Статистический анализ доходов и расходов домашних хозяйств в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
133-142
10
5
Поделиться
Гойибназаров, Б., & Тургунов, Т. (2018). Статистический анализ доходов и расходов домашних хозяйств в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (3), 133–142. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9749
Баходир Гойибназаров, Центр Государственного комитета Республики Узбекистан по статистике

директор, к.э.д., профессор

Турсунбой Тургунов, Андижанский институт машиностроения

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье изложены вопросы статистического анализа доходов и расходов домашних хозяйств в Узбекистане.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИ ДАРОМАДЛАРИ ВА

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Ғойибназаров Баҳодир Каримович,

ЎзР давлат статистика қўмитаси Маркази директори, и.ф.д., проф.

E-mail:

bahodir_0808@mail.ru

Турғунов Турсунбой Собирович,

Андижон машинасозлик институти мустақил тадқиқотчиси

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистонда уй хўжаликлари даромадлари ва

харажатларининг статистик таҳлилини амалга ошириш масалалари ёритиб
берилган.

Аннотация:

В данной

статье изложены вопросы статистического анализа

доходов и расходов домашних хозяйств в Узбекистане.

Abstract:

This article outlines the issues of statistical analysis of household incomes and

expenditures in Uzbekistan.

Калит сўзлар:

уй хўжалиги, даромад, харажат, ижтимоий, иқтисодий,

аҳолининг умумий даромадлари

,

мулкий даромадлар, фоизлар, дивидендлар, рента.

Кириш

Мамлакатимизда бозор муносабатларини янада ривожлантириб боришнинг

асосий тамойилларидан бири

-

республика аҳолисини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш

ҳисобланади. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитининг ривожланиш
босқичида инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш энг асосий устувор
вазифалардан биридир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ–

4947-

сонли

фармони давлат ва жамият ҳаётининг барча

соҳаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва уларни
босқичма

-

босқич амалга ошириш мақсадида қабул қилинди. Ушбу устувор йўналишлар

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган бўлиб, унда давлат ва жамият қурилиши, суд

-

ҳуқуқ тизими ва ижтимоий

-

иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар ҳамда ташқи сиёсат

юритишнинг муҳим принциплари назарда тутилган

1

. Ҳаракатлар стратегияси халқ

билан очиқ

мулоқот, республикамиз аҳолиси ва тадбиркорларни безовта қилаётган

долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчиликни қўллаш ва
ривожланган хорижий амалиётни таҳлил қилиш натижаларига асосланган. Бир сўз
билан айтганда, Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган барча
ҳаракатлар халқимизнинг турмуш даражасини яхшилаш, фаровонлигини оширишга
қаратилган бўлиб, бу жараёнда уй хўжаликларининг даромадларини ҳам муттасил
ошириб борилишига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Турмуш даражаси атамасига таъриф берадиган бўлсак, турмуш даражаси

-

бу

жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларнинг ривожланиш даражаси,
қондирилганлик миқёси ва уларни қондириш учун яратилган имкониятларни акс
эттирувчи комплекс ижтимоий

-

иқтисодий категориядир

2

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

“Турмуш даражаси” тушунчаси ва ижтимоий

-

иқтисодий кўрсаткичлар тизимини

ривожлантиришда Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) сезиларли ҳисса қўшди. 1960
йилда БМТнинг ишчи гуруҳи глобал миқёсда турмуш даражасини аниқлаш ва ўлчаш
тамойиллари ҳақида ҳисобот тайёрлади. Бу

турмуш даражасининг кенг қамровли

тизимини яратишга биринчи уриниш эди.

Бугунги кунда БМТ томонидан дунё аҳолиси турмуш даражасини ошириш ва

камбағалликдан азият чекаётган мамлакатларга кўмаклашиш мақсадида бир қанча
ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, БМТнинг Бош ассамблеясида 2000 йилда қабул
қилинган “Минг йиллик тараққиёт дастури” ҳамда 2015 йилда қабул қилинган “2030
йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари дастурлари” бевосита дунё
мамлакатлари аҳолисини иқтисодий

-

ижтимоий қўллаб

-

қувватлаш, шунингдек, экология

бузилишини

олдини олган ҳолда аҳолининг саломатлигини асрашга қаратилган муҳим

ишлар сирасига киради.

Маълумки, аҳоли турмуш даражасини барчамиз аҳоли жон бошига тўғри

келадиган даромадлар миқдори ва истеъмол ҳажми миқдорининг ортиши ёки
камайиши билан баҳолашга одатланганмиз. Лекин аҳоли турмуш даражаси, бевосита
аҳоли турмуш даражаси сифатини баҳоловчи кўрсаткичлар анча кенгроқ тушунча
ҳисобланади.

Шунинг учун турмуш даражасини аҳолининг моддий ва номоддий бойликларга

эҳтиёжлари даражаси, шунингдек ушбу эҳтиёжларни қондириш ва ривожлантириш учун
жамиятдаги мавжуд шароитларни акс эттирадиган мураккаб ижтимоий

-

иқтисодий

категория сифатида аниқлаш мумкин

3

.

Ҳозирда турмуш даражаси концепцияларини аҳолининг турмуш даражаси

сифатини ҳар томонлама характерлаб берадиган ягона кўрсаткичга келтириш бўйича
самарали усул мавжуд эмас. Шуни инобатга олган ҳолда, бу жараёнда аҳолининг
турмуш даражаси сифати ёки бошқача қилиб айтганда уй хўжаликларининг
даромадлари ва харажатлари ҳақидаги тушунчаларни бир қанча ёндашувлари асосида
ўрганиб борилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ҳусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг миллий иқтисодиёт тармоқларидаги

самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш, шунингдек, уй хўжаликларининг
даромадлари

ва

харажатларини

ўрганиш

масалалари

Ҳ.П.Абулқосимов,

Б.К.Ғойибназаров, Ш.Ш.Шодмонов, У.В.Ғофуров, Н.К.Муродова, Қ.Муфтайдинов,
А.А.Қулматов

[4]

, уй хўжаликларининг фаолиятини бошқариш механизми муаммолари

И.У.Ибрагимов, Р.Ходжаев, Ф.Қ.Шоюсупова, А.Эгамбердиев

[5]

ларнинг

илмий

ишларида

тадқиқ этилган.

Амалга оширилган илмий

-

тадқиқот ишлари ва олиб борилган илмий

-

назарий

изланишларга қарамасдан, айнан бугунги глобаллашув ва демократик бозор
ислоҳотлари шароитида уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатларини кенг
қамровли

статистик

таҳлил

қилишни

такомиллаштириш,

шунингдек,

уй

хўжаликларининг иқтисодий фаолиятига таъсир қилувчи омилларни статистик
моделлар асосида баҳолашга қаратилган масалалар тизимли ҳолда ёритиб берилмаган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотнинг асосий мақсади мамлакатимизда уй хўжаликлари даромади ва

харажатларининг статистик таҳлилини янада мукаммал амалга ошириш ва уни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

такомиллаштириш ҳисобланиб, тадқиқот жараёнида таҳлил, синтез, индукция,
дедукция, статистик гуруҳлаш

,

эксперт баҳолаш, илмий абстракциялаш ва бошқа

усуллардан кенг фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Бозор иқтисодиётига ўтиш, ўз

-

ўзидан аҳоли турмуш тарзининг янгича сифат

даражаларини касб этади. Даромадлар таркиби ўзгариб бораётгани уларни атрофлича
ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилишни, даромадларни

оширишнинг янгидан

-

янги

манбаларини аниқлаш ва истиқболлаштиришни тақозо этади. Ўзбекистон аҳолисининг
сўнгги йиллардаги умумий даромадлари тузилмаси қуйидаги маълумотлар билан
тавсифланади

[6] (1-

жадвал).

1-

жадвал

Республикамизда аҳолининг умумий даромадлари тузилмаси, %

Кўрсаткичлар

2010 й.

2012 й.

2014 й.

2016й.

2017 й.

январь

-

декабрь

Умумий даромадлар –

жами

шу жумладан:

1. Бирламчи даромадлар

1.1. Ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар

1.1.1. Меҳнат фаолиятидан олинган даромад

1.1.1.1. Ёлланма ишчиларнинг даромадлари

1.1.1.2. Мустақил равишда банд бўлишдан
олинган даромадлар

1.1.2. Шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб
чиқарилган хизматлардан олинган даромад

1.2. Мол

-

мулкдан олинган даромадлар

2. Трансфертдан даромадлар

Умумий

даромадлар

ҳажмида

кичик

тадбиркорликдан олинган даромадлар

100,0

75,7

73,4
71,6
42,5

29,1

1,7
2,3

24,3

50,0

100,0

73,2

70,9
69,1
39,1

30,0

1,8
2,3

26,8

52,6

100,0

73,9
71,3
69,2
39,6

29,6

2,1
2,6

26,1

51,8

100,0

79,7

75,7
73,3
38,9

34,4

2,4
4,0

20,3

55,2

100,0

75,2

71,0
68,8
34,3

34,5

2,2
4,2

24,8

56,5

2017 йил маълумотларига кўра, бирламчи даромадларнинг улуши 75,2 фоизга

тенг бўлган бўлса, жами трансфертлардан олинган даромадлар 24,8 фоизни, умумий
даромадлар таркибида кичик тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар
миқдори эса 56,5 фоизни ташкил этган. Тадбиркорлик фаолиятидан олинган
даромадлар аҳолининг бошқа даромадларига нисбатан юқори салмоқни бермоқда.
Демак, ушбу статистик маълумотлардан шуни айтиш мумкинки, республикамизда
тадбиркорлик фаолиятининг жадал

суръатлар билан ривожланаётганлигидан ва бу

борада кўпгина чора

-

тадбирларнинг амалга оширилаётганлигидан далолатдир.

Харажатларнинг товар таркибида озиқ

-

овқат маҳсулотларини харид қилиш

харажатлари салмоғининг камайиши билан бир вақтда, ноозиқ

-

овқат маҳсулотлари,

жумладан,

узоқ

муддатли

фойдаланиладиган

товарларни

харид

қилишга

сарфланадиган харажатлар улуши ўсди. Оилаларнинг мураккаб маиший

-

техника,

компьютерлар ва шахсий автотранспорт билан таъминланишининг кескин ошиши
уларга кўрсатилаётган хизматлар тури

ва салмоғининг кенгайишига имкон яратди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси бандликни ошириш, даромадларни кўпайтириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ҳамда маҳаллий бюджетни тўлдиришда муҳим ўрин тутади. Ривожланган давлатларда
хизматларнинг ЯИМдаги улуши 60

-

80 фоизни ташкил этади.

Аҳоли номинал пул даромадларининг асосий қисми (85,3 фоизи) истеъмол

товарларни сотиб олиш ва кўрсатилган хизматлар учун тўлашга сарфланмоқда.

Пул даромадларининг ошиши ва аниқ йўналтирилган ижтимоий қўллаб

-

қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора

-

тадбирлар аҳоли барча қатламларининг

ўртача даромадлари ўсиб боришида муҳим омил бўлди. Бунда аҳолининг турли
гуруҳлари даромадлари даражасидаги тафовутни акс эттирадиган Жини коэффициенти

1990-

2017 йилларда 0,40 дан 0,26 га пасайди, бу эса дунёнинг кўплаб иқтисодий

жиҳатдан тараққий топган давлатларига қараганда анча паст бўлиб, ижобий натижадир.

Оиланинг ялпи даромадлари ошиб бориши билан бир вақтда юртимизда

истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва аҳолига кўрсатилаётган
хизмат турларини кенгайтириш ҳисобидан ушбу даромадлардан самарали фойдаланиш
учун шароит яратилди.

2017 йилда жами харажатлар таркибида истеъмол харажатларининг улуши 85,3

фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, оилаларнинг истеъмол харажатлари таркиби ҳам
оптималлашиб бормоқда: озиқ

-

овқат маҳсулотлари учун харажатлар улуши

барқарорлашиб (47,2%), хизматлар учун харажатлар улуши ортиб бормоқда (20%).
Бундай ҳолат иқтисодий ривожланиб бораётган давлатларга хосдир.

Мамлакатимиз ҳукумати томонидан аҳоли даромадларини оширишга қаратилган

чора

-

тадбирларнинг қабул қилиниши, ҳаётимизда тобора ҳал қилувчи кучга айланиб

бораётган ўрта синфни шакллантириш имконини берди. Қуйидаги жадвалда 1990

-2017

йилларда асосий озиқ

-

овқат маҳсулотларининг аҳоли жон бошига истеъмоли

тўғрисидаги маълумотлар келтирилган (2

-

жадвал).

2-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида асосий озиқ

-

овқат маҳсулотларининг истеъмоли (аҳоли

жон бошига, кг ҳисобида)

Кўрсаткичлар

Йиллар

2017 йилда 1990
йилга нисбатан

ўсиши, фоизда

1990

2000

2010

2017

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари

31

34

38

43

139,4

Сут маҳсулотлари

183

162

239

270

147,5

Тухум (дона)

97

47

138

215

2,2 б.

Сабзавот ва полиз экинлари

107

128

238

277

2,6 б.

Картошка

29

36

45

55

1,9 б.

Шакар, қандолат маҳсулотларини

қўшган ҳолда

12

16

17

31

2,6 б.

Мева, шу жумладан, узум

23

42

83

145

6,3 б.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

маълумотлари.

Жон бошига гўшт истеъмоли 1,4 мартага, сут –

1,5 баробар, сабзавот ва полиз

маҳсулотлари –

2,6 баробар, картошка –

2 баробар, мевалар истеъмоли –

6,3 баробар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ошди. Айни вақтда истеъмол таркиби анча сифатли озиқ

-

овқат маҳсулотларини кўпроқ

истеъмол қилиш ҳисобидан ўзгармоқда. Мустақиллик йилларида аҳоли томонидан
истеъмол қилинаётган озиқ

-

овқат маҳсулотларининг сони, тури ўнлаб баробар ошди.

Тадқиқот натижаларига кўра,

узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган буюмлар

билан таъминланиш бўйича мамлакатимизда юксак даражага эришилган. Буни 2017 йил
якунлари бўйича ҳар 100 хонадонга 154 та телевизор, 101 та совуткич ва музлаткичлар,
34 та кондиционерлар, 54 та электр чангюткичлар, 50 та шахсий компьютерлар ва 257 та
мобил

телефон тўғри келишини

тасдиқлайди. Шуниси эътиборлики, хонадонларнинг

замонавий маиший ва электротехника билан таъминланиш суръатлари юртимизнинг
барча ҳудудларида бир маромда, мутаносиб тарзда ўсиб бормоқда (

3-

жадвал).

“Айниқса, сўнгги йилларда аҳолининг ўзимизда ишлаб чиқарилган енгил

автомобиллар билан таъминланиш даражаси ўсгани эътиборлидир. Агар 2000 йилда
ҳар 100 та оилага ўртача 20 та енгил автомобиль тўғри келган бўлса, 2017 йилда бу
рақам 44 тага етди”

[7].

3-

жадвал

Аҳолининг узоқ муддатли фойдаланиладиган буюмлар билан таъминланиши (ҳар 100

хонадонга тўғри келадиган товарлар сони)

Кўрсаткичлар

2000 й

2010 й

2015 й

2017

Телевизорлар

88

132

152

154

Совуткич ва музлаткичлар

86

99

101

101

Кондиционерлар

11

19

32

34

Электр чангюткичлар

30

37

53

54

Шахсий компьютерлар

0,2

12

47

50

Видеомагнитофон, видеоплейер ва

DVD

плейерлар

31

64

112

92

Кир ювиш машиналари

69

75

79

80

Мобил

телефонлар

18

145

234

257

Енгил автомобиллар

20

27

42

44

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

фармони билан белгиланадиган,

давлат томонидан кафолатланиб бутун мамлакат ҳудудида амал қиладиган энг кам иш
ҳақи миқдори, давлат томонидан тартибга солишнинг энг самарали воситаларидан
бири ҳисобланади.

Халқаро статистика амалиётига мувофиқ равишда қисмларга ажратиш мақсадида

умумий даромад, қоидага кўра “бирламчи даромад” ва “трансфертлардан олинган
даромадлар”га бўлинади, бу ўз навбатида бандлик ҳолати ёки ижтимоий таъминот
тизимига боғлиқ ҳолда институционал ўзгаришларнинг таъсирини кузатиш имконини
беради ва ўз ичига қуйидагиларни олади (1

-

расм):

Номинал даромаддан фарқли равишда

аҳоли ихтиёридаги даромад

таркибига

фақатгина товар ва хизматлар шахсий истеъмоли, шунингдек, жамғарма учун
фойдаланиш мумкин

бўлган даромад қисмигина киритилади. Ихтиёрида бўлган

даромадни бошқача қилиб “соф” даромад деса ҳам бўлади. Ихтиёрида бўлган даромад
номинал даромаднинг тўғри солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қолган
қисмидир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ихтиёрида бўлган даромад = умумий даромад –

солиқлар ва мажбурий

трансфертлар –

оилага ёрдам сифатида бошқа уй хўжаликларидан тўланган

ёрдам пуллари.

1-

расм. Умумий даромад таркиби

Учинчи кўрсаткич

реал даромаддир

. Реал даромад –

нарх даражаси ўзгаришини

ҳисобга олиб, аҳолининг ихтиёрида бўлган даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар

ва хизматлар миқдорини, аҳолининг ихтиёрида бўлган даромаднинг харид қувватини
билдиради

[8].

Маълумки, аҳоли даромадлари муҳим иқтисодий кўрсаткичлардан биридир.

Чунки, аҳолининг турмуш тарзини уларнинг олаётган даромадлари кўрсатади. Айнан
даромад бизнинг маънавий ва моддий эҳтиёжларимизни қондирилиши даражасини
аниқлаб беради.

Шундай қилиб, аҳоли даромадларини бешта синфга бўлиб ўрганишимиз мумкин:

-

ижтимоий бандликдан олинган даромад. Уни меҳнат фаолияти юритаётган

ташкилот ёки корхонадан олаётган иш ҳақи ташкил қилади.

-

мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромад. Бу мустақил равишда

ташкиллаштирилган ва уй хўжалиги аъзолари жалб қилинган меҳнат жараёни
натижасида олинган даромадлар ҳисобланади ўз

-

ўзини банд қилишдан олинадиган

даромад. Ушбу даромад турига якка тартибдаги тадбиркорлар

ва

фермерларни

,

эркин

касбдаги шахсларнинг даромадларини киритиш мумкин.

-

шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган

даромадлар. Бунга бозор учун мўлжалланмаган ва уй

-

жой эгалари томонидан

фойдаланилаётган турар

-

жой хизматларининг шартли равишда ҳисобланган қиймати

киради.

-

мол

-

мулкдан олинган даромадлар (мулкий даромадлар). Бу мулкий эгалик

қилиш ҳуқуқи бўлган молиявий

ва номолиявий активларни бошқа шахсларга

фойдаланиш учун беришдан уй хўжаликларига тушган тушумлар тушунилади. Мол

-

мулкдан олинган даромадларга фоизлар, дивидендлар, ишлаб чиқарилмаган
активлардан фойдаланиш учун рента тўловлари, шунингдек, интеллектуал мулкдан
фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи кўринишидаги тушумлар киради.

Аҳолининг умумий даромадлари

Бирламчи даромад

Трансфертлардан (жорий) олинган даромад

ишлаб чиқаришдан

олинган даромад

мол

-

мулкдан олинган

даромад

ижтимоий ажратмалар

(пенсия, нафақа,

стипендия)

бошқа жорий

трансфертлар

меҳнат фаолиятидан

олинган даромад

ёлланма ишчиларнинг

даромади

шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган

хизматлардан олинган даромадларга олинган

даромадлар

мустақил равишда

банд бўлишдан

олинган даромад


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

-

трансферт даромадлари. Бу уй хўжаликларига товар, хизмат ёки актив эвазига

қопланмасдан товарлар, хизматлар ва активларнинг келиб тушишидир. Бунга ижтимоий
ҳимояга муҳтож аҳоли қисмига давлат томонидан ажратиладиган нафақалар,
пенсиялар, стипендиялар, четдан кириб келган пул ўтказмалари ва бошқа жорий
трансфертлар киради

[9].

Аҳолининг даромадларини таҳлил қилиш ўз

-

ўзидан уларнинг моддий неъматлар

ва хизматлардан фойдаланиш даражаси,

пул жамғармалари кўрсаткичлари билан ўзаро

алоқасини назарда тутади ва буларга қиладиган харажатларини ҳам ўрганишни талаб
этади.

Аҳоли даромадларининг ўсиши харажатлар таркибининг янада мукаммалроқ

бўлишига олиб келди. Харажатлар таркибини таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги
йилларда аҳоли даромадларининг ошиши билан бир қаторда харажатлар таркибида
озиқ

-

овқат маҳсулотларининг улуши барқарорлашиб, ноозиқ

-

овқат ва хизматларга

қилинаётган харажатларнинг салмоғи ортиб бормоқда (4

-

жадвал).

4-

жадвал

Республика аҳолисининг жами ва истеъмол харажатлари таркиби (фоизда)

Кўрсаткичлар

2000 й.

2005 й.

2010 й.

2015 й.

2017 й.

1. Жами харажатлар таркиби

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

шу жумладан:

истеъмол харажатларга

87,8

84,2

79,9

79,6

85,3

ноистеъмол харажатларга

12,2

15,8

20,1

20,4

14,7

2. Жами истеъмол харажатлари

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

шундан:

озиқ

-

овқат маҳсулотлари учун

61,4

58,2

53,2

48,0

47,2

ноозиқ

-

овқат маҳсулотлари учун

25,8

25,7

26,9

31,3

32,8

хизматлар учун тўловлар

12,8

16,1

19,9

20,7

20,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси

Давлат

статистика

қўмитаси

маълумотлари

Мамлакатда қабул қилинаётган ва амалга оширилаётган ижтимоий дастурлар

орасида

аҳолининг

асосий

ижтимоий

инфраструктура

объектлари

билан

таъминланганлиги бўйича табақаланишини камайтириш имконини бермоқда.

Ўзбекистон ҳудудлари аҳолисининг даромадлари даражаси ҳудудларнинг

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишидаги сезиларли табақаланишнинг мавжудлиги

билан баҳоланади. Бу бир қанча сабаблар билан боғлиқ. Улардан бири стратегик
аҳамиятга молик табиий хомашё ресурслари конларининг нотекис жойлашганлигидир:
одатда ҳар бир бундай кон яқинида тегишли қайта ишлаш заводи дунёга келади. Бунинг
натижасида умумреспублика конида олтин ва уранга бой бўлган Навоий, рангли металл
ва кўмирга бой Тошкент, табиий гази

кўп бўлган Қашқадарё, Бухоро вилоятлари

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг юқори даражасига эришди.

Даромадларнинг натураллашуви, иш ҳақи ролининг пасайиши, ЯИМда фойда

ҳиссасининг қисқариши, биринчидан, аҳоли ялпи харид фонди ҳажмини пасайтиради,
иккинчидан,

хусусий

мулкнинг

инвестициявий

ривожлантириш

салоҳиятини

қисқартиради.

Эгасига даромад келтирувчи яна бир

даромад актив жамғарилган пул

бўлиб, у берадиган мулкий

даромад банк фоизидир. Фоиз пулни қарзга олувчи уни

ишлатиб тургани

учун

пул эгасига берадиган

ижара ҳақидир. Уни одатда, кредитнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

8

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

нархи дейишади, аммо бу том маънодаги нарх эмас, балки

кўчма маънодаги нархдир.

Нарх

мулкнинг бозор қиймати ҳисобланади.

Ўзбекистонда даромадлар, асосан, икки гуруҳга бирлашади: биринчиси –

ишчи

кучига мулк берган даромад, иккинчиси –

капитал мулк келтирган даромаддир. Булар,

шубҳасиз, мулкчиликнинг ижтимоий жиҳатини, яъни фаровонликка хизмат қилишини
билдиради. Юқоридагилардан келиб чиқиб, қатор хулосалар чиқариш мумкин:

-

ресурслар ишлаб чиқариш

омилига муайян мулк бўлгани ҳолда айланади. Бу

омилнинг хусусий мулк бўлиши унинг ўзига хос даромад келтиришини билдиради.

Кенг

маънода мулкдан топилган даромад омиллар келтирадиган даромаддан ўзга нарса
эмас;

-

ишлаб чиқариш омиллари хусусий мулк бўлар экан, улардан ҳар бири келтирган

даромад миқдордан ва шаклан фарқланади. Ишчи кучига меҳнат даромади, капиталга
фойда ва рента каби

даромадлар хос. Ўтиш даврида мулк берган даромад иш ҳақи,

тадбиркорлик даромади, якка тартибдаги меҳнат фаолиятидан келган даромад, мулкий
даромад, томорқа даромадларидан иборат;

-

даромадлар хусусий мулкни самарали ишлатиш натижаси бўлиб, улар

иқтисодиётнинг нақадар эркинлигига, мулкдорларнинг фаоллигига боғлиқ бўлади.
Даромадлар таркибида хусусий мулк –

ишчи кучи даромадини ташкил этувчи иш ҳақи

салмоғи паст бўлгани ҳолда тадбиркорлик даромади, томорқа даромади салмоғи
юқорилиги кузатилади;

-

мулкдан келган даромадларни икки гуруҳга ажратиш керак: бири –

мулк

-

ишчи

кучи даромади, унга иш ҳақи ва тадбиркорлик қобилияти натижасида

яратилган

меъёрий фойда; иккинчиси –

капитал мулк даромади, унга иқтисодий фойда, фоиз,

дивиденд ва ижара пули киради. Тадбиркорлик, якка тартибдаги меҳнат

ва

томорқа

берган тушумларда меҳнат ва капитал мулк даромадлари синтезланади. Мулкдорлар
турли усулда ва шаклда топган даромадлари ўсиши мулкчиликнинг ижтимоий
жиҳатларини кучайтиради.

2017 йилнинг дастлабки маълумотларига кўра, Республикамизда аҳолининг

номинал умумий даромадлари ҳажми 186233,2 млрд.сўмни ташкил этиб, жон бошига
ҳисоблаганда 5750,5 минг сўмга тенг бўлди. Ушбу даромадлар билан боғлиқ сўнгги беш
йиллик ўсиш суръати кўрсаткичлари қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади (5

-

жадвал).

5-

жадвал

Аҳоли умумий даромадларининг ўсиш суръатлари (ўтган йилга нисбатан, фоизда)

Кўрсаткичлар

Йиллар

2017

йил 2013

йилга нисбатан,

марта

2013 й.

2014 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й. январь

-

декабрь

Аҳолининг умумий

даромадлари

123,7

116,0

112,0

114,8

122,8

1,8 б.

Аҳолининг реал умумий

даромадлари

115,7

109,0

106,1

108,8

112,2

141,1

Аҳоли жон бошига

умумий даромадлар

121,8

114,0

110,1

112,9

120,8

1,7 б.

Аҳоли жон бошига реал

умумий даромадлар

113,9

107,1

104,3

106,9

110,3

131,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

9

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

5-

жадвал маълумотлари шундан далолат берадики, 2017 йилда 2013 йилга

нисбатан аҳолининг умумий даромадлари 1,8 баробарга, реал умумий даромадлари эса
1,4 баробарга ошган бўлса, жон бошига ҳисоблаганда бу кўрсаткичлар мос равишда 1,7
ва 1,3 баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин.

2017 йилда ҳудудлар бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган умумий

даромадлар ҳажмини юқорилиги бўйича таққослаганимизда, биринчи тўртлик Тошкент
шаҳри, Навоий, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Энг паст
кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятларига тўғри келган (6

-

жадвал).

6-

жадвал

2017 йилда ҳудудлар бўйича аҳоли жон бошига умумий даромадлар

Кўрсаткичлар

Минг сўмда

2016 йилга нисбатан реал

ўсиш суръати, %

Ўзбекистон Республикаси

5 750,2

110,3

Қорақалпоғистон Республикаси

4 129,3

111,1

вилоятлар:

Андижон

5 412,2

114,7

Бухоро

6 744,2

110,0

Жиззах

4 216,5

108,1

Қашқадарё

4 696,7

107,8

Навоий

9 084,2

105,1

Наманган

4 284,0

113,7

Самарқанд

4 953,7

111,5

Сурхондарё

4 691,4

114,5

Сирдарё

5 833,2

104,5

Тошкент

6 076,4

106,6

Фарғона

4 721,5

108,9

Хоразм

5 477,0

116,8

Тошкент ш.

12 675,6

110,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Жадвал маълумотларидан кўринадики, мамлакатимизда 2017 йилда ҳудудлар

бўйича аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг 2016 йилга нисбатан реал ўсиши
кузатилган. Ушбу реал ўсиш суръати бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича 110,3

%ни

ташкил этган. Шунингдек, ушбу кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон,
Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри
бўйича 110

% ва ундан юқори даражада бўлган

[10].

Хулоса ва таклифлар

Республикамизда бозор тамойилларидан келиб чиқиб, аҳоли пул даромадлари

ва харажатлари таркибида бир қанча ўзгаришлар юз бермоқда. Банк

-

молия тизимининг

ривожланиб бораётганлиги ҳамда

аҳолининг шахсий мол

-

мулкдан фойдаланиш

салоҳиятининг юксалиб бораётганлиги натижасида аҳоли умумий даромадлари
таркибида дивиденд, фоиз шаклида, тадбиркорликдан ва чет

-

эл валютасини сотишдан

тушган даромадлар салмоқли ўринга эга бўлиб бормоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, аҳоли даромадлари таркиби бозор

иқтисодиётига ўтишдаги ислоҳотларнинг бориши билан изчил ўзгариб, янгича аҳамият


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

10

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

касб этиб бормоқда. Унинг таркибидаги иш ҳақи улуши деярли ўзгармаган ҳолда
хусусий тадбиркорликдан, шахсий ёрдамчи хўжаликлардан ва оилаларнинг ўз мулкидан
олинган даромадлари ва шунга ўхшаш даромадлар шаклланиб такомиллашиб
бормоқда. Давлат ҳисобидан бериладиган турли имтиёзлар ва ижтимоий трансфертлар
улуши камайиш тенденциясига эга бўлмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
ПФ–

4947-

сонли

фармони

.

2.

Ғойибназаров Б.К. Аҳоли турмуш даражасини статистик баҳолаш.

-

Т

.:

Фан

нашриёти, 2005.

125

бет.

3.

Башкатов Б.И. Социально

-

экономическая статистика. Учебник для ВУЗов. М.

ЮНИТИ

-

ДАНА, 2002. –

581 с.

4.

Абулқосимов Ҳ.П., Қулматов А.А. Ўзбекистонда кичик бизнес соҳасида оилавий

тадбиркорликнинг ўрни ва уни ривожлантириш йўллари. Монография. –

Т.: Университет,

2015.

126 бет.

5. Муродова Н.К. Кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини

ошириш йўналишлари. Дис. ... иқт. фан. номз. –

Т., 2008.

-

145 бет.

6.

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

қўмитаси

маълумотлари

.

7

. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари.

8. Шодмонов Ш.Ш., Ғофуров У.В. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. –

Т.: IQTISOD

-

MOLIYA, 2010, 621-

бет.

9.

Ғойибназаров

Б.К.

Миллий

ҳисоблар

тизими –

макроиқтисодий таҳлил

асоси.

Монография. –

Т

.:

Фан

нашриёти

, 2001.

106

бет.

10.

Ўзбекистон

Республикасининг

2017

йилдаги

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиши.

Статистик

тўплам.

Тошкент

.

Давлат

статистика

қўмитаси.

2018.

106

бет.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида"ги ПФ-4947-сонли фармони.

Гойибназаров Б.К. Ах,оли турмуш даражасини статистик бахрлаш. - Т.: Фан нашриёти, 2005. - 125 бет.

Башкатов Б.И. Социально-экономическая статистика. Учебник для ВУЗов. М. ЮНИТИ-ДАНА, 2002. - 581 с.

Абулцосимов Х-П-, Кулматов А.А. Узбекистонда кичик бизнес со^асида оилавий тадбиркорликнинг урни ва уни ривожлантириш йуллари. Монография. - Т.: Университет, 2015. -126 бет.

Муродова Н.К. Кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини ошириш йуналишлари. Дис.... ицт. фан. номз. -Т., 2008.-145 бет.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика цумитаси маълумотлари.

Узбекистон Республикаси Ицтисодиёт вазирлиги маълумотлари.

Шодмонов Ш.Ш., Бофуров У.В. Ицтисодиёт назарияси. Дарслик. - Т.: IQ.TISOD-MOLIYA, 2010, 621-бет.

Тойибназаров Б.К. Миллий х,исоблар тизими - макроик,тисодий тахдил асоси. Монография. - Т.: Фан нашриёти, 2001. - 106 бет.

Ю.Узбекистон Республикасининг 2017 йилдаги ижтимоий-ик,тисодий ривожланиши. Статистик туплам. Тошкент. Давлат статистика цумитаси. 2018.- 106 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов