Направление методического совершенствования толлинговых операций в бухгалтерском учете на промышленных предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
262-273
8
2
Поделиться
Абдусаломова, Н. (2018). Направление методического совершенствования толлинговых операций в бухгалтерском учете на промышленных предприятиях. Экономика и инновационные технологии, (6), 262–273. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10109
Нодира Абдусаломова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Доцент, доктор философии в области экономики (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы регулирующих толлинговые операции по приему сырья для переработки сырья, при переработке и последующем возврате продуктов, полученных от переработки. а также порядок документооборота, обязательные реквизиты исходных документов, составленных у заказчика и при обработке, приемке, приемке и принятии хозяйствующих субъектов.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

1

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШДА

ТОЛЛИНГ МУОМАЛАЛАРИНИ УСЛУБИЙ ЖИҲАТДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Абдусаломова Нодира Баходировна

ТДИУ доценти, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

E-mail:

abdusalomova2016@mail.ru

Аннотация:

Мақолада

қайта ишловчи давал хом ашёсини саноат асосида

қайта ишлашга қабул қилиб ва қайта ишлашдан олинган маҳсулотни келгусида
буюртмачига қайтариб бериш бўйича хўжалик муомалалари, толлинг
муомалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар, буюртмачида
ва қайта ишловчида тузиладиган бошланғич ҳужжатларнинг мажбурий
реквизитлари, уларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш тартиби, шунингдек
ҳужжатлар айланувини амалга ошириш тартиби атрофлича ёритиб берилган.

Аннотация:

В статье рассматриваются вопросы

регулирующих толлинговые

операции по приему сырья для переработки сырья, при переработке и
последующем возврате продуктов, полученных от переработки. а также порядок
документооборота,

обязательные

реквизиты

исходных

документов,

составленных у заказчика и при обработке, приемке, приемке и принятии
хозяйствующих субъектов.

Abstract:

The article deals with the issues of regulating tolling operations for receiving

raw materials for the processing of raw materials, during processing and subsequent return
of products derived from processing. as well as the procedure for document circulation,
obligatory requisites of source documents drawn up at the customer and during processing,
acceptance, acceptance and acceptance of economic entities.

Калит сўзлар:

буюртмачи, қайта ишловчи, давал хом ашёси, толлинг,

харажатлар, қайта ишлаш, ташқи толлинг, ички толлинг.

Кириш

Республикамиз иқтисодиётини янада эркинлаштириш ва ривожланиши, янги

иқтисодий қонунчиликнинг шаклланиши, бухгалтерия ҳисоби субъектларнинг
мустақиллиги ва жавобгарлигининг ошиши корхоналарни бошқаришнинг услубий ва
ташкилий жиҳатларини янгича ёндашаган ҳолда ўрганиш заруратини келтириб
чиқаради.

Фзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев: “Бозор шароитида

маҳсулот етказиб берувчи ҳам, истеъмолчи ҳам ўз шартнома мажбуриятларини тўлиқ
бажариши керак. Иқтисодиётда бошқарув тизими эскиргани, инновацион ғояларни
қўллаб-қувватлаш бўйича самарали механизмлар ўз вақтида жорий қилинмагани ҳам
жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Шунингдек, технологик қолоқлик, ресурс ва
энергияни тежайдиган технологиялар, муқобил энергия манбаларини татбиқ
этишнинг сустлиги ҳам иқтисодий тараққиёт йўлида тўсиқ бўлмоқда. Бозор
иқтисодиётининг талаби шундайки, ресурс ва имкониятлардан фойдаланиш имкони,
яъни фаолият майдони ҳаммага тенг бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан қарайдиган
бўлсак, аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотларни мамлакатимизга импорт


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

2

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

қилиш фақат айрим гуруҳлар қўлида тўпланиб, улар учун мўмай даромад манбаига
айланиб қолганини адолатдан деб бўлмайди”[2] деб таъкидлаб ўтдилар.

Фзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.Мирзиёeвнинг

«Фзбекистон

Республикасинини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»
ги №ПФ 4947-сонли Фармони қабул қилиндиp. Мазкур фармонни учинчи
йўналишида

«миллий

иқтисодиётнинг

мутаносиблиги

ва

барқарорлигини

таъминлаш, унинг таркибида саноат, улушини кўпайтириш»[3] вазифаси қўйилган. Бу
борада саноатни янада ривожлантириш, маҳаллий ҳомашё ресурсларини ва қайта
ишлашга берилган хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли
тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, тармоқни модернизация ва диверсификация қилиш,
ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, рақобат муҳитини шакллантиришдаги
муаммоларни ҳал қилишда алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, Республика
саноат корхоналарининг бўш турган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали
фойдаланиш учун чет эл корхоналарини Фзбекистон Республикаси ҳудудида қайта
ишлаш (толлинг) операцияларини амалга ошириш учун жалб қилиш асосий
вазифалардан ҳисобланади.

Фзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи билан “Қайта ишлашга

берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
тартиби тўғрисидаги” Низом қабул қилинди[4]. Мазкур Низом «Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида»ги Фзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қайта ишлашга берилган
хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини
белгилайди. Мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга
ошириш борасида ушбу мақола мавзусининг долзарблиги ва амалий аҳамиятга эга
эканлигини белгилайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Толлинг – жаҳон амалиётида кенг тарқалган ишлаб чиқариш ҳисобланиб, унда

номи «тақдим қилинадиган хомашё» бўлиб қўлланилади. Тақдим этиладиган хомашё
– бошқа мамлакатга қайта ишлаш ва кейинчалик тайёр маҳсулот кўринишида
мамлакатга қайтиб олиб келиш мақсадида олиб чиқиладиган хомашё ҳисобланади.
Кенг маънода «толлинг» ва «толлинг операциялари» тақдим этиладиган хомашёни
қайта ишлашни ташкил этиш усули ва қайта ишланган хомашёдан маҳсулот ишлаб
чиқаришнинг турли усулларини ва ана шундай маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилишни
белгилаб беради. Толлинг бўйича операциялар экспорт хизматлари сифатида
таснифланади. Толлинг битими – буюртмачи билан муайян вақт давомида муайян
миқдордаги хомашёни қайта ишлаш бўйича хизмат кўрсатадиган корхона ўртасида
тузиладиган битим ҳисобланади. Қайта ишлашга олиб чиқиладиган хомашё божхона
тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод этилади, тўланган
қўшилган қиймат солиғи эса тайёр маҳсулотни экспорт қилиш даврида чегарадан
ўтаётганда қайтариб берилади.

Л. В. Постниковани таъкидлашича, толлингни махсус божхона назорати остида

хом ашёдан фойдаланиш шаклларидан бири сифатида кўриб чиқади ва толлинг
муомалаларини “турли мамлакатларнинг корхоналари ташқи иқтисодий хамкорлиги
сифатида белгилайди, бунда бир корхонани хом ашёси, ярим тайёр маҳсулоти бошқа
корхонага кейинги қайта ишлаш учун берилади ва кейинчалик тақдим этилган хом
ашёдан тайёр маҳсулот олади”[5].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

3

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

А.Г.Буркованинг фикрича, толлинг – хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги

муносабатлардир, унда хом ашё эгаси уни қайта ишлаш учун хамкор корхонага
ўтказади, бунинг натижасида тайёр маҳсулот олади ва қайта ишлаш харажатларини
ва даромаднинг маълум бир қисмини қоплайди[6].

Н. Н. Парасоцкая толлингни хом ашё ва материалларни қайта ишлаш учун

учинчи томонга ўтказиш сифатида тавсифлайди, бу билан боғлиқ операцияларни эса
хом ашё ва материалларни қайта ишлаш операциялари деб белгилайди[7].

Юқоридаги фикрларга асосланиб, таъкидлаб ўтишимиз керакки, давал хом

ашёсини қайта ишлаб чиқариш ва толлинг иқтисодий адабиётларда бир хил деб
қаралади. Бунинг натижасида корхоналарни хўжалик фаолиятини ташкил қилишда
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ ҳисоботларини тузишни нотўғри ташкил
этишга олиб келади. Бу тушунчаларнинг қуйидаги умумий жиҳатлари мавжуд: яъни,
икки хўжалик юритувчи субъект сифатида мижоз ва буртмачи ҳисобланади, қайта
ишлаш корхонасининг мулкдорлигини сақлаб қолиш ва шартномани бажариш
пайтида буюртмачига януний натижа сифатида тайёр маҳсулот тақдим этилади. Бу
операциялар асосан муайян турдаги ишларни бажариш учун хизмат қилади.

Шунингдек, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ ҳисоботларини тузишда

сезиларли даражада таъсир қиладиган бир қатор фарқлари мавжуд. Толлингда қайта
ишлаш объекти бўлиб нафақат хом ашё, материаллар, шунингдек, товарлар ва
хизматлар (таъмирлаш, қайта тиклаш, қисмларини алмаштириш) хисобланади.
Толлинг божхона назорати остида ва махсус солиққа тортиш тартибида
операцияларни амалга оширади.

Шунга қарамай, бир қатор илмий ва ўқув адабиётларини ва амалий

қўлланмаларни таҳлил қилиш натижасида кўришимиз мумкинки, толлинг муомалари
бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ишлаб чиқишдаги мавжуд
муаммолари етарлича ўрганилмаган. Шунингдек, давал хомашёсини қайта ишловчи
корхона ва мижоз ўртасидаги юзага келадиган хўжалик муомалаларини бухгалтерия
ҳисобида акс эттиришнинг назарий-услубий жиҳатлари ягона тузилма сифатида
ишлаб чиқилмаган. Молиявий ҳисоботларни халқаро стандарлар асосида ишлаб
чиқиш шароитида ушбу муаммоларни ҳал қилиш муҳим амалий аҳамият касб этади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот ишида кузатиш, умумлаштириш, гуруҳлаш, таққослаш, назарий ва

амалий ўрганиш ҳамда бухгалтерия ҳисоби усуллари қўлланилган.

Республикамиз саноат корхоналарида толлинг муомалаларини амалга ошириш

кетма-кетлигини тартибга солувчи ҳужжат бўлиб, «Фзбекистон Республикаси
ҳудудида қайта ишлаш бўйича операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги»
Низом ҳизмат қилади[4].

Ушбу Низомга мувофиқ Фзбекистон Республикаси ҳудудида қайта ишлаш бўйича

амалга ошириладиган операциялар деганда хорижий шахслар билан амалга
ошириладиган ва қуйидагилар билан боғлиқ бўлган операциялар тушунилади:

- товарларни қайта ишлаш ва ишлов бериш;
- товарларни таъмирлаш, шу жумладан уларни қайта тиклаш ва тартибга

келтириш;

- товарларни ишлаб чиқариш, шу жумладан монтаж, йиғиш ва бошқа товарлар

ҳолатига келтириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

4

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

- қайта ишлашга ёрдам берадиган ёки уни осонлаштирадиган товарлардан тўлиқ

ёки қисман фойдаланиш.

Саноат корхонасига товарлар қайта ишлаш учун олиб кирилганда тўланган

импорт божхона божлари ва солиқлари суммаси қайта ишлаш маҳсулотлари экспорт
тартибида божхона ҳудудидан қайтадан ташқарига олиб чиқилаётганида қайтариб
берилади.

Толлингнинг ташқи ва ички толлинг тури мавжуд. Ташқи толлингда хомашё

одатда давлат назорати остида ва божхона божлари ва солиқларини тўламаган ҳолда
хоржидан олиб кирилади. Ички толлинг мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги
корхоналаридан олинган хомашёни қайта ишлашни кўзда тутади.














1-расм. Ташқи толлинг бўйича хўжалик муомаларини харакатланиш схемаси

Манбаа: Муаллиф томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида тузилган.


Буюртмачида ва қайта ишловчида тузиладиган бошланғич ҳужжатларнинг

мажбурий реквизитлари, уларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш тартиби, шунингдек
ҳужжатлар айланувини амалга ошириш тартиби «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги
Фзбекистон Республикаси Қонунининг[1] 14-моддасига ва Бухгалтерия ҳисобида
ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги низомга мувофиқ тартибга солинади.

Саноат корхонаси хорижий товарларни қайта ишлаш учун корхоналар билан

белгиланган тартибда шартнома тузишлари лозим бўлади. Шартномада мажбурий
тарзда қуйидаги қоидалар бўлиши лозим:

- қайта ишлаш учун олиб кирилаётган хорижий товарнинг қиймати ва миқдори;
- материалларни сифат бўйича қайта ишлашга қабул қилиш тартиби;
- қайта ишлашда қўлланиладиган маҳаллий хом ашё ва материаллар миқдори ва

қиймати;

-тайёр маҳсулот қиймати ва миқдори;
- қайта ишлашнинг муддатлари ва ЭКВ (эркин конвертация қилинадиган валюта)

даги қиймати;

- тайёр маҳсулотни олиб чиқиш муддатлари;
- тўлов шартлари, шакллари ва муддатлари;
-қайта ишловчининг олинган материални тежамаган ҳолда ишлатганлиги ва

сақлаб қолмаганлиги учун жавобгарлиги;

Буюртмачи

Хомашё етказиб

берувчи

Шартномага мувофиқ берилган хомашё ва

материалллар

Тайёр маҳсулот ишлаб

чиқариш

Шартнома бўйича ишларни бажарилиши

Воситачи ташкилот

Тайёр маҳсулот ишлаб

чиқариш

Тайёр

маҳсулот

Ички бозор

Ташқи бозор

Давал хомашёси

Сотиб олинган хомашё


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

5

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

- тарафларнинг истагига қараб бошқа шартлар.















2-расм. Буюртмачидан қабул қилинган давал хомашёсини қайта ишлаш

жараёни

Манбаа: Муаллиф томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида тузилган.

Давал хомашёси қайта ишловчига берилганда унинг қиймати балансдан

ҳисобдан чиқарилмайди, балки 1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган
материаллар» счётида бошқа тегишли материалларни ҳисобга олувчи счётларда
(1000) ҳисобга олинган қиймати бўйича ҳисобга олинади.

Давал хомашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар бевосита қайта

ишлаш натижасида олинган маҳсулотлар ҳисобга олинадиган счётларнинг дебетига
олиб борилади ва агар қайта ишлашдан олинган маҳсулот бевосита:

а) асосий фаолият тури ҳисобланган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (иш

бажариш, хизматлар кўрсатишга) берилса — асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга
олувчи счётларда (2000);

б) ташкилотнинг асосий ишлаб чиқаришига ёки асосий фаолиятига хизмат

кўрсатувчи ёрдамчи ишлаб чиқаришга берилса — ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга
олувчи счётларда (2300);

в) умумишлабчиқариш мақсадларида фойдаланиш учун берилса

умумишлабчиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларда (2500);

г) ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни бартараф этиш учун берилса —

ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётларда (2600);

д) хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжларида фойдаланиш учун берилса —

хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётларда (2700);

е) хўжалик фаолиятида келгусидаги фойдаланиш учун буюртмачининг омборига

берилса — тегишли материалларни ҳисобга олувчи счётларда (1000) ҳисобга
олинади.


Буюртмачи

Қайта ишлаш учун

бюртмачидан

хомашёни келиб

тушиши

(“ТМЗ ва хизматларни

келиб тушиши”

ҳужжат)

Буюртмачидан

келиб тушган

хомашёни қайта

ишлашга

топшириш

Қайта ишлаш

жараёнида

ишлатилмаган

хомашёни

буюртмачига

қайтириш

(“ТМЗ буюртмачига

қайтариш” ҳужжати)

Давал хомашёни

қайта ишлаш

хизматларини

реализация қилиш

(“

Қайта ишлаш

хизматларини

реализация қилиш”

хужжат)

Буюртмачи томонидан

тақдим этилган хомашёни

ишлаб чиқаришда ҳисобга

олиш ва ҳисобга олинган

материалларни қайта ишлаш

харажатларини ҳисоблаш

(“Смена бўйича ишлаб

чиқариш ҳисоботи” ҳужжати)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

6

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Саноат корхонаси билан буюртмачилар ўртасидаги фаолиятнинг асосий тури

бўйича ўзаро алоқалар қуйидагилар билан белгиланади:

маҳаллий буюртмачилар маҳсулотларини етказиб бериш шартномаси билан;

хорижий юуюртмачилар билан маҳсулотини етказиб бериш бўйича экспорт

контракти билан;

хомашё ўрнига тайёр маҳсулотини етказиб бериш бўйича толлингли

шартнома билан;

етказиб берилган хомашёдан тайёр маҳсулотни қайта ишлаб бериш

шартномаси билан;

корхона томонидан турли ишлар ва хизматларни амалга ошириш шартномаси

билан.

Фикримизча, саноат корхонаси толлинг муомалалари вақтидаги шарноманинг

қуйидаги жиҳатларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

1) шартнома баланслашган, валютасиз, аввалдан баҳоланган ва одатда узоқ

муддатли бўлади, чунки томонлар ўртасидаги узоқ муддатли ва барқарор алоқаларни
кўзда тутади;

2) тарафларнинг хомашё экспорти ва тайёр маҳсулот импорти бўйича ўзаро

мажбуриятлари битта шарнома билан расмийлаштирилади;

3) хомашё қиймати, қайта ишлаш қиймати ва тайёр маҳсулот қиймати

баҳоланиши лозим бўлади;

4) шарнома имзоланаётган вақтда тарафларнинг ўзаро мажбуриятлари

белгиланади ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари, меҳнат ҳақи харажатлари,
транспорт харажатлари, бож тўловлари ва ҳоказолар белгиланади;

5) тақдим этилган ҳомашёни етказиб бериш билан фақатгина қайта

ишловчининг келишилган харажатлари қопланибгина қолмай, балки унинг
режалаштирилган даромад олиши ҳам таъминланади. Бу мақсадда шартномада
хомашёнинг, қайта ишлаш маҳсулотининг жаҳон қийматлари кўрсатилади;

6) ўз вақтида етказиб бермаслик ёки хомашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотининг

сифати борасидаги даъволар бўйича ҳисоб-китоблар етказиб берилаётган хомашё
миқдорини ўзгартириш билан амалга оширилади;

7) жарима санкцияларини тўлаш ва зарарни қоплаш асосан пул эмас, балки

товар кўринишда кўзда тутилади.

Тақдим этилган хомашё бўйича операциялар тақдим этилган хомашёни қайта

ишлаш қиймати бўйича ташқи савдо оборотига киритилади:

- уни қайта ишлайдиган мамлакат экспортига;
- тақдим этилаётган хом-ашё эгаси бўлган мамлакат импортига.
Толлингда қайта ишлашга олинган хомашё қайта ишловчининг мулки бўлмайди,

балки тақдим этувчи тарафнинг мулки бўлиб қолаверади. Тақдим этувчи ҳамкорнинг
ишлаб чиқаришини хомашё билан таъминлайди ва мулк эгаси сифатида сотиш
хатарларини ўз бўйнига олади. Қайта ишловчи тайёр маҳсулот чиқармайди, балки
хом-ашёни ана шундай маҳулотга қайта ишлаш бўйича ишларни амалга оширади ва
қайта ишлаш учун кўрсатилган хизмат ҳақини пул маблағлари кўринишида ёки
хомашё (тайёр маҳсулот) кўринишида олади ва бунда ишлаб чиқаришни моддий
таъминлаш ва тайёр маҳсулотни сотиш бўйича масъулиятни ўз бўйнига олмайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

7

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Саноат корхонасига қайта ишлаш учун хорижий товарлар олиб кирилганида

қуйидаги ҳужжатлар бўйича божхона режимига қўйилади:

- божхона юк деклорацияси;
- контракт (шартнома);
-қайта ишлаш товарларига транспорт ва транспорт кузатуви ҳужжатлари (юк

хатлари, коносаментлар, счет-фактуралар ва ҳоказо);

-қайта ишлашга лицензиянинг нусхаси ва ҳоказо.
Товарларни қайта ишлаш муддатлари товарларни қайта ишлаш жараёнининг

давомийлиги ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларига эгалик қилишни ҳисобга олган
ҳолда божхона органи томонидан белгиланади.

Қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш миқдори шартнома билан белгиланади.

Бунда божхона органлари божхона мақсадида товарларни қайта ишлаш натижасида
юзага келадиган қайта ишлаш маҳсулотларининг мажбурий бўлган чиқиш миқдорини
ҳам белгилашлари мумкин бўлади.

Толлинг операцияларини амалга ошириш вақтида ҳисоб-китоб калкуляцияси

томонидан тасдиқланган ва қайта ишлаш шартномасига киритилган қайта ишлаш
қиймати даромад манбаи ҳисобланади. Товарни қайта ишловчи билан ҳисоб-
китоблар ҳам пул кўринишида, ҳам табиий кўринишда амалга оширилади (масалан,
қайта ишлаш хомашёси ёки тайёр маҳсулот билан).

Товарни қайта ишлаш учун келиб тушадиган хорижий валютадаги тушум

белгиланган тартибда мажбурий сотилиш объекти бўлиб хизмат қилади. Валюта
тушумининг мажбурий сотилиши миқдори (экспорт бўйича 50 фоиз) шартнома
асосида кўзда тутиладиган қайта ишлаш қиймати бўйича ҳисоб-китобни амалга
ошириш шаклидан қатъий назар белгиланади.

Қайта ишлашдан кейинги тайёр маҳсулотни пул маблағлари билан тўлов шарти

асосида тузилган шартномалар асосида олиб чиқишга банкнинг қайта ишлаш учун
валюта тушумининг келиб тушганини тасдиқловчи ва валюта миқдори кўрсатилган
маълумотномаси мавжуд бўлган ҳолда, олиб кириладиган хомашё (товарлар)лар
билан ҳақ тўлаш шарти билан тузилган шартномалар асосида, олиб чиқишга эса –
олиб кирилаётган хомашё (товар) билан ўзаро ҳисоб-китобларни тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд бўлганида рухсат этилади.

Белгиланган тартибда божхона органлари божхона юк деклорацияси

реестрларини ваколатли банкларга тақдим этадилар. Қайта ишлаш шарноманинг
тарафлари ўртасида қайта ишлаш ва валютал тушумининг бир қисмини мажбурий
сотиш бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар якунланганидан кейин банк ва божхона органи
шарноманини ҳисобдан олиб ташлайдилар.

Юқорида айтиб ўтилганидек, қайта ишлашга тушган материаллар, тақдим

этувчининг мулки бўлиб қолаверади. Шунинг учун қайта ишловчида ҳисобга
олинганида уларнинг қиймати «Қайта ишлашга қабул қилинган материаллар»
балансдан ташқари стётда акс эттирилади. Барча кейинги харажатлар умумий
тартибда ҳисобда акс эттирилади, яъни «Асосий ишлаб чиқариш» счётида
калькуляция қилинади, тайёр маҳсулот эса масъулиятли сақлашга қабул қилинадиган
моддий бойликлар сифатида омборга (экспорт учун) топширилади (1-жадвал).



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

8

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Тақдим этилган хомашёни қайта ишловчида қайта ишланиши бўйича

муомалаларни акс эттирилиши

1

Кўрсаткичлар

Дебет

Кредит

Қайта

ишлашга

материалларнинг

келиб

тушиши акс эттирилган

"Қайта

ишлашга

қабул

қилинган материаллар "




Тақдим

этилган

хомашё

(товарлар) ни қайта ишлаш
бўйича

ҳаражатлар

акс

эттирилган






"Асосий ишлаб чиқариш "

"Асосий

воситаларнинг

эскиришини ҳисобга олиш
счетлари

";"Номоддий

активларнинг
амортизациясини

ҳисобга

олиш счетлари ";

"

Меҳнат

ҳақи

бўйича

ходимлар

билан

ҳисоб-

китоблар";

"Давлатнинг

мақсадли

фондларига тўловлар " ва
ҳоказолар.

Тайёр

маҳсулотни

қайта

ишлаш

қиймати

бўйича

омборга топширилган

"Масъул

сақлашга

қабул

қилинган

товар/моддий

бойликлар "

Тақдим

этилган

хом

ашё

(товар) ҳисобдан чиқарилган

"Қайта

ишлашга

қабул

қилинган материаллар "

Қайта

ишлаш

хизматлари

бўйича

даромад

акс

эттирилган

"Харидорлар ва буюртмачи-
лардан олинадиган счётлар"

"Ишларни

бажариш

ва

хизматларни

кўрсатишдан

даромад "

Қайта

ишлаш

бўйича

хизматлар таннархи ҳисобдан
чиқарилган

"Бажарилган

ишлар

ва

кўрсатилган

хизматларнинг

таннархи "


"Асосий ишлаб чиқариш "

Тақдим этилган хом-ашёни
қайта

ишлаш учун келиб

тушган тушум

“Чет эл валютасидаги пул
маблағлари ҳисоби счетлари"

"Харидорлар

ва

буюртмачилардан
олинадиган счётлар"

Агар шартнома бўйича корхона кўрсатган хизматга тақдим этилган хом-ашё ёки

тайёр маҳсулот билан тўлаш кўзда тутилган бўлса, улар кейинчалик фойдаланиш учун
қуйидаги счётларнинг дебетида акс эттирилиши лозим яъни: хом-ашё, материал,
тайёр маҳсулот ва ҳоказо сифатида «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган
счётлар» счетининг кредити билан боғланган ҳолда:

Дебет «Материаллар ҳисоби счётлари » (шартномага кўра хомашёнинг нархи

бўйича).

Дебет «Омбордаги тайёр маҳсулот»(хомашё ва қайта ишлаш қийматини ўз ичига

оладиган таннарх бўйича).

Кредит «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар».
Давал хомашёси билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича

акс эттирилади:

давал хомашёсини қайта ишлашга берилганда:

1

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида муаллиф томомнидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

9

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

дебет 1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар» счёти —

берилаётган давал хомашёсининг суммасига, буюртмачида ҳисобга олинган қиймати
бўйича;

кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000);
давал хом ашёсини қайта ишлаш шартномасида кўзда тутилган миқдорда бўнак

тўловлари амалга оширилганда:

дебет мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга

олувчи счётлар (4300) — бўнак тўловлари суммасига;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
давал хомашёсининг қийматини ишлаб чиқариш харажатларига олиб

борилганда:

дебет асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000), ёрдамчи ишлаб

чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300), умумишлабчиқариш харажатларини
ҳисобга олувчи счётлар (2500), ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга
олувчи счётлар (2600), хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар
(2700);

кредит 1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар» счёти;
давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар қиймати ишлаб

чиқариш харажатларига олиб борилганда ва агар давал хомашёсини қайта ишлашдан
олинган маҳсулот буюртмачи томонидан бевосита маҳсулотлар ишлаб чиқаришга
(ишлар бажаришга, хизматлар кўрсатишга) берилса:

дебет асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000), ёрдамчи ишлаб

чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300), умумишлабчиқариш харажатларини
ҳисобга олувчи счётлар (2500), ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга
олувчи счётлар (2600), хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар
(2700);

кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,

6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар», 6120 «Шўъба ва қарам
хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти ва
бошқа мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар;

давал хомашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот буюртмачининг омборига

хўжалик фаолиятида келгусида фойдаланиш учун келиб тушганда:

дебет материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000);
кредит 1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар» счёти;
давал хомашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар қиймати давал

хомашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот қийматига олиб борилганда ва агар
давал хомашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот бевосита буюртмачининг
омборига келгусида хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун келиб тушганда:

дебет материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000);
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,

6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар», 6120 «Шўъба ва қарам
хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти ва
бошқа мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар.

Корхона қайта ишловчи сифатида сотиш бўйича оборот бўлиб тақдим этилган

хомашё (материаллар)ни қайта ишлаш бўйича хизматларнинг қийматини ҳисобга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

10

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

олган ҳолда, божхона юк деклорациясида (счет-фактура) қайта ишловчи томонидан
фақатгина қайта ишлаш қийматига расмийлаштирилади.

Берувчидан қайта ишлашга олинадиган хомашё ва материаллар корхонанинг

мулки ҳисобланмайди ва шунинг учун унинг балансида ҳисобга олиниши мумкин
эмас. Бу мулк 003 «Қайта ишлашга қабул қилинган материаллар» балансдан ташқари
счётида ҳисобда қайд этилиши лозим.

Қайта ишлаш учун омборга топширилган материаллар ва хомашё учун қуйидаги

суб счётларни очиш мумкин:

«Омбордаги материаллар ва хомашё»

«Қайта ишлашдаги материаллар ва хомашё»

Саноат корхонасига тақдим этилган материаллар ва хом-ашёнинг аналитик

ҳисобини буюртмачилар, номлар, миқдор ва нархлар, шунингдек уларнинг сақланиш
ва қайта ишлаш жойлари кесимида олиб боради. Қайта ишлашга кетадиган
ҳаражатларнинг ўзи қайта ишловчининг ўзининг материалларини, иш ҳақи,
амортизация, солиқлар, умумий ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳисоби бўйича счётлар
билан боғланагн ҳолда 2010- асосий ишлаб чиқариш счётда ҳисобга олинади.

Саноат корхонасида тайёр маҳсулотни буюртмачига топширгунча хомашё ва

материаллар 003«Қайта ишлашга қабул қилинган материаллар» счётида ҳисобга
олинади.

Қайта ишлашда хомашё ҳамда материалларнинг қийматидан ташқари тайёр

маҳсулотнинг қийматига унинг эгаси ўзининг қолган харажатларини киритиши лозим
бўлади - транспорт, хизмат сафари, умумишлаб чиқариш бошқа харажатлар.

Баъзи ҳолларда, қайта ишлаш натижасида тайёр маҳсулот эмас, балки

кейинчалик қайта ишланиши лозим бўлган материал олиниши мумкин. Бу ҳолда
олинган мулк тақдим этувчи томонидан 1010-«Хомашё ва материаллар» счётда акс
эттирилади, қайта ишлаш қиймати эса олинган материалларнинг қийматини
оширишга қаратилади.

Саноат корхонасида ишлаб чиқариш жараёнида қайта ишловчи томонидан

олинган барча хомашё ва материаллар истеъмол қилинмайди – чиқитлар муқаррар
равишда юзага келади. Шу вақтнинг ўзида улар қандай қилиб бўлса ҳам ҳисобга
олиш

зарур

бўлган

муайян

қийматга

эга

бўлади.

Бу ҳолатда чиқитлар шартномага кўра текинга қайта ишловчида қолади ҳамда 003
–«Қайта ишлашга қабул қилинган материаллар» счётининг кредити бўйича қайта
ишлашга топширилган хомашё ва материалларнинг қиймати миқдори бўйича ёзув
қилинади ва бир вақтнинг 1010-«Хомашё ва материаллар» счетга қабул қилиб
олинади.

Хулоса ва таклифлар

Олинган давал хом ашёси балансдан ташқари 003 «Қайта ишловга қабул

қилинган материаллар» счётида давал хом ашёсини қайта ишлаш шартномасида
кўзда тутилган нархи бўйича ҳисобга олинади.

Муаллиф фикрича, ушбу вазиятда 002 «Масъул сақлашга қабул қилинган товар

моддий бойликлар» бадансдан ташқари счётини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Чунки, қайта ишлаш тугаганидан кейин хомашё ва материаллар ўз қийматини тайёр
маҳсулотга ўтказади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

11

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Давал хом ашёси ҳаракатининг назоратини таъминлаш мақсадида “Қайта

ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс
эттириш тартиби тўғрисидаги” Низомга мувофиқ «Давал хом ашёсини ҳисобга олиш
ведомости»ни юритиш лозим. Давал хом ашёсини ҳисобга олиш ведомости қайта
ишловчининг раҳбари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатланган
шахслар томонидан имзоланади. Мазкур ведомостда давал хом ашёсининг миқдор
ва суммавий кўрсаткичларининг камайиши тўғрисидаги маълумот, унинг турлари
бўйича тегишли қаторида «минус» белгиси билан кўрсатилади.

Давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар қиймати,

технология ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан асосланган давал хом ашёсини
қайта ишлаш билан бевосита боғлиқ харажатларни ўз ичига олган ҳолда уларнинг
ишлаб чиқариш таннархи бўйича тан олинади.

Давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишларнинг ишлаб чиқариш

таннархига кирувчи харажатлар таркиби Фзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган
«Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби
ҳамда

молиявий

натижаларни

шакллантириш

тартиби

тўғрисида»ги Низомга мувофиқ аниқланади.

Қайта ишловчи томонидан амалга оширилган давал хом ашёсини қайта

ишлашдан олинган маҳсулотни буюртмачигача етказиб бериш харажатлари давал
хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишларнинг ишлаб чиқариш таннархига
қўшилмайди, балки давр харажатларига олиб борилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Фзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни.

(янги таҳрири) 14.04.2016.

2.

Фзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда

амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Фзбекистон Республикасини 2018 йилда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган

Олий Мажлиса Мурожаатномаси. 22.12.2017й.

3.

Фзбекистон Республикаси Президентининг “Фзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ 4947-сонли
Фармони. 2017 йил 7 февраль.

4.

Фзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи. “Қайта ишлашга

берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
тартиби тўғрисидаги” Низомни тасдиқлаш тўғрисида. Фзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 2010 йил 15 мартда 2086-сон билан давлат рўйхатидан
ўтказилди.

5.

Постникова Л. В. Методика отражения импортного давальческого сырья в

бухгалтерском учете / Л. В. Постникова // Вестник Брянского государственного
университета. 2014, № 3. С.320–326.

6.

Бурков А. Г. Толлинг: экономический анализ / А. Г. Бурков // Проблемы

прогнозирования. 2001, № 2. С.110–121.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

12

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

7.

Парасоцкая Н. Н., Ханова А. С. Учет и налогообложение толлинговых операций

/ Н. Н. Парасоцкая, А. С. Ханова // Бухгалтер и закон. 2014, № 4 (172). С.7–13.






Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ^исоби тутрисида"ги Крнуни. (янги тах,рири) 14.04.2016.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 'Узбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг энг устувор йуналишларига батишланган Олий Мажлиса Мурожаатномаси. 22.12.2017Й.

Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ 4947-сонли Фармони. 2017 йил 7 февраль.

Узбекистон Республикаси Молия вазирининг буйрути. "Цайта ишлашга берилган хом ашё билан ботлик, операцияларни бухгалтерия х,исобида акс эттириш тартиби тутрисидаги" Низомни тасдик/1аш тутрисида. Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 15 мартда 2086-сон билан давлат руйхатидан утказилди.

Постникова Л. В. Методика отражения импортного давальческого сырья в бухгалтерском учете / Л. В. Постникова // Вестник Брянского государственного университета. 2014, № 3. С.320-326.

Бурков А. Г. Толлинг: экономический анализ / А. Г. Бурков // Проблемы прогнозирования. 2001, № 2. С.110-121.

Парасоцкая Н. Н., Ханова А. С. Учет и налогообложение толлинговых операций / Н. Н. Парасоцкая, А. С. Ханова // Бухгалтер и закон. 2014, № 4 (172). С.7-13.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов