“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
1
2/2019
(№
00040)
ТУРИЗМ КОРХОНАЛАРИДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ХАЛҚАРО
СТАНДАРТЛАР АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Темирханова Мутабар Жураевна,
ТДИУ доценти, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
E-mail:
Аннотация:
Мақолада туризм корхоналарида молиявий натижаларни халқаро
стандартлар асосида такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган, ҳамда олиб
борилган эксплоратив ва дедуктив тадқиқотлар натижасида туризм корхоналарнинг
молиявий натижаларини ҳисоблаш тартибини янада соддалаштириш мақсадида
таклифлар
берилган
,
олиб борилган тадқиқотлар натижасида хулосалар келтирилган.
Калит
сўзлар
:
халқаро стандартлар, харажатлар, бухгалтерия баланси,
такомиллаштириш, молиявий натижа, туризм корхоналари.
Аннотация:
В статье рассмотрены вопросы по совершенствованию финансовому
результату
в туристических предприятиях на основе международных стандартов, а
также в результате проведенного эксплоративного и дедуктивного анализа для
упрощения порядка правильного расчета финансового результата в туристических
предприятииях даны предложения, сделаны выводы по проведенным исследованиям.
Ключевые слова:
международные стандарти, затраты, бухгалтерский баланс,
совершенствование, финансовый результат, туристические компании.
Abstract:
The article considers issues on improving financial results in tourist companies on
the basis of international standards, as well as as a result of conducted exploratory and deductive
analysis to simplify the procedure for the correct calculation of the financial result in tourism
companies, offers are made, conclusions are drawn on the studies
Key words:
international standards, expenditure, balance sheet, improvement, financial
result, travel companies.
Кириш
«
2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси»да ҳам туризм индустриясини жадал ривожлантириш,
туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм
инфратузилмасини кенгайтириш муҳим йўналишлардан бири сифатида белгилаб
берилди
.
1
Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши эса туристик корхоналарнинг
рақобатбардошлигини
ошириш, халқаро стандартлар асосида бухгалтерия ҳисобини
юритишни, молиявий натижалар ҳисоботини
ишлаб чиқишнинг илмий
-
услубий
асосларини такомиллаштиришни тақозо этади
[1].
Жаҳонда туризм соҳасида халқаро стандартлар асосида бухгалтерия ҳисобини
юритиш, уларнинг молиявий ҳисоб ва ҳисоботини такомиллаштириш, туристик
корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда инфратузилмасини
баҳолаш йўналишлари асосий масалалардан бири бўлиб ҳисобланмоқда. Туристик
корхоналарда молиявий натижалар ҳисоботни халқаро стандартлар асосида
шакллантириш, уларда ахборот таъминотини яратиш имкониятини вужудга
келтирмоқда. Шуларни ҳисобга олганда мамлакатимизда туризм хизматлари
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ
-4947-
сонли фармони
.
Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари
тўплами, 2017 йил, 6
-
сон, 70
-
модда.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
2
2/2019
(№
00040)
бозорини ривожлантириш, молиявий натижалар хисобот тизимини халқаро
методология асосида ҳисоблашнинг илмий
-
услубий асосларини такомиллаштириш
муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Ўтган ХХ
-
асрнинг биринчи ярмида айрим америкалик олимлар молиявий ҳолат
тўғрисидаги (баланс) ҳисоботдан кўра молиявий натижалар (фойда ва заралар )
тўғрисидаги ҳисобот фойдали ва аҳамиятлироқ деган хулосага келган. Жумладан,
Ирвинг Фишер корхонани хўжалик механизми сифатида, бухгалтерия ҳисобини эса
унинг таркибий қисми сифатида баҳолаб, унинг вазифаси хўжалик жараёнларини
кузатиш ва назорат қилишдан иборат деб ҳисоблаган
2
. Унинг фикрича, ҳисоботнинг
асосий мақсади фойдани тўғри ҳисоблашдир, фойда билан боғлиқ объектларни
аниқлаш орқали молиявий ҳолатга аниқ диагноз қўйиш мумкин. Чунки, хўжалик
фаолияти объектив қонунлар таъсирида доимий ҳаракатда бўлади ва ўзгариб туради.
Бинобарин, хўжалик фаолиятининг ривожланишига капиталнинг ҳаракатсиз қолдиқ
суммаси эмас, балки айнан ҳаракатдаги капитал оқимлари таъсир этади. Шундай
экан, бухгалтерия ҳисоби учун ҳисобварақлар қолдиқ суммалардан тузилган баланс
ҳисоботи эмас, балки маблағлар ҳаракатини ўзида ифодалаган фойда ва зарарлар
тўғрисидаги ҳисобот аҳамиятлироқдир. Баланс мулк эгасининг дастлабки киритган
сармояси ва унинг айланишидан ҳосил бўлган фойдадан иборат. Агар, капитал
айланмас экан, у ўлик мулкдан бошқа нарса эмас. Фойда ва зарарлар тўғисидаги
ҳисоботни марказий ўринга ўтказар экан, Фишер шу билан боғлиқ яна бир муҳим
таклифни илгари суради. Унинг фикрича солиқ мулк қолдиғига эмас, балки фойдага
нисбатан солиниши лозим деб ҳисоблайди.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқот иш жараёнида иқтисодий воқелик жараёнларини ўрганишнинг илмий
усуллари –
эспериментал тадқиқот, умумлaштириш, гуруҳлaштириш, тaҳлилнинг
мaнтиқий вa тaққослaмa усуллaри, aбстрaкт
-
мaнтиқий фикрлaш, қиёсий таҳлил,
статистик таҳлил, истиқболли прогнозлaш ва бошқа усуллaрдaн фойдaлaнилгaн.
Таҳлил ва натижалар
Мамлакатимизда бозор муносабатларининг ривожланиши билан корхоналар
фаолиятида янги ҳисоб объектлари: қимматли қоғозлар, дивиденд, рента, роялти
каби иқтисодий терминлар вужудга келди. Айни вақтда корхона молиявий фаолият
турининг асосий инструментлари молиявий активлар, яъни қимматли қоғозлардир.
Қимматли қоғозлар пуллик ҳужжат бўлиб, ҳуқуқий мақомга эга шахсларнинг уни
сотиб олган шахс олдидаги мулкий ёки қарз мажбуриятларини ифодалайди.
Қимматли қоғозлар амал қилиш муддати мобайнида ўз эгасига дивиденд ёки фоиз
кўринишида маълум даромадни кафолатлайди, улар билан боғлиқ жараёнлар
корхона молиявий фаолиятининг асосини ташкил қилади. Умумий равишда
молиявий фаолият даромади таркибини қуйидагича кўрсатиш мумкин: дивидендлар
ва бошқа корхонани ташкил қилишда улушли қатнашишдан олинган даромадлар,
қимматли қоғозлар ва қарз маблағлари бўйича олинган даромадлар, валюта ва
валюта жараёнлари бўйича даромадлар, мулкни ижарага беришдан олинган
даромадлар, қимматли қоғозларга йўналтирилган ва бошқа молиявий маблағларни
2
«Природа
капитала
и
дохода» (The Nature of Capital and Income, 1906).
1933a. "The Debt-Deflation Theory of Great
Depressions,
, 1(4), pp. 337
—
357 (press +) from FRBSL.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
3
2/2019
(№
00040)
қайта
баҳолашдан олинган даромадлар, олинган роялти ва сармоя трансферти,
молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари
[2].
Лекин биз тадқиқот олиб борган туристик корхоналарда молиявий фаолият
даромадлари кўзга ташланмайди. Демак, келгусида ушбу корхоналарнинг
даромадлари таркибида молиявий фаолиятдан олинган қисмини кўпайтириш
мақсадга мувофиқ.
Умумхўжалик фаолияти даромади.
Корхона фаолияти молиявий натижасини
шакллантиришда, аниқроғи, солиққа тортиладиган фойдани аниқлашда умумхўжалик
фаолияти натижасига фавқулодда даромадлар ҳам қўшилади. Уларга сиёсий
-
иқтисодий ҳолатнинг ўзгариши натижасида олинган даромад ва хайрия ёрдамларини
мисол қилиб келтириш мумкин.
Корхоналар фаолияти даромади таркибини бундай қисмларга ажратиш
фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича даромад салмоғини аниқлашга, корхона
маблағлари манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишларини алоҳида ҳамда
холисона баҳолашга имкон беради.
Хўжалик юритувчи субъектларда молиявий натижалар кўрсаткичларидан яна
бири ишлаб чиқариш харажатларидир. Пул бирлиги кўринишида ифодаланган ва
ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини ташкил қилувчи харажатлар молиявий
натижалар шаклланишида ўзига хос ўрин тутади.
Корхоналар молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимида
харажатлар ўзига хос ўринга эга. Харажатлар деб корхона капитали (активлари)
миқдорининг камайишига олиб келувчи мажбуриятлар вужудга келиши ёки активлар
сарфланиши натижасида иқтисодий манбанинг камайишига айтилади. Улар, одатда,
фаолият мунтазамлилигини таъминлаш ва даромад олиш учун сарфланади.
Хўжалик фаолиятида содир бўладиган харажатлар таркиби ва уларни
аниқлашнинг ягона услубий асослари «Маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш
харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби
тўғрисида»ги
Низомда кўрсатиб берилган. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, уларни
қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
[3]
асосий фаолият харажатлари;
давр харажатлари.
Корхоналар хўжалик фаолиятида содир бўлган барча турдаги харажатлар
қуйидаги шартлар бажарилганда тан олинади:
харажатлар аниқ шартнома шартлари, қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга
асосан амалга оширилганда;
харажатлар суммаси (миқдори)ни аниқлаш мумкин бўлганда;
хўжалик
жараёнлари
натижасида
корхонада
иқтисодий
манбанинг
камайганлиги аниқ бўлганда, яъни актив сарфланганда.
Корхона харажатлари молиявий натижаларга тескари пропорционал равишда
таъсир кўрсатади. Улар, асосан, мулкий ва меҳнат ресурсларини сотиб олишга
сарфланган маблағлар бўлиб, корхона учун мажбурий тўлов ҳисобланади.
Корхоналарда молиявий натижалар ҳисобининг яна бир объекти соф фойдадир. У
корхона хўжалик фаолиятининг асосий манбаи ва самарадорлигининг муҳим
кўрсаткичидир.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
4
2/2019
(№
00040)
Маълумки, бозор муносабатлари шароитида барча
турдаги тадбиркорлик
фаолиятининг асосий мақсади
-
фойда олиш. Бу борадаги бухгалтерия ҳисобининг
вазифаси
-
корхона фаолиятининг молиявий натижасини аниқлаш ва уни ҳисоботда
акс эттириш орқали маълумот фойдаланувчиларга етказиш.
Молиявий натижалар кўрсаткичида соф фойданинг иқтисодий моҳияти тобора
ортиб бормоқда
[4].
Бунда корхона фаолияти фойдасини шакллантириш ва унинг
манбаи муҳим аҳамиятга эга.
Қуйида
иқтисодчи олим А. Пардаевнинг корхона даромадини таркиблаш
усули кўрсатилган:
1-
расм
.
Корхоналар даромади таркиби.
3
Туристик корхоналарда молиявий натижаларнинг муҳим кўрсаткичларидан бири
-
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлардир. Юқоридаги усул бўйича
ўрганилганда, тадқиқот объектида қуйидаги ҳолат кузатилмоқда
(1-
жадвал)
:
1-
жадвал
«GRAND COMFORT TRAVEL»
MCHJнинг молиявий натижалари таҳлили
4
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар
2017
йил
Салмоғи
%
2018
йил
Салмоғи
%
Фарқи
(+,-)
Маҳсулотларни сотишдан соф тушум
1586693
-
3585747
-
+1999054
Сотилган маҳсулот таннархи
1448883
91,1
3327599
92,7
+1878716
Ялпи фойда
137810
8,6
258148
7,2
+120338
Асосий фаолиятдан олинган фойда
110803
6,9
215455
6,0
+104652
Умумхўжалик фаолиятдан олинган
фойда
110803
6,9
231831
6,4
+121028
Солиқ тўлагунга қадар бўлган фойда
110803
6,9
231831
6,4
+121028
Соф фойда
15560
0,9
45593
0,12
+34033
Изоҳ: соф тушумга нисбатан
3
Пардаев А. Х. «Қимматли қоғозлар даромад манбаи.» /Жамият ва бошқарув. 2000, 2
-
сон.
4
«GRAND COMFORT TRAVEL» MCHJнинг
маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси (2016
-2017).
50
35
13
2
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
5
2/2019
(№
00040)
1-
жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, туристик корхонада молиявий
натижалар тўғри шакллантирилган ва соф фойдани аниқлашнинг ҳар бир босқичлари
(ялпи фойда +120338 минг/сўм, Асосий фаолиятдан олинган фойда +104652 минг/сўм,
умумхўжалик фаолиятдан олинган фойда +121028 минг/сўм, солиқ тўлагунга қадар
бўлган фойда +121028 минг/сўм ва соф фойда +34033) кўрсаткичлари ҳисобот даври
якунида ижобий кўринишга эга бўлган. Натижада, корхонанинг соф фойда
кўрсаткичига нисбатан рентабеллиги йил якунида 1,2 фоизни ташкил этган.
Бозор
иқтисодиёти шароитида фойда муҳим категория ҳисобланиб, бир қатор
муҳим функцияларни бажаради.
Биринчидан,
фойда кўрсаткичи корхона фаолияти самарадорлигини кўрсатувчи
асосий мезондир. Бошқача қилиб айтганда, даромадлилик корхонанинг самарали
фаолиятидан далолат беради. Фойда миқдори бир қанча омилларга боғлиқ бўлиб,
улар: корхона қувватига боғлиқ; корхона қувватига боғлиқ бўлмаган омилларга
таснифланади.
Иккинчидан
, фойда барқарорлаштириш функциясини бажаради. У корхонанинг
сўнгги молиявий иқтисодий натижаларида қатнашиб, бозор иқтисодиёти шароитида
калит ролини ўйнайди. Бу орқали шундай мақсад қўйиладики, бунда бошқарув
субъектларининг хулқ атворини аниқлаб беради. Бунда уларнинг муваффақияти
фойда миқдори билан миллий иқтисодиётда белгиланган алгоритми ва унинг
тақсимланиши билан бирга солиқни ҳам ўз ичига олади.
Учинчидан,
фойда турли даражадаги бюджет даромадларини шакллантириш
манбаи ҳисобланади. Фойда бюджетга турли, яъни, солиқлар, иқтисодий санкциялар
кўринишида келиб тушади ва бюджет харажатлари қисмида кўрсатилган қонун
орқали тасдиқланган турли мақсадларга йўналтирилади.
Молиявий натижалар бир–бири билан боғлиқ иқтисодий кўрсаткичлар тизими
бўлиб
улар туризм корхоналарида даромад ва харажатларни таққослаш асосида
аниқланади. Молиявий натижани корхона фаолиятини амалга ошириш натижасида
юзага келадиган даромад, харажат, фойда ва зарар кўринишидаги иқтисодий
кўрсаткичлар сифатида талқин қилиш, уни ҳисобга олиш ва таҳлил қилишда маълум
кетма
-
кетликка асосланиши кераклигини кўрсатади. Ушбу кетма
-
кетлик молиявий
натижаларни аниқлашда қайси мақсад ва ким томонидан белгиланган тартиб
-
қоидалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоб–китоб қилинаётганига боғлиқ бўлади.
[5]
2-
жадвал
«GRAND COMFORT TRAVEL»
MCHJнинг
фойдаси, тушуми ва активлари
ўсишидаги нисбати
5
Фойданинг ўсиши
Тушумнинг ўсиши
Активнинг ўсиши
%
Ф1/Ф0*100
СТ1/СТ0*100
А1/А2*100
100
45593/15560*100
3585747/ 1586693*100
202914/32392*100
Х
293,0
226,5
631,2
Ўсишнинг мувофиқлиги нормалари
Ф1/Ф0*100
>
СТ1/СТ0*100
>
А1/А2*100
>100
ёки
293,0>226,5,<631,2
100<
А1/А2*100
<
СТ1/СТ0*100
<
Ф1/Ф0*100
631,2 > 226,5 < 293,0
5
«GRAND COMFORT TRAVEL» MCHJнинг
маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси (2016).
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
6
2/2019
(№
00040)
2-
жадвал маълумотлардан кўриниб турибдики, мазкур туристик корхонада
фойда, тушум ва активларнинг ўсишидаги нисбатининг сақланиши бўйича
мувофиқлик меъёрлари кутилаётган натижадан ҳам деярли 2 баробар юқори
(масалан, фойданинг ўсиши 2,9, тушумларнинг ўсиши 2,6 ҳамда активларнинг ўсиши
эса 6,3 га тенг) бу корхонада бир маромда молиявий ҳолатнинг яхшиланиб
бораётганлигидан далолат беради.
Хулоса
ва таклифлар
Юқоридаги фикрларни умумлаштириб хулоса қилиш мумкинки, хўжалик
юритувчи субъект ўз хўжалик фаолияти самарадорлигини аниқлаш ва келгуси даврга
оид бошқарув қарорлари қабул қилиш учун ҳисобот даврида даромад ҳамда
харажатларни ҳисоблаб чиқиш имкониятини берадиган ахборотларни йиғиш ва
ишлаб чиқиш тизимига эга бўлиши керак. Шу нуқтаи назарга кўра, молиявий
натижаларни шакллантириш бўйича юқорида берган таклифларимиз амалий
аҳамиятга эга, деб ҳисоблаймиз
[6].
Туризм корхоналарида харажатлар ва молиявий натижалар ҳисобининг назарий
асослари бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида қуйидаги хулосалар берилди:
биринчидан
,
республикамиз туризм сохасида бухгалтерия ҳисоби, хусусан
уларда харажатларни ҳисобга олиш ва молиявий натижаларни шакллантиришда
қўлланиладиган
тамойиллар ҳамда уларни иқтисодий таҳлил қилиш зарурати илмий
–
назарий жиҳатдан асослаб берилди;
иккинчидан
,
Тадқиқотда туризм корхоналари учун туризм маҳсулотларини
яратишга қилинадиган аниқ харажатларни аниқлаш ва молиявий натижаларни
шакллантириш мақсадида
“Туризм корхоналари учун харажатлар ҳисобини ташкил
этишда харажатларни режалаштириш, ҳисобга олиш ва ҳисоблаш ҳамда туризм
фаолиятини
амалга
оширувчи
корхоналарнинг
молиявий
натижаларини
шакллантириш бўйича кўрсатмалар”ни
амалиётга жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Ушбу таклиф этилаётган тартиб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (ҚҲТ,
12.10.2018 й., 03/18/497/2044
-
сон)
ва “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб
чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни
шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақида.
[7]
1999 йил 5
февраль, ВМ №54. (ҚҲМБ, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266
-
сон)
мувофиқ ишлаб
чиқилди. Бу эса туризм корхоналарида харажатларни тўғри туркумлаш ва уларни
бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш, провардида молиявий натижаларни
шаклланишни такомиллашувига ҳизмат қилади
;
учинчидан
,
Туризм корхоналарида молиявий натижаларни шакллантиришда
амалдаги бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига қўшимча қилиб даромад
категориясига берилган таърифни тўлдириш мақсадида қуйидаги тушунчалар
шакллантирилди
:
“Даромад
-
маълум давр мобайнида хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги
фаолияти натижасида олинадиган иқтисодий нафнинг ялпи тушуми бўлиб, ушбу
тушум мулк эгаларининг капиталга қўйилмалари билан боғлиқ бўлмаган
капиталнинг кўпайишига олиб келади”.
Бу эса, молиявий натижаларни ҳисобга
олишда уларни халқаро молиявий ҳисобот стандартлари талабларига янада
мувофиқлаштириш имкониятини беради, бошқа томондан хўжалик субъектларига,
хусусан, туризм фаолиятига инвестицияларни кенг жалб қилишга ҳизмат қилади;
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
7
2/2019
(№
00040)
тўртинчидан
,
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандарти 21
-
сонли БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий
-
хўжалик
фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича
йўриқнома»га туристик корхоналарнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб,
соҳада харажатларни ҳисобга олишда фойдаланиши мумкин бўлган бухгалтерия
ҳисоби счётлари режасининг намунаси таклифи илгари сурилди. Бу эса, туризм
корхоналар ҳисоб сиёсатини такомиллашуви ва туристик маҳсулотлар таннархига
киритиладиган харажатларни туркумлаш имкониятини беради.
бешинчи,
Туризм корхоналарда молиявий натижаларни шакллантириш
тамойилларидан келиб чиқиб қуйидаги таъриф шакллантирилди:
“Туризм корхоналарда молиявий натижа
-
бу маълум бир даврда туристик
маҳсулотлар (ишлар, ҳизматлар)нинг даромадлилиги кўрсаткичидир”.
Берилган
таъриф туризм корхоналарида молиявий натижа тушунчасига аниқлик киритиб,
бухгалтерия ҳисобида молиявий натижалар ҳисобинин назарий асосларини
такомиллаштириш имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги
ПФ
-4947-
сонли фармони. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами,
2017 йил, 6
-
сон, 70
-
модда.
2. IAS 1 "Presentation of Financial Accounting" - the basis for drawing up general
financial statements is regulated. The document was approved by Order No. 217n dated
December 28, 1515 and contains information in the field of standards on the structure of
financial statements, its minimum content for public sector enterprises as well as private.
In particular, the rules for filling out the reports are defined: the financial status of the
firm; its profits / losses and various general revenues; on changes in capital; DDS (on the
flow of funds).
3. 15-
сонли
БҲМС
«Бухгалтерия
баланси»
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлигида
2003
йил
20
мартда
1226-
сон
билан
рўйхатга
олинган
Ўзбекистон
Республикаси
молия
вазирининг
2003
йил
12
мартдаги
45-
сон
буйруғи
билан
тасдиқланган
.
4. 1-
сонли
БҲМС
«Ҳисоб
сиёсати
ва
молиявий
ҳисобот» АВ
05.10.2012
й
. 474-1-
сон
билан
рўйхатга
олинган
МВ
буйруғига
мувофиқ
ўзгартиришлар
киритилган
.
Ўзбекистон
Республикаси
молия
вазирлиги
томонидан
тасдиқланган
1998
й
. 26.07. N
17-17/86
5.
Бухгалтерия
ҳисобининг
миллий
стандарти
(20-
сонли
БҲМС) «Кичик
тадбиркорлик
субъектлари
томонидан
бухгалтерия
ҳисобини
юритишнинг
соддалаштирилган
тартиби» Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
томонидан
2013
йил
14
августда
рўйхатдан
ўтказилди
,
рўйхат
рақами
2501
га
6.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”
ги қонуни
2016
й
. 13
апрель
№ 404 янги
нашри
.
7.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (ҚҲТ, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044
-
сон)
ва
“Маҳсулот (ишлар, хизматлар)
ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари
таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”
ги
низомни тасдиқлаш ҳақида. 1999 йил 5 февраль, ВМ №54. (ҚҲМБ, 24.05.2018 й.,
09/18/384/1266-
сон).