Значение внешней трудовой миграции в повышении занятости населения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
84-91
11
3
Поделиться
Абдурахмонова, Г., & Мухитдинов, Э. (2018). Значение внешней трудовой миграции в повышении занятости населения. Экономика и инновационные технологии, (4), 84–91. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10566
Гулнора Абдурахмонова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

начальник отдела, к.э.д.

Эркин Мухитдинов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Первый заместитель министра занятости и трудовых отношений, независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрыты роль и значение внешней трудовой миграции в повышении занятости населения страны. Также автором, на основе анализа процессов внешней трудовой миграции в нашей республике, разработаны предложения и рекомендации по ее оранизации и совершенствованию.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

1

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИНИ ОШИРИШДА ТАШҚИ МЕҲНАТ

МИГРАЦИЯСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Абдурахмонова Гулнора Қаландаровна,

ТДИУ кафедра мудири, и.ф.д.

E-mail:

0803.uz@maii.ru

Мухитдинов Эркин Мадорбекович,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири биринчи ўринбосари,

ТДИУ мустақил тадқиқотчиси

E-mail:

emukhitdinov@mail.ru

Аннотация:

Мақолада мамлакатимизда ташқи меҳнат миграциясининг бугунги

кунда тутган ўрни ва аҳолини иш билан бандлигини оширишдаги аҳамияти ёритилган.
Шунингдек, республикамизда ташқи меҳнат миграция жараёнлари таҳлил қилиниб,

уни

ташкиллаштиришни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва

тавсиялар берилган.

Аннотация:

В данной статье раскрыты роль и значение внешней трудовой

миграции в повышении занятости населения страны. Также автором, на основе анализа
процессов внешней трудовой миграции в нашей республике, разработаны предложения и
рекомендации по ее оранизации и совершенствованию.

Abstract:

In this article it is revealed the role and importance of external labor migration in

increasing the employment of the country's population is disclosed. Also, the author, based on the
analysis of the processes of external labor migration in our republic, developed proposals and
recommendations for its organization and improvement.

Калит сўзлар:

Аҳоли бандлиги

,

аҳолининг ижтимоий заиф қатлами

,

меҳнат

ресурслари

,

ташкилий миграция,

мигрантлар жинси

.

Кириш

Маълумки, юртимизда кейинги йилларда аҳоли бандлиги ва иқтисодий

фаоллигини ошириш мақсадида янги иш ўринларини ташкил этиш ва мавжуд иш
ўринларининг барқарорлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бунда,
асосий эътибор ишсизликни камайтириш, меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи
таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, аҳолининг
ижтимоий заиф қатлами, хусусан, аёллар, ногиронлар, жазони ўтаб келган шахслар,
одам савдоси жабрдийдалари, ташқи миграция иштирокчилари ва бошқаларнинг
бандлигини оширишга қаратилмоқда. Бу борада сўнгги йилларда қабул қилинган
меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги олдида турган бир қатор муҳим вазифаларни белгилаб
беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик

соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти
самарадорлигини тубдан ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 5052

-

сонли

Фармони

[1]

мамлакатимиздаги меҳнат муносабатларини янги босқичга олиб чиқишда

муҳим ҳужжатлардан бири тариқасида қабул қилинди.

Меҳнат бозорига кириб келаётган янги ишчи кучи салмоғининг юқори

эканлиги, биргина олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг
ҳисобига йилига ўртача 500 мингга яқин янги меҳнат ресурсларининг кириб келиши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

2

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

мамлакат меҳнат бозоридаги ишчи кучи ортиқчалигини келтириб чиқаради.
Мамлакатнинг ички имкониятлари асосида меҳнат ресурсларини тўлиқ меҳнат
фаолиятига жалб этишнинг имконияти йўқ.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлашда тўсиқ бўлаётган бир қатор сунъий

омиллар (иш жойларининг барқарор эмаслиги, ишлаб чиқилган иқтисодий
дастурларнинг самарадорлиги пастлиги, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари тўлиқ
ҳимояланмаганлиги, ишга жойлашишда сансалорчилик ҳолатларининг мавжудлиги
ва бошқалар) кузатилмоқда. Бунинг натижасида, ҳар йили меҳнат бозорига катта
салмоқда янги ишчи кучи бандлигини тўлиқ таъминлаш ва уларнинг ҳақиқий бандлик
ҳолатини мониторинг қилишда бир қатор қийинчиликлар юзага келмоқда.

Жаҳон амалий тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, кўпгина давлатлар меҳнат

ресурсларининг маълум бир қисми бошқа давлатларда, асосан ҳудудий яқин
мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишлари ва мамлакат иқтисодиётига
сармоя олиб киришлари кузатилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ташқи меҳнат миграцияси кўп асрлар олдин пайдо бўлган ва ўтган давр ичида

жиддий ўзгаришларни бошдан кечирган. Халқаро миграция муаммоларининг янада
фаолроқ назарий ишланмаси иқтисодий ўсиш модели (қолипи) доирасида 60

-

йилларнинг охирида бошланган. Унинг асосий ғояси шундан иборатки, ишлаб
чиқариш омилларидан бири бўлган ишчи кучининг халқаро жойлашуви иқтисодий
ўсиш суръатига таъсир кўрсатади, унинг сабаби бўлиб меҳнатга ҳақ тўлаш даражасида
давлатлар ўртасида фарқлар ҳисобланади.

.

Меҳнат миграцияси масалалари билан жаҳонда кўплаб иқтисодчи олимлар

шуғулланишиб келишмоқда. Чунончи, М.Бассанд Абакумова Н.Н., Адамчук В.В.,
Волгин Н.А., Генкин Б.М., Журавлев П.В., Карташев С.А., Колосницына М.Г., Кузьмина
Н.М., Кулинцев И.И., Одегов Ю.Г., Павленков В.А., Руденко Г.Г., Рофе А.И., Рощин С.Ю.,
Токарский Б.Л., Тониянц Г.С. ва бошқалар ўз тадқиқотларини меҳнат миграцияси
масалаларини тадқиқ қилишга қаратганлар.

Халқаро миграция муаммоларини ўрганишда фойдаланиладиган асосий

иммиграция, эммиграция, рээмиграция, миграция қолдиғи “ақилларнинг оқиб
кетиши” тушунчалар проф. И.П. Николаева томонидан таклиф этилган. [8]

.

Проф В.А Ионцев томонидан аҳоли ташқи меҳнат миграцияси асосий турлари

чиқиш мамлакати ва кириш мамлакатига таъсир этиш омиллари ва шаклларининг
таснифланиши жиҳатидан тадқиқ этилган[9].

Ўзбекистон Республикаси миқёсида Убайдуллаева Р.А.,Абдураҳмонов Қ. Х.,

Максакова Л.П., Мамарасулов Ф.У., Раҳимова Д.Н., Худойбердиев З.Я ва
бошқаларнинг номларини келтириб ўтиш мумкин.

Ишчи кучининг миграциясини тадқиқ қилишда унинг жинси, ёши, маълумоти,

оилавий аҳволи, касби, олдинги миграция тажрибаси бўйича тартибга академик
Қ.

Абдурахмонов илмий тадқиқотларида эътибор берилган. Бу тавсифлар мигрантлар

жойлашган ва чиқиб кетган жойлардаги ишчи кучининг таркиби билан қиёслаб
кўрилади, бу эса миграциянинг фақат ишчи кучининг сонига эмас, балки сифат
кўрсаткичларига янада тўлароқ ва ҳар томонлама баҳо бериш имконини беради[

10].

Сўнгги пайтларда олимлар томонидан халқаро мигрантларнинг кескин ортиши

натижасида кўпгина давлатлар ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

3

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ноқонуний миграция, одам савдоси ва мигрантлар фаолиятлари билан боғлиқ
масалаларга катта эътибор қаратмоқдалар. Масаланинг долзарблигини ҳисобга
олган ҳолда, биринчи навбатда миграция бўйича қонунчилик асосларини
такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш ҳолатларига урғу берилмоқда.

Тадқиқот методологияси

Аҳолини иш билан бандлигини оширишда ташкилий миграциянинг аҳамиятини

илмий мушоҳада, абстракт

-

мантиқий, қиёсий ва тизимли таҳлил, тизимли ёндашув,

анализ ва синтез, тарихийлик тамойиллари асосидаги усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

ХХI асрда жаҳон иқтисодиётининг интеграциялашуви ва либераллашуви

жараёнида ишчи кучи миграциясининг аҳамияти мунтазам ошиб бормоқда. Айнан шу
боис, ишчи кучи миграциясининг ижтимоий

-

иқтисодий мазмун ва моҳиятини очиб

бериш унинг қанчалик муҳим аҳамият касб этишини кўрсатади.

Иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш даврида меҳнат миграциясининг муҳим

ижтимоий функцияси –

аҳолининг ташаббускорлиги ҳисобига иш билан

таъминлашнинг муқобил ва оммабоп тизимини яратишдир.

Бундай шароитларда муаммони ечиш йўлларидан бири ишчи кучини

яқин ва

узоқ чет давлатларга экспорт қилиш ҳисобланади. Бундай меҳнат фаолиятига
аҳолининг эҳтиёжи жуда катта. Ижтимоий сўровларга кўра бу соҳада таклиф талабдан

15-

20 марта катта. Шуни таъкидлаш керакки, кишилар чет элга фақат камбағал

бўлганликлари ёки ўз уйларида иш топа олмаганликлари учунгина ёки бўлмаса фақат
моддий таъминотни уйлаб чет элда ишлашга интилишмайдилар. Меҳнат алмашинуви
объектив воқелик ҳисобланади. Унда асосан янгиликларни билишга, замонавий
технологияларда қатнашиш, илғор тажрибалар орттиришга интилувчи ва умуман
дунёни турист сифатида томоша қилмоқчи бўлмаган ёшлар қатнашадилар.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига кўра 2017

йилда 1,3 миллиондан ортиқ фуқаролар хорижий давлатларда меҳнат қилганлар, бу
жами иқтисодий фаол аҳолининг 8,2 фоизини ташкил этади

[5]

. Бундай ҳолат ташқи

меҳнат миграцияси масалаларига давлат даражасида янада жиддийроқ эътибор
қаратиш, уни тартибга солиш бўйича мавжуд механизмларни доимий равишда
такомиллаштириб боришни талаб қилади.

Ушбу муҳим вазифаларни

-

ташқи меҳнат миграциясининг омиллари,

йўналишлари ва натижалари ҳамда унда иштирок этаётган меҳнат ресурслари бўйича
аниқ маълумотларга эга бўлмасдан ҳал этишнинг имкони мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майда қабул қилинган

“Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини
ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 3001

-

сонли қарори

[2]

билан тасдиқланган

“Меҳнат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли бандлигини
таъминлаш бўйича комплекс чора

-

тадбирлар дастури”да Халқаро Меҳнат

Ташкилотининг меҳнат мигрантлари тўғрисидаги 97

-

сонлм Конвенциясини

[3]

ратификация қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш белгиланган. Ушбу Конвенцияда
мигрантларнинг меҳнат фаолияти, уларнинг мол

-

мулки ва оила аъзолари билан

боғлиқ бўлган барча жиҳатлар қамраб олинган.

Бундан

ташқари,

юқоридаги

қарорга

мувофиқ

“Аҳоли

бандлигига

кўмаклашувчи нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) фаолияти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

4

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

тўғрисида”ги қонун хусусий рекрутинг агентликлари фаолиятини қонун билан
тартибга солиш, шунингдек, меҳнат мигрантларининг ҳам ички ҳам ташқи ноқонуний
миграция оқимларининг сонини кескин камайтириш имконини беради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ташқи меҳнат

миграцияси фаолиятини тартибга солиш мақсадида “Меҳнат миграцияси
тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши
натижасида меҳнат мигрантларининг қонуний манфатлари ва ҳақ

-

ҳуқуқлари ҳимоя

қилиниши таъминланади ҳамда фуқароларнинг хорижий давлатларда ишга
жойлашиш жараёнлари тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда меҳнат фаолиятини амалга

оширишлари ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистондаги меҳнат фаолиятини
ташкил этишлари учун қонуний асос яратилади ва бошқариб бўлмайдиган ноқонуний
миграция фаолиятлари бартараф этилади.

“Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши республиканинг

меҳнат мигрантларининг халқаро

-

ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш механизмла

-

рини жорий этишга асос бўлади ва Ўзбекистон Республикаси миграция сиёсатининг
фундаментал ўзаги ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, шунингдек Иқтисодиёт ва Ташқи ишлар

вазирликлари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили
томонидан “Ўзбекистон Республикаси ва БМТ ўртасида ҳамкорликни янада
ривожлантиришга қаратилган 2017

-

2020 йилларга мўлжалланган йўл харитаси чора

-

тадбирлар режа”си имзоланган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа бир қатор тегишли

вазирлик ва идораларга Ўзбекистоннинг Халқаро миграция ташкилотига кириш
имкониятларини баҳолаш, шунингдек 2020 йилга қадар одам савдосига қарши
курашиш, меҳнат миграциясини тартибга солиш, ўзбек меҳнат мигрантларининг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ташкилотнинг бошқа йўналишлари бўйича кўшма
лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Шуларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2007 йил 15 майдаги “Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет
элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни
такомиллаштириш тўғрисида”ги 97

-

сонли қарори

[4]

қабул қилинган. Ушбу қарорнинг

4-

бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги ҳар йили меҳнат мигрантлари билан чуқурлаштирилган социологик
тадқиқотларни ўтказиб боради.

Ўрганишлар доирасида амалга оширилган таҳлиллар меҳнат миграцияси

иштирокчиларининг ижтимоий

-

демографик таркиби, ташқи меҳнат миграция

жараёнлари омиллари, йўналишлари, географиясини аниқлаш, мигрантларнинг
хориждаги яшаш, меҳнат шароитлари, даромадларини баҳолаш, уларнинг келгуси

режалари, ўзлари яшайдиган жойдаги иш топиш имкониятлари хусусидаги, меҳнат
миграцияси жараёнларини тартибга солиш юзасидан фикр ва таклифларини ўз ичига
олган.

Таъкидлаш жоизки, меҳнат миграцияси жараёнларида ёшлар ва аёлларнинг

иштирокини алоҳида ўрганиш мақсадида ўрганишлар доирасида мазкур гуруҳларни
мумкин қадар кенгроқ қамраб олиш вазифаси қўйилганлиги боис, мигрантлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

5

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

таркибида уларнинг улуши олдинги йилларда ўтказилган ўрганишларга қараганда
бир қадар ошишига сабаб бўлди. Хусусан, сўровда қатнашган мигрантларнинг деярли
тўртдан уч қисмини 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этиб, уларнинг
ўртача ёши 33,4 ёшга тенг бўлган (1

-

расм

).







1-

расм. Мигрантларнинг ёш гуруҳлари бўйича маълумот, фоизда

Шу билан бирга, 19 ёшгача бўлганларнинг ташқи меҳнат миграцияси

жараёнлардаги иштироки сўнгги 5 йил ичида сезиларли даражада камайганини
кузатиш мумкин. 2012 йилда меҳнат мигрантлари таркибида бу ёшдагиларнинг
улуши 1,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 0,4 фоиз бўлган.

Сўнгги ўрганишлар натижаларига кўра, меҳнат мигрантларининг асосий қисмини

эркаклар

ташкил

этган

бўлиб,

улар

жами

меҳнат

мигрантларининг

80,9 фоизига тенг бўлган (2

-

расм). Аёл мигрантлар эса 19,1 фоизга тенг бўлиб, 2016

йилги кузатувларга нисбатан 3,7 пунктга ортган. Бунинг асосий сабаби, юқорида қайд
этиб ўтилганидек, аёлларга алоҳида урғу бериб ўрганиш билан боғлиқдир. Аёл

-

мигрантларга алоҳида эътибор берилиши улар ўртасида юз бериши мумкин бўлган
салбий ҳолатларни чуқурроқ ўрганиш ва уларга ечим топиш бўйича таклифлар ишлаб
чиқишдан иборат.

[5]













2-

расм. Мигрантларнинг жинси бўйича маълумот, фоизда

0,4

42,0

32,2

18,8

6,6

19 ёшгача

20-

29 ёш

30-

40 ёш

41-

50 ёш

51 ёш ва ундан катта

2012

йил

2013

йил

2016

йил

2017

йил

86,1

87,1

84,6

80,9

13,9

12,9

15,4

19,1

Эркак

Аёл


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

6

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Кузатишлардан шу нарса маълум бўлдики, сўнгги йилларда ташқи меҳнат

мигрантлари орасида аёлларнинг миқдори маълум даражада ошиши Туркия
давлатига бориб ишлаётган аёллар салмоғи сезиларли даражада ошиб бораётгани
билан боғлиқ. Туркияга борувчи меҳнат мигрантлари орасида аёллар эркакларга
нисбатан анча юқори бўлиб, жами аёл мигрантларнинг 17,6 фоизини ташкил этган. Бу
кўрсаткичнинг сўнгги йилларда ошиб боришига мазкур давлатда меҳнат фаолиятини
юритиш нисбатан хавфсизлиги, иш ҳақининг юқорилигидан ташқари, миллатлар
ўртасида дўстона муносабат, умумий ўтмиш, ўхшаш урф

-

одатлар, ягона дин ва

ақидалар каби бир қатор муҳим жиҳатлар омил бўлмоқда.

МДҲ

миқёсида меҳнат миграцияси бирдам меҳнат маконини, ўзига хос

аҳолининг сафарбар ва лаёқатли қисми ҳисобига шаклланган муқобил бандлик
муҳитини яратади.

Меҳнат миграцияси оғир иқтисодий шароит ва аҳолини иш билан

таъминлашнинг аввалги тизимини тубдан ўзгартириш рағбатлантирувчи янада
жўшқин ва салмоқли миграциявий оқимини ўзида ифодалайди. Меҳнат
миграциясининг оммавийлиги барча давлатларга хос. Бу Ўзбекистонни ҳам четлаб
ўтмади.

Ўзбекистонда меҳнат миграцияси Иттифоқ тарқалгунга қадар ҳам бўлган ва

республика ичида, масалан “чегарачи”ларнинг жанубий ҳудудларга пиёз, гуруч
етиштириш учун бориши, бўлганидек унинг ташқарисида ҳам кузатилган. Ташқи
меҳнат миграцияси ташкиллаштирилган шаклларда, яъни янги қурилишларда
қатнашиш, корхоналарда ишчиларни танлаб ишлашга юбориш ва бошқалар ҳамда
ташкиллаштирилмаган

шаклларда,

асосан

бошқа

республикаларда

мева–

сабзавотларни сотиш амалга оширилган.

1-

жадвал.

Мигрантларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошираётган давлатлардаги ижтимоий

таркиби, фоизда

Улуши

эркаклар

аёллар

1

Россия Федерацияси

81,0

67,3

2

Қозоғистон

12,3

10,0

3

МДҲнинг бошқа давлатлари

0,5

0,6

4

Туркия

2,5

17,6

5

Жанубий Корея

2,4

1,4

6

Бирлашган Араб Амирликлари

0,2

1,6

7

Бошқа осиё давлатлари

0,3

0,8

8

Европа давлатлари

0,4

0,1

9

Америка Қўшма Штатлари

0,3

0,4

10

Бошқа давлатлар

0,1

0,3

Маълум миқёсда одатда иқтисодиётнинг турли соҳаларида мутахассислар

қатнашадиган халқаро меҳнат миграцияси ҳам рўй берган. Табиийки давлатлараро
шартномалар доирасида амалга ошириладиган, ташкил этилган миграция бўлган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

7

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Бугунги кун меҳнат миграцияси аввалгисидан, кўлами, тавсифи ва унинг
қатнашчилари таркиби билан фарқланади.

Ўзбекистонда ташқи меҳнат

миграциясини фаоллаштириш –

бу вақт талаби, бу

меҳнат бозорида катта мутоносибликни таъминловчи соғломлашаётган иқтисодиёт
шароитида табиий ҳолдир.

Бугунги кунда ҳеч бир давлат иқтисодиётда жаҳон ҳамжамиятидан ажралган

ҳолда ютуққа эриша олмайди. Иқтисодиёт соҳасидаги умумий жараёнлар,
капиталнинг бошқа жойга ўтишининг ўсиши, давлатлараро иқтисодий, савдо,
молиявий

алоқаларнинг

кенгайиши,

ишлаб

чиқаришнинг

рўй

бераётган

интернационаллаш

жараёни

миллий

меҳнат

бозорлари

интеграциясини

чуқурлаштириш, халқаро меҳнат миграцияси соҳасида жараёнларни фаоллаштириш
билан қўшиб олиб борилади.

Кўп сонли давлатлар дунё миграцияси таъсирига жалб қилинмоқда ва халқаро

ишчи кучи алмашинувида иштирок этмоқда. Халқаро меҳнат миграцияси замонавий
жаҳон хўжалиги тизимининг ажралмас қисми, кўпчилик давлатларнинг тирикчилик
меъёрига айланган.

Хулоса ва таклифлар

Олиб борилган таҳлилларга кўра Ўзбекистонда ташқи ишчи кучи миграциясини

фаоллаштириш –

бу вақт талаби, бу меҳнат бозорида катта мутаносибликни

таъминловчи соғломлашаётган иқтисодиёт шароитида табиий ҳолдир. Республикага
хорижий ишчи кучини жалб этиш жараёни иқтисодий ўзини оқлаган ва мақсадга
мувофиқдир, иш берувчиларга ва умуман иқтисодга фойдали бўлган меҳнат
ресурсларидан фойдаланишга мослашувчанлик элементини беради.

Бугунги кунда ҳеч бир давлат иқтисодиётда жаҳон ҳамжамиятидан ажралган

ҳолда ютуққа эриша олмайди. Иқтисодиёт соҳасидаги умумий жараёнлар,
капиталнинг бошқа жойга ўтишининг ўсиши, давлатлараро иқтисодий, савдо,
молиявий

алоқаларнинг

кенгайиши,

ишлаб

чиқаришнинг

рўй

бераётган

интернационаллаш

жараёни

миллий

меҳнат

бозорлари

интеграциясини

чуқурлаштириш, халқаро меҳнат миграцияси соҳасида жараёнларни

фаоллаштириш

билан қўшиб олиб борилади.

Юқорида таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг халқаро ишчи кучи бозорида

қатнашуви унинг демографик кўрсаткичлари –

аҳолининг юқори суръатларда ўсиши,

ишчи кучи ресурсларининг умумий сонида ёшлар улушининг юқорилиги бир
томондан, уларнинг маълумоти, савия даражаси юқорилиги бошқа томондан
ажралиб туради. Республикамизнинг халқаро ишчи кучи миграцияси жараёнларида
фаол иштирок этиши унинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви ва бошқа бир
қанча иқтисодий афзалликларга эга бўлишига имконият яратади. Бунинг натижасида:

Биринчидан, маҳаллий ишчи кучи бозорида маълум даражада талаб ва таклиф

мувозанатига эришилади. Чунки, республикадаги демографик вазият ички бозорда
ишчи кучи таклифининг ўсиб боришига мунтазам кучли таъсир кўрсатади.

Иккинчидан, мигрант ишчилар хориж корхоналарида ишни ташкил этиш, уни

бошқариш, бозор иқтисодиётида унумли меҳнат қилиш ва тегишли замонавий
билимларни ўрганиб, тажриба ва малакаларини бойитиб қайтади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

8

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Учинчидан, ишчи кучини экспорт қилиш республикага келиб тушадиган валюта

тушумларининг ўзига хос манбаи бўлиб қолиши ва ушбу маблағ ҳисобига янги иш
жойлари барпо этишида фойдаланиш имконияти яратилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик

соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти
самарадорлигини тубдан ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 5052

-

сонли

фармони.

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майда қабул

қилинган “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
фаолиятини

ташкил

этиш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

3001-

сонли қарори

.

2.

“Меҳнат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли

бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора

-

тадбирлар дастури”да Халқаро

Меҳнат Ташкилотининг меҳнат мигрантлари тўғрисидаги 97

-

сонли Конвенцияси.

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 15 майдаги

“Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон
Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 97

-

сонли қарори

.

4.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

2017 йил таҳлилий маълумотлари.

5.

Трудовая миграция в СНГ: социальные и экономические эффекты. /Отв. ред.

Зайончковская Ж.А.

-

М.: ИНП РАН, 2003

6.

Трудовая миграция в Республике Узбекистан: социальные, правовые и

гендерные аспекты: Сб.ст. /Отв. ред. Абдуллаев Е.В.

-

Т., 2008.

-

204 с.

7.

Николаева И.П. «Мировая экономика”. Третье издание. Издательство

“Unity”, 2006.

8.

Ионцев В.А. Международная миграция населения: теория и история

изучения. –

М., 2005.

9.

Абдураҳмонов Қ.Х.

Меҳнат иқтисодиёти. Дарслик. Т.

:

2009й.

10.

International Migration Outlook 2009. - Paris: OECD, 2009, p. 73, ANNEX I. A2.

Библиографические ссылки

'Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Бандлик сохдсида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва мех,нат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тутрисида"ги 5052-сонли фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майда кабул цилинган "Узбекистон Республикаси Бандлик ва мех,нат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тугрисида"ги 3001-сонли карори.

"Ме^нат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аколи бандлигини таъминлаш буйича комплекс чора-тадбирлар дастури"да Халцаро Ме^нат Ташкилотининг ме^нат мигрантлари тутрисидаги 97-сонли Конвенцияси.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Мах,камасининг 2007 йил 15 майдаги "Менат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Узбекистон Республикаси фуцароларини кисобга олишни такомиллаштириш тутрисида"ги 97-сонли карори.

Узбекистон Республикаси Бандлик ва ме^нат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил та^лилий маълумотлари.

Трудовая миграция в СНГ: социальные и экономические эффекты. /Отв. ред. Зайончковская Ж.А.- М.: ИНП РАН, 2003

Трудовая миграция в Республике Узбекистан: социальные, правовые и гендерные аспекты: Сб.ст. /Отв. ред. Абдуллаев Е.В.- Т., 2008.- 204 с.

Николаева И.П. «Мировая экономика". Третье издание. Издательство "Unity", 2006.

Ионцев В.А. Международная миграция населения: теория и история изучения. - М., 2005.

Абдура^монов Ц.Х. Ме^нат иктисодиёти. Дарслик. Т.: 2009Й.

International Migration Outlook 2009. - Paris: OECD, 2009, p. 73, ANNEX I. A2.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов