Роль и значение системы непрерывного образования в подготовке конкурентоспособных кадров

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
136-145
10
2
Поделиться
Нуримбетов, Р., & Абдурахмонова, Г. (2018). Роль и значение системы непрерывного образования в подготовке конкурентоспособных кадров. Экономика и инновационные технологии, (2), 136–145. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9697
Равшан Нуримбетов, Ташкентский Архитектурно-Строительный Институт

проректор по научной работе, к.э.д., профессор

Гулнора Абдурахмонова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

начальник отдела, к.э.д.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены суть и содержание непрерывного образования, его организационные формы и принципы, а также роль и значение непрерывного образования в подготовке онкурентоспособных кадров в развития формировании интеллектуального и профессионального развития человека в условиях глобализации. Проанализированные тенденции и даны рекомендации по реформированию непрерывного образования республике.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

РАҚОБАТБАРДОШ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ

ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Нуримбетов Равшан Ибрагимович,

ТАҚИ илмий ишлар бўйича проректори, и.ф.д., профессор

E-mail:

r.i.nurimbetov@bk.ru

Абдурахмонова Гулнора Қаландаровна,

ТДИУ кафедра мудири, и.ф.д.

E-mail:

0803.uz@maii.ru

Аннотация:

Мақолада узлуксиз таълимнинг мазмун

-

моҳияти, уни ташкил

этиш шакллари ва тамойиллари ҳамда глобаллашув шароитида рақобатбардош
кадрлар тайёрлашда узлуксиз таълимнинг инсонларнинг шахсий ва касбий
ривожланишдаги

тутган

ўрни

ва

аҳамияти

ёритилган.

Шунингдек

,

республикамизда узлуксиз таълим тизимини ислоҳ этиш тенденциялари таҳлил
қилиниб, тавсиялар берилган.

Аннотация:

В данной статье рассмотрены суть и содержание непрерывного

образования, его организационные формы и принципы, а также роль и значение
непрерывного образования в подготовке конкурентоспособных кадров в развития
формировании интеллектуального и профессионального развития человека в
условиях глобализации. Проанализированные тенденции и даны рекомендации по
реформированию непрерывного образования республике.

Abstract:

The essence and content of continuous education, its organizational forms

and principles, as well as the role and importance of continuous education in preparation of
competitive personnel in development of formation of intellectual and professional
development of person in the context of globalization are considered in this article.There
analyzed trends and recommendations on reforming the continuous education of the
republic.

Калитли сўзлар:

таълим, узлуксиз таълим, “узлуксиз таълим”

концепцияси,

узлуксиз таълим тизими, таълим шакллари, ҳаёт

давомида таълим олиш,

инновацион жамият.

Кириш

Бугунги замонавий жамиятда инсон фаолиятининг энг кенг соҳаларидан бири

-

бу

таълим ҳисобланади. Охирги йилларда таълимнинг ижтимоий роли ортиб, дунёнинг
аксарият давлатларида таълимнинг барча турларига бўлган муносабат ўзгарди.
Таълим ижтимоий ва иқтисодий тараққиётнинг бош, етакчи омили сифатида
қаралмоқда. Бундай эътиборнинг сабаби замонавий жамиятнинг энг муҳим қадрияти
ва асосий капитали

-

бу

янги билимларни излаш, эгаллаш

ва ностандарт қарорлар

қабул қилишга қодир бўлган инсон ҳисобланади. Шундай экан, ҳозирги даврда таълим
шахс ва жамиятни ривожлантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув ва кескин рақобатчилик кучайиб бораётган

шароитда инсоннинг олдинги даврдаги бутун ҳаёт

учун таълим олиш эмас, балки бутун

ҳаёти

давомида узлуксиз таълим олиш

заруратини келтириб чиқармоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар

таҳлили

Баъзи бир манбаларга кўра, таълимнинг узлуксизлиги тўғрисидаги илк ғояларни

баъзи бир Ғарб тадқиқотчилари ҳатто Суқрот, Афлотун, Аристотель ва Сенеканнинг
инсоннинг доимий равишда маънавий такомиллашуви ҳақидаги диний

-

фалсафий

тасаввурларида ва илмий асарларидан ҳамда

бунга ўхшаш ғояларни муқаддас

ислом

динимизда ҳам учратишимиз мумкин. Узлуксиз таълим ғоясининг пайдо бўлиши ўз
навбатида

,

бир томондан педагогик концепция сифатида, бошқа томондан эса,

амалиётнинг натижасида пайдо бўлган.

Умуман, бугунги кун тушунчасидаги катталар таълими ривожланиши

XIX асрдаги

саноат инқилоби натижасида фан, техника, ижтимоий

-

иқтисодий муносабатлардаги

ўзгаришлар оқибати билан боғлиқ.

“Узлуксиз таълим” концепцияси биринчи марта ЮНЕСКОнинг 1965 йилдаги

форумида таниқли назариётчи П. Лангранд томонидан ўртага ташланиб сезиларли
даражада назарий ва амалий резонансга сабаб бўлди ва натижада ўтган асрнинг

60

йиллари охирига келиб мазкур ибора илмий таҳлилнинг махсус предметига айланди.
Узлуксиз таълимни халқаро даражада ўрганишнинг устуворликлари ўз ичига таълим
тизимининг узлуксизлигини таъминловчи узлуксиз касбий таълим, қўшимча таълим

,

катталар таълими, аҳолининг ҳимоя қилинмаган қатлами таълимини

ва

иқтисодий

моделларни қамрайди[11].

Узлуксиз таълим тизимининг ривожланиши, унинг ўзига хос хусусиятларини

илмий жиҳатдан тадқиқ этишга сезиларли даражада ҳисса қўшган МДҲ олимларидан
С.Г.Вершловсий, Н.В.Василенко, С.М. Вишнякова, В.И.Ильина, О.М. Никандров, В.И.
Подобеда ва бошқаларнинг номларини келтириб ўтиш мумкин.

Замонавий илмий адабиётларда узлуксиз таълим борасида бир

-

биридан

фарқланувчи бир неча нуқтаи назарларни учратиш мумкин. Улардан энг кўп
учрайдиганлари: “узлуксиз таълим

-

бутун ҳаёт

давомида эгаллайдиган таълим”,

“узлуксиз таълим

-

катталар учун таълим”, “узлуксиз таълим

-

бу узлуксиз касбий

таълим” каби иборалар қўлланилса, жаҳон педагогикасида узлуксиз таълим бир нечта
атамалар билан изоҳланиб улар ичида “давом этувчи таълим”, “ҳаёт

давомида ўқиш”,

“доимий ўқиш” иборалари кенг қўлланилади.

Тадқиқот методологияси

Рақобатбардош кадрлар тайёрлашда узлуксиз таълим тизимининг ўрни ва

аҳамиятини илмий мушоҳада, абстракт

-

мантиқий, қиёсий ва тизимли таҳлил, тизимли

ёндашув, анализ ва синтез, тарихийлик тамойиллари асосидаги усуллардан
фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ўтказилган

таҳлилларга кўра, давлат учун узлуксиз таълим ҳар бир шахснинг

касбий ва умумий ривожланиши учун мақбул шарт

-

шароитларни таъминлаш

борасидаги ижтимоий сиёсатнинг етакчи соҳаси ҳисобланса, жамият учун эса,
узлуксиз таълим ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг муҳим шарти,
мамлакат ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш жараёнини тезлаштирувчи ҳамда унинг

касбий ва маданий салоҳиятини ошириб борувчи механизм ҳисобланади. Жаҳон
ҳамжамияти учун узлуксиз таълим халқаро ҳамкорлик асосида миллий маданиятларни
ва умуминсоний қадриятларни сақлаш, ривожлантириш ва ўзаро бойитиш усули
ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Бу, энг аввало, билимларни эгаллаш

ва

ўрганиб олишни талаб этади. ЮНЕСКОнинг

“Таълим –

яширин хазина” (“Learning: The Treasure Within”) деб номланган XXI аср учун

таълим бўйича халқаро комиссиясининг маърузасида илмий тараққиёт ҳамда
иқтисодий ва ижтимоий фаолиятнинг янги шакллари бутун ҳаёт

давомида ўқишни

талаб этаётгани алоҳида таъкидланади.

Маърузада бутун ҳаёт

давомида таълим олиш тўрт устунга таяниши

лозимлиги

таъкидланади

(1

–расм):

1.3

–расм. ЮНЕСКОнинг бутун ҳаёт

давомида таълим олиш

устунлари[16]

1.Билишга ўрганиш

. Бу шахснинг кенг умумий маданиятини фанларнинг

чекланган соҳасида билимларни чуқур эгаллашни назарда тутади. Шахснинг умумий
маданияти таълим олишни рағбатлантиради, унинг

билимини муттасил ошириб

боришга ўргатади. Бу, шунингдек, узлуксиз таълим туғдирган имкониятлардан
фойдаланган ҳолда ўқишни ўрганишни ҳам кўзда тутади.

2.

Ишлашни ўрганиш

. Ҳар бир шахс фақат касб малакасини эгаллабгина

қолмасдан, айни пайтда турли вазиятларда оқилона қарор қабул қилиш ва жамоа
билан бирга ишлай олиш кўникмаларини шакллантирган компетентликка эга бўлиши
керак.

Шунингдек, шахс ҳаёти давомида дуч келадиган турли ижтимоий ёки ишлаб

чиқариш муҳитида меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳам ўрганиши керак.

3. Биргаликда яшашга ўрганиш

. Умумий лойиҳаларни амалга ошириш, ҳур

фикрлилик, ўзаро англашув, келишиш қадриятларини ҳурмат қилган ҳолда можароли
вазиятларни ҳал қилишда бевосита ана шу фазилат асқотади.

4. Яшашни ўрганиш

. Бу ўз шахсини камол топтириш, мустақил фикрга эга бўлиш,

шахсий масъулият демакдир. Шунинг учун таълимда инсоннинг ушбу фазилатларини
ривожлантирадиган барча воситалардан: хотира, мушоҳада юргизишга қодирлик,
эстетик дид, жисмоний имкониятлар, алоқа

қилишга қодирлик ва ҳоказолардан

самарали фойдаланилиши лозим.

Умуман олганда, узлуксиз таълим шахс ва жамиятнинг мос эҳтиёжлари давлат ва

жамият институтлари ва ташкилий таъминловчи тизим орқали шахснинг бутун ҳаёти
давомидаги

таълим

(умумий ва касбий) салоҳиятининг ўсиш жараёни билан кечади.

Узлуксиз таълим

ижодкор, ижтимоий фаол, креатив, маънавий бой шахсни

шакллантирувчи ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашда олдинда

БУТУН УМР ДАВОМИДА ЎҚИШНИНГ

УСТУНЛАРИ

Билишга

ўрганиш

Ишлашни

ўрганиш

Биргаликда

яшашга

ўрганиш

Яшашни
ўрганиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

боришлик учун зарур шароитлар яратади. Таълимнинг турларига ўз навбатида
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб

-

ҳунар, олий, олий

ўқув юртидан кейинги

таълим

,

кадрлар қайта тайёрлаш

ва малакасини

ошириш

ва

мактабдан ташқари

таълимни киритиш мумкин.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин жаҳон ҳамжамиятинининг тенг

ҳуқуқли субъекти ва ажралмас бир қисми сифатида инсон ҳуқуқлари ва
эркинликларига риоя этилишини, жамиятнинг маънавий янгиланишини, стратегик
ривожланиш, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишни таъминлайдиган демократик кучли
ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини қурмоқда.

1997 йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун

[1] ва

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури

[2] мамлакатда таълим ва кадрлар тайёрлаш

тизимини жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик
ҳуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мослашнинг ҳуқуқий

асосларини яратди.

Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва

маънавий

-

ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим

тизими орқали ҳар томонлама баркамол шахс фуқарони шакллантиришни назарда
тутади. Шу тарзда фуқаронинг энг асосий конституциявий ҳуқуқларидан бири бўлган
билим олиш, ижодий қобилиятни намоён этиш, интеллектуал жиҳатдан ривожланиш,
касби бўйича меҳнат қилиш ҳуқуқи рўёбга чиқарилади.

Республикамизда узлуксиз таълим тизими ва кадрлар тайёрлашнинг

давлат ва

нодавлат таълим муассасаларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва уларни изчил
ривожлантириш давлат йўли билан бошқариб борилади. Ўзбекистон Республикаси
томонидан инсон ҳуқуқлари, таълим, бола ҳуқуқи соҳасидаги шартномалар ва
конвенцияларнинг бажарилиши, кадрлар тайёрлаш соҳасида жаҳон илғор
тажрибасини ҳисобга олиш узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг барча
жиҳатларига дахлдор бўлиб, унинг ривожланиш омилларидан биридир.

Ўтган йилларда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнида республикамизда

мустаҳкам ҳуқуқий, ташкилий, моддий

-

техник база яратилди, бу интеллектуал

салоҳияти юқори ва баркамол ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялашнинг мазмунини
янгилашга кўмаклашди. Мустақиллик йилларида республикамизда таълим

-

тарбия

тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор
йўналишлари даражасига кўтарилди. Бироқ, ўтказилган таҳлиллар мактабгача таълим
соҳасида олиб борилаётган ишларнинг самараси ва натижаси етарли даражада
эмаслигини кўрсатмоқда

[7].

Шу билан бирга, умумий ўрта ва ўрта махсус,

касб

-

ҳунар

таълими ривожланишини таҳлил қилиш натижалари тизимнинг бугунги кун
талабларига жавоб бермаслигини ва туб ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатди[8].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 октябрдаги Ф

-4724-

сон

фармойиши билан ташкил қилинган Ишчи гуруҳ томонидан олий таълим тизимидаги
ҳолатни ўрганиш натижаларига кўра, бир қатор олий таълим муассасаларида ҳали ҳам
илмий

-

педагогик салоҳиятнинг пастлиги, таълим жараёнларини ахборот

-

услубий ва

ўқув адабиётлари билан таъминлаш замонавий талабларга жавоб бермаслиги,
уларнинг моддий

-

техника базасини тизимли янгилашга эҳтиёж мавжудлиги

аниқланди.

Олий таълим тизимида ўз йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий

-

таълим

муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

хорижий тажрибаларини жорий этиш, айниқса, истиқболли педагог ва илмий
кадрларни хорижнинг етакчи илмий

-

таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш

ва малакасини ошириш борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмаяпти

[5].

Таҳлилларнинг кўрсатишича, охирги йилларда ўқитувчилар, педагоглар ва

тарбиячиларнинг каттагина қисми яхши тайёргарлик кўрмаганлиги, уларнинг билим ва
касб савияси пастлиги жиддий муаммо бўлиб қолмоқда, малакали педагог кадрлар
етишмаслиги сезилмоқда. Таълим

-

тарбия ва ўқув жараёнларининг таркибини,

босқичларини бир

-

бири билан узвий боғлаш, яъни узлуксиз таълим

-

тарбия тизимини

ташкил қилиш муаммолари ҳал қилинган эмас. Мутахассислар тайёрлаш, таълим

-

тарбия тизими жамиятда бўлаётган ислоҳотлар, янгиланиш жараёнлари талаблари
билан етарли даражада боғланмаган.

Аҳоли турли тоифаларини “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи бўйича касбга

тайёрлаш тизимининг етарли ривожланмаганлиги аксарият катта ёшли аҳоли,
шунингдек, ишсиз ёшлар ва ногирон шахсларнинг меҳнат бозорида кераксиз бўлиб
қолишига олиб келмоқда

[8].

Шу билан бирга, ислоҳотлар амалга оширилган йилларда умумий ўрта,

шунингдек, ўрта махсус, касб

-

ҳунар таълимини ривожлантириш, 12 йиллик мажбурий

таълимга ўтиш натижаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳозирги ўрта махсус, касб

-

ҳунар таълими тизими бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини ва тубдан ислоҳ
қилишга муҳтож эканлигини кўрсатди

[9].

Умуман олганда, касб

-

ҳунар таълимининг обрўси ҳамда ўқитувчилар,

тарбиячилар ва мураббийларнинг, илмий ва илмий

-

педагог кадрларнинг ижтимоий

мақоми пасайиб бормоқда. Олий малакали кадрлардан самарали фойдаланилмаяпти.
Кадрлар билими ва улар тайёргарлигининг сифатини назорат қилиш ҳамда баҳолаш
тизими ҳозирги замон талаблари даражасида эмас.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимиз олий таълим тизимида кадрлар

тайёрлаш тизимининг демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари талабларига
мувофиқ эмаслиги, ўқув жараёнининг моддий

-

техника ва ахборот базаси етарли

эмаслиги, юқори малакали илмий

-

педагог кадрларнинг етишмаслиги, сифатли ўқув

-

услубий ва илмий адабиётлар ҳамда дидактик материалларнинг камлиги, таълим
тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида самарали ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро фойдали
интеграциянинг йўқлиги кадрлар тайёрлашнинг мавжуд тизимидаги жиддий
камчиликлар сирасига киради.

Республикамиз таълим тизими амалиётидаги мавжуд муаммолар

ҳисобга

олинган ҳолда ҳамда илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида умумий ўрта,
ўрта махсус, касб

-

ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, малакали

кадрлар тайёрлаш учун шарт

-

шароитларни

яратиш, касб

-

ҳунар коллежлари

битирувчилари бандлигини таъминлаш, шунингдек, 2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар
стратегиясини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018

йил 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус

,

касб

-

ҳунар таълими тизимини

тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги ПФ

-5313-

сонли

фармони

қабул қилинди.

Ушбу Фармоннинг қабул қилиниши мавжуд касб

-

ҳунар коллежларининг моддий

-

техника базасидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, малакали ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш,
аҳоли бандлигини таъминлаш ва умуман узлуксиз таълим тизимини янада
ривожлантириш борасидаги

муҳим қадамлардан бири бўлиб ҳисобланади(1

-

расм).

2-

расм. Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизими

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январидаги "Умумий ўрта, ўрта

махсус ва касб

-

ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида"ги

ПФ

-5313-

сонли фармони

.

асосида муаллифлар томонидан ишлаб чиқилди.

Малака ошириш ва

кадрларни қайта

тайёрлаш

Олий таълимдан

кейинги таълим

Таянч докторантура(PHD)

(3 йил)


Олий таълим

Касб

-

ҳунар

таълими

(6 ой

-2

йил )

Умумий ўрта

таълим

Мактабгача

таълим

Бакалавриат (4 йил)

Магистратура (2 йил)

Умумий ўрта таълим

(5-

11 синфлар)

Бошланғич таълим

(1-

4 синфлар)

3 ёшдан 6

-

7 ёшгача

Докторантура (DSc)

(3 йил)

Иқтидорлилар учун

ўрта маҳсус таълим

(10-11

синфлар)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Сабаби жаҳон ва мамлакатимизда рўй бераётган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий

жараёнлар ва инновацион ўзгаришларнинг ривожланиши мос равишда жамиятда
таълим жараёнларини модернизациялашни талаб этади. Узлуксиз таълим бутун
таълимдаги ўзгаришларни шакллантирувчи тизим сифатида

,

меҳнат бозорида

мутахассисларнинг

малакаси ва касбий компетенцияларининг ривожланишини

белгиловчи ва умуман иқтисодиёт ва жамиятнинг ривожланиш даражасини оширувчи
асосий омиллардан бири ҳисобланади. Узлуксиз таълимнинг ривожланиши
шунингдек, илмий

-

техник жараёнлар, ИТТКИни жорий этиш ва инновацион

ўзгаришлар билан изоҳланади.

Инновацион жамиятнинг ўзига хос хусусияти ўзида ҳар хил ёш категориясидаги

инсонлар билимини доимий тизимли равишда тўлдириб бориш ва кенгайтиришни
таъминлайдиган ҳаёт

давомида ва босқичма

-

босқич жараёндан иборат бўлган

узлуксиз таълим ҳисобланади

[12,

14]. Узлуксиз таълимнинг мақсади билимлар

иқтисодиётининг инновацион ривожланиш бўғинининг ажралмас бўғини сифатида
инсоннинг ўзгаришларга ва иқтисодиётни модернизациялашга, касбий ҳаёт, маданият

,

жамият

ва ҳоказоларга мослашиш қобилиятини мустаҳкамлаш сифатида намоён

бўлади

[15, 17].

Мамлакатимизни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор

вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш,
халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур
шарт

-

шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ

-2909-

сонли

қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва

тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий

-

техника базасини

мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, замонавий ўқув

-

илмий лабораториялари,

ахборот

-

коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича Олий таълим

тизимини 2017

-

2021 йилларда комплекс ривожлантириш дастури

[6]

тасдиқланди

.

Таълим сифатини ижтимоий

-

иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар

талабларига мувофиқ юксак даражага кўтариш, шунингдек узлуксиз таълим тизимида
таълим сифатини назорат қилишни янада такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш
сифати ва ўқув жараёни

самарадорлигининг холисона баҳоланишини назорат қилиш

соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
ташкил этилди.

Шу билан бирга, мамлакатни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришда эришилган

суръатлар олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими шароитида
орттирилган тажрибанинг моҳиятини қатор хорижий мамлакатларнинг мазкур
соҳадаги илғор амалиётини ҳисобга олган ҳолда қайта англаш зарурлигини тақозо
этмоқда. Ҳозирги шароитда илмий кадрлар тайёрлаш жараёнини тобора жадал
ривожлантириш ва сифатини ошириш, иқтидорли ёшларни илм

-

фанга кенг жалб

қилиш, олий таълим ва илмий муассасаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва
ундан республиканинг инновацион ривожланишида самарали фойдаланиш
масалалари алоҳида аҳамият касб этмоқда[4]

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Республикада таълим муассасаларининг моддий

-

техник базасини мустаҳкамлаш,

янги таълим муассасалари қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал
таъмирлаш баробарида уларни замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари,
компьютер техникаси, ўқув

-

методик қўлланмалар билан таъминлаш бўйича кенг

кўламли чоралар кўрилмоқда.

Таълим соҳасини ислоҳ этиш борасида

2016-2018

йилларнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг
таълим соҳасига доир етмишдан ортиқ

фармон, қарор ва фармойишлари

қабул

қилинди. Ушбу ғоят муҳим ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимизда таълим тизимини том
маънода сифат жиҳатдан тубдан ўзгариш ва янгилашлар жараёнлари учун асос бўлди.

Хулоса ва таклифлар

Олиб борилган таҳлилларга кўра халқаро стандарт классификацияга мувофиқ

узлуксиз таълимни ташкил этишнинг асосий шакллари қуйидагича тақсимланади:

-

ўз ичига институционал таълим ташкилотларини олувчи расмий таълим

(мактаблар, коллежлар, университетлар ва бошқ.);

-

норасмий таълим, расмий таълимга тааллуқли бўлмаган ҳар қандай таълим

фаолиятини тавсифлайди. Шуни таъкидлаш зарурки, мазкур таълим шакли ўз олдига
таълим олувчиларни аттестациялашни мақсад қилмайди;

-

маълумот берувчи (информал) таълим ўзида узлуксиз таълимнинг бир мунча

инновацион шаклини намоён қилади. Бундай шаклга мисол тариқасида мустақил
таълим

(шахсий даражада) ёки иш жойида ёки оилада

(гуруҳ даражасида) бўлиши

мумкин.

Ҳозирги даврда замонавий таълим эҳтиёжларига жавоб берадиган узлуксиз

таълимнинг роли ва аҳамиятини янгича қараш ва англаш талаб этилади.

Узлуксиз таълим ижтимоий талабларга жавоб бериши лозим бўлиб, улар айнан

қуйидагича:[10,13, 4]

-

анъанавий таълим тизимининг энг яхши анъаналари билан янги таълимни

ташкил этишнинг жаҳон тажрибаси ва илмий технологияларини бирлаштириш;

-

эгилувчан ва башорат қилинувчанлик;

-

даражалар, турлар, фан мазмуни, инсонлар ва давлатнинг таълимга бўлган

эҳтиёжлари, аралаш тармоқлар интеграцияси;

-

замонавий асосий компетентлик ва кўникмаларнинг ривожланиши;

-

инновационлик.

Узлуксиз таълим бугунги глобал иқтисодиёт шароитида ҳар бир инсоннинг бутун

ҳаёти давомида ривожланиб боришининг асосини намоён этувчи сифатидаги
инновацион таълим моделининг энг муҳим концепцияларидан бири ҳисобланади.

Таҳлилларга кўра, ривожланган давлатлар амалиётида ўзини оқлаган қўшимча

таълимда кутиладиган ёндашувлар балансини амалга ошириш сезиларли даражада
енгил ҳисобланади, сабаби унда асосан ўрта ёшдагилар таҳсил олишади. Катта ёшда
таълим олувчилар –

етарли даражада юқори ривожланиш даражасидаги бир мунча

муваффақиятли инсонлардир. Қўшимча таълимнинг ҳар бир янги босқичида
умумжамият аҳамиятидаги мақсадга –

ҳар қандай ёшда ҳаётдаги муваффақияти учун

ҳар бир инсондаги қобилият ва иқтидорни ривожлантиришга сезиларли даражада
тезроқ эришилиши мумкин

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

9

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу мақсадга эришиш учун фикримизча, узлуксиз ва қўшимча таълимнинг

жаҳон амалиётида мавжуд бўлган юқоридаги учта шаклларидан республикамиз
амалиётида фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Бунда асосий тамойиллар қуйидагилар бўлиши лозим:

-

атрофдаги реалликка эмас, балки мамлакат келажагини инновацион жамият

сифатида тасаввур қилишга таяниш;

-

ўз ва ўзганинг бошқа ижобий тажрибаларига тезда мослашиш;

-

таълимда

катта

миқдордаги

фойдали

инновацияларни

яратишни

рағбатлантириш;

-

инсон капиталига инвестицияларнинг дастлаб ҳам таълим олувчи, ҳам

ўқитувчи

сифатидаги киритилиши;

-

узлуксиз таълимнинг инновацион асосда илгарилаб кетувчи сифатида

ривожланиши.

Юқорида таъкидланганлардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, ҳозирги

даврда ҳар бир мамлакат рақобатбардошлиги аввало, унинг таълим ва фан даражасига
боғлиқ. Иқтисодиёт ва жамият ривожланишининг замонавий ҳолати инсон
фаолиятининг касбий ва касбий тайёргарлик сифати даражасига ҳар қачонгидан ҳам
кўпроқ талаблар қўймоқда.

Замонавий ходимнинг маълум бир иш фаолиятига мослик даражасини баҳолаш

борасидаги талаблар доимий равишда ўзгариб ва кучайиб бормоқда. Бунда “Касбий
компетентлик” сифатида унинг нафақат касбий билимлари, малака ва кўникмалари,
балки мантиқий фикрлаши, ташаббускорлиги, уддабуронлиги, гуруҳда ишлаш ва
ҳамкорлик қилишга бўлган қобилияти, маълумотлилиги ва бошқа сифатлари муҳим
аҳамият касб этади.

Умуман олганда, узлуксиз таълим тизими нафақат “ҳаёт

давомида” таълим

механизми сифатида, балки иқтисодиётнинг ўзгаришларига корхона ва муассасалар
кадрлар салоҳиятининг мослашувчанлиги ва сафарбарлигини ошириш, доимий
шахсий ва касбий такомиллашишнинг асосий омили сифатида намоён бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

«Таълим тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни // Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9

-

сон,

225-

модда; 2013 й.,

41-

сон, 543

-

модда).

2.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури // Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11

-12-

сон, 295

-

модда; Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15

-

сон, 150

-

модда; 2013 й., 41

-

сон

,

543-

модда.

3.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

2018 йил 5 январдаги

ахборотномаси, 03/18/456/0512

-

сонли қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси

.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий ўқув

юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги

ПФ

-4958

сонли фармони

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

10

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “ Олий

таълим тизимини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-2909-

сонли қарори.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017

йил

27

июлдаги

“Олий

маълумотли

мутахассислар

тайёрлаш

сифатини

оширишда

иқтисодиёт

соҳалари

ва

тармоқларининг

иштирокини

янада

кенгайтириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ

-

3151-

сонли

қарори

.

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги

“Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПФ

-5198-

сонли фармони

.

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги «Умумий

ўрта, ўрта махсус ва касб

-

ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги ПФ

-5313-

сон

фармони

.

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб

-

ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

фармонига

ШАРҲ

// http://uzlidep.uz/positionparty/82

10.

Андреева А.С. Формирование системы профессионального воспитания

обучающихся в условиях непрерывного образования

//

Устойчивое развитие науки и

образования. 2016. № 3. С.34

-38.

11.

Аношкина В. Л., Резванов С. В. Образование. Инновация. Будущее. 2001.

Раздел. 3. Стадии становления концепции непрерывного образования. URL:

sbiblio.com/biblio/archive/ resvanov_obrasovanie/

12.

Ахмедов А.Э., Смольянинова

И.В., Шаталов М.А. Система непрерывного

образования как драйвер совершенствования профессиональных компетенций//
Профессиональное образование и рынка труда. 2016. №3. С.26

-28.

13.

Захлебаева В.В. Психолого

-

педагогические условия успешной социализации

сфере дополнительного образования детей

//

Синергия. 2016. №3. С.7

-12.

14.

Кизин М.М. Вокальное искусство в пространстве цифровых технологий// В

сборнике: Музыкальное искусство в контексте современных проблем культуры и
образования. Москва, 2016. С.215

-220.

15.

Никитенко Л.И. Самостоятельная работа в системе индивидуального

образовательного маршрута студента// Устойчивое развитие науки и образования.
2016. №3. С.39

-43.

16.

Образование:

сокрытое сокровище. Основные положения Доклада

Международной комиссии по образованию для

XXI

века

//

http://www.ifap.ru/library/book201.pdf.

17.

Тихомирова О.Б., Кобелева Е.М. Организация национально ориентированной

деятельности детей старшего дошкольного возраста в условиях ДОО как средство
поликультурного образования// Синергия

2016.№4. с.14

-18.

Библиографические ссылки

«Таълим тутрисида" Узбекистан Республикаси цонуни // Узбекистан Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда).

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури // Узбекистан Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда; Узбекистан Республикаси цонун хужжатлари туплами, 2007 й., 15-сон, 150-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда.

Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2018 йил 5 январдаги ахборотномаси, 03/18/456/0512-сонли цонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги "Олий укув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тугрисида" ги ПФ-4958 сонли фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги " Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПК.-2909-сонли карори.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда ик,тисодиёт со^алари ва тармокдарининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПК,-3151-сонли кдрори.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизими бошцарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПФ-5198-сонли фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги «Умумий урта, урта махсус ва касб-^унар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПФ-5313-сон фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг "Умумий урта, урта махсус ва касб->^унар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги фармонига ШАР// http://uzlidep.uz/positionparty/82

Андреева А.С. Формирование системы профессионального воспитания обучающихся в условиях непрерывного образования// Устойчивое развитие науки и образования. 2016. № 3. С.34-38.

Аношкина В. Л., Резванов С. В. Образование. Инновация. Будущее. 2001. Раздел. 3. Стадии становления концепции непрерывного образования. URL: sbiblio.com/biblio/archive/ resvanov_obrasovanie/

Ахмедов А.Э., Смольянинова И.В., Шаталов М.А. Система непрерывного образования как драйвер совершенствования профессиональных компетенций// Профессиональное образование и рынка труда. 2016. №3. С.26-28.

Захлебаева В.В. Психолого-педагогические условия успешной социализации сфере дополнительного образования детей// Синергия. 2016. №3. С.7-12.

Кизин М.М. Вокальное искусство в пространстве цифровых технологий// В сборнике: Музыкальное искусство в контексте современных проблем культуры и образования. Москва, 2016. С.215-220.

Никитенко Л.И. Самостоятельная работа в системе индивидуального образовательного маршрута студента// Устойчивое развитие науки и образования. 2016. №3. С.39-43.

Образование: сокрытое сокровище. Основные положения Доклада

Международной комиссии по образованию для XXI века //

http://www.ifap.ru/library/book201.pdf.

Тихомирова О.Б., Кобелева Е.М. Организация национально ориентированной деятельности детей старшего дошкольного возраста в условиях ДОО как средство поликультурного образования// Синергия 2016.№4. с.14-18

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов