Аллома маҳмуд замахшарий ахлоқий қарашларининг ўзига хос жиҳатлари

Laziz To‘rayev

Қадимдан Марказий Осиёнинг буюк мутафаккирлари, олимлари, файласуфлари ва шоирларини  аввало  инсон  муаммоси,  хусусан,  инсон  ахлоқ-одоби  муаммолари  қизиқтириб  келган. Шу сабабдан ҳам Марказий Осиёнинг ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий қарашлари тарихида ахлоқ ва таълим-тарбия соҳасига эътибор қилмаган бирор-бир алломани топиш қийин. Ҳар бир аллома у хоҳ илоҳиётшунос бўлсин, табиатшунос бўлсин, файласуф бўлсин, ёзувчи бўлсин, шоир бўлсин ҳар бирлари  ахлоқ  масалаларига  ўз  қарашларини  билдириш  билан  бирга,  ахлоқнинг  у  ёки  бу  соҳаси бўйича  тадқиқот  олиб  борганлар.  Бу  тадқиқотларнинг  тарихий  илдизлари  узоқ  ўтмишга  бориб тақалади. Айниқса, файласуфларнинг ижтимоий қарашларида инсон таълим-тарбияси, ахлоқ-одо-би  каби  категориялар  юқори  ўринларда  бўлиб  келган.  Ушбу  мақолада  ўрта  асрларда  яшаган  кўп қиррали  мутафаккир  Жоруллоҳ  Маҳмуд  Замахшарийнинг  ахлоқий  қарашлари  илмий  жиҳатдан таҳлил  қилинган.  Мақолада  Маҳмуд  Замахшарийнинг  ижтимоий-ахлоқий  қарашлари  тўғрисидаги маълумотларни  унинг  ўзи  томонидан  билдирилган,  айтилган  насиҳатларидан  иборат  асарлари орқали баён қилинади. Бу асарларда берилган ҳар бир фикр нафақат ўз замонасининг, балки ўн аср ўтса  ҳам  бугунги  кундаги  долзарб  бўлган  масалаларга  бағишланган.  Бу  насиҳатларда  берилган ахлоқий  ғоялар,  асосан,  Маҳмуд  Замахшарийнинг  таълимоти  билан  қиёсий  ҳолда  ёритилади. Шунингдек, ахлоқий етук, баркамол инсонни тарбиялаш ҳозирги даврнинг долзарб масалаларидан эканлиги жамиятдаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ёритилган.

63

Koʻrishlar

24

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos