Вопросы трудоустройства и повышения конкурентоспособности выпускников высших учебных заведений

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
181-188
7
3
Поделиться
Салимов, А. (2018). Вопросы трудоустройства и повышения конкурентоспособности выпускников высших учебных заведений. Экономика и инновационные технологии, (4), 181–188. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10578
Акмал Салимов, Национальный университет Узбекистана

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрен имеющихся практический опыт работы ведущих вузов республики в области трудоустройства студентов и выпускников. Диспропорции в развитии рынков труда и образовательных услуг, вызванные в период углубления рыночных реформ, привели к дисбалансу между структурой спроса и предложения на рабочую силу, что стало причиной затруднений выпускников высших образовательных учреждений при поиске первого рабочего места.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

1

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ВА

РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Салимов Акмал Алимжонович,

ЎзМУ мустақил тадқиқотчиси

E-mail:

a.salimov@minsport.uz

Аннотация:

Мақолада етакчи олий ўқув юртларининг битирувчиларни ишга

жойлаштириш бўйича республикадаги мавжуд иш тажрибаси ўрганилган. Бозор
ислоҳотларини чуқурлаштириш даврида келиб чиққан меҳнат бозори ва таълим
хизматлари бозори ўртасидаги номувофиқликлар ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф
таркиби ўртасидаги номувозанатга олиб келди. Бу олий таълим муассасалари
битирувчиларининг биринчи иш жойини излашда қийинчиликларга учрашига сабаб бўлди.

Аннотация:

В статье рассмотрен имеющихся практический опыт работы

ведущих вузов республики в области трудоустройства студентов и выпускников.
Диспропорции в развитии рынков труда и образовательных услуг, вызванные в период
углубления рыночных реформ, привели к дисбалансу между структурой спроса и
предложения на рабочую силу, что стало причиной затруднений выпускников высших
образовательных учреждений при поиске первого рабочего места.

Abstract:

In the article the available practical experience of work of leading universities of

the republic in the field of employment of students and graduates is considered. Disproportions in
the development of labor markets and educational services, caused during the period of deepening
market reforms, led to an imbalance between the structure of supply and demand for labor, which
caused difficulties for graduates of higher educational institutions in the search for the first job.

Калит сўзлар:

меҳнат бозори, таълим хизматлари бозори, битирувчилар, ишга

жойлаштириш.

Кириш

Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигига эришиш ва аҳолининг турмуш

даражасини юксалтириш кўп жиҳатдан ишчи кучи бандлигини таъминлаш ва ундан
самарали фойдаланиш билан бевосита боғлиқдир. Шунингдек, бугунги кунда ҳар
қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш нафақат
табиий ресурсларнинг мавжудлигига, балки, биринчи навбатда, замонавий,
технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак билимли ва малакали ишчи кучини
доимий тайёрлаб боришни тақозо этмоқда.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқлар салмоқли бўлди.

Лекин глобаллашув шароитида жаҳонда рўй бераётган ўзгариш ва жараёнлар, барча
соҳаларда рақобатнинг кучайиб бориши янада барқарор тараққиётни таъминлашни
талаб этмоқда. Мана шу талаб янгича ёндашув ва тамойилларни ишлаб чиқиш
зарурлигини юзага келтирмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни амалга ошириш
борасида

мамлакатимизда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017

-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, одамларга
қулай иш шароитлари яратишга алоҳида аҳамият қаратилган. Бу эса, давлатимиз учун
ижтимоий соҳанинг нечоғлик муҳим ўринга эгалигини кўрсатади. Стратегияда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

2

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ижтимоий йўналишда белгиланган бош мақсад, авваламбор, аҳоли бандлиги ва реал

даромадларини босқичма

-

босқич оширишга қаратилган.

Ушбу стратегияда белгиланган вазифалар республика олий таълим

муассасаларининг кўплаб битирувчиларини ишга жойлаштириш ва бандлигини
таъминлаш муаммолари билан ҳам боғлиқдир. Ҳозирги кунда айрим, ҳатто энг
нуфузли олий таълим муассасалари битирувчиларининг мутахассислиги бўйича ишга
жойлашишида ҳам муаммолар кузатилмоқда. Айрим ҳолларда бўш иш жойлари
мавжуд бўлгани ҳолда ишчи кучининг иш берувчи томонидан қўйилаётган
талабларига мос келмаслиги сабабли битирувчилар бандлигининг таъминланмаслиги
ҳолатлари юзага келмоқда.

Бундан ташқари, олинган касблар ва мутахассисликлар ҳар доим ҳам меҳнат

бозоридаги мавжуд ўзгариб бораётган талабга тўлиқ мос келавермайди. Бунинг
натижасида ишсиз қолаётган ёшларнинг салмоғини

ортишига ўз таъсирини

ўтказмоқда. Айни вақтда саноат, савдо ва бошқа кўплаб хизмат кўрсатиш соҳаларида
малакали ишчи кучининг етишмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22

декабрда

Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳоли бандлигини таъминлаш устувор

вазифа қилиб қўйилганлигини ва бу масалага нафақат сон, балки сифат жиҳатидан
ҳам алоҳида аҳамият беришимиз зарур эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Дарҳақиқат, аҳолини, жумладан ёшларни сифатли билим олиши ва ўз

навбатида меҳнат бозорида ўз ўрнига эга бўлган етук ва юқори малакали кадр
сифатида тайёрлаш борасида ҳали ўз ечимини топмаган муаммолар талайгина.

Жумладан, бандликка кўмаклашиш ва ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича олиб
борилаётган иш фаолиятининг эскирган шакл ва усулларидан фойдаланиш
ҳанузгача давом этаётганлиги, бандлик муаммоларини ҳал этишда
расмиятчиликнинг мавжудлиги олий таълим битирувчиларининг бандлигини
таъминлаш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, битирувчилар бандлигини
таъминлашда замонавий усуллардан фойдаланишни йўлга қўйиш, таълим билан
ишлаб чиқариш интеграциясини тўлиқ таъминлаш, илғор хориж тажрибаларини
ўрганиб бориш ва амалиётга жорий этишни таъминлаш, ушбу йўналишда илмий
тадқиқот ишларини амалга оширишни тақозо этмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Бандликни таъминлаш бўйича илмий қарашларни классик назария вакиллари,

яъни Д. Рикардо, А. Смит, А. Маршалллар иш билан тўлиқ бандлик, бозор
иктисодиётининг нормаси, давлатнинг бу жараёнга аралашмаслиги энг яхши сиёсат,
деб ҳисоблаганлар. Жумладан, Д. Рикардо иш ҳақини тартибга солувчи қонунларни
тадқиқ этар экан, иш ҳаки даражаси ишчи кучи таклифига боғлиқлиги тўғрисидаги
қоидани асослаган [2].

МДҲ давлатларининг айрим иқтисодчи олимлари бозор иқтисодиёти

шароитларида меҳнатни тартибга солишни иш билан бандлик сиёсати, “меҳнат”ни
эса “иш билан бандлик”ка тенглаштирадилар, таълим тизимининг амал қилиши ва
ислоҳотлари, ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш масалаларини ўз илмий
изланишларида ёритиб берганлар.

Хусусан, С.В. Андреев иш билан бандликни “ишлаб чиқариш жараёнига

қўшилиш шарти”, деб ҳисоблайди. У бу ёндашувини иш билан бандликка ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

3

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

чиқариш (меҳнат

-

ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ходимни ишлаб чиқариш

воситаси билан боғлаш воситаси), истеъмол (ходим меҳнати моддий жиҳатдан
рағбатлантирилади) ва меҳнат тақсимоти (ходимнинг меҳнат фаолияти бирор
соҳасига бириктириб қўйилиши) нуқтаи назарлари билан асослайди [3].

Жумладан, таълим тизимининг амал қилиши ва ислоҳотлари, ёш

мутахассисларни ишга жойлаштириш масалалари Т.Н.Роденкова, А.А.Кондратьева,
А.А.Климова, Д.С.Расчетноваларнинг асарларида ўрганилган [4].

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар Қ.Х. Абдураҳмонов, Ш.Р. Холмўминов,

Х.П.

Абулқосимов, Д.Х. Набиев, Г.Н. Ахунова, М. Мирзакаримова, У. Рахимовалар

меҳнат бозорининг демографик жараёнлар билан боғлиқлиги, ишсизлик муаммоси,
таълим тизими, таълим хизматлари бозори, таълим тизими ва меҳнат бозори
ўртасидаги ўзаро интеграция муносабатлари борасида илмий изланишлар олиб
борганлар. Жумладан, М.Мирзакаримова

ва

У.Рахимоваларнинг илмий мақолала

-

рида бизнес, давлат ва олий ўқув юртлари ўртасидаги интеграцияни таъминлаш
борасида республикада мавжуд муаммолар ҳамда амалга оширилаётган тадбирлар
таҳлил қилинган, соҳага маркетинг ёндашувини татбиқ этишга қаратилган таклиф

-

тавсиялар ишлаб чиқилган [5].

Юқорида таъкидлаб ўтилган фикрлардан кўриш мумкинки, иқтисодиётни

модернизациялаш босқичида меҳнат бозорининг амал қилиш механизми, таълим
муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, олий

ўқув юртлари

рақобатбардошлигини ошириш

ва уларни ривожланишида жиддий ўзгаришлар

содир бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида таълим муассасалари битирувчиларини,
хусусан, олий ўқув юртлари битирувчилари бандлигини таъминлашда чуқур илмий
изланишлар олиб боришни тақозо этмоқда.

Тадқиқот методологияси

Мазкур тадқиқот ишида мамлакатимиз ҳамда хорижий мамлакатлар

иқтисодчи олимларининг бандликни таъминлаш, унинг аҳамияти, ҳамда
иқтисодиётни ривожлантиришда бандликни таъминлашнинг тутган ўрни бўйича
илмий тадқиқот ишлари, олимларнинг қарашлари ҳамда билдирган фикр
мулоҳазалари ўрганилган ва таҳлил этилган.

Мамлакатимиз олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш,

таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш ва уларни ривожланган
давлатлар таълим муассасалари қаторидан жой олишига эришишнинг асосий
жиҳатлари тадқиқ этилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонининг Таълим
ва фан соҳасини ривожлантириш деб номланган 4.3 бандида меҳнат бозорида
эҳтиёж юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш тизимини кенгайтириш бўйича
алоҳида вазифаларни белгилаб берилиши тадқиқот ишининг муҳимлиги ва
долзарблигини намоён этади.

Тадқиқот давомида юртимиз олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга

жойлаштириш, таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш ва уларни
иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни, битирувчилар бандлигини таъминлаш
борасида амалга оширилаётган амалий тадбирлар, уларнинг натижалари, олий ўқув
юртлари битирувчилари бандлигини ва олий таълимдан кейинги таълимни давом


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

4

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

эттиришлари ҳолати, уларга таъсир этувчи омиллар ҳамда ўзгаришларнинг йиллар
бўйича динамикаларини таҳлил этишда

тизимли ёндашув, статистик, кузатиш ва

қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Меҳнат бозори ва таълим хизматлари бозори ўзаро таъсирининг алоҳида

жиҳатлари, ёшлар бандлиги муаммолари миллий ва хорижий адабиётларда етарли
даражада кенг ёритиб берилган. Бироқ меҳнат бозори ва таълим хизматлари
бозорининг минтақалар кесимидаги олий таълим соҳасидаги ўзаро таъсири, ОТМ
лари битрувчиларини ишга жойлаштириш масалалари янада ўрганишни тақозо
этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий

таълим тизимини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ

-2909

сонли қарорида [1] белгиланган вазифаларнинг самарали ечимини тўлиқ таъминлаш
мақсадида олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва тубдан
такомиллаштириш,

ОТМлари

моддий

-

техника

базасини

мустаҳкамлаш

ва

модернизация қилиш, уларни замонавий ўқув

-

илмий лабораториялари, ахборот

-

коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш мақсадида олий таълим тизимини

2017-

2021 йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди.

2018-

2019 ўқув йилида Ўзбекистонда 60

та ОТМ лари ва уларнинг 19 та

филиаллари фаолият кўрсатмоқда[6]. Таҳлилларимиз кўрсатишича, Ўзбекистонда
керакли касбларни прогнозлаш механизми мавжуд эмас. Мавжуд ахборотлар базаси
амалда етарли даражада шакллантирилмаган ҳамда мамлакат иқтисодиётининг аниқ
касбларга бўлган талабини, айниқса, узоқ муддатли даврга аниқлаш имкониятини
бермайди. Шу сабабли ўқув юртлари ўз битирувчиларига ишга жойлашишда
мустақил равишда ёрдам кўрсатишга уринмоқдалар. Пойтахтнинг кўплаб ОТМ лари
касбга йўналтириш ишлари соҳасида амалий тажрибага эгадирлар.

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг

рақобатбардошлиги

Кўрсаткичлар

2010й.

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

2016 й.

ОТМ

битирувчи

-

бакалаврлари

90,5

91,4

90,0

84,9

86,0

83,6

83,5

ОТМ

битирувчи

-

магистрлари

88,8

89,2

89,8

82,9

84,3

86,4

89,1

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотлари

асосида ҳисобланди.


1-

жадвал

маълумотлари

кўрсатишича,

республикамиз

олий

таълим

муассасаларида битирувчи

-

бакалаврларнинг ишга жойлаштирилганлик даражаси

2016 йилда 83,5% ни ташкил этиб, 2010 йилга нисбатан 7% га пасайди. Бу кўрсаткич
бугунги кунда ОТМ нинг рақобатбардошлик даражасини белгиламоқда ҳамда шу
каби қатор кўрсаткичлар бўйича ҳар йили республикамиз ОТМ ларининг рейтинги
эълон қилинмоқда[6].

Мазкур кўрсаткични алоҳида ОТМ бўйича кўриб чиқадиган бўлсак, Тошкент давлат
педагогика университети (98,3%), Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

5

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

(96,6%), Тошкент архитектура ва қурилиш институти (94,3%), Тошкент кимё

-

технология институти (93,7%) да давлат гранти асосида ўқиганларни тўлов

-

контракт

асосида ўқиганларга нисбатан ишга жойлаштириш даражаси юқори бўлди. Аксинча,
Тошкент ислом университети (16,7%), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия
университети (24,2%), Тошкент Давлат шарқшунослик институтида (23,9%) тўлов

-

контракт асосида ўқиганларнинг ишга жойлашиш кўрсаткичи юқори бўлди.
Маълумотлардан кўриниб турибдики, олий таълим муассасалари орасида рақобат
кураши тобора кучайиб бормоқда [6]. Бунга кейинги йилларда хорижий ОТМ
филиалларининг очилиши ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ҳозирда хорижий ОТМ
лари билан ҳамкорликда 8 та филиал, 22 та қўшма факультет, 46 та иккитомонлама
қўшма дастурларни амалга ошириш орқали кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш
масалалари кўриб чиқилмоқда [5].

2-

жадвал

Республиканинг етакчи олий таълим муассасалари бакалавриат битирувчиларининг

ишга жойлашганлиги ёки таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга кирганлиги

тўғрисида маълумот

(2015-2016-

ўқув йилида битирганлар)

Т/р

ОТМ номи

Жами

битирувч
илар сони

Давлат

гранти

асосида

битирганлар

сафидан ишга

жойлашган

-

лар улуши,%

Тўлов

-

контракт

асосида

битирганлар

сафидан ишга

жойлашган

-

лар улуши, %

Давлат гранти

асосида

битирганлар

сафидан

магистратурага

ўқишга

кирганлар улуши,

%

Тўлов

-

контракт

асосида

битирганлар

сафидан

магистратурага

ўқишга

кирганлар улуши,

%

1.

ТИУ

110

80,9

86,8

16,7

11,8

2.

ЖИДУ

213

75,8

78,4

24,2

21,6

3.

ЎзДЖТУ

1404

96,6

95,9

3,4

3,5

4.

ЎзМУ

1631

74,9

82,3

14,7

8,2

5.

ТДТУ

2642

80,8

83,1

9,4

6,4

6.

ТДИУ

1220

84,5

86,3

12,9

8,9

7.

ТАҚИ

770

94,3

93,9

5,7

6,1

8.

ТАЙЛКЭИ

644

93,2

94,3

6,8

5,7

9.

ТМИ

1173

71,9

85,9

18,9

9,2

10.

ТТЕСИ

829

75,9

74,9

10,2

7,0

11.

ТДШИ

451

70,1

76,0

23,9

15,1

12.

ТКТИ

995

93,7

89,8

6,3

10,2

13.

ТДПУ

1861

98,3

98,6

1,7

1,4

Манба:

ОТМ фаолиятининг асосий кўрсаткичлари. Статистик тўплам (2016

-

2017 ўқув

йили). –

Т.: 2017.

127-

б.

Кейинги йилларда республикамиз ОТМ ларини нуфузли халқаро рейтингга

киритиш бўйича ишлар кучайтирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги жаҳон университетлари рейтингини белгилаб берувчи
нуфузли QS компанияси билан ОТМ ларини халқаро рейтингга киритиш бўйича
яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. 2018

-

2019 ўқув йилида ОТМ ларида ўқув жараёни

янгидан такомиллаштирилган меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этилади. Бунда
талабалар билимини баҳолашнинг замонавий, шаффоф ва адолатли усулларини, шу
жумладан, педагогнинг якуний назорат жараёнларидаги иштирокини истисно


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

6

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

этадиган тизимни жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилмоқда. “Устоз

-

шогирд” тизимини янгича шаклда жорий этиш, педагог ходимларни танлов асосида
ишга қабул қилишдаги янгича механизмлар таълим сифатини ва ОТМ лари
рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Республикамиз ОТМ лари томонидан битирувчиларни ишга жойлаштириш

бўйича олиб борилаётган ишларнинг сифати яхшиланиб бормоқда. Масалан, Тошкент
Давлат иқтисодиёт университетида ҳар йили карьера куни ўтказилади. Республика ва
хорижлик банк, суғурта, IT

-

соҳа компаниялари ҳамда аудиторлик ва консалтинг

фирмалари ҳамда бошқа иш берувчилар ташкилот вакиллари таклиф қилинади. Улар
талабаларга ўзларининг битирувчиларга қўяётган талаблари ҳақида гапириб
берадилар. Махсус сайтда иш берувчиларнинг таклифлари жойлаштирилади.
Талабалар ва битирувчиларнинг карьераси энг кичик ўриндан бошланади. Ушбу
таълим муассасасида ёш мутахассисларни танлаб олиш ва ривожлантириш
дастурларига

бағишланган

конференциялар

мунтазам

ўтказилиб

туради.

Университет кафедралари талабаларни амалиётга, стажировкага йўналтириш учун
касбий муҳит (ОАВ нашриёти раҳбарлари, медиаиндустрия вакиллари) ва HR

-

мутахассислари билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятни қўллаб –

қувватлайди ва

амалга оширади ҳамда битирувчиларни ишга жойлаштириш имкониятларини
ўрганади. Бундан ташқари, талабалар ва битирувчилар Тошкент давлат иқтисодиёт
университетида таҳсил олган мутахассислардан манфаатдор бўлган ҳамкор
компаниялардаги карьера имкониятлари ҳақида ҳам хабардор бўладилар.

Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент

шаҳридаги филиали халқ хўжалиги турли тармоқлари ва давлат органлари учун

мутахассислар тайёрлайдиган йирик ОТМ дир. Ўқув жараёнида талабалар меҳнат
бозоридаги ўз кучларини синаб кўришлари мумкин. Бунинг учун академияда етакчи
компаниялар ва давлат хизматида топ

-

позиция билан шуғулланадиган битирувчилар

билан алоқаларни сақлайдиган талабалар карьерасини режалаштириш маркази
фаолият кўрсатади. Марказда ҳар бир талаба билан 2

-

курсдан бошлаб иш олиб

борилади. Марказга мурожаат қилувчи ҳар бир талабага вақтинчалик ва доимий иш
топишда ёрдам кўрсатилади, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ва
стажировкаларини ташкил қилишда ёрдам берилади.

Талабалар ва битирувчиларни ишга жойлаштириш соҳасидаги Тошкент

шаҳрида жойлашган ОТМ ларининг, шу жумладан, Г.В.Плеханов номидаги Россия
иқтисодиёт университети Тошкент филиалининг тажрибасини таҳлил қилган ҳолда
қуйидагиларни алоҳида қайд этиш мумкин:

-

келтирилган ОТМ ларидан ҳар бирида битирувчиларни ишга жойлаштириш

билан шуғулланадиган махсус тузилма ташкил этилган;

-

тузилманинг

фаолияти

ҳақидаги

маълумотлар

махсус

сайтда

жойлаштирилади;

-

карьерани

режалаштириш

қуйи

курслардаёқ

бошланади:

амалиёт,

стажировка, тўлиқсиз бандлик;

-

резюме тақдим қилишдан ташқари, талабаларнинг бўлғуси иш берувчилар

билан шахсий мулоқоти ҳам синаб кўрилмоқда;

-

ишга жойлаштириш (талабаларнинг ўта юқори эҳтиёжларига тузатишлар

киритиш, резюме тузиш, суҳбат чоғида мулоқотга киришиш усули, мослашиш)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

7

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

масалалари бўйича руҳий ва меҳнат ҳуқуқи асослари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар
ўтказилади;

-

битирувчилар уюшмалари тузилади;

-

мунтазам равишда турли тадбирлар: карьера кунлари, меҳнат ярмаркалари ва

ҳ.к.лар олиб борилади.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабалар ва битирувчилар

билан ишлаш Бошқармаси ташкил этилган, карьера кунлари ўтказилади ҳамда уларда
етакчи хорижий компанияларнинг вакиллари қатнашадилар. Бошқарма томонидан
давлат муассасалари ва хусусий компанияларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти
йўлга қўйилган, мунтазам равишда семинарлар ва махсус ўқув

курслари

ташкил

қилинади, ОТМ нинг корпоратив маданиятни сақлаш мақсадида битирувчилар
уюшмасининг иши мувофиқлаштириб турилади. 2007 йил 11 январдан чиқа бошлаган
“Халқаро муносабатлар, сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ” журналида университет
битирувчиларининг фаолияти ва мамлакат ҳаётида тутган ўрни ҳақидаги мақолалар
чоп этиб борилади.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида талабаларни ўқишга қабул

қилгандан то битиргунгача ва ишга жойлаштирилгунларигача улар билан доимий
алоқа йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда юқори курс талабалари билан тўқимачилик
саноати тизимига кирувчи корхоналар (кластерлар) вакилларидан иборат иш
берувчиларнинг учрашувлари ўтказилади. Юқори курс талабалар диплом

олди

амалиётига юбориладилар ва мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириладилар.
Мазкур институтда битирувчилар билан ишлашнинг ўзига хослиги ишга
жойлаштиришга тайёрлаш ҳисобланиб, маъруза ва амалий машғулотларда талабалар
иш берувчилар билан тўғри ўзаро муносабатлар олиб бориш, жамоадаги самарали
мулоқот, замонавий меҳнат бозорининг хусусиятлари ҳақида билимларга эга
бўладилар.

Хулоса ва таклифлар

Юқорида келтирилган таҳлиллар ва билдирилган фикрларни инобатга олиб,

олий

таълим

муассасалари

битирувчиларини

ишга

жойлаштириш

ва

рақобатбардошлигини ошириш бўйича қуйидаги таклиф ва тавсияларни амалга
ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисолаймиз:

-

меҳнат бозорида мунтазам равишда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш

ҳамда қисқа ва узоқ муддатли истиқбол учун прогнозларни ишлаб чиқиш;

-

университет рейтингини кўтариш бўйича амалга оширилаётган ишларни

жадаллаштириш (ўқув режа ва дастурлари тақдимоти, потенциал иш берувчилар ва
ҳамкорлар, турли йиллардаги битирувчилар билан учрашувларни ташкил қилиш);

-

олий маълумотга эга бўлмоқчи талабгорларни доимий равишда эҳтиёж

юқори бўлган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича хабардор қилиб
бориш;

-

иш берувчилар учун талабаларнинг амалиёти, стажировкаси, вақтинчалик

ишга жойлаштирилиши, уларнинг қизиқишлари ва касбий яроқлилиги

ҳақидаги

маълумотларни ўзида жамлаган талабалар маълумотлар базасини шакллантириш;

-

олий таълим муассасаларида битирувчиларни ишга ёллашни хоҳлайдиган

потенциал иш берувчиларнинг умумий бўлган маълумотлар базасини шакллантириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

8

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

-

битирувчиларни ишга жойлаштириш масалалари бўйича кадрлар ва

рекрутинг агентликлари билан шартномалар тузиш ва бажарилишини назорат қилиб
бориш;

-

иш берувчилар талабидан келиб чиқиб ўқув режа ва дастурларга ўзгартириш

киритиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш;

-

битирувчиларини ишга жойлашишидаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида

бартараф этиш мақсадида улар учун ҳудудий консалтинг хизматларини ташкил
қилиш;

-

олий таълим муассасалари битирувчиларини он

-

лайн мониторингини ташкил

этиш ҳамда махсус электрон меҳнат ярмаркасини ишга тушириш.

Мазкур вазифаларнинг сифатли ва талаб даражасида бажарилиши

битирувчиларнинг ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш ҳамда уларнинг
рақобатбардошлигини ошириш имкониятини беради.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий

таълим тизимини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ

-2909

сонли қарори.

2.

Рикардо Д. Сочинения

-

М., 1961.

-

С. 25

-30.

3.

Андреев С.В. Кадровый потенциал и проблемы занятости в условиях

перехода России к рыночным отношениям.

-

М.: Институт социологии РАН, 1997. С.76.

4.

Роденкова Т.Н., Кондратьева А.А., Климова А.А., Расчетнова Д.С.

Интегральная оценка результативности деятельности кафедр и факультетов
вуза//Вестник Российской экономической академии имени Г.В.Плеханова.

-2011.-

№4

(40).

5.

Мирзакаримова М., Рахимова У. Касбий таълим тизими битирувчилари

меҳнат бозорига маркетинг ёндашуви (ёки соҳани модернизациялашнинг айрим
жиҳатлари). Таълим, фан ва инновация, 2/2016. 39

-

б.

6.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари.

ОТМ фаолиятининг асосий кўрсаткичлари. Статистик тўплам (2016

-

2017 ўқув йили). –

Т.: 2017. 214 б.

7.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

маълумотлари. Меҳнат ва бандлик. –

Т.: 2018.

8.

www.islohot.uz

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида" ги ПЦ-2909 -сонли ^арори.

Рикардо Д. Сочинения - М., 1961.-С. 25-30.

Андреев С.В. Кадровый потенциал и проблемы занятости в условиях перехода России к рыночным отношениям. -М.: Институт социологии РАН, 1997. С.76.

Роденкова Т.Н., Кондратьева А.А., Климова А.А., Расчетнова Д.С. Интегральная оценка результативности деятельности кафедр и факультетов вуза//Вестник Российской экономической академии имени Г.В.Плеханова.-2011.-№4 (40).

Мирзакаримова М., Рахимова У. Касбий таълим тизими битирувчилари ме^нат бозорига маркетинг ёндашуви (ёки со^ани модернизациялашнинг айрим жи^атлари). Таълим, фан ва инновация, 2/2016. 39-6.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитасининг маълумотлари. ОТМ фаолиятининг асосий курсаткичлари. Статистик туплам (2016-2017 уцув Йили). -Т.: 2017. 214 6.

Узбекистон Республикаси Бандлик ва ме^нат муносабатлари вазирлигининг маълумотлари. Ме^нат ва бандлик. -Т.: 2018.

www.islohot.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов