“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
1
№ 4, 2017
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ
БИТИРУВЧИЛАРИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ-
ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ахмедов Икром Акрамович, и.ф.н., доц.
Нематов Инатилло Убайдуллаевич, катта ўқитувчи,
Салимов Акмал, катта ўқитувчи, ТДИУ
E-mail:
Аннотация:
Ушбу мақолада мамлакатимиздаги касб-ҳунар коллежлари
битирувчилари бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган
ишларнинг натижалари таҳлил қилинган, долзарб вазифалар ва муаммолар
ўрганилган ҳамда ёритиб берилган. Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш
муаммоларини ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Аннотация:
В данной статье анализированы результаты проведенных
работ по занятости выпускников профессиональных колледжей в нашей
страны, а также изучены и изложены актуальные задачи и проблемы. А
также в статье сформулированы рекомендации и предложения по решению
проблем касающих обеспечения занятости молодежи.
Abstract:
This article analyzes the results of work carried out on the
employment of graduates of professional colleges in our country, as well as studied
and outlined the actual tasks and problems. And also in the article recommendations
and proposals on solving problems relating to the employment of youth are
formulated.
Кириш
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқлар салмоқли
бўлди. Лекин глобаллашув шароитида жаҳонда рўй бераётган ўзгариш ва
жараёнлар, барча соҳаларда рақобатнинг кучайиб бориши янада барқарор
тараққиётни таъминлашни талаб этмоқда. Мана шу талаб, янгича ёндашув ва
тамойилларни ишлаб чиқиш зарурлигини юзага келтирмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017-2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди.
Ҳаракатлар стратегиясида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, одамларга
қулай иш шароитлари яратишга алоҳида аҳамият қаратилган. Бу эса,
давлатимиз учун ижтимоий соҳанинг нечоғлик муҳим ўринга эгалигини
кўрсатади. Стратегияда ижтимоий йўналишда белгиланган бош мақсад,
авваламбор, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини босқичма-босқич
оширишга қаратилган. Бунда бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи,
пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақаларни ошириш, янги иш ўринлари
яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш режаси ишлаб чиқилди.
Мазкур
Ҳаракатлар
стратегиясида
ҳудудларни
ҳар
томонлама
ривожлантириш бўйича қарийб 25 мингта инвестиция лойиҳасини рўёбга
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
2
№ 4, 2017
чиқариш ҳисобига 256,4 минг иш ўрни ташкил этиш, шу орқали аҳолини иш
билан таъминлаш дастурларини тўлиқ ижро этишга алоҳида эътибор
қаратилган. Мазкур чора-тадбирлар негизида ҳар томонлама чуқур ўйланган
сиёсат ва аниқ мақсадлар ётибди. Ишсизлик даражаси энг юқори бўлган
минтақаларда 46,8 минг янги иш ўрни ташкил этиш, тадбиркорлик фаолиятини
бошлаш учун таълим муассасаларининг 10 минг нафар битирувчисига
кредитлар ажратиш режалаштирилмоқда. Ҳудудларда таълим муассасалари
битирувчиларини қўллаб-қувватлашга эътибор кучайиши, уларга тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантириш учун кредитлар ажратилиши ёшларнинг ўзига
ишончини оширишга хизмат қилади, албатта. Айниқса, касб-ҳунар
коллежларини тамомлаб, иш топишда қийналаётган ёшларга ўзининг ижобий
таъсирини кўрсатади [1].
Ҳозирги кунда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини
таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Муҳими,
ушбу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериб, коллежларни битираётган аксарият
йигит-қизлар мутахассисликлари бўйича ишга жойлашмоқдалар. Аммо бу
эришилаётган натижалар соҳада муаммолар тўлиқ бартараф этилганини
англатмайди.
Ўзбекистон
Республикасининг
Президенти
Шавкат
Мирзиёев
мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисида
бандлик масаласини ҳал қилишнинг бутун тизимини тубдан
ўзгартириш зарурлиги,
бандликни таъминлашда иш фаолиятининг эскирган
шакл ва усулларидан фойдаланиш ҳанузгача давом этаётганлиги, бандлик
муаммоларини ҳал этишда расмиятчиликни мавжудлиги ва касб-ҳунар коллежи
битирувчиларини ишга жойлаштириш муаммоларини сақланиб қолаётганли-
гини алоҳида таъкидладилар [2].
Дарҳақиқат, мазкур муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ўз навбатида
мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлашда замонавий усуллардан
фойдаланишни йўлга қўйиш, илғор хориж тажрибаларидан фойдаланиш,
бандлик бўйича чуқур илмий тадқиқот ишларини амалга оширишни тақозо
этади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Бандлик соҳасини ислоҳ этишда жаҳонда тўпланган илмий ва амалий
тажрибага асосланиш лозим.
Бандлик, меҳнат бозорини шаклланиши ва унинг фаолият кўрсатиш
механизми билан дастлаб классик иқтисодчилар, неоклассиклар, кейнсчилар,
монетаризм ҳамда социал мактаб вакиллари жиддий тадқиқот олиб борганлар.
Бандлик тўғрисидаги классик иктисодий назария илк бор А. Смит,
Д. Рикардо, Ж.Б. Сэй ишларида асосланган, А. Маршалл, А. Пигулар
томонидан ривожлантирилган, Ж. Кейнс ва унинг издошлари, неокейнсчилар
томонидан қайта кўриб чиқилган. Бандлик назариялари ўз ривожланишида
муайян босқичларни босиб ўтди.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
3
№ 4, 2017
Бандликни таъминлашга қаратилган илмий қарашларни классиклар,
кейнсчилар, монетарчилар ва институционалчилар қарашларига бўлиш
мумкин.
Классик назария мактаби вакиллари, яъни А. Смит, Д. Рикардо,
Ж. Милль, А. Маршалллар иш билан тўлик бандлик бозор иктисодиётининг
нормаси, давлатнинг бу жараёнга аралашмаслиги энг яхши сиёсат, деб
ҳисоблаганлар. Жумладан, Д. Рикардо иш ҳақини тартибга солувчи
қонунларни тадқиқ этар экан, иш ҳаки даражаси ишчи кучи таклифига
боғлиқлиги тўғрисидаги қоидани асослаган [3].
А. Маршалл бу ғояни ривожлантириб, товар бозорида битимга
келишилганда устуворлик икки томон ўртасида жуда тенг тақсимланиши
мумкин бўлгани ҳолда ишчи кучи бозорида устуворлик кўпинча сотувчилар
томонида эмас, балки харид қилувчилар томонида бўлади [4], деган фикрни
илгари сурган.
Кейнсчилар назарияси тарафдорлари, яъни Ж.М. Кейнс, Ж. Робинсон,
Р. Харрод, Е. Домарлар бандлик бўйича ўз қарашларига эга бўлишган.
Ж.М. Кейнс меҳнат бозорини давлат томонидан тартибга солишнинг энг
асосий вазифаларидан бири иш билан тўла бандликка эришиш, деб ҳисоблаган
[5].
Бу мактабнинг меҳнат бозорига доир назарияси қуйидагиларни назарда
тутади:
иқтисодиётда иш билан тўла бандликни кафолатловчи ҳеч кандай
механизм мавжуд эмас;
иш билан тўла бандлик қонуният эмас, балки тасодифдир;
меҳнат бозорига фоиз ставкаси ўзгариши ҳамда нарх-наво ва иш ҳақи
нисбати эгилувчанлиги ёрдамида таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд эмас;
ишчи кучи баҳоси қатъий белгилаб қўйилган ва амалда, айниқса, камайиш
томонига ўзгармайди, ишчи кучи баҳоси меҳнат бозорини мувофиқлаштириш
воситаси бўла олмайди;
меҳнат бозорини тартибга солиш роли давлатга тегишлидир, у жамланма
талабни кўпайтириб ёки камайтириб меҳнат бозоридаги мувозанатсизликни
бартараф эта олади;
ишчи кучига талаб меҳнатга бозор баҳоси ўзгариши орқали эмас, балки
жамланма талаб ёки ишлаб чиқариш ҳажми орқали мувофиқлаштирилади;
ишсизлик мажбурийдир, аммо бунда ишсизликнинг бир қисми ихтиёрий
хусусиятга эгалиги инкор этилмайди.
Монетарчилар назарияси тарафдорлари, яъни М. Фридман, Р. Лукас,
Ж. Мутлар нуқтаи назарига кўра иш билан бандлик фақат кутилмаган
инфляция билан боғлиқ, чунки унинг даражаси қанчалик юқори бўлса, такрор
ишлаб чиқариш иштирокчилари нарх-навонинг бўлажак кўтарилишини
шунчалик кўпроқ ҳисобга оладилар ва буни меҳнат шартномалари,
контрактларда турли махсус қайдлар орқали бартараф қилишга интилади.
Бунда М. Фридманнинг ишсизликнинг табиий даражаси мавжудлиги
тўғрисидаги хулосаси муҳим методологик аҳамиятга эгадир. Бу даража меҳнат
бозори шароитлари билан қатъий чегаралаб қўйилган ва давлат сиёсати билан
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
4
№ 4, 2017
ўзгартирилиши мумкин эмас, агар давлат иш билан бандликни унинг табиий
даражасини талабни кўпайтиришнинг анъанавий-бюджет ва кредит усуллари
билан оширмоқчи бўлса, бу чоралар қисқа муддат самара келтириб, фақат
нарх-наво кўтарилишига олиб келади [6].
Институционалчилар назарияси тарафдорлари, яъни Т. Веблен,
Ж. Гэлбрейт, Р. Городон, Д. Коммонслар меҳнат бозорини иқтисодиётнинг энг
муҳим сектори деб ҳисоблашган ва у иқтисодий тизимда марказий ўринни
эгаллашини кўрсатадилар. Т. Веблен бозорнинг тарихий ривожланишини
таҳлил этиб, индустриал жамият тараққий этиши билан рақобат кураши
маркази товар ва хизматлар баҳоси учун кураш соҳасидан меҳнат баҳоси ва
шароити учун курашиш соҳасига кўчишини аниқлаган [7].
Институционалчилар фикрига кўра, меҳнат бозоридаги талаб ва
таклифнинг номутаносиблигини ижтимоий назорат тизимини ўрнатиш орқали
ҳал этиш мумкин. Давлат эса меҳнат бозоридаги режали сиёсатини меҳнат
бозоридаги институтлар орқали амалга ошириши зарур. Ж. Гэлбрейт
ҳисоблашича, бевосита меҳнат бозорида энг муҳим ижтимоий муаммолар ҳал
этилади, шунинг учун давлат мазкур жараёнда иштирок этиши шарт, зеро
кўплаб одамлар ишдан ва тирикчилик кечириш учун зарур неъматлардан
маҳрумлар. Давлат иш билан бандлик даражаси юқори бўлишидан манфаатдор,
чунки бу ҳолат бюджетнинг даромад қисмини кўпайтиради ва мамлакат
бойлиги кўпайишини таъминлайди [8].
МДҲ давлатларининг айрим иқтисодчи олимлари бозор иқтисодиёти
шароитларида меҳнатни тартибга солишни иш билан бандлик сиёсати,
“меҳнат”ни эса “иш билан бандлик”ка тенглаштирадилар. Жумладан,
Э. Саруханов иш билан бандликни меҳнат фаолиятига киришиш деб
ҳисоблайди ҳамда меҳнат бозорини иш билан бандлик деб аташ, меҳнат
бозорини тартибга солишни эса иш билан бандлик ва ишсизлик муаммосини
тартибга солиш, деб аташ тўғри бўлади деган хулоса чиқаради. Унинг
бозорини тартибга солишни эса иш билан бандлик ва ишсизлик муаммосини
тартибга солиш, деб аташ тўғри бўлади деган хулоса чиқаради. Унинг
ҳисоблашича, иш ўрнини эгаллаш бўйича муносабатлар иш билан бандлик
муносабатларидир. Инсон ишга киришиши билан бу муносабатларнинг амал
қилиши тўхтайди, шу вақтдан бошлаб навбатдаги - меҳнат фаолияти босқичи
бошланади ва бу бандлик ҳамда меҳнат билан боғлиқ эмас [9].
Бу нуқтаи назарга зид қарашларда меҳнат бозори, иш билан бандлик ва
уларни тартибга солиш жараёнлари фарқланади. Бу қарашлар тарафдорлари
ишчи кучини такрор ҳосил қилиш ва меҳнат бозори иш билан бандликнинг
таркибий кисмлари, деб ҳисоблайдилар.
Масалан,
Ю.Г. Олегов, Г.Г. Руденко, Н.К. Лунева меҳнат бозори
одамлар ишлаб чиқариш қобилиятларини такрор ҳосил қилиш бўйича бозор
муносабатларининг тизими эканлигини эътироф этади. Уларнинг фикрича
меҳнат бозори иш берувчи учун ишчи кучини жалб этган ҳолда моддий
неъматлар ишлаб чиқариш имкониятини беради, ёлланма ходим эса ўз ишчи
кучини сотиши ҳисобига меҳнатига ҳақ олади ва ўзининг меҳнат қобилиятини
такрор ҳосил этади [10].
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
5
№ 4, 2017
С.В. Андреев иш билан бандликни “ишлаб чиқариш жараёнига қўшилиш
шарти”, деб ҳисоблайди. У бу ёндашувини иш билан бандликка:
-
ишлаб чиқариш (меҳнат - ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ходимни
ишлаб чиқариш воситаси билан боғлаш воситаси);
-
истеъмол (ходим меҳнати моддий жиҳатдан рағбатлантирилади);
-
меҳнат тақсимоти (ходимнинг меҳнат фаолияти бирор соҳасига
бириктириб қўйилиши) нуқтаи назарлари билан асослайди [11].
Хорижлик иқтисодчи олимлар А.А. Никифорова, Н.И. Задисенская,
А.А. Гладченко, А.В. Чирковаларнинг илмий ишларида меҳнат бозори,
бандлик ва ишсизлик, потенциал ишчи кучи ҳамда унинг меҳнат бозори
муҳитига ўтказаётган таъсири масалалари тадқиқ этилган.
Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар А.А. Абдуғаниев, Н. Хўжаев,
Қ.Х. Абдураҳмонов, Ш.Р. Ҳолмўминов, Х.П. Абулқосимов, Д.К. Балахонова,
В. Муртазаев, М. Юлдашев, М.М. Мирзакаримова, А.Х. Зиявуддиновалар
меҳнат бозорининг демографик жараёнлар билан боғлиқлиги, ишсизлик
муаммоси, меҳнат бозоридаги сифат ўзгаришлари борасида илмий изланишлар
олиб борганлар.
Қ.Х. Абдурахманов ва Ю.Г. Одеговаларининг ўқув қўлланмасида
меҳнат бозорини шаклланиши ва ривожланиши, унинг тури ва шакллари,
ишлаш механизми, меҳнат бозори моделлари ҳамда ишсизликни
камайтириш йўллари ва иш билан бандликни тартибга солиш механизмлари
тадқиқ этилган [12].
Меҳнат бозорининг қишлоқ жойларида шаклланиш хусусиятлари ва унга
таъсир этувчи омиллар Ш.Р. Холмўминов томонидан ўрганилган. Унда ишчи
кучига талаб ва таклиф, аҳоли самарали бандлигининг шаклланиши, ишсизлик
камайишининг энг мақбул варианти ҳамда ишчи кучига талаб ва таклиф
орасидаги фарқнинг рационал миқдори ва тузилишини умумлаштирувчи
асосий омил меҳнат бозори эканлиги ғоясини асослашга ҳаракат қилинган
[13].
А.Х. Зиявутдинованинг
илмий
ишларида
эса
меҳнат
бозори
сегментациясини тадқиқ этишга жиддий эътибор қаратилган [14].
А.А. Сотволдиев, Р.Т. Нуралиев, С. Пароеквопулос, Н. Шоюсупова,
Қ.Х. Муфтайдинов, З.Р. Худайбердиев, Д.Д. Меҳмоноваларнинг илмий
ишларида эса меҳнат бозорини тартибга солишда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик фаолиятининг ўрни масалалари таҳлил қилинган.
Д. Кудбиев ва Ш. Кудбиевларнинг мақоласида ўқувчи-ёшларнинг меҳнат
бозори
тўғрисидаги
билимларини
кенгайтириш,
ўз
карьерасини
муваффақиятли ташкил этиш йўллари ҳақидаги тасаввурларини ошириш
уларни меҳнат бозорида рақобатга етарлича тайёр бўлишига олиб келади,
кўпчилик ёшларда ўзи эгаллаётган касб-ҳунар имкониятлари тўғрисида
кўпроқ хаёлий таассуротлар устун деган хулоса қилинган. Шунингдек,
амалий касбий фаолиятга кириб боришнинг биринчи давридаёқ бу
тасаввурларнинг амалга ошмаслиги натижасида уларда ҳадиксираш,
журъатсизлик билан боғлиқ мураккаб ижтимоий-психик ҳолат юзага келиши
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
6
№ 4, 2017
ва бу борадаги масалаларнинг ечимини топишда касбга йўналтирилган таълим
имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш назарда тутилган [15].
Иктисодиёт назариясида иш билан бандлик “иқтисодий фаол аҳолини
иқтисодиётга жалб этилиши даражаси” сифатида талқин этилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш
тўғрисида”ги қонунида “иш билан таъминланиш - фуқароларнинг қонун
ҳужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини
қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади)
келтирадиган фаолиятидир” деб, кўрсатилган[16].
Ушбу қонунга кўра қуйидагилар иш билан таъминланган деб
ҳисобланади:
ёлланиб ишлаётган, шу жумладан ишни ҳақ эвазига тўлиқсиз иш вақтида
ёки уйда бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан
вақтинчалик ишга эга бўлган;
бетоблиги, таътилда, касбга тайёрлашда, қайта тайёрлашда, малака
оширишда эканлиги, ишлаб чиқариш тўхтатиб қўйилганлиги муносабати
билан, шунингдек вақтинча иш жойида бўлмаганда ходимнинг иш жойи қонун
ҳужжатларига мувофиқ сақланиб турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш
жойида бўлмаган;
ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган ёки тайинланган;
ўзини иш билан мустақил таъминлаётган, шу жумладан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланаётган, ҳунармандлар, оилавий корхоналар
иштирокчилари, деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқариш кооперативлари
аъзолари, фермерлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқалар;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, шу жумладан Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларида ва уларнинг органларида хизматни
ўтаётган, шунингдек муқобил хизматни ўтаётган;
ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган нодавлат
нотижорат ташкилотларда, шу жумладан диний ташкилотларда ишлаётган
фуқаролар.
Иқтисодий адабиётларда меҳнат бозорининг шаклланиши ва уни
бошқариш услубиётини такомиллаштириш, бандликни таъминлаш масалалари
аксарият ҳолларда алоҳида ўрганилган. Иқтисодиётни модернизациялаш
босқичида меҳнат бозорининг амал қилиш механизми ва ривожланишида
жиддий ўзгаришлар содир бўлиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлашда чуқур илмий
изланишлар олиб боришни талаб этмоқда.
Тадқиқот методологияси
Мазкур мақолада Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар иқтисодчи
олимларининг бандликни таъминлашнинг аҳамияти ва зарурлиги ҳамда
мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда тутган ўрни бўйича илмий
тадқиқот ишлари, қарашлари ҳамда фикр мулоҳазалари ўрганилган.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
7
№ 4, 2017
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари
бандлигини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини республикамиз
иқтисодиётига хос бўлган жиҳатлари тадқиқ этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил
7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонида 5 та устувор йўналиш
мамлакатимиз учун ривожланишнинг муҳим стратегияси сифатида қайд
этилди.
Ҳаракатлар стратегиясини тўртинчи йўналишида касб-ҳунар коллежлари
битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида вазифаларни белгилаб
берилиши тадқиқот ишининг муҳим ва долзарблигини англатади.
Тадқиқот жараёнида мамлакатимиздаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган
ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, бандлиги таъминланган битирувчилар
сони, уларга таъсир этувчи омиллар ҳамда ўзгаришларнинг йиллар бўйича
динамикаларини ўрганишда тизимли ёндашув, статистик, кузатиш ва қиёсий
таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Мақолада берилган илмий тавсиялар ва амалий таклифлар ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлашнинг
ташкилий-иқтисодий
механизмини
такомиллаштириш
имкониятларини
кенгайтиради.
Таҳлил ва натижалар
Аҳолининг иш билан бандлиги соҳаси таркибига меҳнат бозоридан
ташқари аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаши, уларнинг уй
хўжаликлари таркибидаги фаолиятлари, кадрларни тайёрлаш ва ишга
жойлаштириш мақсадли дастурлари ҳам киради. Яъни, иш билан бандлик
соҳаси меҳнат бозори тушунчасидан кенгроқдир. Меҳнат бозорини тартибга
солиш иш билан бандликнинг бир қисми ҳисобланади.
Жаҳондаги кўпчилик одамлар учун меҳнат фаолияти билан шуғулланиш
оила аъзолари тирикчилигининг асосий манбаидир. Улар учун ўз ишини
йўқотиш ўзларини ривожлантириш масаласини хавф остига қўйиш билан
баробар. Жамият нуқтаи назаридан иш билан самарали бандлик меҳнатга
лаёқатли аҳолини зарур даромад билан таъминлайди, инсон тараққиётининг
иқтисодий асосини яратади. Шу билан бирга давлат аҳолининг ижтимоий
жиҳатдан ночор қисмини ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни қўллаб-
қувватлаш ва муҳофаза қилиш орқали жамият барча аъзолари учун тенг
имкониятлар яратиш учун шарт-шароитлар шакллантиради.
Дарҳақиқат, ҳар қандай давлат бандлик масаласида барқарорликка эришиш
учун пухта ишлаб чиқилган иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириши талаб
этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги “Касб-ҳунар коллежлари
битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда олиб
борилаётган ушбу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Мазкур
ҳужжатга кўра, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
8
№ 4, 2017
амалиётини ташкил этиш, аниқ ташкилотларга - иш берувчиларга бириктириш
ва эгаллаган касблари бўйича бандлигини таъминлаш бўйича Республика
мувофиқлаштирувчи кенгаши тузилган бўлиб, ҳозирги пайтда самарали
фаолият олиб бормоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида
ҳудудий мувофиқлаштирувчи кенгашлар ташкил этилди.
Шу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар натижасида 2015 йилда 482,6 минг
нафар битирувчи шартномаларга мувофиқ, 207,2 мингта корхона ҳамда
ташкилотда амалиёт ўтади. Шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш
мақсадида 13 та тумандаги 93 та коллежда “бир дарча” сайёр нуқталари
фаолияти йўлга қўйилган. Улар юридик ҳужжатлар - бизнес-режа тузиш,
тадбиркорлик
субъектини
рўйхатдан
ўтказиш
ҳамда
кредитларни
расмийлаштиришда кўмак бермоқда. 2015 йилда тадбиркорлик билан
шуғулланиш истагидаги 38,3 минг нафар битирувчига тижорат банклари
томонидан қарийб 280 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар берилди.
Эътиборлиси, ана шу битирувчилар томонидан жами 15 мингта иш ўрни
яратилди.
1-расм. 2014-2016 йилларда бандлиги таъминланган касб-ҳунар
коллежлари битирувчилари сонининг ўзгариш динамикаси
Манба: муаллифлар томонидан тайёрланди.
2015 йилда мамлакатимизда 980 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил қилинган
бўлса, шунинг 60 фоиздан зиёди қишлоқ жойларда яратилди. Коллежларнинг
480 мингдан ортиқ битирувчиси иш билан таъминланди. Тижорат банклари
томонидан уларга ўз бизнесини ташкил қилиш учун 280 миллиард сўмга яқин
имтиёзли кредитлар ажратилди ва бу 2014 йилга нисбатан 1,3 баробар кўпдир.
2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
дастурининг
мақсадли
параметрларини
сўзсиз
бажариш
юзасидан
мувофиқлаштирилган ишларни ташкил этиш бўйича доимий ишловчи ҳудудий
комиссия томонидан тақдим қилинган тезкор маълумотларга кўра, 2016 йилда
0
200
400
600
800
1000
2014 й.
2015 й.
2016 й.
1000
980
762,6
495
480
438,5
Жами яратилган иш ўринлари, минг киши
Бандлиги таъминланган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, минг нафар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
9
№ 4, 2017
барча соҳаларда республика бўйича 762,6 мингта иш ўринлари яратилган
(дастурга нисбатан – 101,3%). 2016 йилда эса 438,5 нафар касб-ҳунар
коллежлари ўқувчиларининг бандлиги таъминланган. Тижорат банклари
томонидан уларга ўз бизнесини ташкил қилишлари учун 362 миллиард сўмга
яқин имтиёзли кредитлар ажратилган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш
борасида қуйидаги фикрларни баён этди: “Айниқса, касб-ҳунар коллежлари
битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартномаларни
амалга ошириш борасида кўплаб қўшиб ёзиш ҳолатлари бартараф этилмаган
[2].
Дарҳақиқат касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш
бўйича баъзи камчликлар ҳануз давом этмоқда. Аниқ иш жойларини ташкил
этиш, битирувчиларни корхоналарга бириктириш масаласида янгича ёндашув
ва қарашларни шакллантириш муҳим масалага айланмоқда.
2-расм. Ўзбекистон Республикасида аҳоли бандлиги ва меҳнат бозори
бўйича маълумотлар
Манба: Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлигининг тезкор ҳисобот ва маълумотлари, 2016 йил.
Юртимизда йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж
бўлса-да, ўтган 2016 йилда Бандликка кўмаклашиш марказлари (кейинги
ўринларда БКМ) атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган.
Бунинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги эскирган шакл ва усуллар
ҳамда бандлик муаммоларини ҳал этишдаги расмиятчилик билан боғлиқ.
Иш қидираётган фуқаролар учун мақбул келадиган ишни қидириш
муддатини қисқартириш мақсадида 1108 та бўш иш ўринлари ярмаркаси
ташкил этилди.
263413
248231
7939
5944
90066
0
50000
100000
150000
200000
250000
300000
БКМга иш сўраб
мурожаат қилганлар
Шундан ишга
жойлаштирилганлар
Ҳақ тўланадиган
жамоат ишларида
қатнашганлар
Касбга тайёрлашга
юборилганлар
Квота ўринларига
ишга
жойлаштирилганлар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
10
№ 4, 2017
3-расм. 2016 йилда Республика бўйича ўтказилган бўш иш ўринлари
ярмаркаси натижалари
Манба: Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлигининг тезкор ҳисобот ва маълумотлари, 2016 йил.
Ярмаркаларда 51 мингдан ортиқ иш берувчилар ва қарийиб 165 минг
нафар иш қидираётган фуқаролар иштирок этишди. Ярмаркалар натижасига
кўра 50,1 минг нафар шахс ишга йўлланма олди, қарийб 96 минг нафар фаол иш
қидираётганларга меҳнат, бандлик ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар
берилди.
Меҳнат бозорида аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож тоифалари
бандлигини таъминлаш учун маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда банд
қилинган (квота) иш ўринларига 90,1 минг нафар фуқаро жойлаштирилди.
Захира қилинган иш жойларига 3,0 минг нафар ногиронлар, 58,7 минг
нафар таълим муассасалари битирувчилари, 15,6 минг нафар ёлғиз ота-оналар
ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалилар, 2,9 минг нафар ёш болали
ишламайдиган аёллар, 3,1 минг нафар қамоқдан озод этилганлар, 2,4 минг
нафар муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар, 3,2 минг нафар пенсия
ёшига яқинлашиб қолганлар ва 780 нафардан ортиқ бошқа тоифадагилар ишга
жойлаштирилди.
Ишсизларнинг меҳнат бозоридаги рақобатга бардошлигини кучайтириш ва
иш билан таъминлаш мақсадида 5,9 минг нафар ишсиз фуқаро тикувчилик,
тўқувчилик, электрик, пайвандчилик, бўёқчилик, сувоқчилик, компьютер
техникаси оператори ва бошқа шу каби меҳнат бозорида талаб қилинаётган
касблар бўйича ўқитилди. Бундан ташқари, 1,7 минг нафар ишсизлар миллий
ҳунармандчиликнинг гилам тўқиш, ганчкорлик, теридан, дарахтдан ва
темирдан бадиий маҳсулотлар тайёрлаш, миллий қандолатчилик ва бошқа
турлари касблар бўйича ўқитилди ва ўргатилди.
2016 йилнинг 13 декабрида куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенатида “2017 йилда аҳоли бандлиги Дастури” қабул қилинди. 2017 йил
95859
50757
164908
1108
0
40000
80000
120000
160000
Ўтказилган ярмаркалар
Ярмаркаларда қатнашганлар сони
Ишга жойлашишга йўлланма
олганлар сони
Маслаҳат олганлар сони
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
11
№ 4, 2017
Дастури прогноз параметрларини белгилашда Республика бўйича меҳнат
бозорига илк бор 508,8 мингдан зиёд ёшлар (коллеж ва олий ўқув юртларини
битирувчилари) ҳамда 145,5 минг нафар қайтиб келаётган меҳнат мигрантлари
ҳисобга олинган.
Дастурга мувофиқ, барча ҳудудларни қамраб олган ҳолда,
банд бўлмаган аҳоли, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари ва
мигрантлар учун 1000 дан ортиқ ярмаркалар ташкил этиш режалаштирилган.
Дастурга мувофиқ 2017 йилда 389,3 минг нафар фуқаронинг янгидан ташкил
этиладиган барқарор иш ўринларида бандлиги таъминланади. Бунда
инвестиция,
маҳаллийлаштириш,
ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш дастурларини амалга ошириш ҳисобига 345 308 иш ўрни
яратилиши кўзда тутилган. Ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш,
давлат мулки объектларини хусусийлаштириш ва ижарага бериш ҳисобига 44
мингта
яратилиши
белгиланган.
Якка
тартибдаги
тадбиркорликни
ривожлантириш, улар томонидан меҳнат шартномалари асосида қўшимча
ходим ёллаш ҳисобига 97,7 минг кишининг бандлиги таъминланади. Иш
ўринларини ташкил этилганлигини ҳаққонийлигини таъминлаш борасида
қўшиб ёзишларга чек қўйиш мақсадида муҳрлар билан тасдиқланган
маълумотлардан воз кечилиб, ташкил этилган иш ўринлари ҳисоби Солиқ
қўмитаси ва Халқ банкининг электрон ахборот тизимларидан фойдаланган
ҳолда амалга оширилиши назарда тутилган [17].
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев ўз
маърузаларида ушбу долзарб вазифалар ечимига тўхталиб, шундай фикрларни
билдирди: “Бугуннинг ўзида ҳар бир битирувчини аниқ бир ташкилотга
бириктиришни таъминлаш билан бирга, унинг бўлажак иш жойи, иш ҳақи ва
ижтимоий шароитларини аниқ белгилаш зарур. Буларнинг барчасини ҳуқуқий
ҳужжатлар билан мустаҳкамлаш ва энг асосийси, хўжалик юритувчи субъект
раҳбарининг нафақат мажбуриятини, балки шахсий масъулиятини ҳам
белгилаш зарур” [2].
Албатта йўл қўйилган камчиликлардан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунар
коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Шу нуқтаи назардан олиб қараганда Ҳаракатлар стратегиясини “Ижтимоий
соҳани ривожлантириш” деб номланган тўртинчи йўналишда аҳоли бандлигини
таъминлаш масаласи бўйича ҳам муҳим чора-тадбирларни амалга ошириш
белгилаб берилди.
Ҳаракатлар стратегиясида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари
бандлигини таъминлаш бўйича қуйидаги алоҳида вазифалар белгиланди:
-
касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини бозор иқтисодиёти ва иш
берувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича
тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш;
-
янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва
олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори
мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик
даражасини камайтириш;
-
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини
ишга жойлаштириш ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб этиш [1].
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
12
№ 4, 2017
Мазкур белгиланган вазифалар битирувчилар бандлигини таъминлашда
ишга жойлаштириш жараёнларини самарали ташкил этиш, меҳнат бозори
мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини сўзсиз таъминлаш,
битирувчиларни ўз бизнесини яратишга кўмаклашиш бўйича ишларни тўлиқ ва
юқори савияда амалга оширишни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ-4947-сонли
фармони
асосида
2017-2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да
амалга оширишга оид Давлат дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унда:
-
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга
жойлаштиришни ташкил қилиш;
-
2016/2017 ўқув йилининг 450,0 минг битирувчиси билан 200,0 минг
корхона ва ташкилотлар, шунингдек, таълим муассасалари маъмуриятлари
ўртасида тўрт томонлама шартномалар тузиш;
-
803 та ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркасини бевосита касб-
ҳунар коллежларида ўтказиш;
-
тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган талабаларга 360 млрд.
сўм имтиёзли кредитлар ажратиш;
-
ногирон ва кам таъминланган оила фарзандлари бўлган коллеж
битирувчилари учун 50 мингта иш ўринларини банд қилиш (квоталаш) каби
вазифалар белгиланган.
Дарҳақиқат ушбу белгиланган вазифалар коллеж битирувчилари
бандлигини таъминлашида муҳим аҳамият касб этади ва шу билан биргаликда
иш берувчилар, таълим муассасалари, ҳокимликлар ва ота-оналардан ҳам
масъулиятни талаб этади.
Афсуски, айрим ҳудудларда битирувчилар учун ажратилган иш ўринлари
етарли эмаслиги ёки мутахассислигига тўғри келмаслиги билан боғлиқ
муаммолар учрамоқда. Бундан ташқари, ишга жойлашган битирувчиларнинг
муайян қисми кўп ўтмай бўшаб кетмоқда.
Хулоса ва таклифлар
Юқорида билдирилган фикрларга таянган ҳолда илмий тадқиқотни амалга
ошириш учун асос бўлган муаммолар қуйидагилардан иборат деб ҳисоблаймиз:
айни вақтда узлуксиз таълим тизимининг муҳим босқичида таълим
муассасалари, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга
жойлаштириш долзарб муаммо сифатида тадқиқ этишга муҳтожлиги;
мавжуд адабиётларда асосий урғу ишчи кучи, унинг моҳияти ва ундан
самарали фойдаланиш каби масалаларнинг тадқиқига берилган бўлиб,
битирувчиларни ишга жойлашиши бўйича билим ва кўникмаларни, шунингдек,
бу соҳадаги замонавий ёндашувларни моҳиятини очиб бериш борасида муайян
ютуқларга эришилмаган;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими битирувчи ўқувчилари учун ишга
жойлашишнинг моҳиятини ёритишга хизмат қиладиган услубий кўрсатма ва
қўлланмаларнинг жуда ҳам камлиги ҳамда етарли эмаслиги;
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
13
№ 4, 2017
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими битирувчи ўқувчилари учун интернет
сайтларининг жуда ҳам камлиги;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини касбга
йўналтириш ва ишга жойлаштиришда юзага келаётган муаммоларни баратараф
этишда инновацион ёндашувни етишмаётганлиги.
Шунингдек, ҳозирда республикада ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими
муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш бўйича билим ва
кўникмаларини талаб даражасида эмаслиги, республика ҳукумати томонидан
ушбу муассасаларда яратилган шарт - шароитларга қарамай, уларнинг ишга
жойлашишдаги муаммоларни юзага келиши, меҳнат бозорида иш берувчилар
томонидан уларга мутахассис сифатида жиддий эътибор қаратилмаётганлиги,
мутахассисларга қўйиладиган талабларни амалда жаҳон талаблари даражасига
етказишни таъминлаш имкониятини берувчи механизм ва тузилмалардаги
айрим камчиликлар ва бошқаларни киритишимиз мумкин.
Бу ўз навбатида битирувчиларда ишга жойлашиш бўйича билимларини
чуқурлаштириш ҳамда кўникмаларни шакллантиришни талаб қилади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари бандлигини
таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришда
қуйидаги илмий тавсия ва амалий таклифларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ
деб ҳисоблаймиз:
касб-ҳунар коллежлари битирувчи ўқувчиларига кўмаклашиш, соҳадаги
янгиликлардан хабардор қилиш, улар билан доимий алоқада бўлиш, уларга
ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган, хусусан соҳа бўйича ислоҳотлар,
халқаро миқёсда ва мамлакатимиздаги олиб борилаётган инновацион ва илмий-
тадқиқот ишлари ҳамда уларнинг натижалари бўйича маълумотлар ва бошқа шу
каби тезкор ахборотларни етказиш мақсадида махсус веб саҳифа ишлаб чиқиш
зарур;
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлашишидаги мавжуд
муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида улар учун консалтинг
хизматларини ташкил қилиш ва веб саҳифа орқали интерактив савол-жавоб,
консалтинг хизматлари кўрсатиш керак;
касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари учун махсус электрон
меҳнат ярмаркаси ишга тушириш зарур. Ушбу меҳнат ярмаркаси доимий иш
юритиши керак ва унга ўз вақтида таълим муассасалари томонидан
битирувчилар тўғрисида маълумотлар киритилиб борилиши керак.
Иш берувчида ушбу маълумотлар асосида ходим ва ишчиларни танлаш
имконияти пайдо бўлади, уларга иш таклиф қилиш эҳтимоли ортади. Меҳнат
ярмаркаси иш берувчи учун ҳам коллеж битирувчиси учун ҳам манфаатли
ҳисобланади. Битирувчилар иш берувчилар таклиф қилаётган иш ўринлари,
уларга қўйилаётган талаблар билан танишадилар. Иш берувчилар ўз навбатида
коллеж битирувчиларини қандай мутахассисликка эга эканлиги, касбий лаёқати
ва бошқа шу каби зарурий маълумтларга эга бўладилар. Бу албатта меҳнат
бозорига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
14
№ 4, 2017
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
“2017-2021 йиллардаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-4947-сонли фармони.
2.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь, №11 (6705).
3.
Рикардо Д. Сочинения - М., 1961.-С. 25-30.
4.
Маршал А. Принципы политической экономии. В. 3-т. 2-т., -М.: 1984. -
С. 56.
5.
Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег. пер. с анг. –М.:
Инностранная литература. 1948 г.
6.
Friedman М. Money and Economic Development/ M. Friedman// 1973. №4.
- P. 70.
7.
Веблен Т. Теория праздного класса. -М.: «Прогресс», 1984. - С.56.
8.
Гэлбрайт Дж. Экономическая теория и цели общества. -М.: «Наука»,
1979. - С. 406.
9.
Саруханов Э. Рынок труда и рынок занятости: противоречия,
определения и трактовки //- М.: Ж.Человек и труд. 1995. -№2 -С.49.
10.
Олегов Ю.Г., Руденко Г.Г., Лунева Н.К. Рынок труда (практическая
макроэкономика труда). Учебник. М.: Издательство «Альфа-Пресс», 2007. -
С.430.
11.
Андреев С.В. Кадровый потенциал и проблемы занятости в условиях
перехода России к рыночным отношениям. -М.: Институт социологии РАН,
1997. С.76.
12.
Рынок труда. Учебное пособие. Под общей редакцией д.э.н., проф.
Абдурахманова К.Х., д.э.н., проф. Одегова Ю.Г. –Т.: ТФ РЭА, 2009. - 384.
13.
Холмуминов Ш.Р., Балахонова Д.К., Муртазаев В. Рынок труда:
проблемы формирования и регулирования. Издательство «Фан»,-Т.:1994.-64 с.
14.
Зиявуддинова
А.Х.
Совершенствование
системы
подготовки
экономических кадров в условиях развития рынка труда в Узбекистане.
Автореферат дисс. на соиск. ученый степень канд. экон. Наук.-Т.: 1997. -21 с.
15.
Kudbiyev D. Kudbiyev Sh. Kasb-hunar kolleji bitiruvchilarini ishga
joylashtirish tizimini takomillashtirish. “O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi”// №4-
2016.
16.
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш
тўғрисида”ги қонуни. http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=51887
17.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13
декабрдаги “2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги
СҚ-124-ΙΙΙ-сонли қарори.