қолган. Иккиламчи ундошларнинг Қуръон
қироати ва мумтоз араб тилида қўлланадиган ва қўлланмайдиган турлари мавжуд. Замахшарий
асарида айнан шу ҳодисаларнинг ўрганилганлиги араб тилшунослик тизимида, хусусан,
“Муфассал”да фонологик сатҳни ёритиш масалаларига махсус ёндашилганликни кўрсатади.

Замахшарий артикуляциянинг 16 та ўрнини кўрсатиб берган. Бу таснифга биноан у 43

фонемани ўрганган. Замахшарий араб тилидаги асл ундошлар учун 15 артикуляция ўрни
етарли эканлигини таъкидлаган.

Замахшарий ўз тадқиқотида

қалб

термини билан ифодаланган заиф ундошларнинг

комбинаторлик хусусиятини ҳам тавсифлаган. Бу ўзгаришлар ўз навбатида ўзак таркибидаги
ўзгаришга олиб келган.

Ҳозирги араб тилшунослигида морфонологик ҳодиса сифатида ўрганиладиган сўз боши

ва икки ундош муносабатларининг таҳлилига ҳам Замахшарийнинг “Муфассал” асаридан


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

130

кенг жой ажратилган. Замахшарий асарининг умумий бўлимида таҳлил қилинган фонетик-
фонологик масалалар ҳозирги араб тилшунослигида ўз аҳамиятини йўқотмаганлигини, улар
ҳамон оригиналлигини сақлаб қолганлигини эътироф этиш зарур.

Сибавейҳи фонетика ва фонология борасида муқим қоидалар тузган бўлсада, кейинчалик

турли фикрлар кўпайиб кетган эди. Замахшарий эса мазкур тадқиқотларни ўрганиб, ушбу асарни
умумий мажмуа сифатида тақдим этган. Шунингдек, араб адабий тили ва лаҳжаларининг
фонологиясига оид янги аспектларни ўрганган. Энг муҳими, мазкур асарда кўрилган грамматик
масалалар баёни ўша давр тилшунослигининг ривожи ҳақида дарак беради.

Замахшарийнинг асарида ҳозирги замон тилшунослик бўлимларига доир фонетик-

фонологик, морфонологик ҳодисалар ёритилган.

Бу асарда ундошларнинг ўзлари ва уларнинг модификациялари – вариация ва вариантлари

тақдим этилган. Фонемаларнинг аллофонларини алоҳида гуруҳларда таснифланган. Демак,
фонология йўналишида ўша давр араб тилшунослари изланишлар олиб борганлар.

Барча товушларнинг махражини Замахшарий 15 артикуляция жойига тақсимлаган. Фақат

енгил н фонемасининг вариациясини алоҳида келтирган. Демак, у артикуляциянинг анаъанвий
16 ўрнини ўрганган. Сибавайҳи ва Ибн Синодан фарқли равишда у артикуляциянинг жойини
аниқ кўрсатган. У тақдим этган фонемаларнинг талаффузи ҳозирги кунда бироз ўзгарган
бўлсада, унинг асарида келтирилган маълумотлар Қуръоннинг қироатида қўлланилади ҳамда
ўша давр лаҳжалари ва адабий нутқ талаффузидан дарак беради.

Замахшарий тил тизимида ҳосил бўлган 43та фонеманинг таърифини берган, уларнинг

орасида асл, иккиламчи ва аҳмоқ ундошлар мавжуд. Иккиламчи ундошлар Қуръон қироатида
ва классик шеъриятда қўлланилган. Улар тажвид қоидаларида ёки арузда қофия учун керак
бўлади. Ундошларни фонологиясини Замахшарий батафсил ёритгани, унинг бу борада етук
мутахассис бўлганидан дарак беради..

Аҳмоқ ундошлар лаҳжаларда ишлатилади. Замахшарий бу ундошларга ҳам мисоллар

келтирган. Араб лаҳжаларининг фонологиясини ҳам батафсил ўрганган Замахшарий бошқа
тилшуносларга нисбатан қўшимча аҳмоқ ундошларни татбиқ этган.

Замахшарий тақдим этган баъзи маълумотлар тарихий аҳамиятга эга. Бунга мисол,

ض ,ط

ق

фонемаларидир. У

ق

фонемасини эмфатик ва жарангли товуш,

ض

фонемасини сирғалувчи

ва

ط

фонемасини портловчи жарангли ундошлар, деб таърифлаган. Аммо Ибн Синонинг

тавсифида, уларнинг ҳозирги замондаги талаффузи келтирила бошланган. Ҳозирги замонда

ق

фонемаси эмфатик эмас ва жарангсиздир,

ض

фонемаси портловчи ва

ط

фонемаси эса

жарангсиздир. Ушбу фонемаларнинг Замахшарий тақдим этган ўзига хос талаффузи Қуръон
қироатида, классик араб тилида ва лаҳжада қўлланилган. Замахшарий ўз асарида қадимий
араб лаҳжаларининг фонологияси борасидаги маълумотларни ҳам сақлаб қолган. Қадимги
лаҳжалар ҳақида бирон бир асар йўқлиги ёки ана ўша лаҳжаларда битилган ёзма ёдгор-
ликларнинг деярли мавжуд бўлмаганлиги учун ўта муҳим ҳисобланади.

Замахшарий араб тили фонологияси йўналишида тадқиқотлар олиб борган. Унинг

асарида фонемаларнинг позициялари, уларнинг палатализация, бирикиш, алмаштирилиш,
тушиб қолиш каби ҳодисалардаги вазифаси мисоллар билан ёритилган.

Замахшарий унлиларни ундошларнинг бир бўлаги сифатида қарайди. Араб тилида

палатализация ҳам унли, ҳам ундошларда намоён бўлади. Олим асосан унлиларнинг
аллафонларини таърифлайди ва унинг қўлланилиш ва қўлланмаслик жойларини ва сабабини
аниқ ифодалаб берган. Унда ундош ва унли фонемаларнинг функциялари аниқ белгилаб
берилган. Юмшатилиш фақат чўзиқ “а” унлисига хосдир. Замахшарий биринчи бўлиб қисқа


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

131

“а” унлисининг аллафонларини ўрганган. Унинг ўзгариши

ри

бўғини билан ёнма-ён турганда

ҳосил бўлади. Араб тилида унлининг бундай ўзгариши имала деб аталади, у палатал
сингармонизмдир.

Унлиларнинг юмшатилиши билан бир қаторда Замахшарий уларнинг дағаллашувини

(эмфатик талаффуз қилинишини) ҳам ўрганди.

Шунингдек, ундошларнинг ўзгаришини ҳам ибдол, идғом, қалб(иътилал, алмашув)

мавзуларида ўрганган.

Ундошларнинг комбинаторлик хусусияти ҳам асарда келтирилган. Бунда заиф

ундошларнинг ўзгариши ҳамда ўзак ўзгариши батафсил ўрганилган. Демак, асарда ҳозирги
замон тилшунослиги муаммоларидан бири морфонология асарда батафсил тавсифланган.

Замахшарийнинг бу асари ҳозирги кунда ўз аҳамиятини йўкотмаган. Унда тақдим этилган

фонетика ва фонология тизими замонавий араб тилшунослигининг ривожида катта туртки
бўлгани шубҳасиздир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов