Абдулла Қодирий ижоди: таҳлил ва тавсиф

Oʻ roqvoy Lafasov
Ушбу мақолада буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ижодининг ўрганилиши ва ушбу масалага нисбатан турли олимларнинг муносабатлари ёритиб берилган. Адиб асарларининг қардош ва хорижий тилларга таржима қилиниши, улардаги мавжуд нуқсонлар изоҳланган. Олим Матёқуб Қўш-жоновнинг ёзувчига берган баҳоси, романлари юзасидан билдирган илмий қарашлари шарҳланган. Абдулла Қодирийнинг халқ оғзаки ижоди далилларидан моҳирона фойдаланган ҳолда оҳорий ўзбек романларини яратиб, миллий романчилик мактабига асос солганлиги баён қилинган. Ўзбек адабиётининг бадиийлиги, тилимизнинг бой захира қатлами, миллатимизга хос имон-эътиқод, тўғрисўзлилик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, ғурур ва шиддаткорлик каби хусусиятлар таҳлил қилинган.
65

Koʻrishlar

32

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos