Ихара сайкаку ижодида анъанавийлик ва новаторлик

Timur  Muxtarov, Gulnoraxon Qosimova

Булоқдан  юзага  келиб,  тўлқинланган  сувларини  денгизга,  сўнгра  чексиз  океанга етказиб  берувчи  дарё  каби  ҳақиқий  ёзувчи  ва  шоирлар  илҳом  манбаисиз  ижод  қила  олмайдилар. Шубҳасиз, нафақат ёзувчи томонидан ўрганилувчи унинг ўзи узвий боғлиқ бўлган халқ ва ҳудуднинг ўзига хос тажрибалари, балки воқеликнинг ўткир талаблари, муаллифнинг келажакка қаратилган фикр-мулоҳазалари ва ғоялари илҳом манбаи бўлиши мумкин.  Умуминсоний фаолиятининг барча бошқа турлари каби адабиёт ҳам узоқ даврлар мобайнида барча халқ адабиётларининг классиклари томонидан ўзлаштирилиб ва тўлдириб борилган ўз қонуниятларига  эгадир.  Хусусан,  анъаналарга  таяниш,  ўтмиш  даврлар  адабиёти  тажрибаларидан фаол  фойдаланиш,  ўтмишни  қайта  англаш  ҳамда  воқеликка  бўлган  янгича  нуқтаи  назар  япон адабиётига хос хусусиятдир. Мақолада  XVII  аср  япон  адабиётининг  итеъдодли  вакили  Ихара  Сайкаку  ижодида  бадиий анъаналарнинг  роли,  эски  сюжетлар  шакли  ва  мазмунининг  трансформацияга  учраши  ҳамда уларнинг  янги  талқинининг  прициплари  каби  масалалар  ёритилган.  Ушбу  мақсадда,  муаллифнинг янгича  талқин  қилинган  асарлари  танлаб  олинган  ва  мумоз  япон  ҳамда  хитой  адабиётидаги  асл манбалар  билан  қиёсий  таҳлилга  тортилган.  Мазкур  таҳлил  орқали  анъанавий  жанр  ва  сюжетларнинг янги талқини, қайта англаниш принциплари ҳамда ўша давр япон халқининг бадиий тасав-вурлари тизимида юз берган силжишлар аниқланган

58

Koʻrishlar

21

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos