Направления совершенствования калькуляции себестоимости продукции на предприятиях черной металлургии

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
58-65
29
1
Поделиться
Абдусаломова, Н. (2019). Направления совершенствования калькуляции себестоимости продукции на предприятиях черной металлургии. Экономика и инновационные технологии, (2), 58–65. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10760
Нодира Абдусаломова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, философия экономики врач (доктор философии)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статие автор рассматривает фактор влияющие на себестоимость продукции на предприятиях черной металлургии,основней функции управления затратами и анализирую внутренних особенностей управления затратами и отчетности предприятий черной металлургии подчеркнул последовательность составления калькуляции продукции металлургического предприятия

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

1

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ҚОРА МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА МАҲСУЛОТ

ТАННАРХИНИ КАЛЬКУЛЯЦИЯ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Абдусаломова Нодира Баходировна,

ТДИУ докторанти (DSc), иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа

доктори (PhD)

E-mail:

abdusalomova2016@mail.ru

Аннотация

:

Ушбу мақолада муаллиф қора металлургия саноати корхоналарида

маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларига таъсир этувчи омиллар, харажатларни
бошқаришни асосий функцияларини, қора

металлургия саноати корхоналарида

харажатларни бошқариш ва унинг ҳисобига таъсир этувчи ички хусусиятларини таҳлил
қилиб қора

металлургия саноати корхонасида

маҳсулотлар калькуляциясини тузиш

кетма

-

кетлигини ёритиб берган.

Калит

сўзлар

:

таннарх, харажат, калькуляция, маҳсулот, ишлаб чиқариш,

харажатлар ҳисоби, жавобгарлик марказлари.

Аннотация

:

В данной статие автор рассматривает

фактор влияющие на

себестоимость продукции на предприятиях черной металлургии,основней

функции

управления затратами и анализирую внутренних особенностей управления затратами
и отчетности предприятий черной металлургии подчеркнул последовательность
составления калькуляции продукции металлургического предприятия

Ключевые слова

:

стоимость

,

расходы, калькуляция, продукт

,

производство

,

счет

расходов

,

центры ответственности

.

Abstract:

In this article, the author examines the factor affecting the cost of production at

the enterprises of ferrous metallurgy, the main function of cost management and analyze the
internal features of cost management and reporting of ferrous metallurgy enterprises emphasized
the sequence of calculation of products of metallurgical enterprises

Keywords

:

cost, expenses, calculation, product, production, expense account, responsibility

centers.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ

-2692

сонли қарорига мувофиқ

танқидий таҳлил асосида технология жараёнларини ҳамда

хомашё, материаллар ва энергия ресурслари сарфи нормаларини мақбуллаштириш,
қувватлардан

фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини

ошириш, фойдаланиш ва қўшимча сарф

-

харажатларни қисқартириш, харид

қилинадиган

хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш,

ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобига саноат маҳсулоти таннархини
камайтиришга йўналтирилган комплекс чора

-

тадбирлар ишлаб чиқилган

[1].

Юқоридаги

қарордан

келиб

чиқиб,

жаҳон

бозорида

мамлакат

рақобатбардошлигини таъминлашда саноатнинг муҳим роли, авваламбор, ҳар бир
металлургия саноати корхонасининг ички талабларидан келиб чиқиб

харажатларни

оптимал бошқаришда самарадорликни ошириш билан белгиланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

В.П.Белонский ва

Н.К.Марьинларни таъкидлашича, қора металлургия саноати

корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришда қуйидаги
омилларга алоҳида эътибор бериш керак, яъни сотиб олинаётган хомашёнинг энг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

2

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

муносиб миқдорини аниқлаш ва амал қилиш, кетма

-

кет оптимал қийматли

маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ўзи
ишлаб чиқариш ёки бошқа ишлаб чиқарувчилардан сотиб олишни йўлга қўйиш

[2].

О.Д.Каверина харажатларни бошқаришни асосий функциялари қуйидагилардан

иборат деб таъкидлайди

[3]

: режалаштириш ва харажатларни прогнозлаштириш,

харажатларни бошқаришни ташкил қилиш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш,
рағбатлантириш

ва фаоллаштириш

,

ҳисоб

,

таҳлил

,

мониторинг ва назорат.

К.С.Денисовни ёзишича, харажатлар ҳисоби қуйидаги умумий тамойилларга

асосланган бўлиши керак

[4]:

ҳисобот

даври мобайнида қабул қилинган

харажатлар ҳисоби методологияси

ўзгармаслиги;

ҳисобда

харажатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча хўжалик

операциялари тўлиқ қайд этилган бўлиши;

ҳисобот

даври мобайнида харажат ва даромадларни тўғри белгилаш;

маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда

капитал ва молиявий инвестициялар билан боғлиқ жорий харажатлар қийматини
белгилаш;

ишлаб чиқариш харажатлари таркибини тартибга солиш.

Муаллифнинг фикрича, қора металлургия саноати корхоналарида харажатларни

бошқариш ва унинг ҳисобини ўзига хос хусусиятларидан бири харажатларнинг пайдо
бўлиш жойлари бўйича гуруҳлашдир. Харажатларнинг пайдо бўлиш жойи билан
жавобгарлик марказини тўғри аниқлаб олиш катта аҳамиятга эга.

Б.А.Хасановнинг фикрича, «харажатлар маркази –

корхона сегменти ёки фаолият

соҳасидир. Жавобгарлик маркази ҳам алоҳида сегмент бўлиб, унга кўра ишлаб
чиқариш харажатлари билан бир қаторда олинган даромад ёки уни инвестициялаш
жараёни кузатиб борилади»[5]

.

Муаллифнинг таъкидлашича, жавобгарлик марказлари фаолият жараёни учун

масъул раҳбар жавобгар бўлган корхонадаги бўлимлар ҳисобланади. Жавобгарлик
марказлари бўйича харажатлар сметаси ўрнатилган ресурсларга қилинган харажатлар
нормалари асосида ишлаб чиқилади.

Тадқиқот методологияси

Қора металлургия саноати корхоналарида

хўжалик фаолиятини тавсифловчи

кўрсаткичлардан бири ишлаб чиқариш даврининг давомийлиги ҳисобланади. Қора
металлургия саноати корхоналарида

ташқи кўринишга эга тармоқ (умумий ва

алоҳида) хусусиятларидан ташқари, харажатлар бошқариш ва

унинг

ҳисобини ташкил

этишда хўжалик фаолиятининг ички хусусиятлари маълум даражада таъсир
кўрсатади. Қора металлургия саноати корхоналарида харажатларни бошқариш ва
унинг

ҳисобини ташкил этишга таъсир этувчи ички хусусиятлари қуйидагилардан

иборат(1

-

расм

).

Тадқиқот натижалари асосида, қора металлургия саноати корхоналарида

ишлаб

чиқаришини ташкил этишнинг ички хусусиятларига, металлургия даврининг
тўлиқлиги, харажатлар ҳисоби соҳасида юзага келган анъаналар, билвосита
харажатларни тақсимлаш усулини киритиш мумкин.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

3

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

















1-

расм. Қора металлургия саноати корхоналарида харажатларни бошқариш

ва

унинг ҳисобига таъсир этувчи ички хусусиятлари

1

Таҳлилларимиз шуни кўрсатадики, қора металлургия саноати корхонасининг

ички ва ташқи фаолиятини тадқиқ этиш орқали харажатларни бошқаришни ташкил
этишга таъсир кўрсатувчи қуйидаги тармоқ хусусиятларини фарқлаш имконига эга
бўлдик:

-

харажатларни

бошқаришда

сифат

менежменти

стандартларидан

фойдаланиш;

-

харажатларни бошқариш

ва унинг ҳисобини мослашувчанлиги, малакали

ходимлар янгиликларга мослашишига кўп вақт талаб этилмагани учун, ходимлар
рационализаторлик таклифлари манбаи сифатида намоён бўладилар;

-

харажатларни бошқаришнинг объектли йўналиши металлургия даври

ҳажмига боғлиқлиги: тўлиқ металлургия даврида биринчи ишлов беришдан бошлаб,
берилаётган яримтайёр маҳсулотга ишлов бериш бўйича харажатлар тўғрисида
маълумот зарур; тўлиқсиз ишлаб чиқариш даврида ишлов бериш бўйича харажатлар
таркибида моддий харажатлар ва яримтайёр

маҳсулотлардан фойдаланиш

самарадорлиги бошқарув ҳисобининг диққат марказида бўлиши зарур;

-

айрим ишлаб чиқариш бўлинмалари ўртасида моддий қийматликлар

(яримтайёр маҳсулотлар, хомашё, чиқитлар, брак)нинг бевосита ва тескари ҳаракати
хусусиятларини тегишли

ҳужжатларда расмийлаштириш, тезкор ҳисоботда акс

этттириш, шунингдек, ишлов бериш бўйича билвосита харажатларни қайта
топширилувчи яримтайёр маҳсулотга тақсимлашга сабаб бўлади;

-

цех таннархида яримтайёр маҳсулотларнинг ҳисоб категорияси мавжудлиги,

уларнинг қиймати аввалги ишлов бериш харажатларини жамлайди, бу аввалги ишлов

1

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Қора

металлургия саноати корхоналарида

харажатларни бошқариш

ва унинг ҳисобига

таъсир этувчи ички хусусиятлари

Бошқарув ҳисоби

Ишлаб чиқаришда яримтайёр

маҳсулот усули

Ишлов берилган яримтайёр

маҳсулотнинг келтирилган тонналарига

мутаносиб равишда билвосита

харажатларни тақсимлаш

Ички металл оқимлари ва ишлов бериш

жараёнларининг вариантлилиги

Харажатлар (ишлов бериш бўйича)

ҳисобининг анъанавий усуллари ва

таҳлил йўналишлари

Металлургия даврининг тўлиқлиги,

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар

нави

Бошқарув ҳисобини ташкил этиш учун

сифат менежменти стандартларидан

фойдаланиш

Ишлаб чиқариш ҳисоби


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

4

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

бериш харажатлари кесимида маҳсулот таннархи тўғрисидаги ахборот мавжуд
эмаслигига сабаб бўлади.

Бизнингча, харажатларни бошқариш нуқтаи назаридан бошқарув ҳисоби

тизимини қуйидаги кўринишда тақдим этиш мақсадга мувофиқдир: ушбу бошқарув
вазифасини амалга оширувчи бўлинмалар; бўлим ва хизматлар томонидан бошқарув
ҳисобини амалга ошириш имконини берувчи фаолият кўрсаткичлари, регламентлар
тизими. Харажатларни бошқариш бўйича айрим хизматларнинг ўзаро боғлиқлигини
ўрганиш учун харажатларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда қора

металлургия

саноати

корхоналарида

ишлаб

чиқаришнинг

тайёр

маҳсулоти

таннархи

шаклланишини қуйидагича амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Қора

металлургия саноати корхонасида ишлаб чиқаришнинг тайёр маҳсулоти

таннархини шаклланиши жараёни асосида тадқиқотда таклиф қилинаётган
калькуляция шаклланиши, беш босқични ўз ичига олади.

1-

босқич.

Ҳар

бир босқичда умумий ишлаб чиқариш ҳажмида ишлаб чиқариш

учун берилган яримтайёр маҳсулотнинг солиштирма оғирлиги қандай эканлиги
тўғрисидаги ахборотни тайёрлашдан иборат. Бунда жадвал тузилиб, у чиқитлар,
яроқсиз маҳсулот, якунланмаган ишлаб чиқариш ва ҳар бир ишлов бўйича
омборлардаги қолдиқлар ўзгариши туфайли ишлаб чиқаришга берилган яримтайёр
маҳсулот ҳажми ўзгаришини акс эттиради. Бу босқичда мавжуд бирламчи ахборотлар
асосида бу ишлаб чиқариш йўналиши бўйича чиқит ва яроқсиз маҳсулот,
якунланмаган ишлаб чиқариш, цехлардаги яримтайёр маҳсулот омборларида
қолдиқлар мавжудлигини аниқлаш зарур.

Натижада айнан қора

металлургия саноати корхонасида

ишлаб чиқариш

технологиясидан келиб чиқиб охирги ишловдан тайёр маҳсулот чиқишини,
бизнингча, қуйидаги формула бўйича аниқлаш мақсадга мувофиқдир:

ТМ = Х + ЯМ

1

Ч

1

Б

1

ΔЯИЧ

1

ΔҚ

2

Ч

2

Б

2

ΔЯИЧ

2

ΔҚ

3

Ч

3

Б

3

ΔЯИЧ

3

...

ΔҚ

n

Ч

n

Б

n

ΔЯИЧ

n

(1)

2

бунда:

ТМ

натурал кўринишдаги тайёр маҳсулот чиқиши;

Х

ишлаб чиқаришга берилган хомашё;

ЯМ

1

биринчи ишловга берилган яримтайёр маҳсулот;

Ч

1

2

3,

Ч

n

)

биринчи, (иккинчи,

n

-

) ишловдаги натурал кўринишдаги чиқитлар;

Б

1

2

, Б

3,

Б

n

)

биринчи, (иккинчи,

n

-

) ишловда ишлаб чиқаришга берилган ярим

тайёр маҳсулот бўйича олинган натурал кўринишдаги яроқсиз маҳсулот ҳажми;

ΔЯИЧ

1

(ΔЯИЧ

2

, ΔЯИЧ

3,

ΔЯИЧ

n

)

биринчи, (иккинчи,

n

-

) ишловда якунланмаган

ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши;

ΔҚ

2

, ΔҚ

3,

ΔҚ

n

иккинчи ва

n

-

ишловда омбордаги яримтайёр маҳсулот

қолдиғининг ўзгариши.

Ишлаб чиқаришни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими шароитида бу

ҳолатда

меҳнат сиғими бўлмайди, чунки ишлаб чиқаришга берилган ҳар бир

яримтайёр маҳсулотнинг йўналиш чизмаси асосида унинг ҳаракат чизмаси, ҳар бир
ишловга кириш ва чиқишда қайд этилувчи ҳажмларини белгилаш мумкин.

2

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида муаллиф таклифлари асосида ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

5

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

2-

босқич

. Металл маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича тонналарда ҳисобга

олинган ишлаб чиқариш ҳажми асосида, муайян маҳсулотга билвосита харажатларни
тақсимлаш учун ҳамма

ишлов бериш жараёнлари асосида ушбу харажатларни

тақсимлаш коэффициентини фарқлаш зарур бўлади. Маълум ишлов берилган
маҳсулот калькуляциясини амалга оширишда у қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

У

иш.б.

i. n

К

тi

= --------------------------

(2)

3

V

иш.б.n

* К

м.с.n

бунда:

К

тi

маҳсулот учун алоҳида ишлов бўйича билвосита харажатларни

тақсимлаш коэффициенти;

У

и

ш.б.i

-

умумишлаб чиқариш, ишлов бериш харажатлари;

V

иш.б.i

, V

иш.б.n

–ишлов берилувчи, чиқит ва яроқсиз маҳсулот ҳажмини чиқариб

ташлаган ҳолда, берилган

i

,

n

-

яримтайёр маҳсулот ҳажми;

К

м.с.i,

К

м.с.n

i,

n

-

яримтайёр маҳсулотга ишлов бериш меҳнат сиғими

коэффициенти.

Бошқача айтганда, бу коэффициент ўхшаш ўлчовда ишлов берилган ҳамма

яримтайёр маҳсулотлар умумий ҳажмида тонналарда келтирилган (ҳисобланган)
яримтайёр маҳсулот ҳажми улушини акс эттиради.

3-

босқич

. Ушбу босқич ишлов бериш бўйича бевосита харажатлар тўғрисидаги

ахборотлар тўплаш ва умумлаштиришдан иборат. Бунда ҳамма харажатларни
бевосита ва билвоситага ажратиш бундай гуруҳлар бўйича ахборотларни
умумлаштириш бўйича турли ҳаракатларга сабаб бўлади. Бевосита харажатлар
бригада бошлиқларининг смена бўйича ҳисоботлари, ҳисобот калькуляцияларидан
маълум маҳсулот ишлаб чиқаришда металл сарфи тўғрисидаги мавжуд ахборотлар
асосида акс эттирилади. Бунда бирламчи ҳужжат асосида тайёр маҳсулот олиш
мақсадида ишлаб чиқаришга йўналтирилган яримтайёр маҳсулотларни аниқлаш
зарур бўлади. Яримтайёр маҳсулотларни ишлов бериш жараёнлари орасида цех
омборларида уларнинг қолдиқлари юзага келиши мумкинлиги туфайли ишлаб
чиқариш ҳисоби бўйича мавжуд ахборотлар асосида ҳам муайян маҳсулот миқдори
ва таннархни фарқлаш мумкин.

4-

босқич.

Бу босқичда муайян маҳсулот ишлаб чиқаришда билвосита

харажатлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва умумлаштириш тавсия этилади.
Амалдаги усулда калькуляция харажатлар бўйича алоҳида моддалар фарқланмаган
ҳолда умумлаштирилган жадвалдан иборатлиги учун ушбу босқичда цех жами
маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қилинган ҳамма билвосита харажатлар
тўғрисидаги ёрдамчи жадвал (маълумот) зарур бўлади. Мавжуд калькуляция тизими
ой якунлари бўйича таннархни акс эттиришни кўзда тутади. Шунинг учун нафақат
қилинган харажатлар ҳажми, балки цех фаолиятининг бошқа параметрларини акс
эттирувчи цех ҳисоботи ҳисоб

-

китоб учун асос сифатида хизмат қилиши мумкин.

5-

босқич( якуний).

У тасдиқланган харажат моддалари кесимида тайёр маҳсулот

ишлаб чиқариш бўйича харажатлар тўғрисидаги ахборотларни жамлашдан иборат.

3

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида муаллиф

таклифлари асосида ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

6

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Ҳар

бир босқичнинг мазмуни, фойдаланилувчи ахборотлар манбалари ва натижалар

боғланиши керак бўлади.

Таҳлил ва натижалар

Ишлаб чиқаришга берилган яримтайёр маҳсулотларни баҳолаш усули ва

харажатларни тақсимлашга ёндашув таннарх шаклланиши жараёнида муҳим аҳамият
касб этади.

Муаллифнинг фикрича, қора

металлургия саноати корхонасида

маҳсулотлар калькуляциясини тузиш кетма

-

кетлиги қуйидагича тузиш мақсадга

мувофиқдир (2

-

расм).





















2-

расм.

Қора

металлургия саноати корхонасида

маҳсулотлар калькуляциясини

тузиш кетма

-

кетлиги

4

Қора

металлургия саноати корхонасида

ишлаб чиқариш харажатларини

ҳисобдан чиқаришда муайян маҳсулот турлари бўйича гуруҳлаган ҳолда ўртача
таннарх бўйича ҳисобга

олинади. Бизнингча, бу тўғри ҳисобланади, чунки қора

металлургия саноатида ишлаб чиқаришнинг тармоқ хусусиятларига кўра,
харажатларни тайёрланган маҳсулотларга бевосита киритиш иқтисодий жиҳатдан
мақсадга мувофиқдир.

Таклиф қилинган калькуляциянинг кейинги элементи якунланмаган ишлаб

чиқаришни баҳолаш усули ҳисобланади. Агар ҳисобот даврида ишлаб чиқаришга
берилган яримтайёр маҳсулотлар ҳажми ой охирига якунланмаган ишлаб чиқариш

4

Олиб борилган тадқиқотлар асосида муаллиф таклифлари асосида ишлаб чиқилган.

I

босқич.

Ишлов бериш бўйича яримтайёр маҳсулотлар

ҳажми тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаш

Натурал кўринишдаги

яримтайёр маҳсулотлар

ҳаракати тўғрисидаги

ахборотлар (металл баланси

)

Ишлаб чиқаришнинг

натурал кўрсаткичлари

тўғрисидаги

ёрдамчи жадвал

II

босқич.

Ҳар

бир ишлов бериш бўйича маҳсулотлар

ўртасида билвосита харажатларни тақсимлаш

коэффициентлари тўғрисидаги ахборотларни

тайёрлаш

Цехнинг ойлик ҳисоботи,

харажатлар тўғрисидаги

тезкор ахборот

Тегишли тақсимот

коэффициентини

аниқлаш имконини

берувчи жадвал

III

босқич.

Ишлов бериш бўйича бевосита харажатлар

тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш

Ишлов берилаётган маҳсулот

тўғрисидаги ишлов бериш

жарёнлари ахборотлари

Ҳар

бир ишловда

металлга ишлов бериш

бўйича

харажатларни акс

эттирувчи жадваллар

IV

босқич.

Ҳар

бир ишлов бўйича металлга ишлов

беришга билвосита харажатлар тўғрисидаги

ахборотларини умумлаштириш

Металлга ишлов бериш учун

ҳар бир ишлов бўйича

билвосита харажатлар

тўғрисидаги ахборот

V

босқич.

Ҳамма

ишлаб чиқариш босқичлари

бўйича,

яъни моддалар бўйича харажатлар

тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш

III-IV

босқичлар натижаси

КАЛЬКУЛЯЦИЯ ТУЗИШ

Ҳар

бир ишловда

металлга ишлов бериш

бўйича

харажатларни акс

эттирувчи жадваллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

7

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

қолдиқларидан

кўп ёки уларга тенг бўлса, у ҳолда якунланмаган ишлаб чиқариш

қолдиқларини

баҳолаш кирим қилинган яримтайёр маҳсулотлар таннархи бўйича

амалга оширилади.

Агар яримтайёр маҳсулотлар ҳажми ой охирида якунланмаган ишлаб чиқариш

қолдиқларидан кам бўлса, у ҳолда баҳолаш биргаликда: аввалги ишловдан келган
яримтайёр маҳсулотларнинг кирим қилинган миқдори доирасида, уларнинг таннархи
бўйича, қолган қисмида –

ой бошига якунланмаган ишлаб чиқариш қолдиқлари

таннархи бўйича амалга оширилиши керак. Бизнингча, якунланмаган ишлаб
чиқаришни бундай баҳолаш усули ишлов беришда амалга оширилувчи харажатларни
вақт жиҳатидан аниқроқ тақсимлайди, мослашувчанлиги ва фойдаланишда
оддийлиги билан фарқланади.

Кейинги ўринда яримтайёр маҳсулотлар ҳаракати қуйидагича амалга

оширилади. Дастлаб тўлиқ ишловдан ўтади ва ой бошига якунланмаган ишлаб
чиқариш кўринишида тақдим этилган маҳсулотни ишлаб чиқариш якунланиб, сўнгра
жорий ойда яримтайёр маҳсулот ишловга берилади. Демак, ўтган ойда берилган
яримтайёр маҳсулотга ишлов бериш бўйича харажатларни баҳолаш ўтган ойдаги
нархлар, тариф ва бошқа ишлаб чиқариш шароитларини ҳисобга олган ҳолда амалга
оширилади.

Муаллифнинг фикрича, қора металлургия саноати корхонасининг ресурсларини

бошқариш самарадорлигини ошириш учун, аввало, харажатлар марказларини
ажратиш орқали объектив имкониятларни излаш ва уларни татбиқ этиш мақсадга
мувофиқдир.

Қора металлургия саноати корхонасида

кўриб чиқилган харажатларни

бошқариш ва унинг бухгалтерия

ҳисоби тармоқ хусусиятлари билан боғлиқ асосий

ахборотлар

муаммоларини ҳал этиш имконини беради. Аниқлашимизча, улар етарли

даражада ўрганилмаган, қуйидагилар ҳал этилмаган масала бўлиб қолмоқда.

Билвосита

харажатларни

эътиборга

олмаслик

умумишлаб

чиқариш

харажатларига таъсир эта олмасликка сабаб бўлади, бу корхонадаги ҳамма
харажатларни бошқариш самарадорлигини пасайтиради. Бундан ташқари, натурал
кўринишдаги бевосита харажатларни тадқиқ этиш зарурати мавжуд. Умумишлаб
чиқариш харажатларига алоҳида урғу бериш лозим, чунки айнан улар нархлар,
молиявий натижаларга

таъсир кўрсатган ҳолда харажатларнинг бошқарилувчи қисми

ҳисобланади.

Харажатлар ҳисобининг ахборотлар

манбалари калькуляцияда яримтайёр

маҳсулотлар категорияси мавжудлиги билан боғлиқ камчилик орқали тавсифланади.
Ишлаб чиқаришга берилган бу ресурсларнинг қийматли тавсифи корхонада ушбу
яримтайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун қиймат ифодасида сарфланган ҳамма
ресурсларни ўз ичига олади.

Муаллифнинг фикрича, шу тариқа, харажатларни

бошқаришда таҳлил

натижалари сифатини ошириш учун калькуляция маълумотини тақдим этиш усулини
бошқарув қарорларини қабул қилиш ва таҳлил қилиш учун қулай ва муфассал
кўринишда тақдим этиш, шунингдек, харажатлар бошқариш методикасини
такомиллаштириш зарур, у бошқарувнинг тезкор ва стратегик жиҳатларини ҳисобга
олиш, шунингдек, харажатларни ресур

-

сарф

-

харажат нуқтаи назаридан кўриб чиқиш

имконини беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

8

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб таъкидлаш лозимки

,

қора

металлургия саноати корхонасида

харажатларни бошқариш ва бухгалтерия ҳисоби

бўйича мавжуд тизимни тадқиқ этиш

мавжуд бошқарув тизимида харажатлар марказларини фарқлаш ҳамда

асослаш

имконини беради.

Бизнингча, ушбу марказлар томонидан харажатларни бошқариш

етарли

даражада амалга оширилади, харажатларни бошқариш тизимининг деярли ҳамма
ахборот эҳтиёжлари қондирилади. харажатлар тўғрисидаги ахборотлар

сифатини

оширишнинг асосий йўналишлари

бўлиб, моддий ресурсларини бошқариш

самарадорлиги ушбу калькуляцияларни металлургия маҳсулоти ишлаб чиқариш
харажатлари тўғрисидаги ахборотнинг асосий манбаи сифатида харажат ва ресурс
тавсифи ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ

-2692

«Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний

ишдан чиққан ва маънавий

эскирган машина

-

ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш

харажатларини камайтиришга оид кўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги қарори.

2.

Белонский В.П., Марьин Н.К. Учет и калькулирование

затрат в черной

металлургии. –

М.: Металлургия, 1979. –

79 с.

3.

Каверина О.Д.

Управленческий учет: системы, методы, процедуры. Учебник

.

М.: Финансы и статистика, 200

8.

352 с.

4.

Денисов К

.

С

.

Модели оптимизации издержек в системе финансового

управления

предприятия

.

"Развитие управленческих и информационных технологий,

их роль в региональной экономике"

.

Материалы II

Международной

открытой научно

-

практической конференции

.

–М

., 2016. 23

с.

5.

Хасанов Б.А. Бошқарув ҳисоби ва ички аудит методологиясини

такомиллаштириш масалалари: и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. –
Т.:ЎзРБМА, 2000,18б.



Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПК.-2692 «Саноат тармо^лари корхоналарининг жисмоний ишдан чиццан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чикдриш харажатларини камайтиришга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисидалги царори.

Белонский В.П., Марьин Н.К. Учет и калькулирование затрат в черной металлургии. - М.: Металлургия, 1979. - 79 с.

Каверина О.Д. Управленческий учет: системы, методы, процедуры. Учебник. -М.: Финансы и статистика, 2008. - 352 с.

Денисов К.С. Модели оптимизации издержек в системе финансового управления предприятия. "Развитие управленческих и информационных технологий, их роль в региональной экономике". Материалы II Международной открытой научно-практической конференции. -М., 2016. 23с.

Хасанов Б.А. Бошцарув ^исоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш масалалари: и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. -Т.:2зРБМА, 2000,186.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов