Туризм маҳсулотлари харажатлари ҳисобини такомиллаштириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
29-36
12
4
Поделиться
Темирханова, М. (2019). Туризм маҳсулотлари харажатлари ҳисобини такомиллаштириш. Экономика и инновационные технологии, (3), 29–36. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10798
Мутабар Темирханова, Ташкентский государственный экономический университет

Доцент (PhD) кафедры бухгалтерского учета

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада туризм компанияларида туризм махсулотлари харажатлари ҳисобини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган, ҳамда олиб борилган дедуктив тадқиқотлар натижасида туризм компанияларнинг молиявий натижаларини ҳисоблаш тартибини янада соддалаштириш мақсадида таклифлар берилган, олиб борилган тадқиқотлар натижасида хулосалар келтирилган. Туризм йўналишидаги корхоналарда харажатлар ва молиявий натижалар ҳисобини ташкил этиш ва уларнинг таҳлил услубиятини самарали ташкил этиш ҳамда ишончли маълумотларни акс эттирувчи молиявий ҳисоботни тузиш амалиётда ўзига хос хусусият касб этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ушбу соҳада туризм махсулотлари таннархини аниқлашда харажатлар ҳисобини юритиш ва уларда молиявий натижаларни шакллантиришда ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг алоҳида жиҳатларини ажратиб берилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

29

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

УДК: 658.1 +657 (575.1)

IMPROVEMENT OF COST ACCOUNTING IN

TOURISM PRODUCTS

Temirkhanova Mo'tabar Juraevna

1

1

Docent of Accounting Department of Tashkent State University of Economics (PhD)

Uzbekistan, 100066, Tashkent, Islom Karimov street, 49

E-mail:

m.temirkhanova@tsue.uz

Abstract:

The article discusses issues of improving cost accounting in a tourist product in

tourism, as well as as a result of an deductive analysis to simplify the procedure for correctly
calculating the financial result in travel companies, offers were made, and conclusions were drawn
from the studies. Establishing accounting for expenditure and financial results in enterprises of
tourism and effective organization of their analysis methodology and creation of financial
statements reflecting reliable information are of particular relevance in practice. From this point of
view, it is characterized by the peculiarities and specific features of the calculation of the cost of
tourism products in this area and the formation of financial results in them.

Key words:

international standards, expenditure, balance sheet, improvement, financial

result, travel companies.

ТУРИЗМ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Темирханова Мутабар Жураевна

1

1

Тошкент давлат иқтисодиет университети

Бухгалтерия ҳисоби кафедраси доценти (PhD)

Ўзбекистон, 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 49

E-mail:

m.temirkhanova@tsue.uz

Аннотация:

Мақолада туризм компанияларида туризм махсулотлари харажатлари

ҳисобини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган, ҳамда олиб борилган дедуктив
тадқиқотлар натижасида туризм компанияларнинг молиявий натижаларини ҳисоблаш
тартибини янада соддалаштириш мақсадида таклифлар берилган, олиб борилган тадқиқотлар
натижасида хулосалар келтирилган. Туризм йўналишидаги корхоналарда харажатлар ва
молиявий натижалар ҳисобини ташкил этиш ва уларнинг таҳлил услубиятини самарали ташкил
этиш ҳамда ишончли маълумотларни акс эттирувчи молиявий ҳисоботни тузиш амалиётда
ўзига хос хусусият касб этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ушбу соҳада туризм махсулотлари
таннархини аниқлашда харажатлар ҳисобини юритиш ва уларда молиявий натижаларни
шакллантиришда ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг алоҳида жиҳатларини ажратиб берилган.

Калит

сўзлар:

халқаро

стандартлар,

ҳаражатлар,

бухгалтерия

баланси,

такомиллаштириш, молиявий натижа, туризм корхоналари.

Кириш

Жаҳонда туризм соҳасида халқаро стандартлар асосида бухгалтерия ҳисобини

юритиш, уларнинг молиявий ҳисоб ва ҳисоботини такомиллаштириш, туристик
корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда инфратузилмасини
баҳолаш йўналишлари асосий масалалардан бири бўлиб ҳисобланмоқда. Туристик
корхоналарда молиявий натижалар ҳисоботни халқаро стандартлар асосида
шакллантириш, уларда ахборот таъминотини яратиш имкониятини вужудга
келтирмоқда. Шуларни ҳисобга олганда мамлакатимизда туризм хизматлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

30

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бозорини ривожлантириш, молиявий натижалар хисобот тизимини халқаро
методология асосида ҳисоблашнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш
муҳим аҳамият касб этади.

«2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да ҳам туризм индустриясини жадал ривожлантириш,
туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм
инфратузилмасини кенгайтириш муҳим йўналишлардан бири сифатида белгилаб
берилди [1].

Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши эса туристик корхоналарнинг

рақобатбардошлигини ошириш, халқаро стандартлар асосида бухгалтерия ҳисобини
юритишни, молиявий натижалар ҳисоботини ишлаб чиқишнинг илмий-услубий
асосларини такомиллаштиришни тақозо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Республикамизда туризм соҳасида харажатлар ва молиявий натижаларни

ҳисобга олиш ва унинг самарали таҳлилини тадқиқ этиш бўйича хорижий, маҳаллий
иқтисодчи олимларнинг молиявий ҳисобнинг назарий ва услубий aсослaри,
шунингдек, халқаро андозалардан фойдаланиш муаммоларига бағишланган илмий
асарлари мавжуд, жумладан: Ф.Г.Буртон, Г.Г.Роджер, Мак Нотон, А.П.Бархатов,
Н.В.Генералова,

В.Ф.Палий,

А.Ш.Полищук,

Е.С.Соколова,

Л.Р.

Смирнова,

Н.П.Кондраков, А.Д. Шеремет, Л.В.Усатова, Л.А.Саполгина, Е.Н.Ильина, Н.С.Морозова,
М.А.Морозов, М.Б.Биржаков, И. Аврова, В.Ануфриев, Ю.А. Матюхина кабилaрнинг
илмий ишлaридa тaдқиқ қилингaн.

Шунингдек, бу борадаги мавжуд муаммоларнинг айрим жиҳатлари

республикамиз иқтисодчи олимлари A.К.Ибрaгимов, Б.И.Исроилов, A.A.Кaримов,
Д.Холбоев, М.Қ.Пaрдaев, Б.A.Хaсaнов, Р.О.Холбеков, И.К.Очилов, Ю.М.Иткин,
А.С.Сотиволдиев, Ф.Ғуломова, О.У.Бобожонов, К.Б.Уразов, Э.Ф.Гадоев, Н.Ю.Жураев,
Т.С.Маликов, О.О.Олимжонов, М.М.Тўлаходжаева, М.Ю.Рахимов, Ҳ.Тухсанов,
З.Н.Қурбанов, К.Р.Ҳотамов

1

ва бошқаларнинг илмий изланишларида ўз аксини топган.

1

F. Greg Burton, K. International financial reporting standarts London, Routledge, Taylor & Francis Group, 2015.; Roger H. Hermanson

James Don Edvards, Michel W. Maher. Accounting a Business Perspective. Sixth edition 2005. 369p.: Бархатов А.П. Международные

стандарты учета и финансовои отчетности. - М.: «Дашков и К».2012. – 484 с., Генералова Н.В. Международные стандарты

финансовой отчетности. М.:Проспект-2008. 325 с.: Мак Нотон. Интерприрование финансовой отчетности. Пер. с анг. –М.: Финансы и

статистика, 2002. –240 с.: В.Ф. Палий. «Международные стандарты учета и финансовой отчетности». М.: ИНФРА-М 2007.: Саполгина

Л.А.Бухгалтерский учет и налогообложение в туристской фирме. Учебное пособие. Издатель: Кнорус. 2016. 208 с.: Ильина, Е.Н.,
Туроперейтинг : организация деятельности / Е.Н. Ильина. - М.:Финансы и Статистика , 2005., Морозова Н.С Реклама в

социокультурном сервисе и туризме / Н.С. Морозова - М: Академия, 2006., Биржаков М. Б. Введение в туризм: Учебное пособие —

СПб: Издательский дом Герда, 2004 г., Аврова И. Организация бухгалтерского и налогового учета в туризме. Спб: Питер-2003.,

Ануфриев В.

«Учет и распределение финансовых результатов.» Бухгалтерский учет. № 4, 1999. – 484 с., Ю. А. Матюхина «Индустрия туризма.

Учебное пособие». «ФЛИНТА» (2013). ISBN: 978-5-9765-1122-4.

1

Ибрагимов А.К. ва бошқ. «Молиявий ва бошқарув ҳисоби» ўқув қўлланма. ТМИ «Iqtisod-Moliya» нашриёти, 2008 й. - 500 б., Пардаев

М.Қ ва бошқ. Молиявий таҳлил. Ўқув қўлланма. Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси»., 1999. Каримов А.А. ва бошқ. Бухгалтерия ҳисоби.

Тошкент: Шарқ. 2006. -450 бет., Каримов А.А. Корпоратив бошқарув тизимида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни

такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари: Иқт.фан.док. дис. ...автореф. – Тошкент: Ўз.Р.БМА. 2009. – 34 б., Холбоев Д ва бошқ.

Молиявий ҳисоб. Ўқув қўлланма. Т.: «Чўлпон» НМИУ-2016-236 б. Пардаев А.Х.,Пардаев Б.Х. Бошқарув ҳисоби. Ўқув қўлланма.

Тошкент: Ғофур Ғулом нашриёти.: 2008 . -251 бет., Уразов К.Б. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида бухгалтерия ҳисобининг

концептуал масалалари. Тошкент: «ФАН». 2005. -234 б., Қурбонов З.Н. Солиқ ҳисоби: назарияси ва методология. Тошкент: «ФАН»,
2006 .-106 б., Бухгалтерлар учун амалий қўлланма: икки жилдлик/Э.Гадоев ва бошқ. Т.: Norma, 2010.-424 б., Ибрагимов А.К., Хасанов

Б.А. Амалий бошқарув ҳисоби. (Ўқув қўлланма). ТДИУ нашриёти, 2014 й. - 320 б., Холбеков Р.О. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. ЎР

ОЎМТВ, Т.: 2011.-200 б., Очилов И.К. ва бошқ. Молиявий ҳисоб. Тошкент: «Iqtisod-moliya». 2008. -280 б., Иткин Ю.М. Сотиволдиев А.С.

Замонавий бухгалтерия ҳисоби. Тошкент: Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар ассоциацияси, 2002. 1-том -209 бет. 2-том. -243

бет. Ғуломова Ф. Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма. – Т.: «NORMA», 2012-528 б. Бобожонов О. У. Молиявий

ҳисоб. Дарслик. –Т.: «Шарқ нашриёти»-2000. 480 б.Уразов К.Б. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида бухгалтерия ҳисобининг
концептуал масалалари. Тошкент: «Фан». 2005. -234 б., Э.Гадоев ва бошқ. Т.: Norma, 2010.-424 б., Т.Маликов, О.Олимжонов

«Молиявий менежмент». Т.: «Академия», 2000 й ,48 б. Н. Жўраев Корхонанинг ҳисоб сиёсати. // Ж. Мулкдор. №49-50. 1998. -134 б.,

Тўлаходжаева М.М. Финансовый учет. Учебное пособие, разработанное на основе Национальных и МСБУ. – Т.: АПБД Ўзбекистана.

2001. -305 с. Рахимов М. Бозор иқтисодиёти шароитида дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида молиявий натижалар

ҳисоби, таҳлили ва аудитини такомиллаштириш.: Автореф. дис…. канд. экон. наук -Т.: 1999. -234 б., Хайдаров Ш., Тухсанов Ҳ. Товар-


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

31

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Юқорида келтирилган тадқиқотларда баён этилган масалалар айнан туризм

корхоналарнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларда харажатлар ва
молиявий натижалар ҳисобини ташкил этиш ва таҳлил қилиш тартибини миллий
ҳамда халқаро стандартлар талаблари асосида янада такомиллаштириш aлоҳидa
илмий тaдқиқот объекти сифaтидa ўргaнилмaгaн.

Туризм йўналишидаги корхоналарда харажатлар ва молиявий натижалар

ҳисобини ташкил этиш ва уларнинг таҳлил услубиятини самарали ташкил этиш ҳамда
ишончли маълумотларни акс эттирувчи молиявий ҳисоботни тузиш амалиётда ўзига
хос хусусият касб этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ушбу соҳада туризм
махсулотлари таннархини аниқлашда харажатлар ҳисобини юритиш ва уларда
молиявий натижаларни шакллантиришда ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг алоҳида
жиҳатларини ажратиб олиш зарурлигини келтириб чиқармоқда.

Шунингдек, етакчи меҳмонхона брендларини таклиф қилиш ҳамда

меҳмонхона хўжаликларини ҳисобга олиш жараёнининг халқаро стандартларга
мувофиқлаштириб борилиши натижасида

туризм корхоналарнинг халқаро

интеграциялашув даражаси янада ортишига сабаб бўлади. Юқоридагиларни ҳисобга
олган ҳолда туризм корхоналарида харажатлар ва молиявий натижалар ҳисобини
юртиш ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича илмий ёндашув мавзуни танлашга
асос бўлди.

Харажатларни ҳисобга олишдаги яна бир илғор хорижий тажрибалардан бири бу

“Директ-костинг” ҳисоб тизимидир. Бу тизим республикамиз бухгалтерия ҳисоби учун
янги тизимлардан ҳисобланиб, иқтисодиётга фаол инвестицияларни жалб этиш ва
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим дастаклардан бирига айланиши
мумкин. Мазкур усулни республикамизда “чекланган, тўлиқ бўлмаган ёки қисқартирилган
таннарх ҳисоби” тушунчалари билан юритиб келинаётганлигини проф. Б.Хасанов
томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилади

2

. Унинг фикрича: “Шуни назарда тутиш керакки,

“Директ-костинг” тизимининг пайдо бўлиши соф бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ эди.
Ҳисоб ходимлари ўша даврда шундай хулосага келишдики, барча харажатлар мазкур
ҳисобот даврига ва шу даврдаги ишлаб чиқарилган маҳсулот билан боғлиқ яъни улар
маҳсулот сотилгандаги ҳисобот даврига тегишли бўлиши лозим”.

Туризм корхоналарида ушбу усулни қўллашнинг асосий мақсади корхона

харажатларини туристик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришига боғлиқ
ҳолда доимий ва ўзгарувчан харажатларга бўлишдан иборат бўлади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот иши жараёнида иқтисодий воқелик жараёнларини ўрганишнинг

илмий усуллари –эспериментал тадқиқот, умумлaштириш, гуруҳлaштириш,
тaҳлилнинг мaнтиқий вa тaққослaмa усуллaри, aбстрaкт-мaнтиқий фикрлaш, қиёсий
таҳлил, статистик таҳлил, истиқболли прогнозлaш ва бошқа усуллaрдaн
фойдaлaнилгaн.

Таҳлил ва натижалар

Амалиётда

хўжалик

юритувчи

субъектларда

маҳсулотга

талабнинг

мавсумийлиги, бозор конъюнктурасининг ўзгариши натижасида ишлаб чиқариш
фаолияти вақтинчалик тўхтатилиши ҳолатлари юз бериши мумкин. Ушбу вазиятда
ишлаб чиқариш билан боғлиқ айрим харажатлар, хусусан, ушбу ишлаб чиқариш
билан боғлиқ иш ҳақи, асосий воситаларга амортизация харажатлари тўхтатилмайди.

моддий захираларнинг таснифи ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби услубий асослари // Солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби. –

Тошкент, 2006. -№4. - 6 б.

2

Хасанов Б.А. Бошқарув ҳисоби. Дарслик. –Т.: Иқтисод-молия, 2005. – 307 б.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

32

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Чунки ишлаб чиқариш жараёни тўхтагани билан ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча
ишчи ходимларни ишдан бўшатилмайди ва бу ишчиларга уларни сақлаб туриш учун
ҳеч бўлмаганда минимал даража бўлса ҳам иш ҳақи ҳисобланади, шунингдек, ушбу
ишлаб чиқариш билан боғлиқ амортизация харажатлари ҳам амалга оширилади.

Бунга асос “Асосий воситалар” номли 5-сонли БҲМСнинг 32-бандида

кўрсатилган, яъни асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддати давомида
амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди, асосий воситалар қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган ҳолатлар,
шунингдек уларни буткул тўхтатиш шарти билан объектни қуриб битказиш, тўлиқ
жиҳозлаш, қайта қуриш, замонавийлаштириш, техник қайта қуроллантириш даври
бундан мустасно. Бундай ҳолатда ишлаб чиқариш билан боғлиқ иш ҳақи харажатлари
ва асосий воситаларнинг амортизация харажатларини бухгалтерия ҳисобида қандай
тартибда акс эттирилиши каби муаммо туғилади. Муаммо шундаки ишлаб чиқариш
жараёнининг ўзи мавжуд бўлмаганда ушбу иш ҳақи ва амортизация харажатларини
асосий ишлаб чиқариш харажатларига (2010) олиб бориш қанчалик тўғри
ҳисобланади. Бунга ечимни қуйидагичи келтирамиз:

Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 2.3.8.3-бандида хўжалик юритувчи

субъект ўзининг қарорига мувофиқ мажбурий прогул вақти ёки паст ҳақ тўланадиган
ишни бажарганлик учун ҳақ тўлаш бошқа операцион харажатлар таркибида ҳисобга
олиниши келтирилган. Бунга кўра ишлаб чиқариш билан боғлиқ ишчиларга ишлаб
чиқариш вақтинчалик тўхтатилган вақтда ҳисобланган иш ҳақи харажатлари 9430
“Бошқа операцион харажатлар” счётига олиб борилади [2].

Ушбу низомнинг 2.3.26-бандида ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиб туриш

даврида ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларни сақлаш ҳамда уларга хизмат
кўрсатиш харажатлари бошқа операцион харажатлар таркибида ҳисобга олиниши
келтирилган. Демак, бу ҳолатда ҳам ишлаб чиқариш билан боғлиқ асосий воситалар
бўйича амортизация харажатлари ҳисобланганда ушбу харажатлар 9430 “Бошқа
операцион харажатлар” счётига олиб борилади.

Хўжалик юритувчи субъектларда молиявий натижалар кўрсаткичларидан яна

бири ишлаб чиқариш харажатларидир. Пул бирлиги кўринишида ифодаланган ва
ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини ташкил қилувчи харажатлар молиявий
натижалар шаклланишида ўзига хос ўрин тутади.

Корхоналар молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимида

харажатлар ўзига хос ўринга эга. Харажатлар деб корхона капитали (активлари)
миқдорининг камайишига олиб келувчи мажбуриятлар вужудга келиши ёки активлар
сарфланиши натижасида иқтисодий манбанинг камайишига айтилади. Улар, одатда,
фаолият мунтазамлилигини таъминлаш ва даромад олиш учун сарфланади.

Хўжалик фаолиятида содир бўладиган харажатлар таркиби ва уларни

аниқлашнинг ягона услубий асослари «Маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш
харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби
тўғрисида»ги низомда кўрсатиб берилган. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, уларни
қуйидагича гуруҳлаш мумкин:

- асосий фаолият харажатлари;
- давр харажатлари.
Корхоналар хўжалик фаолиятида содир бўлган барча турдаги харажатлар

қуйидаги шартлар бажарилганда тан олинади:

харажатлар аниқ шартнома шартлари, қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга

асосан амалга оширилганда;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

33

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

харажатлар суммаси (миқдори)ни аниқлаш мумкин бўлганда;
хўжалик

жараёнлари

натижасида

корхонада

иқтисодий

манбанинг

камайганлиги аниқ бўлганда, яъни актив сарфланганда.

Корхона харажатлари молиявий натижаларга тескари пропорционал равишда

таъсир кўрсатади. Улар, асосан, мулкий ва меҳнат ресурсларини сотиб олишга
сарфланган маблағлар бўлиб, корхона учун мажбурий тўлов ҳисобланади.
Корхоналарда молиявий натижалар ҳисобининг яна бир объекти соф фойдадир. У
корхона хўжалик фаолиятининг асосий манбаи ва самарадорлигининг муҳим
кўрсаткичидир [3].

Дебиторлик қарздорлик бу монетар актив ҳисобланади. Чунки унинг

сўндирилиши пул ўтказиш ёки нақд пул кўринишида амалга оширилади. Бухгалтерия
ҳисобининг миллий ҳамда халқаро стандартларида дебиторлик қарздорлик балансда
юзага келган қиймат бўйича акс эттирилади.

Дебиторлик қарздорликни даргумон қарздорлик бўйича резерв ташкил этиш

белгилаб қўйилган. Белгиланган муддатда қопланмаган ва тегишли кафолатлар билан
таъминланмаган корхонанинг дебиторлик қарзи даргумон қарз сифатида тан
олинади. Бугунги кунда ушбу қарздорликни қарздорнинг молиявий аҳволи ва қарз
суммасининг тўлиқ ёки қисман тўлаш эхтимоллигини баҳолаш асосида аниқланиб
келинмоқда. Бу эса ушбу қарздорликни ўз вақтида қоплаш ёки тўлашда айрим
муаммоларни келтириб чиқармоқда.[4]

Демак мазкур қарздорлик бўйича резерв миқдори қанча бўлиши ва у қайси

манба ҳисобидан шакллантирилиши юзасидан меъёрий ҳужжатларда аниқ
маълумотлар берилмаган (жумладан, Солиқ кодекси ёки Бухгалтерия ҳисобининг
миллий стандартлари).

Даргумон қарздорлик қоплаш (сўндириш) учун қайсидир маънода резерв

ташкил этишни талаб этади (шубҳали қарзлар захираси). Биз дебиторлик
қарздорликни қоплаш мақсадида қуйидаги иккита усулдан фойдаланишни таклиф
этамиз:

Биринчи усул:

ҳар бир дебиторлик қарздорлик учун даргумон қарз резервини

яратиш. Бу тартиб Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига тўлиқ
мувофиқ келади. Бу халқаро стандартларга зид эмас, балки МҲХС ҳам ушбу усулни
қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, даргумон қарзлар резерви корхона тушумининг 10
фоиздан ортиб кетмаслиги ҳам тавсия этилади.

1-жадвал

Даргумон қарзлар бўйича резервни ташкил этиш бўйича берилган таклиф

Даргумон қарзларнинг пайдо бўлиш вақти,

(кун)

Ташкил этиладиган резерв ҳажми,

(қарздорликка нисбатан фоизда)

90 кундан ортиқ бўлса

100,0

45 кундан 90 кунгача бўлса

50,0

45 кунгача бўлса

-

Мисол корхонада дебиторлик қарздорлик пайдо бўлган унинг қиймати 2150,0

минг сўм. Унинг қопланиш муддати 60 кунни ташкил этади. Натижада корхона
томонидан (ҳисоб сиёсатида белгиланади) 1075,0 минг сўм (қарздорликнинг 50
фоизи миқдорида) даргумон қарзлар резерви яратилади.

Амалдаги 21-БҲМСда даргумон қарзлар бўйича резервни ташкил этиш ва уни

ҳисобга олиш мақсадида 4910-“Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётидан
фойдаланиш кўзда тутилган (балансга нисбатан контрар-актив).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

34

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

4910-“Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётини шакллантириш фақат

корхонанинг кутилаётган фойдаси ҳисобидан ташкил этилиши кўзда тутилган. Яъни
бошқа операцион харажатларга олиб борилади. Агар корхонада маҳсулот ишлаб
чиқарилганда ёки ҳизматлар кўрсатилганда нима учун бундай харажатларнинг
барчаси давр харажатлари сифатида акс эттирилиши керак. Бу эса корхонанинг
молиявий натижасига сезиларли таъсир кўрсатади.[5]

Бизнинг фикримизча 4910-“Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётини

шакллантириш корхонанинг асосий фаолияти натижалари билан боғланиши керак.
Яъни резерв бўйича харажатлар мутаносиб равишда уларда ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотлар ва кўрсатаётган ҳизматлар таннархига олиб борилишини таклиф этамиз.

2-жадвал

Даргумон қарзлар бўйича резервни ташкил этиш бўйича берилган таклиф

Амалдаги ҳолат:

Таклиф этилмоқда:

Даргумон қарзлар бўйича резерв ташкил қилинди

Дебет 9430- “Бошқа операцион харажатлар”

счёти

Кредит 4910-“Даргумон қарзлар бўйича резерв”

счёти

Дебет Харажатларни ҳисобга олувчи

счётлар - 2010, 2310, 2510, 2710.

Кредит 4910 - “Даргумон қарзлар бўйича

резерв” счёти

Берилган таклиф асосида 21-сонли БҲМС “Хўжалик юритувчи субектлар

молияий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш
бўйича йўриқнома” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил
23 октябрь 1181-сон билан рўйхатдан ўтган, Молия вазирлигининг 2002 йил 9
сентябрдаги 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган)нинг 2-иловасига тегишли
ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.

Ииккинчи усул:

барча дебиторлик қарздорлик учун ҳисоб-китобларни

ўзгартирмасдан резервларни яратиш. Бу резервни яратишда ўтган йилдаги
дебиторлик қарздорлик ва сотилган маҳсулотлар ҳажми олинади. Бунда резерв
сотишнинг соф қиймати бўйича фоизларда белгиланади. Ушбу усул амалиётда кенг
қўлланилмаслиги мумкин, аммо молиявий ҳисоботларни МҲХСларга трансформация
қилишда самара бериши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Ушбу усулда йил якуни бўйича ҳар бир дебиторлик қарздорликни

инвентаризация қилишга хожат қолмайди.

3-жадвал

Даргумон қарзлар бўйича резервни ташкил этиш бўйича берилган таклиф

Амалдаги ҳолат:

Таклиф этилмоқда:

2-Илова. 10 параграф, 216-банд

. “Корхонанинг

юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоб-

китоблари бўйича даргумон қарзлари

суммасига резерв ташкил қилинади ва 9430-

“Бошқа операцион харажатлар” счётига олиб

борилади”

2-Илова. 10 параграф, 216-банд

.

“Корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар

билан ҳисоб-китоблари бўйича даргумон

қарзлари суммасига резерв ташкил

қилинади ва харажатларни ҳисобга олувчи

счётларга, жумладан 2010- “Асосий ишлаб

чиқариш”, 2310-“Ёрдамчи ишлаб чиқариш”,
2510-“Умумишлаб чиқариш харажатлари”,

2710-“Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар” ва

9430- “Бошқа операцион харажатлар”

счётига олиб борилади”


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

35

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мисол корхонада умумий дебиторлик қарздорлик суммаси - 2150,0 минг сўм.

Корхонанинг маҳсулотларн сотишдан тушуми - 456125,0 минг сўм. Корхона ҳисоб
сиёсати бўйича умумий қарздорликнинг 100 фоизи миқдорида резерв ташкил
этилиши белгилаб олинади (жами тушумнинг 4,7 фоиз).

Хулоса ва таклифлар

Юқоридаги фикрларни умумлаштириб хулоса қилиш мумкинки, хўжалик

юритувчи субъект ўз хўжалик фаолияти самарадорлигини аниқлаш ва келгуси даврга
оид бошқарув қарорлари қабул қилиш учун ҳисобот даврида даромад ҳамда
харажатларни ҳисоблаб чиқиш имкониятини берадиган ахборотларни йиғиш ва
ишлаб чиқиш тизимига эга бўлиши керак. Шу нуқтаи назарга кўра, молиявий
натижаларни шакллантириш бўйича юқорида берган таклифларимиз амалий
аҳамиятга эга, деб ҳисоблаймиз. Туристик корхоналар жорий активларининг ҳажмида
асосий улушни дебиторлик қарзлари ташкил этаётганлигини инобатга олиб,
«Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида»ги маълумотнинг қайта киритилиши
бўйича таклифлар берилди. Бу эса туристик корхоналарининг молиявий ҳолати
бўйича кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва самарали бошқарув қарорлари қабул
қилишда муҳим дастак бўлиб хизмат қилади.

Туризм корхоналарида харажатлар ва молиявий натижалар ҳисобининг

назарий асослари бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида қуйидаги хулосалар
берилди:

1.

Туризм короналарида харажатларни ҳисобга олишнинг асосий вазифалари

назарий-илмий тадқиқ этилди ва уларнинг асосий жиҳатлари белгилаб берилди. Бу
эса бошқарув қарорларини қабул қилиш, туризм маҳсулотларини яратишдаги
харажатларни кузатиш ва назорат ўрнатиш, уларни меъёрий ва режадаги ҳажми
билан таққослаш ва келгусидаги иқтисодий стратегиясини шакллантириш, туристик
маҳсулотларнинг таннархини ҳисоблаш, молиявий натижаларини аниқлаш ва баҳолаш
имкониятини яратади.

2.

Тадқиқот натижалари асосида хорижий илғор тизими бўлган “Стандарт-

кост” тизимига асосланиб туристик маҳсулот ва ҳизматларни ишлаб чиқаришда
харажатларни ҳисобга олиш тартиби ишлаб чиқилди. Бу эса туризм корхоналарида
харажатларни

ҳисобга

олишда

мазкур

тизимдан

фойдаланиш

туризм

корхоналарининг раҳбарлари ишлаб чиқариш харажатлари ва туристик маҳсулот
таннархини калькуляциялаш, шунингдек, бошқариш, режалаштириш ва зарурий
қарорлар қабул қилиш учун назорат ўрнатишда самарали бошқарув қуроли
сифатида ҳизмат қилади.

3.

Олиб борилган тадқиқот натижасида туристик маҳсулот ва хизматларни

ишлаб чиқариш бўйича қилинадиган харажатларни туркумлаш тартиби ишлаб
чиқилди ва уни амалиётда қўллаш таклифи илгари сурилди. Бу эса бошқа ишлаб
чиқарувчи корхоналар каби туристик корхоналарда харажатларни иқтисодий
мазмуни бўйича туркумлаш имкониятини беради, шунингдек, бошқарув қарорларини
қабул қилишда харажатлар ҳақида аниқ маълумотларни шакллантириш мумкин
бўлади.

4.

Туризм корхоналарида билвосита харажатларни тақсимлаш тартиби таклиф

этилди. Туризм корхоналарида туристик маҳсулотлар таннархини аниқлашда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

36

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

умумишлаб чиқариш харажатлари (туроператорлар, турагентлик) қуйидаги тартибда
тақсимланиши керак деб ҳисоблаймиз:

биринчи усул, туризм корхоналари ходимларига ҳисобланган иш ҳақи

харажатларига мутаносиб тақсимлаш;

иккинчи усул, туризм корхонада амалга оширилган тўғри харажатларга

мутаносиб тақсимлаш.

Ушбу таклиф этилаётган тартиб туризм корхоналарида умумишлаб чиқариш

(туроператорлик, турагентлик ҳизматлари) харажатларини адолатли тақсимлаш ва
счётларда акс эттириш ҳамда турмаҳсулот таннархини аниқ калькуляция қилиш
имкониятини беради ва соҳада молиявий натижаларни тўғри шакллантиришга хизмат
қилади.

5.

Бир турдаги туристик маҳсулотларга қилинган харажатларни тақсимлаш

тартиби таклиф этилди. Бунда бир турдаги туроператорларнинг ҳизматлари бўйича
кейинчалик харажатлар (масалан, офисни иситиш ёки асосий воситаларга
амортизация ҳисоблаш кабилар) амалга оширилганда бу харажатлар туристик
маҳсулотлар бўйича қуйидаги усулда тақсимланиши мақсадга мувофиқ бўлади:
туристик маҳсулотларни сотишнинг соф қиймати усулида.

Таклиф этилаётган сотишнинг соф қиймати усули туроператорлар томонидан

кўрсатилаётган ҳизматлар натижасида яратилаётган туристик маҳсулотлар турлари
бўйича харажатлар уларни сотишнинг соф қийматига мутаносиб равишда
тақсимланишига асосланади.

Таклиф этилган мазкур усул туристик маҳсулотлар таннархига қўшиладиган

кейинги харажатларни тўғри тақсимлаш ва уларни харажатлар счётларида ўз вақтида
акс этириш имконини беради.

Фойдаланилган адабиётлар

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони. Ўзбекистон Республикасининг қонун
хужжатлари тўплами, 2017 йил, 6-сон, 70-модда.

2. 15-сонли БҲМС «Бухгалтерия баланси»

Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлигида 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон
Республикаси молия вазирининг 2003 йил 12 мартдаги 45-сонли буйруғи билан
тасдиқланган.

3. 1-сонли БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» АВ 05.10.2012 й. 474-1-

сон билан рўйхатга олинган МВ буйруғига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 26.07.1998 й. N
17-17/86

4. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик

тадбиркорлик

субъектлари

томонидан

бухгалтерия

ҳисобини

юритишнинг

соддалаштирилган тартиби» Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2013 йил 14 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2501га

5.Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни 13

апрель 2016 й. № 404 янги нашри.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «'Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Хдракатлар стратегияси тугрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони. Узбекистон Республикасининг цонун хужжатлари туплами, 2017 йил, 6-сон, 70-модда.

15-сонли БХ,МС «Бухгалтерия баланси» Узбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан руйхатга олинган Узбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 12 мартдаги 45-сонли буйрути билан тасдицланган.

1-сонли Б^МС «Хисоб сиёсати ва молиявий ^исобот» АВ 05.10.2012 й. 474-1-сон билан руйхатга олинган МВ буйрутига мувофиц, узгартиришлар киритилган. Узбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан тасдикланган 26.07.1998 й. N 17-17/86

Бухгалтерия ^исобининг миллий стандарти (20-сонли Б^МС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ^исобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби» 'У’збекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 14 августда руйхатдан утказилди, руйхат разами 2501га

Узбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ^исоби тутрисида"ги цонуни 13 апрель 2016 й. № 404 янги нашри.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов