Традиционализм и новаторство в создании ихара сайкаку

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
4-18
10
3
Поделиться
Мухтаров, Т., & Касимова, Г. (2019). Традиционализм и новаторство в создании ихара сайкаку. Восточный факел, 4(4), 4–18. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/12752
Тимур Мухтаров, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор филологических наук, профессор

Гульнарахон Касимова, Ташкентский государственный институт востоковедения

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Подобно реке, рождающейся от родников, несущей свои бурные воды к морю и в конечном итоге отдающей их необъятному океану, истинные писатели и поэты не могут творить без источников вдохновения. Источниками вдохновения само собой могут быть не только изученный  писателем  опыт  самобытного  прошлого  народа  или  местности,  с  которыми  он  органично связан, но и острая потребность настоящего окружения, желание автора выразить свои мысли и идеи устремленные в будущее. Литературе  как  любому  общечеловеческому  роду  деятельности  присуще  свои  каноны  и закономерности,  которые  на  протяжении  веков  осваивались  и  приумножались  литературными классиками всех народов мира.В частности, японской литературе характерно опора на традиции, активное использование исторического  опыта  литературы  предшествующих  веков  и переосмысление прошлого, а также самобытная новаторская точка зрения на действительность. В  настоящей  статье  освещаются  вопросы  о  роли  художественных  традиций,    принципы трансформации  форм  и  содержаний  старых  сюжетов и их  новых  интерпретаций  в творчестве талантливого  представителя  японской  литературы  XVII  века  Ихара  Сайкаку.  С  этой  целью произведен  отбор  и  сравнительный  анализ  интерпретированных  произведений  автора  с  рядом классических первоисточников японской и китайской литературы. С помощью этого анализа были выявлены принципы переосмысления, новаторской интерпретации традиционных жанров и сюжетов, а также сдвиги в системе художественных преставлений японского народа того времени.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

4

ТИЛШУНОСЛИК

ВА АДАБИ

Ё

ТШУНОСЛИК

ИХАРА САЙКАКУ ИЖОДИДА АНЪАНАВИЙЛИК

ВА НОВАТОРЛИК

МУХТАРОВ ТИМУР

филология фанлари доктори, профессор, ТДШИ

ҚОСИМОВА ГУЛНОРАХОН

таянч докторант, ТДШИ

Аннотация. Булоқдан юзага келиб, тўлқинланган сувларини денгизга, сўнгра чексиз океанга

етказиб берувчи дарё каби ҳақиқий ёзувчи ва шоирлар илҳом манбаисиз ижод қила олмайдилар.
Шубҳасиз, нафақат ёзувчи томонидан ўрганилувчи унинг ўзи узвий боғлиқ бўлган халқ ва ҳудуднинг
ўзига хос тажрибалари, балки воқеликнинг ўткир талаблари, муаллифнинг келажакка қаратилган
фикр-мулоҳазалари ва ғоялари илҳом манбаи бўлиши мумкин.

Умуминсоний фаолиятининг барча бошқа турлари каби адабиёт ҳам узоқ даврлар мобайнида

барча халқ адабиётларининг классиклари томонидан ўзлаштирилиб ва тўлдириб борилган ўз қону-
ниятларига эгадир. Хусусан, анъаналарга таяниш, ўтмиш даврлар адабиёти тажрибаларидан
фаол фойдаланиш, ўтмишни қайта англаш ҳамда воқеликка бўлган янгича нуқтаи назар япон
адабиётига хос хусусиятдир.

Мақолада XVII аср япон адабиётининг итеъдодли вакили Ихара Сайкаку ижодида бадиий

анъаналарнинг роли, эски сюжетлар шакли ва мазмунининг трансформацияга учраши ҳамда
уларнинг янги талқинининг прициплари каби масалалар ёритилган. Ушбу мақсадда, муаллифнинг
янгича талқин қилинган асарлари танлаб олинган ва мумоз япон ҳамда хитой адабиётидаги асл
манбалар билан қиёсий таҳлилга тортилган. Мазкур таҳлил орқали анъанавий жанр ва сюжет-
ларнинг янги талқини, қайта англаниш принциплари ҳамда ўша давр япон халқининг бадиий тасав-
вурлари тизимида юз берган силжишлар аниқланган.

Таянч сўз ва иборалар: Ихара Сайкаку, анъана, новаторлик, хитой адабиёти, япон ўрта аср

адабиёти, Лю Сян, анъанавий жанр ва сюжет, талқин ва қайта англаш

Аннотация. Подобно реке, рождающейся от родников, несущей свои бурные воды к морю и в

конечном итоге отдающей их необъятному океану, истинные писатели и поэты не могут творить
без источников вдохновения. Источниками вдохновения само собой могут быть не только изучен-
ный писателем опыт самобытного прошлого народа или местности, с которыми он органично
связан, но и острая потребность настоящего окружения, желание автора выразить свои мысли и
идеи устремленные в будущее.

Литературе как любому общечеловеческому роду деятельности присуще свои каноны и

закономерности, которые на протяжении веков осваивались и приумножались литературными
классиками всех народов мира.В частности, японской литературе характерно опора на традиции,
активное использование исторического опыта литературы предшествующих веков и переосмыс-
ление прошлого, а также самобытная новаторская точка зрения на действительность.

В настоящей статье освещаются вопросы о роли художественных традиций, принципы

трансформации форм и содержаний старых сюжетов и их новых интерпретаций в творчестве
талантливого представителя японской литературы XVII века Ихара Сайкаку. С этой целью
произведен отбор и сравнительный анализ интерпретированных произведений автора с рядом


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

5

классических первоисточников японской и китайской литературы. С помощью этого анализа были
выявлены принципы переосмысления, новаторской интерпретации традиционных жанров и сюже-
тов, а также сдвиги в системе художественных преставлений японского народа того времени.

Опорные слова и выражения: Ихара Сайкаку, традиция, новаторство, китайская литература,

японская средневековая литература, Лю Сян, традиционные жанры и сюжеты, интерпретация и
переосмысление.

Abstract. Like a river that was born from springs, carrying its stormy waters to the sea and ultimately

giving them to the vast ocean, true writers and poets cannot create without sources of inspiration.
Obviously, sources of inspiration can be not only the experience about nation or localty’s distinctive past
which writer has learnt and organically connected with, but also the urgent need of the present
environment, an author’s desire to express his thoughts and ideas directed to the future.

Literature, as any type of panhuman activity, has its own canons and patterns that have been mastered

and expanded by the classic writers of all nations of the worldover the centuries.In particular, Japanese
literature is characterized by reliance on traditions, the active use of historical experience of previous
periods literature and redefinition of the past, as well as an original and innovative point of view on reality.

The article covers the role of literature traditions, the principles of the transformation of old stories’ forms

and contents and their new interpretations in the works of a talented representative of Japanese literature of the
17th century Ihara Saikaku. For this purpose, a selection of the interpreted works of the author and their
comparative analysis with a number of classical primary sources of Japanese and Chinese literature has been
made. Through the analysis, the principles of redefinition, an innovative interpretation of traditional genres and
plots, as well as shifts in the system of artistic representations of that time have been revealed.

Keywords and expressions: Ihara Saiakaku, tradition, innovation, Chinese literature, medieval

Japanese literature, Lui Xian, traditional genres and plots, interpretation and redefinition.

Кириш.

Маълумки Шарқда анъаналарнинг ролига ҳар доим катта аҳамият бериб келин-

ган. Ижтимоий феъл – атвор, ҳар бир шахснинг онгининг шаклланишида муайян бир
даражадаги консерватизм ва анъаналарга риоя қилиш зарурияти сингдирилган. Шубҳасиз,
бу японча ҳаётнинг маданий соҳасига, айниқса ёзувчилар ижодига ҳам тегишли жиҳатдир.
Бадиий асарларда цитата, аллюзия, реминисценция ва ўтмиш манбаларга тўғридан – тўғри
ҳавола қилиш кабилар асар қадр – кимматини баҳолашда муҳим мезонлардан бири ҳисоб-
ланган. Шу каби, машҳур номлар, асарлар, тўпламларга мурожаат қилиш узоқ вақт мобай-
нида муаллифнинг билим даражаси ва кенг маълумотга эга эканлигининг кўрсаткичи
сифатида баҳоланган. Миллий анъаналар япон халқининг турли хил даврларга тегишли
эстетик қарашларни ва ғоявий тараққиётни ҳар томонлама акс этирган ҳолда, ушбу
мамлакатдаги наср, назм, театр ва тасвирий санъат ривожи учун асос бўлиб ҳизмат қилди.

Анъаналарнинг келажак авлод учун мерос бўлиб қолиши ва уларнинг абадийлиги

мазкур меросларнинг доимий равишда шакл жиҳатидан ўзгариб туриши, турли кўринишда
қўлланилиши, стилизацияланишга учраши билан изоҳланади. Мана шу ўринда образ ва
ғояларни шунчаки кўр-кўрона кўчириб олмаслик, балки турли хил хусусият ва нюанслардан
вужудга келадиган дунёни ўзига хос поэтик ҳис қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Мақсад ва вазифалар.

XVII аср япон адабиётининг истеъдодли насрнависи Ихара

Сайкаку ижодида бадиий анъаналарининг тутган ўрни ва eянги шаклларда намоён бўлиш
принципларини таҳлил қилиш ишнинг мақсади ҳисобланади. Ихара Сайкаку томонидан
анъанавий жанр ва сюжетларнинг ўзлаштирилиш, уларнинг янгича талқин қилиниш ва
қайта англанилиш усулларини аниқлаш ҳамда шу орқали адиб ижодидаги новаторликни
очиб бериш, ўрганилаётган давр бадиий тасаввурининг бутун тизимидаги муҳим силжиш-
ларни таҳлил қилиш эса ишнинг вазифаси саналади.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

6

Усуллар.

Мақолада қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, маданий –

тарихий,қиёсий – тарихий таҳлил методларидан фойдаланилган.

Натижалар ва мулоҳаза.

“Олам кенг. Барча маконларни кезиб чиқдим ва ҳикоялар

униб чиқадиган уруғларни ҳар қаердан изладим...” – “Сайкакунинг барча провинциялардан
ҳикоялари” (“Сайкаку шёкоку банаши”, 1692) тўпламининг муқаддимаси айнан мана шу
сўзлар билан бошланади

1

.

Боккаччонинг “Декамерон” асарида италиан ёзувчисининг адабий дунёқарашини шакл-

лантирган юнон романлари ва кўплаб бошқа асарларнинг акс садоси жаранглаганидек,
Ихара Сайкакунинг ижодида ҳам ўтмиш анъаналарини мужассамлаштирган кўп сюжетлар
ўзгача янги маъно касб этади. Сайкаку насрнавис сифатидаги ижодининг шаклланиши учун
асос бўлиб ҳизмат қилган адабиёт ва халқ оғзаки ижоди манбаларини аниқлаш бўйича япон
олимлари томонидан катта илмий ишлар олиб борилган

2

. Бундай манбалар орасида – ўрта

аср япон насрининг намуналари ва эссе адабиёти, қахрамонлик достонлари, драма, миллий
фольклор сюжетлари, ваниҳоят, хитой адабиётининг қатор асарлари мавжуд.

“Ўтиш” даври ёзувчиларининг бадиий анъаналарга мурожат қилиши табиий жараён

бўлиб, “янги воқелик” ҳар доим ҳам “англаш ва ҳис қилишнинг олдинги жиҳатларидан
фойдаланмай ўзини ифодалай” олавермайди

3

.

Қадимги асрларнинг адабиётдаги тажрибасида мустаҳкамланган “англаш ва ҳис қилиш-

нинг анъанавий жиҳатлари” сирасига биринчи навбатда жанр ва сюжет каби категориялар
киради. Ёзувчи анъанавий жанр ва ўзлаштирма сюжетни қай даражада ҳамда қай тарзда
қайта англаётганлигига қараб, унинг новаторлик даражаси ва ўрганилаётган давр бадиий
тасаввурининг бутун тизимидаги муҳим силжишлар ҳақида бир фикрга келиш мумкин.

Юқорида таъкидлаганимиздек, Сайкаку асарларининг аксарияти жанр моделларининг ўрта

асрга хос анъаналарига бориб тақалади. Бироқ, адиб эски бадиий шаклларни “айнан” такрор-
ламайди, балки уларни ўзгартиради, баъзида кутилмаган янги мазмун билан тўлдиради. Анъа-
навий жанр қолипи ва ҳикоя қилишнинг услуби Сайкаку ижодида бадиий асарнинг китобхонга
яхши таниш бўлган асарлар жумласидан эканлигининг белгиси бўлиб ҳизмат қилиши ўрнига,
умуман бошқа вазифа – “бир хилликнинг турли хиллилиги”га урғу бериш вазифасини бажара-
ди. Шу каби Сайкаку ўзининг “Ёлғиз эркакнинг ишқий саргузаштлари” (“Кошёку ичидай
отоко”, 1682) асарини ўрта аср жанри бўлмиш қисса-тавба шаклида яратиб, анъанавий шаклга
нафақат янги мазмун-моҳиятни бағишлайди, балки китобхонни шакл орқали санъатнинг воқе-
ликка нисбатан бўлган ўзаро муносабатида юз берган силжишларни англашга мажбурлайди.

Қайта англаш мақсадида ҳикоя қилишнинг анъанавий услубини ўзлашлаштиришнинг

ҳудди шундай принципини Сайкакунинг “Сафар сиёҳдони” (“Ёрозу но фумихогу”, 1687)
тўпламида кузатиш мумкин.

1

宗政五十諸・松田修・暉峻康隆「井原西鶴集

西鶴諸国ばなし、本朝二十不孝、男色大鑑」

(

小学館、

1996) 19. (Munemasa I., Matsuda O., Gunji K. Ihara Saikaku shu (2) Saikaku banashi, Honcho niju fuko, Nanshoku
ookagami [Collection of Ihara Saikaku works Vol. 2. Saikaku's Tales from the Provinces,Twenty Cases of Unfilial
Children, The Great Mirror of Male Love] Tokyo, Shogakukan, 1996, p.19)

2

笠井清「西鶴と外国文学」(明治書院、

1963

(Kasai K.Saikaku to gaikoku bungaku [Saikaku and foreign

literature] Tokyo, Meiji shoin, 1963);

谷脇理史氏「西鶴小説の説話的基盤」(近世文学濫訴、

1978)

(Taniwaki M.

Saikaku shosetsu no setsuwateki kiban [Setuwa basis of Ihara Saikaku’s novels] Tokyo, Kinsei bungaku ranso, 1978);

富士

昭雄「西鶴の素材と方法」

(

東京、

1972) (Fujiaki O. Saikaku no sozai to houhou [Subjects and method of Saikaku]

Tokyo,1972); Noma K. Saikaku’s Adoption of Shuko from Kabuki and Joruri.–“Acta Asiatica”. 1955, № 4.

3

Shklovsky V. Povestioproze. Tom 1. [Stories about prose. Vol.1] Moskva, 1966, p. 124 Шкловский В. Повести о

прозе. Т. 1. М., 1966. – 124 стр.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

7

Сайкаку ижодига тегишли илмий адабиётларда унинг “Сафар сиёҳдони” тўплами компо-

зиция нуқтаи назаридан Сайгёнинг “Тўплам”и (“Сэншюшё”, XII аср)нинг тузилишини
такрорлаши тўғрисида фикрлар бир неча бор билдирилган

1

. “Тўплам”нинг мазмунини

руҳоний Сайгё ўз саёҳати давомида эшитган турли хил қизиқ ҳикоялар ташкил этгани каби
Сайкакунинг тўплами “Руҳоний ҳам, дунёвий одам ҳам бўлмаган Банзан исмли одам”

2

нинг

мамлакат турли ҳудудлари бўйлаб олиб борган саёҳати давомида кўрган, эшитган ёки
бошидан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилади. Мўъжиза “Тўплам” муаллифини табиий ра-
вишда қизиқтирса (айтиш жоизки, ғаройиб воқеа-ҳодисалар мазкур асарда гуноҳлар учун
жазонинг муқаррарлиги тўғрисидаги буддавийлик ғоясининг ўрнакли намунаси сифатида
кўп учрайди), Сайкаку учун ажойиботлар фантастика ёки сеҳр-жоду доирасида эмас, балки
инсонлар тақдири ва феъл-атворидаги ноодатий жиҳатларида намоён бўлади.“Сафар
сиёҳдони” тўпламидан жой олган новеллаларда мўъжиза ўз ўрнини панд-насиҳатга бўшат-
ган ҳолда иккинчи планга сурилиб қўйилади.

“Сафар сиёҳдони” тўпламидаги “Тушда ёрқираган аждар олови” (“Рючю ва юмэ но

хикари”) деб номланган новеллада қадимги япон афсонаси такрорланади. Унга кўра ҳар
йили еттинчи ойнинг тўққизинчи санаси кечасида денгиз аждари (рюжин) сувдан чиқади
ҳамда Вакаура қўлтиғи соҳилидаги минг йиллик қарағай дарахтида сеҳрли шамчироқни
ёқади. “Қадим замонлардан, - деб ёзади Сайкаку, - бу ерда яшайдиган одамларнинг айтиши-
ча, бу ёғдуни кўра олиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Фақат иймони кучли, ўзгалар-
нинг ғийбатини қилмайдиган ва бекордан бекорга ғазабланавермайдиган, тирик Будда деб
аташ мумкин бўлган одамларгина, омадлари келган тақдирда ушбу ёғдуни қўра олар экан

3

.

Аждарнинг оловини томоша қилиш учун кўп одамлар йиғилади, улар қанчалик зўр бериб
қарамасинлар барибир сеҳрли ёғду кўринмайди. Тўсатдан оломон ичидан бир қиши чиқади
ва дейди: “Тезроқ қаранглар! Ана у, аждарнинг олови!” Унинг ортидан бошқалар ҳам
бараварига бақиришни бошлайдилар: “Менинг ҳам омадим чопди! Ахир бу мен бутун
умрим давомида ҳеч қимса ҳақида ёмон ўйга бормаганлигимдан далолат бермайдими?!”
Фақатгина икки ёки уч киши хижолат бўлиб энсаларини қашиб, иқрор бўладилар: “Афтидан
биз жаннатдан умидимизни узсак бўлагидан даражада гуноҳга ботганга ўхшаймиз.
Оёғимизни учида турган бўлсак-да, барибир ҳеч нима кўринмаяпти”. “Тўғри гапираёт-
ганлар аслида уларнинг ўзи эди”,– дея Сайкаку истеҳзо билан асарни хулосалайди.

Сўнг Банзаннинг туши тўғрисидаги ҳикоя келтирилади:
“Унинг тушида гўё тонг отиши олдидан осмонни алвон булутлар қоплаган, денгиз

шамоллари тинган, тўлқинларда олтин ёғду пайдо бўлган, сув томчилари қайнаб, мафтун-
кор куй эшитилаётган эмиш.

У бу мўъжизаларнинг барчасини кўриб ҳайрон қолишга улгурмай, икки кокилга

ажратилган ва қулоқларига ҳалқа қилиб ўралган сочлари билан, қўлларида ложувард шам-
чироқларни кўтариб олган ўнта ўғлон сувдан чиқиб келди. Уларнинг ортидан қимматбаҳо
дубулға қийиб олган, шаклидан моллюскаларни ёдга соладиган (бироқ, ушбу дубулғалардан
балиқ думлари ва сузгичлари чиқиб турар эди) аллақандай жонзотлар пайдо бўлди. Пуфлаб

1

Мазкур масалага бағишланган илмий тадқиқод сифатида Таниваки Масафумининг “Сайкаку шёсэцу но

сэцуватэки китан” деб номланган мақоласини келтириш мумкин.

2

潁原退蔵・暉峻康隆・野間光辰「定本西鶴全集〈第

3

巻〉」

(

中央公論新社、

1977)255. ( Ebara T., Teruoka

Y., Noma K. Teihon Saikakushyu (3) [Collection of revised edition of Saikaku’s works. Vol.3] Tokyo,
Chuokoronshinshya, 1977, p. 249

372

3

Ўша манба, 310 бет


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

8

чалинадиган ва торли мусиқа асбобларида қуйни ижро этганларидан сўнг, улар мовий
шамчироқни қарағай дарахтига илиб қўйдилар, кейин эса сувнинг ўзида тиз чўкдилар ва
ибодатхонага бош эгиб таъзим қилдилар.

Шу онда ибодатхонадаги муқаддас кеманинг эшиклари очилиб кетди ва Будданинг

ўлмас руҳи пайдо бўлди. Нилуфар гулини юқорига кўтариб, у деди: “Балиқлар сизга
тасаннолар бўлсин!” – Уч марта мақуллаб бошини силкитганидан сўнг кемага кириб кетди.
Унинг ортидан сувости салтанатининг барча жонзотлари тўлқинларда кўздан ғойиб бўлди.

Айни шу пайтда тонгги қўнғироқлар жаранглади ва Банзан уйғониб кетди. Аждарнинг

оловини кўриш насиб қилганлигидан боши осмонга етиб, кўзларига ёш келди.

Ахир куни кеча ўзини буюк тақводор қилиб кўрсатганларнинг устидан қандай қилиб

кулмаслик мумкин?!”

1

Келтирилган парчада Сайкаку мўъжизани тасвирлашга бефарқ эмаслиги яққол кўзга

ташланади. Муаллифнинг қандай ижодкорлик билан японларнинг қадимги ривоятини ўз
новелласи учун асос қилиб, уни кўплаб қизиқарли тафсилотлар билан тўлдирган ҳолда
ранг-баранг асарга айлантирганлигининг ўзи бунинг ёрқин далилидир. Бу ажиб ҳодиса
шубхасиз Сайкаку учун Банзаннинг тақводир эканлигини исботлаш учун эмас, балки атроф-
даги одамлар кўзида ўз обрўсини кўтаришни хоҳлаб, ўзини тақводор қилиб кўрсатаётган-
ларнинг устидан китобхон билан биргаликда кулиш учун керак. Сайкаку учун бахтсиз
ёлғончиларнинг аслида динга ишонмасликлари эмас, балки улар мавжуд бўлган вазиятда
инсон табиатининг ўзига хос жиҳатлари қандай намоён бўлиши муҳим.

Муаллиф ўз вазифасини ҳудди Сайгёнинг “Тўплами”дагидек ажойиботлар ҳақидаги

ҳикоя орқали китобхонни дин йўлига чорлашда эмас, балки унга оддий инсоннинг борича,
қандай бўлса шундай қабул қилишга имкон беришда деб билади.

Сайкаку ижодида анъанавий жанр шакллари воқеликнинг янги жиҳатини таҳлил қилиш

учун қўлланилганидек, эски сюжетлар адиб томонидан ҳикоя қилинаётган воқеликка бўлган
янги муносабатни ифодалаш учун фойдаланилади.

“Кулгули воқеалар ҳақида янги қайдлар” (“Шинкашёки”, 1688) тўплами самурайлар

тўғрисидага ҳикоялар мажмуи бўлиб, номланишидан кўриниб турганидек у Жё Райшининг
“Кулгули воқеалар ҳақидаги қайдлар” (“Кашёки”, 1642) номли асари асосида яратилган.
Сайкакунинг ушбу тўпламида “Бутун мамлакатда қарз берувчилар ҳуқуқлари ва қарз
мажбуриятлари бекор қилинган даврдаги инсонпарвар давлат бошқаруви” (“Торияри
нашини тэнка токусэй”) деб номланган новелла мавжуд.

Мазкур новеллада яхши фазилатли ўғил Каккё (хитойча Го Цзюй исмининг японча жаранг-

лаши) тўғрисидаги хитойча масал янгича талқин қилинади. Мазкур масалнинг сюжети Лю Сян
қаламига мансуб “Одобли ўғилларнинг таржимаи ҳоли” номли китобига бориб тақалади ва у
Сайкаку даврида турли хил адаптацияларда жуда машҳур бўлган

2

. Киотодаги Гион байрамида,

маросим араваси “омикоши”ни олиб ўтиш жараёни тасвирнинг келтирилиши Сайкакуга ўз
новелласигп Каккё ҳақидаги афсонани киритиш учун сабаб бўлиб ҳизмат қилди:

1

潁原退蔵・暉峻康隆・野間光辰「定本西鶴全集〈第

3

巻〉」

(

中央公論新社、

1977)255. ( Ebara T., Teruoka

Y., Noma K. Teihon Saikakushyu (3) [Collection of revised edition of Saikaku’s works. Vol.3] Tokyo,
Chuokoronshinshya, 1977, p. 311.

2

大島建彦「日本古典文学全集〈

36

〉御伽草子集」

(

小学館、

1974) p. 315-316 (Oshima T. Nihon koten bungaku

zenshyu (36) Otogizoshi shyu [Full collection of classical Japanese literature. Vol. 36. Collection of otogizoshi.]
Tokyo, Shogakukan, 1974, p. 315-316


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

9

“Дастлаб яримой билан безатилган арава ўтиб кетди, унинг ортидан эса хитой масали-

даги қаҳрамонларни акс эттирувчи икки қўғирчоқ ўрнатилган тахтиравонпайдо бўлди.
Хитойнингйигирма тўртта одобли ўғилларидан бири, Каккё исмли одам (онасини боқа
олишга қурби етмай қолганлиги сабаб) ўзининг уч ёшли фарзандини тириклайин кўмиб
ортиқча оғиздан халос бўлишга аҳд қилибди. Кетмон кўтариб кетаётган Каккёни акс эттира
олган уста Киотодан қандай топилди экан-а, қўғирчоқ эмас ҳудди одамнинг ўзгинаси?

Тахтиравонга назар ташлаб, оломондан кимдир гапира бошлади:
Фарзандлик бурчи қанчалик буюк бўлмасин, ўз боласини тириклайин кўмиш – ҳеч

қандай дарвозага сиғмайдиган иш! Агар ўшанда уни омади келмай, олтин солинган қозонни
қазиб топиб олмаганида, одамнинг ҳаёти поймол бўлар эди...”

1

Кўриб турганимиздек, таниш сюжет Сайкаку новелласида янги ахлоқий мезонларнинг

нуқтаи назаридан баҳоланиши учун цитата сифатида келтирилади. Узоқ асрлар давомида
яхши фарзанднинг намунавий қилмиши деб ҳисобланган бу каби ҳодиса Сайкаку асарида
Гэнроку даврининг инсонпарварлик қарашлари нуқтаи назаридан қайтадан танқидий ра-
вишда қўриб чиқилмоқда.

Юқорида биз ўзлаштирилаётган материалнинг яққол қўзга ташланиб турувчи ва адибнинг

ижодий мақсади сифатида намоён бўлган трансформация принципларини кўриб чиқдик. Бу
каби мисолларнинг таҳлиллар орқали яна кўпайтириш мумкин. Адибнинг “Номаълум ўлкадаги
ҳалокат ёки тўлқинлар олиб кетган Исэ провинциясининг балиқчиси” (“Хитова ширану куни
но цучихотокэ. Исэ ни укинами но цуритария”, “Япониянинг йигирма одобсиз фарзандлари”
тўплами) номли новелласида XIII асрга тегишли “Ужидаги ҳикояларга қўшимчалар” тўпламида
учрайдиган “Кокэцужё дўли ҳақида масал” ва унинг ўрта асрларга бориб тақалувчи янгича
талқинининг кулгули, пародия варианти мавжуд. Сайкакунинг деярли барча асарида муаллиф
ва “ўзга адибнинг” сўзлари орасидаги масофага урғу берувчи, ўтмиш адабиёти анъаналаридан
келтирилган, кулгули равишда ўзгартирилган цитаталар мавжуд.

Сайкакунинг ижодида сюжетларни тўғридан-тўғри ўзлаштириш ҳолатлари учрайди.

Юқорида келтирилган мисоллардан фарқли равишда, бундай ҳолатларда Сайкаку асл
манбанинг сюжет билан баҳслашмайди, унинг бадиий қайта англанилиши принципига урғу
бермайди ва баъзан таниш материалнинг қайта баёнига ёзувчи ўзидан қандай янгиликни
киритаётганлиги англаш маҳсус таҳлилсиз қийин кечади. Бироқ, асл манбанинг сюжетига
Сайкаку томонидан киритилган қўшимча, тўлдириш ва ўзгартиришларнинг асл моҳиятини
англаш – буларнинг барчаси адибга ўзлаштирма материал аслида унинг бадиий тизимининг
ажралмас қисмига айланиши учун керак бўлганини тушуниб етишга ёрдам беради.
Фикирмизни тасдиқлаш учун муайян бир аниқ мисолларга мурожаат қиламиз.

Сайкакунинг “Самурайлик бурчи ҳақида ҳикоялар” (“Букэ гири моногатари”, 1688)

тўпламида “Икки фарзанд азиз, бироқ бирини ташлаб, бошқасини бағрига босадилар”
(“Онажи ко нагара сутэтари идаитари”) деб номланган бир новелла мавжуд.

Новеллада 1570 йилда, Анэгава дарёси бўйида Ода Нобунага ва Токугава Иэясу бирлаш-

ган қўшинларининг Асаи Нагамаса ва Асакура Ёшикагэ қўшинларига қарши олиб борган
ҳал қилувчи жанг пайтида содир бўлган воқеа ҳикоя қилинади. Мазкур кўшинларнинг
биридаги соқчи икки боласи, яъни бири етти ёшлик ўғил ва эмизик ёшдаги қизи билан
беркинишга уринаётган бир аёлни пайқаб қолади. Ортидан қувиб келаётганларини кўрган

1

潁原退蔵「定本西鶴全集〈第

5

巻〉」

(

中央公論新社、

1977) 245. ( Ebara T.Teihon Saikaku shyu(5)

[Collection of revised edition of Saikaku’s works.Vol.5] Tokyo, Chuokoron shinshya, 1977, p. 245


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

10

аёл эмизикли фарзандини ерга ташлайди ва ўғли билан қочишни давом эттиради. Охир-
оқибат уни тутиб олиб, тергов қилишни бошлаганларида, аёл эрининг самурай бўлганлиги,
бироқ кейин ронинга айланганлиги ва кун кечириш учун деҳқонлик қилиб пул топган-
лигини айтиб беради. Тунов куни эрини жанг қилгани чақиришган, аммо у ғалаба қилиш-
ларига қўзи етмай, ўз жонига қасд қилган ва фарзандларини аёлнинг якка ўзига ташлаб
кетган экан. Ундан нима сабаб гўдак қизини ташлаганлигини сўраганларида, аёл эрининг
шундай буйруқ берганлигини айтибди. Аслида бу икки бола ҳам уларнинг асл фарзандлари
бўлмай, қиз бола гўдак аёлнинг, ўғил эса эрининг жияни эди.

Олдида бурчига содиқ бўлган аёл турганлигини англаб етган соқчи аскар уни кечиради

ва болалари билан бирга қўйиб юборади.

Сайкаку мазкур новелланинг сюжетини Лю Сян

1

нинг “Машҳур аёлларнинг таржимаи

ҳоли” асаридаги “Лу қироллигининг саҳоватли аёли” парчасидан ўзлаштирган. Мазкур
хитойлик адибнинг ушбу асари Японияга Хэйан (IX-XII асрлар) даврида кириб келган
бўлса-да, ўрта аср япон адабиётига сезиларли даражада таъсир эта олмаган. Аммо XVII
асрга келиб, Японияда Лю Сяннинг ушбу асари хитой адабиёти намуналари орасида энг кўп
мутолаа қилинадиган ва энг машҳур асрга айланди. XVII аср Япониясида мазкур асарга
бўлган ўзига хос қизиқиш тасодифан юзага келмаган. Саховатли хитой аёллари ҳақида
ҳикоя қилувчи Лю Сян асарининг мазмуни ўша давр адабиётида конфуцийлик принципла-
рининг қарор топишига асос бўлиб ҳизмат қилди.

Лю Сян асаридаги бизни қизиқтирувчи парчада баён қилинган воқеалар Ци қироллигининг

қўшинлари Лу ҳудудларига етиб келган вақтларга тегишли. Қўмондон икки болали аёлни
пайқаб қолади: аёл қичик фарзандини бағрига босиб, каттасини еталаб кетарди. Таъқиб қилув-
чиларни кўрган аёл бағридаги болани ташлаб юборади. Гўдак қичқиради, бироқ аёл ўгирилиб
ҳам қарамайди. Аёлни тутиб олиб, тергов қилганларида, у бирга яширинмоқчи бўлган катта
ўғил бола, - акасининг фарзанди, ташлаб кетган гўдак – унинг ўз боласи эканлигини айтади.
Қўмондон аёлдан нима сабаб ўз боласини ташлаб, жиянининг ҳаётини сақлаб қолишга урин-
ганлигини сўраганда, аёл бурчи шуни тақозо этганлигини таъкидлайди.

Бу воқеадан сўнг қўмондон ҳужумни тўхтатади. Ҳукмдорга йўлланилган хабарда Лу

қироллигида бурчни ҳамма нарсадан ҳам устун қўядиган одамлар яшаётганлиги сабабли
урушни тўхтатиш кераклигини билдиради.

Икки парчани ўзаро таққослаганда, Сайкаку хитойча сюжетга қатор ўзгартиришлар

қиритганини кўрамиз. Уларнинг айримлари, масалан, давр ва воқеалар маконининг ўзгари-
шини миллий адаптация принциплари ўзи талаб қилган. Қолганлари эса Сайкаку бадиий
тафаккурининг натижаси ва шу сабабдан улар биз учун катта қизиқиш уйғотади.

Авваламбор, Сайкаку Лю Сян учун ўта муҳим бўлган ўрин, яъни ахлоқий ва руҳий

танловни бироз енгиллаштиради. Агар “Лу қироллигидаги саҳоватли аёл” ўзи туққан
фарзанди ва жияни (зиддиятнинг кескинлиги айнан мана шу ерда берилган)дан бирини
танлаш керак бўлса, Сайкаку ўз қаҳрамони учун бирортаси ҳам ўзининг фарзанди бўлмаган
икки болани танлаб олади. Бурч йўлида ўз фарзандини қўрбонликка келтирган аёлнинг
қилмиши афтидан ёзувчининг ахлоқий тасаввурларига тўғри келмаган.

Асл манбадан фарқли равишда, Сайкакунинг новелласида икки ўғил эмас, балки ўғил ва қиз

келтирилиши қизиқ бир ҳолат. Шу йўл билан муаллиф китобхоннинг эътиборини ҳақиқатдан

1

Лю Сян (мил.ав. 79-8 йиллар) – Хан сулоласи ҳукмронлик йилларида ижод қилган атоқли хитой тарихшу-

носи, матншунос ва ёзувчи ҳисобланади.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

11

чалғитади. Соқчи аёлга бекордан қуйидаги саволни бермайди: “Нима сабабдан, икки болангни
бирдек яхши кўрсанг-да, гўдак қизингни ташлаб, каттангни ўзинг билан олдинг? У сенга
қариганингда таянч бўлишини ўйлаб қолганлигинг сабабдир балким?”

1

Аёлнинг унга айтиб

берган ҳикояси бу таҳминни бутунлай пучга чиқаради, аммо аёл қилмишининг бундай талқин
қилинишининг ўзи чуқур маънога эга. Сайкаку ўз новелласига бундай парчани қиритган ҳолда
нафақат ўзлаштирма сюжетни мураккаблаштиради, балки унга кўп маъноликни олиб киради.
Оддий деҳқон аёл бўлган хитой аёлидан фарқли равишда, Сайкакунинг қаҳрамони –
самурайнинг хотини яъни у ўзига хос ахлоқий идеалларнинг эгаси. Асл манбага киритилган
мазкур ўзгартириш аҳамиятли бўлиб, Сайкаку қаҳрамони самурайнинг (деҳқончилик билан
шуғулланишга мажбур бўлса-да, у ўз ижтимоий табақасининг урф-одатларига қаттиқ риоя
қилади) хотини эканлигига урғу берган ҳолда китобхонга гўё аёлнинг қилмиши самурайлар
ахлоқ қоидалари нуқтаи назаридан баҳоланган ҳолатлардагина мақсадга мувофиқ ва ҳаётий
ишонарли деб эътироф этилиши мумкинлигини уқтиради.

Икки сюжетни ўзаро таққослаш Сайкаку томонидан асл манбага киритилган ўзгарти-

ришлар тасодифий эмаслиги, балки унинг бадиий методининг натижасида юзага келган
деган ҳулосага келишимизга имкон беради.

Тайёр сюжет материалини ўзлаштиришнинг яна бир мисоли сифатида “Сайкакунинг

барча провинциялардан ҳикоялари” тўпламидаги “Устамасига олтин қозон” (“Нокору моно
то тэ кин то набэ”) номли новеллани келтириш мумкин бўлиб, унинг сюжети яна хитой
адабиёти намунасидан ўзлаштирилган.

Сайкакунинг ушбу новелласи учун асос бўлиб ҳизмат қилган манбани У Цзюн (469-520)

қаламига мансуб асар “Ци Сэ ҳикояларининг давоми” ёки янада олдинроқ, Тан даврида
яратилган “Ю Яннинг турли хил қайдларининг тўплами” (“Ю Ян цзацзу”)дан излаш лозим.
Иккала асарда ҳам “Ғоз солинган сават” (“Э лун цзи”) деб номланган новелла мавжуд
бўлиб, унда тоғ сўқмоғи бўйлаб қўлида ғоз солинган сават билан кетаётган одамнинг ўз
йўлида бир талабани учратиб қолиши ҳақида ҳикоя қилинади. Талаба уни ҳам саватга
солиб, олиб кетишини сўрайди. Йўловчи хазил қилиб кўнади. Талаба саватга ўтириб олади,
бироқ бундан саватнинг оғирлиги ўзгармайди.

Бироздан сўнг талаба ўша одамга овқатланиб, куч йиғиб олишни таклиф қилади. У

оғзидан ноз-неъмат билан тўлдирилган патнисни, сўнгра ўн тўрт-ўн беш ёшлар атрофидаги
қизни чиқаради. Овқатланиб бўлганидан сўнг талаба ухлаб қолади, қиз эса ўз севгилиси-
нинг оғзидан чиқади. Талаба қимирлаб кетганида қизнинг оғзидан парда чиқади. Ваниҳоят,
талаба уйғонади ҳамда қизни ва идиш-товоқларни ютиб юборади. Саватнинг эгасига эса
қозончани тасодифан учрашувнинг эсдалиги сифатида йўловчига қолдиради (У Цзюннинг
асарида бронза патнис деб берилади).

Сайкакунинг новелласида ушбу хитойча сюжет ривоятларда келтирилган “ҳар куни Сумиё-

шидан Икомага учиб борувчи” илоҳий мўъжизакор Шёба тўғрисидаги афсона билан бирлашиб
кетади. Шёба ҳақидаги афсона Танака Гэнжюннинг “Мамлакатимиз муқаддас мўъжизакорлари-
нинг таржимаи ҳоли” (“Хончё рэцу сэндэн”, 1686) номли китобида келтирилади. Сайкаку ушбу
китобга кириш сўзини ёзган ва суратлар чизган деган тахминлар ҳам мавжуд. Танака Гэнжюн-
нинг асарида Канпё даврининг тўққизинчи йилида (яъни 897 йил) бир руҳонийнинг Икома
водийсида илоҳий мўжизакор Шёбани учратганлиги ва у эса руҳонийни қовун билан меҳмон

1

潁原退蔵「定本西鶴全集〈第

5

巻〉」

(

中央公論新社、

1977) 118. ( Ebara T. Teihon Saikaku shyu (5)

[Collection of revised edition of Saikaku’s works.Vol.5] Tokyo, Chuokoron shinshya, 1977, p.118


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

12

қилганлиги ҳақида баён қилинади. Хитойча сюжетда мавжуд бўлмаган парча айнан мазкур
асарга тегишли бўлиб, унда Шёба Сайкаку бош қаҳрамонини қовун билан меҳмон қилинганлиги
ҳақида ҳикоя қилинади (“Қария дебди: – Энди нимадир яхтак нарса бўлсайди! – Шунда унинг
олдида қовун пайдо бўлибди, ҳатто қовун мавсуми аллақачон ўтиб кетган бўлса-да”

1

.

Сайкаку новелланинг қаҳрамони қария Икогама водийсида киммисан илоҳий мўжизакор

Шёбанинг ўзини учратганлиги аён бўлувчи асар якунидан ташқари, ёзувчи айрим ҳолларда
асл манбага ўз назнида зарур бўлган тузатишларни киритган ҳолда хитойча сюжетнинг
муҳим ўринларини етарли даражада аниқ қайта акс эттиради. Мазкур тузатишларнинг
асосий мақсади нима экан?

Сайкаку асарида хитой новелласидаги ёш талаба образининг ўрнига қариянинг келти-

рилиши тасодифан эмас. Опичлаб кетишини илтимос қилиш йигирма ёшлик йигитдан кўра,
қариянинг оғзидан ўринли ва мантиқан эшитилади. Сайкакунинг новелласида мазкур
илтимос алоҳида асосланади:

Тўсатдан савдогарни тахминан саксон ёшли ёки ундандан каттароқ қария қувиб етиб

олибди ва сўрабди:

– Қўпол илтимосим учун узр-ку, лекин менинг оёқларим учун тоғ йўли оғирлик

қиляпти! Опичлаб ололмайсанми?

– Арзимаган ишку! – жавоб берибди савдогар. – Фақат, айбга буюрмайсиз, оғир юкни

олиб кетаётган эдим, шу сабабдан сизнинг илтимосингизни ҳеч ҳам бажара олмайман!

– Ҳечқиси йўқ, агар қари чолга раҳмнинг келса, сенга оғир бўлмайди! – дебди қария ва

савдогарнинг белига қуш каби қўниб олибди”

2

Шу аснода, Сайкаку ҳатто ҳаёлий – фантастик воқеа – ҳодисаларни тасвирлашда ўзлаш-

тирилган сюжетга ҳаётий ишонарлилик элементларини киритишга ҳаракат қилади.

Сайкаку новелласидаги ёзувчининг ўзига хос стилистик услуби аниқ намоён бўлган

хотима қисми ҳам қизиқ. Қария уйғонганидан сўнг савдогарга фақат олтин қозонни эсда-
ликка қолдирган ҳолда, қолган бошқа ҳамма идиш-товоқларни ютиб юборади. Улар яна
бироз вақт турли мавзуларда суҳбатлашиб ўтиришади. Қуёш Наго қўлтиғи сувларида
яширина бошлаганда кайфи ошиб қолган қария Но театрининг “Такасаго” пьесасини куй-
лаб, ҳавога кўтарилади ва Сумиёшига қараб учиб кетади.

Сўнг мазкур парчаларнинг ассоциацияси билан Сайкаку Но театрининг “Кантан” (Хань-

даньнинг хитойча номланишининг японча ўқилиши) драмасидан цитаталарни ўзгартириб
келтирган ҳолда қаҳрамоннинг туши ҳақида сўзлайди. “Кантан” драмасидаги қаҳрамоннинг
туши ҳақидаги парча қуйидаги сўзлар билан бошланади: “Кун бошланмасдан улгурмай,
осмонда ой нур соча бошлади. Эндигина баҳорда олча гуллай бошлаганда, атрофдаги да-
рахтлар қизил рангга кирди. Ёз тугаб улгармай, қор ёға бошлади. Йил фаслларининг барча-
си бир вақтнинг ўзида намоён бўлди”.

Сайкаку новелласида қуйидагиларни мутолаа қиламиз:
“Савдогарнинг кўзи бирозга илинибди ва у туш кўрибди – ки, унда гўё баҳорда гуллаган

олча дарахтлари тўкилиб улгурмай ҳонадонларда янги йилги мочи (гуручдан қилинган

1

宗政五十諸・松田修・暉峻康隆「井原西鶴集

西鶴諸国ばなし、本朝二十不孝、男色大鑑」

(

小学館、

1996) 238. (Munemasa I., Matsuda O., Gunji K. Ihara Saikaku shu (2) Saikaku banashi, Honcho niju fuko, Nanshoku
ookagami [Collection of Ihara Saikaku works Vol. 2. Saikaku's Tales from the Provinces,Twenty Cases of Unfilial
Children, The Great Mirror of Male Love] Tokyo, Shogakukan, 1996, p.238)

2

宗政五十緒・暉峻康隆・松田修「新編日本古典文学全集

(67)

井原西鶴集

(2)

(

小学館、

1996) 60. (Munemasa

I., Teruoka Y., Matsuda O. Shin Nihon kotenbungakuzenshyu (67) Ihara Sakikakushyu (2) [New full edition of Japanese
classical literature. Vol.67. Collection of Ihara Saikaku works (2)] Tokyo, Shogakukan, 1996, p. 60


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

13

кулча)ни янчишни бошлабдилар; пашшахонани тутишлари биланоқ, осмонда кузги ой
кўринибди. Тушида қарағай дарахтининг новдаларидаги янги йил безакларини кўрибди,
уларнинг олдида эса одамлар ҳудди ёзги байрам Бондагидек рақсга тушар ва шу сабабдан
Бон ва Янги йил байрами бир вақтнинг ўзида келгандек туюлар эди. Кун ёки тунми
фарқлаш қийин эди

1

”.

Келтирилган парча нафақат асл манбанинг сюжетини мураккаблаштиради, балки тайёр

матннинг қайта баёнига муаллифнинг эски сюжетни янгича жаранглашга ундовчи ўзига хос
оҳангини олиб киради.

Муайян бир манба асосида яратилган Сайкаку асарларининг таҳлилида муаллиф ўзлаштир-

ма сюжетни қай мақсадда қайтадан талқин қилаётганини тушуниш муҳим аҳамият касб этади.

“Япониянинг йигирма одобсиз фарзандлари” (“Хончё нижю фуко”,1686) тўпламида “Енги-

нинг тешигидан чиқиб кетган ҳалокат ёки қандай қилиб Эчизэн провинциясидаги гуруч
кунжараси олибсотари оиласининг касодга учраганлиги ҳақида” (“Ко кагэ но содэкути. Эчизэн
ни чирижири но нукуя”) деб номланган новелла мавжуд. Мазкур новелланинг сюжети
“Қадимги қиссалар” (“Конжяку моногатари”, XI аср)

2

тўпламидаги “Қандай қилиб Чжоу

сулоласи даврида Хитойда яшаган вазир Ининг ўғли Бо-цзи ўлимидан сўнг қушга айланиб,
ўгай онасидан қасос олгани ҳақида ҳикоя” (9 ўрам, №20)сидан ўзлаштирилган.

Эътиборимизни тортган “Қадимги қиссалар”даги ҳикоянинг сюжети, аслида хитой ада-

биётига тегишли бўлиб, Тан даврига тегишли “Одобли ўғилларнинг таржимаи холи”

3

тўпламидаги сюжетнинг таъсирида яратилган.

“Қандай қилиб Чжоу сулоласи даврида Хитойда яшаган вазир Ининг ўғли Бо-цзи ўлимидан

сўнг қушга айланиб, ўгай онасидан қасос олгани ҳақида ҳикоя”сининг мазмуни қуйидагича.

Чжоу сулоласи даврида И фамилиялик вазир яшаган ва унинг ўзига хос одоби билан

ажралиб турадиган Бо-цзи исмли ўғли бўлган экан. Бо-цзининг онаси вафот этибди ва отаси
бошқа аёлга уйланибди. Аёл эса ўгай ўғлини ёмон кўрибди ва нима бўлса-да, уни уйдан
ҳайдаб юборишга аҳд қилибди. Бироқ, ота фарзандини қаттиқ яхши кўрар ва аёлнинг
тухмат ва бўхтонларига ишонмас экан. Аммо, бир куни хийлакор аёл ўгай ўғлини ҳовлига,
сабзавотларни теришга чақирибди. Эрига эса уларни деразадан кузатиб туришини тайин-
лабди. Аёл асаларини билинтирмай тутиб олиб, кўйнига солиб олибди. Ари уни чақа бош-
лаганида, аёл ўгай ўғлига арини тутишни буюрибди. Содда йигит ўгай онасининг кийимига
қўлини солибди ва арини тутиб олибди. Бироқ, узоқдан уларни кузатиб турган ота арини
кўрмабди ва аёлнинг қичқириқларини эшитмабди. Ўғлини нолойиқ мақсадда эканлигидан
шубҳаланиб, уни уйдан ҳайдаб юборибди. Ўзининг айбсизлигини исботлай олишга қурби
етмаган йигит ўзини сувга ташлаб, чўқиб ҳалок бўлибди. Ўлимидан сўнг қушга айланибди
ва ўгай онасининг кўзларини чўқиб ундан қасдини олибди.

Сайкакунинг новелласи асарнинг мазмунига тўғридан – тўғри алоқадор бўлмаган, бироқ

сюжетнинг шубҳасиз асл манбадан ўзлаштирилганлигига ишора қилувчи сўзлар билан бошла-
нади: “Булутсиз кун каби кўнгли пок бўлган инсоннинг шубҳа остида қолиб кетиши ҳақиқатдан
ҳам оғир бир ҳолатдир. Албатта, Осмон доим қаерда ҳақиқат, қаерда ёлғон эканлигини яхши

1

潁原退蔵・暉峻康隆・野間光辰「定本西鶴全集〈第

3

巻〉」

(

中央公論新社、

1977) 55. ( Ebara T., Teruoka

Y., Noma K. Teihon Saikakushyu (3) [Collection of revised edition of Saikaku’s works.Vol.3] Tokyo,
Chuokoronshinshya, 1977, p.55

2

笠井清「西鶴と外国文学」(明治書院、

1963

35-36. (Kasai K.Saikaku to gaikoku bungaku [Saikaku and

foreign literature] Tokyo, Meiji shoin, 1963, p.35-36

3

Ўша манба, 29 бет


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

14

билади ва эртами кечми адолат ғалаба қозонади. Бироқ бекордан-бекорга азобланишга мажбур
одамнинг аҳволи не экан! Ахир, бахтли онларга етолмай гўрга кириш амри маҳол-ку!”

1

.

Сайкакунинг новелласида ўгай она билан ўгар ўғилнинг ўринлари алмашади. “Бу аёл

гўзал юзли, хушфеъл эди, – деб ёзади муалллиф аёл ҳақида. – У ёлғизликдан азият чеккани
учун эмас, балки бечора гўдакка раҳми келганидан тезроқ турмушга чиққан эди. Яқинда
ўзининг чақалоқ фарзанди ўлган бўлиб, кўкрагида сут ҳали ҳам қолган эди. Шу сути билан
у гўдак Манноскэни ўз онасидан қолишмаган ҳолда парваришлаб, эмизибди. Бунинг устига
аёл яхши уй бекаси бўлиб, тунлари мато тўқар, эрталаб эса уни сотгани шошилар экан”

2

.

Ўгай ўғил ҳақида эса Сайкаку қуйидагича ёзади: “Йигитнинг бўйлари узун ва кўпчилик

унинг кўркамлигига хасад қилар экан. Фақат унинг феъл-атвори кўринишининг мутлақо
тескариси экан. Манноскэ мункир, муртадларнинг ичида энг олдиси экан. Отасига гап
қайтармаган кунининг ўзи йўқ экан. Бироқ ўгай она қўпол ўғилнинг тарафини олар ва ҳар
сафар эрини тинчлантиришга ҳаракат қилар экан. Монзаэмон эса хотинини яхши кўрар ва
ҳар доим уни айтганини қилар экан. Бу эса Манноскэни ғазаблантириб юборар экан. Охир –
оқибат ноинсоф ўғил ўгай онасини безор қилиб, уйдан ҳайдаб юборишга аҳд қилибди”

3

.

Сайкаку новелласининг сюжетидаги кульминация нуқтаси асл манбада келтирилган

парчани тўлиқ такрорлайди, лекин ўгай ўғил “Қандай қилиб Чжоу сулоласи даврида Хитойда
яшаган вазир Ининг ўғли Бо-цзи ўлимидан сўнг қушга айланиб, ўгай онасидан қасос олгани
ҳақида ҳикоя”даги ўгай онага қараганда анчагина айёр ва топқир бўлиб чиқади:

“Бир куни Манноскэ отасига дебди:
– Бу ҳақида сизга гапириш жуда оғир, бироқ индамаслик ҳақиқатга қарши қилинган

гуноҳдир. Ўз онам деб билган одамим бир қарасам доим менга ноз-арашма қилади, шунда уятдан
ўзимни қаёққа урушни билмайман. Шу пайтгача индамай унинг тегажонликларига чидаб келдим,
бироқ охир-оқибат одамлар буни пайқайдилар ва гуноҳим бўлмаса-да, қўлларини бигиз қилиб
қўрсата бошлайдилар. – Бундай сафсатани гапирган ҳолда, шум йигит кўзларини ёшга тўлдирди.

Ҳайратланган ота хитоб қилди:
– Бўлиши мумкин эмас!
Ўғил эса жавобан:
– Тушунаман, бундай нарсага даров ишонмайсан одам, аммо мен сизга буни исбот-

лашим мумкин.Уйдан қанчадир вақтга чиқиб кетгандай бўлинг, ўзингиз эса бирор бир
қўздан нари жойга яширининг ва бизни кузатинг.

Отасини кузатиб, Манноскэ онасига дебди:
– Қаранг, ҳовлидан хурмо пишиб етила бошлабди. Келинг юқори новдалардаги пишган

меваларни териб оламиз.

Ўгай она кўнибди ва улар биргаликда ҳовлига чиқибдилар. Шунда Манноскэ қулай

фурсатни пойлаб дарахтнинг соя томонига ўтибди ва гўёки уни ё белини, ё бўйнини ари
чақиб олгандек қаттиқ биланланибди.

– Тутинг, тезроқ тутсангиз-чи! – бақирибди у ўгай онасига қараб.
Аёл эса фирибни сезмай йигит қўйлагининг чап енгига қўлини солибди ва ҳашаротни

қидиришни бошлабди.

1

潁原退蔵・暉峻康隆・野間光辰「定本西鶴全集〈第

3

巻〉」

(

中央公論新社、

1977) 217-218. ( Ebara T.,

Teruoka Y., Noma K. Teihon Saikaku shyu (3) [Collection of revised edition of Saikaku’s works.Vol.3] Tokyo,
Chuokoron shinshya, 1977, p.217-218

2

Ўша манба, 230 бет

3

Ўша манба, 220-221-бетлар


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

15

– Афтидан, у ерда ҳеч нима йўқ, – дебди ниҳоят аёл, – лекин ари сени яна чақиб олмасин

деб қўрқяпман. Сен кийимингни еч, мен эса яхшилаб қараб қўяман.

Бари бу манзарани бута ортига яшириниб олган ота кузатиб турибди. “Ростдан ҳам бола

ёлғон сўзламаяпти”, – деб ўйлабди у ва шу оннинг ўзида хотинига бўлган муҳаббатининг
барчаси осмонга учиб кетгандек йўқ бўлибди. Ҳеч нимани тушунтирмай, бундан кейин уни
ўз хотини деб ҳисобламаслигини эълон қилибди.

– Нима сабабдан менга нисбатан бундай ўзгариб қолганингизни умуман тушуна олмаяп-

ман, – алам чекибди бечора. – Агар олдингизда нимадандир айбдор бўлсам, айтинг. Мен
асло ҳафа бўлмайман, чунки биз қадрдонлармиз.

Бироқ Монзаэмон ҳеч нимани эшитишни хоҳламабди. Бечора аёлнинг сочларини кесиб,

уйдан кетишдан ва ибодатхонадан юпанч топишдан бошқа чораси қолмабди”

1

.

Сайкаку новелласининг ечимида, асл манбадаги каби ёмонлик жазосиз қолиб кетмайди, бироқ,

асл манбадан фарқли ўлароқ асарда қурбон томоннинг қасос олиши мотиви умуман мавжуд эмас.

“Ҳақиқатдан ҳам ёмон қилмишлар тез тарқалади” – деб ёзади Сайкаку. – Бунинг қандай

содир бўлганлиги номаълум, бироқ Манносэнинг бу ёмон қилмиши тўғрисидаги миш-
мишлар бутун атрофга ёйилиб кетибди ва бу ярамасни одамлар ёмон кўрмайдиган жойнинг
ўзи қолмабди. У ўз тўғилиб ўсган жойини тарк этишга ва Камигатага жўнаб кетишга маж-
бур бўлибди. Бироқ, етти ярим ри масофани босиб ўтиб улгурмай, мисли кўрилмаган
момақалдироқ гумбурлабди. Йўл бошловчи эса, ҳеч қандай шубҳали нарсани сезмай,
Манноскэ отининг жиловидан ушлаб кетаверибди ва фақатгина кейин, ўгирилиб қараганида
отлиқнинг йўқлигини кўрибди. Айнан мана шу йўл бошловчининг ўзидан бу мункир
Манноскэнинг ғалати тарзда ғойиб бўлганлиги аён бўлибди”

2

.

Асл манба сюжетининг энг муҳим ўринларини қайта талқин қилган ҳолда Сайкаку асл

манбадан моҳиятан ва материалнинг ташкилий тузилиш принциплари бўйича сезиларли
даражада фарқланадиган асарни яратади.

Авваламбор, образларнинг сюжетдаги вазифасини ўзгариши каби деталлар эътибори-

мизни тортади. Ўгай онани саҳоватли, ўғилни эса фавқулодда одобсиз ва мункир қилиб
тасвирлаб, муаллиф нафақат ёвуз ўгай она ва қувғиндаги ўгай ўғил ҳақидаги анъанавий
сюжетни янгилайди, балки унинг одатийлиги ва бир оз шартлилигига урғу беради.

Сюжетдаги асосий зиддият Сайкакунинг новелласида асл манбадагидек талқин қилинса-

да, янгича англанилади.

Муаллифнинг эътибори сюжет чизиғини ривожлантиришга эмас, кўпроқ образлар харак-

терини тасвирлашга қаратилганлиги аҳамиятлидир. “Қандай қилиб Чжоу сулоласи даврида
Хитойда яшаган вазир Ининг ўғли Бо-цзи ўлимидан сўнг қушга айланиб, ўгай онасидан қасос
олгани ҳақида ҳикоя”да муаллифнинг эътибори воқеалар ва образларнинг ҳатти-ҳаракатларига,
қилмишларига қаратилган бўлса, Сайкакуни авваламбор у ёки бу ҳодисада иштирок этаётган
инсоннинг характери қизиқтиради. “Қадимги қиссалар”даги новелланинг муаллифи шунчаки
юзаки тилга олган нарсалар Сайкакунинг асарида махсус таҳлилнинг предметига айланади. Шу
нуқтаи назардан, Сайкаку новелласидаги Монзаэмоннинг қиссасининг батафсил баёни
келтирилган экспозиция муҳим аҳамият касб этади. Унда муаллиф қуйидагича ёзади:

1

潁原退蔵・暉峻康隆・野間光辰「定本西鶴全集〈第

3

巻〉」

(

中央公論新社、

1977) 217-218. ( Ebara T.,

Teruoka Y., Noma K. Teihon Saikaku shyu (3) [Collection of revised edition of Saikaku’s works.Vol.3] Tokyo,
Chuokoron shinshya, 1977, p. 221.

2

Ўша манба, 221-222-бетлар


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

16

“Эчизэн провинциясидаги порт шаҳар Цуругада Эномото Монзаэмон деган одам яшаган

экан. У ўзи деҳқон бўлиб, дала ишидан бўш вақтларида савдо-сотиқ билан ҳам шуғулланар
экан. У савдо ишини яхши билар ва Цуругада ҳар йили ўтказиладиган ярмаркада доим
иштирок этаркан. Подачи ва деҳқонлар унинг ҳудди кузги олча гуллари каби чиройи билан
жалб этиб турган, турли хил ажиб нарсалар тўла савдо растасини томоша қилгани кели-
шибди. Бу одам “ундан эҳтиёт бўлиш керак” дейдиган одамлар сирасидан бўлиб, пулини
бекорга сарфламас ва хоҳлаган харидорни алдай олар эди. Бироқ, шундай бўлса-да, омад
уни тарк этди, пуллар бахтга қарши тез тугади ва у тез орада ҳеч нимасиз қолди.

Маълумки, мусибат бир ўзи келмайди: ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ унинг ери ҳосил

бермай қўйди ва тўрт-беш йил ичида обод қилинмайдиган ерга айланди. Деҳконлардан пул
ёки маҳсулот шаклида олинган тўловларни тўлаш учун барча мол-мулкини сотишга мажбур
бўлди. Бироқ, бундай оғир ҳолатга тушиб қолганида ҳам, у ҳар доимгидек ўзини ақлли
қилиб кўрсатар ва бировларнинг ишига бурнини суқар эди. Бегона одамлар уни ўзларининг
тортишув ва даъволашувларига аралаштиришлари ажабланарли ҳолат эмасди. Бундай одам-
га яқин бўлиш ошиқча ташвишларга олиб келишидан ҳавфсираган қариндошлари охир-
оқибат у билан юз кўрмас бўлиб кетишибди. Хотининг қанча ғам чекканини эса гапириш
ҳам қийин. Унинг бутун ҳаёти ташвишда ўтди. Тўхтовсиз дилсиёҳликлар унинг кучини
олиб қўйди ва бешинчи ой келганида у йигирма олти ёшида бу фоний дунёни тарк этди.
Бироқ, хотининг ўлимидан кейин эмизиклик гўдак, Манноскэ исмли ўғли Монзаэмоннинг
қўлида қолиб кетганлиги унданда ачинарли ҳолат эди. Ота қирқ тўққиз кун, яъни азадорлик
белгиси сифатида марҳуманинг олдида гуллар тургунигача ва хушбўй таратувчи чўплар
тутагунигача, унинг бош тарафига қўйилган белинчакдан кўзини юммай ўтирди. Гўдак йиғ-
лашни бошлаганида, айниқса қийин эди...

Тунларнинг бирида, мушкул аҳволдан ўзини йўқотиб қўйди ва болани олиб, даланинг

четидаги ибодатхонага шошилди. Йўл бўйидаги кичик бутхонада Манноскэни қўйиб, энди-
гина ортига қайтаман деб турганида бола совуқ полдан музлаб йиғлаб юборди. Отанинг
раҳми келиб, юраги қинидан чиқай деди ва яна болани бағрига олиб, деди: “Йиғла, йиғлама
барибир сени шу ерга ташлаб кетишга тўғри келади”.

Айнан шу дамда тонг ота бошлади. Томда чумчуқлар чуғурладилар ва полапонларини

овқатлантира бошладилар. Уларга қараб Монзаэмон ҳатто чумчуқлар полапонлари ҳақида
шундай қайғурганда, инсон қиёфасида дунёга келган одам ўз боласини қаровсиз ўз ҳолига
ташлаб қўйиш керак эмас деб ўйлади ва Манноскэ билан уйга қайтди”

1

.

Новелла экспозициясида келтирилган маълумотлар сюжетдаги асосий воқеаларга тўғридан-

тўғри алоқаси бўлмаса-да, мазкур бутун парча жонли ва аниқ воқеликнинг образларида ўзлаш-
тирилаётган сюжетни англаб етишга имкон берганлиги сабабли Сайкаку учун жуда муҳимдир.

Ўзлаштирма сюжетни аҳамиятли даражада кенгайтиришнинг ўхшаш принципларига

“Мамлакатимиздаги ишларни гилос дарахти соясида таққослаш” (“Хончё оин хижи”, 1689)
тўпламидаги “Соя барча шубҳаларни бартараф қилади” (“Кумори га харуру кагэбоши”)
номли новелласида ҳам дуч келамиз. Хитой ёзувчиси Гуй Ваньжун (1195-1200)нинг “Ёв-
войи нок дарахти соясида ишларни таққослаш” тўпламидаги “Бин Цзи болани синамоқда”
деб номланган ҳикоя мазкур новелланинг сюжет прототипи бўлиб ҳизмат қилган. Гуй

1

潁原退蔵・暉峻康隆・野間光辰「定本西鶴全集〈第

3

巻〉」

(

中央公論新社、

1977) 217-218. ( Ebara T.,

Teruoka Y., Noma K. Teihon Saikaku shyu (3) [Collection of revised edition of Saikaku’s works.Vol.3] Tokyo,
Chuokoron shinshya, 1977, p. 218-220.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

17

Ваньжуннинг суд ишлари тўплами XVII аср Японияда кенг тарқалган. Тадқиқодчилар
мазкур асарнинг ҳам хитой тилидаги, ҳам япон тилидаги баёни ва қайта ишланмалари билан
умумий ҳисобда саккизта турли хил нашрларини кўрсатадилар.

“Бин Цзи болани синамоқда” новелласида хан ҳукмдори Сюаньди даврида Хитойда

яшаган бир қария ҳақида ҳикоя қилинади. У бадавлат бўлса-да, ўғил фарзанди йўқ экан,
биргина қизи бор экан. Қариянинг хотини анча олдинлари вафот этганлиги туфайли, ўзига
ёш аёлни рафиқаликка олишга аҳд қилибди. У эса қарияга ўғил фарзанд туғиб берибди.
Қария эса тез орада вафот этибди. Бироқ, унинг қизи меросга эга чиқиш учун ўғил фарзанд
аслида унинг отасидан эмаслигини эълон қилибди. Судлашув жараёни бошланибди, шунда
судья Бин Цзи чолларнинг фарзандлари соя ташламасликларини эслабди ва ҳовлининг
қуёшли тарафига бир нечта бир хил ёшдаги ўсмирларни йиғибди. Фақат уларнинг битта-
сигина соя ташламабди. У ўша қариянинг ўғли эди. Бин Цзи бутун меросни қариянинг
иккинчи хотинига қолдиришга ҳукм чиқарибди, қиз эса жазога тортилибди.

Бевосита шу ўринда Сайкакунинг новелласига мурожаат қилсак. Унинг мазмуни қўйидагича:
Қадим замонларда Киото шаҳрида ўрмон маҳсулотлари билан савдо қилувчи бир

бадавлат одам бўлган экан. Саксондан ошган бўлса-да, хўжалик ишларини ўғлига топши-
риб, ўзини ишдан четга олиш ҳақида умуман ўйламас экан.

“Қаранг-а, – ғийбат қилишибди қўшнилар ўзаро, – унинг сочлари аниқ қиров тушгандек

кумушдек оқарган, пешанасида ажинлар тўлқин бўлиб қўтарилган, бели ҳудди букри
кўприк каби букилган, у эса ҳали ҳануз ҳисобларини текширмоқда... Агар ҳозир ўлиб қолса
– шубҳасиз уни тўппа-тўғри дўзаҳга элтадиган оловли арава ҳозир бўлади”

1

.

Бу ғийбатлар охир-оқибат чолнинг кулоғига етиб борибди ва унда кутилмаганда тақво-

дорлик ҳисси уйғонибди. Барча ишларини ўғлига топшириб, ўзига оддийгина турар жой
қурдириб истеъфога чиқибди.

“Уйининг очиқ ойналаридан яқин атрофдаги тоғлар манзараси очилар экан. Қария

умрининг охирги кунлари мана шундай ажойиб жойда ўтаётганлигидан бағоят ҳурсанд
бўлибди ва эртароқ истеъфога чиқмаганига афсус қилибди. Хотини вафот этганига йигирма
йил бўлганлиги сабабли ёлғизлик унга азоб бермабди.

Қариянинг ўғли бадавлат бўлиб кетибди ва шу сабабдан унга ўз фарзандлик бурчини

бажаришга ҳеч нима тўсқинлик қилмабди. У ҳар куни отасига эртапишар мева ва сабзавот-
ларни юборар, бунинг устига унинг чойига қараб, ҳизмат қилувчи тўртта-бешта чиройли
қизларни тайинлаб қўйибди. Бироқ қария уларни ошиқча ташвишлар билан қийнаб қўймас-
лик учун ётоғини ҳам ўзи солар экан. Устида қора жубба бўлмаса-да, қалбида у ҳақиқий
руҳоний эди. Унинг ортидан уйидаги хизматкорлар ҳам художўйларга айланишибди.

Унинг уйида кўринишидан хунук бир ошпаз аёл яшар экан. Шу аёлнинг қорни ҳеч

нарсадан ҳеч нарса йўқ думалоқ бўлиб, чиқиб қолибди. Буни сезган бошқа хизматкор аёлни
тергаб, жиғига тега бошлабди. Қария ҳақида эса ахлоқсиз одам деган гап тарқалибди ва
атрофдаги одамлар уни ёмон кўриб қолишибди”

2

.

Қария ошпаз аёлни уйдан ҳайдаб юборибди, у эса куни келганида ўғил туғибди. Қария болани

ўз фарзанди деб тан олишдан бош тортганлиги сабабли аёл шёгуннинг ноибига мурожаат қилибди.

1

潁原退蔵「定本西鶴全集〈第

5

巻〉」

(

中央公論新社、

1977) 309. (Ebara T. Teihon Saikakushyu (5)

[Collection of revised edition of Saikaku’s works.Vol.5] Tokyo, Chuokoronshinshya, 1977, p.309

2

潁原退蔵「定本西鶴全集〈第

5

巻〉」

(

中央公論新社、

1977) 309. (Ebara T. Teihon Saikakushyu (5)

[Collection of revised edition of Saikaku’s works.Vol.5] Tokyo, Chuokoronshinshya, 1977, p.309-310.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

18

“Шёгуннинг ноиби қарияни олдига чақиртирибди, аммо у барча саволларга жавобан ҳеч

нимани билгиси ҳам қўргиси ҳам келмаётганлигини айтибди.

Шунда ноиб қария ва аёлга эртаси куни эрталаб, ўн тўртинчи санада келишларини буюрибди.
Буюрилганидек, етиб келганларида ноиб дебди:
– Бундай ҳолат Хитойда ҳам юз берган эди. Айтишларича, саксон ёшдан ошган

чолларнинг фарзандлари соя туширмас экан. Агар бу гўдак соя туширмаса, у бола ана шу
одамники эканлигидан шубҳаланмаса ҳам бўлади.

Болани оқ шағал сепилган майдоннинг қуёшли жойига ўтиргизишибди – нима бўлибди

дейсизми? Бола соя туширмабди.

Шунда қарияни тан олмасдан бошқа иложи қолмабди.
– Одамларнинг қоралашларидан қўрқиб, шу вақтгача ҳақиқатни яширдим, Ҳа, бу менинг

фарзандим, тан оламан – дебди чол.

Шунда боланинг онаси ноибдан дарҳол мерос масаласини ҳал қилишини сўрабди, бироқ у дебди:
– Сизнинг фарзандингиз каби болалар юз кун ҳам яшамай вафот этишади. Лекин,

мабодо у яшаб қолса, сиз яна даъво қилишингиз мумкин.

Ноибнинг ҳукмини эшитиб, барча чиқиб кетибди.
Шундан сўнг қариянинг ўз фарзандига меҳри тушибди ва гўдакни тун-у кун эркалатибди

ва авайлаб парваришлабди. Бироқ, айтилганидек, гўдак тез орада нимжон бўлиб қолибди ва
тўқсон етти кундан сўнг вафот этибди”

1

.

Сайкаку новелласининг мазмунидан маълум бўлганидек, бу ерда хитой сюжети мураккаб

бир бутунликнинг бир қисми сифатида келтирилади ҳолос. Муаллифнинг эътибори суд ишига
эмас (асл манбадан фарқли ўлароқ Сайкакунинг новелласида гўдак вафот этиши ва шу сабаб-
дан мерос масаласининг ечими шунчаки кераксиз бўлиб қолиши қизиқарли бир ҳолатдир),
балки мазкур вазиятда қария ва ошпаз аёл характерлари қандай намоён бўлишига қаратилган.
Сайкаку чолда гўёки уйғониб қолган тақводорлик ҳисси ҳақида очиқчасига киноя билан баён
қилади. Муаллиф томонидан келтирилган “Унинг ортидан уйидаги хизматкорлар ҳам художўй-
ларга айланишибди” деган фикри, ошпаз аёлнинг чиқиб қолган қорни тўғрисидаги вазият
билан пучга чиқади. Воқелик ва инсон характерини таҳлил қилишнинг янги принциплари
хитой манбаси сюжетидаги зиддият орқали ўз имконият доирларини кенгайтиради.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, Сайкаку ижодида ўтмиш адабиётнинг маълум жанр

моделлари ва сюжет қолиплари ўзига ҳос тарзда янги тусга киради. Бироқ, анъанавий
адабиёт манбаларига мурожаат қилиб, адиб уларни қандай бўлса шундай, тўғридан-тўғри
талқин қилмайди, балки уларни қайта бадиий англашга интилади. Анъанавий жанр ва
сюжетлар Сайкаку ижодида янгича қўринишда яшай бошлайди, янги маъно касб этади ва
асар контексти билан янги муносабатга киришади. Ихара Сайкакунинг бадиий тизимидаги
анъанавийлик ҳамда новаторликнинг ўзаро нисбати билан боғлиқ масаланинг моҳияти
ўзлашма материалга муаллиф томонидан киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар таъсирида
остида кузатганимизда янада яққолроқ намоён бўлади.

1

潁原退蔵「定本西鶴全集〈第

5

巻〉」

(

中央公論新社、

1977) 309. (Ebara T. Teihon Saikakushyu (5)

[Collection of revised edition of Saikaku’s works.Vol.5] Tokyo, Chuokoronshinshya, 1977, p.310-311.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов