Статистическая оценка условий жизни населения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
189-197
17
8
Поделиться
Тургунов, Т. (2018). Статистическая оценка условий жизни населения. Экономика и инновационные технологии, (6), 189–197. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10094
Турсунбой Тургунов, Андижанский институт машиностроения

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье изложены вопросы жизненного уровня населения и статистического анализа его развития в Узбекистане


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

1

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

АҲОЛИНИНГ ЯШАШ ШАРОИТИНИ СТАТИСТИК БАҲОЛАШ

Турғунов Турсунбой Собирович,

Андижон машинасозлик институти мустақил тадқиқотчиси

E-mail:

tts0471@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада аҳоли турмуш даражаси, яшаш шароити ва

унинг Ўзбекистонда ривожланишининг статистик таҳлилини амалга ошириш
масалалари ёритиб берилган.

Аннотация:

В данной статье изложены вопросы жизненного уровня

населения и статистического анализа его развития в Узбекистане.

Abstract:

This article outlines the issues of living standards and statistical analysis of

its development in Uzbekistan.

Калит сўзлар:

ижтимоий, иқтисодий, яшаш шароити, турмуш даражаси,

аҳоли даромадлари, умумий даромадлар, пул даромадлари, натура шаклидаги
даромадлар, бирламчи даромад, трансфертлар, меҳнат фаолияти, ёлланма
ишчилар, мол-мулк, олинган даромадлар.

Кириш

Жаҳонда халқаро ташкилотлар, жумладан Бирлашган миллатлар ташкилоти

(БМТ) томонидан дунё аҳолиси турмуш даражасини ошириш ва камбағалликдан
азият чекаётган мамлакатларга кўмаклашиш мақсадида бир қанча ишлар амалга
оширилмоқда. Жумладан, БМТнинг Бош ассамблеясида 2000 йилда қабул қилинган
«Минг йиллик тараққиёт дастури» ҳамда 2015 йилда қабул қилинган «2030 йилгача
мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари дастурлари» [1] бевосита дунё
мамлакатлари

аҳолисини

ижтимоий–иқтисодий

қўллаб-қувватлаш,

экология

бузилишининг олдини олган ҳолда аҳолининг саломатлигини асрашга қаратилган
муҳим ишлар сирасига киради.

Бу борада Фзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунларидан

бошлаб изчил амалга ошириб келинаётган кенг қамровли ислоҳотлар замирида улуғ
мақсад – халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш, аҳоли турмуш
фаровонлигини оширишдек залворли мақсад турибди. Бир неча йиллардан буён
давлат бюджетининг қарийб 60 фоизидан ортиғи аҳолининг турмуш даражасини
яхшилашга йўналтирилиши, бюджет маблағларининг асосий қисми таълим, соғлиқни
сақлаш, илм-фан, маданият соҳаларини юксалтириш, эҳтиёжманд аҳоли гуруҳларини
ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилгани аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш
масаласи давлатимизнинг доимий диққат марказида эканлигининг исботидир.

Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Фзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
ПФ–4947-сонли Фармони давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини
ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва уларни босқичма-босқич
амалга ошириш мақсадида қабул қилинди. Ушбу устувор йўналишлар Ҳаракатлар
стратегиясида белгиланган бўлиб, унда давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ
тизими ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар ҳамда ташқи сиёсат
юритишнинг муҳим принциплари назарда тутилган[2]. Ҳаракатлар стратегияси халқ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

2

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

билан очиқ мулоқот, республикамиз аҳолиси ва тадбиркорларни безовта қилаётган
долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчиликни қўллаш ва
ривожланган хорижий амалиётни таҳлил қилиш натижаларига асосланган.
Шунингдек, Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-
3268 сонли «Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлашнинг
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги [3] қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий
хужжатлар ҳам, яъни бир сўз билан айтганда, Давлатимиз раҳбари бошчилигида
амалга оширилаётган барча ҳаракатлар халқимизнинг турмуш даражасини яхшилаш,
фаровонлигини оширишга қаратилгандир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Аҳоли

даромадларини

ошириш

ва

юксалтириш,

шунингдек,

уй

хўжаликларининг

даромадлари

ва

харажатларини

ўрганиш

масалалари

Б.К.Ғойибназаров, Ш.Ш.Шодмонов, У.В.Ғофуров, Б.И.Башкатов, О.Ф.Чистик ва
бошқаларнинг илмий ишларида тадқиқ этилган.

Жумладан, Б.К.Ғойибназаров олиб борган илмий тадқиқотларида айнан аҳоли

пул даромадларини ошириш манбалари, уларни статистик ахборотлар базаси, пул
даромадларига таъсир қилувчи омиллар ҳамда уларнинг фаолиятини статистик
моделлар асосида баҳолаш ва прогнозлаштириш масалаларига алоҳида эътибор
қаратган *5].

Ш.Ш.Шодмонов ва У.Ғафуровларнинг илмий изланишларида эса бозор

иқтисодиёти шароитида мулкчиликнинг ҳар хил шакллари амал қилаётганда аҳоли
турмуш

фаровонлигини

ошириш,

уларнинг

даромадлари

манбалари,

харажатларининг таснифланиши, мулк ва тадбиркорликдан ҳамда иш ҳақи, жорий
трансфертлардан олинган даромадларнинг уй хўжалигидаги ўрни каби масалалар
ёритиб берилган[6].

Б.И.Башкатовнинг илмий тадқиқотларида аҳоли даромадлари, уларнинг

харажати ва жамғармаларини халқаро миллий ҳисоблар тизими стандартлари
асосида баҳоланган, аҳоли даромадларини ошириш, жамғармаларини сақлаш
масалалари кўп омилли статистик усулларда таҳлил этилиб, даромадлар орасидаги
табақаланиш мезонлари статитсик баҳоланган *4+.

О.Ф.Чистик илмий тадқиқотларида ҳудудлардаги аҳоли даромадларини

даражаси, улар орасидаги тафовутлар, даромадларни ҳосил бўлиш манбалари ва
уларга таъсир қилувчи омилларга баҳо берилган. Шунингдек, ушбу тадқиқотларда
аҳоли даромадларига харажатларнинг таъсири кўп омилли статистик таҳлил этилган.
Даромадларни ошириш учун асосий йўналишлар, даромадлар орасидаги
табақалашувни камайтириш йўллари илмий тадқиқ этилган *7+.

Амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари ва олиб борилган илмий-назарий

изланишларга қарамасдан, айнан бугунги глобаллашув ва демократик бозор
ислоҳотлари шароитида аҳоли даромадлари ва харажатларини кенг қамровли
статистик таҳлил қилишни такомиллаштириш, таъсир қилувчи омилларни статистик
моделлар асосида баҳолашга қаратилган масалалар тизимли ҳолда ёритиб
берилмаган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида статистик таҳлил, синтез, индукция, дедукция, статистик

гуруҳлаш, эксперт баҳолаш ва илмий абстракциялаш усулларидан фойдаланилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

3

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирда турмуш даражаси концепцияларини аҳолининг турмуш даражаси

сифатини ҳар томонлама характерлаб берадиган ягона кўрсаткичга келтириш бўйича
самарали усул мавжуд эмас. Аҳолининг юқори даромадга эга гуруҳлари пул
даромадларининг паст даромадли гуруҳларига нисбатан ортиқлиги миқдорини
белгилайдиган даромадларнинг тақсимланиш коэффициенти турмуш даражаси ва
турмуш хусусиятининг чуқурроқ таҳлилидир.

Халқаро

амалиётда

қуйидаги

табақаланиш

коэффициентларидан

фойдаланилади:

фондлар коэффициенти – аҳолининг таққосланаётган гуруҳлари ичидаги

даромадларнинг ўртача миқдорлари нисбати ёки уларнинг даромадлари умумий
ҳажмидаги улуши;

табақаланишнинг децил коэффициенти – у аҳолининг таъминланган 10,0 %

даромадларининг энг кам таъминланган 10,0 % ўртасидаги фарқни кўрсатади;

табақаланишнинг квантил коэффициенти - у аҳолининг энг таъминланган 25,0

% даромадларининг энг кам таъминланган 25,0 % ўртасидаги фарқни кўрсатади;
стратификация коэффициенти – камбағалларнинг таъминланганлар сонига нисбати
[4].

Давлат ижтимоий сиёсатининг индикатори сифатида турмуш кечиришнинг энг

кам миқдори кўрсаткичидан фойдаланилади. Ривожланган давлатларнинг ижтимоий
қонунчилигида ушбу кўрсаткич ёрдамида камбағаллик ўлчанади. Турмуш кечириш
энг кам миқдоридан паст даромадга эга аҳоли камбағал хисобланади ва давлат
томонидан қўллаб–қувватланиш ҳуқуқига эга бўлади. Турмуш кечиришнинг энг кам
миқдорига қараб кўпгина ижтимоий кафолатлар: иш ҳақи, пенсия, стипендиялар,
айрим нафақаларнинг энг кам миқдори белгиланади.

Аҳолининг шахсий даромадлари - мажбурий тўловлар ва бошқа ажратмаларни

амалга оширгунга қадар бўлган ялпи даромадни ифода этади.

Аҳолининг шахсий даромадига пул даромадлари ва натура шаклидаги

даромадлар киради ҳамда доимий асосда, такрорланувчи ҳусусиятга эга бўлган,
йиллик ёки ундан кам вақт оралиғидаги даврда уй хўжалиги ёки унинг алоҳида
аъзоларига тушадиган тушумлардан таркиб топади[5].

Аҳоли турмуш даражасининг асосий ижтимоий-иқтисодий индикаторларини

аҳоли пул даромадлари ва харажатлари, унинг таркиби ва фойдаланиши, даромад
бўйича аҳолини тақсимлаш каби кўрсаткичлар характерлайди. Аҳоли пул
даромадлари барча тоифалардаги аҳолининг меҳнати эвазига олган иш ҳақи,
тадбиркорлик фаолияти олинган даромадлари, пенсия, нафақа, стипендия, капитал
қўйилмалар бўйича фоиз шаклида олинадиган даромадлар, рента, кўчмас мулкни,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорва молларини сотишдан тушумлар, турли
хизматларни кўрсатишдан олинган даромадлар ва бошқалардан иборат[6].

Халқаро статистика амалиётига мувофиқ шахсий даромад “бирламчи даромад”

ва “трансфертлардан олинган даромадлар”га бўлинади, бу ўз навбатида бандлик
ҳолати ёки ижтимоий таъминот тизимига боғлиқ ҳолда институционал
ўзгаришларнинг таъсирини кузатиш имконини беради.

Бирламчи даромадлар ўз навбатида ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар

(меҳнат фаолиятидан олинган даромад ва шахсий истеъмол учун ишлаб чиқарилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

4

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

шахсий хизматлардан олинган даромадлар) ва мол-мулкдан олинган даромадларни
ўз ичига олади.

Меҳнат фаолиятидан олинган даромад ёлланма ишчиларнинг ва мустақил

равишда банд бўлган аҳолининг даромадидан таркиб топади.

Ёлланма ишчиларнинг даромади – бу меҳнатга ҳақ тўлашнинг яширин (яъни,

бирламчи ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмасдан иш берувчи томонидан амалга
оширилган тўловлар) қисмини қўшган ҳолда пул ва натура (товарлар ёки хизматлар
кўринишида) шаклида меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлар[7].

Мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар – мустақил равишда

ташкиллаштирилган ва уй хўжалиги аъзолари жалб қилинган меҳнат жараёни
натижасида олинган даромадлардир.

Шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган

даромадларга бозор учун мўлжалланмаган ва уй-жой эгалари томонидан
фойдаланилаётган турар-жой хизматларининг шартли равишда ҳисобланган қиймати
киради.

Мол-мулкдан олинган даромадлар (мулкий даромадлар)– мулкий эгалик

қилиш ҳуқуқи бўлган молиявий ва номолиявий активларни бошқа шахсларга
фойдаланиш учун беришдан уй хўжаликларига тушган тушумлардир.

Трансфертлардан олинган даромадлар эса ижтимоий трансфертлар (пенсия,

нафақа ва стипендиялар) ва бошқа жорий трансфертлардан иборат (трансфертлар –
бу уй хўжаликларига товар, хизмат ёки актив эвазига қопланмасдан товарлар,
хизматлар ва активларнинг келиб тушишидир).

Энди,

2017

йил

якунлари

бўйича

Фзбекистонда

аҳоли

умумий

даромадларининг таркиби, унинг ўтган йилга нисбатан ўзгариши, МДҲ мамлакатлари
билан таққосланиши ва уларга таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиб кўрайлик.

2017 йилда аҳоли умумий даромадлари таркибида ишлаб чиқаришдан олинган

даромадларнинг улуши 71% ни, шундан 68,8 %и меҳнат фаолиятидан олинган
даромадлар, 2,2 %и шахсий истеъмол учун ишлаб чиқарилган шахсий хизматлардан
олинган даромадларни ташкил этган.

Бозор иқтисодиёти шароитида асосий иш жойидан бериладиган иш ҳақи

аҳолининг аксарият қисми учун етакчи даромад манбаи ҳисобланади. Ривожланган
мамлакатларда иш ҳақи аҳоли жами даромадларининг 60-80%ини ташкил этади,
яъни уларнинг меъёрий ҳаёт фаолиятини таъминлаш пойдевори бўлиб хизмат
қилади[8]

Агар МДҲ мамлакатларининг аҳоли даромадлари таркибини кўрадиган бўлсак,

ёлланма ишчиларнинг иш ҳақи сифатида олган даромадлари Арманистон, Беларусь,
Қозоғистон, Россия Федерациясида 55 %дан 69 %гачани ташкил этадиган бўлса,
Қирғизистонда 40 % атрофида, Фзбекистонда 34,3 %ни ташкил этади. Ижтимоий
тўловларнинг улуши Беларусда 29 % бўлса, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон,
Россия Федерациясида 16 %дан 18 %гача, Фзбекистонда эса 11,3 %ни ташкил этди[9].

Шунингдек, 2017 йилда Фзбекистонда аҳоли умумий даромадлари таркибида

мол-мулкдан олинган даромадлар 4,2 %ни, трансфертлардан олинган даромадлар
24,8 %ни ташкил этган.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган

мақсадли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида аҳолининг кичик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

5

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

тадбиркорликдан олган даромадларининг улуши йил сайин ошиб бориб, 2017 йил
дастлабки маълумотларига кўра, 56,5% ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2010 йилда
47,1% ташкил этганлигини инобатга оладиган бўлсак, 2017 йилда 9,4% пунктга
кўпайганлигини кўрсатади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда иш
билан банд жами аҳолининг 82,7%и нодавлат секторида меҳнат қилмоқда[10].

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида 2018 йил 20 декабрда янги

қабул қилинган солиқ сиёсати концепциясини амалиётга тўлиқ татбиқ қилиш
масалалари бўйича ўтказилган йиғилишида «Янги солиқ тизимида норасмий
фаолиятни легализация қилиш бўйича бир қатор янгиликлар киритилди. Жумладан,
фойда солиғи 14 фоиздан 12 фоизга туширилиб, тадбиркор фақат даромад олсагина
тўланиши белгиланди. Норасмий бандликни камайтириш мақсадида иш ҳақидан 30
фоизгача олинадиган даромад солиғи ўрнига ягона 12 фоизлик солиқ тури киритилди
ва 8 фоизлик суғурта бадали умуман бекор қилинди. Бизнес ҳамжамияти учун оғир
юк бўлиб келаётган ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 12 фоизга туширилди.
Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари
ҳам 30 фоизга пасайтирилиши» [11] аҳоли оладиган даромадларнинг янада ошишига
асос бўлади.

Чунки, аҳоли умумий даромадлари ҳажмининг ўзгаришига мол-мулкдан

олинган даромадларнинг таъсири жуда кам бўлсада, аҳолининг тижорат банкларига
бўлган ишончининг ортиши, инновацион ишланмаларнинг ривожланиши, қолаверса,
акциядорлик жамиятлари даромадларининг ортиши, уй-жой ва бошқа кўчмас мулк
объектларини ижарага бериш ва шу каби бозор механизмларининг такомиллашуви
натижасида аҳолининг қўлига келиб тушаётган фоизлар, дивидендлар, муаллифлик
ҳақлари ва шу каби мулкий даромадлар ҳам йил сайин ортиб бораётганлигини
кузатишимиз мумкин. Масалан, 2010 йилда аҳоли умумий даромадлари таркибида
мулкий даромадларнинг улуши 2,4 %ни ташкил этган бўлса, 2017 йилда ушбу
кўрсаткич 4,2 %ни ташкил этди.

2017 йилда аҳоли умумий даромадлари ҳажми 186,2 трлн. сўмни ва ўтган

йилнинг мос даврига нисбатан реал ўсиши 12,2 %ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига
ўртача умумий даромадлари эса 5,8 млн.сўмни, реал ўсиши 10,3 %ни ташкил
этди [12].

Аҳоли даромадларининг ошиши ва турмуш даражасининг яхшиланиши

натижасида жами истеъмол харажатлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотларини
харид қилиш харажатлари салмоғининг барқарорлашиб бориши билан бир вақтда,
ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматларга сарфланадиган харажатлар улуши
ортмоқда. Агар 2017 йил маълумотларини 2000 йил маълумотлари билан
таққослайдиган бўлсак, озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланган харажатлар 61,4 %дан
47,2 %га камайганлигини, ноозиқ-овқат маҳсулотларига сарфланган харажатлар эса
25,8 %дан 32,8 %га ва хизматларга сарфланган харажатлар 12,8 %дан 20 %га
ошганлигини кўришимиз мумкин.

Агар МДҲ мамлакатларининг истеъмол харажатлари таркибини кўрадиган

бўлсак, озиқ-овқат маҳсулотларига қилинган харажатларнинг улуши Россия
Федерациясида 32 %ни ташкил этадиган бўлса, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь,
Қозоғистонда 40 %дан юқорини, Қирғизистон, Тожикистон ва Украинада 50 %дан
юқорини ташкил этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

6

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Ноозиқ-овқат маҳсулотларига сарфланган харажатларнинг улуши Россия

Федерациясида 40 %дан ортиқроқни ташкил этадиган бўлса, Беларусь, Қозоғистон,
Қирғизистон ва Тожикистонда 28 %дан 35 %гачани, Арманистон ва Украинада 22 %
атрофида, Озарбайжонда эса 17 %ни ташкил этади.

Шунингдек, хизматларга қилинган харажатларнинг улуши Озарбайжонда 40

%дан юқорини, Россия Федерациясида 26 %дан ортиқроқни, Беларусь, Қозоғистон,
Қирғизистон ва Украинада 19 %дан 23 %гачани, Тожикистонда эса 14 %атрофида
ташкил этади.

Аҳоли

истеъмол

харажатлари

таркибида

озиқ-овқат

маҳсулотларига

харажатларнинг барқарорлашиши, шунингдек, ноозиқ-овқат ва хизматларга
қилинаётган харажатларнинг улуши ортиб бораётганлиги ижобий ҳол, албатта.

2017 йил кузатув маълумотларига кўра, республикамиз аҳолисининг 97,9%

шахсий ҳовли ёки квартирага эга.

Бу кўрсаткич қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аҳоли бўйича 99,3 %ни

ташкил этган. 2000 йилда бир оила аъзосига 20 кв.м ва ундан кўп турар-жой майдони
тўғри келадиган уй хўжаликларининг улуши жами ўрганилган уй хўжаликларига
нисбатан 17,1 %ни ташкил этган бўлса, 2017 йилда ушбу кўрсаткич 28,6 %ни ташкил
этди.

Уй хўжаликлари кузатувлари маълумотларига кўра, 2017 йилда аҳоли жон

бошига тўғри келадиган истеъмол ҳажми, асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан гўшт
ва гўшт маҳсулотлари 43 кгни ташкил этиб, 2000 йилга нисбатан 127,1 %га ошди.
Шунингдек, сут маҳсулотлари 270 кгни (2000 йилга нисбатан 1,7 марта), тухум 215
донани (4,6 марта), сабзавот ва полиз экинлари 277 кгни (2,2 марта), картошка 55 кгни
(1,5 марта), шакар ва қандолат маҳсулотлари 31 кгни (2 марта), мева ва резаворлар
145 кгни (3,5 марта) ташкил этди.

2000-2017 йиллар мобайнида аҳолининг узоқ муддат фойдаланиладиган

товарлар билан таъминланганлик даражасини кўрадиган бўлсак, аҳолининг шахсий
енгил автомобиллар билан таъминланганлик даражаси 2017 йилда ҳар 100 хонадонга
44 тага етди. Шунингдек, ҳар бир 100 хонадонга тўғри келган телевизорлар сони 154
тани ташкил этиб, 2000 йилга нисбатан 1,7 мартага ошган. Шунингдек,
кондиционерлар – 34 дона (2000 йилга нисбатан ўсиш - 3,1 баробар), электр
чангютгичлар – 54 дона (ўсиш 1,8 баробар), кир ювиш машиналари – 80 дона (ўсиш
1,1 баробар) ташкил этди [13].

Бундан ташқари, АКТ воситалари (шахсий компьютерлар, яъни столга

қўйиладиган, кўчма компьютер (ноутбук, нетбук), планшет ва бошқа ёнида олиб
юриладиган компьютер ҳамда уяли алоқа телефонлари)нинг аҳоли ҳаётига шиддат
билан кириб келиши, бу воситаларнинг имкониятлари кундан-кунга кенгайиб бориши
аҳоли учун алоқа қилиш, ахборот алмашиш ва дунёдаги янгиликлардан тезкор
равишда хабардор бўлиш билан бир қаторда ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиш
имкониятини яратиб бермоқда.

2017 йил якунларига кўра, 100 та уй хўжалигига тўғри келган шахсий

компьютерлар

50

донани

(2000

йилда

эса

бу

кўрсаткич

0,2 донани ташкил қилган эди) ташкил этган бўлса, 2000-2017 йиллар мобайнида уяли
алоқа телефонлари билан таъминланганлиги 14,4 баробарга ошди (2017 йил якунига
келиб ҳар 100 та уй хўжалигига 257 тадан, яъни ҳар бир уй хўжалигига 2,6 тадан уяли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

7

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

алоқа телефонлари тўғри келди). Фзбекистон Республикасида аҳолининг 2017
йилдаги умумий даромади тузилмасини кўрадиган бўлсак, ўзининг мустақил
бандлигидан даромадлари 34,5 фоизни, ёлланма ишчилар даромади 34,3 фоизни,
трансфертлардан даромади 24,8 фоизни, мулкдан олган даромади 4,2 фоизни ва
шахсий истеъмоли учун хизматларни ишлаб чиқаришдан даромади 2,2 фоизни
ташкил этади.

Аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

2011й

2012й

2013й

2014й

2015й

2016й

2017й

Аҳоли жон бошига
тўғри келадиган ЯИМ

минг сўм

2184,3 2684,6 3289,0 4741,8 5489,3 6258,6 7843,9

Аҳоли жон бошига
тўғри келадиган
умумий пул
даромадлари

минг сўм

1944,2 2133,3 2601,9 3163,6 3583,3 4565,2 5750,2

Жон бошига ишлаб
чиқарилган истеъмол
буюмлари

минг сўм

424,5

595,1

684,9

700,7

814,0

1502,3 1734,0

Жон бошига тўғри
келадиган чакана
савдо айланиши

минг сўм

900,8

1130,3 1549,5 1890,1 2274,3 2765,4 3300,0

Врачлар сони

минг киши

81,5

81,7

81,7

82,0

83,4

84,1

84,0

Мактаб ўқувчилари

минг киши 4695,3 4579,4 4491,0 4489,7 4539,7 4670,7 4825,0

Олий ўқув юртлари
талабалари сони

минг киши

274,5

253,0

258,3

259,3

261,3

264,3

268,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

1-жадвалдаги маълумотлар шуни кўрсатадики, охирги йилларда аҳоли жон

бошига тўғри келган пул даромадлари, ишчи ва хизматчиларнинг ўртача иш ҳақи, жон
бошига тўғри келган истеъмол буюмлари, чакана товар айланиши сезиларли
даражада ортган. Бунинг асосий сабаби республикамизда ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларнинг

мақсадли

олиб

борилаётганлиги,

ижтимоий

соҳаларни

ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги билан изоҳланади. Бугун
республикамизда аҳолига ижтимоий-маданий хизматларни кўрсатиш ҳам юқори
даражада олиб борилмоқда. Буни охирги йилларнинг айнан ижтимоий-маданий
соҳани ривожлантиришга қаратилаётганлиги, бу бўйича махсус давлат дастурларини
ишлаб чиқилаётганлиги ҳамда уларнинг натижаси юқори самара бераётганлиги ҳам
кўрсатиб турибди.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, аҳоли турмуш даражасини ошириш манбалари

ижтимоий дастурларнинг амал қилиши учун ресурс ҳосил қилиш омили ҳисобланувчи
иқтисодий ўсиш билан шаклланади. Бунда аввало иқтисодий ўсиш билан ижтимоий
тараққиёт ўртасидаги узвий боғлиқлик шаклланади. Турмуш даражаси статистикаси
вазифаларига кишиларнинг ҳаёт фаолиятига, моддий шарт-шароитига таъсир
кўрсатувчи омиллар, ҳодисалар ва жараёнларни ўрганиш ҳамда ечилиши муҳим
бўлган ижтимоий-иқтисодий тараққиёт муаммоларини аниқлаш киради.

1-жадвал


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

8

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичларининг яхши тузилган тизими ижтимоий

сиёсатни самарали ишлаб чиқишда, кам таъминланган аҳолига ёрдам кўрсатишда,
асосланган қарорлар қабул қилишда, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг
ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолашда, давлат ва ҳудудий ижтимоий
дастурларининг амалга ошишини назорат қилишда муҳим аҳамиятга эга. Турмуш
даражасининг статистик тавсифлари унинг комплекс баҳоланишини таъминловчи
ўзаро боғланган кўрсаткичларнинг кенг тизимига асосланади.

2018 йил 28 июнда Инха университетида ўтказилган Фзбекистоннинг 2035

йилгача тараққиёт стратегияси концепциясида кўрсатиб ўтилганидек, яъни
Фзбекистонда 2035 йилгача аҳоли ижтимоий турмуш даражаси ва ижтимоий
муҳофазани таъминлаш - ижтимоий чеклашларга қарши курашиш, янги ва юқори ҳақ
тўланадиган иш жойларини ва самарали механизмларини яратиш, аҳолини
ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини модернизация қилиш, ходимларнинг ҳуқуқини
мустаҳкамлаш, уларнинг соғлиғи ва иш хавфсизлигини таъминлаш, иш жойидаги
камситишлардан ҳимоя қилиш ва ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, соғлиқни
сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, яъни, соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат бюджети ва
иқтисодиётига қарам бўлмаслиги керак, бунинг ўрнига шундай соғлиқни сақлаш
тизимини яратиш керак-ки, бу тизим давлат ривожланиши учун туртки бўлсин,
иқтисодий жиҳатдан самарали, арзон ва ўз-ўзини қоплайдиган бўлиши керак.
Экологик вазиятни яхшилаш эса иқтисодиётни чиқиндиларсиз ишлаб чиқариш
жараёнига ўтказишдир[14]. Ёш авлод билан боғлиқ сиёсий жиҳатлардан бири ёш
авлодни ўқиш босқичидан иш босқичига ўтишини таъминлаш, уларни жаҳон
стандартлари даражасига жавоб берадиган касблар билан таъминлаш.

Республикамизда амалга оширилаётган бу каби ислоҳотларнинг барчаси

келажакда халқимиз турмуш даражасини яхшилашга қаратилган, зеро юрт тинчлиги,
халқ фаровонлиги ва Ватан равнақини юксалтириш барчамизнинг олий
мақсадимиздир.

Фойдаланилган адабиётлар

1. https://www.imf.org/external/pubs/ft/weo/2018/02/weodata/weoselco.aspx?g=

2001&sg=All+countries#c111

2. Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Фзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги ПФ–4947-сонли Фармони.

3. Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268

сонли «Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча
чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

https://president.uz/uz/2203

4. Социально-экономическая статистика. Под.ред.Б.И.Башкатова Учебник для

ВУЗов. М. ЮНИТИ-ДАНА, 2002. – 581 с.

5. Ғойибназаров Б.К. Аҳоли турмуш даражасини статистик баҳолаш. Т.: Фан,

2006. –125 б.

6. Шодмонов Ш.Ш., Ғофуров У.В. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.: IQTISOD-

MOLIYA, 2010, 621-бет.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

9

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

7. Чистик О.Ф. Анализ уровня и дифференциации доходов населения в

регионах Российской Федерации // Вестн. Самар. гос. экон. ун-та. 2015. №1(123), с. 81.

8. ЕВРОСТАТ маълумотлари.
9. МДҲ статистика қўмитаси маълумотлари.
10. Фзбекистон

Республикасининг

2017

йилдаги

ижтимоий-иқтисодий

ривожланиши. Статистик тўплам. Тошкент, Давлат статистика қўмитаси. 2018 йил. –
105, 125 бет.

11. https: // president.uz/uz/2203
12. Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год.

Т.:-ГКС РУз.2018. 162-с.

13. Фзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари.
14. https://sputniknews-uz.com/politics/20180628/8697404/zbekiston-baori-keldi-

Buyuk-kelazhak-ekspertlari-yangicha-ynalishni-belgilamoda.html

Библиографические ссылки

https://www.imf.org/external/pubs/ft/weo/2018/02/weodata/weoselco.aspx?g= 2001&sg=AII+countries#clll

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси ту₽рисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПК-3268 сонли «А^олининг кам таъминланган кдтламини к,уллаб-к,увватлашнинг к,ушимча чора-тадбирлари тутрисида»ги царори. https://president.uz/uz/2203

Социально-экономическая статистика. Под.ред.Б.И.Башкатова Учебник для ВУЗов. М. ЮНИТИ-ДАНА, 2002. - 581 с.

Ройибназаров Б.К. А^оли турмуш даражасини статистик бахрлаш. Т.: Фан, 2006.-125 6.

Шодмонов Ш.Ш., Бофуров У.В. Ицтисодиёт назарияси. Дарслик. -Т.: IQTISOD-MOLIYA, 2010, 621-бет.

Чистик О.Ф. Анализ уровня и дифференциации доходов населения в регионах Российской Федерации // Вести. Самар, гос. экон, ун-та. 2015. №1(123), с. 81.

ЕВРОСТАТ маълумотлари.

МДХ, статистика кумитаси маълумотлари.

Узбекистон Республикасининг 2017 йилдаги ижтимоий-ик,тисодий ривожланиши. Статистик туплам. Тошкент, Давлат статистика цумитаси. 2018 йил. -105,125 бет.

https: // president.uz/uz/2203

Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год. Т.:-ГКС РУз.2018. 162-с.

Узбекистон Республикаси Ицтисодиёт вазирлиги маълумотлари.

https://sputniknews-uz.com/politics/20180628/8697404/zbekiston-baori-keldi-Buyuk-kelazhak-ekspertlari-yangicha-ynalishni-belgilamoda.html

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов