Особенности моральных взглядов Алломы Махмуда Замахшари

CC BY f
151-158
11
1
Поделиться
Тораев, Л. (2020). Особенности моральных взглядов Алломы Махмуда Замахшари. Восточный факел, 1(1), 151–158. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14832
Лазиз Тораев, Ташкентский государственный институт востоковедения

Базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

С древних времен великих мыслителей, ученых, философов и поэтов Центральной Азии интересовали  проблемы человека, в частности проблемы  человеческого поведения.  По этой причине  трудно  найти  какого-либо  ученого  в  истории  социально-философских  и  этических соображений Центральной Азии, который не обращал бы внимания на этику и образование. Каждый ученый, будь то теолог, натуралист, философ, писатель или поэт, имеет свои собственные взгляды  на  моральные  вопросы,  но  проводит  исследования  в  определенной  области  морали. Исторические корни этих исследований имеют долгую историю. В социальных взглядах философов такие  категории,  как  человеческое  образование  и  мораль,  были  на  вершине.  В  этой  статье анализируются этические взгляды средневекового универсального мыслителя Джоруллаха Махмуда Замахшари. Статья содержит информацию о социальных и моральных взглядах Махмуда Замахшари через его произведения и проповеди. Каждая из идей, представленных в этих работах, имеет отношение не только к их собственному времени, но и к актуальным проблемам, существовавшим более века. Моральные идеи, представленные в этих наставлениях, в значительной степени освещены  учением  Махмуда  Замахшари.  Также  подчеркивается,  что  воспитание  морально  зрелого человека является одной из актуальных проблем нашего времени.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

151

ўз арбаъинларини ёзиш жараёнида ўз муқаддималаридаги таъкидларига кўра, Қуръон,
Ҳадис ва тафсирларга таянганлар.

Арбаъин мустақил адабий жанр бўлиб, унинг эволюцияси араб адабиёти замирида

вужудга келган. Арабларда арбаъин Қуръон оятлари ва Ҳадислар шарҳи даражасида қўлла-
нилган. Бироқ форс-тожик ва туркий адабиёт негизидагина арбаъин поэтик асар сифатида
шакллантирилган.

Шундай қилиб, арбаъин анъанаси махсус мазмун ва шаклга эга бўлган жанр бўлиб,

унинг диний-маънавий ва ахлоқий-маърифий аҳамияти жуда катта бўлган. Аръбаин йўна-
лишида барча даҳо ва мутафаккир ижод қилганлар. Улар ўз арбаъинларида нафақат ислом
ақоидлари ва ислом маънавиятини тарғиб қилиб, шу билан бир қаторда ўзларининг дунё,
борлиқ ва Яратган борасидаги қарашларини ҳам тараннум этганлар.

Шарқ мумтоз адабиётида Қуръон ва Ҳадисларнинг мазмун-моҳияти ижодкорларни

қизиқтирган, улар муқаддас манбалардан илҳомланган, муқаддас манбаларда келтирилган
ғоялар ва қарашлар ижодкорларни янги асарлар яратишга ундаган ва шу тариқа кейинчалик
ижод вакилларининг ахлоқий ғоялар акс этган махсус асарлари, яъни арбаъинлар вужудга
келган. Пайғамбар (с.а.в.) ҳадислари ва уларга битилган бадиий шарҳлар Шарқ адабиётида
қадимдан мавжуд бўлиб, масалан, Адиб Аҳмад “Ҳибат ул-ҳақойиқ” асарида жами 21 ҳадис-
нинг туркий тилдаги шеърий шарҳини келтирган.

XV–XVI асрларга келиб Шарқ халқларининг буюк мутафаккир шоирлари Абдураҳмон

Жомий, Алишер Навоий ва Муҳаммад Фузулийлар ҳам ҳадисларнинг шеърий шарҳларини
форс-тожик, ўзбек ва туркий (озарбайжон) тилларда талқин этганлар.

АЛЛОМА МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ АХЛОҚИЙ

ҚАРАШЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

ТЎРАЕВ ЛАЗИЗ

Таянч докторант, ТДШИ

Аннотация. Қадимдан Марказий Осиёнинг буюк мутафаккирлари, олимлари, файласуфлари ва

шоирларини аввало инсон муаммоси, хусусан, инсон ахлоқ-одоби муаммолари қизиқтириб келган.
Шу сабабдан ҳам Марказий Осиёнинг ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий қарашлари тарихида ахлоқ
ва таълим-тарбия соҳасига эътибор қилмаган бирор-бир алломани топиш қийин. Ҳар бир аллома у
хоҳ илоҳиётшунос бўлсин, табиатшунос бўлсин, файласуф бўлсин, ёзувчи бўлсин, шоир бўлсин ҳар
бирлари ахлоқ масалаларига ўз қарашларини билдириш билан бирга, ахлоқнинг у ёки бу соҳаси
бўйича тадқиқот олиб борганлар. Бу тадқиқотларнинг тарихий илдизлари узоқ ўтмишга бориб
тақалади. Айниқса, файласуфларнинг ижтимоий қарашларида инсон таълим-тарбияси, ахлоқ-одо-
би каби категориялар юқори ўринларда бўлиб келган. Ушбу мақолада ўрта асрларда яшаган кўп
қиррали мутафаккир Жоруллоҳ Маҳмуд Замахшарийнинг ахлоқий қарашлари илмий жиҳатдан
таҳлил қилинган. Мақолада Маҳмуд Замахшарийнинг ижтимоий-ахлоқий қарашлари тўғрисидаги
маълумотларни унинг ўзи томонидан билдирилган, айтилган насиҳатларидан иборат асарлари
орқали баён қилинади. Бу асарларда берилган ҳар бир фикр нафақат ўз замонасининг, балки ўн аср
ўтса ҳам бугунги кундаги долзарб бўлган масалаларга бағишланган. Бу насиҳатларда берилган


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

152

ахлоқий ғоялар, асосан, Маҳмуд Замахшарийнинг таълимоти билан қиёсий ҳолда ёритилади.
Шунингдек, ахлоқий етук, баркамол инсонни тарбиялаш ҳозирги даврнинг долзарб масалаларидан
эканлиги жамиятдаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ёритилган.

Таянч сўз ва иборалар: оммавий маданият, саъй-ҳаракат, гўзал сифат, ҳусни хулқ, мурувват,

саховат, пасткашлик, тарбия, юган.

Аннотация. С древних времен великих мыслителей, ученых, философов и поэтов Центральной

Азии интересовали проблемы человека, в частности проблемы человеческого поведения. По этой
причине трудно найти какого-либо ученого в истории социально-философских и этических
соображений Центральной Азии, который не обращал бы внимания на этику и образование. Каж-
дый ученый, будь то теолог, натуралист, философ, писатель или поэт, имеет свои собственные
взгляды на моральные вопросы, но проводит исследования в определенной области морали.
Исторические корни этих исследований имеют долгую историю. В социальных взглядах философов
такие категории, как человеческое образование и мораль, были на вершине. В этой статье
анализируются этические взгляды средневекового универсального мыслителя Джоруллаха Махмуда
Замахшари. Статья содержит информацию о социальных и моральных взглядах Махмуда Замах-
шари через его произведения и проповеди. Каждая из идей, представленных в этих работах, имеет
отношение не только к их собственному времени, но и к актуальным проблемам, существовавшим
более века. Моральные идеи, представленные в этих наставлениях, в значительной степени осве-
щены учением Махмуда Замахшари. Также подчеркивается, что воспитание морально зрелого
человека является одной из актуальных проблем нашего времени.

Опорные слова и выражения: массовая культура, усилия, прекрасное качество, хорошие мане-

ры, доброта, щедрость, смирение, низость, воспитание, уздечка.

Аbstrаct. Since аncient times, the greаt thinkers, scholаrs, philosophers аnd poets of Centrаl Аsiа hаve

аlwаys been interested in the problems of mаn, in pаrticulаr the problems of humаn behаvior. For this
reаson, it is difficult to find аny scholаr in the history of socio-philosophicаl аnd ethicаl considerаtions of
Centrаl Аsiа who did not pаy аttention to ethics аnd educаtion. Every scholаr, be it а theologiаn, а
nаturаlist, а philosopher, а writer, or а poet, eаch hаs his or her own views on morаl mаtters, but hаs done
reseаrch in а pаrticulаr аreа of morаlity. The historicаl roots of these studies hаve а long history. In the
sociаl views of philosophers, such cаtegories аs humаn educаtion аnd morаlity were аt the top. This аrticle
аnаlyzes the ethicаl views of medievаl versаtile thinker Jorullаkh Mаhmoud Zаmаkhshаri. The аrticle
contаins informаtion on Mаkhmud Zаmаkhshаri's sociаl аnd morаl views through his own works, his own
sermons, аnd his works, which аre compiled аnd clаssified by prophets, hаdiths, Compаnions, Monuments,
Аmirs, Poets, Imаges, Stories, аnd Reminders is done. Eаch of the ideаs presented in these works is
relevаnt not only to their own time, but аlso to the аctuаl issues thаt hаve existed for more thаn а century.
The morаl ideаs presented in these exhortаtions аre lаrgely contrаsted with the teаchings of Mаkhmud
Zаmаkhshаri. It is аlso highlighted thаt the upbringing of а morаlly mаture person is one of the аctuаl
issues of our time.

Keywords аnd expressions: populаr culture, effort, beаutiful quаlity, good mаnners, goodness,

generosity, lowliness, upbringing, bridle.

Шарқ Уйғониш даври фалсафасида ахлоқий категориялар ҳар доим муҳим аҳамият касб

этиб келган. Ахлоқ масаласи буюк алломаларнинг, файласуфларнинг, адабиётчи ва ёзувчи-
ларнинг дунёқарашида асосий ўрин эгаллаб, уларнинг ижодларида бу масала юқори дара-
жаларда қўлланилган. Энг аввало, шарқона ахлоқий қарашлар ислом дини билан боғлиқ.
Ислом динининг муқаддас китоблари Қуръони Карим ва ҳадислардир. Ҳар иккала муқаддас
манбаларда ҳам инсоний фазилатлар, ахлоқий тартиб-қоидалар, таълим-тарбия масалалари
кенг баён этилган. Шунинг учун ҳам Шарқ алломаларнинг ахлоқий қарашларининг негизи-
да муқаддас Куръони Карим оятлари ва ҳадислар ётади.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

153

Шарқ алломаларидан Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, “Бахт-саодатга

эришув ҳақида”, “Буюк кишиларнинг нақллари”, Абу Али ибн Синонинг “Ахлоқ ҳақи-
да рисола”, “Билимлар хазинаси”, “Китоб ул-ишорот ва танбеҳот”, Абу Райҳон Беруний-
нинг “Ҳиндистон”, Насриддин Тусийнинг “Ахлоқи Носирий”, Жалолиддин Давонийнинг
“Ахлоқи Жалолий”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Унсурул Маолий Кайковус-
нинг “Қобуснома”, Носир Хусравнинг “Саодатнома”, Саъдий Шерозийнинг “Гулистон”,
Алишер Навоийнинг “Маҳбубу-л-қулуб”, Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон”, Ҳусайн
Воиз Кошифийларнинг “Ахлоқи Муҳсиний” сингари асарлари ижтимоий-ахлоқий ва
тарбиявий масалаларга бағишланган. Мазкур тарбиявий аҳамиятга эга бўлган асарларнинг
барчаси инсонларни одобли, тарбияли, юксак маънавиятли ва комил инсон этиб
тарбиялашда муҳим ўрин эгаллайди. Тадқиқотимизнинг асосий манбалари ҳисобланган
аллома Маҳмуд Замахшарийнинг “Навобиғ ул-калим” (“Нозик иборалар”), “Атвок уз-заҳаб
фи-л-мавоиз ва-л-хутаб” (“Ваъз ва хутбаларда олтин шодалар”), “Рабиъ ал-аброр ва нусус-
ул ахбор” (“Тақводорлар баҳори ва фозиллар ахбори”) асарларини ҳам юқоридаги ахлоқий
асарлар сирасига киритиш мумкин. Чунки алломанинг ўзига хос ахлоқий қарашлари мазкур
асарларда ўз ифодасини топган.

Муқаддас заминимизда туғилган аллома, шайх ул-ислом, “Устоз уд-дунйа”, “Устоз ул-араб

вал-ажам”, “Жоруллоҳ”, “Фахру Хваразм”

каби унвонлар соҳиби Маҳмуд Замахшарий ҳам

ўзининг араб тили грамматикаси ва луғати илмига қўшган буюк ҳиссасидан ташқари ижти-
моий-ахлоқий қарашлари билан ҳам тарихда ёрқин из қолдирган. Унинг тўлиқ исми Абулқосим
Маҳмуд ибн Умар ибн Аҳмад аз-Замахшарийдир. Махмуд Замахшарий ва у туғилган юрт
ҳақидаги дастлабки маълумотларни биз асосан ўрта аср араб манбаларидан оламиз.

Илм аҳлига маълумки, Маҳмуд Замахшарий араб тилида тафсир, тилшунослик, адабиёт,

илоҳиёт ва географияга оид асарлар ёзган. Ироқлик машҳур олим, профессор Фозил Солиҳ
ас-Самарий ўзининг “Ад-дирасату нахвия ва луғавия инд аз-Замахшари”

1

номли китобида

алломанинг эллик олтита асарини номма-ном санаб ўтган. Бу асарлар орасида бугунги кун-
даги долзарб бўлган, ижтимоий, маънавий соҳалардаги мавзуларни ўзида жамлаган дидак-
тик асарлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Алломанинг бу асарларида инсонпарварлик, меҳр-
мурувват, эзгулик, таълим-тарбия, одоб-ахлоқ каби ахлоқий тамойиллар баён этилади. Мах-
муд Замахшарийнинг “Навобиғ ул-калим”, “Атвок уз-заҳаб фи-л-мавоиз ва-л-хутаб”, “Ра-
биъ ал-аброр ва нусус-ул ахбор” каби асарларида берилган таъсирли воқеалар, қизиқарли
ҳикоялар, шеърлар, панд-насиҳатлар ва ибратли ўгитлар ўсиб келаётган авлоднинг маъри-
фатли, маънавиятли, ақл-заковатли ва комил инсон бўлиб вояга етишида муҳим ўрин
тутиши шубҳасиз.

Аллома бу асарларида инсонларнинг гўзал фазилатларини улуғлаб, салбий хислатларини

қоралайди, инсонларга хулқ-одоб қоидаларини сингдиришга ҳаракат қилади. Маҳмуд
Замахшарийнинг фикрича, содир бўладиган муаммолар сабабчиси ҳам, ечими ҳам инсон-
нинг ўзи ва унинг саъй-ҳаракати ва қиладиган амалларига боғлиқдир. Бундай ёндашувлар
алломадан олдин яшаган мутафаккирлар дунёқарашида ҳам учрайди. Хусусан, Абу Наср
Форобий инсоннинг ахлоқан етук бўлиши инсоннинг аввало ўз руҳини, қадр-қимматини
юқори баҳолашида деб билади. Аллома инсонларни эзгу амалларни бажариши билан бирга
ўзи ҳам яхши фазилатларга эга бўлмоқлигини таъкидлайди. Абу Наср Форобий фикрича,

1

Fozil Solih As-Samariy يرشخمزلا دنع ةيوغللاو ةيوحنلا تاساردلا. Bag’dod, 1971. [Fazil Saleh Al-Samari. “ ةيوحنلا تاساردلا

ةيوغللاو

مزلا دنع

يرشخ

” - Baghdad. 1971.]


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

154

эзгу амаллар соҳиби бўлган инсон комил инсондир. Абу Али ибн Сино ҳам инсоннинг ҳар
доим яхшиликка интилиши ва эзгу фазилатларга эга бўлишини таъкидлайди. Унинг фикрича,
ақл орқали инсон яхшилик ва ёмонликнинг, ижобий ва салбий хислатларнинг, маърифат ва
жаҳолатнинг фарқига боради. Шунинг учун ҳам аллома ахлоқий камолотга эришишнинг даст-
лабки мезони деб илм-маърифатни тушунади. Инсонлар ана шу илм орқали чинакам бахт-
саодатга эришиш йўлини топади. Абу Райҳон Беруний фикрича, ҳар қандай юксакликка инсон
ўз яхшиликлари, эзгу амаллари ва ўз илми орқали эришади. Илм олиш йўлида ҳар қандай
салбий иллатлардан воз кечиш кераклигини уқтиради. Абу Райҳон Беруний эзгуликни барча
инсонларга қилиш лозимлигини ва бу эзгулик ўзига фойда келтиришини таъкидлайди.

Маҳмуд Замахшарий ўзининг ахлоққа оид фикрларини бадиий йўл орқали ўзидан

олдинги пайғамбарлар, саҳобаларнинг ҳадислари, араб ва форс бўлган уламолар, амирлар,
шоирларнинг ибратли насиҳатлари, улар ўртасидаги суҳбатлар, шунингдек, қадимги ҳи-
коятлар, ҳаётий мисоллар, халқ мақоллари асосида баён қилади. Аллома ўз ахлоқий
қарашларида, энг аввало, инсон зотини улуғлаб, унинг етук ахлоқ эгаси бўлишлигини таъ-
кидлайди. Унинг фикрича, ахлоқи етук инсон нафақат ўзига, яқинларига, балки жамиятга
ҳам нафи тегадиган, ватани равнақи йўлида хизмат қиладиган, адолатли, меҳр-оқибатли,
ростгўй инсон бўлади, бундай инсон, ўз навбатида, ҳеч бир кимсага ёмонлик раво кўрмай-
ди. Инсонлар, аввало, эзгу ниятига, эзгу фикрига, эзгу ҳаракатига ва эзгу амалига эга
бўлсагина бундай юксак мақомга эришадилар, деб таъкидлайди аллома.

Маҳмуд Замахшарий “Навобиғ ул-калим”, “Атвок уз-заҳаб фи-л-мавоиз ва-л-хутаб”, “Рабиъ

ал-аброр ва нусус-ул ахбор” асарларида ахлоқ илмининг айнан назарий ва фалсафий
жиҳатларини очиб бермаган бўлса-да, у ўз ҳаётий тажрибасидан, кўрган-билганларидан ва
замонасининг ижтимоий муҳитидан келиб чиқиб, содда, ҳамма тушунадиган тилда ўз фикр ва
ахлоқий қарашларини ифода этади. Бу фикрлар инсонларни доим яхшиликка, илм-маърифатли
бўлишга, катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилишга, меҳр-муҳаббатли, саховатли бўлишга
чақиради. Аллома ўзининг муътазилийлик қарашларидан келиб чиқиб, олийжаноб ахлоқий
тамойилларни улуғласа, баъзи амалдор кишиларнинг адолатсизлигини, порахўрлигини, ўткин-
чи мол-дунёга ҳирс қўйганларни, умуман олганда, инсон учун охир-оқибат зарар келтирадиган
барча ижтимоий иллатларни очиқ-ойдин қоралайди ва улардан қайтаришга ҳаракат қилади.
Алломанниг бундай ёндашуви муътазилийларнинг беш асосий принципларига тўла мос келади.
Бу принциплар инсондан адолатли бўлишини, яхшилик қилиб, ёмонликдан қайтишни, инсон-
ларга эзгулик улашиб, ёвузликдан қайтишни талаб қилади.

Биз қуйида Маҳмуд Замахшарийнинг асарларидан бир нечта ибратли сўзлари, насиҳат-

лари ва ҳикоятларидан намуналар келтирамиз.

Маҳмуд Замахшарий ҳикматли нозик иборалардан ташкил топган “Навобиғ ул-калим”

асарида шундай дейди: “Узоқ умр давомида саъй-ҳаракат ва одоб-ахлоқ билан ҳаёт кечир-
ган одам, кейин одобга томон дастлабки қадам ташлаган кимса билан баробар эмас”

1

. Бу

ҳикматда, биринчидан, аллома инсонни бутун ҳаёти давомида саъй-ҳаракатдан тўхтамасли-
гига, одоб ила эзгу амалларни бажаришга, ўзини салбий иллатлардан тийилишга чақирса,
иккинчидан, икки тоифа инсонларни, яъни ёшлигидан ахлоқли бўлишга ҳаракат қилган ва
бутун умри давомида одоб ила яшаётган инсонни, саъй-ҳаракатни кеч бошлаган, хайрли
ишларни кеч бўлса-да қилган инсонлардан устун қўйган.

1

Abu-l-Qosim Mahmud az-Zamaxshariy. Nozik iboralar (Graceful expressions). Sharhlar muallifi va tarjimon

U.Uvatov. – T.: Kamalak, 1992. – B. 74.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

155

Мазкур асарда “Гўзал сифат ва ҳусни хулқ сийратлари безамаган кишини ҳеч қандай

чиройли кийимлар кўркам қилолмас, гуноҳ ва хатолардан сақланмаган кимсанинг қалби
сира айбдан фориғ бўлмас”

1

, – деб таъкидаланади. Бугунги кунда баъзи бир инсонлар ки-

йим-бошга қараб муносабатда бўлишади, афсуски бу кўриниш ёлғончидир. Аллома айтга-
нидек, хоҳ чиройли, хоҳ янги, балки шоҳона кийимлар кийсин, барибир ахлоқсиз киши
кўркам кийимлари сабабли, ахлоқли бўлиб қолмайди ва кўркам кийимлар ахлоқсиз кишини
ахлоқли қилиб кўрсатмайди. Бу ерда аллома инсоннинг бой-камбағаллигига ҳам аҳамият
беради. Бой киши қимматбаҳо кийим кийгани билан, унинг қалбида хушхулқлик бўлмас
экан, кўркам кийимдан не даркор. Камбағал киши ямоқ кийимда бўлса ҳам, одоб-ахлоқи
унинг қалбини бой қилади. Инсоннинг хато-гуноҳ бўлган ишлардан ва иллатлардан ўзини
сақламоғи ҳамда қалбини ва хулқини чиройли қилмоғи даркор.

Маҳмуд Замахшарий жамиятдаги инсонларни ёмон, уятли сўзлар айтиш орқали ёмон

ахлоқли бўлиб қолишдан огоҳлантириб шундай дейди: “Эй бўтам, тилингни ёмон сўзлардан
сақла!”

2

. Аллома айтган тил шундай бир воситаки, ширин, гўзал, мулойим сўз ҳар қандай

кўнгилни обод қилса, уятли, ёмон сўз эса ўша кўнгилни вайрон қилади. Ҳар қандай яхши ва
ёмон сўз ҳам шу тил орқали амалга оширалади. Алломанинг фикрича, инсоннинг қадрини
юксакликка олиб чиқувчи ҳам, ерга урувчи ҳам тил эканлигига урғу беради.

Маҳмуд Замахшарий Маккада яшаган даврида ёзган 100 мақомадан иборат “Атвоқ уз-

заҳаб” асари ҳам алломанниг ахлоқий қарашларини ўзида мужассам этган асарлардан бири
ҳисобланади. Аллома мазкур асарнинг ўн олтинчи мақомасида инсонларни, хусусан, яхши
хислатларга эга бўлган гўзал хулқли инсонларни улуғлаб шундай дейди: “Шарафли ва
номусли инсонга зулм қилиш таклифи билдирилса, у дарҳол бунга қарши чиқади. Ҳурмат-
эътиборли (асл зотли) бир кишига бошқа бир инсонни ҳақоратлаш ва у билан ёмон
муносабатда бўлиш топшириғи, вазифаси берилса, у вазифадан, топшириқдан дарров ўзини
олиб қочади. Ўзига берилган, тобе этилган бир инсоннигина эмас, ҳатто ҳайвоннинг ҳам
тирноғининг синиши, эгарнинг унинг белини яралаши андишаси билан ичи титрайди. Аммо
бу ҳислат гўзал ахлоқ соҳиби бўлган покиза инсонларгагина хосдир, қони бузуқларга
эмас”

3

. Маҳмуд Замахшарий бу ерда икки хил тоифадаги инсонларга баҳо беради. Гўзал

сифатларга эга ахлоқли кишига ҳар қандай ёмон вазифалар берилса, у бу вазифалардан
ўзини тияди. Бундай кишиларнинг сифатларини улуғлайди. Уларни кўкка кўтаради.

“Атвоқ уз-заҳаб” асарининг йигирманчи мақомасида Маҳмуд Замахшарий шундай

дейди: “Мурувват бир сифатки, Аллоҳнинг розилигига лойиқ. Саховат бир табиатки, у
ҳақида қанча гапирилса, шунча муносиб. Пасткашлик каби ёмонликка лойиқроқ сифатни
кўрмадим. Фақат саховат аҳлигина биродарликни мустаҳкамлайди. Улар билан хаста
диллар тузалади, синган суяклар ямалади. Неъматлар узоқлашганда улар шабада бўлиб
неъматларни сен томон ҳайдайди, чорлайди. Азобу уқубатлар тўп-тўп бўлиб ёпирилганида,
уларни сендан узоққа қувади, ҳайдайди”

4

. Меҳр-мурувват, саховат каби ахлоқий фазилатлар

кишини юксакларга кўтаради, жамиятда обрў-эътиборини оширади. Қалби пок бўлган
мурувватли ва саховатпеша инсонлар ўзга инсонлар дардини ҳам ўйлайди, эҳтиёжманд
кишиларга ёрдам қўлини чўзади. Ўз навбатида, улардан яхшилик кўрган кишилар ҳам

1

Ibid. – S. 75.

2

Ibid. – B. 79.

3

Mahkam Mahmud. Nazarbek Rahim. Oltin shodalar (Golden candles). – T., 2010. – B. 30.

4

Fozil Zohid. Zamaxshar tasbehi yoxud 101 manzuma (Rosary of Zamakhshari or 101 pearls). – T., 2011. – B. 40.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

156

бошқаларга ёрдам улашишни, уларга ҳам саховат кўрсатишни истайдилар, натижада жа-
миятдаги барча инсонлар ўртасида бир-бирларига бўлган меҳр-оқибат ришталари мустаҳ-
камланади. Пасткашлик эса инсон камолотига ва жамият ривожига тўсқинлик қиладиган
иллатдир. Бу ҳикматда аллома таққослаш усулидан фойдаланиб, ахлоқий фазилатлар ва
салбий хислатлар ҳақида тўхталади ҳамда ахлоқий фазилатларни устун қўяди.

Маҳмуд Замахшарийнинг тўқсон саккиз бобдан иборат бўлган диний, ижтимоий ва

маънавий соҳаларга оид мавзуларни ўз ичига олган яна бир йирик “Рабиъ ул-аброр ва
нусус-ул ахбор” асари бўлиб, мазкур асарда ҳам инсонларни яхшиликка, эзгуликка, адолат
сари етакловчи ҳадислар, воқеа-ҳодисалар, насиҳатлар, ўгитлар ва мақоллар мавжуд.
Маҳмуд Замахшарий мазкур ҳадисларни, насиҳатларни, ибратли ўгитларни пайғамбар-
лардан, саҳобалардан, обидлардан, зоҳидлардан, олимлардан ва амирларнинг сўзларидан
ҳамда араб ширларининг шеърларини йиғиб бир асар кўринишига келтиради. Бу услуб “илм
мухадарат” деб аталади. Аллома мазкур асарнинг ҳар бир бобини жамиятдаги муҳим бўлган
мавзуларга бағишлаган. Тадқиқотимиздаги ахлоқий масалалар мазкур асарнинг йигирма
бешинчи бобида берилган ва бу боб “Одоб-ахлоқ, яхши ва ёмон одатлар, ғазаб ва раҳм-
шафқат, қўполлик ва ҳалимлик, қувноқлик ва ғамгинлик ҳақида” деб номланади. Мазкур
боб шундай бошланади: “Иброҳим ибн ал-Аббос айтади: Аллоҳга қасамки, агар Расулуллоҳ
(с.а.в.)нинг сўзлари инсонларнинг яхшиликлари билан тарозининг икки палласига қўйилса,
албатта, у кишининг сўзлари оғир келади, у сўзлари қуйидагидир: “Сизлар одамлар орасида
мол-мулкларингиз билан эмас, яхши ахлоқларингиз билан улуғланасизлар”. Моддий бойлик
эмас, гўзал хулқ орқали инсонлар ҳурмат-эътиборга сазовор бўлади. Кишилар бунинг учун
гўзал сифатлар билан безанмоқлари, самимий, меҳрибон, ширинсўз, мурувватли ва
саховатли бўлишлари керак. Ҳар бир инсон маълум бир мақсад сари ҳаракат қилади, агар
ушбу мақсад жамият билан боғлиқ бўлса, жамиятга манфаати тегадиган бир олийжаноб иш
қилса, нафақат ўзига балки бутун инсониятга фойдаси тегади.

“Рабиъ ул-аброр” асарида Маҳмуд Замахшарий Расулуллоҳ (с.а.в.)дан шундай ривоят

қилади: “Гўзал хулқ Аллоҳнинг раҳматидан, ризолигидан бўлган югандир (жилов), у ўз
соҳибининг бурнидан ўтказилгандир. Бу юган Аллоҳнинг қўлида, Аллоҳ уни яхшиликка,
эзгуликка етаклайди, яхшилик ва эзгулик эса, уни жаннат сари етаклайди. Ёмон хулқ эса,
Аллоҳнинг азобидан, ғазабидан ясалган югандир ва у ўз соҳибининг бурнидан ўтказилган.
Бу юган Шайтоннинг қўлидадир. Шайтон уни ёмонликка ундайди, ёмонлик эса ўз соҳибини
дўзах сари етаклайди

1

. Аллома ўзининг муътазилийлик эътиқодидан келиб чиқиб, ушбу

ривоятни келтирадики, инсонларнинг қилган хайрли ва эзгу амаллари, яхшиликлари ҳамда
етук ахлоққа эга бўлганликлари сабабли уларга Аллоҳ жаннатни ваъда қилса, баъзи бир
инсонларнинг ахлоқсизлиги, билиб-билмай қилган хато ва гуноҳлари, қилган ёмон амал-
лари учун Аллоҳ томонидан азобланиши, натижада Шайтон томонидан дўзахга етакланиши
таъкидланмоқда. Модомики, кишиларнинг мақсади икки дунё саодатига эришмоқ экан,
хайрли ва эзгу ишларни қилишлари, ўзгаларга яхшилик улашишлари, яхши муносабатда
бўлишлари ва ёмонликлардан ўзларини тийишлари лозим.

1

Abu-l-Qosim Mahmud az-Zamaxshariy. “ رابخلأا صوصنو راربلأا عيبر” Rabi’ ul-abror va nusus ul-axbor. Qo’lyozma.

O’zbekiston Musulmonlari idorasi. inventar № 1490. b. 107. [Abul-Qasim Makhmud az-Zamakhshari. Rabī 'ul-abrār
va nusus ul-akhbar. Manuscript. Muslim Committee of Uzbekistan. inventory No. 1490 p. 107.]


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

157

Салафийларнинг баъзилари шундай дейишган: “Яхши хулқ эгаси бегоналар наздида ҳам

яқин қариндош каби, ёмон хулқ эгаси эса ўз оиласи наздида ҳам бегона каби бўлади”

1

. Бу

ҳикматда ҳам аллома яхшилик қилувчи бегона ва яхшилик қила олмайдиган ва меҳр бера
олмайдиган яқин қариндош кишиларни таққослайди. Яхши хулқли, одобли ва хушфеъл ин-
сонлар нафақат қавм-қариндошларига, балки бегона бўлган кимсаларга ҳам яхшилик қила-
дилар, саховат кўрсатадилар. Шунинг учун ҳам яхшилик ва саховат кўрган кишиларни у инсон-
лар ўз қариндошларидан кўра яқин биладилар. Минг афсуски бугунги кунда баъзи ота-оналар,
ҳатто ўз фарзандларига ҳам яхшилик қилишни унутиб қўйишмоқда. Натижада улар яқинлари-
дан кўра бегона бўлган гўзал сифатга эга инсонларга меҳр қўйишади. Бу борада аллома ўз
асарида Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилади: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини
чиройли қилинглар”, деб марҳамат қилганлар. Фарзандларининг одоб-ахлоқли этиб тарбиялаш-
лари ота-оналарнинг мажбуриятларидандир. Бу мажбуриятни бажариш ўта масъулиятли
вазифадир. Бунинг учун ота ва она биргаликда ҳаракат қилмоғи, фарзандга яхши тарбия
бермоғи керак. Бу вазифа масъулиятли экан, аввало, ота-оналарнинг ўзлари тарбияли ва гўзал
хулқли бўлишлари керак. Фарзанд тарбияси жамиятнинг келажаги ва равнақи билан боғлиқ
эканлигини ўрта асрларда ҳам долзарб эканлигини Махмуд Замахшарий таъкидлаб ўтган.

Маҳмуд Замахшарийнинг фарзанд тарбияси ва одоб-ахлоқи, энг аввало, ота-онанинг

вазифаси ва бурчи эканлиги тўғрисида шундай фикрлари мавжуд: “Ўз фарзандингизни
имкон қадар яхши хулқ-одобли, ақлли бўлишга ўргатинг. Магарким, кимарса ёшликдан
яхши хулқ-одоб эгалламас эркан, улғайганда ондин билим талаб қилманг. Ғумай экиб
буғдой ўролмайсиз-ку, ахир. Ҳамон шундай эркан, ота-она ўз фарзандига дунёдаги жамики
эзгуликлар билан йўғрилган ижобий хислатларни сингдириб бормоқлиги минг карра
шартдир. Шул боис болага нисбатан ўз зиммангизга юкланган масъулиятни ҳис этган ҳолда
яхши таълим-тарбия беришга интилинг. У ўзида ижобий хусусиятларни ўзлаштирсин ва
ярамас хатти-ҳаракатлардан ўзини муҳофаза этсин”

2

. Ҳар бир ота-онанинг фарзандлари

олдидаги дастлабки вазифа ва бурчлари уларнинг яхши улғайиши, одоб-ахлоқли, тарбияли,
билимли ва албатта яхши касб эгаси бўлишларига имконият беришдир. Ўз навбатида,
фарзандлар ҳам тарбияли ва салоҳиятли бўлиб вояга етганликларининг сабабчилари бўлган
ота-оналарини ҳурмат-иззат қилишлари ва уларнинг дуоларини олишлари шартдир.
Алломанинг юқоридаги фикрлари бугунги кундаги баъзи бир “ота-оналарга” қаратилганки,
мол-дунё, тирикчилик, мансаб, шоҳона ҳаёт мақсадида жигарбандларига таълим-тарбия,
одоб, илму маърифат беришда сусткашликка йўл қўймоқдалар. Таассуфки, шундай “ота-
оналар”нинг фарзандлари натижада келажакда жамият учун кераксиз, ижтимоий ҳаётда ўз
ўрнини топа олмайдиган, лоқайд ва бепарво “инсон” бўлиб вояга етишади, бу эса жамиятга
ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмайди. Қайси бир ота-она ҳам ўзининг, ҳам
фарзандларининг ҳаёти гўзал ва мукаммал ўтишини, келажаги порлоқ бўлишини ва юксак
фазилатлар соҳиби бўлишини хоҳлар экан, фарзандларига яхши тарбия ва яхши билим
бермоғи керак. Бундай ота-оналар жамиятга ҳам ўз таъсирларини яхши томондан ўтказган
бўлади. Зеро, тарбияли, одоб-ахлоқли ва билимли фарзанд жамият тараққиёти ва юрт
фаровонлиги йўлида хизмат қилади.

1

Abu-l-Qosim Mahmud az-Zamaxshariy. “ رابخلأا صوصنو راربلأا عيبر” Rabi’ ul-abror va nusus ul-axbor. Qo’lyozma.

O’zbekiston Musulmonlari idorasi. inventar № 1490. b. 107. [Abul-Qasim Makhmud az-Zamakhshari. Rabī 'ul-abrār
va nusus ul-akhbar. Manuscript. Muslim Committee of Uzbekistan. inventory No. 1490 p. 107.

2

Boltayev A.A. Az-Zamaxshariyning ijtimoiy-siyosiy qarashlari (Socio-political views of az-Zamakhshari). Siyosiy

fan.nom. ilm. dar. ol. uch. dis. – B., 2007. – B. 120.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

158

Маҳмуд Замахшарийнинг маъно ва мазмунга бой ибратли ҳикматлари ўсиб келаётган

келажак авлодни ота-онани ҳурмат қилиш, Ватанни севиш ва уни ардоқлаш, катталарни
ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиш, барчага яхшилик қилиш, эзгулик улашиш, муҳр-мурув-
ват кўрсатиш каби олий қадриятларни эгаллашга қаратилган

.

Маҳмуд Замахшарийнинг ахлоқий қарашларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида

шундай хулоса қилиш мумкинки, унинг ахлоқ-одоб, таълим-тарбия, эзгу амаллар каби
долзарб масалалар тарихий ва ижтимоий тамойиллар асосида тадқиқ қилиниши ва улардан
комил инсонни тарбиялашда самарали фойдаланишни тақозо қилади. Ҳозирги даврга келиб,
умуминсоний, ахлоқий ва маънавий қадриятлар фуқаролик жамиятини ривожлантириш
омиллари сифатида ўзини намоён қилганлиги Маҳмуд Замахшарий илгари сурган ахлоқий
ғояларнинг қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб беради.

Маҳмуд Замахшарийнинг аxлоқ-одобга оид қарашлари ҳамда ибратли насиҳатларидан

она Ватанини севадиган, юксак маънавиятли, маданиятли, тарбияли, билимдон ва мустақил
фикрлайдиган ёшларни тарбиялаш дастури амал сифатида фойдаланиш мумкин.

Дарҳақиқат, Маҳмуд Замахшарий келтирган барча ахлоқий фазилатлар, гўзал хислатлар

орқали инсон улуғ ишларни қилишга ва юксак марраларга эришишга муваффақ бўлади.

АБДУРА

Ҳ

МОН

ЖОМИЙНИНГ “АЛ

-

ФАВОИДУ

-

З

-

ЗИЁИЙЙА”

АСАРИДА “ТОБЕ СЎЗЛАР”НИНГ ИФОДАЛАНИШИ

ЖЎРАЕВА МАДИНА

Мустақил тадқиқотчи, ТДШИ

Аннотация. Абдураҳмон Жомий “Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа” асарида “Тобе сўзлар”нинг ёритили-

ши ва грамматик таҳлилини кенг тадқиқ этган. “Тобе сўзлар” мавзуси наҳвга оид бошқа асарлар
билан қиёслаб шарҳланган. Шунингдек, асарда “тобе сўзлар”нинг “мослашган аниқловчи” ва унинг
турлари бўлган ҳақиқий ва сабабли мослашган аниқловчилар, “бирикувчи изоҳловчи” ва унинг тур-
лари бўлган боғловчилар ёрдамида боғланган

]

уюшиқ бўлаклар

[

ва “атфун-насқ” (боғловчи ёрдами-

да мослашиш орқали жумланинг бир бўлагига боғланган исм), “таъкидловчи аниқловчи” ва унинг
турлари бўлган лафзий ва маънавий таъкидловчи аниқловчи, “изоҳловчи ўрнидаги исм” ва унинг
таркибига кирувчи бадал ал-кулл ва бадал ал-баъз, шунингдек “аниқловчи изоҳловчи” каби турлари
илмий жиҳатдан таҳлил этилган. Мазкур ишда “Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа” асаридаги “тобе сўз-
лар”нинг ифодаланиши мавзусининг ўзига хос хусусиятлари атрофлича таҳлил қилиниб, наҳвга оид
бошқа асарлар билан қиёсланди ва фарқли жиҳатлари кўрсатиб ўтилди. Ўзига хос мураккабликка
эга бўлган, араб тили грамматикасидаги “тобе сўзлар”ни манба асосида таҳлил қилишга эришил-
ди. Жумладан, Жомийнинг асарида “Тобе сўзлар” мавзуси жуда чуқур ва кенг таҳлил этилган
бўлиб, маълумотлар кетма-кетлик билан берилган ва мавзуни ёритишда Қуръони карим оятлари-
дан, арабларнинг ўзига хос бўлган сўзлари ва бошқа шу каби мисоллар орқали қизиқарли ва аниқ
далиллар билан таҳлил этилган. Мазкур далиллар атрофлича тадқиқ этилди. Ушбу грамматик
категория ҳақидаги назарий билимлар манбадан олинган мисоллар билан тўлдирилди. Ушбу мавзуда
учрайдиган грамматик қоидаларни ёритишда Жомийнинг ўзига хос ёндашуви кузатилади ва ишда
булар аниқ ёритилиб ўтилди. Жумладан, “Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа” асарида берилган “тобе сўзлар”

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов